Аллоҳ васлига ошиқлар
Open in Telegram
🍃 بسم ﷲ الرحمن الرحيم Ё аслинг каби кўрин, Ё кўринганинг каби бўл... Румий 🍃 @Firrdavss_bot 🍃
Show more1 775
Subscribers
No data24 hours
-207 days
-7730 days
Posts Archive
Ассалому алайкум ва роҳматуллохи ва барокатуҳу янги кунни қувонч ва хурсандчилик билан, қалбда иймон, ҳаётдан мамнунлик ила кутиб олаётган азиз қадрдонларим.
Бугунги куннинг файзи барокатлари, раҳмат ва мағфиратлари, омад ва даромадлари барчамизга муборак.
Кунимиз Аллоҳ рози бўладиган хайрли амаллар билан ўтсин.
Яхши ниятлар билан бошланган кунингиз яхшиликлар билан тўлсин.
@Ishqim_Sen
Роббим! Афвинг гуноҳларни ўчирса, меҳрибонлигинг қандай экан?
Меҳрибонлигинг қалбларни нурга тўлдирса, муҳаббатинг қандай экан?
Муҳаббатинг ақлларни дахшатга солса, Сенга яқин бўлиш қандай экан?
Сенга яқин бўлиш ғам-ғуссани кетказса, жамолингни кўриш қандай экан?
Аллоҳим! Афвингни, меҳрибонлигингни, муҳаббатингни, Сенга яқин бўлишни ва жамолингни кўриш лаззатини сўрайман!
@Ishqim_Sen
Ё Расулуллоҳ! Сизни нима йиғлатди?
Кунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йиғладилар. Буни кўрган саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ! Сизни нима йиғлатди?”, деб сўрашди. У зот эса: “Биродарларимни соғиндим!”, деб жавоб бердилар. Саҳобалар: “Бизлар биродарларингиз эмасмизми, ё Расулуллоҳ?”, дейишди. Шунда у зот алайҳиссалом: “Йўқ. Сизлар асҳобларимсиз. Биродарларим мендан кейин келадилар, мени кўрмасдан туриб менга имон келтирадилар!”, - дедилар.
"Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад, кама соллайта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийм, иннака ҳамийдум мажийд".
@Ishqim_Sen
Жаннатда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга қўшни бўлиш омили
Рабиъа ибн Каъб Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Кундузлари Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга хизмат қилар эдим, кечалари ёнларида тунардим, кўзимни уйқу босиб, ухлаб қолгунимча «Субҳаналлоҳ», «Субҳаналлоҳ», «Субҳана Роббий» деганларини эшитиб ётар эдим. Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сўра, сўраганингни бераман», дедилар. Мен ўйлаб олиш учун озгина муҳлат сўрадим. Ўйлаб кўрсам, дунё ўткинчи, абадий эмас. Кейин: «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ таоло мени жаҳаннамдан сақлашини, жаҳаннамдан нажот беришини ва жаннатга киргизишини дуо қилиб сўраб беринг», дедим. У зот: «Бундай дейишга сенга ким ўргатди?» дедилар. «Ҳеч ким ўргатгани йўқ. Дунёнинг ўткинчи, абадий эмаслигини билдим. Сиз Аллоҳнинг ҳузурида буюк мартабадасиз. Шунинг учун Аллоҳ таолодан дуо қилиб беришингизни сўрадим», дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен, албатта, дуо қиламан, лекин ўзинг ҳам кўп сажда қилиб, сўраган нарсангга эришишда менга ёрдам бер», дедилар» (Имом Бухорий ривояти).
“Энг шарафли уммат” китобидан.
@Ishqim_Sen
📚📖📚ФАҚАТ ЖУМА КУНИ ЭМАС, ҲАР КУНИ ВОЖИБ БЎЛГАН АМАЛ
Телеграм орқали табрик ёки тилак маъносида бирор хабар юборсак, энг жоизи ва энг манфаатлиси самимий дуолардир.
Ё РОББАЛ ОЛАМИЙН!
САЙЙИДУЛ-АЙЙОМ ЖУМЪАНИНГ ХАЙР-У БАРАКАСИДАН БАРЧА МЎМИН-МУСУЛМОНЛАРНИ БАҲРАМАНД ҚИЛГИН!
ДУОЛАРИМИЗНИ ҚАБУЛ АЙЛА!
ГУНОҲЛАРИМИЗНИ КЕЧИР! МЎМИН-МУСУЛМОНЛАРНИ ЗОЛИМЛАР ЗУЛМИДАН ЎЗИНГ ҚУТҚАР!
