cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Замбаракнинг ўқи

Канал муаллифи — Фарҳод Файзуллаев. У 2016 йилдан бери Канаданинг Калгари шаҳрида доимий истиқомат қилади. Канадага суриш ҳақида — https://t.me/zambarakning_oqi/99 Реклама масалаларида — @meenov

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
11 501
Obunachilar
-724 soatlar
-337 kunlar
-3530 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Банфф миллий боғини айланиб келдик. @zambarakning_oqi
Hammasini ko'rsatish...
👍 102👏 9
Photo unavailableShow in Telegram
Юқорида ойлик ҳисоб-китоблар акс этган ҳужжатнинг биринчи саҳифасини илова қилдим. Ҳар ой шахсий кабинетдан ушбу ҳужжатни юклаб олишим мумкин. Ҳужжатнинг биринчи саҳифасида ҳар бир хизмат учун неча пул ва умумий қанча пул тўлашимиз кераклиги акс этган. Кейинги саҳифаларда ҳар бир хизмат учун деталлаштирилган рақамлар келтирилган. Масалан, қанча электр ишлатдим, қанча сув ишлатдим, ва ҳ.к. Ҳисоб-китобларга кўра, май ойида биз электрга 17,79, газга 81,24, сувга 50, оқава сувлар учун 63,84, дренаж сувлари учун 17,19 ва чиқиндилар учун 28,27, жами 263,28 Канада (193 АҚШ) доллари тўларканмиз. Бу сумма 29 июль куни картамдан ечиб олинаркан. Агар картамда етарли пул бўлмаса 3,25% пеня ёзиларкан. @zambarakning_oqi
Hammasini ko'rsatish...
👍 53
Биллинг ҳақида. Сўнгги кунларда Ўзбекистонда электр истеъмолини ҳисоблашда кўп хатоларга йўл қўйилаётгани, одамлар норози бўлаётгани ҳақида ўқияпман. Битта гап: ҳисоб-китоб яхши ишласа, вақтида ва тўғри ҳисобласа, одамлар биллинг нима, шахсий кабинет нима, деб бошини қотириб ўтирмайди. Бунинг учун тизимга ишонч бўлиши керак. Ҳисоб-китоб тўғри бўлиши электрни сотаётган ташкилотлар иши, аҳоли вазифаси эмас. Аҳолининг вазифаси — ўз вақтида пулини тўлаш, холос. Канада федератив давлат, шу сабабли Канадаэнерго, Канадатрансгаз ёки шунга ўхшаш монолит ва монопол ташкилотлар йўқ. Мамлакатда коммунал хизматларни юзлаб хусусий, провинциал ва маҳаллий ҳокимият ташкилотлари кўрсатади. Масалан, Калгарида биз электрни ҳокимият таъсисчилигида ташкил этилган Enmax компаниясидан, газни эса хусусий ATCO’дан оламиз. Чиқинди, ичимлик суви ва оқава сувлар хизматини эса ҳокимият кўрсатади. Бу хизматларга биз умумий, битта қилиб ҳокимиятга пул тўлаймиз, яъни ўзлари ҳар ой карточкадан ечиб олади. Ҳокимиятнинг ўзи кейин бу пулларни тегишли ташкилотларга тақсимлайди. Газга алоҳида, сувга алоҳида, электрга алоҳида тўлаб ўтирмаймиз. Биллинг-миллинги билан ҳам ишимиз йўқ. Ўзбекистонда ҳам иложи борича шунақа бўлиши керак. Одамларнинг боши қотмаслиги керак. @zambarakning_oqi
Hammasini ko'rsatish...
