Buxgalteriya || Accounting Stuff ||📘
Open in Telegram
Bu kanalda siz Buxgalteriya to'g'risida darslar ko'rib, testlar yechib o'z bilmingizni mustahkamlab borasiz! Bonus: Xalqaro standardlarga doir mavzular; YouTube kanalimizga qo'shiling👇 https://m.youtube.com/channel/UCQCy-5fq_pO5tgm1eFYt7-w
Show more2 604
Subscribers
-124 hours
-57 days
-3630 days
Posts Archive
📊 БУХГАЛТЕРИЯ ХИЗМАТЛАРИ:
🔹 Бухгалтерия ҳисобини юритиш;
🔹 Барча солиқ ҳисоботларини тайёрлаш ва топшириш, солиқларни оптималаштириш, солиқ маслахати
🔹 Бухгалтерия ҳисобини тиклаш ва тўлиқ бошқариш;
🔹 1С 8.3 (1.3 ва 3.0 редакциялари) бухгалтерия дастурида ишлашда ёрдам бериш.
🟢 Телефон, Телеграм:
📱 +998(99)983 9010. https://t.me/accounting_stuff
Корхона тасисчи Устав капиталига ўз мулкини олиб кирса мулк нархини қандай қилиб баҳолайди асос борми?
Жавоб: Ўзбекистон Републикасининг МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ҲАМДА ҚЎШИМЧА МАСЪУЛИЯТЛИ ЖАМИЯТЛАР ТЎҒРИСИДА ги Қонуннинг 15-моддасига асосан жамиятнинг иштирокчилари ва жамиятга қабул қилинадиган учинчи шахслар томонидан жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) қўшиладиган пулсиз ҳиссаларнинг пул баҳоси жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг жамиятнинг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинадиган қарори билан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.11.2022 йилдаги "КОРПОРАТИВ МУНОСАБАТЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" ги ПҚ-415-сонли қарорининг 4-бандига асосан масъулияти чекланган жамият устав фондига (устав капиталига) қўшиладиган, қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн минг бараваридан кўп бўлган пулсиз ҳиссалар баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланади ва баҳоланган қийматдан юқори бўлиши мумкин эмас. https://t.me/accounting_stuff
Repost from YURIST MASLAHATI
#Кадровик
ХОТИНИМ КАСАЛ, УНГА ҚАРАШ УЧУН "БОЛЬНИЧНЫЙ"ГА ЧИҚСАМ БЎЛАДИМИ?
Assalomu -aleykum!!! Ayolim 1 oydan beri kasalhonda yana 1,5 oy davolanadi 3ta bolam bor shulardi qaragani bolnichniyga chiqsam boladimi
📍ЖАВОБ:
Касалланган оила аъзосини парваришлаш учун чиқсангиз бўлади.
"Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 9-бандига асосан вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қуйидаги ҳолларда берилади:
а) вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотиш билан боғлиқ касалликда (шикастланишда);
б) санаторий-курортларда даволанганда;
в) касалланган оила аъзосини парваришлаш зарур бўлганда;
г) карантинда;
д) сил ёки касб касаллиги туфайли вақтинча бошқа ишга ўтказилганда;
е) меҳнат қобилиятини тиклаш ёки ясама аъзо (протез) қўйдириш учун реабилитация муассасаларига ётқизилганда.
❗️Низмонинг 16-бандига кўра уч ёшгача бўлган болани ёки 16 ёшгача бўлган ногирон болани парваришлашда банд бўлган она касал бўлиб, болани парваришлашга қурби етмай қолган ҳолларда, парвариш билан банд бўлган ишлаётган бошқа оила аъзолари ёки қариндошларига (меҳнатга лаёқатсизлик варақасига асосан) нафақа берилади.
Оиланинг касал бўлган аъзосига қараш бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бемор бировнинг парваришига муҳтож бўлган, лекин 7 календарь кунидан ошмаган давр учун берилади.
Ўн тўрт ёшга етмаган бемор болага қараш учун вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси болага парвариш керак бўлган, аммо 14 календарь кунидан ошмаган давр учун берилади.
Диққат қилинг! Низомнинг 26-бандига асосан вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси иш стажининг давомийлигидан қатъи назар иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида қарамоғида 16 ёшга (ўқувчилар 18 ёшга) етмаган уч ёки ундан ортиқ болалари бўлган ходимларга тўланади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
Repost from YURIST MASLAHATI
#Бизнес_адвокат
ЧЕТ ТИЛИ ЎҚУВ МАРКАЗИ ОЧМОҚЧИМАН ҚАНДАЙ ТАЛАБЛАРГА ЖАВОБ БЕРИШИМ КЕРАК?