БУТУН ДУНЁ ХАЛҚЛАРИГА ТИНЧЛИК, ОМОНЛИК ВА ҲИДОЯТ НАСИБ ЭТ!🤲
ҲАР БИР ИБОДАТНИНГ МАҒЗИ ДУОДИР.
ДУОНИНГ АСЛИ ИБОДАТДИР!
Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва барокатух
Аллоҳим!
Бу муборак кун ҳаққи ҳурмати барчамизнинг машаққатларимизни аритгин!
Дардларимизга даво, беморларимизга шифо бергин!
Мўмин ва мўминаларга розилигингга муносиб ҳаёт яшашликни тақдир айла!
Сиҳатимиз ва офиятимизни давомли қилгин!
Бизни қарздорликдан, кўтаролмайдиган ғам-қайғудан, тоқат қилолмайдиган изтиробдан муҳофаза айла!
Роббим! Иймонимизни имтиҳонимиз этма ва бизни раҳматингдан маҳрум қолдирма!
Жуманинг хайр-у барокати бошимиздан ёғилсин!
@Ishqim_Sen
Аллоҳим,Ўзингдан офиятингнинг тез келиши ,балонинг даф бўлиши,дунёдан раҳматингга чиқишни сўрайман.🤲
Эй ҳар бир кишининг ўрнига кифоя қилувчи,лекин Унинг ўрнига ҳеч ким кифоя қилмайдиган Зот.Эй ҳеч кими йўқларнинг валийси.Эй суянчиғи йўқларнинг суянчиғи,Сендан ўзгадан умид узилди.Бас карамли важҳинг ҳурмати ва Муҳаммад алайҳиссаломнинг Сендаги ҳаққи ҳурмати тушиб қолган ҳолатимда менга нажот бер,бошимга келган балоларга Ўзинг ёрдам бер.
Аминь 🤲🤲🤲
@Ishqim_Sen
🟢 ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!
📍 19 июнь куни, соат ⏰ 14:00 да «Хатми Қуръон қиламиз» номли Қуръон қироати сабоқлари ўтказилади.
🔵 Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal
🎬 Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A
📷 Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/
🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!
#ТАЖВИД #ҚУРЪОН
"У икки (хил) денгизни бир-бири билан ёнма-ён турадиган холда чиқариб қўйди.(Аммо) у иккисини ўртасида бир тўсиқ бўлиб ,улар (ўша тўсиқдан) ошиб ўтмаслар."
Ар Рохман, 19-20.
"Аллоҳ икки денгиз(дарё(ни буниси жуда чучук,униси жуда шўр қилиб оқизиб қўйган ва уларнинг ўртасида тўсиқ ва пухта парда қилиб қўйган Зотдир"
Фурқон,53.
@Ishqim_Sen
“Нур излаётганлар аввал қалбларини очсин. Чунки энг ёруғ нур — қалб ичида яшайди.”
✍️Жалолиддин Румий
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху!
Қийинчилик абадий эмас. Агар ниятингиз соф бўлса — барака сиз томонда бўлади. Роббингиз сиздан мукаммалликни эмас, ҳаракатни кутади.
“Эй Роббим! Бизга зоҳирида барака, ботинида ҳикмат бўлган кун насиб эт.🤲Қалбларимизга сабр, тилларимизга шукр, ҳаётимизга маъно ато эт!
Кунингиз баракали, ниятларингиз ижобат бўлсин!
Ўзингизга ишонинг. Илм изланг. Дуо қилишдан тўхтаманг. Чунки мўъжизалар ҳар доим интизорлик ичида пайдо бўлади.
@Ishqim_Sen
Аллоҳ ҳар бир қамбағалнинг бойлиги, ҳар бир мискиннинг иззати, ҳар бир заифнинг қуввати ва ҳар бир дардли кишининг панохидир. Нимаики Унга қарши бўлса, у вайронадир, нимаики У билан бирга бўлса, қоимдир! Аллоҳ ҳар бир сўзловчининг овозини эшитади, ҳар бир сукут қилувчининг қалбини билади. У ҳар бир еб-ичувчининг ризқини беради. Вафот этганлар хам Унга қайтади. Аллоҳим! Сен махлуқотларингни ёлғизлигинг туфайли яратмадинг ва улардан манфаатинг учун харакат қилишларини хам сўрамадинг. Сен истаганларинг Сендан қочиб қутулмагайлар ва айбдор деб билганларинг хам Сенинг ғазабингдан қутулолмаслар. Сенга исён қилганлар салтанатингга зарар келтира олмаслар. Сенга итоат қилганлар мулкингни зиёда қилолмаслар. Сенинг қадарингга рози бўлмаганлар уни ўзгартиролмаслар, Сенинг фармонингдан бирор нарса кутганлар ундан бехожат қололмаслар. Барча сирлар Сенга ошкордир ва барча ғайблар Сенга хозирдир. Сен абадийсан ва Сен учун ихота-чегара йўқдир. Чегаралаб қўйгувчи фақат Сенсан! Сендан бошқасига ибодат қилмоқ, Сендан бошқага илтижо қилмоқнинг имкони йўқ. Қимирлаган хар бир жоннинг ирода ва итоати Сенинг қудратингдан ва Сенга боғлиқдир. Барча инсониятнинг нажоткори фақат Сенсан!
