ch
Feedback

不要被骗子欺骗!Telemetrio 会找到并标记这些频道 👉 如果想查看标记,请订阅 👈

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

前往频道在 Telegram

💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

显示更多

📈 Telegram 频道 ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ 的分析概览

频道 ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ (@ibratli_nomalar) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 43 566 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 1 349,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 1 738 位。

📊 受众指标与增长动态

自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 43 566 名订阅者。

根据 09 十月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 4 366,过去 24 小时变化为 -31,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 17.77%。内容发布后 24 小时内通常能获得 11.98% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 7 749 次浏览,首日通常累积 5 225 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 118。

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot”

凭借高频更新(最新数据采集于 10 十月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

43 566
订阅者
-3124 小时
-5197 天
+4 36630 天
帖子存档
– Бу йил пахта планини бажаролмадик. Колхозимиз давлатдан катта қарз бўлди, – деб гапини такрорлади уполномочи Райҳонбибига қараб. – Шу қарзни ҳар бир рўзғорга юз сўмдан бўлиб ташладик. Тўламасак, давлат колхознинг катталарини обориб турмага тиқиб қўяди. – Менга қара! – деди Фармонбек, колхозингнинг катталари қирда юрган сурув-сурув қўйларини сотиб тўласин! Болаларим икки ойдан буён гўштли овқат егани йўқ. Шу пулга қараб ўтирибмиз. Менинг пулимга тегма! – Иложи йўқ, Фармон тоға. Яна бироз чидаб турасизлар. Буйруқ шунақа. Ёқмаса кўчиб кетинг, тоға, осон жойда ош борми? Гапга бирдан Ойбарчин аралашди. – Тоға, ёз бўйи ишладик, чопиқ қилдик, кейин пахта тердик. Қишда ҳам мана, кўсак чувиб, давлатга пахта топшираяпмиз. Майли, ойлик бермайсизлар. Нега шунча ишлаб ҳам яна қарз бўламиз? Уполномочи Райҳонбибига қаради: – Янга, бу қизга тарбия бермабсиз. Катталарнинг гапига аралашмасин! У шундай деди-да, Ойбарчинга ҳам танбеҳ берди: – Ҳе, уятсиз, бор кӯсагингни чуви. – Бормайман! Кўсак ҳам чувимайман! Агар отамнинг нафақа пулини тортиб олсангиз, газетага шикоят ёзаман! Келганлар хохолаб кулиб юбордилар. – Билганингни қил, ўзбошимча, – уполномочи шундай деди-да, кейин Фармонбекка яқин келди. – Қани тоға бир имзо қўйворинг. – Имзо-пимзо қўймайман! Пулимни бер! – Бўпти, пулингизни колхоз идорасига бориб, раиснинг қўлидан оласиз... … Оиладаги бояги хурсандчилик тугаб, ҳамманинг дили хуфтон бўлди. – Эна, газетага “қишлоғимизнинг катталари бешафқат, тошбағир одамлар. Колхозимиз давлатдан қарз бўлди деб отамнинг нафақа пулини тортиб олишди” деб ёзиб юбораман. – Ёзиб овора бӯлма. Буларга Худо бас келмаса, бандасининг кучи етмайди... Ойбарчин эрталаб энаси пиширган ширчойни ҳам ичгиси келмаӣ мактабга жўнади. Дарсда ҳам хаёл суриб ўтирган эди, директорнинг котибаси кириб келди. – Муаллим, ўқувчингиз Фармоновани директор чақиряпти. Ойбарчиннинг юраги шувв этиб кетди. “Ҳойнаҳой кечаги гапларини уполномочи келиб директорга айтган бўлса керак. Энди, директор ҳам роса койийди...” Котиба директор кабинетининг эшигини очди-да, ўқувчи қизга ишора қилди: – Кир! Директор дафтарга нималарнидир ёзиб ўтирган жойида бошини кўтариб Ойбарчинга қаради. – Ассалому алайкум, муаллим... – Ваалайкум ассалом. Кел она қизим. Яхшимисан? Ота-онанг, укаларинг эсон-омонми? – Яхшимиз, муаллим. Ойбарчин шундай деди-да, кўзларига дувв этиб ёш келди. – Ҳа қизим, нима гап, тинчликми? – Кеча уполномочи почтачи билан келиб отамнинг икки ойлик пенсиясини “колхознинг қарзига тўлаймиз”,- деб бермай кетди. Мен уларга “сизларни газетага ёзаман”,-дедим. Шуни сизга айтган бўлишса, койийсиз деб ўйладим. Директор бир зум ўйланиб қолди. Кейин ўрнидан туриб у ёқ-бу ёққа юрар экан, деди: – Ёзма қизим. Сен яхши одамлар ҳақида ёз. Ортидан жанжал, нохушлик келадиган нарсаларни ёзма. Ҳали бу қийинчиликлар унутилиб кетади. Насиб қилса, сизлар коммунизмда яшайсизлар. Коммунизмда тўкин-сочинлик бўлади, ҳамма яхши кийинади, тўқ яшайди. – Муаллим коммунизм бирдан, бир кунда бошланадими? – Ҳарҳолда бир кунда бўлмаса ҳам, партия ва ҳукуматимиз режалаштирган пайтда жуда тез ўтилади. – Муаллим, давлат “халқни коммунизмга бирдан ўтказамиз”,- деб қараб ўтирмасдан одамларнинг ҳаётини аста-секин яхшилаб, ӯтказиб борса бўлмайдими? – Кел, қизим, бу гапларни қўяйлик. Мана булар, – у стол устига бир нечта қоғоз қўйди, – ёзган мақолаларингга газеталардан келган қалам ҳақлари. Жами эллик сўмдан ошиқроқ. Ҳозир бориб почтадан бу пулларни оламиз. Сўнг сумкангга яхшилаб бекитиб, уйингга борасан. Ойбарчин почтада бир нечта қоғозга имзо қўйгач, ўзига узатилган пулларни санади. У ҳеч қачон бунча пулни қўлида тутиб кўрмаган эди. У ўзини бирдан пул ишлаб топа оладиган катта одам ҳис қилиб, кўнгли фахрга тўлди. Бироқ дилидан бошқа нарсалар ҳам кечди. У ўзини бошлаб келган директорга қаради: – Муаллим, сиз бирга келмасангиз, менга бу пулларни беришмас эдими? – Йўқ, беришарди. Мана энди келиб шу ердан ёзган нарсаларингнинг ҳақини олаверасан. – Муаллим... – Ҳа, она қизим. – Ариқ қазиймиз, ягана, чопиқ қиламиз, пахта терамиз, кўсак чувиймиз, лекин давлат иш ҳақи бермайди. Лекин мана, озгина нарса ёзсам ҳа

