cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Санжар Саид | канал

Журналист, блогер ва PR-менежер Ўқиган-ўрганганларим асосида яшайман, яшаганларим ҳақида ёзаман

Show more
Advertising posts
944
Subscribers
No data24 hours
-47 days
+1730 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

01:21
Video unavailableShow in Telegram
"Абадият" лойиҳаси эсингиздами? Икки мардикор йигит китоб ўқиб, пул ютиб олишганди. Иккинчи сонида куръер йигитлар беллашишибди. Томоша қилишни тавсия қиламан https://youtu.be/1w7NtRtbuik
Show all...
👏 2
Эсингиздами, Телеграмда танга босиб пул ишлаш мумкинлиги ҳақида ёзгандим. Ўшанда кимдир ишонди, кимдир йўқ. Мана, лист нг бошланди. Ўйнаб 114 доллар ишлабман, шу бўйича мутахассис дўстим яна 3-4 баробар ортиши мумкинлигини ёзяпти. Баракасини берсин 😄
Show all...
👍 3
Photo unavailableShow in Telegram
Журналист Аброр Зоҳидов ёзяпти 🌋 Буюк бир тушкунлик яқиндек... 🏡 Уй савдоси билан шуғулланувчи танишим айтади – “Кеча талаш бўлган нархлардан 2-3 минг ўтиб беряпмиз, барибир харидор йўқ. Ижара ҳам даромад бермай қўйди”... 🚗Мошинафуруш дўстим дейди – “Олдинлари бозорга 5-6 та мошина олиб чиқсак, 10-11 гача сотиб тугатардик, тушгача нотариусда ҳаммасини ўтказиб, кейин дам олишга кетардик. Кечаги бозор соат 12 да биринчи харидор келиб “Бунинг неча пул?” деб сўради, лекин олмади. Бирорта сотолмай қайтдик”... 📱“Малика”даги телефон/техника дўкони эгаси ёрилади – “Анчадан буён ҳисоб-китоб қилмай қўйдим. Фойда йўқлигику аниқ, зарарим қанчалигини аниқлашга қўрқяпман. Насиялар, вариантлар буткул банкрот қилиб қўйишиям ҳеч гап эмас”... 🌘 Ўқитувчи, журналист ва умуман барча ойликчилардику, тушкунлик ҳар қачонгидан кучли. 🤷🏻‍♂️ Қизиқ, мен кайфиятсизманми ёки чиндан кўпчиликда мураккабликми?.. Фақат ношукрликка йўйиб, жаҳлимни чиқарманг! Аброр Зоҳидов @az_sss
Show all...
🤔 6👍 3
Бугун Book.uz да ўзбек журналистикасининг дарғаларидан Карим Баҳриев асарлари тақдимоти бўлиб ўтди. Устознинг "Эркин сўз ҳақида сўз" асарини талабалик вақтимизда нусха кўчириб ўқиганмиз. Устоз бизнинг кумиримиз эдилар, мана, китоблари эркин чоп этилиб, бемалол сотиладиган кунлар ҳам келди.
Show all...
👍 9
Photo unavailableShow in Telegram
Бир акамиз ҳеч ким пул тикишни истамаётган бир лойиҳага озроқ сармоя киритганди. Кейин тақдир тақозосига кўра қамалиб қолдилар. Ишлар тўхтати, активлар музлатилди, жуда кўпчилик, ҳатто яқинлари ҳам юз ўгирди. Лекин ўша кичик лойиҳадан ҳар ой улуши бориб турибди. Аканинг аёли ўша лойиҳа муаллифи ҳақида айтганида, аввал кимлигини эслолмаган. Чунки аллақачон кимнинг ким эканини билиб бўлгандилар. Қиссадан ҳисса: имконият борида яхшилик қилиш, катта-кичик сармоялар киритиш керак. Кимдан, қайси лойиҳадан қайтишини билмайсиз, лекин ҳали яхшиликни унутмайдиган ва шериклар ҳаққига хиёнат қилмайдиган инсонлар бор. Яна бир хулоса: инсон ҳаётдан кўз юмганидан кейин ҳам “улуши” бориб турадиган ишларни қилиб қўйиш керак. Энг муҳим сармоя аслида ўша.
Show all...
👍 14 5
02:43
Video unavailableShow in Telegram
Ибратли видео, албатта томоша қилинг ва тарқатинг
Show all...
👍 13
Photo unavailableShow in Telegram
Тозалик – нопокликнинг йўқлиги демакдир. Одатда йўқ нарсаларни пайқамаймиз. Аммо бу "йўқ"лик ортида минглаб инсонларнинг меҳнат-машаққати ётган бўлади. Атрофимизда кўзимизга ботадиган нарсалар йўқми, демак, ўз вазифасини мисли билан адо этаётганлар бор. Уларнинг ва меҳнатларининг қадрига етайлик!
Show all...
12👍 11👏 2
Бугун Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги Мовий тоғлар (Синегорья) деган жойга бордик. Ям-яшил, жуда чиройли жойлар экан. Ўзимизни Ўзбекистоннинг ҳали кашф қилинмаган жойлари кўп. Чет элларга боришдан аввал ватанимизнинг чет элдан кам бўлмаган жойларини кўрган яхши деб ўйладим.
Show all...
👍 20 5👏 1
01:21
Video unavailableShow in Telegram
Энг кўп гилос етиштирувчи давлатлар экан. Томоша қилиш қизиқ )
Show all...
👍 12😱 1🤩 1
Баъзи одамларни ўзгарганга чиқаришади. Аслида ҳеч ким ўзгармайди, шунчаки, аввал юзага чиқармаган, барчадан яширган ёки борлигини ўзи ҳам билмаган "қобилият"ларини юзага чиқаришга шароит пайдо бўлган бўлади. Яъни асл юзини кўрсатиши учун унга пул, мансаб, шон-шуҳрат, билим ва тажриба, хуллас, қулай шароит етишмаётган бўлади. Худди спора боғлаб, намлик, ҳарорат, "яшаш учун қулай муҳит" пайдо бўлиши кутган вируслар сингари. Мен ҳамма ўзгариши мумкин деб ҳисоблайман ва буни табиий қабул қиламан. Шунингдек, ундан содир бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай эҳтимолий зарбага тайёр тураман ва ундан қаттиқ хафа бўлмайман. Чунки ўзим ҳам инсонман, баъзан истаб, баъзан истамай ўзгараман, ўзим билган ёки билмаган ниқобларимни кияман...
Show all...
👍 13🔥 1👏 1