ar
Feedback
EFFECT.UZ | Расмий канал

EFFECT.UZ | Расмий канал

الذهاب إلى القناة على Telegram

🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали Батафсил: @effectuz_live Сайт: www.effect.uz Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat Почта: www.effect.uz@gmail.com Алоқа учун: +998909053332 +998971663232 +998979663232

إظهار المزيد

📈 نظرة تحليلية على قناة تيليجرام EFFECT.UZ | Расмий канал

تُعد قناة EFFECT.UZ | Расмий канал (@effectuz) في القطاع اللغوي Uzbek لاعباً نشطاً. يضم المجتمع حالياً 17 836 مشتركاً، محتلاً المرتبة 12 448 في فئة الأخبار والوسائط والمرتبة 4 556 في منطقة Uzbekistan.

📊 مؤشرات الجمهور والحراك

منذ تأسيسه في невідомо، حقق المشروع نمواً سريعاً وجمع 17 836 مشتركاً.

بحسب آخر البيانات بتاريخ 07 يوليو, 2026، تحافظ القناة على نشاط مستقر. خلال آخر 30 يوماً تغيّر عدد الأعضاء بمقدار -238، وفي آخر 24 ساعة بمقدار -20، مع بقاء الوصول العام مرتفعاً.

  • حالة التحقق: موثّقة (مؤكدة رسمياً من تيليجرام)
  • معدل التفاعل (ER): يبلغ متوسط تفاعل الجمهور 17.92‎%. وخلال أول 24 ساعة من النشر يحصد المحتوى عادةً 15.24‎% من ردود الفعل نسبةً إلى إجمالي المشتركين.
  • وصول المنشورات: يحصل كل منشور على متوسط 3 199 مشاهدة. وخلال اليوم الأول يجمع عادةً 2 720 مشاهدة.
  • التفاعلات والاستجابة: يتفاعل الجمهور بانتظام؛ متوسط التفاعلات لكل منشور يبلغ 27.

📝 الوصف وسياسة المحتوى

يصف المؤلف القناة بأنها مساحة للتعبير عن الآراء الذاتية:
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали Батафсил: @effectuz_live Сайт: www.effect.uz Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat Почта: www.effect.uz@gmail.com Алоқа учун: +998909053332 +998971663232 +998979663232

بفضل وتيرة التحديث المرتفعة (أحدث البيانات بتاريخ 08 يوليو, 2026) تحافظ القناة على حداثتها ومستوى وصول مرتفع. وتُظهر التحليلات تفاعلاً نشطاً من الجمهور، ما يجعلها نقطة تأثير مهمة ضمن فئة الأخبار والوسائط.

17 836
المشتركون
-2024 ساعات
-697 أيام
-23830 أيام
أرشيف المشاركات
Роналдо Мундиал Билан Хайрлашди Тунда бўлиб ўтган нимчорак финал баҳсларида Испания терма жамоаси муросасиз кечган учрашувда Португалияни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Мазкур мағлубият португалиялик афсона Криштиану Роналдунинг жаҳон чемпионатидаги сўнгги учрашуви сифатида тарихга кирди. Яна бир баҳсда Белгия АҚШ устидан ишончли 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди. Энди белгияликлар чорак финалда Испанияга қарши майдонга тушади. Бугун эса Аргентина Миср билан, Швейсария эса Колумбия билан чорак финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради. Футбол ихлосмандлари, айниқса, Лионел Месси ва Муҳаммад Салоҳ ўртасидаги қарама-қаршиликни катта қизиқиш билан кутмоқда. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Қишга тайёргарлик: газ ва кўмир захираси оширилади Президент раислигида ўтган йиғилишда куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалал
Қишга тайёргарлик: газ ва кўмир захираси оширилади Президент раислигида ўтган йиғилишда куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилиниб, аҳолини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича устувор вазифалар белгиланди. Йиғилишда 220 минг хонадоннинг газ таъминотини яхшилаш, 711,9 километр газ тармоғи ҳамда 400 та газ тақсимлаш пунктини таъмирлаш режалаштирилгани маълум қилинди. Мавсум давомида аҳолига 325,7 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилади. Шунингдек, олис ҳудудлардаги 104,7 минг нафар истеъмолчи қўшимча 8,2 минг тонна суюлтирилган газ билан таъминланади. Йиғилишда иссиқлик электр станцияларига 4,161 миллион тонна кўмир етказиб бериш ҳамда қиш мавсуми учун 120 минг тонна автобензин захирасини шакллантириш режалашари ҳам маълум қилинди. Президент мутасаддиларга барча тайёргарлик ишларини белгиланган муддатларда якунлаш ва аҳолини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш бўйича тегишли топшириқлар берди. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

