uz
Feedback
Эркин Абдулахатов

Эркин Абдулахатов

Kanalga Telegram’da o‘tish

Ҳаётда доим қийин йўлни танла, шунда сен рақобатга учрамайсан.

Ko'proq ko'rsatish
1 208
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
-57 kunlar
-1130 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Taglar buluti
Ma'lumot yo'q
Muammo bormi? Iltimos, sahifani yangilang yoki bizning qo'llab-quvvatlash boshqaruvchimizga murojaat qiling>.
Kirish va chiqish esdaliklari
---
---
---
---
---
---
Obunachilarni jalb qilish
Iyul '26
Iyul '26
+30
5 kanalda
Iyun '26
+46
1 kanalda
Get PRO
May '26
+118
2 kanalda
Get PRO
Aprel '26
+13
2 kanalda
Get PRO
Mart '26
+23
5 kanalda
Get PRO
Fevral '26
+150
3 kanalda
Get PRO
Yanvar '26
+20
3 kanalda
Get PRO
Dekabr '25
+167
8 kanalda
Get PRO
Noyabr '25
+130
10 kanalda
Get PRO
Oktabr '25
+51
4 kanalda
Get PRO
Sentabr '25
+26
5 kanalda
Get PRO
Avgust '25
+67
7 kanalda
Get PRO
Iyul '25
+96
7 kanalda
Get PRO
Iyun '25
+21
3 kanalda
Get PRO
May '25
+22
2 kanalda
Get PRO
Aprel '25
+20
1 kanalda
Get PRO
Mart '25
+40
4 kanalda
Get PRO
Fevral '25
+44
6 kanalda
Get PRO
Yanvar '25
+81
5 kanalda
Get PRO
Dekabr '24
+111
6 kanalda
Get PRO
Noyabr '24
+43
5 kanalda
Get PRO
Oktabr '24
+56
3 kanalda
Get PRO
Sentabr '24
+43
4 kanalda
Get PRO
Avgust '24
+9
2 kanalda
Get PRO
Iyul '24
+20
4 kanalda
Get PRO
Iyun '24
+24
9 kanalda
Get PRO
May '24
+16
2 kanalda
Get PRO
Aprel '24
+21
4 kanalda
Get PRO
Mart '24
+61
6 kanalda
Get PRO
Fevral '24
+46
4 kanalda
Get PRO
Yanvar '24
+129
6 kanalda
Get PRO
Dekabr '23
+175
7 kanalda
Get PRO
Noyabr '23
+142
20 kanalda
Get PRO
Oktabr '23
+430
8 kanalda
Sana
Obunachilarni jalb qilish
Esdaliklar
Kanallar
25 Iyul+1
24 Iyul+1
23 Iyul0
22 Iyul+1
21 Iyul+1
20 Iyul+2
19 Iyul+2
18 Iyul0
17 Iyul0
16 Iyul+2
15 Iyul+2
14 Iyul0
13 Iyul+11
12 Iyul0
11 Iyul0
10 Iyul0
09 Iyul0
08 Iyul0
07 Iyul0
06 Iyul+2
05 Iyul0
04 Iyul+4
03 Iyul0
02 Iyul0
01 Iyul+1
Kanal postlari
Таътилнинг ҳақиқий манзили Кўп йиллар давомида меҳнат таътили мен учун фақат календардаги сана эди. Танам дам олмас, хаёлим и
Таътилнинг ҳақиқий манзили Кўп йиллар давомида меҳнат таътили мен учун фақат календардаги сана эди. Танам дам олмас, хаёлим ишхона эшигидан чиқмасди. Бу йил эса биринчи марта ишни эмас, вақтни танладим. Ва шу қарор мени ўзим туғилиб ўсган Чустга қайтарди. Бу қайтиш манзилга эмас, илдизга қайтиш эди. Чуст тумани 5-мактаб битирувчилари ўртасидаги мини футбол чемпионати майдондан анча катта воқеага айланди. Мен ҳам 1987 йил битирувчилари жамоаси сафида тўп сурдим. Майдонда ғалаба учун курашдик, трибунада эса инсонлар бир-бирини қайтадан топди. Тун яримдан ошса ҳам стадион бўшамасди. Футбол тугар, суҳбатлар бошланар, музқаймоқ қўлда эрирди, аммо хотиралар юракда қотарди. Шунда бир ҳақиқатни англадим: инсонни ёшартирувчи нарса йиллар эмас, учрашувлар экан. Вақт одамларни узоқлаштиради, хотиралар эса яна бир даврага йиғади. Энди яна пойтахт, яна иш, яна масъулият. Аммо бу сафар ўзим билан дам олган танамни эмас, тўйинган руҳимни олиб кетяпман. Чунки энг узоқ сафар — ўзинг туғилиб ўсган кўчага қайтиш экан.

