cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Банк юристи

Банк ва юридик сохага оид хуқуқлар Боғланиш учун: @bank_yuristbot

Show more
Advertising posts
2 586
Subscribers
-224 hours
-207 days
-6830 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

70 m296 ca cb
Show all...
Repost from ADVOKAT | UZ
Photo unavailableShow in Telegram
TADBIRKORLAR UCHUN JUDA UZOQ KUTILGAN YANGILIK👏 ❗️O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining PF-39 son Farmoni bilan Soliq kodeksining 227 prim 1-moddasiga asosan qoʻllanilgan jarimalarning summasi 98 % dan 2 %ga tushirildi! ✅ Farmon kuchga kirgunga qadar 227 prim 1-modda bilan qoʻllanilgan moliyaviy jarimalar boʻyicha mavjud qarzdorlikning 98 %i hisobdan chiqariladi va qarzdorlikni undirish bilan bogʻliq sud va ijro ishlari tugatiladi. —————————————————— I.M.H.O: Bir savol tug`iladi nahotki?: qonun bilan tartibga solingan mazkur mantiqsiz norma bo`yicha shu paytgacha bo`lgan tadbirkorlarning siqilishi, ba`zilarining faoliyatini tugatib bankrot deb e`lon qilishi birgina farmon bilan hal qilinsa! Nahotki ushbu farmon mazkur sanksiyalar qo`llanilgan paytda, tadbirkorlar dardini kimga aytishini bilmasdan halak bo`lgan paytda (Konstitutsiayning mutanosiblik prinsipi o`sha paytda ham bor edi) qabul qilinmadi? Nima bo`lganda ham yaxshi yangilik bilan kun boshlanganidan jamoamiz bilan judayam xursand bo`ldik!
Show all...
👍 6
Repost from ADVOKAT | UZ
Photo unavailableShow in Telegram
ЖИНОЯТ СОДИР ҚИЛГАН ШАХСНИНГ СУДЛАНГАНЛИК ҲОЛАТИ ҚАЧОН ТУГАЛЛАНАДИ? Жиноят кодексининг 78-моддасига кўра шахснинг судланганлик ҳолати қуйидаги пайтларда тугалланади: а) шартли ҳукм қилинганларга нисбатан — синов муддати тугаган кундан бошлаб; б) мажбурий жамоат ишлари, хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмга жўнатиш тарзидаги жазоларини ўтаб чиққач; в) жарима жазоси ижро этилган кундан кейин, шунингдек муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазолари ўталганидан кейин бир йил ўтгач; г) озодликни чеклаш жазоси ўталганидан кейин — икки йил ўтгач; д) беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — тўрт йил ўтгач; э) беш йилдан ортиқ, лекин ўн йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — етти йил ўтгач; ж) ўн йилдан ортиқ, лекин ўн беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — ўн йил ўтгач. 📰 Каналга аьзо бўлинг ⤵️ ⚖️ @advokat_normuminov
Show all...
👍 6
Repost from ADVOKAT | UZ
Photo unavailableShow in Telegram
#ЕР МАСАЛАСИ Ер участкаларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш асослари: "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида"ги Қонуннинг 30-моддасига кўра ер участкаларига бўлган ҳуқуқ тури ер участкаларини бериш (реализация қилиш) ҳақидаги ҳужжатларга мувофиқ белгиланади. Агар ер участкасини ажратиш (реализация қилиш) тўғрисидаги 2021 йилнинг 1 августига қадар қабул қилинган ҳужжатларда ер участкасига бўлган ҳуқуқ тури кўрсатилмаган бўлса, қуйидаги ҳуқуқлар тан олинади ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим: ➖ якка тартибда уй-жой қуриш ва уни ободонлаштириш, деҳқон хўжаликларини ҳамда жамоа боғдорчилигини ва узумчилигини юритиш учун фойдаланиладиган ер участкаларига нисбатан жисмоний шахсларнинг мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи; ➖ бинолар ва иншоотлар қурилиши учун берилган ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи; ➖ қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи. 📰 Каналга аьзо бўлинг ⤵️ ⚖️ @advokat_normuminov
Show all...
