cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Санжар Саид | канал

Журналист, блогер ва PR-менежер Ўқиган-ўрганганларим асосида яшайман, яшаганларим ҳақида ёзаман

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
925
Obunachilar
-124 soatlar
-77 kunlar
-1930 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Ўзбекистонда ҳам Қурбон ҳайити 16 июнь куни нишонланаркан. Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади. Демак, шанба куни дам оладиганлар бу йилги Қурбон ҳайитида кетма-кет 4 кун дам оларкан. Маззами
Hammasini ko'rsatish...
😁 5👍 4
"Нега ҳалигача уйланмадинг?!" Бу саволми ёки таъна? "Нега ҳалигача турмушга чиқмадинг?!" Бу сўроқми ёки шапалоқ? "Нега ҳалигача уй жиҳозларингиз эски?!" Бу уларга ачинишми ёки уларнинг сабрини вайрон қилиш? "Нега фақат эски кийим кийиб юрасан?!" Бу муҳаббатми ёки ғаламислик?! "Нега ҳамма умрага борди, сен бормаяпсан?!". Бу меҳрибонликми ёки бефаҳмлик? Таънанинг шакли кўп. Аҳмоқона савол шулардан биридир! Абдулқодир Полвонов
Hammasini ko'rsatish...
👍 15
Азизлар, бир дўстимиз йиллар олдин миясидан операция бўлганди. Ўзи яхши йигит, ўқитувчи. Икки боласи бор. Хуллас, шу дўстимизнинг боши яна оғриб, тез-тез ҳушидан кетиб қоляпти. Дори-дармонлари учун 3 млн сўм керак бўляпти. Имконияти борлардан ёрдам сўраб қоламиз. Катта раҳмат. Карта рақами (Т.Ёқубов номида): 9860030186834336
Hammasini ko'rsatish...
👍 3
Янги гаплар 😃 Интернетдан кераксиз буюмларни сотиб олаверма. Арзон ёки бепул деган рекламаларни кўрсанг, қоч! Бир йил ичида киймаган кийимлар, фойдаланмаган буюмларни эҳтиёжи борларга тарқат. Бировнинг пулига, қарз, кредит ҳисобига кайф-сафо қилма. Бойлардай топмасанг, бойлардай сарфлама. Ҳеч кимдан ҳеч нарса кутма, берганида ҳам сенгачалардан ортмайди. Бировнинг нарсасини ўзингникидай қилиб кўрсатиб мақтанма (қиммат машина олдида расмга тушма). Ҳар сўзига Худони қўшадиган одамга 75 фоиз шубҳа билан қара. Гўзаллик ортида пластик операция, макияж ёки сунъий интеллект бўлиши мумкинлигини унутма!
Hammasini ko'rsatish...
👍 14😁 3😱 2
Бугун Саудия Арабистонидаги ой кузатилувчи минтақалардан бўлган Ҳарийқда янги ҳилол – Зулҳижжа ойи кўринди. Шунга мувофиқ, Саудия Арабистони Олий Маҳкамаси эртага, 2024 йил 7 июнь, жума кунидан 1445 ҳижрий йилнинг Зулҳижжа ойи бошланишини эълон қилди. 2024 йил 15 июнь, шанба куни ҳожилар Арафотда туради. Бу Зулҳижжанинг 9-куни бўлиб, ўша кунда ҳажда бўлмаганларнинг рўза тутиши суннат: у бир йил олдинги ва кейинги (кичик) гуноҳларга каффорат бўлади. 2024 йил 16 июнь, якшанба – Зулҳижжанинг 10-кунида Ислом оламидаги энг улуғ байрам – Ийдул-Азҳо (Қурбон Ҳайити) нишонланади, Инша Аллоҳ. Зулҳижжанинг дастлабки ўн кунлигини – эртадан бошлаб ҳайит кунигача солиҳ амаллар билан ўтказиш, хусусан, кундузлари рўза тутиш афзал. Мусанниф Адҳам
Hammasini ko'rsatish...
👍 9 1
00:13
Video unavailableShow in Telegram
Байденнинг аҳволи АҚШнинг ҳолатига ўхшайди назаримда: кекса, охирги кунларини яшаётгандек. "Киндиги кесилмаган" боласининг ҳаётини сақлаб қолиш учун хар қандай разиллик ва ваҳшийликка тайёр маҳлуқдек исроилни дастаклаётган бу давлат ростдан қулашга маҳкум.