@Ishqim_Sen
Иброҳим алайҳиссалом оловдан эсон омон чиқиб): "Албатта мен Парвардигорим (буюрган тарафга) кетгувчидирман. Унинг Ўзи мени (Тўғри Йўлга) ҳидоят қилур" (Соффат сураси, 99-оят), деб айтдилар.
Ҳар қандай дарбадарлик ва йўқотиш бўлмасин Аллоҳ томон юришдан тўхтаманг. Йўлни йўқотганингизда ҳам У томонга қараб юришни давом эттиринг.
@Ishqim_Sen
Чечакларни авайла,
Болни ранжитма, кўнгил!
Бир кичик мевани деб
ДОЛ*ни ранжитма, кўнгил!
Бошинг бўлса ҳам баланд,
Кўзинг тупроққа қада.
Кибр-ла босиб қадам,
ЙЎЛни ранжитма, кўнгил!
Мавло берганда, озма,
Қайтариб олса, қизма*.
Ёнган ўчоқни бузма...
КУЛни ранжитма, кўнгил!
Англамай Қудратини,
Қоришма* Ҳикматига!
Соҳиби ҳурматига –
ҚУЛни ранжитма, кўнгил!
Муҳаббатдан айрилма,
Қур, лек бузғунчи бўлма!
Севгига тикон бўлма –
ГУЛни ранжитма, кўнгил!
Гапириш сенга махсус
Бўлсаям, жим бўлгин – сус*!
Ё ширинсўз бўл, ё сус* –
ДИЛни ранжитма, кўнгил!
@Ishqim_Sen
Рoббим!
Сенга аҳволимдан арз қилдим.
Жавоб бердинг: “Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг” (Зумар, 53).
Айтдим: “Ҳеч ким қалбимни тушунмайди, таскин беролмайди”.
Жавоб бердинг: “Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур (ва таскин топур)” (Раъд, 28).
Маъюсландим: “Одамлар менга озор беришади, дилимни оғритишади...”
Жавоб бердинг: “...уларни афв этинг, (гуноҳлари учун) кечирим сўранг” (Оли Имрон, 159).
“Ёлғизман”, деб ўксиндим
Жавоб бердинг: “Биз унга (инсонга) бўйин томиридан ҳам яқинроқдирмиз” (Қоф, 16).
Хазин тортдим: “Шунчалар гуноҳкорманки...”
Жавоб бердинг: “...гуноҳларни фақат Аллоҳгина мағфират этар” (Оли Имрон, 135).
Ёлвордим: “Мени ташлаб қўйма...”
Жавоб бердинг: “Мени ёд этинг, (Мен ҳам) сизларни ёд этурман” (Бақара, 152).
Айтдим: “Ҳаётда қийинчиликларга жуда кўп дуч келаман”.
Жавоб бердинг: “Ким Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур” (Талоқ, 2).
Умидландим: “Амалга ошишини истаган қанча орзуларим бор...”
Жавоб бердинг: “Менга дуо қилинг, Мен сизлар учун (дуоларингизни) ижобат қилай!” (Ғофир, 60).
@Ishqim_Sen
Ваҳб ибн Мунаббаҳ айтади: Бировларнинг айбларини қидирмасдан ўзининг айбига назар солган кишига жаннат бўлсин! Мискину муҳтож бўлмаса ҳам Аллоҳ учун мутавозе – гуноҳ-маъсиятсиз ҳалол мол-давлат орттирган ва уни Аллоҳ йўлида сарфлаган, илм, ҳилм ва ҳикмат эгалари билан суҳбат қуриб ўтирган, бидъатга ўтмасдан фақат суннат билан бахтиёр яшаган хокисор, сокин инсонни Аллоҳ Ўз раҳматига олсин!
