Санжар Саид | канал
Open in Telegram
Журналист, блогер ва PR-менежер Ўқиган-ўрганганларим асосида яшайман, яшаганларим ҳақида ёзаман
Show more781
Subscribers
No data24 hours
-27 days
-1530 days
Posts Archive
Кеча дўстларимиз билан Кумушкондаги Қораўнгур чўққисига чиқдик.
Расм ва видеоларни кўриб, очиғи, ўзимга ўзимнинг ҳавасим келяпти 😁
2942 м баландлик, 20 км+ масофа, 1000+ м кўтарилиш.
Одам зоти ва изларисиз (ҳеч қандай қурилиш кўринмайди) бокира табиат қўйнида бетакрор саёҳат бўлди.
Repost from Sayyid Abdulaziz Yusupov | OQ va QORA
Mo‘minning holati ajablanarli. Uning barcha ishlari yaxshilikdir. Bu faqat mo‘minga xosdir. Agar unga quvonchli narsa yetsa, shukr qiladi va bu unga yaxshilik bo‘ladi. Agar unga musibat yetsa, sabr qiladi va bu ham unga yaxshilik bo‘ladi.Juma muborak Salovat aytishni unutmang OqvaQora
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ!
Бугунги Рамазон ҳайити байрамингиз муборак бўлсин.
Аллоҳ бир ой давомида тутган рўзангиз, қилган барча ибодатларингиз ва дуоларингизни мукаммал ибодатлар қаторида қабул этсин.
Барчамизга бу муборак ойдан онадан туғилган чақалоқдек бегуноҳ ҳолда чиқиш насиб этган бўлсин.
Кейинги Рамазонларга ҳам соғ-омон, бутун иймон билан етказсиз.
Toʻliq qoʻllab-quvvatlayman: Xorijiy atamalarning o‘zbekcha muqobillari taklif etilmoqda
Atamalar komissiyasining ishchi kengashi – O‘zbekiston Fanlar akademiyasi O‘zbek tili, adabiyoti va folklori instituti olimlari tomonidan bir qancha variantlar koʻrib chiqilgan. Bu yakuniy variant emas, ishchi organ taqdim etilayotgan atamalarning milliy muqobillari boʻyicha boshqa fikr va mulohazalarni ham eshitishga tayyor.
Hozircha 30 ta atamaning o‘zbekcha muqobili taklif etilmoqda:
Aysberg —> Muztog‘
Bruschatka —> Yo‘lg‘isht
Diskussiya —> Bahs, munozara
Zona —> Hudud
Instrument —> Ish quroli
Intensiv —> Jadal
Kamera —> Bo‘lma
Konstruksiya —> Tuzilma
Koordinator —> Muvofiqlashtiruvchi
Koridor —> Yo‘lak
Lider —> Yo‘lboshchi, yetakchi
Marshrut —> Yo‘nalish
Progress, progressiv —> Ilg‘or, rivojlanish
Dostavka —> Yetkazish
Probeg —> Yurim
Set (ovqatlar seti bo‘yicha) —> To‘plam
Oprava —> Ko‘zoynak bandi
Polik —> To‘shama
Balansirovka —> Muvozanatlashtirish
Vnedorojnik —> Yo‘ltanlamas
Chelenj —> Chorlov
Navigator —> Yo‘llagich
Sеlfi —> O‘zchekim
Svеtofor —> Yo‘lchiroq
Ekspluatatsiya —> Foydalanish
Aksiya —> Yalpi harakat
Kulеr —> Suvlik
Kеshbеk —> Hadya-qaytim
Povеrbank —> Kuchlantirgich
Karving —> Meva bezakchiligi
Mana bu sahifada har bir atama bo‘yicha izohlar berilgan hamda siz ham o‘z fikringizni bildirsangiz bo‘ladi.
Ҳаммага Рамазон муборак бўлсин.
Бу ойни Аллоҳ рози бўладиган тарзда ўтказиш насиб қилсин.
Бугун – Халқаро китоб совға қилиш куни. Ардоқлиларингизга китоб совға қилишни унутманг )
Таржима: Уч тепки
Мамлакатда машҳур ёш бир адвокат ёввойи ўрдак овлаш мақсадида Қораденгиз соҳилига борибди.
Осмонда бир ўрдакка кўзи тушибди. Дарҳол нишонга олиб, тепкини босибди: банггг!
Қуш айланиб-айланиб ерга қулашни бошлабди. Ниҳоят тевараги симтўр билан ўралган бир далага тушибди.
Адвокат дарҳол далага кириб, қушни олмоқчи бўлибди. Энди далага кирмоқчи бўлган экан, кекса ёшли бир деҳқон йўлидан чиқибди.
