en
Feedback
MARUZALAR KANALI

MARUZALAR KANALI

Open in Telegram

МАДИНА ИСЛОМ УНИВЕРСИТЕТИ БИТИРУВЧИЛАРИ: АБДУЛЛАТИФ ҚОРИ [ @Azzuz] ВА ЖАЛОЛИДДИН ДОМЛАНИНГ МАЪРУЗАЛАРИ КАНАЛИ. @zabardastulamolar @QalbNuriAbuHanifah @islomnuri @islomovozi @ilmtalabalari @qalam_biz

Show more
1 753
Subscribers
+324 hours
-97 days
-1530 days
Posts Archive
20 минутдан кейин Тафсир дарсимизни бошлаймиз, иншааллоҳ

sticker.webp0.43 KB

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ, азизлар! Ҳафталик тафсир дарсимиз,  Аллоҳнинг инояти билан, бугун яна давом этади.  Бу фазилатли жума кунимиз янада унумли, баракотли ва фойдали ўтсин! Бугунги жума дарсимиз: — Стокголм вақти билан — 17:00 — Истанбул вақти билан — 18:00 — Тошкент вақти билан — 20:00 шу Телеграм канал орқали жонли эфирда бўлиб ўтади, иншааллоҳ. Бугунги дарсимизда навбатдаги "Қалам"  сураси ҳақида суҳбатлашамиз. «Қалам» сураси, 1-33-оятлари ўзи ичига олган мавзуларнинг қисқача мазмуни: 🔹 Расулуллоҳ ﷺнинг юксак ахлоқлари: Қалам ва ёзувнинг қадри, Пайғамбаримиз ﷺнинг буюк ахлоқлари ва мушрикларнинг туҳматларига раддия (1–7-оятлар). 🔹 Ёмон хулқ ва ҳақиқатни инкор этиш: Ёлғончиларга итоат этмаслик, туҳмат, ғийбат, чақимчилик ва такаббурлик каби иллатлардан огоҳлантириш (8–16-оятлар). 🔹 Боғ эгалари қиссаси: Неъматга шукр қилмаслик, камбағалларнинг ҳаққини бермаслик ва такаббурлик оқибатида боғнинг ҳалок бўлиши (17–33-оятлар). 🔹 Асосий сабоқ: Неъматларнинг қадрига етиш, Аллоҳнинг ҳаққини адо этиш ва охиратни унутмаслик. Марҳамат қилинглар!

photo content

Жума кунининг фазилати ва салавот айтишнинг улуғ савоби Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб айтганлар: Энг афзал кунларингиздан бири — жума кунидир. Шу кунда менга кўп салавот айтинглар. Чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади. Саҳобалар ҳайрон бўлиб сўрашди: Эй Расулуллоҳ, сиз вафот этганингиздан кейин ҳам салавотларимиз қандай қилиб сизга етказилади? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жавоб бердилар: Аллоҳ таоло ерга пайғамбарларнинг жасадларини чиритишни ҳаром қилган. Мана шу қисқагина ҳадиснинг ичида қанчалар улкан ҳақиқат яширинган. Жума куни оддий кун эмас — у бизга ҳар ҳафта такрорланиб келадиган махсус имконият. Ва бу имконият айнан Пайғамбаримизга яқинлашиш, у зотга бўлган муҳаббатимизни изҳор этиш учун берилган. Уламоларимиз таъкидлашича, жума пайшанба куни қуёш ботиши билан бошланади. Демак, салавотни кўпайтириш фурсати пайшанба оқшомидан бошланиб, жума куни қуёш ботгунига қадар давом этади. Бу узундек туюлган вақт аслида ҳар биримиз учун катта неъмат — унда бир марта эмас, кўп марта, юрагимиз тўлиб-тошиб салавот айтишимиз мумкин. Ким қиёмат куни Расулуллоҳга яқин туришни, жаннатда у зотнинг ёнида бўлишни орзу қилса, шу орзусини бугундан бошлаб амалга айлантирсин. Йўл эса содда: тилимизни салавотдан қуритмаслик, юришда ҳам, туришда ҳам, ишлаб турганда ҳам қалбни у зотнинг зикри билан банд қилиш. Чунки салавот — фақат тилда айтиладиган сўз эмас. У муҳаббатнинг ифодаси, иймоннинг белгиси ва қалбни поклайдиган энг гўзал амаллардан биридир. Аллоҳ таоло барчамизни жума кунининг фазилатидан баҳраманд бўлувчи, салавотни умрбод давом этадиган зикрига айлантира олган бандаларидан айласин. Омин.

ТАҚВОНИНГ УЧ ПОҒОНАСИ Имом Ибн ал-Қаййим раҳимаҳуллоҳ «ал-Фавоид» асарида тақвонинг инсон қалби ва руҳига таъсирини жуда гўзал тарзда баён қиладилар: «Тақво уч поғонадир: Биринчиси: қалб ва аъзоларни гуноҳлар ва ҳаромлардан сақлаш. Иккинчиси: уларни макруҳ ишлардан тийиш. Учинчиси: кераксиз, ортиқча ва беҳуда нарсалардан сақланиш. Биринчиси — ҳаёт, иккинчиси — соғлик ва қувват, учинчиси эса — шодлик, сурур ва қалб роҳатидир». («ал-Фавоид», 45-бет) Бу сўзларда тақвонинг чуқур маъноси бор. Тақво фақат «буни қилма, ундан сақлан» деган чекловлар эмас. Тақво — инсон қалбини поклайдиган ва уни аста-секин камолотга етаклайдиган йўлдир. 1. Ҳаромлардан тийилиш — қалбнинг ҳаёти Инсон танаси заҳардан сақланмаса, соғлом бўла олмайди. Қалб ҳам гуноҳ ва ҳаромлардан сақланмаса, маънавий жиҳатдан заифлашади. Кўзни ҳаромдан, тилни ёлғон ва ғийбатдан, қўлни зулмдан, қоринни ҳаром луқмадан, қалбни эса ёмон ниятлардан сақлаш — тақвонинг биринчи қадами. Бу босқич инсонга маънавий ҳаёт беради. 2. Макруҳлардан тийилиш — қалбнинг қуввати Кейинги босқич — макруҳ ишлардан ҳам эҳтиёт бўлиш. Макруҳ ҳаром даражасида бўлмаса-да, унга одатланиш инсонни яхшиликдан узоқлаштириши мумкин. Шунинг учун тақводор инсон фақат «ҳаром эмас» деган мезон билан чекланмайди. У қалбига таъсир қиладиган нарсалардан ҳам эҳтиёт бўлади. Бу босқич инсонга руҳий қувват, ихлос ва ибодатда барқарорлик беради. 3. Беҳуда нарсаларни тарк этиш — қалбнинг сурури Тақвонинг яна бир юксак даражаси — инсонга фойда бермайдиган ортиқча ва беҳуда ишлардан воз кечиш. Ортиқча гап-сўз, беҳуда баҳслар, меъёридан ортиқ уйқу, кераксиз машғулотлар ва инсоннинг вақти ҳамда диққатини эгаллаб оладиган фойдасиз ахборотлар... Бугунги кунда бундай машғулотлар кўпчиликнинг ҳаётидан катта ўрин эгалламоқда. Булар ҳаром бўлмаслиги мумкин. Аммо инсон умри чекланган. Вақтни беҳуда сарфлаш эса уни муҳим ишлардан маҳрум қилади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кишининг ўзига кераксиз нарсаларни тарк этиши — унинг исломи гўзаллигидандир». деганлар. Беҳуда нарсалар камайган сари қалб енгиллашади. Қалб енгиллашган сари инсон ибодат, илм, оиласи ва фойдали ишларига кўпроқ эътибор бера олади. Шунда инсон қалбида ҳузур ва сурур пайдо бўлади. Тақво — маҳрумият эмас Кўпчилик тақвони «кўп нарсадан воз кечиш» деб тушунади. Аслида эса тақво — инсонни зарарли ва фойдасиз нарсалардан озод қилишдир. Шунинг учун тақво инсонни ҳаётдан маҳрум қилмайди. Аксинча, унинг ҳаётини поклайди, вақтини баракали қилади ва қалбига ҳақиқий сурур олиб киради. Қалбни ҳам парвариш қилиш керак. Чунки инсоннинг ҳақиқий ҳаёти — унинг қалби тириклигидадир. Тақво — Аллоҳ ҳузуридаги ҳақиқий қадр Инсоннинг Аллоҳ ҳузуридаги қадри мол-дунёси, насаби ёки мансаби билан эмас, тақвоси билан белгиланади. Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, Аллоҳ наздида энг ҳурматлироғингиз — энг тақводорингиздир». (Ҳужурот сураси, 13-оят) Жаннат ҳам тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган: «У (жаннат) тақводорлар учун тайёрлаб қўйилгандир». (Оли Имрон сураси, 133-оят) Демак, тақво — қалбни поклаш, Аллоҳ ҳузурида қадр топиш ва жаннатга элтувчи йўлдир.

photo content

photo content

photo content

ШУКР: ШАЙТОН ЭНГ КЎП ЎҒРИЛАЙДИГАН НЕЪМАТ Қуръонда айтилган илк гуноҳлардан бири Иблиснинг кибридир. Аллоҳ унга Одам алайҳиссаломга сажда қилишни буюрганда, у бўйсунмади. Кейин инсонларни тўғри йўлдан оздириш учун Қиёматгача муҳлат сўради ва ниятини очиқ айтди: «Сўнгра уларга олдиларидан ва ортларидан, ўнгу сўлларидан келаман ва уларнинг кўпини шукр қилувчи ҳолда топмайсан» (Аъроф сураси, 17-оят). Эътибор беринг: шайтоннинг асосий мақсадларидан бири инсонни шукрдан узоқлаштиришдир. Чунки инсон борини унутиб, йўғини ўйлай бошласа, қалбида норозилик пайдо бўлади. Аллоҳ бизга кўз, қулоқ, ақл, соғлик, ризқ ва оила берди. Энг буюк неъмат бўлган иймонни ҳам берди. Лекин биз кўпинча қўлимиздаги неъматни эмас, қўлимизда йўқ нарсани санаймиз. Бир нарсага эришсак, яна бошқасини истаймиз. Шайтон эса қулоғимизга шивирлайди: «Сенда етарли эмас. Бошқаларда бор, сенда йўқ». Шундай қилиб қаноат кетади, нолиш ва ҳасад кўпаяди, инсон эса ношукр бўлиб қолади. Аллоҳ таоло айтади: «Шайтон сизларни камбағаллик билан қўрқитади ва фаҳш ишларга буюради» (Бақара сураси, 268-оят). Аммо банда Аллоҳнинг берганларини эслаб, борининг қадрига етса ва «Алҳамдулиллаҳ» деб яшаса, қалби ўзгаради. У йўғига эмас, борига қарай бошлайди. Қийинчилик келса, сабр қилади. Неъмат келса, шукр қилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Мўминнинг иши нақадар ажойиб! Унга хурсандчилик етса, шукр қилади, бу унга хайрли бўлади. Мусибат етса, сабр қилади, бу ҳам унга хайрли бўлади» (Имом Муслим ривояти). Азиз биродар, биров бизга яхшилик қилса, «раҳмат» айтишни одоб деб биламиз. Ҳар куни саноқсиз неъматларни бериб турган Аллоҳга шукрсиз яшаш қандай бўлади? Келинг, неъматларимизни эслайлик. Айниқса иймон ва ҳидоят неъмати учун Раббимизга кўп шукр айтайлик. Аллоҳ шукр қилган бандасига неъматни зиёда қилишни ваъда қилган: «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман» (Иброҳим сураси, 7-оят). Яна Аллоҳ таоло айтади: «Аллоҳ шукр қилувчиларни энг яхши билувчи Зот эмасми?» (Анъом сураси, 53-оят). Муфассирлар буни иймон неъматининг қадрини биладиган ва бу неъмат учун Аллоҳга шукр қиладиган кишилар деб изоҳлаганлар. Шукр неъматни тан олиб, Аллоҳга ҳамд айтиш ва уни У Зот рози бўладиган йўлда ишлатишдир. Неъмат шукр билан сақланади ва кўпаяди. Ношукурлик билан эса қўлдан кетиши мумкин. Аллоҳ бизни неъматларини қадрлайдиган ва Унга чин дилдан шукр қиладиган бандаларидан қилсин. Омин.

photo content

🔈 Талоқ сурасининг 6–12-оятлари тафсири   У оятларнинг қисқача мазмуни: 🔹 Талоқ қилинган аёлни турар жой ва нафақа билан таъминлаш, ҳомиладор ва бола эмизувчи аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳамда имкониятга яраша нафақа қилиш. 🔹 Аллоҳнинг амрига қарши чиққан қавмларнинг ҳалокатидан ибрат олиш ва тақвога чақириқ. 🔹 Одамларни зулматдан нурга олиб чиқиш учун Пайғамбар юборилгани ва иймонли кишиларга жаннат мукофоти берилиши. 🔹 Етти қават осмон ва ерни яратган Аллоҳнинг чексиз қудрати ва илмининг баёни.   👤 Абдуллатиф қори  ⬇️   17.1 Мб 🕒 14:59 мин.

photo content

sticker.webp0.04 KB

photo content

Дарсга мархамат!

sticker.webp0.43 KB