@Ishqim_Sen
Роббим ўзингни хақ йўлингдан адаштирма.
Аллоҳим, ким бизга яхшилик истаса, уни ҳам барча яхшиликларга муваффақ қил ва унга икром кўрсатишда бизга ёрдам бер!
Аллоҳим, ким бизга билмай ёмонлик истаса, унга билдир ва яхшиликни ўргат.
Ким бизга билиб ёмонлик истаса, уни ўзи билан ўралаштириб қўй!
🍃
“Хотиржам бўлинг, чунки сизнинг ўзингиў учун қиладиган тадбирингиздан кўра афзалроқ тадбир қилувчи Роббингиз бор!”
🍃
Ҳамма қадрликларимизга дуоларимиз бўлсин.🤲
Хавотир бўлманг ҳаммаси яхши бўлади.
Аллоҳ меҳрибон у бандаларини офатга,балога қолдирмайди...
🍃
Дуо,зикр,шукр,ибодат ҳамроҳингиз бўлсин..
@Ishqim_Sen
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу!
Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!
Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги, тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!
Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!
Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...
@Ishqim_Sen
🖤 Кўнгил оғриғи — кўзга кўринмас дард…
"Одамнинг кўнгли шиша каби, синса — из қолади.
Севган одаминг севмай қолса — юрак оғриши қолади.
Ишонч издан кетса — қайта тикиб бўлмайди.
Кўнгил оғриғи — кўз ёши билан эмас, сукут билан йиғлайди."
💭 Кимгадир оғир сўз айтмоқчи бўлсангиз, аввал унинг қалбида қанча из қолдиришингизни ўйланг...
💔 Энг оғир оғриқ: "Ҳаммасини кечирдим" деб, ичингда оғриқ билан яшашдир.
@Ishqim_Sen
Қалбларнинг афзали, ростликдан ўзга нарсани билмайдиган қалбдир.
Инсонларнинг афзали, кунлар ўтиши билан ҳам сизни унутмайдиган инсондир.
Ато этилган нарсаларнинг афзали, сиз билмаган ҳолда сиз ҳақингизда қабул бўлган дуодир. 🤲
Дўстлар 4 тоифага бўлинади, - деган экан бир донишманд:
1- Айримлари овқатга ўхшайди: уларга ҳар куни эҳтиёж сезасиз.
2- Айримлари дорига ўхшайди: уларга ўзингизни ёмон ҳис қилганингизда эҳтиёж сезасиз.
3- Касаллик каби дўстлар ҳам бор: гаплашишни истамасангиз ҳам, ўзлари сизни қидирадилар.
4- Ҳаво каби дўстлар бор: атрофингизда кўринмаса-да, аммо доим сиз билан...
Атрофимизда ҳақиқий дўстларимиз кўпайсин ва уларни доимо Аллоҳ қўлласин!
Меҳрибон Роббим сизларга афзалларини насиб этсин
@Ishqim_Sen
✨АЛЛОҲИМ, Ё РОББАЛ ОЛАМИЙН!✨
ЖУМЪА КУНИНИНГ ФАЙЗ-У БАРАКАСИДАН ТЎЛИҚ БАҲРАМАНД БЎЛИШНИ ЖАМИЙКИ МЎМИН-МУСУЛМОНЛАРГА ВА ХОССАТАН КАНАЛИМИЗ ЎҚУВЧИЛАРИГА ҲАМ НАСИБ ЭТ!
БИЗНИ ИБОДАТДАН ЧАЛҒИТАДИГАН БАРЧА НАРСАЛАРНИ БИЗДАН ЙИРОҚ ҚИЛ ВА УШБУ КУНИМИЗНИ ҲАР ҚАЧОНГИДАН ҲАМ КЎПРОҚ ЗИКРЛАР, ДУО ВА ТАСБИҲЛАР БИЛАН ЎТКАЗИШИМИЗНИ НАСИБ АЙЛА!БУ КУНГИ БАРЧА ИБОДАТЛАРИМИЗНИ ҚАБУЛ ҚИЛГИН! ЎЗИМИЗ, АҲЛИ ОИЛАМИЗ, ЯҚИНЛАРИМИЗ ВА ЖАМИЙКИ МЎМИН-МУСУЛМОНЛАР ҲАҚҚИГА ҚИЛГАН БАРЧА ДУОЛАРИМИЗНИ ИЖОБАТ ЭТГИН! ОМИЙН, Ё РОББАЛ ОЛАМИЙН! @Ishqim_Sen
