ru
Feedback
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

Открыть в Telegram

💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

Больше

📈 Аналитический обзор Telegram-канала ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

Канал ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ (@ibratli_nomalar) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 43 182 подписчиков, занимая 1 371 место в категории Религия и духовность и 1 756 место в регионе Узбекистан.

📊 Показатели аудитории и динамика

С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 43 182 подписчиков.

Согласно последним данным от 29 сентября, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило 4 067, а за последние 24 часа — -163, при этом общий охват остаётся высоким.

  • Статус верификации: Не верифицирован
  • Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 18.68%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 12.85% реакций от общего числа подписчиков.
  • Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 8 096 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 5 567 просмотров.
  • Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 131.

📝 Описание и контентная политика

Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
“💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot”

Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 30 сентября, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Религия и духовность.

43 182
Подписчики
-16324 часа
-2 6177 дней
+4 06730 дней
Архив постов
Қайси эшик сиз учун бахт сари йўл бўлиши мумкин?☺️ ❤️❤️ 🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱 🔹 1 — Меҳр эшиги 🔹 2 — Сабр эшиги 🔹 3 — Шукр эшиг
Қайси эшик сиз учун бахт сари йўл бўлиши мумкин?☺️ ❤️❤️ 🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱 🔹 1 — Меҳр эшиги 🔹 2 — Сабр эшиги 🔹 3 — Шукр эшиги 🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱 Танлаган эшик қалбингизда қандай сирларни очишини билмоқчимисиз?Унда эшикларни танланг👇

Аёллар қабристонга борса, қабр аҳлига яланғоч ҳолда кўринадими❓ Мени аҳли аёлим оилаларида 7 нафар қиз фарзанд бор яъни ўғил
Аёллар қабристонга борса, қабр аҳлига яланғоч ҳолда кўринадими❓ Мени аҳли аёлим оилаларида 7 нафар қиз фарзанд бор яъни ўғил фарзанд йўқ. Яқинда оталари вафот этган. Бир кун аёлим йиғлаб нахотки қиз бўлганим учун отамни қабрини ҳам кўролмасам деябди. Нимага унақа деябсан десам, қўшни хотиндан эшитибди аёллар қабристонга кирса қабр аҳлига яланғоч ҳолатда кўринаркан. Шу заҳоти қишлоқ домласини олдига бордим. Афсуски шундай жавоб олдим, Аёллар қабристонга кириши... Давоми 😢 ⤵️

​​то, лекин мени кечир, илтимос. Сени севаман. Бошқа йўлини топа олмадим. Бугун меники бўласан… Афсус… Севганимга, ўзимга, шаънимга, оиламга хиёнат қилдим… Зоҳид мени алдамади, тез орада совчилари келди, тўфимиз белгилланди. Тўй бўлди… Ҳамма бир кўришда ошиқ бўладиган кўзимга бир умрга мунг тушди.Бир куни уйга борсам, дадам бошида дўппи билан энди кетмоқчи бўлиб турган эканлар: –Тинчликми дада? – десам. –Қизим тинчликмас… Бобур акангни ўгли Нурбек Россиядан келганига бир ой ҳам бўлмасдан, оламдан ўтди. Юраги касал экан… Ҳушимдан кетиб қолдим… Нурбекларникига борганимда, уни сўнгги йўлга кузатиб бўлишган экан… Иккинчи синглиси олдимга келиб, қучоқлаб олди, йиги аралаш пичирлаб гапирарди: –Опажон, акам сизни севарди. Россиядан қайтганидан кейин айтмоқчи бўлган экан. Лекин, у ердаги огир меҳнат юрагига огирлик қилиб, касал бўлиб қолибди. Озгина ишлай кетаман, деб юраверибди. Тузалмаслигини билиб, уйландим, деб сизни алдабди. Буни келганидан кейин, ўлими олдидан айтди… Кўз ёшларимни тўхтата олмасдим… Орадан ойлар ўтиб ўғлим тугилди. Исмини унга атаб Нурбек қўйдик…

ШУ ИСТИҒФОРНИ ТЎХТАМАЙ АЙТИНГ ВА БАРЧА ЕТОЛМАГАН АРМОНЛАРИНГИЗГА ЙЕТАСИЗ, ИН ША АЛЛАХ ИСТИҒФОРНИ ЁДЛАБ ОЛИШ УЧУН БОСИНГ 👇🏻�
ШУ ИСТИҒФОРНИ ТЎХТАМАЙ АЙТИНГ ВА БАРЧА ЕТОЛМАГАН АРМОНЛАРИНГИЗГА ЙЕТАСИЗ, ИН ША АЛЛАХ ИСТИҒФОРНИ ЁДЛАБ ОЛИШ УЧУН БОСИНГ 👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻

💥БИР АЁЛНИНГ ТАКДИР КИСМАТИ. Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥 Исмим Нодира оилалиман. Уч ўгил фарзандим бор. Эрим гамхўр, қайнонамдан алоҳида яшаймиз. Ташқаридан қараганда жуда бахтлиман. Лекин, армоним бор, илк муҳаббатимга севишимни айта олмаганман… Дадамнинг айтишларига қараганда, ойижоним мени дунёга келтириб оламдан ўтган эканлар. Акам ва мени тарбиям учун ойимнинг вафотларидан бир йил ўтиб дадам уйланибдилар-у лекин, ўгай онам бизга яхши қарамаганликлари учун ажрашибдилар. Дадам сал вақт ўтиб, бир боласи ва эри автаҳалокатга учраб, фақат ўзи тирик қолган Махлиё деган аёлни энагаликка ишга ёллабдилар. Дадам яхши бир лавозимда ишлайдилар. Ҳаётда огир,босиқ инсонлар. Мен улгайдим. Дадам ва Маҳлиё холам менга онам ўрнини билдирмасликка ҳаракат қилишди. Дадамнинг ҳайдовчиси бўларди, исмлари Бобур ака. Ўгиллари мен билан тенг, исми Нурбек эди. Биз бир синфга борардик, Бобур ака бизни мактабга бирга олиб бориб, бирга олиб қайтардилар. Нурбек менга жуда меҳрибон эди. Улгайдик. Чиройли бўлганлигим учун ошиқларим кўп эди. Лекин, Нурбек мени химоя қиларди.Нурбекга нисбатан қалбимда нимадир ҳис қилардим… У ҳам менга бефарқ эмасди-ю лекин, айтмасди. Кунлар шу зайлда ўтарди. Лицейни битириб олий ўқувга тайёрланардим. Бир куни дадам ва мен телевизорда “Телба” фильмини кўриб ўтиргандик. Ҳаёлимга келган фикрдан қувониб кетдим. Кинони кўриб бўлганимиздан сўнг: –Дадажон кино ёқдими? – деб сўадим. –Ёқди қизим – деб жавоб қайтардилар. –Робия галати қиз экан, келиб-келиб хонимчини яхши кўрадими? – дедим. –Эх, қизим-а ҳали ёшсанда. Одам қанақа касб эгаси бўлишидан қатъий назар, буюк қалб соҳиби бўлсин. Одам севгани билан бўлсагина бахтли бўлади. Бойлик Ўткинчи – дедилар. –Демак, сизга бойлик ёки камбагаликни ахамияти йўқ эканда? Мендаги ўзгаришдан дадам сирли кулдилар. Уялиб кетганимдан бахона қилиб, ошхонага ўтиб кетдим. Қанчалар бахтлиман, дадам қарши бўлмайдилар… Лекин, Нурбек менга бир бора ҳам севаман демаган. Мен қандай айтаман… Ҳа топдим, сал билдираман; бугунги дадам биланн бўлган воқеани айтиб бераман… Эртанги кун ўқишга борганимизда Нурбекга айтдим. Лекин, унинг гапи ҳайратга солди: –Даданг яхши ҳаётни кўрган одамда… Домла берган масалани ечдингми? Шундай десада, лекин гамхўр эди. Севишини билардим. Уни дил изҳорини кутардим. Олий ўқув юртига ҳужжат топширар вақтимиз Нурбек топширмади. Оиласида уч синглиси бўлганлиги учун: –Дадамни ишлагани нима бўлади, мен Россияга бориб ишлаб келаман, кейин ўкишга кираман, деди. Кутасанми? Қўнгироқ қиласан-а? Юрагим ҳапқириб кетди: –Ҳа кутаман, дедим. У кетди… Мен ўқишга кирдим. Уни кутдим. Уч йилга кетганди. Менга совчилар келиб чарчамасди. Лекин, мен ҳаммасини рад этардим. Ўкишимизда бир олифта Зоҳид деган бола бор эди: –Нодира, илтимос мени рад этма, бойлигинг керак эмас, сени севаман… –Тинч қўйинг, мени йигитим бор, дердим ҳар сафар. У бўлса: –Алдама, икки йилдан бери ортингдан юраман, бўлди етар, сени барибир Ўзимники қиламан… Шундай вақтда Нурбекнинг Йўқлиги билинарди. Келишига яна бир йил қолганди. Икки йил ичида телефонда гаплашиб турардик, уйига пул жўнатарди. Бир сафар тел қилганида, у ерда уйланганини, бахтли эканлигини айтиб, суюнчи олди. Наҳот севганимни сезмаган бўлса, роса алам қилди… Афсус, бу охирги гаплашишимиз экан… Жахл устида ортимдан юрган Зоҳид билан кечки овқатни бирга ейиш учун розлик бериб юбордим. Кейин, афсусландим-у лекин, кеч эди… Дадам иш билан сафарга кетгандилар, акам бошқа вилоятда ўқирди.Дугонамникига бораман деб, Махлиё холамни алдадим.Зоҳид билан кечки овқтани едик. Кейин, машинасида уйимга кузатиб қўймоқчи эди, телефони жиринглаб қолди: –Ало, ҳа эшитаман? – … –Нима? Ҳозир етиб бораман? – деб бақириб юборди. –Тинчликми? – дедим хавотирланиб. –Йўқ, ойим огирлашиб қолибдилар – деди. Мен индамадим. Бирга уларникига бордик: –Юр Нодира, тез кир, ойим ёлгиз – дея, тез кириб кетди. Орқасидан мен ҳам кирдим.Эшикни очди. Шубҳалана бошладим-у лекин, ойисининг бетоблиги ҳаёлимдан чиқмасди: –Кир, деди. Кириб, аста меҳмонхонага ўтдим. Ниятини тушундим-у тезда орқамга қарадим. Зоҳид кулиб турарди: –Бу нима қилганингиз? Қўйиб юборинг, кетаман! – деб бақирдим. –Биламан бу ха