2
Кеча биз Чуст 7-сонли ДИМИни 2001–2006 йилларда тамомлаган битирувчилари Чуст шаҳридаги шинам "Элнур" ресторанида битирганими
Кеча биз Чуст 7-сонли ДИМИни 2001–2006 йилларда тамомлаган битирувчилари Чуст шаҳридаги шинам "Элнур" ресторанида битирганимизга 20 йил тўлишини нишонладик. Ташқарида ҳаво +43 даража эди. Лекин бу аномалия ҳам ичкаридаги самимиятни, дўстликни ва йиллар қаъридан қайтиб келган хотираларни эритолмади. Вақт одамларни ўзгартирибди: кимнидир сочига оқ туширган, кимнидир юзига ҳаёт чизиқларини ёздирган. Аммо бир-биримизни кўрган онларда, гўё яна лицей йўлакларида юрган ўша ўспиринларга айландик қолдик. Энг таъсирли лаҳзалардан бири эса бизга сабоқ берган устозларимиз билан яна юзма-юз кўришиш бўлди. Улар нафақат билим берган, балки ўз вақти, меҳри ва ҳаёт тажрибасини ҳам бизга бағишлаган инсонлар эканини яна бир бор ҳис қилдик. Бугун ортимизга қарасак, уларнинг дарслари кўплаб олийгоҳ профессорларининг маърузаларидан кам аҳамият касб этмаганини англаймиз. Йиллар барчамизнинг тақдиримизга ўз изини қолдирди. Кимдир илмда, кимдир давлат хизматида, кимдир тадбиркорликда, яна кимдир оиласи бахти учун меҳнат қилмоқда.
673
3
Ўтмиш ёз иссиқликларидан аҳолининг таъсирланиши. Айрим киноларимиз шу каби иссиқ суҳит остида тасвирга олинган. Манба
Ўтмиш ёз иссиқликларидан аҳолининг таъсирланиши. Айрим киноларимиз шу каби иссиқ суҳит остида тасвирга олинган. Манба
1 283
4
Сўлим Чуст истироҳат боғи. "Мавлоно Лутфилло" номидаги ушбу боғни бутун водийликлар, ҳатто республиканинг бошқа ҳудуд айрим к
Сўлим Чуст истироҳат боғи. "Мавлоно Лутфилло" номидаги ушбу боғни бутун водийликлар, ҳатто республиканинг бошқа ҳудуд айрим кишилари ҳам билса керак. Чуст шаҳри марказида жойлашган ушбу мўъжаз сўлим боғ бир нечта юз йиллик чинорлари, булоқлари билан машҳур. Ёзнинг саратонида ташқарига нисбатан боғ ичида ҳаво ҳарорат 10 даражаларча паст юради. Боғга кираверишда чап томонда зинапоясимон сўрилар комплекси, унда ошлаш учун келган маҳаллий дам олувчилар кайфиятни кўтариб юборади. Менда ушбу боғ билан боғлиқ ажойиб хотиралар кўп. Ёшлигим шу жойда кўп сайр қилган. Айни ҳозирда бу боғда атракционлар кўпайиб кетган. Лекин бундан 25-30 йиллар олдин ёшлигимда асосий уч атракцион бўларди. Чархпалак, занжир ва поезд атракционлари. Ўғилчалар ва жиян билан шу атракционга тушиб, ёшлик хотираларини бир эслаб олдим. Ёз ўтмоқда соз... 11.07.2026 й.