147 оила ҳали ҳам уйсиз: жабрланувчиларнинг умиди ҳануз апелляция судида 2021 йилда 147 нафар фуқаро «System Metal Stroy» билан тузилган шартнома асосида уй-жой сотиб олиш учун маблағ тўлади. Ҳужжатларга кўра, хонадонлар 2022 йил охирига қадар эгаларига топширилиши лозим эди. Бироқ орадан қарийб беш йил ўтган бўлса-да, кўплаб фуқаролар ҳалигача ўз уйига эга бўлгани йўқ. 2024 йил ноябрь ойида мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчиларга бир нечта модда, жумладан, фирибгарлик бўйича ҳам айблов эълон қилинган эди. Биринчи инстанция судида эса фирибгарлик айблови бекор қилиниб, айбланувчига 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Бу қарордан норози бўлган жабрланувчилар апелляция шикояти билан мурожаат қилди. Айни пайтда Тошкент шаҳар жиноят судида ишнинг апелляция тартибида кўриб чиқилиши давом этмоқда. Effect.uz ушбу суд жараёнини кузатишда давом этади. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Минглаб долларлар кимга кетмоқда? Кореяга ишлаш учун кетишни орзу қилган фуқароларнинг мурожаатлари яна бир қатор саволларни кун тартибига чиқармоқда. Мурожаатчиларнинг айтишича, Улуғбек исмли шахс Кореяга юборишни ваъда қилиб, фуқаролардан катта миқдорда пул олган. Хўш у ким? Унинг Миграция агентлигига қандай алоқаси бор? Нега айнан унинг номи кўплаб мурожаатларда тилга олинмоқда? Саволлар кўп. Аммо ҳозирча уларга аниқ жавоб йўқ. 🎥 «Орзуйимдаги Корея» репортажининг навбатдаги қисмида ушбу саволларга жавоб излаймиз. Мавзу юзасидан Миграция агентлигининг расмий муносабатини кутиб қоламиз. 👉 Тўлиқ видео Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Чегарадаги коррупция схемаси фош этилди Қирғизистонда Ўзбекистон билан чегарадош икки назорат-ўтказиш пунктида ўтказилган мах
Чегарадаги коррупция схемаси фош этилди Қирғизистонда Ўзбекистон билан чегарадош икки назорат-ўтказиш пунктида ўтказилган махсус операциядан сўнг Шоҳимардон йўлидаги сунъий тўсиқларни бартараф этиш бўйича чоралар кўрилмоқда. Қирғизистоннинг Боткен вилоятида жойлашган «Қадамжай-Автодорожний» ва «Чечме-Автодорожний» назорат-ўтказиш пунктларида Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси ҳамда «Альфа» махсус бўлинмаси иштирокида махсус операция ўтказилди. Операция давомида коррупцияга алоқадорликда гумон қилинган 27 нафар чегара, божхона ва ветеринария хизмати ходими қўлга олинди. Дастлабки маълумотларга кўра, айрим хизмат автомобилларидан нақд пул аниқланган, икки нафар ходимнинг ноқонуний пул олаётгани эса видеокузатув орқали қайд этилган. Шунингдек, 2 дона АК-74 автомати, 2 та ўқдон ва 60 дона ўқ-дори мусодара қилинган. Мутасаддилар мазкур чоралар чегарадаги коррупциявий ҳолатларга барҳам бериш ва ҳаракатланиш учун сунъий тўсиқларни бартараф этишга қаратилганини таъкидламоқда. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Алифбодаги ўзгаришлар: "ng" ҳарфидан воз кечилади Иккита символ билан ёзиб келинадиган 4 ҳарф ўзгармоқда. Улар битта символ б
Алифбодаги ўзгаришлар: "ng" ҳарфидан воз кечилади Иккита символ билан ёзиб келинадиган 4 ҳарф ўзгармоқда. Улар битта символ билан ёзиладиган шаклга ўтказилади:
Gʻ gʻ  →  Ğ ğ Oʻ oʻ  →  Ö ö Sh sh  →  Ş ş Ch ch  →  Ç ç
Шунингдек, "ng" ҳарфидан воз кечилмоқда. Ушбу ўзгаришлар кучга кириши учун қонун Олий Мажлис Сенати томонидан мақъулланиши ва Президент томонидан имзоланиши керак.