лардан сўраганмисан? – Газетага хат ёзиш учун муаллимлардан сўраш керакми? – Ҳа-да! – Нима сен ҳам ёзганмисан? – Йў-ў-ўқ... – Унда қаердан биласан? – Энди айтдим-да... Ўша куни Ойбарчиннинг қулоғига дарсларда ўтилган мавзулар кирмади. Орадан икки ҳафтача вақт ўтиб, Ойбарчин Тошкентга жўнатган хатини бутунлай эсдан чиқарганида, биринчи соат дарсга комсомоллар етакчиси кириб келди. – Самад ака, ўқувчиларга айтиладиган гап бор. Муаллим қўлидаги бўрини доска четига қўйиб, бориб жойига ўтирди. – Марҳамат... – Болалар! – деб сўз бошлади комсомоллар етакчиси, – ҳозир дарс тугагач ҳамма мактаб ҳовлисида йиғилади. Синфдошларинг Ойбарчин Фармонованинг газетага ёзган мақоласи чоп этилибди. Ўша мақола ўқиб эшиттирилади. Сўнг қўшиб қўйди: – Молодес Ойбарчин! Синфдошларинг билан фахрланинглар, болалар! Ўзларининг мактабида ўқийдиган ўқувчи газетага нималарни ёзгани ҳаммани қизиқтирди шекилли, ҳовлига йиғилганлар ҳар доимгидан кўпроқ эди. Ниҳоят директор хонасидан қўлида газета кўтарганча чиқиб келди ва барчага эълон қилди. – Диққат! Ҳурматли ўқувчилар! Ҳозир Ойбарчин Фармонова ўзи ёзган мақоласини ўқиб беради, – деди нигоҳи билан ўқувчи қизни қидирар экан. Ойбарчин йиғилганлар орасидан чиқиб директорнинг ёнига келди. – Қизим, шошилмай, бурро-бурро ўқи. Таҳририятдагилар мақолага ўзларидан ҳам анча-мунча гап қўшган эдилар ва шунинг ҳисобига материал анча кенгайган эди-ки, Ойбарчин ўқиб бўлгунча терлаб, қизиб кетди. У ўқиб бўлиши билан мактаб директори Муҳиддин Обидов ўқувчиларга қараб деди: – Қани энди фаол, аълочи ўқувчимизни бир қарсак чалиб табриклайлик... Шундан кейин Ойбарчин газеталарга мақола жўнатишга астойдил киришди. Қалами яхшигина эканми, ё узоқ вилоятлардан бунақа хатлар кам келадими, ҳартугул унинг юборган хабарлари кетма-кет чоп этила бошлади. Айниқса, Райҳонбиби қизининг бу ютуқларидан мамнун эди. “Худо хоҳласа, қизи ҳам ӯқишга кириб кетадиганга ӯхшаяпти. У ўзининг йиртиқ калишда далама-дала сарсон бўлиб ўтган ёшлигини асло болаларига раво кӯрмасди. Бугун Ойбарчин яна бир газета кўтариб келди. Газетанинг ҳажми каттароқ, номи ҳам бошқача эди. “Совет Ўзбекистони”. Печкада гуриллаб ёнаётган таппи оловидан таралаётган аччиқ тутун кўзларни ачиштирса-да, ҳамманинг кайфияти яхши эди. – Эна,бирор яхшироқ овқат пиширайлик, деди ҳозиргина мақоласини отаси ва укаларига ӯқиб берган Ойбарчин. – Керогазда тухум қайнатяпман. Ҳаммага иккитадан етади. Нонни ивитамиз, юмшоқ бўлади. Отангнинг икки ойлик пенсиясини ҳали бергани йўқ. Шу пул келса, ун, гўшт, ёғ оламиз. Шу тобда ҳовлида қадам товушлари эшитилди. Келганлар ўзларини билдириб, томоқ қирдилар. Фармонбек ўрнидан қўзғалди. Бироздан сўнг ташқарида ғўнғир-ғўнғир овозлар эшитилди. Уйдагилар хавотир ичра қулоқ солар эканлар, оталарининг овози эшитилди: – Нима, менинг болаларим очидан ўлиши керакми? Сенларга бу пулни бериб юборсам, бола-чақам нимани ейди? Инсоф борми ўзи сенларда? Яна юкли эканлиги сезилиб қолган Райҳонбека қўлларига таяниб ўрнидан турди-да, кигиз патак тўшалган калишини оёғига илди. Унинг орқасидан болалар ҳам елкаларига жанда камзул ва чопонларини ташлаб, ташқарига чиқдилар. Ичкаридан чиқиб келганларнинг кўзи оталарининг нафақасини олиб келган почтачи ва уполномочига тушди.