Hammasini ko'rsatish...
1.60 MB
👍 14
Жуда ажойиб замонларда яшаяпмиз Билим, ахборот, маълумот кўпайди, лекин одамлар ақлли бўлиб қолаётганлари йўқ. Мияларимиз маълумотга бойимоқда, руҳларимиз эса қашшоқлашмоқда. Таъсирли гаплар кўпайди, таъсирланишимиз озайди. Гапирадиганлар кўпайди, эшитувчилар камайди. Дўкон, бозору ошхоналарда неъматлар тўлиб-тошмоқда, лекин очкўзлар ва очлар тўймаяпти. Ижтимоий тармоқларда дўстлар, кузатувчилар кўпаймоқда, атрофимизда уларнинг юздан бири ҳам йўқ. Эртанги кун ҳақида ўйлашга ҳам қўрқасан киши...
Hammasini ko'rsatish...
👍 25 5🤔 2
01:10
Video unavailableShow in Telegram
Қишлоқда, холамникидаман. Осмон тўла юлдуз, яқин атрофда булбул, нарироқда бедана сайраяпти. Қурбақа, чигирткалар жўр бўлишяпти, итлар ҳам қолишгани йўқ – симфония!
Hammasini ko'rsatish...
59.61 MB
👍 23😁 2
- Сизлар шартни буздингиз, келишганимиздек умумий баҳонинг 10 фоизини бермайман, ишни тўхтатинг ва ҳаққингизни олиб чиқиб кетинг,-дедим. Яна тинмай узр сўради. - Мен бу уйдаги мувозанат ва аёл қизларнинг муҳофазасига жавобгарман. Ўзим уйда бўлмаяпганим сабабли сиздай нон туз ичган жойида уй соҳибларини ҳақорат қиладиган оғзи шалоқ аҳлоқсизларни ҳам қодиролмайман дедим. Бир соатда банк ўлчовига қурилиш мутахассиси келиб иш сифатини текшириб берди. Иккита бурчакдаги камчиликни тўғрилашди. Кетар вақти ҳаққини бердим. Розилигини айтди. Лекин 10 фоиз олиб қолмадим, тўлиқ бериб: - Қилган меҳнатингиздан розиман, сиз ҳам рози бўлинг. Лекин дилим оғриди, узоқдаги бола чақангизнинг ризқи ҳурмати ҳақоратингизга жавоб бердирмадим. Бошқа жойда бу ҳунарингизни қилманг. Ахлоқингизга розимасман, сизларни Худога солдим,-дедим. Катта уста ер чизиб, "бизга катта сабоқ бўлди, узр"-деди. Ҳаммаси бошини эгиб чиқиб кетишди. Ишнинг чаласига бошқа уста топамиз. Бахриддин Зайниддинов
Hammasini ko'rsatish...
👍 25🔥 1
Усталар. (Албатта ўқинг!) Ўзбек учун уй қуриш ўлгунча давом этади. Иккита ўғлимни уйлантиришим керак. Учта ўғлим кенгашиб ҳовлининг ичига уй қурамиз, кейинроқ алоҳида уй олиб чиқамиз дейишди. Тошкентда уй-жой қилиш учун бир неча йил ижарами ижара кўчиб юрганим, 1 хоналик, кейинроқ уни 2 ва 3 хоналик қилиб, яна анча вақт қарз узиб қийналганим учун рози бўлдим. Аҳиллик билан яшашга кўзингиз етса қураверинглар деб, ҳовли ичидан жой кўрсатдим. Ўтган йили кузга қадар 4 хона уй қурдириб томини ёпишди. Улар пулни етказиб бериб туришди мен прораблик қилдим. Пул тугаб ишни кузда тўхтатдик. Одатда уста ишлатсам қуйидаги шартларда ишлаймиз: 1. Иш фронтини кўрсатиб аниқ баҳолашиб оламан. Эртага "мана бу жой қийинроқ экан, қўшиб берасиз"- деган гапни олмайман. (шундан куйганман, бир марта). 2.Қурилиш материалларни устани олиб бориб, ўзим харид қиламан. Зинҳор уста айтган дўкондан олмайман. 3. Муддатини таҳминан келишаман. Муддатидан умумий иш кунларининг 10 фоизидан ўтса. ўтса шартлар бузилишини уқтираман (об-ҳаво ва бошқа объектив сабаб билан кун узайиши бундан мустасно). 