uz
Feedback
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

Kanalga Telegram’da o‘tish

💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

Ko'proq ko'rsatish

📈 Telegram kanali ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ analitikasi

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ (@ibratli_nomalar) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 43 312 obunachidan iborat bo'lib, Din & Maʼnaviyat toifasida 1 373-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 1 763-o'rinni egallagan.

📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika

невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 43 312 obunachiga ega bo‘ldi.

30 Sentabr, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni 4 154 ga, so‘nggi 24 soatda esa -149 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.

  • Tasdiqlash holati: Tasdiqlanmagan
  • Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 18.84% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining 12.66% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
  • Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 8 137 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 5 465 ta ko‘rish yig‘iladi.
  • Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 133 ta reaksiya keladi.

📝 Tavsif va kontent siyosati

Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
“💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot”

Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 02 Oktabr, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Din & Maʼnaviyat toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.

43 312
Obunachilar
-14924 soatlar
-2 3627 kun
+4 15430 kun
Postlar arxiv
Орадан йил ўтиб эса Одилнинг даҳшатли қароридан хабар топди. Эри Умидани яна никоҳига олиб, у билан ҳам яшармиш. Умиданинг ўзи қўнғироқ қилиб Насибани огоҳ қилмаса, у ҳеч нарсани билмай ҳам қолиши мумкинлигидан дили хуфтон бўлиб Одилнинг ишдан келишини кута бошлади. Хўжайинининг машинаси овозини эшитгач эса бир боласи қўлида, бирини етаклаб ҳовлига чиқди. — Қаерга кетаяпсизлар? — деди хотинининг салом бермаганини парвойига ҳам келтирмаган Одил Сожидага қучоқ очаркан. — Билмайман! Умида билан яшашни истасангиз, мана, уй сизларга! Биз кетамиз, — дадасининг бағрига отилаётган қизининг қўлидан тортиб, дарвоза томон юрди Насиба. Одил аввалига сесканиб кетди. Кейин гап нимадалигини тушунди чоғи, аёлининг ортидан юрди. Умида уни тинч қўймаса, рафиқасини ҳаммасидан хабардор қилишини айтиб огоҳлантирганди. «Охири шундай қилибди-да», ўйлади Одил. Шу билан у собиқ хотинининг ёнига қадам босмади. Тўрт боланинг отаси бўлгач масъулияти ҳам ортдими, муҳаббатини кўнглининг тубига кўмди. Бироқ Насибанинг кўнгли доим нотинч. Сал ишдан кеч келса ҳам ё қовоғи уюлган бўлади, ё қаерда юрганини сўраб сўроққа тута бошлайди. Аёлининг бугунги ёнишлари ҳам шундан. Учаласи бир даврада ўтирганидан ўзини қўярга жой тополмаган Насиба бўлди. Ваҳоланки, Одил ҳам, Умида ҳам бир-бирини кўргани йўқ... Бундан бехабар Насиба ҳозир ич-ичидан шукрона айтаяпти. Эри ўйлаганидек ўзига кундош санамиши билан хуфёна учрашмаганигамас, у Сожидани ўзининг фарзандидек яхши кўришига шукр қилаяпти... «Шунчалик яхши, бағрикенг, Сожида учун жонини аямайдиган, мен қизимнинг дарддан чулғаниб ётганини кўрсам, адо бўлишимни ўйлаб, ўзи болажонимнинг бошида турган одамни бугун танидим... У гумонланишгамас, ишонч билдиришга арзийдиган инсон...» Тилига дилидагиларни кўчиришга қизидан, ҳамширадан хижолат тортган Насиба ёнида қалқон бўлиб турган турмуш ўртоғи — олийжаноб инсоннинг қўлини меҳрла сиқиб қўйди...

ТЎЙДАН СЎНГГИ КEЛИН-САЛОМ МАРОСИМИДА КЕЛИН ҚАЙНОТАНИНГ ЮЗИНИ КЎРИБ, ТИЛИ АЙЛАНМАЙ ҚОЛДИ ВА ... ҲАММА ШОКДА! 😱🩸 Тўй жуда дабдабали ва файзли ўтди. Бугун хонадонда узоқ кутилган қайноққина келин-салом маросими бўлиб ўтяпти. Куёвнинг хурсандчилиги ичига сиғмасди, у ниҳоят узоқ йиллик орзусига етиб, севган қизига уйланганди. Ҳовли меҳмонларга тўла, карнай-сурнай садолари остида келин ҳаммага таъзим қилиб, салом қилмоқда. Саломчи аёл қайнотани чақирди. Келин салом қила туриб қайнотасига кўзи тушди ва... Дахшатдан қотиб қолди... ДАВОМИ 👇👇👇👇

Bilaman, semizligizdan atrofingizdagilar ko'p bora dilingizni og'ritgan. Qalbingizga og'ir botadigan so'zlar aytishgan, hatto
Bilaman, semizligizdan atrofingizdagilar ko'p bora dilingizni og'ritgan. Qalbingizga og'ir botadigan so'zlar aytishgan, hattoki turmush o'rtog'ingiz bilan munosabatingiz yomonlashgan😔 STOP! Endi sizda sog'lom ozish va qayta semirmaslik kafolati bor. Buning uchun bepul marafonimda qatnashing. Va 1 oyda cheklovlarsiz ozish usuli faqat vebinarda beraman 🔥 Qizlar ishoning hech afsuslanmaysiz Sinab ko’ramizmi? Hoziroq qo’shilib oling 👇🏻 https://t.me/+0WW5H-1QR6VkMDJi