1 245
5
Бу йил жуда кўп вақтларимни туғулиб ўсган Чустимда ўтказяпман. Йил бошидан укам оиласи билан АҚШга кўчиб кетгач, шу каби воқе
Бу йил жуда кўп вақтларимни туғулиб ўсган Чустимда ўтказяпман. Йил бошидан укам оиласи билан АҚШга кўчиб кетгач, шу каби воқеалик ортиб кетди. Тез-тез ота-она олдига бориб турибман. Ота онадан хабар олиб туриш керак. Шу баҳона қариликда, қартайганда Чустга қайтиб дўстлар билан дийдорлашиш режалари олдинроққа сурилди. Пойтахт мен учун бегоналашяпти. Пойтахтга биз келиб кетувчилармиз барибир! Хуллас, айни кунларда ҳам шу уйимдаман. Дўстлар билан 5-ўрта таълимни битирган 1984 йилдан 2007 йилгача бўлган синфлар ўртасида футбол чемпионатида қатнашяпман. Кейинроқ бу ҳақида алоҳида пост қиламан. Кеча кунлари эса ёзнинг айни иссиғида Чуст шимоли тоғли Ғова қишлоғида бадан, руҳни комфорт ҳаводан баҳраманд олишини таъминладим. Албатта қадрдонлар даврасида жайдари жойда жайдари димлама билан кунни ўтказдик. Бу йил кўклам ажойиб келиб, ёшлигимизда туз сепиб, еган қизил помидорларни еяпмиз ўзиям. Ярим тунда Чустга уйимга келсам, Чуст дим иссиқ. Қайнаб ётибди. Ётай десам кўрпачалар ҳам иссииииқ... 10.07.2026 й.
959
6
Ўз касбини устаси бўлмаган нопрофессионал раҳбарларга жўнатиб қўямиз. Раҳбарларнинг 4 та фазилати бўлиши керак. - ватанпарвар
Ўз касбини устаси бўлмаган нопрофессионал раҳбарларга жўнатиб қўямиз. Раҳбарларнинг 4 та фазилати бўлиши керак. - ватанпарварлик; -инсон қадрини юксалтирувчи; -коррупцияга тоқатсиз; -профессионал. Раҳбарда шу тўрт фундаментал жиҳат бўлмаса, у комил раҳбар эмас... Манба
1 100
7
Oʻzi biz “ziyoli” deganda kimni nazarda tutamiz? Juda koʻpchilik aytadi: “ziyoli unday boʻlishi kerak emas”, “ziyoli haqni himoya qilishi kerak”, “ziyoli tanqid qilishi kerak”. Lekin aynan qaysi ziyoli? Masalan, Antonio Gramshi ziyolilarni ikki guruhga ajratadi: anʼanaviy ziyoli va organik ziyoli. 1. Anʼanaviy ziyoli oʻzi mustaqil yangilik yarata olmaydi, faqat mavjud bilimlarni isteʼmol qiladi va hokimiyat mafkurasini keyingi avlodga takror uzatish bilan shugʻullanadi. Ularga oʻqituvchilar, professorlar va shartli mullalarni qoʻshish mumkin. 2. Organik ziyoli esa muayyan harakat davomida xalq ichidan yetishib chiqadi va mavjud tartibni tanqidiy tahlil qilish va progressiv oʻzgartirish bilan shugʻullanadi. Masalan, muxolifat faollari va real kurashlarda yetilgan amaliyot faylasuflari. Pyer Burdyo esa ziyolilarni avtonom ziyoli va heterenom ziyolilarga ajratadi: 3. Avtonom ziyoli har tomonlama mustaqillikka intiladi; 4. Heterenom ziyolining faoliyati esa davlat yoki bozor bosimi ostida boʻladi, shu uchun ham faqat buyurtma asosida faoliyat yuritadi. Edvard Said esa ziyolilarni tanqidchi ziyoli va konformist ziyoli deb ataydi: 5. Tanqidchi ziyoli tanqidiy nazariyotchi, mustaqil publitsist yoki ijtimoiy faylasuf boʻlishi mumkin. 6. Konformist ziyoli esa har qanday tartibga moslashib ketaveradi. Istalgan hokimiyatga laganbardor boʻlib berishi mumkin.
