ru
Feedback
EFFECT.UZ | Расмий канал

EFFECT.UZ | Расмий канал

Открыть в Telegram

🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали Батафсил: @effectuz_live Сайт: www.effect.uz Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat Почта: www.effect.uz@gmail.com Алоқа учун: +998909053332 +998971663232 +998979663232

Больше

📈 Аналитический обзор Telegram-канала EFFECT.UZ | Расмий канал

Канал EFFECT.UZ | Расмий канал (@effectuz) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 17 788 подписчиков, занимая 12 454 место в категории Новости и СМИ и 4 554 место в регионе Узбекистан.

📊 Показатели аудитории и динамика

С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 17 788 подписчиков.

Согласно последним данным от 12 июля, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило -292, а за последние 24 часа — -8, при этом общий охват остаётся высоким.

  • Статус верификации: Верифицирован (официально подтверждён Telegram)
  • Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 17.33%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 14.92% реакций от общего числа подписчиков.
  • Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 3 083 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 2 655 просмотров.
  • Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 20.

📝 Описание и контентная политика

Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали Батафсил: @effectuz_live Сайт: www.effect.uz Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat Почта: www.effect.uz@gmail.com Алоқа учун: +998909053332 +998971663232 +998979663232

Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 13 июля, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Новости и СМИ.

17 788
Подписчики
-824 часа
-807 дней
-29230 день
Архив постов
Президент Ўзбекистон металлургия комбинатида янги мажмуани ишга туширди Янги мажмуа металлургия соҳасида ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва тармоқнинг рақобатбардошлигини кучайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Аномал иссиқ туфайли Қорақалпоғистонда боғчалар ёпилди Нукус шаҳри — 13 июлдан 18 июлгача; Хўжайли тумани — 13 июлдан 18 июлг
Аномал иссиқ туфайли Қорақалпоғистонда боғчалар ёпилди Нукус шаҳри — 13 июлдан 18 июлгача; Хўжайли тумани — 13 июлдан 18 июлгача; Амударё тумани — 13 июлдан 15 июлгача; Беруний тумани — 13 июлдан 17 июлгача; Тахиатош тумани — 13 июлдан 17 июлгача; Шуманай тумани — 13 июлдан 17 июлгача; Мўйноқ тумани — 13 июлдан 17 июлгача; Қонликўл тумани — 13 июлдан 17 июлгача; Тўрткўл тумани — 13 июлдан 17 июлгача боғчалар ишламайди. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Зўравонликдан жабрланганлар махсус марказда 6 ойгача қолиши мумкин Ўзбекистонда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларни
Зўравонликдан жабрланганлар махсус марказда 6 ойгача қолиши мумкин Ўзбекистонда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилмоқда. Янги қонунга кўра, жабрланганлар махсус реабилитация ва мослаштириш марказларига 6 ойгача муддатга жойлаштирилиши мумкин. Шунингдек, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар ҳамда уларнинг вояга етмаган фарзандлари йўқотилган биометрик паспортни қайта расмийлаштириш, туғилганлик ва никоҳ ҳақидаги такрорий гувоҳномаларни олишда давлат божидан озод этилади. Қонун билан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ваколатлари аниқ белгиланиб, жабрланганларга давлат ҳисобидан малакали юридик ёрдам кўрсатилиши ҳам назарда тутилган. Бу ўзгаришлар уларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва ижтимоий хизматлар қамровини кенгайтиришга хизмат қилади. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Президент электропоездда Тошкентдан Бекободга йўл олди Президент Шавкат Мирзиёев электропоездда Тошкентдан Бекобод шаҳрига ке
+2
Президент электропоездда Тошкентдан Бекободга йўл олди Президент Шавкат Мирзиёев электропоездда Тошкентдан Бекобод шаҳрига келди. 192 километрлик «Тошкент – Бекобод» темир йўл қатновида 586 нафар йўловчига мўлжалланган, олти вагонли электропоезд ҳаракатланади. Поезд соатига 120 километргача тезликда юриб, йилига 300 минг нафарга яқин йўловчига хизмат кўрсатиши режалаштирилган. Электропоезд кондиционер ва иситиш тизимлари, юмшоқ ўриндиқлар, USB қувватлаш нуқталари, Wi-Fi, видеокузатув, электрон ахборот таблолари ҳамда велосипедлар учун махсус жойлар билан жиҳозланган. Шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус кўтаргичлар ўрнатилган. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Буғдойдан бўшаган ерларни ёққанларга 212,5 млн сўм жарима қўлланилди Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси маълум қилиши
Буғдойдан бўшаган ерларни ёққанларга 212,5 млн сўм жарима қўлланилди Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси маълум қилишича, буғдойдан бўшаган ер майдонларини ёқиш ҳолатларига қарши назорат кучайтирилди. Ҳуқуқбузарликлар «Ўзбеккосмос» агентлиги билан ҳамкорликда аэрокосмик маълумотлар орқали аниқланмоқда. Назорат тадбирлари давомида космик суратлар таҳлили асосида 744 та ер майдонида ёнғин ҳолати қайд этилди. Текширувлар якунлари бўйича 172 нафар ҳуқуқбузарга жами 212,5 миллион сўм маъмурий жарима қўлланилди. Шунингдек, табиатга етказилган зарар учун 652,3 миллион сўм товон ҳисобланган. Йил бошидан буён ангиз, хазон, шох-шабба ва қурилиш чиқиндиларини ёқиш билан боғлиқ 9 821 та ҳуқуқбузарлик аниқланган. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қатарга ташрифи кутилмоқда Манбалар маълумотига кўра, яқин вақтлар ичида Ўзбекистон Президенти