Янги алифбо: нималар ўзгаради? Олий Мажлис Қонунчилик палатаси лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга ои
Янги алифбо: нималар ўзгаради? Олий Мажлис Қонунчилик палатаси лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга оид қонун лойиҳасини қабул қилди. Ҳужжат энди Сенат томонидан кўриб чиқилади. Қонун лойиҳасига мувофиқ, амалдаги 26 та ҳарф ва 3 та ҳарф бирикмаси ўрнига 28 та ҳарф ҳамда 1 та тутуқ белгисидан иборат янги алифбо жорий этилиши таклиф этилмоқда. Шунингдек, ўзгаришларни босқичма-босқич амалга ошириш, аввал расмийлаштирилган ҳужжатлар, ёзувлар ва белгиларнинг амал қилишини сақлаб қолиш назарда тутилган. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Бухорода фожиа: ҳиндистонлик талаба қиз қотиллик қурбони бўлди Бухоро вилоятида тиббиёт олийгоҳида таҳсил олган 22 ёшли Ҳинди
Бухорода фожиа: ҳиндистонлик талаба қиз қотиллик қурбони бўлди Бухоро вилоятида тиббиёт олийгоҳида таҳсил олган 22 ёшли Ҳиндистон фуқароси бўлган талаба қиз вафот этгани хабар қилинмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, у курсдоши томонидан ўлдирилган. Тергов маълумотларига кўра, 23 ёшли курсдоши жанжал вақтида унинг бош қисмига ноутбук билан зарба берган. Оқибатда талаба қиз олган тан жароҳатлари сабаб ҳаётдан кўз юмган. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

КОРЕЯ ОРЗУСИ... Минглаб ўзбекистонлик ёшлар Кореяда ишлаш орзуси билан йиллаб тайёрланади. Корейс тилини ўрганади ва имтиҳонга ҳозирлик кўради кейин эса катта маблағ сарфлайди. Аммо мурожаатчиларнинг айтишича, айнан шу жараёнда айрим норасмий воситачилар ва ўзини миграция соҳаси ходими сифатида таништираётган шахслар турли ваъдалар билан катта миқдорда пул талаб қилаётган ҳолатлар ҳам учрамоқда. Хўш... Корея ортидан айланаётган минглаб долларлар кимларнинг чўнтагига кетмоқда? 🎥 «Орзуйимдаги Корея» номли репортажимизда мурожаатчилар келтирган даъволар ва воқеалар ривожини кўрасиз. 👉 Тўлиқ видео Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Навоийда навбатдаги меҳнат ярмаркаси: аҳоли бандлиги ва ижтимоий ҳимоя амалда Бугун Навоий шаҳридаги Экопарк ҳудудида шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашев бошчилигида, шаҳар Прокурори, ИИБ ва ДСИ раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари - сектор раҳбарлари, тегишли ташкилот ва идоралар масъуллари, корхона ҳамда ташкилотлар вакиллари иштирокида навбатдаги "Меҳнат ярмаркаси" бўлиб ўтди. Мазкур меҳнат ярмаркаси аҳолини доимий иш билан таъминлаш, фуқаролар бандлигини ошириш, ёшларнинг меҳнат бозорига интеграциясини қўллаб-қувватлаш ҳамда мурожаатларни жойида ҳал этиш мақсадида ташкил этилди. Тадбирда 100 нафардан ортиқ фуқаро, жумладан, маҳаллалардаги ишсиз фуқаролар, иш излаётган ёшлар, олий ва профессионал таълим муассасаларини тамомлаган битирувчилар, "Иш беринг" Telegram гуруҳи орқали мурожаат қилган фуқаролар, шунингдек, пробация назорати остидаги фуқаролар ҳамда ёшлар фаол иштирок этди. Меҳнат ярмаркасида корхона ва ташкилотлар томонидан турли соҳалар бўйича мавжуд бўш иш ўринлари тақдим этилиб, иш берувчилар ва иш изловчилар ўртасида бевосита мулоқот ташкил қилинди. Иштирокчиларга уларнинг касбий салоҳияти ва мутахассислигидан келиб чиқиб муносиб иш ўринлари таклиф этилди, бандликка кўмаклашиш xизматлари ҳамда меҳнат қонунчилигига оид зарур тушунтиришлар берилди. Шунингдек, фуқаролар томонидан билдирилган мурожаат ва таклифлар шаҳар раҳбарлари, масъул ташкилотлар вакиллари томонидан жойида кўриб чиқилди. Айрим масалалар тадбир давомида ижобий ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганишни талаб этадиган мурожаатлар ижрога олиниб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди. Мазкур меҳнат ярмаркаси фуқароларни иш билан таъминлаш, уларнинг даромад манбаларини яратиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини, жумладан, пробация назорати остидаги фуқаролар ҳамда ёшларнинг бандлигини таъминлаш борасидаги амалий ишларнинг яна бир муҳим босқичи бўлди.