Шубҳага эргашиб… Насиба кўзини тўйхонанинг тўрт томонига югуртириб эрини излай бошлади. Қани у? Тополмагач, ўрнидан турди-да, бутун ташвишларини унутиб шўх таронага рақс тушаётганларни оралаб, эшик томон юрди. Балким кўчага чиққандир деган ўйда тўйхонанинг олдини ҳам қаради. Йўқ! Тўй бошлангандан бери ичини куйдираётган алам жаҳлга айланди-ю тунд қиёфада яна қизғин даврага қайтди. Жойига келиб ўтиргач, хонанданинг ҳам хониши тинди, ёшу қари даврани тарк этиб, жой-жойига ўтирди. Шундагина Насибанинг кўзи кузатаётган кишисига тушиб, кўнгли бироз тинчиди. Тўйхонанинг у томонидаги столда ўтирган «кундош»и унинг аламу қийноқларидан бехабар ёнидаги аёл билан гурунглашарди. Шу пайт даврада мунгли қўшиқ янграб қолса бўладими? «Фақат у сен эмас, у гўзал бошқа...» «Озодбекни машҳур қилган ашула-ку бу!» «Бахт кечасида ҳам шундай қўшиқ айтадими?» «Кимдир буюртма қилдимикан ё?» — аёлларнинг бу гаплари Насибанинг қалбига яна шубҳа булутларини қувди. Бирзум тарқаган нохуш ўйлар ўрнини энди ундан-да оғриқли хаёллар эгаллади. «Одил ака қаерда юрибдикан? Кўриб, юраги бошқача бўлиб, тўйдан кетиб қолдимикан? Ё у ҳам ҳозир шу қўшиқни эшитиб, ўйга чўмиб ўтирганмикан?» Икки кўзи «кундош»и томонда бўлган Насиба ёнига кимдир келганини ҳам пайқамай қолди: — Насиба опа, сизни кўчада хўжайинингиз чақираяпти? — тўй эгаларининг қариндош қизларидан бири секин қўлидан тортди. Насиба хўп деганча ҳайрон бўлиб қизга эргашди. «Тўйда ўтиролмаган... Юрагига қил ҳам сиғмаётган бўлса керак бу учрашувдан кейин?» Аламда ёнгани сайин эрининг ранг-рўйини кўриш учун ошиқди. Одил эса хотинини кўриши билан машинасини ўт олдирди. Насиба эшикни оча солиб, «Тинчликми?» дейиши ҳамон «Ҳа, ўтир», деди. Аёли жаҳл билан олд ўриндиққа ўтиргач, газни босди. — Нима бўлди? Азройилни кўргандек тўйда ўтира олмадингиз? — пичинг қилди Насиба. — Уйдан телефон бўлди. Сожиданинг мазаси бўлмай қолибди. Шунга сени жойингдан тополмай, ўзим кетдим. — Нима? Сожидамга нима бўлибди? — Насибанинг бутун вужудини энди ҳадик маҳв этди. — Кўричак бўлиб қолибди. Ҳозир шифохонада, зудлик билан операция қилишмаса, ёрилиб кетаркан. Шунга... То ўзига келгунча етиб борамиз... Насиба қалбини жизғанак қилаётган туйғудан уялиб кетди. Шифохонага боргач эса дераза олдидаги каравотда жилмайиб ётган қизининг пешанасидан ўпгач, қинидан чиққудек ураётган юраги таскин топди... *** — Ўн йил яшабди шўрлик хотини билан. Умид қилишганда. Ёлғиз ўғил бўлгани учун зурриётсиз ўтмасин деб, қайнота-қайнонасининг ўзлари қизларини олиб кетишибди. Шунга ҳам икки йил бўлган экан... — момоси сўз бошлаганди бу мавзуда биринчи марта. Кейин гапга онаси қўшилди: — Шу, ёлғиз муродини онаси энди фарзанд туққан аёлга уйлантираман, деётганмиш. Бўлмаса, турмуш кўрмаган қизларни ҳам сўраётганлар оз-мунчами? Яна обдон ўша кишининг, онасининг таърифини келтиришди. Насиба ҳамма гапни эшитиб, тушуниб ўтирса ҳам, мум тишлаб олганди. Уч йил умид билан эрини кутди. «Келар, кечирим сўрар, олиб кетар», деган ўйда эшик пойлади. Момоси «Оқ сочларим ҳурмати туғилмаган гўдак етим қолмасин», дея қудаларининг остонасига бош уриб борди. «Ўғлимнинг бели тўла бола, қиз деганига эса қирон келмаган, уйлантириб қўяман, туғиб бераверади», деган жавобни эшитиб боши хам қайтди. Баъзида Насиба ўзини айбларди. Ўласа қилиб дўполласа ҳам чидаб ўтириши керак эди... Шунда Сожидага ўзининг фамилиясини бериб, туғруқхонадан юм-юм йиғлаб чиқмасмиди? Сожида иккига кириб, тили ширин бўлиб қолгач, бир кун қизини етаклади-да, эрининг ишхонасига йўл олди. Собиқ турмуш ўртоғи ястаниб ўтирган хонага кираркан, оёқлари қалтиради. Қандай кутиб оларкан? Қизининг дада деганини эшитиб, сапчиб ўрнидан туриб қучоқлаб олса керак?.. Афсус Сожида дада демади, Сарвар ҳам ўрнидан сапчиб турмади. Она-болани бегоналардек совуққина қаршилади. — Сарвар ака, ярашайлик. Қаранг, қизимизнинг ширинлигини, — Насиба ўзида куч топиб зўрға шу сўзларни айта олди, холос.

