fa
Feedback
EFFECT.UZ | Расмий канал

EFFECT.UZ | Расмий канал

رفتن به کانال در Telegram

🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали Батафсил: @effectuz_live Сайт: www.effect.uz Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat Почта: www.effect.uz@gmail.com Алоқа учун: +998909053332 +998971663232 +998979663232

نمایش بیشتر

📈 تحلیل کانال تلگرام EFFECT.UZ | Расмий канал

کانال EFFECT.UZ | Расмий канал (@effectuz) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 17 120 مشترک است و جایگاه 12 711 را در دسته اخبار و رسانه‌ها و رتبه 4 629 را در منطقه أوزبكستان دارد.

📊 شاخص‌های مخاطب و پویایی

از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 17 120 مشترک جذب کرده است.

بر اساس آخرین داده‌ها در تاریخ 28 سپتامبر, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر -418 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر 98 بوده و همچنان دسترسی گسترده‌ای حفظ شده است.

  • وضعیت تأیید: تأیید شده (به صورت رسمی توسط تلگرام)
  • نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 16.62% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 14.01% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب می‌کند.
  • دسترسی پست‌ها: هر پست به طور میانگین 2 839 بازدید دریافت می‌کند. در اولین روز معمولاً 2 394 بازدید جمع‌آوری می‌شود.
  • واکنش‌ها و تعامل: مخاطبان به‌طور فعال حمایت می‌کنند؛ میانگین واکنش به هر پست 24 است.

📝 توضیح و سیاست محتوایی

نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاه‌های شخصی توصیف می‌کند:
“🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали Батафсил: @effectuz_live Сайт: www.effect.uz Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat Почта: www.effect.uz@gmail.com Алоқа учун: +998909053332 +998971663232 +998979663232”

به لطف به‌روزرسانی‌های پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 29 سپتامبر, 2026)، کانال همواره به‌روز و دارای دسترسی بالاست. تحلیل‌ها نشان می‌دهد مخاطبان به‌طور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته اخبار و رسانه‌ها تبدیل کرده‌اند.

17 120
مشترکین
+9824 ساعت
+427 روز
-41830 روز
آرشیو پست ها
Боғча директори ва ўринбосари пора билан ушланди Нукус шаҳридаги мактабгача таълим муассасаси директори ва унинг ўринбосари 20 млн сўм пора олишда гумонланиб ушланди. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

«Бизникидек шахматни севадиган Президент дунёда йўқ» Нодирбек Абдусатторов Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашувда Олимпиададаги тарихий ғалаба бутун халқимиз ютуғи эканини таъкидлади. У Ўзбекистон Ҳиндистон, Хитой ва АҚШ каби кучли терма жамоаларни мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритганини қайд этди. «Бизникидек шахматни севадиган Президент дунёда ҳеч қаерда йўқ!» — деди Абдусатторов. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

⚡️Бугуннинг ўзида янги уйга янги машина ва бир сандиқ пул билан Шахматчилар ва парашахматчиларга уй, автомобиль ҳамда пул мук
⚡️Бугуннинг ўзида янги уйга янги машина ва бир сандиқ пул билан   Шахматчилар ва парашахматчиларга уй, автомобиль ҳамда пул мукофотлари берилиши айтилган эди. Ўзбекистон Президенти шахмат ва парашахмат олимпиадаларининг ғолиб ва совриндорлари ҳамда уларнинг мураббийларини рағбатлантириш бўйича қарор қабул қилинганини маълум қилди. Унга кўра, Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Ёқуббоев, Муҳиддин Мадаминов ва Шамсиддин Воҳидовга уй-жой ҳамда автомобиль берилади. Шунингдек, парашахматчилар Аҳадхон Кимсанбоев, Марсел Шойусупов, Сардорбек Мамаражабов, Селби Какишова ва Сирожиддин Зайнидинов ҳам уй-жой ва автомобиль билан тақдирланади. Терма жамоалар бош мураббийлари Рустам Қосимжонов ва Самандар Шермухаммадовга автомобиль берилади. Бундан ташқари, Олимпиада чемпиони бўлган ҳар бир шахматчига 200 минг доллар, уларнинг мураббийларига эса 50 минг доллардан пул мукофоти берилади. Бронза медалини қўлга киритган ҳар бир парашахматчига 50 минг доллар, уларнинг мураббийларига эса 12,5 минг доллардан берилади. Давлат раҳбари шахматчи ва парашахматчилар шу куннинг ўзида янги машиналарини ҳайдаб, янги уйларига кириб боришини таъкидлади. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