Роналду Жаҳон чемпионати билан хайрлашди, Испания чорак финалда Португалия Жаҳон чемпионати нимчорак финалида Испанияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди. Жаҳон чемпионати нимчорак финалида Португалия Испанияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди ва мусобақа билан хайрлашди. Учрашувда Криштиану Роналду жамоасига ёрдам бера олмади. Бу унинг терма жамоа сафидаги сўнгги Жаҳон чемпионати ўйини сифатида баҳоланмоқда. Ғалаба қозонган Испания эса чорак финалга йўл олди. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Беҳаё суратларни тарқатиш билан қўрқитиб, 300 доллар талаб қилган йигит ушланди Тошкентда 18 ёшли қиздан шахсий суратларини тарқатмаслик эвазига пул талаб қилган йигит қўлга олинди. Тошкент шаҳрида 18 ёшли қиздан беҳаё суратларини ижтимоий тармоқларда тарқатмаслик эвазига 300 АҚШ доллари талаб қилган йигит ушланди. ИИВ маълумотига кўра, у Сергели туманида келишилган пулнинг 200 долларини олаётган вақтида тезкор тадбир давомида қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

+2
Ўшда қулупнай сотувчи эркак аёллар ҳужумига учради Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида бозор ташқарисида қулупнай сотаётган эркакка бир неча савдогар ҳужум қилгани ҳақидаги видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Тарқалган маълумотларга кўра, сотувчи эркак бозор ҳудудига киритилмагани учун маҳсулотини ташқарида сотишга мажбур бўлган. Шундан сўнг бир неча савдогар аёллар (ҳамда бир нафар эркак), уни калтаклаб, кийимини йиртиб ташлаган. Видеода жабрланувчи эркакнинг «Аёл кишига қўл кўтаролмайман», деган гапи ҳам кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳодиса жамоатчилик эътирозига сабаб бўлганидан сўнг, Ўш шаҳар ҳокимлиги сотувчига бозор ҳудудидан савдо қилиш учун жой ажратган. Шунингдек, жанжалда иштирок этган аёллар суд қарори билан 2 суткага маъмурий қамоқ жазосига тортилгани хабар қилинмоқда. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Ўзбекистонда бола ҳуқуқлари ҳамда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларни ҳимоя қилишга қаратилган янги қонун имзоланди. Қонунга мувофиқ, Оила кодекси ва бошқа қатор қонун ҳужжатларига "боланинг энг устун манфаатлари" тамойили киритилди. Бу тамойил болалар манфаатларини ҳимоя қилишнинг асосий мезони сифатида белгиланмоқда. Шунингдек, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Аёлларни реабилитация қилиш марказларига жабрланган шахслар манфаатларини кўзлаб судга давлат божисиз мурожаат қилиш ҳамда уларни судда ҳимоя қилиш ваколати берилди. Эндиликда реабилитация марказига жойлаштирилган жабрланувчиларнинг иш ўрни сақлаб қолинади ва уларга бир ойгача меҳнатга лаёқацизлик варақаси расмийлаштириш имконияти яратилади. Мазкур ўзгартишлар болалар ҳамда зўравонликдан жабрланган шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини янада самарали ҳимоя қилишга хизмат қилади. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Касаллик нафақаси бўйича ёлғон хабарларга расмий муносабат билдирилди 2026 йил 1 июлдан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўлашнинг янги тартиби амал қилмоқда. Расмийлар ижтимоий тармоқларда тарқалаётган айрим маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди. Ижтимоий тармоқларда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаларини тўлаш тартиби бўйича ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар тарқатилаётгани юзасидан расмий муносабат билдирилди. Маълум қилинишича, 2026 йил 1 июлдан вақтинча меҳнатга лаёқатсизликнинг дастлабки 5 календарь куни учун нафақа иш берувчи томонидан тўланади. 