795
8
Маддоҳларни даврида виждонни асраш керак. Даҳшат жумла! Кўп бора таъкидлаганимдек, иқтидорлар одвтдагидек ўз жойида эмас.
Маддоҳларни даврида виждонни асраш керак. Даҳшат жумла! Кўп бора таъкидлаганимдек, иқтидорлар одвтдагидек ўз жойида эмас.
1 200
9
Сўнгги чорак асрда Жаҳон Чемпионатларида бизни сеҳрлаган, бизни айнан шу феномен сабаб, тунги уйқуларимизни ўғирлаган афсона
Сўнгги чорак асрда Жаҳон Чемпионатларида бизни сеҳрлаган, бизни айнан шу феномен сабаб, тунги уйқуларимизни ўғирлаган афсона турнир билан росмана хайрлашди. Раҳмат сенга Роналду!
1 297
10
Ҳоланд бошлиқ викинглар футбол бўйича Жаҳон Чемпионатида ҳам шахдам "сузишда" давом этмоқда. Бундан 1000-1100 йиллар олдин ви
Ҳоланд бошлиқ викинглар футбол бўйича Жаҳон Чемпионатида ҳам шахдам "сузишда" давом этмоқда. Бундан 1000-1100 йиллар олдин викинглар узун қайиқларда 100 лаб кишилар иштирокида қайиқда Исландия оролига, кейин Греландия, кейинроқ Шимолий Америка архиплакларига сузиб боришган. Исландия оролидан Греландиянинг энг яқин қирғоғи орасидаги масофа 1500 км га тенг ва тасаввур қилинг, минг йил олдин улар айнан видеода кўриб турган усул орқали эшкакли узун қайиқларда босиб ўтишган. Норвегия ЖЧ-2026да Бразилияни турнирдан чиқариб чорак финалга йўл олди
1 448
11
Яхши ота — юз ўқитувчига тенг. Жан Жак Руссо
1
12
Яхши ота — юз ўқитувчига тенг. © Жан Жак Руссо
1 048
13
Эсимни танибманки, бунақа ёз чилласида бу каби чақмоқлар симфониясига гувоҳи бўлмагандим. Ҳавода озон кўпайди, маза. Ёз учун
Эсимни танибманки, бунақа ёз чилласида бу каби чақмоқлар симфониясига гувоҳи бўлмагандим. Ҳавода озон кўпайди, маза. Ёз учун бу жуда катта неъмат мен сизларга айтсам. Раҳмат, Эль-Ниньо, раҳмат Ҳинд океани муссон оқими, раҳмат Греландия мцзлигининг шиддат ила эриши... 4.07.2026 й. Тошкент туни. 5 соаиларча давом этган табиат симфонияси...