Ўғлим 23 ёшда эди қизим эса 18 ёшда ҳар бирининг ўз хонаси бор эди Яқинда хотиним ва мен иш жойимиздан бир неча кун бошқа шах
Ўғлим 23 ёшда эди қизим эса 18 ёшда ҳар бирининг ўз хонаси бор эди Яқинда хотиним ва мен иш жойимиздан бир неча кун бошқа шахарга кетадиган бўлдик болаларимиз эса уйда ёлғиз қолишди. Орадан 2 кун ўткач кечаси қизим йиғлаб телефон қилди акам уйига дўстларини олиб келди улар маст ва менга ёпишиб олган деди. Мен нафратланиб кетиб дарҳол оғлимга телефон қилдим лекин у кўтармади. Хотиним ва мен шокга тушиб қолиб уйимиз томон машинада йўлга чиқдк 2 соатдан кейин уйда бўлдик уйни очдик тўғри қизимнинг хонасига бордик эшикни очиб биз шокда қолдик чунки...давомини ўқиш

​​💥АКА... Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥 Ака тўртта боласи билан ёш бева қолган синглисидан ҳабар олгани борди. Борса, синглиси уйда йўқ. Жиянлари варрак ясаб ўтиришибди. -Онангни анча бўлдими кетганига?! -Бир соатча бўлди,- деди салафанга чўп боғлаётган бола. -Нимага кетди?! -Раисдан ун сўрагани кетди, нонимиз қолмади... Ака бир безовта қимирлаб қўйди. -Салафанни қаердан олдинг? -Молхонани эшигида турганди, варракни учириб бўлиб, яна қоқиб қўямиз... -Унгача сигир совқотсинми?! Бола ерга қаради. -Сигирни соғяпсизларми ўзи?! -Ҳа, онам соғиб ширгуруч қилиб беряптилар... -Ҳмм. Яна қанақа овқат қилиб беряпти?! - Ширгуруч... Ширқовоқ... Ака ўрнидан турди, одатда дарси эрта тугаган кунлари келиб, синглисига қураётган иссиқхонасида ишларди. Меҳнат қуроллари ўша ерда сақланарди. Болалар молхона эшигидан суғуриб олган салафанни болғачани олиб чиқиб қайта қоқди. Болалар фойдаланиб, отиб кетишган "мих суғургич" ни ердан олиб иссиқхонага қўйиб чиқди. Шу билан болаларга "тезда келаман, онанг келса бирон жойга кетмай турсин" деб тайинлаб, велосепедини етаклаб чиқиб кетди. Акаси келганини болаларидан эшитган Атикани ичи зил кетди. "Акам мен тирик эканман, бировга ялинмагин" деб кўп айтардилар, жаҳллари чиққан бўлса керак" деб ўйлади. Шом чўкди. Эшик безовта таққиллади. Атика югуриб бориб, эшикни очди: остонада пешонасидан маккадек - маккадек тер чиқиб кетган, велосепеди қорнига бир қоп унни тиқиб олган акаси жилмайиб турарди. -Вой ака-я, терлаб кетганизи қаранг, йўлларимиз адир, пастлик, тепага юк билан чиқиш қийин бўлгандир-а?! Боллалар аҳмоқ, сизни уринтириб қўйдикми, ўзизни саккизта болангиз бор, ортиқча юк бўлмай дигандим, нима қилардиз а, оввора бўлиб... Атика тинмай жаврар, енги билан акасининг пешонасидаги терларни артиб, йиғламсираб айланиб ўргилар эди. - Эй Атика сингил учун ака буғдойзорни эзиб ўтса, гуноҳ бўлмас экан, баланд-пасни гапирасан а?! Чақир Баҳодиржонни, унга варрак олиб келдим, фақат томда учирмасин, боҳабар бўл! Энди эса кириб, бир пиёла совуқ чойинг бўлса олиб чиқ! Атика совуқ чой учун уйга югуриб кириб кетди. Умму Зайнаб

#ДИҚҚАТ ❗️Аввал расмни кўриб, кейин матнни ўқинг! Агар сиз ушбу расмда яхта ва денгизни кўраётган бўлсангиз, унда аллақачон и
#ДИҚҚАТ ❗️Аввал расмни кўриб, кейин матнни ўқинг! Агар сиз ушбу расмда яхта ва денгизни кўраётган бўлсангиз, унда аллақачон ишдан таътил оладиган вақтингиз келибди. Расмда аслида нима тасвирланганини кўриб, ҳушингиздан кетиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Тўлиқ:👇🏼