Қайси эшик сиз учун бахт сари йўл бўлиши мумкин?☺️ ❤️❤️ 🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱 🔹 1 — Меҳр эшиги 🔹 2 — Сабр эшиги 🔹 3 — Шукр эшиг
Қайси эшик сиз учун бахт сари йўл бўлиши мумкин?☺️ ❤️❤️ 🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱 🔹 1 — Меҳр эшиги 🔹 2 — Сабр эшиги 🔹 3 — Шукр эшиги 🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱 Танлаган эшик қалбингизда қандай сирларни очишини билмоқчимисиз?Унда эшикларни танланг👇

Аёллар қабристонга борса, қабр аҳлига яланғоч ҳолда кўринадими❓ Мени аҳли аёлим оилаларида 7 нафар қиз фарзанд бор яъни ўғил
Аёллар қабристонга борса, қабр аҳлига яланғоч ҳолда кўринадими❓ Мени аҳли аёлим оилаларида 7 нафар қиз фарзанд бор яъни ўғил фарзанд йўқ. Яқинда оталари вафот этган. Бир кун аёлим йиғлаб нахотки қиз бўлганим учун отамни қабрини ҳам кўролмасам деябди. Нимага унақа деябсан десам, қўшни хотиндан эшитибди аёллар қабристонга кирса қабр аҳлига яланғоч ҳолатда кўринаркан. Шу заҳоти қишлоқ домласини олдига бордим. Афсуски шундай жавоб олдим, Аёллар қабристонга кириши... Давоми 😢 ⤵️

​​то, лекин мени кечир, илтимос. Сени севаман. Бошқа йўлини топа олмадим. Бугун меники бўласан… Афсус… Севганимга, ўзимга, шаънимга, оиламга хиёнат қилдим… Зоҳид мени алдамади, тез орада совчилари келди, тўфимиз белгилланди. Тўй бўлди… Ҳамма бир кўришда ошиқ бўладиган кўзимга бир умрга мунг тушди.Бир куни уйга борсам, дадам бошида дўппи билан энди кетмоқчи бўлиб турган эканлар: –Тинчликми дада? – десам. –Қизим тинчликмас… Бобур акангни ўгли Нурбек Россиядан келганига бир ой ҳам бўлмасдан, оламдан ўтди. Юраги касал экан… Ҳушимдан кетиб қолдим… Нурбекларникига борганимда, уни сўнгги йўлга кузатиб бўлишган экан… Иккинчи синглиси олдимга келиб, қучоқлаб олди, йиги аралаш пичирлаб гапирарди: –Опажон, акам сизни севарди. Россиядан қайтганидан кейин айтмоқчи бўлган экан. Лекин, у ердаги огир меҳнат юрагига огирлик қилиб, касал бўлиб қолибди. Озгина ишлай кетаман, деб юраверибди. Тузалмаслигини билиб, уйландим, деб сизни алдабди. Буни келганидан кейин, ўлими олдидан айтди… Кўз ёшларимни тўхтата олмасдим… Орадан ойлар ўтиб ўғлим тугилди. Исмини унга атаб Нурбек қўйдик…

ШУ ИСТИҒФОРНИ ТЎХТАМАЙ АЙТИНГ ВА БАРЧА ЕТОЛМАГАН АРМОНЛАРИНГИЗГА ЙЕТАСИЗ, ИН ША АЛЛАХ ИСТИҒФОРНИ ЁДЛАБ ОЛИШ УЧУН БОСИНГ 👇🏻�
ШУ ИСТИҒФОРНИ ТЎХТАМАЙ АЙТИНГ ВА БАРЧА ЕТОЛМАГАН АРМОНЛАРИНГИЗГА ЙЕТАСИЗ, ИН ША АЛЛАХ ИСТИҒФОРНИ ЁДЛАБ ОЛИШ УЧУН БОСИНГ 👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻

💥БИР АЁЛНИНГ ТАКДИР КИСМАТИ. Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥 Исмим Нодира оилалиман. Уч ўгил фарзандим бор. Эрим гамхўр, қайнонамдан алоҳида яшаймиз. Ташқаридан қараганда жуда бахтлиман. Лекин, армоним бор, илк муҳаббатимга севишимни айта олмаганман… Дадамнинг айтишларига қараганда, ойижоним мени дунёга келтириб оламдан ўтган эканлар. Акам ва мени тарбиям учун ойимнинг вафотларидан бир йил ўтиб дадам уйланибдилар-у лекин, ўгай онам бизга яхши қарамаганликлари учун ажрашибдилар. Дадам сал вақт ўтиб, бир боласи ва эри автаҳалокатга учраб, фақат ўзи тирик қолган Махлиё деган аёлни энагаликка ишга ёллабдилар. Дадам яхши бир лавозимда ишлайдилар. Ҳаётда огир,босиқ инсонлар. Мен улгайдим. Дадам ва Маҳлиё холам менга онам ўрнини билдирмасликка ҳаракат қилишди. Дадамнинг ҳайдовчиси бўларди, исмлари Бобур ака. Ўгиллари мен билан тенг, исми Нурбек эди. Биз бир синфга борардик, Бобур ака бизни мактабга бирга олиб бориб, бирга олиб қайтардилар. Нурбек менга жуда меҳрибон эди. Улгайдик. Чиройли бўлганлигим учун ошиқларим кўп эди. Лекин, Нурбек мени химоя қиларди.Нурбекга нисбатан қалбимда нимадир ҳис қилардим… У ҳам менга бефарқ эмасди-ю лекин, айтмасди. Кунлар шу зайлда ўтарди. Лицейни битириб олий ўқувга тайёрланардим. Бир куни дадам ва мен телевизорда “Телба” фильмини кўриб ўтиргандик. Ҳаёлимга келган фикрдан қувониб кетдим. Кинони кўриб бўлганимиздан сўнг: –Дадажон кино ёқдими? – деб сўадим. –Ёқди қизим – деб жавоб қайтардилар. –Робия галати қиз экан, келиб-келиб хонимчини яхши кўрадими? – дедим. –Эх, қизим-а ҳали ёшсанда. Одам қанақа касб эгаси бўлишидан қатъий назар, буюк қалб соҳиби бўлсин. Одам севгани билан бўлсагина бахтли бўлади. Бойлик Ўткинчи – дедилар. –Демак, сизга бойлик ёки камбагаликни ахамияти йўқ эканда? Мендаги ўзгаришдан дадам сирли кулдилар. Уялиб кетганимдан бахона қилиб, ошхонага ўтиб кетдим. Қанчалар бахтлиман, дадам қарши бўлмайдилар… Лекин, Нурбек менга бир бора ҳам севаман демаган. Мен қандай айтаман… Ҳа топдим, сал билдираман; бугунги дадам биланн бўлган воқеани айтиб бераман… Эртанги кун ўқишга борганимизда Нурбекга айтдим. Лекин, унинг гапи ҳайратга солди: –Даданг яхши ҳаётни кўрган одамда… Домла берган масалани ечдингми? Шундай десада, лекин гамхўр эди. Севишини билардим. Уни дил изҳорини кутардим. Олий ўқув юртига ҳужжат топширар вақтимиз Нурбек топширмади. Оиласида уч синглиси бўлганлиги учун: –Дадамни ишлагани нима бўлади, мен Россияга бориб ишлаб келаман, кейин ўкишга кираман, деди. Кутасанми? Қўнгироқ қиласан-а? Юрагим ҳапқириб кетди: –Ҳа кутаман, дедим. У кетди… Мен ўқишга кирдим. Уни кутдим. Уч йилга кетганди. Менга совчилар келиб чарчамасди. Лекин, мен ҳаммасини рад этардим. Ўкишимизда бир олифта Зоҳид деган бола бор эди: –Нодира, илтимос мени рад этма, бойлигинг керак эмас, сени севаман… –Тинч қўйинг, мени йигитим бор, дердим ҳар сафар. У бўлса: –Алдама, икки йилдан бери ортингдан юраман, бўлди етар, сени барибир Ўзимники қиламан… Шундай вақтда Нурбекнинг Йўқлиги билинарди. Келишига яна бир йил қолганди. Икки йил ичида телефонда гаплашиб турардик, уйига пул жўнатарди. Бир сафар тел қилганида, у ерда уйланганини, бахтли эканлигини айтиб, суюнчи олди. Наҳот севганимни сезмаган бўлса, роса алам қилди… Афсус, бу охирги гаплашишимиз экан… Жахл устида ортимдан юрган Зоҳид билан кечки овқатни бирга ейиш учун розлик бериб юбордим. Кейин, афсусландим-у лекин, кеч эди… Дадам иш билан сафарга кетгандилар, акам бошқа вилоятда ўқирди.Дугонамникига бораман деб, Махлиё холамни алдадим.Зоҳид билан кечки овқтани едик. Кейин, машинасида уйимга кузатиб қўймоқчи эди, телефони жиринглаб қолди: –Ало, ҳа эшитаман? – … –Нима? Ҳозир етиб бораман? – деб бақириб юборди. –Тинчликми? – дедим хавотирланиб. –Йўқ, ойим огирлашиб қолибдилар – деди. Мен индамадим. Бирга уларникига бордик: –Юр Нодира, тез кир, ойим ёлгиз – дея, тез кириб кетди. Орқасидан мен ҳам кирдим.Эшикни очди. Шубҳалана бошладим-у лекин, ойисининг бетоблиги ҳаёлимдан чиқмасди: –Кир, деди. Кириб, аста меҳмонхонага ўтдим. Ниятини тушундим-у тезда орқамга қарадим. Зоҳид кулиб турарди: –Бу нима қилганингиз? Қўйиб юборинг, кетаман! – деб бақирдим. –Биламан бу ха

Ўғлим 23 ёшда эди қизим эса 18 ёшда ҳар бирининг ўз хонаси бор эди Яқинда хотиним ва мен иш жойимиздан бир неча кун бошқа шах
Ўғлим 23 ёшда эди қизим эса 18 ёшда ҳар бирининг ўз хонаси бор эди Яқинда хотиним ва мен иш жойимиздан бир неча кун бошқа шахарга кетадиган бўлдик болаларимиз эса уйда ёлғиз қолишди. Орадан 2 кун ўткач кечаси қизим йиғлаб телефон қилди акам уйига дўстларини олиб келди улар маст ва менга ёпишиб олган деди. Мен нафратланиб кетиб дарҳол оғлимга телефон қилдим лекин у кўтармади. Хотиним ва мен шокга тушиб қолиб уйимиз томон машинада йўлга чиқдк 2 соатдан кейин уйда бўлдик уйни очдик тўғри қизимнинг хонасига бордик эшикни очиб биз шокда қолдик чунки...давомини ўқиш