1 398
14
Ажойиб фото. 😁 Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани буғдой даласида қуёш ботиш моменти. Манба
Ажойиб фото. 😁 Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани буғдой даласида қуёш ботиш моменти. Манба
1 450
15
Эрон билан сўнгги тўртта ўйинда тенгма тенг ўйнаб келган ўзбекистонликлар Жаҳон Чепионатида эрондек сифатли ўйнай олмаётганига биринчи айбдор бу Каннаваро ҳисобланади. У ўзига юкланган миссияни бажармади. Вазиятдан келиб чиқиб, тактик қўлланмалар, чизгиларни чиза олмади. Боғламларда синхронликни таъминлай олмади. Ўйинчилар потенциалидан тўғри фойдалана олмади. Ундан сифатли ўйин кичик ҳисоблардаги мағлубиятлар талаб этилганди. Ўзбекистон футбол жамоаси мухлиси сифатида мен Каннавродан умуман қониқмадим. Бундан буёғига унинг жамоа руҳини "ўқиш" билан боғлиқ вазият ҳам юз бермайди. Унинг бори шу. У билан шунчаки ҳисоб китоб қилиб, жавобини бериш керак. Ва бу каби феноменни жамоага мураббий қилиб олиб келганлардан изоҳ олиш керак. У шундоқ ҳам Ўзбекистон терма жамоаси орқали ўзи интервьюларида айтиб ўтганидек, шармандали "тажриба"га эга бўлди холос. Биз унинг тажрибасини деб 1-Жаҳон Чемпионатимизда футболчиларимизни "йўқотиб" қўйдик. Олдинги ишлаган жойларида ҳам қандай тажриба йиққан бўлса, шундай тажриба орқали кетига тепиш керак.
4 296
16
Илмга эса танқидий фикр керак. Фикрланг, ўз устингизда ишланг, янгиликлар яратинг. Тирик қолишнинг энг яхши воситаси — бу, та
Илмга эса танқидий фикр керак. Фикрланг, ўз устингизда ишланг, янгиликлар яратинг. Тирик қолишнинг энг яхши воситаси — бу, танқидий фикрлар устига қурилган илм ҳисобланади. Биз ҳозирда "кимдир булутимизни ўғирлаб қўйди" деган фитна назариялари билан яшамаслигимиз керак. Биз " буёғига сувни қандай тежаймиз, иқтисодиётимизни қурғоқчиликка қандай мослаштирамиз?" деган ўйлар билан яшашимиз, шундан келиб чиқиб, қадамларни босишимиз керак. Ҳокимлар шу саволларга жавоб берадиган илм аҳлидан шу нарсаларни сўраши ва унга буюртма бериши керак. Вақтларимиз аёвсиз ҳеч кимни аяб ўтирмай тез ўтиб кетяпти. Газетанинг шу ҳақидаги таҳлилий материалини кўринг азизлар! Фикрланг...
1 333
17
Ўтмиш чойханалари Чустнинг маркази ҳали ҳозиргидек шошқин эмас, чуст ошлари билан донғи кетган, ҳар бир гузарида оталар чойхо
Ўтмиш чойханалари Чустнинг маркази ҳали ҳозиргидек шошқин эмас, чуст ошлари билан донғи кетган, ҳар бир гузарида оталар чойхонаси нафас олиб турган даврларда улғайганман. Ўша пайтларда чойхона оддий овқатланиш жойи эмасди. У ерда маҳалланинг хотираси, ҳикмати ва ҳаёт тажрибаси жам бўларди. Қариялар ва ўрта ёшлар бир пиёла кўк чой устида дунё ишларини муҳокама қилар, ҳаёт ҳақидаги қарашларини бир-бирига улашарди. Бу масканлар халқ донишмандлигининг жонли мактаби эди. Афсуски, бугун Чустда ана шундай тарихий муҳитни сақлаб қолган чойхоналар анча кам. Бундан ўн беш йилча аввал биз, ўспиринлар, шаҳар марказидаги "Ҳасанов" оталар чойхонасида тез-тез йиғилардик. Бир чўқим палов атрофида қизғин баҳслар, беғубор ҳазиллар ва катта орзулар ҳақидаги суҳбатлар кечарди. Кеча яна ўша масканга йўлим тушди. Ёз фаслига мос енгил таом буюртириб, ёшликда бирга улғайган дўстлар билан давра қурдик. Деворларига бир неча авлоднинг қаҳ-қаҳ кулгилари сингиб кетган ўша ўтмишим билан ҳам яна бир бор учрашгандек бўлдим. 24.06.2026