#Шубҳа 224-қисм "Энди асал ойига кетсак бўладими Маржонахон?",-деб Ойбек сўради. Тўйдан сўнг бир ерларга борамиз деганида, суд тугасин кейин деган эдим. Акам учун қўлимдан келганини қилдим. Моҳигул опа ҳақиқатдан ишининг устаси эди. Унга қанча рахмат десам оз. Ойбек эса акамга берган пулларини Нигоранинг қариндошларидан қайтариб олиш учун судга берди. У иш қачон нима билан ҳал бўлиши ҳали номаълум. Лекин асосийси шунча қайғу ичида кичик бир қувонч топганимиз бўлди. Ҳаётларимиз оз бўлсада йўлга қўйиб, умид қилиб яшашни ўргандик. Ўзбекистонга бутунлай кўчиб ўтдим дея олмайман. Ҳали ҳам хаёлим Бостондаги офисимда қолди. Орада ҳеч ким йўқ,тинч ҳаётимни соғинаман. Бу ерда ҳам секин -аста янги танишлар орттира бошладим. Бироқ мени яралаган бошқа ҳодисаларга ҳам гувоҳ бўлаётгандим. Масалан жуда кўпчилик янги ва яхши ҳаёт орзусида Америка йўлини тутганини эшитиб юрагим бошқача бўлди. Албатта ҳаммани тақдири бизникидек бўлади дегани эмас. Аммо қинғир йўллар билан чегара бузиб ўтаётганлар, йўл яримида вафот этиб қолганларини эшитиб жуда ачиндим. Ёки хужжат учун хотини ёки эридан ажрлаиб бошқалар билан оила қураётганлар мен учун бир танлов тури эмас эди. Чет элда узоқ йиллар яшаган бири сифатида, шу нарсани англаб етдим. Ҳар ерда ўзининг тош тарозиси бор. Яхши деб ўйлаганингиз баъзида ундай бўлмаслигига кўп гувоҳ бўлдим. Янада бошқага ақл ўргатиш ниятим йўқ. Ҳар ким ўз тақдирида борини яшайди деганди бувим. Биз ҳам тўрт кишилик бир оила бўлиб мусофир бўлган кишилар яшаганларимиздан озимизга хулосалар чиқардик. Мен мукаммал бўлмаганим каби атрофимдагилар ҳам бе хато кишилар эмас. Гоҳ кулиб гоҳ хомуш Аллоҳ берган кунларимизни яшаб келяпмиз. Тамом Турфа инсонларнинг ўзига хос ҳаётларига гувоҳлик қилар эканмиз, туйғуларимиз ҳам ҳар хил ранг олади. Шукур, садоқат ва сабрнинг қиймати янада ортгандек бўлади. Маржона ва унинг оиласини бошидан ўтказганлари ҳам бир ибрат бўлса не ажаб. Шу ўринда эслатиб ўтишни хоҳлардим. Биз бу ҳикояни ўқиганда, Нажжи Америкадаги жазосининг уч ярим йилини ўтаб бўлди. Нигоранинг фарзандини оиласи олди. Бизнинг Маржона эса Америка ва Ўзбекистон орасида бориб келиб қиз фарзандли бўлди. Яқин орада бошқа тақдирларга гувоҳлик қиламиз деган умиддаман. У давргача ўзингизни ва яқинларнингизни асранг. Сизга чексиз ҳурмат билан ожиза ёзувчингиз Сулҳида Даврон.🪄

#Шубҳа 223-қисм
Икки ойдан сўнг
"Безбетлигини кўряпсизми?" "Ҳаммасини билиб туриб қиляпти Маржона. Сизга ҳаяжонланиш мумкин эмас.",-деб Моҳигул опа мени тинчлантиришга ҳаракат қиларди. Тўйимиздан сўнг, Моҳигул опа билан учрашиб гаплашиб олиш жуда муаммо бўлди. Сабаби қайнонамнинг мени ҳам рашк қилиши бўлди. Суд бошлангунча қилинадиган ҳеч бир иш йўқ бўлсада янада кўнглим тинчисин деб орада ёнига бориб турардим. Шу икки ой ичида бўйин ва бел чурраси бўладиган даражада келин салом қилдим. Бошида деярли ҳар кун. Сўнг ҳафтада икки -уч бир қариндош келин чақирди қиларди. Оила ҳаётига мослашишда қийналмадим дея олмайман. Кўп нарсари ўрганишга тўғри келди. Ойбекнинг оиласи мени тушунган ҳолатда сабр билан ҳамма нарсани ўргатиб туришди. *** Суд залига келганимизда Нигоранинг оиласи. Улуғбекнинг отаси ва яқинлари бор эди. Суд жараёни қизғин бошланиб, давлат қоралувчиси иккала айбдорни аямади. Нигора каттарган қорнини ушлаб ўзини жабрдийдага солар, Улуғбек эса ҳеч қандай пушаймонлик белгиларисиз боши тик ҳолда панжара ортида турарди. Жиноят ҳодисаси яна қайта ҳужжат ва далиллар билан бир -бир исботланди. Прокурор бу жиноятни уюшган ҳолда содир этилганини ва ўта оғир турдаги деб ҳисоблаб Улуғбекка 25 йил қамоқ жазоси истади. Қариндошлари йиғлашни бошлади. Нигорага эса жиноятни яшириш, далилларни йўқ қилиш ҳамда нафрат уйғотиш йўли билан замин яратиш айби қўйилиб 9 йил беришларини сўради. Бир зумда суд зали шовқин-сурон кўтарилди. Нигора панжара ортидан менга қарата ҳақоратлар ёғдира бошлади. Акамнинг шаънига ҳар хил гаплар айтди. Буларни эшитиш жуда оғир бўлди. Суд раиси берилган барча даилларга биноан Улуғбекка акамнинг жиноятида иштироки учун 16 йил хотини ўлимига сабаб бўлгани учун 9 йил 4 ой берди. Нигора эса етти йил билан бу ишдан қутилди. Туғриғига оз қолгани инобатга олиниб умумий калонада жазо ўташи белгиланди. "Тугади",-деб Ойбек елкамга қўлини ўтказиб олди. "Ёрдамчилари жазо олди. Энди навбат асосий қотилга ",-деди Моҳигул опа. Нажжининг Америкадаги қамоқ муддати тугагач, уни Ўзбекистондаги суд кутмоқда. Ҳар ҳужжатини асосли қилиб топишрган эдик. Қолгани кутиш қолди холос. Адолат кун келиб унга ҳам ўз ипини ўтказишидан ҳеч шубҳамиз қолмади.