4. Ўзим ва оиламга нима таом тайёрланса устага ҳам шуни раво кўраман.(гўштсиз овқат бўлмайди, умуман). Кечки пайт ва эрталаб аосан бирга овқатланаман. Умуман ичадиган уста ишлатмайман. 5. Ўғилларимга ва оиламга мени рухсатимсиз устанинг ишига аралашишига йўл қўймайман. 6. Ўғилларимга усталарга ҳар куни салом бериш ва ҳурмат иззатини қилишни уқтираман. 7. Усталарга бирор масалада иккиланса дарҳол фақат ман билан боғланиб амалга оширишни сўрайман. 8. Ишни кунлик равишда назорат қиламан. Сифат параметрлари бўйича талабимни тушунтираман. 9. Иш якунлангач шартлашганимиз бўйича ҳисоб-китоб қилиб, ҳаққини бериб, рози ризолик сўрайман. 10. Ишни қабул қилишда пулга қурувчи мутахассис чақириб банк ўлчови қилиб текширтириб оламан. Уйда аёллар (хотиним, келиним), қизим бўлгани учун, қолаверса ён қўшниларнинг ҳурмати усталарни иш вақтида зарурат бўлганда ҳам бир-бирини ҳақорат сўзлар билан уришишини қатъиян тақиқлайман. Аёл қизлар билан ош овқат бўйича ва бошқа маиший масалада зарурат бўлса ҳам мулоқот қилмасликни, фақат ман билан гаплашиши мумкинлигини огоҳлантираман.( "келин, бугун обедга нима овқат энди"-деб томдан туриб сўраган уста билан хайрлашиб, бошқа уста олиб келган вақтларам бўлган). Аёллар, қизлар томондаги уйга киришга (ниманидир, мисол электр, сув йўлларини кўришга ) хонадондаги эркак кишининг ҳамроҳисиз киришни тақиқлайман. Аёл киши иш қилиб турган йўлакдан ўтса изн сўраш, ёки йўталиб белги беришни талаб қиламан. Кеча яқинда сувоққа уста солдик. Иш бошланишида усталарни кутволиб, хом ашёларни келтириб бериб, улар билан юқоридагиларни шартлашдим. Ўзим эса вилоятларга хизмат сафарига кетдим. Кечаги якшанба бир кунга уйга келиб кетдим. Келсам қизим хафа. Нима гап десам усталарнинг бизни ҳақорат қилганини айтди. Воқеа қандай бўлган? Усталардан бири сувоқ вақти шеригига. "ундай қилма, цементни оз қўшяпсан, эртага уялиб қолмайлик"-деса, шериги "э ишинг бўлмасин, бу долбо.. б ларга бўлаверади шу ҳам"-деган. Усталарнинг старшийсини чақирдим. У қолган 4 та устани чақирди. Салом аликдан кейин сўрадим. - Уста, сизларни бу уйда ҳеч ким хафа қилмадими? -Йўқ. - Озиқ-овқат, бошқа мени зиммамдаги юмушлардан камчилик ўтмадими? -Йўқ, аксинча ҳаммаси бошқа ишлаган жойларимиздан яхши. - Ўғилларим, аҳли аёллар сизларга ҳурматсизлик ёки беписпандлик қилмадими? - Йўқ, жуда тарбияли болалар, ҳар куни салом-алик холос. Шунда юқоридаги диалогнинг сабабини сўрадим. Тан олишмади. Вақтини чамалаб қидириб ноутбукдан видеокузатув камерасидаги ёзувни топиб кўрсатдим ва эшиттирдим. Мулзам бўлиб қолди. Ўша болаларнинг оёқ қўли қалтиради. - Мен сизларга нима ёмонлик қилдим,-дедим. Индамай ер чизди. Агар ўша айтган ҳақоратининг ўзбекча маъносини айтса келишилган суммани 2 баробарини тўлашга розилигимни айтдим. Тинмай узр сўраяпти.
Hammasini ko'rsatish...
👍 6