​​💥АКА... Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥 Ака тўртта боласи билан ёш бева қолган синглисидан ҳабар олгани борди. Борса, синглиси уйда йўқ. Жиянлари варрак ясаб ўтиришибди. -Онангни анча бўлдими кетганига?! -Бир соатча бўлди,- деди салафанга чўп боғлаётган бола. -Нимага кетди?! -Раисдан ун сўрагани кетди, нонимиз қолмади... Ака бир безовта қимирлаб қўйди. -Салафанни қаердан олдинг? -Молхонани эшигида турганди, варракни учириб бўлиб, яна қоқиб қўямиз... -Унгача сигир совқотсинми?! Бола ерга қаради. -Сигирни соғяпсизларми ўзи?! -Ҳа, онам соғиб ширгуруч қилиб беряптилар... -Ҳмм. Яна қанақа овқат қилиб беряпти?! - Ширгуруч... Ширқовоқ... Ака ўрнидан турди, одатда дарси эрта тугаган кунлари келиб, синглисига қураётган иссиқхонасида ишларди. Меҳнат қуроллари ўша ерда сақланарди. Болалар молхона эшигидан суғуриб олган салафанни болғачани олиб чиқиб қайта қоқди. Болалар фойдаланиб, отиб кетишган "мих суғургич" ни ердан олиб иссиқхонага қўйиб чиқди. Шу билан болаларга "тезда келаман, онанг келса бирон жойга кетмай турсин" деб тайинлаб, велосепедини етаклаб чиқиб кетди. Акаси келганини болаларидан эшитган Атикани ичи зил кетди. "Акам мен тирик эканман, бировга ялинмагин" деб кўп айтардилар, жаҳллари чиққан бўлса керак" деб ўйлади. Шом чўкди. Эшик безовта таққиллади. Атика югуриб бориб, эшикни очди: остонада пешонасидан маккадек - маккадек тер чиқиб кетган, велосепеди қорнига бир қоп унни тиқиб олган акаси жилмайиб турарди. -Вой ака-я, терлаб кетганизи қаранг, йўлларимиз адир, пастлик, тепага юк билан чиқиш қийин бўлгандир-а?! Боллалар аҳмоқ, сизни уринтириб қўйдикми, ўзизни саккизта болангиз бор, ортиқча юк бўлмай дигандим, нима қилардиз а, оввора бўлиб... Атика тинмай жаврар, енги билан акасининг пешонасидаги терларни артиб, йиғламсираб айланиб ўргилар эди. - Эй Атика сингил учун ака буғдойзорни эзиб ўтса, гуноҳ бўлмас экан, баланд-пасни гапирасан а?! Чақир Баҳодиржонни, унга варрак олиб келдим, фақат томда учирмасин, боҳабар бўл! Энди эса кириб, бир пиёла совуқ чойинг бўлса олиб чиқ! Атика совуқ чой учун уйга югуриб кириб кетди. Умму Зайнаб

#ДИҚҚАТ ❗️Аввал расмни кўриб, кейин матнни ўқинг! Агар сиз ушбу расмда яхта ва денгизни кўраётган бўлсангиз, унда аллақачон и
#ДИҚҚАТ ❗️Аввал расмни кўриб, кейин матнни ўқинг! Агар сиз ушбу расмда яхта ва денгизни кўраётган бўлсангиз, унда аллақачон ишдан таътил оладиган вақтингиз келибди. Расмда аслида нима тасвирланганини кўриб, ҳушингиздан кетиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Тўлиқ:👇🏼

#Шубҳа 224-қисм "Энди асал ойига кетсак бўладими Маржонахон?",-деб Ойбек сўради. Тўйдан сўнг бир ерларга борамиз деганида, суд тугасин кейин деган эдим. Акам учун қўлимдан келганини қилдим. Моҳигул опа ҳақиқатдан ишининг устаси эди. Унга қанча рахмат десам оз. Ойбек эса акамга берган пулларини Нигоранинг қариндошларидан қайтариб олиш учун судга берди. У иш қачон нима билан ҳал бўлиши ҳали номаълум. Лекин асосийси шунча қайғу ичида кичик бир қувонч топганимиз бўлди. Ҳаётларимиз оз бўлсада йўлга қўйиб, умид қилиб яшашни ўргандик. Ўзбекистонга бутунлай кўчиб ўтдим дея олмайман. Ҳали ҳам хаёлим Бостондаги офисимда қолди. Орада ҳеч ким йўқ,тинч ҳаётимни соғинаман. Бу ерда ҳам секин -аста янги танишлар орттира бошладим. Бироқ мени яралаган бошқа ҳодисаларга ҳам гувоҳ бўлаётгандим. Масалан жуда кўпчилик янги ва яхши ҳаёт орзусида Америка йўлини тутганини эшитиб юрагим бошқача бўлди. Албатта ҳаммани тақдири бизникидек бўлади дегани эмас. Аммо қинғир йўллар билан чегара бузиб ўтаётганлар, йўл яримида вафот этиб қолганларини эшитиб жуда ачиндим. Ёки хужжат учун хотини ёки эридан ажрлаиб бошқалар билан оила қураётганлар мен учун бир танлов тури эмас эди. Чет элда узоқ йиллар яшаган бири сифатида, шу нарсани англаб етдим. Ҳар ерда ўзининг тош тарозиси бор. Яхши деб ўйлаганингиз баъзида ундай бўлмаслигига кўп гувоҳ бўлдим. Янада бошқага ақл ўргатиш ниятим йўқ. Ҳар ким ўз тақдирида борини яшайди деганди бувим. Биз ҳам тўрт кишилик бир оила бўлиб мусофир бўлган кишилар яшаганларимиздан озимизга хулосалар чиқардик. Мен мукаммал бўлмаганим каби атрофимдагилар ҳам бе хато кишилар эмас. Гоҳ кулиб гоҳ хомуш Аллоҳ берган кунларимизни яшаб келяпмиз. Тамом Турфа инсонларнинг ўзига хос ҳаётларига гувоҳлик қилар эканмиз, туйғуларимиз ҳам ҳар хил ранг олади. Шукур, садоқат ва сабрнинг қиймати янада ортгандек бўлади. Маржона ва унинг оиласини бошидан ўтказганлари ҳам бир ибрат бўлса не ажаб. Шу ўринда эслатиб ўтишни хоҳлардим. Биз бу ҳикояни ўқиганда, Нажжи Америкадаги жазосининг уч ярим йилини ўтаб бўлди. Нигоранинг фарзандини оиласи олди. Бизнинг Маржона эса Америка ва Ўзбекистон орасида бориб келиб қиз фарзандли бўлди. Яқин орада бошқа тақдирларга гувоҳлик қиламиз деган умиддаман. У давргача ўзингизни ва яқинларнингизни асранг. Сизга чексиз ҳурмат билан ожиза ёзувчингиз Сулҳида Даврон.🪄