#Шубҳа 222-қисм Тўй дегани дастурхонга тортилган ноз-неъматлар ва турли санъаткорларнинг навбат талашиб ўтадиган бир неча соатлик ҳамжиҳатлик даврасидир. Онам ва отам томондан келган меҳмонлар деярли бир -бирини танимайдиган даражада узоқ ўтиришди. Ойбекнинг қариндош-уруғи эса ким ўзарга кийинган кўринади. Қайнонам давранинг бошидан охиригача салобатли юриб ҳаммага тўй эгаси ким эканини кўрсатгандек бўлди. Танимаганларимни Ойбек бирма-бир таништирди. Лекин шунда ҳам кимни ким эканини тўлиқ эслаб қолишнинг иложи бўлмади. "Хайрият, биттаси сени бўйнинга ҳам ола хуржинни остди дўстим ",-деб бирилари Ойбекни табриклади. "Йўли узоқ эканда. Келиб мени топиши вақт олди ",-деб жавоб берди Ойбек. Ҳар фурсатда менга илиқ илтифотлар қилишга уринган Ойбек ёнида, ростдан ҳам бир бутундек ҳис этардим. Онамни таниганлар бир- бирига илмоқли қарашларини сездим. Рухсора эса худди Америкадаги парти ( ўтириш) ларда юргандек қўлига рангли ичимликлардан олиб дарвра ўртасида юрарди. Ҳаммасидан ҳам унинг ўзбек куй -қўшиқларига ғалати ҳаракатлар билан рақсга тушгани юзларимизда табассум ёйди. Ойбек менга онанг ва синглинг биз билан яшасин деб таклиф берганди. Фақат онам бунга кўнмади. Холам олдида ўзини эркинроқ ҳис этишини айтди. Очиғи мен учун ҳам шуниси қулай. Ота томоним меҳмонга келиб қолса, ноқулайлик бўлишини истамас эдим. Тўй тугаб меҳмонлар тарқалди. Чарчоқдан оёқда туришда қийналардим. Қайнонам уйида бизга бир хона тайёрлаганди. Ўзимиз алоҳида кўчиб чиқишдан аввал ўша ерда яшаб турар эканмиз. Янгам эрта тонгдан келин салом деган бошқа яна бир одатимизни менга қайта -қайта тушунтирди. Мен ҳали эртани ўйлашдан олдин бу кеча уйқига тўйиб олишни режалаган эдим. "Ойбек сен ҳам е, болам. Тўйда яхши нарса емадиларинг ",-деб қариндошлардан бири хонамизга овқат олиб кирди. Ойбекнинг иштаҳа билан таомга қараганини кўриб ҳеч парво қилмай ухлаш дардига тушдим. *** Оила деб аталган даргоҳнинг илк пойдевори қўйилди. Кўнглимиздаги шубҳалар ўрнини севгига бой ваъдалар олди. Икки нотаниш руҳ бир ёстиқда қўним топди. "Сенга бир совғам бор",-деб Ойбек пешонамдан ўпди. Олдиндан яшириб қўйган ердан бир узун қутти чиқарди. Бўйинга осадиган занжирга ўхшатдим. Индамай кутдим. Ичини очиб тилла ва ўртача майинликдаги занжир учида адолат тарозисидан кичик бир кулони бор эди. Уни бўйнимга тақди. "Ҳаётимизда доим бир -биримизга ишонч бўлсин адвокатим ",-деб жилмайди.