1 329
18
Бир даврнинг хотираси Баъзан инсон ўтмишга қайтиб қарайди ва ўша пайтда оддий туюлган нарсаларнинг аслида қанчалик катта қадрият бўлганини кеч англайди. Мен ҳам шундай ҳолатни тиббиёт тизими ҳақида ўйлар эканман ҳис қиламан. 2000 йиллар бошларида Чуст туманида тиббиёт шунчаки касал бўлган одамни даволайдиган тизим эмасди. У аҳоли саломатлигини кузатиб борувчи, касалликнинг олдини олувчи, одамларнинг эртанги куни ҳақида қайғурувчи тизим эди. Туманнинг турли ҳудудларида муайян йўналишларга ихтисослашган тиббиёт бўлимлари фаолият кўрсатарди. Ёрқишлоқда сариқ касалликлар бўлими, туман марказида тери касалликлари бўлими, Ғайрат қишлоғи томонда онкологик касалликлар бўлими, Олмосда болалар бўлими жойлашган эди. У ерларда юзлаб тиббиёт ходимлари меҳнат қилар, ҳар бири ўз соҳасининг мутахассиси ҳисобланарди. Энг муҳими, одамлар касал бўлиб қолгандан кейингина эмас, балки касалликнинг олдини олиш учун ҳам мунтазам текширувлардан ўтардилар. Бу оддий ҳол эди. Давлат белгиланган тартибда аҳолини кўрикдан ўтказар, таҳлиллар қилинар, саломатлик назорат қилинарди. Агар касаллик аниқланса - даволаш бошланарди. Агар касаллик бўлмаса, инсон ўз ҳаётини хотиржам давом эттирарди. Ҳеч ким ҳар бир оғриқдан қўрқиб юрмас, ҳар бир текширув ортидан янги ташхис қидирмасди. Бу хизматларнинг катта қисми деярли бепул эди. Шу сабабли тиббиёт пулдорлар учун алоҳида имконият эмас, балки барча учун мавжуд ижтимоий хизмат ҳисобланарди. Бугун эса манзара анча ўзгарган. Ихтисослашган бўлимларнинг кўпи ёпилди ёки қисқарди. Уларнинг ўрнини хусусий клиникалар эгаллади. Албатта, хусусий секторнинг ўз афзалликлари бор: замонавий жиҳозлар, қулай шароитлар, хизмат кўрсатиш маданияти. Аммо бу тизимнинг бошқа бир томони ҳам бор. Энди тиббиётга мурожаат қилиш кўп ҳолларда инсоннинг ҳамёнига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Текширувлар, таҳлиллар, консультациялар ҳаммаси маълум ҳаражат талаб қилади. Кимнинг имконияти бўлса, у текширувдан ўтади. Имконияти бўлмаганлар эса кўпинча оғриқ кучайгунча кутади. Баъзан шундай таассурот уйғонади-ки, замонавий тиббиётда касалликнинг олдини олишдан кўра, уни топишга қизиқиш кучайгандек. Инсон шифокор ҳузурига кирса, деярли ҳар доим қандайдир ташхис билан чиқади. Бунинг қай даражаси тиббий зарурат, қай даражаси иқтисодий манфаат эканини оддий одам ажратиб олиши қийин. Ўтмишга қараб, уни идеаллаштириш ҳам тўғри эмас. Ўша давр тиббиётида ҳам муаммолар, етишмовчиликлар ва камчиликлар бўлган. Аммо бир нарса аниқ: тиббиёт тизимининг асосий вазифаси аҳолини оммавий равишда соғлом сақлаш эди. Бу вазифа давлатнинг зиммасида деб қараларди. Шунинг учун баъзан ўйлаб қоламан: биз кўп нарсани қўлга киритдик, технологиялар ривожланди, бинолар янгиланди, хизматлар кўпайди. Лекин айрим қадриятларни ҳам йўқотиб қўймадикми? Одамлар ўз ишини қилиб, шифокор касалликнинг олдини олиш билан, ўқитувчи таълим билан, муҳандис қурилиш билан шуғулланган, тиббиёт эса аввало инсон саломатлигини муҳофаза қилишни мақсад қилган ўша даврда ҳаёт бошқачароқ эди барибир. Эҳтимол, инсон ёши ўтган сари ўтмишни кўпроқ соғина бошлар. Аммо баъзи хотиралар борки, улар шунчаки соғинч эмас. Улар бир вақтлар жамият қандай ишлагани ҳақидаги ҳақиқий тажрибадир. Ва бу тажриба ҳозирги кун ҳақида ҳам ўйлашга мажбур қилади.