#Шубҳа 223-қисм
Икки ойдан сўнг
"Безбетлигини кўряпсизми?" "Ҳаммасини билиб туриб қиляпти Маржона. Сизга ҳаяжонланиш мумкин эмас.",-деб Моҳигул опа мени тинчлантиришга ҳаракат қиларди. Тўйимиздан сўнг, Моҳигул опа билан учрашиб гаплашиб олиш жуда муаммо бўлди. Сабаби қайнонамнинг мени ҳам рашк қилиши бўлди. Суд бошлангунча қилинадиган ҳеч бир иш йўқ бўлсада янада кўнглим тинчисин деб орада ёнига бориб турардим. Шу икки ой ичида бўйин ва бел чурраси бўладиган даражада келин салом қилдим. Бошида деярли ҳар кун. Сўнг ҳафтада икки -уч бир қариндош келин чақирди қиларди. Оила ҳаётига мослашишда қийналмадим дея олмайман. Кўп нарсари ўрганишга тўғри келди. Ойбекнинг оиласи мени тушунган ҳолатда сабр билан ҳамма нарсани ўргатиб туришди. *** Суд залига келганимизда Нигоранинг оиласи. Улуғбекнинг отаси ва яқинлари бор эди. Суд жараёни қизғин бошланиб, давлат қоралувчиси иккала айбдорни аямади. Нигора каттарган қорнини ушлаб ўзини жабрдийдага солар, Улуғбек эса ҳеч қандай пушаймонлик белгиларисиз боши тик ҳолда панжара ортида турарди. Жиноят ҳодисаси яна қайта ҳужжат ва далиллар билан бир -бир исботланди. Прокурор бу жиноятни уюшган ҳолда содир этилганини ва ўта оғир турдаги деб ҳисоблаб Улуғбекка 25 йил қамоқ жазоси истади. Қариндошлари йиғлашни бошлади. Нигорага эса жиноятни яшириш, далилларни йўқ қилиш ҳамда нафрат уйғотиш йўли билан замин яратиш айби қўйилиб 9 йил беришларини сўради. Бир зумда суд зали шовқин-сурон кўтарилди. Нигора панжара ортидан менга қарата ҳақоратлар ёғдира бошлади. Акамнинг шаънига ҳар хил гаплар айтди. Буларни эшитиш жуда оғир бўлди. Суд раиси берилган барча даилларга биноан Улуғбекка акамнинг жиноятида иштироки учун 16 йил хотини ўлимига сабаб бўлгани учун 9 йил 4 ой берди. Нигора эса етти йил билан бу ишдан қутилди. Туғриғига оз қолгани инобатга олиниб умумий калонада жазо ўташи белгиланди. "Тугади",-деб Ойбек елкамга қўлини ўтказиб олди. "Ёрдамчилари жазо олди. Энди навбат асосий қотилга ",-деди Моҳигул опа. Нажжининг Америкадаги қамоқ муддати тугагач, уни Ўзбекистондаги суд кутмоқда. Ҳар ҳужжатини асосли қилиб топишрган эдик. Қолгани кутиш қолди холос. Адолат кун келиб унга ҳам ўз ипини ўтказишидан ҳеч шубҳамиз қолмади.

#Шубҳа 222-қисм Тўй дегани дастурхонга тортилган ноз-неъматлар ва турли санъаткорларнинг навбат талашиб ўтадиган бир неча соатлик ҳамжиҳатлик даврасидир. Онам ва отам томондан келган меҳмонлар деярли бир -бирини танимайдиган даражада узоқ ўтиришди. Ойбекнинг қариндош-уруғи эса ким ўзарга кийинган кўринади. Қайнонам давранинг бошидан охиригача салобатли юриб ҳаммага тўй эгаси ким эканини кўрсатгандек бўлди. Танимаганларимни Ойбек бирма-бир таништирди. Лекин шунда ҳам кимни ким эканини тўлиқ эслаб қолишнинг иложи бўлмади. "Хайрият, биттаси сени бўйнинга ҳам ола хуржинни остди дўстим ",-деб бирилари Ойбекни табриклади. "Йўли узоқ эканда. Келиб мени топиши вақт олди ",-деб жавоб берди Ойбек. Ҳар фурсатда менга илиқ илтифотлар қилишга уринган Ойбек ёнида, ростдан ҳам бир бутундек ҳис этардим. Онамни таниганлар бир- бирига илмоқли қарашларини сездим. Рухсора эса худди Америкадаги парти ( ўтириш) ларда юргандек қўлига рангли ичимликлардан олиб дарвра ўртасида юрарди. Ҳаммасидан ҳам унинг ўзбек куй -қўшиқларига ғалати ҳаракатлар билан рақсга тушгани юзларимизда табассум ёйди. Ойбек менга онанг ва синглинг биз билан яшасин деб таклиф берганди. Фақат онам бунга кўнмади. Холам олдида ўзини эркинроқ ҳис этишини айтди. Очиғи мен учун ҳам шуниси қулай. Ота томоним меҳмонга келиб қолса, ноқулайлик бўлишини истамас эдим. Тўй тугаб меҳмонлар тарқалди. Чарчоқдан оёқда туришда қийналардим. Қайнонам уйида бизга бир хона тайёрлаганди. Ўзимиз алоҳида кўчиб чиқишдан аввал ўша ерда яшаб турар эканмиз. Янгам эрта тонгдан келин салом деган бошқа яна бир одатимизни менга қайта -қайта тушунтирди. Мен ҳали эртани ўйлашдан олдин бу кеча уйқига тўйиб олишни режалаган эдим. "Ойбек сен ҳам е, болам. Тўйда яхши нарса емадиларинг ",-деб қариндошлардан бири хонамизга овқат олиб кирди. Ойбекнинг иштаҳа билан таомга қараганини кўриб ҳеч парво қилмай ухлаш дардига тушдим. *** Оила деб аталган даргоҳнинг илк пойдевори қўйилди. Кўнглимиздаги шубҳалар ўрнини севгига бой ваъдалар олди. Икки нотаниш руҳ бир ёстиқда қўним топди. "Сенга бир совғам бор",-деб Ойбек пешонамдан ўпди. Олдиндан яшириб қўйган ердан бир узун қутти чиқарди. Бўйинга осадиган занжирга ўхшатдим. Индамай кутдим. Ичини очиб тилла ва ўртача майинликдаги занжир учида адолат тарозисидан кичик бир кулони бор эди. Уни бўйнимга тақди. "Ҳаётимизда доим бир -биримизга ишонч бўлсин адвокатим ",-деб жилмайди.

#Шубҳа 221-қисм Олис масофалар мени нафақат севганларимдан айирди. Балкида удумларимдан қанчалик узоқ ўсганимни англадим. Ҳеч бир одатни аниқ билмасдим. Қишлоқ ва шаҳар орасида ҳам фарқли маросимлар борлигини энди эшитдим. Ўзбекистоннинг ҳамма ерида тўй бир хил ўтади деб билардим. Янглишганимни эса чимилдиқ деган урфимизда гувоҳи бўлдим. Ойбек иккаламизни оёқ кийимларимизда бир матодан тикилган парда ортига қўйишди. Устимга тикилган либос бир неча қаватдан иборат бўлиб, оқ ҳарир мато юзимга ёпинчиқ бўлганди. Юзимизга ойна тутишди. Кичик пиёладаги асални бармоғида аввал Ойбек менга, кейин ўзим унга узатдим. Кўз ёши ва қувонч ёнма-ён юради деб бекорга айтишмаган экан. Қисқа фурсат ичида ҳамма нарсага улгуриш осон бўлмади. Бўлажак қайнонам ва янгам билан кун - ора бозорга қатнадик. Раста ва дўконларда юриш қийин эмас. Бироқ дид масаласида икки ҳамроҳим билан анча тортишиб қолдим. Менинг кийиниш услубимга умуман тўғри келмайдиган нарсаларни оламиз деб туриб олишди. Ёлғон эмас неча марта шу тўй масаласидан қочиб кетгим келди. Фақат бувимнинг ва бошқа қариндошларнинг ҳаяжонини кўриб яна воз кечдим. Ойбек эса умуман бошқа олам. Шаҳарда қад кўрарган замонавий котежлардан бирни менга расмларини кўрсатди. Ростдан ҳам янги қурилган ғарб ва классика уйғунлиги билиниб турарди. Бир томондан тўй ташвишлари бошқа ёнда эса Ўзбекистонга мослашиш билан кунларим ўтди. "Мана келинни қучоғига беринглар ",-деб қўлдан-қўлга узатилган бир болачани менга беришди. Бечора болакай онасининг бағридан узоқлашганидан бақириб йиғларди. "Бахтли бўлсин, ували-жували бўлсин",-деган тилаклар янгради. Ресторантга бормасдан аввал ўтказилган бу маросимнинг ҳар они менга янгиликларга бой ўтди. "Худога шукур ҳеч бу кун келмайди деб ўйлаган эдим",-деди Ойбек машина ичида эканмиз. "Мен ҳали ҳам ўзимни бошқа бировнинг тўйида юргандек ҳис этяпман ",-деб ростини айтдим. Ойбек эса ёлғондан ажаблангандек бўлди. Ҳаммасидан аввал бувим никоҳимиз ўқилсин деб туриб олди. Унда энг ёққани Ойбекнинг менга катта пул ваъда қилгани бўлди. Икки хил руҳиятда эдим. Бир қувончдан кўнглим ёришса, бир акамни бувим эшитиб қолмасин деб хавотирда эдим. "Мен шовқин кўтара олмайман ",-деб бувим тўй оқшомига келмади. Унга кўра чимилдиқ маросими ва ўқитилган никоҳ етарли эмиш. Яна қайсидир янгалардан бири айтган гапи юрагимга тошдек ўтирди. "Ёш ўғлим тупроқ остида, мен устида тўйда ўтирмайман деб ирим қилди мома ",-деганди. Буни тушунишимга кўп вақт кетмади. Бувимнинг ичидаги меъзони бошқа, қарашлари ўзга эди.