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қатарга ташрифи кутилмоқда Манбалар маълумотига кўра, яқин вақтлар ичида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар пойтахти Доҳа шаҳрига ташриф буюриши кутилмоқда. Ташрифдан кўзланган асосий мақсад Қатар Давлатининг собиқ Амири Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Сонийнинг вафоти муносабати билан таъзия билдириш экани айтилмоқда. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Бугун Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳрига ташриф буюради Бугун Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрига ташриф буюриб,
Бугун Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳрига ташриф буюради Бугун Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрига ташриф буюриб, Ўзбекистон металлургия комбинатида амалга оширилаётган ишлар ва янги лойиҳалар билан танишади. Шунингдек, давлат раҳбари мамлакатимизда қора металлургия саноатини янада ривожлантириш юзасидан йиғилиш ўтказади. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Uludag‘ Premium Ultra: 3 мингга яқин спортчини жамлайдиган халқаро тоғ марафонига тайёргарлик бошланди Туркиянинг Бурса шаҳри
+9
Uludag‘ Premium Ultra: 3 мингга яқин спортчини жамлайдиган халқаро тоғ марафонига тайёргарлик бошланди Туркиянинг Бурса шаҳрида 17–19 июль кунлари бўлиб ўтадиган 9-Uludag‘ Premium Ultra Trail халқаро тоғ марафони 25 мамлакатдан қарийб 3 минг нафар профессионал ва ҳаваскор спортчини жамлайди. Улудағнинг бетакрор табиати бағрида ўтказиладиган мусобақа иштирокчиларга мураккаб тоғ йўлакларида куч синаш билан бирга, Бурсанинг тарихий ва маданий мероси билан танишиш имконини ҳам тақдим этади. 👉 Батафсил Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Марказий банк: Йирик P2P ўтказмаларини назорат қилиш ғояси Конституцияга зид Марказий банк раиси ўринбосари Аброрхўжа Турдали
Марказий банк: Йирик P2P ўтказмаларини назорат қилиш ғояси Конституцияга зид Марказий банк раиси ўринбосари Аброрхўжа Турдалиевнинг маълум қилишича, йирик миқдордаги P2P ўтказмалари ҳақидаги маълумотларни солиқ органларига беришни назарда тутувчи норма Конституциянинг 41-моддасига зид ҳисобланади. Регуляторга кўра, ушбу ташаббус банк сири тўғрисидаги қонун талабларига ҳам мос келмайди. Марказий банк бу ҳақда аввалроқ ҳам Солиқ қўмитасига расмий хулоса тақдим этган. МБ таъкидлашича, бундай тартиб жорий этилса, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари чекланиши, нақд пул муомаласи ва яширин иқтисодиёт улуши ортиши мумкин. Шунингдек, Марказий банк мазкур лойиҳа Солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилганини, ойига 500 БҲМлик чегара нима асосда белгилангани ҳақида маълумотга эга эмаслигини билдирди. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Самарқандда транспорт соҳасида «Миллий саноат занжири» кўргазмаси ўтказилади Жорий йил 15–16 июл кунлари Самарқанд вилояти Жо
Самарқандда транспорт соҳасида «Миллий саноат занжири» кўргазмаси ўтказилади Жорий йил 15–16 июл кунлари Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги Sof Expo кўргазма марказида транспорт соҳасига бағишланган йирик «Миллий саноат занжири» кўргазмаси бўлиб ўтади. Ушбу тадбир Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги, Транспорт вазирлиги ҳамда тармоқнинг етакчи корхоналари ҳамкорлигида ташкил этилмоқда. Мазкур платформа йирик давлат ва корпоратив буюртмачиларнинг эҳтиёжлари асосида маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда саноат кооперациясини кенгайтиришга хизмат қилади. Бунинг амалий исботи сифатида, май ойида Оҳангаронда ўтган илк кўргазма якунлари бўйича 2,7 триллион сўмлик келишувлар имзоланиб, қарийб 1 миллиард долларлик маҳсулотларни маҳаллийлаштириш лойиҳалари шакллантирилган эди. Навбатдаги кўргазмада транспорт соҳасидаги йирик давлат буюртмачилари ўзларининг харид эҳтиёжларини тақдим этса, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар импорт ўрнини босувчи маҳсулотлари, бутловчи қисмлари ва технологик ечимларини намойиш этиш имкониятига эга бўладилар. Шунингдек, тадбир доирасида давлат харидлари, логистика ва инвестициялар йўналишида B2B ва B2G форматидаги муҳим учрашувлар ўтказилади. Кўргазмада иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш бошланган бўлиб, ташриф буюрувчилар махсус ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин. ⏱️ Рўйхатдан ўтиш 🗓 Сана: 2026 йил 15-16 июл. 📍 Жойлашув: Самарқанд вилояти Жомбой тумани Sof Expo маркази. 📞 Маълумот учун: (97) 888-10-01, (33) 711-08-88. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Сергелида қоидабузарликлар аниқланган қурилишда ишлар тўхтатилди Тошкент шаҳри Сергели туманида қурилаётган кўп қаватли турар жой объектида ўтказилган назорат тадбири давомида бир қатор жиддий қоидабузарликлар аниқланди. Ўрганишлар натижасида қурилиш материалларини сақлаш қоидалари бузилгани, қурилиш майдони ҳамда унинг атрофи тез ёнувчан чиқиндилардан тозаланмагани маълум бўлди. Шунингдек, объектнинг бир нечта қисмларида темир-бетон ўзаклар лойиҳа талабларига зид ва сифатсиз бажарилгани қайд этилди. Аниқланган қоидабузарликлар сабабли объектдаги барча қурилиш-монтаж ишлари вақтинча тўхтатилди. Масъул шахсларга камчиликларни бартараф этиш бўйича мажбурий ёзма кўрсатмалар берилди. Лойиҳа талабларига жавоб бермайдиган қурилиш қисмларини бузиш ишлари бошланди. Пойтахт ҳудудида қурилиш объектларида кучайтирилган тартибда назорат тадбирлари давом этмоқда. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