​✨🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩✨ ​📉 1 oyda 8 kg dan 15 kg gacha mutlaqo sogʻlom vazn tashlaysiz! Hech qanday parhezlarsiz va do
​✨🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩✨ ​📉 1 oyda 8 kg dan 15 kg gacha mutlaqo sogʻlom vazn tashlaysiz! Hech qanday parhezlarsiz va dorilarsiz! 💊🙅‍♀️ ​Narxlar juda arzon • 🔢 oyga — 🔢🔢 ming soʻm • 🔢 oyga — 🔢🔢🔢 ming soʻm • 🔢oyga — 🔢🔢🔢ming soʻm ​🚀 Ozmoqchimisiz? Unda hoziroq koʻk yozuv ustiga bosing va guruhga tezda qoʻshilib oling! 👇👇👇👇 ​👉 @Soglom_Joziba 👉 @Soglom_Joziba 👉 @Soglom_Joziba +998902299470

Реакция белгилаб куямиз😊

​​миз пешвоз чикайлик..Хайрлашмаймиз.. Сени Оллох йулида яхши кураман..дедим. ..Кадрини каддидан баланд куйган фариштамнинг кузлари ёшга тулди. -Биз хам сизни яхши курамиз.. ..Гузал ва Имронни мехмонга таклиф килиб хайрлашдим..Узим уйимга келдиму юрагим олис Узбекистонда колиб кетди дунё Гузал бир пайтлар яшаган уйнинг деразасига жойлашгандек соатлаб караб утирадиган худди хозир у мени кутуб оладигандек магазинимга тез тез борадиган излаган нарсамни тополмай аламимдан урмонга бориб бор овозимда бакириб йиглайдиган одат чикардим.. Кейин узимга келиб "Гузал менга умид бергани йукку биз икки хил дунё одамларимиз узингни кулга ол Рамиз,-Дея уз ишларимга кайтар эдим. ..Бу холатим оиламга таъсир этмай колмади хотиним болаларимни олиб юртимизга кетиб колди ота онам хайрон мени дардим ичимда... Бир пайтлар Гузал юрган йулларни девонадек кезар булдим. Отам онам мени бу холатимни сезишиб хамма дардга вакт даволиги хакида сузлашадиган булдилар .Нихоят юрак ютиб Отамга калбим тубидаги энг огрикли дардимни айтдим...Отам энди кечлигини Гузалда кунглим борлигини уша пайтларда айтганимда хаммасига рози булишлиги мумкинлигини айтиб оиламни хароб килиб фарзандларим. уволига колмаслигимни суради Оила мукаддас дунёда Мухаббатдан хам буюк нарсалар бор болам дея Отам болаларимни олиб келди оилам тикланди..Гузал мен сенинг олисдаги кузатувчингман хаётингда булган булаётган хар бир вокеадан хабардорман лекин юрак ютиб дилимдаги дардларимни сенга айтолмайман телефонда овозингни эшитиб туришни узи бир бахт менга. Мухтарам шу хикояни укувчи мени холатимдан кулманг бу махзун ишк киссамни бир буюк калб эгаси Гузал га багишладим четда юрган шундай пок соф аёлларимизга офаринларим. Гузалим мендан ранжима сени хамон Оллох йулида севаман. Муаллиф; Z.Abdulloeva. ༺🌺༻🌸༺🌺༻

✒️Олисдаги согинчим. (хикоя) (Энг огрикли ва соф туйгу севгига багишлайман.) Кишнинг карсиллаган пайти... Тирикчилик сабаб 25-30гр совукда хам бозорда савдо киламиз. Асосан киргизлар азорбайжонлар руслар ва циганлар. 2003 йил ..Кунларнинг бирида бозорда 6- 7ёшлардаги боласи билан бир аёл пайдо булди. Кулидаги молини бозорком курсатган пештахтага жойлар экан хаммамиз кизикиб караб турибмиз у бизларга кулибгина салом берди ва савдосини бошлади. Она бола кечга колмай юкларини йигиштириб жунашди яхши савдо килишганга ухшайди. Киргиз аёллари кечгача оз оз ичиб кайф булиб колишади, янги хамкасбимиз уларга эътибор бермади хамма узи билан узи оввора. Кунлар утиб якиндан танишиб олдик Гузалхоним узбек аёли экан савдо расталаримиз ёнма ён сабабли баъзан менга хам ёрдам бера бошлади. Биз деярли тенгдош дунёкарашимиз бир биримизга тугри келиб сухбатлардан зерикмас эдик. Камгап камтарин аёл Чакконгина савдога уста рус тилида равон гапиради табиий гузаллик самимийлик чиройига чирой кушади .