Бугун чет тилига ихтисослашган ўқув марказлари кундан кунга кўпайиб бормоқда аммо бу ўқув маказларини очиш уларни фаолиятини юритиш учун маълум бир талаблар қўйилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қарори билан тасдиқланган "Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисида"ги ягона низомнинг 6 иловасига кўра ўқув марказлари қуйидаги талабларга жавоб бериши лозимлиги белгиланган.
1. Ўқув режаси ва дастури Мактабдан ташқари таълимга қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиши.
2. Таълим фаолияти юритиладиган бинога (хоналарга) мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжудлиги (ушбу талаб фақат масофавий (онлайн) таълимга асосланган нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчиларга нисбатан татбиқ этилмайди).
3. Ҳар бир тўгарак раҳбари ўқув қўлланма билан таъминланганлиги.
4. Таълим олувчилар билан ўзаро муносабатлар шартнома асосида амалга оширилиши;
5. Педагог ходимларнинг илмий салоҳияти даражаси:
👉 олий маълумотли — 50%;
👉 ўрта махсус маълумотли — 40%;
👉 ўрта маълумотли — 10%.
6. Таълим ташкилотининг ҳудуди:
👉 девор ёки панжара билан ўралганлиги;
👉 тунги ёритгичлар ўрнатилганлиги;
👉 ичимлик сув ва канализация билан таъминланганлиги.
7. Ўқув аудиторияларида таълим фаолияти учун яратилган шароитларга қўйиладиган минимал талаблар:
👉 электрон ёки оддий доска — 1 дона;
👉 проектор — 1 дона;
👉 аудиториянинг ёритилиш даражаси — 400 люкс;
8. Мактабдан ташқари таълим бўйича таълим олганлик тўғрисидаги гувоҳнома берилиши.
9. Чет тилларга ўқитган ҳолларда, педагог кадрларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан бериладиган билимлар даражаси ва чет тилини билиш ва эгаллаб олганлик даражаси тўғрисида давлат намунасидаги малака сертификати ёки етакчи халқаро ва баҳолаш тизимларининг амалдаги сертификати (IELTS, CEFR, TOEFL IBT) мавжуд бўлиши.*
Яъни сиз ташкил қилаётган ўқув маркази юқоридаги талабларга жавоб бериши лозим.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
Жисмоний шахслардан ижарага олинган мол мулк учун даромад солиғи ставкаси неча фоизни ташкил этади?
Корхона ўзи ижарага олган бинони тамирласа бўладими, ижарага берувчидан розилик олиш керакми? Ижарага олинган бинони таъмирлаш учун сарфланган харажатларни фойда солиғидан чегирса бўладими?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси "Ижара тўғрисида" ги Қонунининг 11-моддасига асосан Ижарачи, башарти шартномада ўзгача шартлар кўзда тутилмаган бўлса, ижарага олинган мол-мулк таркибига унинг қийматини оширадиган ўзгартишларни мустақил равишда киритиш, мол-мулкни реконструкциялаш, кенгайтириш, техник жиҳатдан қайта қуроллантиришга ҳақлидир. Ижарага берувчидан ушбу ўзгаришларни амалга ошириш учун рухсат олиш керак. Акс холда мазкур моддага асосан Ижарага берувчининг рухсатисиз амалга оширилган яхшилашлар, агар уларни ижарага берилган мол-мулкка зарар етказмаган ҳолда ажратиб олиш мумкин бўлмаса, шартноманинг амал қилиш муддати тугагач ёки шартнома бекор қилингач, ижарага берувчига текинга ўтади. Солиқ кодекси 309-моддасига асосан агар ижарага олувчи ва ижарага берувчи ўртасидаги шартномада ижарага олувчининг харажатлари ўрнини ижарага берувчи томонидан қоплаш назарда тутилган бўлмаса, мазкур харажатлар ҳақиқий чиқимлар сифатида қаралади ва фойда солиғи базасидан чегирилади. https://t.me/accounting_stuff
Repost from Mehnat huquqi
#test A.xodim korxonada 0.5 stavka buxgalter bo'lib asosiy shtatda ishlaydi . Bu xodim boshqa tashkilotda 1 stavka o'rindoshlik asosida ishlashi mumkinmi?
Корхона ходимига юбилейига пул берса қандай солиқлар хисобланади? Моддий ёрдам деб берса бўладими? Агар совға тариқасида деб бирор буюм берса қандай солиқлар хисобланади?
Жавоб: Солиқ кодекси 372-моддасига асосан ходим юбилейи учун бериладиган пуллар меҳнат натижалари билан боғлиқ бўлмаган бир йўла бериладиган мукофотлар деб хисобланиб (моддий ёрдам бўлмайди), жисмоний шахслар даромад солиғи ва ижтимоий солиққа тортилади.
