•Таниш-билишни озайтиргин, ғийбатинг камаяди.
©Суфёни Саврий рохимахуллох.
•Аллоҳни топиш осон.
Лекин Аллоҳни топган инсонни топиш анча қийин…
©Ибн Арабий қуддиса сирруҳу.
•Сен кечаю кундуз тананг парвариши билан бандсан.
Аслида ушбу тан сенинг отинг ва бу олам унинг охуридир.
Отнинг озуқаси суворнинг озуқаси бўлолмайди. Отнинг майли хоб, хўр ва танаъумгадир. Сенга ҳайвонлик ва баҳиймалик ғолиб келган. Шу сабабдан сен отнинг устида, отларнинг охурида қолгансан. Олами бақонинг султонлари ва амирларининг сафида мақоминг йўқ. Кўнглинг ва хаёлинг охурдадир. Тананг ғолиб бўлиб, унинг ҳукми остига киргансан, унга асир бўлгансан…
مفروش خويش ارزان كه تو بسي گرانبهاء
•Ўзингни арзон сотмагин ки, бас сен оғир баҳоликсан…
©Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу.
•Эркаклар ҳам уч тоифадир:
1.Иффатли, мусулмон, ақлли инсон. У иккиламчи ишлар олдида англаб етади, ишлар мушкул бўлганда ўз фикри билан ундан чиқиб кетади.
2.Иффатли, мусулмон, аммо мустақил фикри йўқ. Агар бирор иш содир бўлса, ақлли ва маслаҳатгўй одамнинг олдига боради, ундан маслаҳат сўрайди ва унинг маслаҳатига амал қилади.
3.Сарсон (йўлини топа олмайдиган), ҳалокатга юз тутган одам. У на ўзи тўғри қарор қабул қилади, на бирор йўл кўрсатувчига итоат қилади.
©Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу.
•Аёллар уч тоифадир:
1.Ҳалим, мулойим, иффатли, муслима, меҳрибон ва кўп фарзандли бўлишга тайёр бўлган аёлдир. У оғир ҳаёт синовларида ўз аҳлига ёрдам беради, лекин ҳаёт оғирлигини аҳлига юкламайди.
Бундай аёл жуда кам учрайди.
2.Иффатли, муслима, лекин бола туғишдан бошқа фазилати йўқ.
У фақат бола учун идиш каби — яъни бола туғиб беради, холос.
3.Бит босган, оғир юк (яъни ўзига қарамайдиган кир, ифлос ва эркак учун юк), Аллоҳ ўзи хоҳлаган кимсанинг бўйнига шу аёлни туширади ва Уни У Зотдан бошқаси ундан (эрдан) тортиб олмайди.
©Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу.
•Солиҳ одамлар уч нарсани васият қилишарди:
1.Тилни сақлашни,
2.Истиғфорни кўпайтиришни,
3. Узлат қилишни.
©Молик ибн Дийнор рохимаҳуллоҳ.
•Ким охират учун илм олса,
ўзини паст оладиган,
қалби титраб турадиган,
доим нафсини назорат қилиб борадиган камтар инсонга айланади».
©Имом Заҳабий рохимахуллох.
•Садақа қилинглар, бирортангиз:" “Мен камбағалман”, демасин. Чунки камбағалнинг садақаси бойнинг садақасидан афзалдир.
©Муовия розияллоҳу анҳу.
•Ҳаргиз инсоннинг яхшиси билан ёмонини тенг кўрманг.
Чунки бу тенглик яхшиларни яхшиликдан совутади.
©Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳу
•Модомики тирик экансан, ҳеч нарсадан Аллоҳдан қўрққандек қаттиқ қўрқма. Бошингга ўлимдан бошқа нарса келса, ҳеч қачон Аллоҳдан умидни узма.
©Фузайл ибн Иёз рохимахуллох.