👍 3
Repost from ADVOKAT | UZ
#СОЛИҚ (МАРКИРОВКА) Бугунги кунда тадбиркорларнинг энг оғриқли масаласи бўлган Солиқ кодекси 227 прим 1-моддасига асосан қўлланилган жаримани бекор қилдириш учун бир неча асослар! 1⃣ Тегишли юридик хизмат кўрсатиш марказининг хулосаси олинмасдан солиқ текширувига оид юридик тусдаги ҳужжатлар қабул қилинган бўлса (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 июндаги ПҚ-5168-сон қарори); 2⃣ 2022 йил 1 ноябрдан кейинги даврдаги “Хавфни таҳлил этиш” тизими натижаларига асосан ўтказиладиган текширувларнинг бошланиши ҳақида камида 10 иш куни олдин тадбиркорлик субъекти хабардор қилинмаган бўлса (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон қарори); 3⃣ Корхона чакана савдо ва умумий овқатланиш корхонаси ҳисобланса, идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш қоидаларини бузилиши эмас, балки савдо қоидаларининг бузилиши (МЖТК 164-модда) деб квалификация қилиниши лозим; 4⃣ Солиқ назоратини (текширувларини) амалга оширишга доир ҳаракатларнинг холислиги видеотасвирга олиш қурилмаларидан (тўхтовсиз ва изчил) фойдаланиш воситасида амалга оширилади, бундай имконият мавжуд бўлмаганда эса — холислар иштирокида амалга оширилиши белгиланган. Мазкур нормага амал қилмаслик текширувларнинг процессуал нормаларни бузган ҳолда ўтказилганини асослайди. 5⃣ Соф тушумни ҳисоблашда хатога йўл қўйилган бўлса(соф тушум товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотишдан олинган, товарлар (ишлар, хизматлар) нархида ҳисобга олинадиган, унга қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмоли солиқлари суммаси киритилмаган тушум сифатида аниқланади. Унга товарларнинг қайтарилиши, харидорлар учун берилган чегирмалар ва бошқалар киритилмайди) ВМҚ 07.01.2021 йил 1-сон қарори, ВМҚ 05.02.1999 йил 54-сон қарори; 6⃣ Давлат органлари томонидан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланмаган бўлса. Конституция 20-модда. Бу бирламчи ва одатий асослар бўлиб, ҳар бир индивидуал иш ҳолатидан келиб чиқиб, қўшимча асослар кўрсатилиши мумкин! Бундан ташкари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 август куни тадбиркорлар билан учрашувида: Жарималар миқдори ҳам тадбиркорларнинг тўлаётган солиғидан ошиб кетмаслиги кераклигини айтиб ўтган. Мазкур ваьдани судлар томонидан инобатга олиниши ва тез орада реализация бўлишини кутиб қоламиз 📰 Каналга аьзо бўлинг ⤵️ ⚖️ @advokat_normuminov 📞 Мурожаат учун: (90) 444-44-95
Show all...
Repost from ADVOKAT | UZ
#БИЛАСИЗМИ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.06.2023 й. ПФ-93-сон Фармони билан Тадбиркорларга солиқ имтиёзлари бериш ва солиқ текширувларидан озод қилиш тартиби белгиланди: 1️⃣ Қуйидаги мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича имтиёзлардан фойдаланади 51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорлар мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича ставкаларни 50 фоизгача пасайтиришга ҳақли; 101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорлар ушбу солиқлар ставкаларини 75 фоизга пасайтиришга ҳақли; 200 тадан ортиқ иш ўрни яратадиган тадбиркорлар мазкур солиқларни тўлашдан озод этилади. 2️⃣ Солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкин Дастурда иштирок этувчи тадбиркорлар барча солиқларни (бундан ҚҚС ва солиқ агентлари сифатида тўланадиган солиқлар мустасно) гаровсиз ва фоизларсиз қуйидаги муддатларда бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқига эга бўлишди: 51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратилганлиги учун – 3 ой; 101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратилганлиги учун – 6 ой; 200 та иш ўрни яратилганлиги учун – 12 ой. Солиқ текширувларидан озод қилиш 3️⃣ Янги иш ўринлари яратилган тақдирда қуйидаги тартибда солиқ текширувлари ўтказилмайди: 51 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга нисбатан солиқ аудити ўтказилмайди; 200 тадан ортиқ иш ўрни яратадиган тадбиркорларга нисбатан солиқ текширувларининг барча турлари ўтказилмайди. 4️⃣ Кредит учун кафилликлар берилади 3 млрд сўмгача— 51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратишни режалаштирган тадбиркорлик субъектига; 4 млрд сўмгача — 101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратишни режалаштирган тадбиркорлик субъектига; 5 млрд сўмгача — 200 тадан ортик янги иш ўрни яратишни режалаштирган тадбиркорлик субъектига. 5️⃣ Божхона тўловларини таъминотсиз ва фоизсиз қуйидаги муддатларга бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади: 51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга – 3 ой муддатда; 101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга – 6 ой; 200 тадан ортиқ янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга – 12 ой. 📰 Каналга аьзо бўлинг ⤵️ ⚖️ @advokat_normuminov
Show all...
👍 1
Repost from ADVOKAT | UZ
Photo unavailableShow in Telegram
Газ заправкаларга газ етказиб бериш вақти чекланмоқда. Соат 06:00 дан 15:00 гача газ етказиб берилади. 📰 Каналга аьзо бўлинг ⤵️ ⚖️ @advokat_normuminov
Show all...
Repost from ADVOKAT | UZ
Photo unavailableShow in Telegram
#ЭРТАДАН ❗️ 2023 йил 1 декабрдан Ўзбекистонда бюджет ташкилотлари иш хаққи, нафақа ва пенсиялар 7%га ошади ◽️ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 050 000 сўм; ◽️ базавий ҳисоблаш миқдори – 340 000 сўм; ◽️ пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 000 сўм; ◽️ ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 725 000 сўм; ◽️ меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси – 800 000 сўм бўлади. *Президентнинг 2023 йил 17 ноябрдаги «Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги фармони 📰 Каналга аьзо бўлинг ⤵️ ⚖️ @advokat_normuminov
Show all...
👍 5
Repost from ADVOKAT | UZ
#ФАКТ Доллар тарихий курси 1994 й- 17-35 сум 1995 й- 40-60 сум 1996 й - 65- 90 сум 1997 й - 100-125 сум 1998 й -160 -200 сум 1999 й- 300- 600 сум 2000 й - 900-1050 сум 2001 й- 1050-1200сум 2002 й- 1180- 1580 сум 2003 й-1250- 1300сум 2006 й - 1300- 1380 сум 2008 й -1400 -1600 сум 2009 й -1600 -2000 сум 2010 й -2000- 2500 сум 2011 й -2500- 2820 сум 2014 й -2820- 3800 сум 2015 й- 3900- 6000 сум 2016 й- 6000- 8000 сум 2018 й- 7900- 8350 сум 2019 й - 8359 - 9500 сум 2020 й - 9500 - 10480 сум 2021 й - 10 500 - 10 890 2022 й- 11 000- 11 120 2023 й -12 250 📰 Каналга аьзо бўлинг ⤵️ ⚖️ @advokat_normuminov
Show all...
😁 6👍 1👎 1👏 1
Repost from ADVOKAT | UZ
Исроил разведкаси ХАМАСнинг юришини улар ишлатаётган HUAWEI смартфонлари туфайли ўтказиб юборган бўлиши мумкин. Айтишларича, махсус хизматлар хавфсизлик тизими туфайли HUAWEI телефонларини кузатиши ва пойлаши мураккаб экан. Яъни барча қолган бренд смартфонлари ғарбий махсус хизматлар, АҚШ разведкаси ва Моссад разведка хизмати учун кузатиш ва пойлашда муаммо яратмайди. P/S: "IPHONEчи"лар давай ёппасига HUAWEIга 😎 📰 Каналга аьзо бўлинг ⤵️ ⚖️ @advokat_normuminov
Show all...
👍 18🔥 2😁 2👎 1 1