Деҳқон адвокатдан сўрабди:
- Даламда нима қиляпсан?
Адвокат:
- Бир ёввойи ўрдакни отгандим, шуни олмоқчийдим.
Деҳқон:
- Дала меники экан, ичидаги ҳамма нарса қатори ўрдак ҳам менга тегишли.
Адвокат қизишиб кетибди:
- Мен бу давлатдаги энг кучли адвокатларданман. Мен билан ўйнашманг, амаки! Суд харажатлари палон пул бўлади, далангизгача қўлингиздан тортиб оламан, ўзингиздан кўринг!
Деҳқон кулиб дебди:
- Биз бу ерларда бунақа майда масалаларни суд билан эмас, "уч тепки" билан ҳал қиламиз.
- Қанақа бўларкан бу "уч тепки" деганингиз? - деб сўрабди адвокат қизиқиб.
Деҳқон:
- Аввал бири иккинчисини уч марта тепади, кейин униси... Кейин яна биринчиси... Қайсидир бири таслим бўлгунича давом этади. Таслим бўлган ютқазади.
Адвокат ёш, бақувват, спортчи эди. Деҳқон эса қари. Ичида "Бунинг жойини соламан", деб ўйлаб:
- Маъқул, дебди.
- Бу ер менинг далам бўлгани учун биринчи бўлиб тепишга ҳаққим бор, дебди деҳқон. Шундай деб адвокатнинг биқинига бир тепибди.
- Иғғғғ, деб тиззалаб қолибди адвокат.
Иккинчи тепки қорнига тушган адвокат "ўўўўў" деб тўрт оёқлаб қолибди.
Деҳқон учинчи тепкини нақд чотига туширган экан, адвокат узаласига ялпайиб ётиб қолибди. Аксига олиб, сал аввалроқ шу ерга деҳқоннинг сигири тезак ташлаб кетган экан, адвокатнинг оғзи-бурни тезакка буланибди.
Адвокат:
- Энди навбат менга, қари тулки, дебди ўрнидан туриб, камзулининг енги билан юз-кўзидаги совумаган тезакни артар экан.
Кекса деҳқон кулиб:
- Мен таслим бўламан. Бу ўрдак муштлашишга арзимайди. Қушингни ол-да кетавер, дебди. 😄
Жунейт Жейлан. Туркчадан Санжар Саид таржимаси
Дўстлик туманидаги “Янгиқишлоқ” марказий жомеъ масжиди 7 млн сўм қарз сабабли табиий газдан узиб қўйилибди, имкони борлардан қарзни узишда ёрдам беришларини сўраб қоламиз. Совуқда қувурлар музлаб қолишидан хавотирланишаётган экан.
Тўлаш усули
“Пайнет” шохобча ва киоскаларидан:
Жиззах вилояти Дўстлик тумани
Ҳисоб рақам: 1330720079
(Масжид юридик шахс бўлгани учун мобил иловалардан тўлов қабул қилинмас экан)
Пластик картага ўтказиш қулай десангиз, ўз карта рақамимни бераман (Рустамов С номида, кунлик ҳисобот топширилади)
8600332986611881
Аллоҳ эҳсонингизни даргоҳида қабул айлаб, икки дунё саодатини берсин, амийн.
Ватанимиз мудофааси соҳасида бир жабҳа бутунлай ҳимоясиз, эътиборсиз қолдирилган, бу – тил!
Душман қурол кўтариб сарҳадларимизга яқинлаша олмаслиги мумкин. Аммо тилимиз борасида бизни ичдан емириб, жангсиз таслим қилиши мумкин. Аниқроғи, аввал тилини, сўнг эътиқоди, охирида виждонини йўқотган авлод арзимаган нарсага ҳам ватан дарвозаларини очиб бериши ҳеч гапмас!
Йиллар давомида ҳукуматнинг онгли ёки онгсиз, қасддан ёки беқасд, харакатсизлик, лоқайдлик, ношудлик, манфаатпарастлик, мансабпарастлик оқибатида тилимиз жуда кўп йўқотишларга учради.
Натижада бутун бошли авлодлар чаласавод бўлди. Сифатсиз таълим тизимидан "Софе" деб ёзадиганлар битириб чиқаряпти ("Суфе" сенга!)
Бу масалада фақат бир киши ўзгаришларга сабабчи бўлиши мумкин. Унинг иродасигина чаласаводликка, икки алифболикка нуқта қўя олади. Сиздан шу қадамни кутяпмиз, жаноб Президент! Агар сиз кўчаларда русча, инглизча ёки хато ёзувларни кўрмай, десангиз, ҳамма жойда ижобий ўзгаришлар бошланади. Бошқа йўли йўқ!