Агар совға тариқасида натура кўринишида бирор буюм тарзида берилса, бу Солиқ кодекси 376-моддасига асосан моддий наф тарзидаги даромад бўлиб, Солиқ кодекси 378-моддасига асосан солиқ даври мобайнида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,11 бараваригача бўлган қийматдаги суммадан ортиқ қисми жисмоний шахслар даромад солиғига тортилади. Совғани моддий наф тарзида бериш мехнатга хақ тўлаш тарзидаги даромад бўлмаганлиги учун ижтимоий солиққа тортилмайди. Солиқ кодекси 239-моддасига асосан натура кўринишидаги совғани ходимга берилиши қўшилган қиймат солиғи учун айланма бўлиб, ҚҚС хисобланади. https://t.me/accounting_stuff
📊 БУХГАЛТЕРИЯ ХИЗМАТЛАРИ:
🔹 Бухгалтерия ҳисобини юритиш;
🔹 Барча солиқ ҳисоботларини тайёрлаш ва топшириш;
🔹 Бухгалтерия ҳисобини тиклаш ва тўлиқ бошқариш;
🔹 1С 8.3 (1.3 ва 3.0 редакциялари) бухгалтерия дастурида ишлашда ёрдам бериш.
🟢 Телефон, Телеграм:
📱 +998(99)983 9010.
Repost from Mehnat huquqi
#test Xodimning ta'til davomiyligi 21 kalendar kun. Xodim ta'tilini 7 kundan 3 qismga bo'lib olmoqchi bunga ish beruvchi ham rozi. Shu mumkinmi?
Корхонамиз янги ишлаб чикариш оборудования олиб келган. 2022 йил декабрда импорт килди шунга хали ишга тушмади энди. Мартдан ишга туширдик. Янги технология олиб келган ташкилотларга фойда солиғидан имтиёз борми?
Жавоб: Ҳа. Имтиёз инвестициявий чегирма шаклида бўлиб амортизация харажати деб эътироф этилади. Солиқ кодекси 308-моддасига асосан Инвестициявий чегирма амортизация харажати деб эътироф этилади.
Инвестициявий чегирма қуйидаги миқдорда қўлланилади:
1) янги технологик ускуналар қийматининг, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва (ёки) технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш харажатларининг ва (ёки) ахборот тизимларини яратишга доир инвестиция лойиҳалари доирасида маҳаллий ишлаб чиқаришнинг дастурий таъминотини сотиб олишга йўналтириладиган маблағлар суммаларининг 20 фоизи миқдорида;
2) ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтиришга, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишга йўналтириладиган маблағлар суммасининг 10 фоизи миқдорида. Товарларни (хизматларни) ишлаб чиқариш жараёнида солиқ тўловчи томонидан фойдаланиладиган, чиқарилган кунидан эътиборан кўпи билан уч йил ўтган машиналар ва ускуналар (шу жумладан транспорт ускуналари) янги технологик ускуналар деб эътироф этилади. Юқоридагиларга мувофиқ янги технологик ускуна олиб келинган бўлса инвестициявий чегирмани қўллаб харажатларга олиб борса бўлади. https://t.me/accounting_stuff
Repost from Mehnat huquqi
#test Xodimning ta'til davomiyligi 21 kalendar kun. Bu holatda xodimni 10 kundan keyin ta'tildan chaqirib olsak bo'ladimi?
Repost from YURISTKADR
Кимлар кичик, кимлар ўрта ва кимлар йирик тадбиркорлик субъекти ҳисобланади?
Бу саволга жавоб бермасак бўлмайди, сабаби, тадбиркорларимиз ўзларининг тоифалари қандайлигини билиб олишлари керак.
Президентнинг 2023 йил 10 февралдаги ПФ-21-сонли Фармони 1-бандида бу саволга аниқ жавоб берилган.
1. Кичик тадбиркорлик субъектларига фаолиятидан қатъий назар барча якка тартибдаги тадбиркорлар, микрофирмалар ва ҳамда кичик корхоналар киради.
Микрофирмалар ҳақида орада тушунтирдик. Яъни таъсисчилари (иштирокчилари) жисмоний шахслар бўлган ҳамда жами даромади календарь йил давомида 1 миллиард сўмгача бўлган тадбиркорлик субъектлари микрофирмалардир.
➖Кичик корхоналар деганда эса жами даромади календарь йил давомида 1 миллиард сўмдан 10 миллиард сўмгача бўлган ҳамда таъсисчилари (иштирокчилари) юридик шахслар бўлган тадбиркорлик субъектларини тушунамиз.
2. Ўрта тадбиркорлик субъектлари — жами даромади календарь йил давомида 10 миллиард сўмдан 100 миллиард сўмгача бўлган тадбиркорлик субъектларидир.