"Ислом цивилизацияси мероси — инсониятнинг умумий маънавий бойлиги" – Ислом цивилизацияси I халқаро форуми иштирокчиларининг
"Ислом цивилизацияси мероси — инсониятнинг умумий маънавий бойлиги" – Ислом цивилизацияси I халқаро форуми иштирокчиларининг президентга мурожаати
Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ислом цивилизацияси I халқаро форуми якунлари бўйича дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатидан ташриф буюрган нуфузли халқаро ташкилотлар, илмий-маърифий ва маданий муассасалар раҳбарлари, вазирлар, муфтийлар, таниқли олимлар ҳамда экспертлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига мурожаат йўллади. Унда форумнинг тарихий аҳамияти, Ўзбекистоннинг ислом цивилизацияси меросини ўрганиш ва тарғиб этиш борасидаги ташаббуслари, шунингдек, халқаро илмий-гуманитар ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган муҳим таклифлар ўз ифодасини топган.
👉 Батафсил бу ерда Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Ноқонуний уланишлар ва қарздорлик: Назорат тадбирлари кучайтирилмоқда Жорий йилда назорат органлари билан ҳамкорликда 6 447 та ноқонуний ҳолат аниқланиб, тизимга 103,4 млрд сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди (шундан 22,3 млрд сўми қопланди). Шунингдек, мавжуд қарздорликларни қисқартириш мақсадида 68,7 минг нафар истеъмолчи устидан судларга 196,8 млрд сўмлик даъво аризалари киритилди ва 20 минг нафар жисмоний ҳамда юридик шахс тармоқдан вақтинча узилди. Кўрилган кескин чоралар натижасида дебитор қарздорлик ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 252 млрд сўмга (31 фоизга) камайди. Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, сув ва оқова тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш қонунчиликда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида замонавий тўлов тизимлари ишлаб турибди.
«Ўзсувтаъминот» АЖ томонидан хизмат сифатини янада яхшилаш бўйича 2026 йил якунигача тегишли чора-тадбирлар белгиланган. Агар сизда сув тизимидаги ноқонуний уланиш ҳолатлари бўйича маълумотлар бўлса, «Ўзсувтаъминот» АЖнинг 55 503-10-55 махсус ишонч телефонига қўнғироқ қилишингиз ёки расмий Телеграм гуруҳига ёзиб хабар беришингиз мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Туркия: экологик ва барқарор туризм тажрибаси Бугунги кунда сайёҳлар орасида масъулиятли ва экологик саёҳат тамойилларига бўл
+9
Туркия: экологик ва барқарор туризм тажрибаси Бугунги кунда сайёҳлар орасида масъулиятли ва экологик саёҳат тамойилларига бўлган талаб тобора ортиб бормоқда. Туркия глобал барқарор туризм стандартлари асосида сертификатланган меҳмонхоналари, манзарали велосипед ва пиёда йўлаклари ҳамда халқаро миқёсда эътироф этилган “Яшил рўйхат” лойиҳалари билан экотуризм йўналишида етакчилик қилмоқда. Бой биологик хилма-хиллик, тарихий Cиттаслоw шаҳарлари ва миллий ошхона анъаналари саёҳатчиларга табиат билан уйғунликда бетакрор ва мазмунли таассуротларни ваъда қилмоқда. 👉 Батафсил бу ерда Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

+2
Тошкент кўчаларига сув сепиш ишлари бошланди Тошкент шаҳрида кўчаларга сув сепиш ишлари бошланди. Бу орқали жазирама таъсирини юмшатиш ва ҳаводаги чанг миқдорини камайтириш мақсад қилинган. Пойтахт ҳокимлигига кўра, ишлар ҳар куни белгиланган жадвал асосида, ҳаво ҳарорати барқарорлашгунига қадар давом эттирилади. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Ноқонуний уланишлар ва қарздорлик: Назорат тадбирлари кучайтирилмоқда Жорий йилда назорат органлари билан ҳамкорликда 6 447 та ноқонуний ҳолат аниқланиб, тизимга 103,4 млрд сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди (шундан 22,3 млрд сўми қопланди). Шунингдек, мавжуд қарздорликларни қисқартириш мақсадида 68,7 минг нафар истеъмолчи устидан судларга 196,8 млрд сўмлик даъво аризалари киритилди ва 20 минг нафар жисмоний ҳамда юридик шахс тармоқдан вақтинча узилди. Кўрилган кескин чоралар натижасида дебитор қарздорлик ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 252 млрд сўмга (31 фоизга) камайди. Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, сув ва оқова тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш қонунчиликда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида замонавий тўлов тизимлари ишлаб турибди. «Ўзсувтаъминот» АЖ томонидан хизмат сифатини янада яхшилаш бўйича 2026 йил якунигача тегишли чора-тадбирлар белгиланган. Агар сизда сув тизимидаги ноқонуний уланиш ҳолатлари бўйича маълумотлар бўлса, «Ўзсувтаъминот» АЖнинг 55 503-10-55 махсус ишонч телефонига қўнғироқ қилишингиз ёки расмий Телеграм гуруҳига ёзиб хабар беришингиз мумкин. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли қарийб 11 фоизга ошди Мамлакатда электр энергиясига талаб ўсишда давом этмоқда. Энерг
Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли қарийб 11 фоизга ошди Мамлакатда электр энергиясига талаб ўсишда давом этмоқда. Энерготизим юкламаси ўтган йилги кўрсаткичга нисбатан 10,8 фоизга ошган. Энергетика тизими маълумотига кўра, 9 июль куни соат 21:00 ҳолатида Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли 12 621 МВтга етди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1 231 МВт ёки 10,8 фоизга юқори. Айни вақтда мамлакат электр станциялари 11 921 МВт электр энергияси ишлаб чиқарган. Асосий улуш иссиқлик электр станциялари ҳиссасига тўғри келган. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Тошкентда офисдан 880 млн сўм ўғирлаган шахс қамоққа олинди Тошкентда офисдан 880 млн сўм ўғирлаганликда гумон қилинган шахс қўлга олиниб, қамоққа олинди. Тезкор қидирув тадбирлари давомида ўғирланган маблағлар гумонланувчининг уйидан топилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

"Ўзбекистон" меҳмонхонасида ёнғин чиққани айтилмоқда Хабар тўлдирилади Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Кападокия отлар фестивалига мезбонлик қилади Туркиянинг тарихда “гўзал отлар ўлкаси” номи билан танилган Кападокия ҳудуди 202
+9
Кападокия отлар фестивалига мезбонлик қилади Туркиянинг тарихда “гўзал отлар ўлкаси” номи билан танилган Кападокия ҳудуди 2026-йил 3–5-июль кунлари отчилик маданиятига бағишланган халқаро фестивалга мезбонлик қилади. Уч кунлик тадбир давомида меҳмонлар анъанавий ва замонавий от томошалари, миллий маданий дастурлар ҳамда Кападокиянинг бетакрор табиати ва гастрономияси билан яқиндан танишиш имконига эга бўлади. 👉 https://effect.uz/uz/news/kapadokiya-otlar-festivaliga-mezbonlik-qiladi Telegram I Facebook I YouTube I Instagram