ACLED маълумотларига кўра, 2024 йилда дунёнинг 50 дан ортиқ давлатида уруш, қуролли тўқнашувлар ва беқарорлик қайд этилган. 233 мингдан зиёд киши ҳалок бўлган, дунёдаги ҳар 8 кишидан бири хавфли ҳудудларда яшамоқда.
Бундай пайтларда тинчлик ва хотиржамликнинг нақадар буюк неъмат эканини англаб, тинимсиз шукрона келтирсанг арзийди. Ватан тинчлиги ва миллат хотиржамлиги эса уни қўриқлайдиган, асраб-авайлайдиган ҳақиқий эрлар қўлидадир!
Бугун биримиз сотувчи, биримиз ўқитувчи, биримиз устадирмиз. Бироқ Ватан чорлаганда ҳаммамиз аскар, ҳимоячимиз!
Ватан ҳимоячилари кунимиз муборак бўлсин!
Биз ҳар доим муаммоларимиз сабабларини ташқарида деб ўйлаймиз:
кимларнидир ёки нималарнидир айблаймиз.
Аслида эса барча муаммоларнинг илдизи, асоси ичимизда, онгимизда, ўй-хаёлларимиз, орзу-ниятларимизда.
Биз нимани ўйласак ўша бўлади, худди "Матрица" фильмидагидек. Кейин шуни сезгандим, айтмаганмидим, деб юрамиз.
Ҳа, азизларим, биз айтган гапларимиз, ўйлаган фикрларимиз билан келажагимизни, тақдиримизни қурамиз, касал бўламиз ёки тузаламиз, бахтли ёки бахтсиз бўламиз.
Қўрқув ва хавотирларимиз, шубҳа-гумонларимиз, араз ва шикоятларимиз билан ҳаётимизни мусибатлар, дарду хасратларга тўлдирамиз, ҳатто ўз умримизга ўзимиз зомин бўламиз.
Бизни бир нарса қутқариши мумкин – ишонч! Ҳа, Яратганга, унинг қазо ва қадарига, дуоларнинг кучига, дунё яхшиликка ва яхши инсонларга тўла эканлигига қатъий, қусурсиз ишонишда!
Яхши нарсаларни ўйлаб, умримизга шукур ва ҳамдга тўлдиришимиз билан ҳар қандай муаммо, хоҳ у моддий, хоҳ жисмоний, хоҳ руҳий бўлсин, албатта ҳал бўлади. Кутилмаган ечимлар, бахт ва омад, қувонч ва хурсандчиликлар қуйилиб келишни бошлайди, ўйламаган жойдан ризқу неъматлар ёғилади. Фақат!
Фақат ўшанда ўзимизни йўқотиб, шукроналикни унутиб қўймасак бўлди!
Бизнинг юртимизда учта бебаҳо ҳуқуқ бор:
Сўз эркинлиги
Виждон эркинлиги
Учинчиси...
Сербия пойтахти Белградда жамоат транспорти 1 январдан бепул бўлибди.
Улар гўёки бошқа оламда яшайдигандек...
Бугун Ўзбекистон ССР мадҳиясини сал ўзгартириб, мустақил Ўзбекистон мадҳияси сифатида қабул қилинган кун.
Ассалом, рус халқи, буюк оғамиз,
Барҳаёт доҳиймиз Ленин, жонажон, жонажон!
Озодлик йўлини Сиз кўрсатдингиз,
Советлар юртида ўзбек топди шон!
Нақорат:
Партия раҳнамо, жон Ўзбекистон,
Серқуёш ўлкасан, обод, баркамол!
Тупроғинг хазина, бахтинг бир жаҳон,
Советлар юртида сенга ёр иқбол!
Серқуёш ўлкада кўрмасдик зиё,
Дарёлар бўйида эдик сувга зор, сувга зор.
Тонг отди, Инқилоб, Ленин раҳнамо,
Раҳнамо Лениндан халқлар миннатдор!
Нақорат:
Партия раҳнамо, жон Ўзбекистон,
Серқуёш ўлкасан, обод, баркамол!
Тупроғинг хазина, бахтинг бир жаҳон,
Советлар юртида сенга ёр иқбол!
Коммунизм гулбоғи мангу навбаҳор,
Тоабад қардошлик — дўстлик барҳаёт, барҳаёт!
Советлар байроғи ғолиб, барқарор,
Бу байроқ нуридан порлар коинот!
Нақорат:
Партия раҳнамо, жон Ўзбекистон,
Серқуёш ўлкасан, обод, баркамол!
Тупроғинг хазина, бахтинг бир жаҳон,
Советлар юртида сенга ёр иқбол!
***
Менинг ҳаққим, менинг ҳуқуқим,
Сен қайдасан, бормисан – билмам...