6-кундан бошлаб эса нафақа Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси томонидан «Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида»ги Қонун ва белгиланган тартиб асосида тайинланади ҳамда тўланади. Шунингдек, айрим чиқишларда нафақани тўлаш ёки тўламаслик масаласини гўёки суғурта компаниялари ҳал қилиши ҳақида билдирилаётган даъволар асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмаслиги таъкидланди. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Ўзбекистонда бола ҳуқуқлари ҳамда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларни ҳимоя қилишга қаратилган янги қонун имзоланди. Қонунга мувофиқ, Оила кодекси ва бошқа қатор қонун ҳужжатларига "боланинг энг устун манфаатлари" тамойили киритилди. Бу тамойил болалар манфаатларини ҳимоя қилишнинг асосий мезони сифатида белгиланмоқда. Шунингдек, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Аёлларни реабилитация қилиш марказларига жабрланган шахслар манфаатларини кўзлаб судга давлат божисиз мурожаат қилиш ҳамда уларни судда ҳимоя қилиш ваколати берилди. Эндиликда реабилитация марказига жойлаштирилган жабрланувчиларнинг иш ўрни сақлаб қолинади ва уларга бир ойгача меҳнатга лаёқацизлик варақаси расмийлаштириш имконияти яратилади. Мазкур ўзгартишлар болалар ҳамда зўравонликдан жабрланган шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини янада самарали ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Андижонда 5 нафар эгизак дунёга келди Андижон шаҳрида яшовчи аёл кесарча кесиш амалиёти орқали уч қиз ва икки ўғилни дунёга к
+2
Андижонда 5 нафар эгизак дунёга келди Андижон шаҳрида яшовчи аёл кесарча кесиш амалиёти орқали уч қиз ва икки ўғилни дунёга келтирди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, Андижон шаҳар 2-сон туғуруқ мажмуасида ноёб ҳолат қайд этилди. Андижон шаҳрида яшовчи Наргиза Бекжонова муддатидан олдин кесарча кесиш амалиёти орқали 5 нафар эгизакни дунёга келтирди. Чақалоқлар уч қиз ва икки ўғил бўлиб, ҳозирда улар ҳамда онаси шифокорлар назорати остида. Маълум қилинишича, уларнинг аҳволи яхши. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Тоғда қолиб кетган фуқарога ёрдам кўрсатилди Бўстонлиқ туманидаги Катта Чимён тоғида сайр қилаётган фуқаронинг оёғи жароҳатланиб, мустақил ҳаракатлана олмай қолгани ҳақида “112” хизматига хабар келиб тушди. Шундан сўнг, Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини амалга оширди. Қутқарувчилар томонидан фуқарога зарур амалий ёрдам кўрсатилиб, у хавфсиз ҳудудга олиб чиқилди.

Ёқилғи қуйиш шохобчалари учун янги хавфсизлик талаблари жорий этилди Ҳукумат қарори билан АЁҚШ ва газ тўлдириш иншоотларида х
Ёқилғи қуйиш шохобчалари учун янги хавфсизлик талаблари жорий этилди Ҳукумат қарори билан АЁҚШ ва газ тўлдириш иншоотларида хавфсизлик, экология ҳамда техник талаблар кучайтирилди. Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, автомобильларга ёқилғи қуйиш ва газ тўлдириш шохобчалари учун янги минимал хавфсизлик талаблари тасдиқланди. Улар ёнғин ва саноат хавфсизлиги, экологик меъёрлар ҳамда технологик жараёнларга оид қоидаларни қамраб олади. Шунингдек, 2026 йил 1 сентябрдан 2030 йил 1 январгача хизмат муддати ўтган, ишлаб чиқарилган санаси номаълум ёки ортиқча босим остида ишлайдиган эски ускуналардан фойдаланиш босқичма-босқич чекланади. Қарорга кўра, газ сотувчи шохобчаларда «U-Gas» дастурий-аппарат мажмуасини жорий этиш мажбурий ҳисобланади. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram