cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Hazratnavoi.uz

𝗢‘𝘇𝗯𝗲𝗸𝗶𝘀𝘁𝗼𝗻 𝗠𝘂𝘀𝘂𝗹𝗺𝗼𝗻𝗹𝗮𝗿𝗶 𝗜𝗱𝗼𝗿𝗮𝘀𝗶 𝗡𝗮𝘃𝗼𝗶𝘆 𝘃𝗶𝗹𝗼𝘆𝗮𝘁 𝘃𝗮𝗸𝗶𝗹𝗹𝗶𝗴𝗶𝗻𝗶𝗻𝗴 𝗿𝗮𝘀𝗺𝗶𝘆 𝘁𝗲𝗹𝗲𝗴𝗿𝗮𝗺 𝗸𝗮𝗻𝗮𝗹𝗶 Диний саволлар учун https://t.me/hazratnavoi_uz_raddiya

Больше
Рекламные посты
3 291
Подписчики
-624 часа
-137 дней
-3030 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

"Саботул - ожизийн" шарҳи. 121 - 122 - 123 - байт. Сўфи Аллоҳёр роҳимаҳуллоҳ. Бобоназаров Хайруллоҳ домла.
Показать все...
6.72 MB
👍 6
Жорий йилнинг 6 июн куни вилоятимиздан бир қанча ҳожиларимиз ҳаж амалларини бажариш учун Навоий ҳалқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетишдилар. Ҳожиларимизни кузатиш учун мутасадди раҳбарларимиз, хусусан, вилоят ҳокими Нормат Турсунов, вилоят бош имом хатиби Тоҳир Рўзиев ва бир қанча устозлар ҳожиларимизга оқ йўл тилаб дуои хайрлар қилдилар.
Показать все...
👍 11
А Ф С У С... (Ноасл фарзанд надомати) Энди сизга фарзанд бўлдимми она, Сиз йиғлаб, мен хандон кулдимми она. Бугун қариб қолдим мункиллаб, мана, Мен сизни йиғлатиб қўйдимми она. Гўзал шарқни кезиб, мағрур юрибман, Азим шаҳарларда макон қурибман. Бугун паришонман, ҳайрон турибман, Мен сизни зорлатиб қўйдимми она. Бошимга тушганда турли ғурбатлар, Чоҳ қазди ғанимлар, қилиб туҳматлар... Қани ресторанда мастон суҳбатлар, Мен сизни эсламай қўйдимми она. Бугун отдан тушган, чўп эгар минган, Набирам қўлимдан етаклаб юрган. Бир чолман боламни дуолар қилган, Мен ҳам сиздай ҳасса туттимми она. Қани дуонгизни олиб қонсайдим, Ёнимда бир умр олиб қолсайдим. Хизматингиз қилиб, ҳориб, толсайдим, Мен сизни соғиндим, соғиндим она. Ҳазрат Исмоил. Навбаҳор туман "Арабхона катта" масжиди имом-хатиби. @hazratnavoi_uz
Показать все...
👍 9
07.06.2024 санада вилоят имоми Тоҳир Рўзиев Зарафшон шаҳри "Зарафшон" масжиди 11-лик ҳайъати билан учрашиб, масжид фаолияти билан танишди. Ҳамда масжидда қурилиш ишлари билан танишди. Шунингдек жума намозида "Зул ҳижжа ойи фазилатлари" мавзусида маъруза қилиб берди. @hazratnavoi_uz
Показать все...
👍 16
"Саботул - ожизийн" шарҳи. 119 - 120 - байт. Сўфи Аллоҳёр роҳимаҳуллоҳ. Бобоназаров Хайруллоҳ домла.
Показать все...
7.84 MB
👍 8
08:29
Видео недоступноПоказать в Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Макка шаҳрида бўлиб турган муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди Давлат раҳбари муборак Ҳаж зиёратига тайёргарлик жараёнлари, юртдошларимиз учун яратилган шароитлар, уларнинг саломатлиги ва кайфияти ҳақида сўради.
Показать все...
44.85 MB
👍 15👎 1👏 1
Repost from Muslim.uz
🇺🇿ПРЕЗИДЕНТ ЎЗБЕКИСТОНЛИК ҲОЖИЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мусулмонлар идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди.