Нега сени танимайман мен,
Нега мени билмайсан сен ҳам?
Китобларда, шеърларда кўрдим –
Бахт қомуси экансан тугал.
Фаровонлик кафолати ҳам
Эрк экансан – ойдан-да гўзал!
Ўқиб қолдим газеталарда,
Телевизор ураяпти бонг!
Сен экансан ишонч қояси,
Сен экансан чинакам қалқон...
Бироқ ...
Қуёш уч ой ёндирди –
Тўсолмадинг нечундир ёздан...
Қиш келмоқда найзасин чархлаб
Ҳимоя қил энди аёздан.
Ташналарга сув бўл беминнат,
Имконсизга бўл ўзинг имкон...
Совқотганга иссиқ кўрпа бўл,
Кўкламларга етайлик омон.
Лекин...
Кўрдим сени китобда
Номинг экан ўша адолат!
Тобе экан шоҳлар ҳам сенга,
Куч экансан – бемисл, беҳад!
Қани ўшал шиддат, қудрат, куч?
Ўзинг билан ўзинг машғулсан.
Қалин, силлиқ саҳифаларга
Гўё банди этилган қулсан...
Қай жоҳилга тиралган қилич,
Қай золимга отилган тошсан?
Қай мискинга тиргагу таянч,
Қай мазлумнинг кўзида ёшсан?!
Китобдан чиқ, танишайлик кел,
Олиб борай қишлоқ, шаҳримга...
Ҳаётда ҳам учратай сени –
Раҳмат айтиб босай бағримга.
Етар шунча мақтову олқиш,
Тингла оддий одамлар дардин...
Ўзинг кўтар, ўзинг тиклаб қўй
Инсон эмас, инсонлар қадрин!
Токи, билсин қимирлаган жон
Билмасликдан қилсинлар ҳазар!
Меҳнат таги фароғат, зотан –
Жиноятга жазо муқаррар!
Йўқса, сенинг борлигинг бекор,
Ипакни ҳам кесмас шамширинг...
Ҳа, сен менинг ҳақ-ҳуқуқимсан,
Фақат бошқа қўлда занжиринг!
06.12.2024 й.
Зоҳиджон ОЛОВ
2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида дунё бўйлаб энг кўп электромобиль сотган брендлар эълон қилинди. (Рўйхатда Туркиянинг TOGG электромобиллари ҳам бор)
Repost from .
Нега шуни биз жамият ўлароқ ўзгартира олмаймиз? Келинглар, бугундан бошлаб ўзимизни ВАТАНДОШ дейлик!
Salim Ayyubiy ёзяитилар.
Буни олдин ҳам ёзгандим, кейин яна ёздим, бугун яна ёзаман, то тирик эканмиз, миллатимиз шаъни учун қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз...
*
Россияда гражданин ибораси рус тилидаги "горожан", "житель города" сўзларидан олинган.
Туркларда "Vatandaş", озарбайжонда "Vətəndaş" арабларда مواطن(ватан сўзидан олинган бўлиб, турклардаги "ватандош"га жуда яқин маънони англатади) дейилади. Ён қўшнимиз Қозоғистонда "Азамат", шунинг учун ҳам ахолиси азамат бўлиб юрибди. Бизда, Ўзбекистонда "Фуқаро" деб номланади ва табиийки, маъноси ҳаммага маълум, фақирлик тушунилади.
Энди ён қўшниларимизда фуқаролик қандай номланади, шуни кўриб чиқсак:
1. Қирғизистон - Киргизистан жараны.
2. Туркманистон – Türkmenistanyň raýaty(раъият сўзидан олинган.
3. Тожикистон – Шаҳрванди Ҷумҳурии Тоҷикистон(шаҳар сўзидан олинган).
4. Қозоғистон – Қазақстан Республикасының азаматы(азамат таржимага муҳтож эмас).
Ҳар бир мамлакатда бу атамалар расмий ҳуқуқий ҳужжатларда ана шу тарзда қўлланилади.
Энди, интернет маълумотлари асосида баъзи давлатларни ҳам кўриб чиқдим, ишқилиб, адашмаган бўлай.
Хитой- гунмин(жамият кишиси, қонун ҳимоясидаги одам маъноларида).
Ҳиндистон- citizen of India, नागरिक( шаҳарлик), குடிமகன்( давлатга тегишли одам) маъноларида.
Афғонистон - шаҳриванд(шаҳарлик).
Булар ўзим гувоҳ бўлмаган, ижтимоий тармоқлардан олинган маълумот эди.
Хуллас, бирортасида камбағал ва ялангоёқликни эслатмайди. Бизда эса...
НИЯТГА ЯРАША ҲАЁТ...
@MubashshirAhmad