9 235
19
Осиё жамоалари матонат кўрсатишяпти. Мундиалда ҳозиргача Осиё қитъаси номидан қатнашаётган барча жамоалар мағлубиятсиз ўз юри
Осиё жамоалари матонат кўрсатишяпти. Мундиалда ҳозиргача Осиё қитъаси номидан қатнашаётган барча жамоалар мағлубиятсиз ўз юришларини давом эттирмоқдалар. Хусусан, 1-тур ўйинларида Ж.Корея ва Австралия рақибидан 3 очко тортиб олган бўлса, қолган тўрт Осиё жамолари рақиблари билан муроса кўчасини танлашди. Ироқ ва Иордания каби араб жамоалари ҳам рақибларига етарлича бош оғриқ бўлишини сўнгги ўртоқлик учрашувларида кўрсатишди. Ўйлаймизки, улар бугун тунда буни исботлашади. Ўзбекистон футбол жамоаси ҳам Тошкент вақти билан 18 июнь эрта тонгда Мехикода Колумбияга қарши жуда қулай футбол ҳавосида ўйин ўтказади. Тўғри, ҳавода кислород камайишида футболчиларга ўйиннинг иккинчи бўлимида бироз ноқулайликлар бўлади. Аммо, ўйламизки, сенсацияларга бой ўтаётган жорий мундиалда ҳамюртларимиз Осиё жамолари анъаларини давом эттириб, юрт учун яхши ўйинларни кўрсата олишади. Айтмоқчи, Газета жамоаси билан мундиалда Ўзбекистон ва рақиблари ўйин ўтказадиган кеча кузатиладиган об-ҳаво вазиятларини шархлашни йўлга қўйдик
1 572
20
Жаҳон Чемпионаии ўйинлари бошланди. Бу сафар мундиалда жамолар сони кўп ва табиийки, мундиалда Ўзбекистон каби биринчи марта
Жаҳон Чемпионаии ўйинлари бошланди. Бу сафар мундиалда жамолар сони кўп ва табиийки, мундиалда Ўзбекистон каби биринчи марта қатнашаётган жамоалар ҳам йўқ эмас. Кечанинг сенсацияси эса мусобақа фаворити Испаниянинг Кабоверде билан дурранг ўйнагани бўлди. Аҳолиси атиги 0,5 млн кишидан иборат бир нечта ороллар тўпламига эга Кабоверде футбол жамаосини 40 ёшли дарвозабони кун қаҳрамони бўлди. 7 га яқин супер сейфлар қилган қария дарвозабоннинг инстаграм профилида бир неча соатда миллионлаб аудитория йиғилди. Испаниянинг паст дивизион футбол жамоаларида ўйнаб юрган бу қария яқин яқингача қурилиш компанияларида ҳам ишлаб келган. Ҳа, ватан учун жон жаҳдингни беришинг ва бир кунда шуни орқасидан юлдузга айланишинг учун мундиал энг яхши минбардир.
1 571