#Шубҳа 221-қисм Олис масофалар мени нафақат севганларимдан айирди. Балкида удумларимдан қанчалик узоқ ўсганимни англадим. Ҳеч бир одатни аниқ билмасдим. Қишлоқ ва шаҳар орасида ҳам фарқли маросимлар борлигини энди эшитдим. Ўзбекистоннинг ҳамма ерида тўй бир хил ўтади деб билардим. Янглишганимни эса чимилдиқ деган урфимизда гувоҳи бўлдим. Ойбек иккаламизни оёқ кийимларимизда бир матодан тикилган парда ортига қўйишди. Устимга тикилган либос бир неча қаватдан иборат бўлиб, оқ ҳарир мато юзимга ёпинчиқ бўлганди. Юзимизга ойна тутишди. Кичик пиёладаги асални бармоғида аввал Ойбек менга, кейин ўзим унга узатдим. Кўз ёши ва қувонч ёнма-ён юради деб бекорга айтишмаган экан. Қисқа фурсат ичида ҳамма нарсага улгуриш осон бўлмади. Бўлажак қайнонам ва янгам билан кун - ора бозорга қатнадик. Раста ва дўконларда юриш қийин эмас. Бироқ дид масаласида икки ҳамроҳим билан анча тортишиб қолдим. Менинг кийиниш услубимга умуман тўғри келмайдиган нарсаларни оламиз деб туриб олишди. Ёлғон эмас неча марта шу тўй масаласидан қочиб кетгим келди. Фақат бувимнинг ва бошқа қариндошларнинг ҳаяжонини кўриб яна воз кечдим. Ойбек эса умуман бошқа олам. Шаҳарда қад кўрарган замонавий котежлардан бирни менга расмларини кўрсатди. Ростдан ҳам янги қурилган ғарб ва классика уйғунлиги билиниб турарди. Бир томондан тўй ташвишлари бошқа ёнда эса Ўзбекистонга мослашиш билан кунларим ўтди. "Мана келинни қучоғига беринглар ",-деб қўлдан-қўлга узатилган бир болачани менга беришди. Бечора болакай онасининг бағридан узоқлашганидан бақириб йиғларди. "Бахтли бўлсин, ували-жували бўлсин",-деган тилаклар янгради. Ресторантга бормасдан аввал ўтказилган бу маросимнинг ҳар они менга янгиликларга бой ўтди. "Худога шукур ҳеч бу кун келмайди деб ўйлаган эдим",-деди Ойбек машина ичида эканмиз. "Мен ҳали ҳам ўзимни бошқа бировнинг тўйида юргандек ҳис этяпман ",-деб ростини айтдим. Ойбек эса ёлғондан ажаблангандек бўлди. Ҳаммасидан аввал бувим никоҳимиз ўқилсин деб туриб олди. Унда энг ёққани Ойбекнинг менга катта пул ваъда қилгани бўлди. Икки хил руҳиятда эдим. Бир қувончдан кўнглим ёришса, бир акамни бувим эшитиб қолмасин деб хавотирда эдим. "Мен шовқин кўтара олмайман ",-деб бувим тўй оқшомига келмади. Унга кўра чимилдиқ маросими ва ўқитилган никоҳ етарли эмиш. Яна қайсидир янгалардан бири айтган гапи юрагимга тошдек ўтирди. "Ёш ўғлим тупроқ остида, мен устида тўйда ўтирмайман деб ирим қилди мома ",-деганди. Буни тушунишимга кўп вақт кетмади. Бувимнинг ичидаги меъзони бошқа, қарашлари ўзга эди.