+1
Шахмат чемпионларига уй, автомобиль ва 200 минг доллар мукофот пули берилмоқда Президент Шавкат Мирзиёев 46-Жаҳон шахмат олимпиадасида чемпион бўлган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларини фахрий унвонлар билан тақдирламоқда. Шунингдек, Президент совғаси сифатида чемпионларга Volkswagen автомобили, коттеж уй ва 200 минг АҚШ доллари тақдим этилмоқда. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Президент шахматчиларни Олимпиада чемпионлиги билан табриклади Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида шахмат ва парашахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоалари аъзолари билан учрашди. Давлат раҳбари спортчиларимизни Олимпиадада қўлга киритилган чемпионлик билан самимий табриклаб, ушбу тарихий натижа бутун Ўзбекистон халқи учун катта ғурур эканини таъкидлади. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Президент шaxмат ва парашахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоалари аъзолари ҳамда уларнинг яқинлари билан учрашди Давлат раҳбар
Президент шaxмат ва парашахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоалари аъзолари ҳамда уларнинг яқинлари билан учрашди Давлат раҳбари спортчиларимизни 46-Жаҳон шaxмат олимпиадасидаги тарихий ғалаба билан яна бир бор табриклади. «Икки карра Олимпиада чемпиони» деган юксак ва шарафли унвон нафақат шaxматчиларимизга, балки бутун Ўзбекистон халқига муборак бўлиши таъкидланди. Самарқандда ўтказилган Олимпиадада 200 дан ортиқ мамлакатдан қарийб 2 минг нафар шaxматчи, жумладан, дунёнинг кучли гроссмейстерлари ва амалдаги чемпионлари иштирок этди. Президент бундай улкан рақобат муҳитида Ўзбекистон байроғини энг баландга кўтариш катта жасорат, ақл-заковат ва мустаҳкам ирода намунаси эканини таъкидлади. Ғалабанинг айнан ўз юртимизда, халқимиз кўз ўнгида қўлга киритилгани унинг аҳамиятини янада оширди. Олимпиадани бевосита кузатиш учун Самарқандга 60 мингдан ортиқ меҳмон келди. Ҳудудлардаги фан-зоналарда қарийб 500 минг мухлис мусобақани кузатган бўлса, телеканаллар ва интернет орқали миллионлаб юртдошларимиз шaxматчиларимизни қўллаб-қувватлади. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Блогер Сирожиддин Адилов ишида судья алмашиши ҳақидаги хабарлар рад этилди Судьялар олий кенгаши ижтимоий тармоқларда тарқалг
Блогер Сирожиддин Адилов ишида судья алмашиши ҳақидаги хабарлар рад этилди Судьялар олий кенгаши ижтимоий тармоқларда тарқалган Сирожиддин Адилов иши бўйича судья бошқа ҳудудга тайинланаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Ижтимоий тармоқларда Сирожиддин Адиловга оид жиноят ишини кўриб чиқаётган судья бошқа ҳудудга судьялик лавозимига тайинланаётгани, шу боис иш бошқа судьяга ўтказилиб, суд жараёни янгидан бошланиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатилган. Судьялар олий кенгаши мазкур хабарларни ҳақиқатга тўғри келмаслиги ва ҳеч қандай асосга эга эмаслигини маълум қилди. Кенгашга кўра, ушбу жиноят ишини кўриб чиқаётган судья бошқа ҳудудга ўтказилаётгани йўқ. Айни пайтда жиноят ишини судда кўриш жараёни белгиланган тартибда давом этмоқда. Навбатдаги суд мажлиси белгиланган куни мазкур жиноят ишини кўриб чиқаётган судья томонидан давом эттирилади. Шунингдек, Судьялар олий кенгаши ижтимоий тармоқлар ва ОАВ вакилларидан жамоатчиликни чалғитадиган маълумотларни тарқатмаслик ҳамда суд жараёнларига оид хабарларни беришда фақат расмий ва ишончли манбаларга таянишни сўраган. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

⚡️Вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди Қонунчилик палатаси м
⚡️Вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди Қонунчилик палатаси мажлисида вояга етмаган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди ва қабул қилинди. Қайд этилишича, ҳужжат болаларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш, шунингдек, вояга етмаганларга нисбатан шаҳвоний хусусиятга эга ҳаракатларнинг олдини олишга қаратилган. Лойиҳа билан вояга етмаганларга нисбатан содир этилган шаҳвоний хусусиятдаги хатти-ҳаракатларда жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатларини аниқ чегаралаш ҳамда уларга ҳуқуқий баҳо беришда прокурор иштирокини таъминлаш назарда тутилмоқда. Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 282-моддасига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Унга кўра, вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилган шаҳвоний шилқимлик бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик иш ҳужжатларини судга юборишдан олдин прокурорнинг ҳуқуқбузарликда жиноят аломатлари мавжуд эмаслиги ҳақидаги қарорини олиш тартиби белгиланмоқда. Муҳокамалар давомида депутатлар қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича қатор таклифларни илгари сурди. Масъуллар ушбу таклифлар лойиҳани иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида инобатга олинишини билдирди. Якунида қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