Мен сал кизларга якинрокман уларни кузатиб кетиб колсам хам молимга куз кулок булиб сотиб туради. Ишларим юришиб бозорни олди булиб колдим. Буни дадам хам сезиб юрган экан бир куни сайрга кетган куним келиб Гузални кузатган харидор булиб мол сотиб олган пулларни мани кассамга куйиб хиёнат килмай ишлашини бир неча бор кузатгач: -Углим шу аёл билан гаплаш магазин очамиз бизга сотувчи булиб ишласин дедилар. Эртаси куни Гузалга бу гапни айтиб совукда ишлаш жонга тегди уз молингни хам сотар эдинг дея таклиф килдим. -Майли углим хам совукда кийналди дея рози булди. Хамма шароитлари бор уртача магазин олдик.Ишларимиз юришиб кетди Онам Отам Гузални жуда хурмат килишар эди. Орадан олти ой утиб Гузал уйига кетишга рухсат суради Отам яна келишини илтимос килиб кулига иш хаккини берди. Мен уларни вокзалга кузатиб чикдим. ...Кунлар утгани сайин йул караб негадир Гузални согина бошладим рус кизлари мени кизиктирмай куйди савдо хам юришмай колди..Отам барака шу кизда экан узи юлдузи иссик эди дея билиб билмай ярамга туз сепади ёшим хам уттизга бориб колди уйлансам хаммаси ортда колар десам кани бирорта киз ёкса.. Нихоят Гузални олдига келиб кетиб юрадиган аёлни куриб колдиму тилло топгандек севиниб кетдим. Салом аликдан сунг Гузални сурадим у якинда уйига кетишини айтганида кетиш вактини хабар килишини илтимос килиб адресини олиб колдим. Отам хам Гузалга йулга пул жунатиб бу ёкга чакириб олишга рози булди. ..Гузал илтимосимизга йук демай келиб уз ишини давом этказди. У менга жуда мехрибон укасидек куради аммо мен уни севиб колган эдим.Узокрокда булай деб вахтага ишга кетдим аммо юрагимдаги олов сунай демасди. Йил утиб Гузал яна уйига кетди шунда Онамдан билдимки унинг эри улган икки боласини Онасига куйиб келган экан. Энди келмасам берган тузунгизга рози булинг деб хайрлашиб кетди..Ота Онамнинг кистови билан уйландим..Кизим дунёга келди..Унга кечиккан ва илк мухаббатимнинг исмини куйдим..Бу дунёда сени борлигинг кандай яхши исми калбидек гузал севгилим ..Онам ва Гузал доим алокада телефон оркали сузлашиб турадилар..Унинг хаётида булган шодликлардан мен хам кувонаман. Якинда углининг туйига таклифнома жунатди Ота Онам мени туйга оиламиз номидан жунатишди. Аэропортда кадди комати келишган баланд буйли Имронни йиллар киёфасини узгартирмаган хамон малохатли ёш чиройли Гузални куриб кузларимга ёш келди.. -Укам мени сен курар кун бор эканку.. Уччаламиз бир биримизни истикболимизга шошилдик.. Узбек туйлари бунчалар чиройли..Йигирма кун бир пасда утиб кетди Самарканду Бухоро Тошкенту Кукон жуда чиройли шахарлар экан. Гузал бошка оила курмай узини болаларига багишлабди.. -Сизга рахмат мени сизга учратган Худога шукур ишлаб келган пулларимга дукон курдим яшашимизга бемолол етиб турибди..дейди ийманибгина.. -Сизга хам рахмат сизни менга учратган Оллохга хамду саноларим исмингизни кизимга куйдим рози булинг каршисида бош эгаман фариштамнинг.. -Оллох рози булсин.. ..Сафарим кариб уйимга кайтар эканман мени кузатиб чикган якинларим Имрон ва Гузалга узок термулдим дилимда чидаб булмас огрик билан: -Гузал кел шу эшикни ёпмаймиз качонлардир биримиз таккиллатсак иккинчи