#Шубҳа 220-қисм Онам ёнида мендан кўз узмай турган Рухсорага қарадим. Бир неча сония нигоҳларимиз шунчаки қадалиб турди. “Опа, мен ҳам бувимникига борсам бўладими?”,-деб сўрашини ҳеч биримиз кутмаган эдик. Онам менга қаради. Худди Рухсорага сен айтдингми дегандек бўлиб. “Қизим у сенинг буви..”,-деб холам орага кирганди Рухсора менга қараб юриб келди. “Миршод акам менга ҳаммасини айтиб берганди. У ёмон одам сенга зарар бермасин бу орамизда сир бўлиб қолсин деганди.Ойи, сизни мени деб неча марта калтаклади унда ҳам эшитдим.”,-деганида холам, менга онанг ҳам билмаган деган гапи ёлғон бўлдими деб холамга қарадим. “Қизим”,-деб онам йиғини олди. Рухсора эса мени қаттиқ қучиб олди. “Сен дунёдаги энг жасур синглсан”,-дегандим менга қараб кулди. Елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди.Рухсоранимг энг бошида менга қилган муомаласини эсладим. Ёш бўлсада, баъзи ишларнинг фарқига боргани асосийси сир сақлай олганига қойил қолдим. Нажжидек золимнинг зулмидан ўзича асрамоқчи бўлгани, мени баттар туйғуларга кўмди. Уни олиб қишлоққа йўл олдим. Унга йўл бўйи бувим, амаким ва оиласи ҳақида гапириб бердим. Унинг сир сақлашини билиб бувимга акамнинг ўлимини айтмаслигимиз кераклигини уқтирдим.Мени тушунди. Бувимни кўрар - кўрмас қучоғига отилди. Иккаласи худди узоқ танишдек кўришишди. Ота томонимга ётиқлик билан ҳаммасини тушунтирдик. Бувим яна бир невараси борлигидан хурсанд бўлсада, қон босими ҳаяжонни кўтара олмади. Тез ёрдам чақиришга тўғри келди. Амаким нега акманинг ўлимини айтмаганини янада яхши тушундим. Қишлоқдаги кунларимиз меҳрга тўла даврада ўтар экан. Бир ёндан хаёлим Моҳигул опада эди. Улугбек ва Нигоранинг суди аниқ бўлган экан. Икки ойдан сўнг белгиланган кун келганида, айбдорлар ўз жазосини тортишига амин эдим. *** “Қудалар шаҳардаги ресторанни гаплашибди. тўрт юз кишилик жой экан”,-деди янгам дастурхон бошида. “Бунча таснишимиз йўқ. Нега катта жой қилишяпти?”,-"деб сўрадим. “Опа, қишлоқда ҳамма Америкалик қизни келинлигини кўргиси келади. Бир уйдан бир кишини чақирасиз лекин тўрт - беш киши бўлиб келишлари мумкин”,-деб қиқирлаб менга жавоб берди жияним. “Куйов томон ҳам кўпчилик бўлса керак.Ҳеч нима қилмайди Маржона. Жой етмагандан кўра ҳамма бемалол ўтиргани маъқул”,-деди амаким. Вақт айни шу пайти деб мен бошқа бир масалани очдим. “Онам келган. У ҳам тўйимга келади. Бу сизларни ранжитмайдими буви?”,-деб сўрадим. Қон босимини биламан. Тўйда онамни кўриб тоби қочсин истамас эдим. Амаким қовоқлари уйилди. Янгам гапимни эшитмаганга олди. Бувим эса “Келаверсин қизим. Бизга келинлиги битган. Лекин ҳали ҳам сенга она. Бегоналарга эса, бизни ишимиз йўқ”,-деб кўнглимни хотиржам қилганди.

#Шубҳа 219-қисм Ойбек билан икки кундан сўнг йўлга чиқдик. Онам ва Рухсоранинг аҳволи анча яхши бўлганидан хотиржам Бостонга бориб қайтадиган бўлдим. Бировни танишинг учун йўлга чиқишинг керак экан. Ойбек мени кайфиятимни кўтариш учун бор маҳоратини ишга солганди. "Бўлди кулгандан қорним оғриди",-деб уни қилган ҳазилларидан норозилик билдирдим. "Бошқа биттаси бор уни ҳам айтиб берай ",-деб навбатдаги латифаларига кирди. "Кўп кулсам, кўп йиғлайман кейин",-деб қарши чиқдим. "Бу кулги, шунча кўз ёшинг учун ҳадиядир балким?",-деб менга мантиқли бошқа жавоб берганди. Бостондаги ишларим кутагнимдан тезроқ тугади. Чарчоқдан йўл бўйи ухлаб келдим. Ора-сира Ойбек бўйним оғриб қолмасин деб мени ёнга тўғрилаб қўйганини сезсамда, кўзларимни очмадим. Бахтли эдим, ғамимни еган биров билан эдим. Бунинг бир туш эмаслигини ҳисларим мени алдамаётганини билиб келдим. 🔦 Ўзбекистонга учиб келиш осон бўлмади. Яхши ҳам Ойбек ёнимда бўлган экан. Онам ва Рухсорани соғ -омон ватанга олиб келган эдик. Аэрпортда холам ва поччам кутиб олишди. Ойбекни ҳам биров қарши олди. "Бироз ухлаб олайлик кейин бирга ресторан қарашга борамиз ",-деб Ойбек йўл бўйи мени тез орада тўй қилишга кўндириб келди. Моҳигул опа вазиятни тушунтиргани учун кўп нозланмадим. Онам ва синглим билан холамларникига бордик. Кўз ёши ва ўлганларни ёди билан бир неча кунимиз ўтди. Америка ва Ўзбекистон орасидаги вақт бу сафар онам ва Рухсорага ҳам таъсир қилганди. Тунлари бедор кундуз вақти эса қотиб ухлардик. Холамнинг қора қуттиси анча ақли кириб қолганга ўхшайди. Ёки у билан умуман муомала қилмаганимдан менга шундай туюлди. 🔦 "Шу ерда қолсанг ҳам бўларди?",-деб онам бувимникига кетаман деганимда фикр билдирди. "Қуда томон тўй қиламиз деб келяпти. Мен ўша ерда бўлишим керак.",-деганимда юзи осилди. Баъзи ишлар биз айтгандек давом этмас. Онам билан гаплашиб, уларга ғамхўрлик қилганим бошқа, ҳақиқатлар бошқа. Бувим олдига борадиган юзи борми билмадим. Ўзи ҳам бир фарзандини йўқотди. Нигоранинг ҳақида ҳақиқатларини билди. Энди ҳам уни қўриқлашда давом эта олардими? Акамдан бир ёдгорлик қолсин деб уни асраб авайлаганини айтди. Бироқ Нигоранинг жазоси аниқ бўлгач боласини қамоқда дунёга келтиришга тўғри келади. Кўнглим Рухсорани ҳам олиб бориш эди. Ҳар қанча иккала томон ҳам ҳақиқатни билмасада, бувисини кўришини танишини истадим.

#ШУБХА Муаллиф: Sulhida Davron Огоҳлантириш бурчим⚠️ ❗️Муаллиф рухсатисиз кўчириб олиш ва тарқатиш қонун олдида жавобгарликка олиб боради.❗️ Ёқимли мутолаа

Ҳар кунни бирор ном билан аташ мумкин. Айниқса кундалик ёзадиганлар учун, ёзувчилар учун, шоирлар учун бу бир ҳикоянинг боши. Биз кунларни камдан-кам номлаймиз. Туй куни, таваллуд куни, мотам куни, дам куни, байрам куни, омадсиз кун. Бўлди! 😊 Аслида эса ҳар кунга ном қўйишни урфга айлантириш керак: Бахт куни, омад куни, шукр куни, совға куни, ҳаётни севиш куни, болалар куни, Илҳом куни, сайр куни, муҳаббат куни, дўстлик куни, ота куни, опа куни... Тасаввур қилинг, қанча имконият. Ва ўша кунларда ўзингизни, атрофингиздагиларни қайта кашф қиласиз. Туғилган кундан ташқари яна бир кун бўлсаки, яқинларинг сени йўқласа, ўзинг ўзингга разм солсанг. Зўр, а? Қадрдоним, кунингизни қандай атасангиз, кунингизга шундай мазмун берасиз. Борлигингизни, яшаётганингизни унутманг... Олмахондан сизга ҳадя ювордим. Айнан сиз учун. 💐❤️ Кўнгилни чўктирманг, ҳаёт давом этади.🤗 Хайрли кун! @xayrlitonglar

Бир донишманд чол бир инсонга бундай маслаҳат берган экан: - Кун бўйи юрасан, ишлайсан, ўйлайсан, эшитасан, томоша қиласан, о
Бир донишманд чол бир инсонга бундай маслаҳат берган экан: - Кун бўйи юрасан, ишлайсан, ўйлайсан, эшитасан, томоша қиласан, овқатланасан. Тананинг барча қисмлари (қўллар, оёқлар, кўзлар, қулоқлар, мия) сен учун ишлайди. Кечаси эса ухлаётганингда улар дам олишади. Аммо вужудингдаги бир бўлак, сен учун кечаю кундуз тўхтамайди. Бу сенинг юрагинг! Шундай экан, юрагингни хафа қилма...😍 💥Ҳикояга биздан иқтибос: Хафа бўлманг, аразламанг, тушкунликка тушманг. Сизларни яхши кўрадиган инсон борлигини унутманг😍🥰 @xayrlitonglar

Кўп фарзандлилик бўйича чемпионат ўтказилибди 😊 Кўп Мамлакатдардан эркаклар қатнашибди ва уларга аёл жуфт бериб 5 йилга кимс
Кўп фарзандлилик бўйича чемпионат ўтказилибди 😊 Кўп Мамлакатдардан эркаклар қатнашибди ва уларга аёл жуфт бериб 5 йилга кимсасиз оролга юборишибди ... Шарт шундай эдики ким кўп фарзанди бўлса шунга 100 минг доллор мукофат эди. 5 йил ўтгач Амеркалик 5 та Хитойлик 4 та Германядик 3 та Ўзбекистонлик эркак эса 1 та фарзанд билан қайтишибди ва Ўзбек эркар 1 Ўрини олибди 😃 Қолган қатнашчилар норози бўлиб сабабини тушунтиришларини сўрашибди Шунда ташкилотчилар шундай дебди! ✅Давомини укиш✅

#Кулаган_Юлдуз Ўша тун ҳеч ким билмай, бева аёллардек тўйсиз ўша чолга бериб юборилдим... Қоронғу хонада паранжи ичида йиғлаб ўтирган эканман, бирдан ташқарида ичиб олган ўша чолнинг овози эшитилди. Бирдан чўчиб кетдим... ва унинг танаси ерга йиқилганининг гурсиллаган овози эшитилди. Шундан сўнг эшик очилиб, қандайдир ҳалиги чолни эмас, балки гавдали бир эркакнинг сояси кўринди... ва у бор кучи билан юзимдаги паранжимни юлқиб ташлади😱😱😱 Даҳшатли сирлар ва кутилмаган фожиаларга бой ушбу психологик асарни ҳозироқ ўқинг: 👇

Repost from N/a
Dunyodagi birinchi ishonchli bozorda Telegram kanalini sotib oling yoki oʻz kanalingizni soting! 📊Kanal tafsilotlarini koʻri
Dunyodagi birinchi ishonchli bozorda Telegram kanalini sotib oling yoki oʻz kanalingizni soting! 📊Kanal tafsilotlarini koʻrish va xavfsiz pul oʻtkazmalarini amalga oshirishni istaysizmi? Yechim — Magfi Marketplace! 🤑Kanallarni ishonchli sotib oling, oʻz kanalingizni hoziroq joylashtiring va tezda soting! 🔗 Kanal Sotib Olish / Kanalni Sotish! #reklama · Marketplace