Mubaşşir Ahmad
Ушбу каналда сиз азизларимизга устоз Мубашшир Аҳмаднинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади. Реклама учун: @muazzin_91
إظهار المزيد86 157
المشتركون
+6724 ساعات
+2707 أيام
-23530 أيام
- المشتركون
- التغطية البريدية
- ER - نسبة المشاركة
جاري تحميل البيانات...
معدل نمو المشترك
جاري تحميل البيانات...
#Шошилинч
Музокараларда ҲАМАС Ғазода ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги Миср ва Қатар таклифини қабул қилди.
Манба: Ал-жазира.
@MubashshirAhmad
😢 275👍 123🤔 34🔥 12🤩 10💯 3⚡ 1
Холис ақида эгаси ўз эътиқодига нусрат унинг қўли билан етадими, ё бошқанинг қўли биланми, фарқ этмайди.
Шайх Муҳаммад Ғаззолий
👍 232🔥 27🤔 15😢 8💯 7👏 5🤬 2⚡ 1😁 1
Repost from Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали
Устозни хорлаётган миллат. Ким ечим беради?
«Абадият ҳақида ўйлар» кўрсатуви
Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/LyxDrV4Mm_4
©️Azon Global
👍 161😢 24🔥 7👏 3💯 1
Аъробий тили сўконғич ва сўзи уятсиз бир одамни кўриб, деди: "Аллоҳ одамларнинг авратини оёқлари орасида қилган бўлса, сеникини жағларинг орасида қилибди. Энди уни сукут билан яшир!".
@MubashshirAhmad
👍 587😁 123😢 67🔥 42👏 9⚡ 6😨 6💯 4
#Мутафаккирлар
Фиқҳий жузъийётларга умматимиздек кўп вақт кетказган миллатни билмайман. Масалан таҳоратни олайлик. Уни ўрганишга икка дақиқа вақт етади. Ваҳоланки у тўғрида юзларча саҳифалар, китоблар, балки-да жилдлар қораланган ва мазҳаблар ихтилофи баён қилинган. Бу жуда ажиб ҳолат. Ҳатто мен бу илмни "Таҳоратни (жарроҳлик йўли билан) ёриб кўриш илми" деб атайман.
Шубҳа йўқки, кичик жузъий масалаларнинг бунчалик катта майдонни эгаллаши асл ва катта масалалар ҳисобига бўлади.
Шайх Муҳаммад Ғаззолий, "Қуръон билан қандай муомала қиламиз?" китобидан
@MubashshirAhmad
👍 355😢 49🔥 23🤔 9👏 7⚡ 1👎 1👌 1
Ғам, ташвиш ва хафагарчилик икки томондан келади: Бири, дунёга рағбат ва ҳирсдан бўлса, иккинчиси, яхши ишлар ва тоат камлигидандир.
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ
@MubashshirAhmad
👍 512😢 175😭 52💯 33🔥 12👏 1🤔 1
Repost from N/a
Что будет если Россия победит Украину? Кто следующая жертва?
Смотреть 👉 https://youtu.be/qOxlA-xFNJI
©️Azon Global на русском
👍 95🤔 21😁 2👏 1
- Менга жаннат неъматларини таърифлаб бер, - деди.
- Унда Расулуллоҳ борлар..
@Mubashshirahmad
😢 1204👍 235⚡ 153😭 138🔥 75🤩 41💯 14🎉 12🤝 5👏 4😁 1
Repost from ODAMLAR ORASIDA
Тақий Усмоний айтадилар:
“Бисмиллоҳ” расмий нарса эмас, заруратдир. Буни икки мисол билан сизга исботлаб берай. Сизга бир сув келтирилса, оний вақтда уни томоғингиздан ўтказиб роҳат қиласиз.
Тафаккур қилиб кўринг, у сувни вужудингизга ким келтирди? Қандай қилиб? Аллоҳ таоло банданинг ҳожатларига ярайдиган, унинг тириклигига сабаб бўладиган сувни денгиз, уммонлар шаклида тўплаб беради.
Сув бир жойда туриб айниб қолмаслиги учун Парвардигоримиз уни тузлар билан тўлдиради. Уммон ичида ўлиб кетган жониворлар сувни айнитиши мумкин эди, лекин Холиқимиз унинг мавжлантириб тургани учун сув ачимайди.
Худованд: “Бўлди, мен сувни яратиб қўйдим, энди ундан ўзинг фойдаланиб ол”, демади, балки булутни уммон тепасига келтириб, ундаги чучук сувларни ўзига сўриб олиб, шамол билан бандалари устига олиб келиб, сув қилиб ёғдирди.
Аллоҳ таоло кўринишида тоғларга ҳусн бўлиб турган қору музликларни бизлар учун ўша ерда жамлаб қўйди. Худованд: “Бўлди, ана тоғларга сувни жамлаб қўйдим, энди уни ўзинг бориб, парчалаб, уйга олиб келиб, эритиб ишлатавер” демади, балки ўзи Қуёшни унинг устига олиб келиб, тагидан эритиб, ариқлар, сойлар қилиб, хонадонингиз олдига оқизиб қўйди.
Ўша тоғдаги қорларни Аллоҳ таоло сизга яқин бўлган далаларга ёғдириб, жамласа бўларди, лекин бундаям сизнинг фойдангиз бор: агар далада бўлганда унга турли жониворлар тегиб, ифлос қиларди, тоғда эса унга чанг ҳам, ғубор ҳам тегмай, тоза бўлиб туради.
Баъзида Аллоҳ таоло ер остида ҳам филтрлаб сувларни ҳозир қилади, хоҳлаган жойингизни кавласангиз, унга етишасиз. Сиз сув учун нима хизмат қилдингиз? Энди, Аллоҳ таолонинг шунча хизмати билан олдингизга келган сувни ичаркансиз, қандай қилиб, унинг номини айтмайсиз?
Сув ичингизга кирди. Энди унинг вужудингиздаги хизматлари ақлни лол қолдиради. Аллоҳ таоло “Сувдан ҳамма нарсани тирик қилдим” дейди. Танангизнинг энг кичик парчаси ҳам сув билан тирик.
Банда асли баданининг қайси қисмига қанча сув кераклигини билмайди. Аллоҳ таоло мана шу эҳтиёжни ҳис қилиш учун чанқоқлик деган неъматни берди. Нега шукр қилмайсиз?”
Ёрқинжон қори маърузалари асосида тайёрланди.
Islomziyo uz
#fakt #ilm
🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2
ODAMLAR ORASIDA
🥀 Shunchaki, samimiy kanal 🥀 Ma’lumot yuborish uchun @OdamlarOrasidaBot
👍 898😢 208🔥 46😭 23💯 22👏 13🤬 1👌 1