📞 Давлатимиз раҳбари муборак Ҳаж зиёратига тайёргарлик жараёнлари, юртдошларимиз учун яратилган шароитлар, уларнинг саломатлиги ва кайфияти ҳақида сўради. 🗣Шайх Нуриддин Холиқназар Шавкат Мирзиёевга, аввало, муборак жойларда ибодат файзи билан юрган ҳожиларимизнинг саломи ва дуоларини етказди. 😄Бу йил ҳам Ҳаж тадбирлари юқори савияда, тартибли ташкил этилгани таъкидланди. Ҳудудлардаги Ҳаж марказлари орқали ишлар уюшқоқлик билан олиб борилди. Вазирлар Маҳкамаси бошчилигида Дин ишлари бўйича қўмита, Ташқи ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа тузилмалар ҳамкорлигида зиёратчилар учун барча шароит яратилди. 🕋 Айни пайтда қарийб 12 минг нафар юртдошимиз Саудия Арабистонида бўлиб турибди. Жами 15 минг 130 нафар фуқаро Ҳаж ибодатига муяссар бўлади. Уларга 300 нафар гуруҳ раҳбари, 50 нафар олий тоифали шифокор, ошпазлар, таржимонлар ва бошқа кўмакчилар ҳамроҳлик қилади. 🖥 Бу каби эътибор ва шароитларни арабистонлик мутасаддилар ҳам юқори баҳолаб, Ўзбекистон Президентига ҳурмат ва дуоларини изҳор этмоқдалар.
📖 Бу йилдан бошлаб бир янгилик – Саудия Арабистонида бўлиб турган диний соҳа ходимлари ҳамда қори зиёратчилар томонидан Қуръони каримни хатм қилиш йўлга қўйилди. Ҳозиргача 1 минг 515 та хатм ўқилиб, юртимизга тинчлик, халқимизга фаровонлик тилаб дуолар қилинган.
📞 Давлат раҳбари юртдошларимиз муқаддас Ҳаж ибодатини мукаммал адо этиб, соғ-омон келишларини тилади. Ўзбекистонга қайтгач, ҳожилар жамиятимиздаги меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, ёшлар тарбияси ва оилалар тотувлигида ибрат бўлишларига умид билдирди.
🟢Суҳбат самимий ва кўтаринки руҳда ўтди. manba: https://president.uz/uz/lists/view/7285 #Mirziyoyev #muloqot #muftiy #Haj #haj2024 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показать все...
👍 9
05.06.2024 санада вилоят имоми Тоҳир Рўзиев Навоий шаҳридаги "Оқтош" масжиди қурилиш ишлари билан танишиб, масжид жамоаси билан суҳбатлашди. Қурувчилар ҳаққига дуои хайрлар қилинди.
Показать все...
👍 39
👍 21
2024 йилнинг 4 июнь куни Кармана туманидаги Қосим Шайх жомеъ масжидида, Кармана туманида фаолият юритаётган расмий отинойилар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Йиғилиш кун тартибидаги масалалар бўйича, яъни 1-масала: Туман бош отинойиси вазифасига  номзодни тайинлаш, 2-масала:  Отинойиларининг Низомий вазифалари ижроси юзасидан ЎМИ вилоят вакили, вилоят бош имоми Т.Рўзиевнинг маърузаси тингланди.  Шунингдек, "Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги томонидан 2024 йил 21 майда 01-12-қ/қ имзоланган қўшма қарори ижросини таъминлаш ҳамда ушбу қўшма қарор ижроси юзасидан барча туман(шаҳар)ларда  хотин-қизлар ўртасида ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда отинойилар фаолиятини тартибга солишда давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини таъминлаш, жамоатчилик асосида маслаҳат-кенгаши  фаолиятини йўлга қўйиш" юзасидан Дин ишлари бўйича қўмитанинг вилоят ходими Р.Шербутаева батафсил маълумот бериб ўтди. Йиғилиш сўнгида Кармана тумани бош имом хатиби Б.Хакимов "Хотин-қизларга хос диний маросим ва тадбирларни миллий урф-одатларимизга мувофиқ, ҳанафийлик мазҳаби ва мотуридий таълимоти асосида ўтказиш"  мавзусида маъруза қилди. Йиғилишда иштирок этган отинойилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар. @hazratnavoi_uz
Показать все...
👍 4