#Бўлган_воқеа Йўлдаги нотаниш қари кампирнинг оғир сумкасини кўтаришга ёрдам бериб юборай деб узоқ масофагача кўтаришиб борди
#Бўлган_воқеа Йўлдаги нотаниш қари кампирнинг оғир сумкасини кўтаришга ёрдам бериб юборай деб узоқ масофагача кўтаришиб бордим, аммо сумка жуда оғир ва бадбўй, ундан чириган гўшт ҳиди келарди. Чарчаб бироз тин олай деб тўхтаган эдим. Сумкани қўйган жойим қон изи бўлди. Аввалига тушунмадим кейин бирдан кампир аллақандай машинага имо қилди ва менга совуқ илжайди. Билдимки бу ерда нимадир бор. Машина ичидан барзангилар чиқиб келиб мен томон келишар экан ,мен сумкани очишга улгурдим ва не кўз билан кўрайки...

Реакция белгилаб куямиз😊

ЎН БЕШ ЁШИМДА ОНА БЎЛДИМ... 😭💔 ​Мен болалик нима эканини умуман билмайман. Замонавий ҳаётдан бутунлай узилиб қолган, тоғли
ЎН БЕШ ЁШИМДА ОНА БЎЛДИМ... 😭💔 ​Мен болалик нима эканини умуман билмайман. Замонавий ҳаётдан бутунлай узилиб қолган, тоғли ҳудудда яшардик. Онам эрта вафот этгач, дадам ёшгина жувонга уйланиб олди. Биз томонларда қиз боланинг қадри умуман йўқ эди... ​Ўн тўрт ёшдан ошганимда, дадам "қизимни узатаман" деб бутун тоғга овоза қилди. Энг даҳшатлиси — куёвликка танланган одам эди! У ўзидан бир неча ёш кичик, иккита хотини бор бўлган тоғ чўпони эди... Кўз ёшларимга, ялинишларимга қарамай, мени ўша ваҳший чўпонга узатиб юборишди. ​Бизнинг тоғларда бир даҳшатли удум бор экан. Тўй кечаси икки кундошим хонамга кириб, менга шундай иш қилишдики... Бу воқеани эсласам ҳалиям титраб кетаман! 😭😭

ҚАЙНОНАМНИ ОЁҚ КИЙИМ БИЛАН УРДИМ🙊😱 Қайним ўзим билан тенгқур бўлгани учунми, у билан кўп гап талашардик. Келин бўлганимга 2
ҚАЙНОНАМНИ ОЁҚ КИЙИМ БИЛАН УРДИМ🙊😱
Қайним ўзим билан тенгқур бўлгани учунми, у билан кўп гап талашардик. Келин бўлганимга 2 ой бўлган бўлса ҳам қайним билан аллақачон 10 йиллик танишдек яқин бўлиб кетгандик.. Бир куни жуда қаттиқ асабимни бузди. Оёғимдаги шиппакни олдиму унга қараб ирғитдим. У бўлса бошини эгиб олди. Натижада шиппак тўғри унинг ортидаги кайнонамнинг юзига бориб тегди... Лабимни тишлаб қолдим. Буни устига келиб қолган ерим ҳам қотиб қолди. Шунда Кайнонам хам eрим хам важохат билан олдимга келиб.....😨