3. Йирик тадбиркорлик субъектлари — жами даромади календарь йил давомида 100 миллиард сўм ва ундан юқори бўлган тадбиркорлик субъектларидир.
Ана энди, бизнесингиз ва фирмангизни ёки ўзингиз ишлаётган компанияни юқоридаги мезонларга қараб бемалол ажратиб олаверинг. Агар тадбиркор бўлсангиз, “ҳооов, нима деяпсан, мен катта бизнесменман” дейишга шошилманг. Агар йиллик даромадингиз 1 млрд. сўмга етмаса, сиз шунчаки “бизнесменча"сиз (ҳазил).
Аслида фаолият кенгайгани яхши, кичик тадбиркорлар ривожланиб йирик тадбиркорларга айлансин. Бундан ютса фақат шу жамият ютади. Иш ўринлари қанча кўп бўлса, одамларнинг ҳаёти шунча яхшиланади.
👉@yuristkadr
Repost from Mehnat huquqi
#test Maxsus iqtisodiy zonalar hududida tashkil etiladigan yuridik shaxslarning xodimlari shtatida O‘zbekiston Respublikasi fuqarolari xodimlar umumiy sonining kamida necha foizini tashkil etishi kerak?
Repost from Mehnat huquqi
#test O‘rindoshlik asosida ishlayotgan shaxs xizmat safariga ish beruvchilarning o‘zaro kelishuvi asosida yuboriladi va uning o‘rtacha ish haqi...
Repost from Mehnat huquqi
#test Yakka tartibdagi tadbirkorlarga qonunchilik hujjatlarida belgilangan faoliyat turlari bo‘yicha necha nafargacha xodimlarni yollash huquqi beriladi?
Хурматли ҳисобчилар, мол мулк ва ер билан боғлиқ муаммолар юзага келмаслиги учун қуйидаги хужжатларга эътибор қаратинг акс холда муаммо бўлиши мумкин!
Ер участкалари ва бошқа кўчмас мол-мулк билан боғлиқ битимлар (бошқа шахсга бериш, ипотека, узоқ муддатли ижара, меросни қабул қилиб олиш ва бошқалар) давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.
Фуқароик кодекси 111-модда
Битимнинг нотариал шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради.
Фуқаролик кодекси 112-модда
Давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар, агар қонунда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, унга бўлган тегишли ҳуқуқлар рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади. https://t.me/accounting_stuff
Repost from Advokat Abdullayev | Rasmiy
Тадбиркорлик соҳасида жавобгарлик янада либераллаштирилади
2024 йил 1 январдан бошлаб:
➖биринчи марта жиноят содир этган шахсни, агар у суд маслаҳатхонага киргунига қадар солиқлар ва йиғимлар, шу жумладан, пенялар ва бошқа молиявий санкциялар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қопласа, жавобгарликдан озод қилиш;
➖тадбиркорлик субъектларига нисбатан қўзғатилган ҳар бир жиноят иши бўйича тергов ҳамда суд жараёнида тегишли мансабдор шахс жиноят иши материалларини иш юритувига қабул қилган вақтдан бошлаб тадбиркорни ҳимоя қилишга Бизнес-омбудсман, Савдо-саноат палатаси, шунингдек, тадбиркорлик субъекти аъзо ҳисобланган бошқа ташкилотни жамоат ҳимоячиси сифатида жалб этиши (хабар қилиш) тартиби жорий этилади.
Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev
Корхона ўқув маркази саналади, ОТМга тайёрлаш хизматларини кўрсатади, умумбелгиланган солиқларни тўлайди.
2023 йилда корхонага қандай солиқлар солинади? У қандай солиқ имтиёзларидан фойдаланиши мумкин?
Агар юридик шахснинг таълимга оид, шу жумладан тестлар ва имтиҳонлар ўтказишни ташкил этиш хизматларини кўрсатишдан олган даромадлари, текин олинган мол-мулк тарзидаги даромадлар ҳисобга олинган ҳолда, жами йиллик даромадининг камида 90 %ини ташкил этса, у ижтимоий соҳада фаолиятни амалга оширувчи шахс деб эътироф этилади (СК 59-м.). Ижтимоий соҳада фаолиятни амалга оширувчи солиқ тўловчилар фойда солиғини ноль ставкада тўлайдилар (СК 337-м. 1-қ. 4-б.).
Мол-мулк солиғини ҳисоблаб чиқаришда солиқ базаси таълим объектларининг ўртача йиллик қолдиқ қиймати (ўртача йиллик қиймати)га камайтирилади (СК 414-м. 1-қ. 1-б.).
Агар ўқув маркази НТМ сифатида рўйхатдан ўтказилган бўлса, у ўз фаолиятини амалга ошириш доирасида ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўламайди (СК 426 м. 2-қ. 1-б., СК 442-м. 2-қ. 1-б.).