«Қизим учун она сифатида кечирим сўрайман»: Маржона Эшқувватованинг онаси ёрдам сўради 4 йил 1 ойга озодликдан маҳрум қилинган Taftish.uz ходими Маржона Эшқувватованинг онаси Саида Мирзиёевага мурожаат қилиб, қизининг озодликка чиқишига кўмак беришни сўраган. У ўз мурожаатида «қизим учун мен она сифатида кечирим сўрайман», дея таъкидлаган. Эслатиб ўтамиз, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида Taftish.uz таҳририяти ходимлари ва ишга алоқадар бошқа шахсларга нисбатан ҳукм ўқилган. Суд мажлиси ёпиқ тарзда ўтказилган. Ҳукмга кўра, таҳририят раҳбари Ғайрат Абераев 10 йил 6 ойга, журналист Маржона Эшқувватова эса 4 йил 1 ойга озодликдан маҳрум қилинган. Таҳририятнинг яна икки вакили ҳамда бошқаларга ҳам 10 йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Судланувчиларга туҳмат, ҳақорат, фирибгарлик ва товламачилик каби жиноятлар бўйича айбловлар қўйилгани хабар қилинган. Ҳукмга кўра, маҳкумлар жазони умумий тартибдаги колонияларда ўтайди. Ҳозирча Маржона Эшқувватованинг онасининг мурожаатига расмий муносабат берилгани ҳақида маълумот йўқ. Материал Маржона Эшқувватованинг онаси мурожаати ҳамда очиқ манбаларда эълон қилинган маълумотлар асосида тайёрланди. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Google Maps Ғазо секторидаги сунъий йўлдош тасвирларини янгилади Google Maps Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий амалиётлари ортидан ҳудуднинг янгиланган сунъий йўлдош тасвирларини тақдим этди. Янги тасвирларда ҳудуддаги ўзгаришлар, жумладан, йўллар ва аҳоли пунктларидаги ҳолатни юқоридан кўриш мумкин. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Наманганда Халқ қабулхонаси масъули пора билан қўлга тушди Наманган шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида Халқ қабулхонаси бош мутахассиси вазифасини бажарувчи муқаддам судланган Х.Д. пора олаётган вақтида ушланди. Терговга кўра, у Янги Наманган тумани ҳудудидаги 4 сотих ер майдонини уй-жой қуриш учун фуқарога ажратиб, тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 1 500 АҚШ долларини хизмат хонасида олган. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Қашқадарё вилоятидан 16 нафар педагог «Йил ўқитувчиси» танловида ғолиб бўлди Ғолибларнинг ҳар бирига 616 миллион сўмдан — БҲМнинг 1400 баравари миқдорида пул мукофоти берилди. Натижада қашқадарёлик 16 нафар ўқитувчига жами 9 миллиард 856 миллион сўм маблағ тўланган. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Президент шахмат ва парашахмат бўйича терма жамоалар аъзолари билан учрашади Бугун Президент Шавкат Мирзиёев «Кўксарой» қарор
Президент шахмат ва парашахмат бўйича терма жамоалар аъзолари билан учрашади Бугун Президент Шавкат Мирзиёев «Кўксарой» қароргоҳида Ўзбекистоннинг шахмат ва парашахмат бўйича терма жамоалари аъзолари билан учрашади. Учрашув давомида спортчиларга давлат мукофотлари топширилади. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Ангорда тиббиёт ходимлари пахтага мажбурланаётгани айтилмоқда Effect.uz сайтига Сурхондарё вилояти Ангор тумани тиббиёт бирлашмаси ходимларининг пахта теримига жалб қилинаётгани юзасидан мурожаат келиб тушди. Мурожаатчилар айрим ходимларга босим ўтказилаётгани ва бу бўйича ёзилган аризалар натижасиз қолаётганини билдирди. Ҳолатга оид аудиоёзувлар ҳам таҳририятга тақдим этилган. Мутасаддилардан мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат кутиб қоламиз. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Ўзбекистонда 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан оғир жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ таклиф этилмоқда Қонунчилик палатасида болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазони кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилмоқда. Лойиҳага кўра, 14 ёшга тўлмаган шахсни зўрлаш ёки унга нисбатан бошқа оғир жинсий жиноятларни содир этганларга узоқ муддатли ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин. Шунингдек, бундай жиноятларни содир этган шахсларни жавобгарликка ва жазога тортишда даъво муддати қўлланмаслиги таклиф этилмоқда. Қонун лойиҳаси ҳали қабул қилинмаган. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Сариосиёда болаларни спиртли ичимликка қизиқтирадиган ўйин ўтказилаётгани маълум қилинди Effect.uz сайтига Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги айрим тўй маросимларида ўқувчи ёшидаги болалар спиртли ичимлик истеъмол қилаётгани ҳақида хабарлар келиб тушди. Мурожаатларда «Ким оладиё, шу гинаниё» ўйинида дўппи ўрнига спиртли ичимликлар қўйилиб, тагига пул ташланаётгани айтилмоқда. Болалар эса пулни олиш учун ичимликни ичаётгани билдирилган. Бундай ҳолатларга йўл қўймаслик ва фарзандлар тарбиясига эътиборли бўлиш муҳим. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Сурхондарёдаги тўйларда болаларни спиртли ичимлик ичишга ундайдиган ўйин ўтказиляпти Effect.uz таҳририятига Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги айрим тўй маросимларида ўқувчи ёшидаги болаларга спиртли ичимлик ичирилаётгани ҳақида мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатларда тўйларда «Ким оладиё, шу гинаниё» ўйини ўтказилаётгани, унда дўппи ўрнига спиртли ичимлик қўйилиб, унинг тагига пул ташланаётгани айтилмоқда. Хабарларга кўра, болалар пулни олиш учун ушбу ичимликни ичишга ундалмоқда. Агар мазкур ҳолатлар тасдиқланса, бу вояга етмаганларнинг спиртли ичимлик истеъмолига жалб этилиши билан боғлиқ жиддий масалани юзага келтиради. Effect.uz ҳолат юзасидан тегишли мутасаддиларнинг муносабатини кутади. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

30 сентябрдан 2 октябргача 9 та вилоятда сел хавфи бор Ўзгидромет 30 сентябрдан 2 октябргача ёғингарчиликлар сабабли тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Хавф Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг айрим ҳудудларида кутилмоқда. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда яшовчилар, дам олувчилар ҳамда ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралди. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Ғузорда 22 нафар ўқувчи заҳарланди Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги 51-мактабнинг бир гуруҳ ўқувчиларида кўнгил айниши ва бош оғриғи кузатилиб, тиббиёт муассасасига мурожаат қилинган. Дастлабки маълумотларга кўра, мактабга туташ пахта майдонида препарат сепилганидан сўнг ўқувчиларда заҳарланиш аломатлари пайдо бўлган. Жами 22 нафар ўқувчи тиббий ёрдамга олиб келинган. Ҳозирда 7 нафар ўқувчи стационар даволанмоқда, 15 нафари соғайиб, уйига жавоб берилган. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Дўрмон йўлида ҳалок бўлган ЙПХ инспектори оиласи ёрдамсиз қолди 16 июль куни Мирзо Улуғбек туманида ЙПХ инспекторлари иштирокида оғир ЙТҲ содир бўлган. Ҳодиса оқибатида ЙПХ инспектори воқеа жойида, у билан тўқнашган «ONIX» ҳайдовчиси эса бир неча кундан сўнг шифохонада вафот этган. Марҳум инспекторнинг рафиқаси таҳририятга мурожаат қилиб, орадан икки ойдан ортиқ вақт ўтганига қарамай, хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимнинг оиласига қонунчиликда назарда тутилган ижтимоий ёрдам ва тўловлар ҳануз амалга оширилмаганини билдирди. Effect.uz ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов билан боғланди. Унинг билдиришича, ижтимоий масалалар ЙТҲга ҳуқуқий баҳо берилганидан кейин ҳал этилади.
«Ҳар қандай вазиятда биринчи навбатда ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилади. Келиб чиққан оқибатга асосланиб, кейинги ижтимоий масалалар ҳал этилади», — деди ИИВ матбуот котиби.
Шунингдек, у тегишли тергов органининг ёзма муносабатини олишни тавсия қилган. Бироқ таҳририятга маълум қилинишича, тергов ҳаракатлари давом этаётгани сабабли ваколатли орган ҳозирча жараён юзасидан муносабат билдиришни мақбул деб ҳисобламаган. 👉 Мақола 👉 Видео Telegram I Facebook I YouTube I Instagram