​​шумхабарни эшитди. Мана бугунгача ҳар кун бир-икки галдан қўнғироқ қилиб дилгирлик қилиб турибди. Шу баҳона Баҳоранинг ҳар бир сирини "ўғирлаяпти". "Бўпти, Пари. Акам келганга ўхшайди. Овқат сузиб беришим керак... Эртага кел, кутаман..." Баҳора телефонни ўчириб шундоққина кроват устига ирғитди-да, эшикка йўналди. У ошхонага кирганда аяси аллақачон ўғлига овқат сузиб берган, аммо у қошиқни косага уриб, иштаҳасиз овқатланаётганди. Унинг кўзлари нохос Баҳорага тушди-ю, косани четга сурди: -Егим йўқ, -деди совуққина қилиб. Сўнг ўрнидан турди. Баҳора салом берганида Шароф хоҳламайгина "алик олди" ва хонаси томон юрди. Баҳора бу муомалани унинг ишдан ҳориб келганига йўймоқчи эди, аммо акасининг ташқарида ғудурлаганини эшитиб, гап ўзида эканлигига ақли етди. Шарофнинг кейинги ғудури Баҳоранинг юрагига пичоқдек қадалди гўё. -Касофат, шуни тўйига деб энди ҳар ой процентга пул тўлаш керак... Давоми бор.

Манашу топишмоққа хатто заковатчилар ҳам жавоб топа олишмади. Си уриниб кўринг. Жавоби жуда оддий экан 😃 40 та от бир кўлдан сув ичади. Ичадию аммо ҳеч қачон тўймайди. Диққат савол: Топишмоқда келтирилган 40 та от ва улар ичадиган кўл нима? 👉 ТЎҒРИ ЖАВОБ👇

алфоздалигини билмаганди Бахтиёр. У ўрнидан турди-да, кийимларини қоқиб хонаси томон кетди. Бир чой дамларлик фурсатдан сўнг бир елим қопчиқ нарса билан уйдан чиқиб кетди. Шукур амаки хонадони Ҳалима ая кутилмаганда қудаси Сайфи отанинг кириб келганида қувонишни ҳам, хафа бўлишни ҳам билмади. Бир сираси, қизининг тарафини олмоқчи бўлиб, уни бутун бир хонадон бевақт ранжитганлари, "шумқадам" деь ҳақорат қилганлари, қувиб солганларини юзига солмоқчи, шу билан аламидан чиқмоқчи бўлди, бироқ эп кўрмади. Ҳам ўзи, ҳам қизининг обрўсини сақлади. Бундан ташқари, меҳмон худойи ато деган гап бор. Ўзбекчилик, меҳр-оқибат деган гаплар бор эди-да. Шу кўйи у қудасини ичкарига бошлаб кириб, меҳмонхонага олиб ўтди ва дарров олдига дастурхон ёзиб, ул-бул қўйди. Қизига чой дамлаб келтиришни буюрди. -Биздан ўтди, қуда. Куёвингиз ёш. Онаси ўлимига чидолмаяпти. Шунгами, кўнглига қил сиғмаяпти. Аммо энди афсусланяпти. Менга "дада, сиз бориб айтинг узримни, иккинчи марта қайтарилмайди деди", дея ёлғон гапирди. Ҳалима ая содда эмасми, лаққа ишонди. Кейин Баҳора чойнак кўтариб кирганда ҳам унга шу сўзларни такрорлади. Кетаётганида эса "қизим, сиз тайёр бўлиб туринг, Бахтиёржон ҳозир келиб, сизни олиб кетади. Алам-аразни сиз ҳам энди йиғиштиринг, хўпми қизим" дея юрагидаги нафрат оловини пасайтирганди. Мана Сайфи ота келиб-кетганидан нақ олти сота ўтгач, шом қўнган бўлса ҳам умидини узмаган Ҳалима ая дарвоза эшиги ҳар тиқиллаганда ўша томонга бир қур қараб қўярди. Билагидаги соатга эса минг марта нигоҳ қаратгандир. Баҳора эса аллақачонлар умидини узиб бўлган, эрининг мағрурлигини беш қўлдай билгани учун ҳам унинг келишига ишонч билдирмаганди. У аясининг диққат бўлаверганидан жаҳли чиқиб кетди. -Ахир қайнотанг айтдику, келади деб. Ёлғон сўзламагандир,-ҳамон умид тикиб турарди аёл. -Аяжон, қудангиз рост сўзлагандир эҳтмол, аммо куёвингизнинг саркашлиги, қайсарлиги менга аён. У келмайди. Ҳалима ая хўрсиниб юборди. Кўнгли энди илиб, тинчлана бошлаганда бу яна нимаси? Умид шаъми яна сўнсинми? Баҳора Сайфи отанинг келишини ҳеч ҳам кутмаганди. Бу бир мўъжизадай туюлди унга. Шунинг учун бўлса керак, кўнглининг аллақайси бурчларида умид чироғи лопиллаб кетди. Севинди-ю сездирмади. Аммо бир гапга ишонмади: ўғил отани бу ерга жўнатмаган, отанинг ўзи катта бошини кичик қилиб келиб, узрхоҳлик қилди. Ўша куни уйдан кўзёшлари юзини шув-шув ювиб чиқиб кетаётган маҳал ҳам уни фақат шу кўнгли пок инсонгина тўхтатиб қолишга, асраб қолишга уринганди. Тилла қаерда бўлса ҳам тилла-да. Шу чоқ отани у шу маъданга қиёслаб кетди. Баҳора онасининг кўзларига ғам инганига, билинар-билинмас ёшланганига бардош беролмади. Хонасига кирди. Ёпинчиқ ташланган кроватига оҳиста ўтириб, ўйга чўмди. Бахтиёрни эслади. "Мен уни асл йигит деб юрардим. Кўнгли зилол сувдек, мени ҳеч қачон ранжитмайди, буни хаёлига ҳам келтирмайди деб ўйлардим. Асосим ҳам талай эди. Ахир тўй бўлиб ўтгунча мени еру кўкка ишонмай юрмаганмиди? Кунда ўн марталаб сим қоқиб, аҳволимни сўраган, учрашувларга чиқишга ундаган, хоҳламаган пайтларим ҳам мажбурлаб чақирган ўша эмасмиди? Энди бу нимаси? Ахир мен унинг онасини... Айбсиз айбдорман мен. Айбсиз айбдор..." Баҳоранинг кўзларидан ёш сизилиб юзларига тушди. Шу дам қўл телефон куй таратиб юборди. Ирғиб туриб, жавон устидан аппаратни олди. Телефон экранида дугонаси Фариданинг рақамлари кўринди. -Ҳа, Пари сенмисан? Яхшимисан дугон... Раҳмат тузукман... Хонамга қамалиб ўтирибман. Нима қилай?.. Тақдирнинг мен кутмаган ўйинлари... Мен айбсиз айбдорга айланиб бўлдим... Боя қайнотам келгандилар. "Бахтиёр келиб, сизни олиб кетади" деб кетдилар. Мана кути-и-иб ўтирибмиз. Менга қолса, бормасдим. Қайнопаларимдан қўрқаман. Нима қилай, чорасизман... Йўқ, йиғлаётганим йўқ. Мана, ҳозир... Бўлди, ўтиб кетди. Ўзинг тузукмисан? Нима ишлар қиляпсан?.. Эртага бир келиб кет, сен билан қачондан бери ҳасратлашганим йўқ... Уйда бўламан. Ҳа..." Фарида Баҳоранинг қадрдон дугонаси эмасми, тўй куни уйигача бирга борди. Чимилдиқ илинган хонага кирди. Урф-одатлар тугагач эса дугонасининг иккала юзидан ўпиб, "бахтли бўл, дугонажон" деб бахт тилаб уйига равона бўлди. Эртаси куни телефон қилиб,

🟠🔴🔴🔴🟠 🔴🔴🟠🟠🔴🟠 🔴🔴🔴🔴 🟠🟠ЭРИНГИЗНИ УЙГА ТАЛПИНИБ КЕЛИШИНИ ХОХЛАЙСИЗМИ?🔴🔴 🟠🟠🔴ЖУДА ЁҚИМЛИ КАНАЛ БОР ФАҚАТ АЁЛЛАР УЧУН🔴🟠🟠 🔴🔴 ЭРКАКЛАР КИРМАСИН🔴🔴 🔴АЁЛЛАРГА КЕРАКЛИ ҲАММА СИРЛАР БЕПУЛ ЎРГАТИЛАДИ, КИРСАНГИЗ ЧИҚИБ КЕТОЛМАЙСИЗ🟠 🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠 🟠 https://t.me/+c0pf0NTUwVxmNWVi 🟠 https://t.me/+c0pf0NTUwVxmNWVi

и. Сайфи ота уйнинг ҳеч бир кунжагидан топилмагач, "кириб келадилар, ўз уйлари, қаерга ҳам борардилар?" деган қарорга келишди. Мавлуда хиёл ўтириб, сўнг укасига Нозима опасиникига боришни айтди. Уй ҳайҳотдай бўлса-ю, одам бўлмаса, ютиб юбориши бор гап экан. Бахтиёр нима қилишини билмай шундайгина супанинг ўзига чўзилди. Билагини пешонаси устига қўйиб, бир муддат шу кўйи ётди. Ухлаб қоларман, деб ўйлаган эди. Бўлмади. Хаёллар олиб қочди. Баҳора билан тўйга қадар бўлган дамларни эслади. Ўша онлар ундан-да бахтиёр онлар йўқ эди. Ҳусни чаппор урган қиз, одамшинаванда. Суҳбат қуриб ҳам зерикмайди киши. Ҳар гал албатта бирор тансиқроқ егулик билан сийларди. Бир гал аллақайси қаҳвага кириб музқаймоқхўрлик қилишса, кейинги гал мундайроқ ресторанда енгилроқ тамадди қилишарди. Бирга кинога кирган вақтлари ҳам бўлди. Хиёбон узра узоқ кезиниб, дилтортар суҳбатлар қурган вақтлар ҳам бўлди. Қачон учрашишмасин, ўзи ҳам, Баҳора ҳам мамнун, бахтдан сармаст эдилар. Ниҳоят, бахт оғушида мангу қолишини ўйлаганида, кўнглига ёққан қиз билан бир умр бирга бўлишини ўйлаганида Бахтиёр ширин жилмаяр, гоҳо бахт тубига чуқур шўнғиб бораётганига ишонмасди ҳам. Бир галда Баҳора эркаланиб шундай деганди: "Мени ташлаб кетмайсиза? Ёқувиб солмайсиза?" "Жиннимисан? Нега ташлаб кетар эканман? Нега қувиб солар эканман? Ахир ўзи зўрға эришяпманку сенга?" Баҳора бу гапдан эриб кетди. "Ҳеч қачон қувиб солмайман деб сўз беринг",-деди кейин шартакилиги тутиб "Сўз бераман!" Тўйдан уч кун аввал хиёбонда учрашганларида ҳам икковларидан-да бахтиёрроқ киши йўқ эди. "Ниҳоят тўйимиз бўлади. Уч кундан сўнг...",-деди Бахтиёр кўзлари қувнаб. "Худди муҳаббати учун узоқ курашиб, охир унга эришган ошиққа ўхшайсиза Бахтиёр ака...",-кулгиси қистади Баҳоранинг. "Билмасам, эҳтимол шундайдир",-деди жиддий оҳангда йигит.-"Эҳтимол энди кураш бошланар..." "Ким билан?"-ҳайрон бўлди қиз. "Бурни пучуқ қиз билан",-Бахтиёр шундай деб Баҳоранинг бурнидан беозоргина чимчилаган бўлди. Ўша куни икков хийла бирга сайр қилишди. Ёшлар боғида бўлишди, қув болалардек учар арғимчоқларга ўтиришди. Сўнг хайрлашишди. Мана шу ширин дамлар кўз олдидан ўтаётиб, энтикиб юборди Бахтиёр. Аммо бирдан жаҳл қилиб ўрнидан туриб кетди. -Шумқадам! Шумқадам сен!-деди овозини кўтариб. Шу дам дарвоза эшиги очилиб ёпилди. Бахтиёр сергак тортди. Ўша томонга қараб жилган ҳам эдики, фурсат ўтмай қаршисида отаси пайдо бўлди. -Ассаломуалайкум!-салом берди Бахтиёр. Сайфи ота ўғлининг саломига алик олиб, супага бориб чўкди. Унга "бери кел, ёнимга ўтир" деб жой кўрсатди. Бахтиёр ота амрига сўзсиз бўйсунди. Сизни изламаган жойимиз қолмади? Қаердан келяпсиз?-сўради Бахтиёр отасидан. Ота томоғи қақраган экан шекилли, шундоққина чеккада турган чойнакдан пиёлага совиб қолган чойдан қуйиб ичди. Кейин салмоқлаб гап бошлади. -Келинникига боргандим. Ўша ердан келяпман, ўғлим. -Келинникидан?-бирдан қонида нафрат гупириб кетди Бахтиёрнинг.-Нега бордингиз, дада. -Қулоқ сол болам. Катта бошимни кичик қилиб бордим. Келиним ақлли, одобли, ўғлим. Ўзинг яхши биласан. Унда айб йўқ. Ахир танангга ўйлаб кўр. Қанақасига айбдор бўлсин. Бу гапда мантиқ йўқку? Тақдирнинг ройиши, илож қанча. Чидаймиз. Аммо сен бошқа уни хафа қила кўрма. Мен сенинг номингдан узр сўрадим. Энди бориб олиб кел. Қаттиқ хафа бўлган экан сендан. -Бормайман,-отасининг кўзларига тик қараб деди ўктам товушда Бахтиёр. Ота тағин олов олган нафратни совутишга уринди: -Болам, сен ҳали ёшсан. Опаларингга ўхшама, қўй. Сенинг бир умрлик йўлдошинг, яхши кунда ҳам, ёмон кунда ҳам ёнингда турадиган, борига шукр қилиб, йўғига қаноат қиладиган ҳамдардинг, маслакдошинг, танмаҳраминг болам. Бўла қол болам, айниб қолмасидан бориб олиб кел. Мен Бахтиёржон ҳозир келиб сизни олиб кетади деб тайинлаб келдим. Кутиб турибди жон болам. -Бормайман, дедимку дада, бормайман. Шумқадамнинг қорасини ҳам кўришним истамайман бу уйда. -Шундайми? Қароринг қатъийми?-сўради Сайфи ота. Бахтиёр тошдек қотди. Отасидан бошқа гап кутса ҳам бу оҳангдаги гапни кутмаганди. Эси кирганидан бери бирор марта қаттиқ уришмаган, койимган, мўмин-қобил Сайфи отанинг жаҳли охир тошни ҳам майдалаб кукун ҳолига келтирадиган

💥«ШУМҚАДАМ ёхуд уч кунлик келинчак»

— eringiz sizga befarq bo'lsa — siz istagandek vaqt ajartmayotgan bo'lsa — yoringiz xiyinatini kechira olmayapsizmi? — intim
— eringiz sizga befarq bo'lsa — siz istagandek vaqt ajartmayotgan bo'lsa — yoringiz xiyinatini kechira olmayapsizmi? — intim hayotingizdan norozimisiz? KURSDA SIZ 🫵🫵🫵 😛 INTIM GIMNASTIKA MASHQLARI 😛 MASHUQA BILAN INTEREVYU 😛 ERKAK PSIXOLOGIYASI 😛 PUL VA SOVGALARGA OCHILISH 😛 LYUBOVNITSA 18+ KURSI 😛 GEYSHA TALIMOTI YOXUD MASHUQANING 3TUNI 😛 YORIMIZGA SIRLI SMS KURSI 😛 SIRLI MASSAJ KURSI ENG KUCHLI KURSLAR XAMMASI 9 TA KURS ATIGA 55 MING Murojaat uchun @sekretfitness 😜 https://t.me/+5yYgzYrRYtxkZWIy https://t.me/+5yYgzYrRYtxkZWIy

з олиб балога қолганмиз. Шукр, вақтида қутулдик. -Мен ҳам ундан қарз олганман,-овози ғамгин эшитилди Шукур амакининг,-боплади ярамас. Шукур амаки киприк қоқмай қараб турган Жамол акага Аҳмадбой билан боғлиқ саргузаштни ҳикоя қилишга тушди. *** 💥Нозима опа хонодони. Торгина ҳовли. Дарвозадан кираверишда ўнгу сўлда ҳам ғиштин иморат солинган. Иккала иморат ҳам икки қават қилиб кўтарилган. Шунданми, ҳовли юзаси пасайгандек кўринади. Дарвозадан кираверишда, сўл томонда, ўн-ўн беш қадам нарида кўрпачалар тўшалган ёғоч кроват қўйилган. Кроват устида чоғроққина хонтахта. Ёши элликка борган аёл Нозима қўл телефонни ковлаштириб ўтирибди. Бир маҳал ўнг томондаги уйдан девангирдек йигит чиқиб келди. Ўғли Шерзоджон. -Нима қилиб ўтирибсиз, -деди у онаси нима билан машғуллигини кўриб турган бўлса-да. -Э, сал қолибди тоғангнинг юраги ёрилишига. -Нега юраги ёриларкан,-ҳеч нимага тушунмаган ўғил савол берди тағин. -Бувингнинг симкартасини ишлатиб юргандим. Балинсага борганимда телефонни менга бергандилар,-шу ерда овози ўзгариб кетди Нозима опанинг.-Олдиндан сезган эканларми? "Телефонни олиб қўй, балки менга энди керак бўлмас", дедилар. Мен бу гапнинг оҳангига эътибор бермабман, а? Эртасси кун деганда...-кўзларига ёш келди Нозима опанинг... Сўнг давом этди.-Боя Бахтиёр тузкми, дадам қандай юрипти, деб ҳол-аҳвол сўрамоқчи бўлиб тоғангнинг қўлига телефон қилгандим. Гўшакни холанг Мавлуда кўтарди. Ҳе йўқ, бе йўқ бобиллаб берса де. -Сизнинг овозингизни танимайдими тоғам ё бувимнинг овозига ўхшатдимикан? -Йўқ, у бувингнинг номерига "ойим" деб ёзиб қўйган экан. Мен телефон қилганда экранда "ойим" деган ёзув чиққанда,-энди тушундингми, деган маънода боқди Нозима опа ўғлига. Шерзод кулиб юборди. -Ҳа, энди тушундим. Бечора тоғам, эй.-сўнг мавзуни бошқа ёққа бурди у.-Ойи янгам кетиб қолдими? Шундай деб эшитдим. Ҳозиргина кўзлари завққа тўлиб, яйраб турган Нозима опа бирдан тўнг кайфиятга кирди. Кўзларида нафрат учқунлади. -Нима айби бор? Айби у келди-ю онажонимиздан айрилдик. Уқдингми? Чулчитларга ўхшама. Бор, ҳозир нервим қўзиган. Бир-иккита аччиқ гап айтсам, хафа бўлиб юрма. Йигит деган ҳам шунақа майдагап бўладими а? Нозима опа пиёладаги совиган чойни икки ҳўплашда ютиб, бўшатди. Юзларига фотиҳа тортиб, энди турмоқчи эди, дарвоза очилиб, ичкарига Мавлуда кириб келди. -Ҳа, ўтирибсизми опа,-деди ёғоч кроватга яқинлашиб.-Бахтиёрни қўрқитиб юбордингизку? Нозима опа ёнидаги ёстиқни олиб, кроват суянчиғига ташлади. Синглисига шу ерга суяниб ўтир дея ишора қилди. Кейин сўл томондаги эшикка қараб амр қилиб юборди: Шу дам сўл томондан пириллаб келган ёшгина жувон меҳмон билан ҳол-аҳволашдию, дастурхондан чойнакни олиб, ошхона томонга қараб кетди. -Кап-катта одам қаерга кетиши мумкин? Ҳамма хоналарни, ҳовлини яхшилаб кўрдиларингми?-ажабланди Нозима опа. -Ҳа. -Тавба. Бу нима қилиқ энди? Ёш боланинг ишини қип ўтирсалар а? Жувон чойнакда чой келтирди. Пиёлани олиб, дамини қайтармоқчи эди, қайнонаси унамади. -Ишингизни қилаверинг, ўзим,-дедида чойнакни олдига сурди. -Шу анави касофатнинг уйига бормадилармикан деяпман, опа,-кўнглига келган гумонни ошкор қилди Мавлуда. Нозима пиёладаги чойни чойнакка тўкиб ялт этиб синглисига қаради. -Билмасам, менга шунга ўхшаб туюляпти.-кейин бирдан дадиллашди.-Бўлмаса, қаерга кетдилар, айтинг. Нозима опа синглисига буғи кўтарилаётган кўк чой узатди. -Чойхонагами, магазин-пагазингами чиққандилар-да. -Ўйлаб гапиряпсизми, опа? Хотини янги ўлган одамга чойхонада нима бор? -Кечгача келсалар керак, мунча ташвиш тортма,-деди охири бепарвогина бўлиб Нозима опа. -Нуқул ёмонликни машқ қиласана? Хаёлга келмаган гаплар сендан чиқади. Бироз сабр қилайликчи? Ариқни кўрмай этик ечиш керакми энди? -Ҳали кўрасиз, анави шумқадамни етаклаб кириб келадилар дадам, сиз "яшанг" деб ўтирваерасиз. Мен кетдим. -Шошма, ҳой,-деб қўл силкиб қолди Нозима опа синглисининг ортидан. 💥Сайфи ота хонадони. Бахтиёр кунни пешин қилди. Ўтириб-ўтириб зерикди. Мавлуда опаси ҳозиргина чиқиб кетган эди. Отасининг эса дараги бўлмади. Эринмай опа-ука иккаласи уйнинг ҳамма хоналаригача қараб чиқишди. Ҳатто Бахтиёр уят бўлса ҳам ҳожатхонани бориб кўриб келд

Ваниҳоят келинчак узоқ вақтдан буён қўрқиб кутган ўша биринчи никоҳ кечаси етиб келди. Нафис безатилган гўшанга ичида барча о
Ваниҳоят келинчак узоқ вақтдан буён қўрқиб кутган ўша биринчи никоҳ кечаси етиб келди. Нафис безатилган гўшанга ичида барча орзулари саробга айланган Ҳакима Жаҳонгирнинг оёқлари остига тиз чўкди:    — Сиздан ўтиниб сўрайман. Ўйланиб ўтирманг. Ҳозироқ жонимни олинг.      У бошини эгганча шалоладек узун сочларини елкасидан бир томонга ошириб бўйнини очди ва ҳукмини кута бошлади.    Жаҳонгир унинг тепасида сал аввал қинидан яланғочлаган пичоқни тутганча алам билан ҳансираб  турарди.    —Ўлдиринг мени,   —  Ҳакима тоқати тоқ бўлиб Жаҳонгирнинг оёқларини қучган ҳолда бўғиқ шивирлади ,  — агар ўлдиришга журъатингиз етмаса, у ҳолда... Келинчак кутилмаганда...