#Шубҳа 220-қисм Онам ёнида мендан кўз узмай турган Рухсорага қарадим. Бир неча сония нигоҳларимиз шунчаки қадалиб турди. “Опа, мен ҳам бувимникига борсам бўладими?”,-деб сўрашини ҳеч биримиз кутмаган эдик. Онам менга қаради. Худди Рухсорага сен айтдингми дегандек бўлиб. “Қизим у сенинг буви..”,-деб холам орага кирганди Рухсора менга қараб юриб келди. “Миршод акам менга ҳаммасини айтиб берганди. У ёмон одам сенга зарар бермасин бу орамизда сир бўлиб қолсин деганди.Ойи, сизни мени деб неча марта калтаклади унда ҳам эшитдим.”,-деганида холам, менга онанг ҳам билмаган деган гапи ёлғон бўлдими деб холамга қарадим. “Қизим”,-деб онам йиғини олди. Рухсора эса мени қаттиқ қучиб олди. “Сен дунёдаги энг жасур синглсан”,-дегандим менга қараб кулди. Елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди.Рухсоранимг энг бошида менга қилган муомаласини эсладим. Ёш бўлсада, баъзи ишларнинг фарқига боргани асосийси сир сақлай олганига қойил қолдим. Нажжидек золимнинг зулмидан ўзича асрамоқчи бўлгани, мени баттар туйғуларга кўмди. Уни олиб қишлоққа йўл олдим. Унга йўл бўйи бувим, амаким ва оиласи ҳақида гапириб бердим. Унинг сир сақлашини билиб бувимга акамнинг ўлимини айтмаслигимиз кераклигини уқтирдим.Мени тушунди. Бувимни кўрар - кўрмас қучоғига отилди. Иккаласи худди узоқ танишдек кўришишди. Ота томонимга ётиқлик билан ҳаммасини тушунтирдик. Бувим яна бир невараси борлигидан хурсанд бўлсада, қон босими ҳаяжонни кўтара олмади. Тез ёрдам чақиришга тўғри келди. Амаким нега акманинг ўлимини айтмаганини янада яхши тушундим. Қишлоқдаги кунларимиз меҳрга тўла даврада ўтар экан. Бир ёндан хаёлим Моҳигул опада эди. Улугбек ва Нигоранинг суди аниқ бўлган экан. Икки ойдан сўнг белгиланган кун келганида, айбдорлар ўз жазосини тортишига амин эдим. *** “Қудалар шаҳардаги ресторанни гаплашибди. тўрт юз кишилик жой экан”,-деди янгам дастурхон бошида. “Бунча таснишимиз йўқ. Нега катта жой қилишяпти?”,-"деб сўрадим. “Опа, қишлоқда ҳамма Америкалик қизни келинлигини кўргиси келади. Бир уйдан бир кишини чақирасиз лекин тўрт - беш киши бўлиб келишлари мумкин”,-деб қиқирлаб менга жавоб берди жияним. “Куйов томон ҳам кўпчилик бўлса керак.Ҳеч нима қилмайди Маржона. Жой етмагандан кўра ҳамма бемалол ўтиргани маъқул”,-деди амаким. Вақт айни шу пайти деб мен бошқа бир масалани очдим. “Онам келган. У ҳам тўйимга келади. Бу сизларни ранжитмайдими буви?”,-деб сўрадим. Қон босимини биламан. Тўйда онамни кўриб тоби қочсин истамас эдим. Амаким қовоқлари уйилди. Янгам гапимни эшитмаганга олди. Бувим эса “Келаверсин қизим. Бизга келинлиги битган. Лекин ҳали ҳам сенга она. Бегоналарга эса, бизни ишимиз йўқ”,-деб кўнглимни хотиржам қилганди.

#Шубҳа 219-қисм Ойбек билан икки кундан сўнг йўлга чиқдик. Онам ва Рухсоранинг аҳволи анча яхши бўлганидан хотиржам Бостонга бориб қайтадиган бўлдим. Бировни танишинг учун йўлга чиқишинг керак экан. Ойбек мени кайфиятимни кўтариш учун бор маҳоратини ишга солганди. "Бўлди кулгандан қорним оғриди",-деб уни қилган ҳазилларидан норозилик билдирдим. "Бошқа биттаси бор уни ҳам айтиб берай ",-деб навбатдаги латифаларига кирди. "Кўп кулсам, кўп йиғлайман кейин",-деб қарши чиқдим. "Бу кулги, шунча кўз ёшинг учун ҳадиядир балким?",-деб менга мантиқли бошқа жавоб берганди. Бостондаги ишларим кутагнимдан тезроқ тугади. Чарчоқдан йўл бўйи ухлаб келдим. Ора-сира Ойбек бўйним оғриб қолмасин деб мени ёнга тўғрилаб қўйганини сезсамда, кўзларимни очмадим. Бахтли эдим, ғамимни еган биров билан эдим. Бунинг бир туш эмаслигини ҳисларим мени алдамаётганини билиб келдим. 🔦 Ўзбекистонга учиб келиш осон бўлмади. Яхши ҳам Ойбек ёнимда бўлган экан. Онам ва Рухсорани соғ -омон ватанга олиб келган эдик. Аэрпортда холам ва поччам кутиб олишди. Ойбекни ҳам биров қарши олди. "Бироз ухлаб олайлик кейин бирга ресторан қарашга борамиз ",-деб Ойбек йўл бўйи мени тез орада тўй қилишга кўндириб келди. Моҳигул опа вазиятни тушунтиргани учун кўп нозланмадим. Онам ва синглим билан холамларникига бордик. Кўз ёши ва ўлганларни ёди билан бир неча кунимиз ўтди. Америка ва Ўзбекистон орасидаги вақт бу сафар онам ва Рухсорага ҳам таъсир қилганди. Тунлари бедор кундуз вақти эса қотиб ухлардик. Холамнинг қора қуттиси анча ақли кириб қолганга ўхшайди. Ёки у билан умуман муомала қилмаганимдан менга шундай туюлди. 🔦 "Шу ерда қолсанг ҳам бўларди?",-деб онам бувимникига кетаман деганимда фикр билдирди. "Қуда томон тўй қиламиз деб келяпти. Мен ўша ерда бўлишим керак.",-деганимда юзи осилди. Баъзи ишлар биз айтгандек давом этмас. Онам билан гаплашиб, уларга ғамхўрлик қилганим бошқа, ҳақиқатлар бошқа. Бувим олдига борадиган юзи борми билмадим. Ўзи ҳам бир фарзандини йўқотди. Нигоранинг ҳақида ҳақиқатларини билди. Энди ҳам уни қўриқлашда давом эта олардими? Акамдан бир ёдгорлик қолсин деб уни асраб авайлаганини айтди. Бироқ Нигоранинг жазоси аниқ бўлгач боласини қамоқда дунёга келтиришга тўғри келади. Кўнглим Рухсорани ҳам олиб бориш эди. Ҳар қанча иккала томон ҳам ҳақиқатни билмасада, бувисини кўришини танишини истадим.