👍 85👏 11👎 1
Кредит нархи ҳақидаги постимга яна битта мисол. Амазонда чегирмалар бошланибди. Apple M2 процессори ўрнатилган MacBook Air ноутбуки 100 Канада долларига арзонлаб, 1200 Канада (881 АҚШ) долларидан сотиляпти. Сотиб оламан десангиз, Амазон учта вариантни таклиф қиляпти (биринчи сурат): дархол бутун суммани тўлаш, Амазон кредит картаси орқали бир йилга фоизсиз кредит ёки Affirm сервиси ёрдамида узоқроқ муддатга кредит. Менда Амазон кредит картаси бор ва 0 фоизли кредит менга маъқул. Бу чинакам насия, 12 ойдан сўнг ўша 1200 Канада долларини тўлайсиз, ҳар ой 100 доллардан. Устига бир цент ҳам қўшилмайди. Узоқ муддатга кредит оламан десангиз учинчи вариантдан фойдаланиш керак. Иккинчи суратда Affirm компанияси тақдим қилаётган учта вариантни кўришингиз мумкин: 12, 18, 24 ойлик кредитлар. Кредитлар фоизи жуда-жуда баланд — қарийб 27%. Ëнида қанча қўшимча тўлашингизни ҳам кўрсатиб қўйган. Масалан, 24 ойга кредит олсангиз, 1200 долларлик лаптопга бу муддат давомида қарийб 383 доллар қўшимча пул тўлайсиз ва қурилма сизга 1642 долларга айланади. Аввалги постимда айтганимдек, мен кредитга қарши эмасман. Аммо шаффофлик учун кредит олган тақдирингизда неча пул қўшимча тўлашингизни кўрсатиб қўйиш тарафдориман. @zambarakning_oqi
Hammasini ko'rsatish...
👍 108👏 7
Ўтган ҳафта дўл ёққанди… @zambarakning_oqi
Hammasini ko'rsatish...
IMG_7362.MOV9.67 MB
👍 32🤔 4🤯 4👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
Калгарида бу ҳафта аномал иссиқ бўлиши кутилмоқда. Канада Об-ҳаво ва иқлим ўзгариши агентлиги хабар беришича, шаҳарда ҳарорат +35 даражагача кўтарилади. Шу муносабат билан Калгари ҳокимияти янги веб-саҳифани ишга туширди. Унда иссиққа қарши қандай курашиш кераклиги, ўзини салқин тутиш йўллари ва бошқа маслаҳатлар берилган. Бундан ташқари, саҳифада “салқинлаб олиш нуқталари” харитага туширилган. Унга кўра, ҳокимиятга тегишли 10та сув ҳавзалари ва Калгари жамоат кутубхонасининг 10та шохобчасида салқинлаб олиш учун шароит яратилган. Умуман олганда, Калгаридаги барча кутубхона ва спорт мажмуалари, қарийб барча мактаб ва боғчалар, жамоат транспортида кондиционерлар ўрнатилган. @zambarakning_oqi
Hammasini ko'rsatish...
👏 45👍 19🤯 4🤬 2
Тоғу-тошларни санғиб келдик. 21 минг қадам, 710 м кўтарилиш. @zambarakning_oqi
Hammasini ko'rsatish...
👍 125👏 13🤯 3
Photo unavailableShow in Telegram
Калгаридаги магистрал сув қувури янгиликларини соғиниб қолмадингларми? Хушхабар: куни кеча, 6 июль куни Калгаридаги сув билан боғлиқ чекловлар бекор қилина бошлади. Қувур таъмирланди ва ундаги босим босқичма-босқич ошириляпти. Ҳозирча қувур 55 фоизга ишлаяпти. Шаҳарда эълон қилинган маҳаллий фавқулотда ҳолат ҳам бекор қилинди. Ҳоким буви ҳар куни икки маҳал (эрталаб ва тушдан кейин) ўтказаётган матбуот анжуманлари ҳам тўхтатилди. Қарийб бир ой давомида 100% куч билан ишлаган Гленмор сув тозалаш иншооти ўтган ҳафта давомида навбатдан ташқари таъмирдан чиқарилган. Чунки шаҳарда битта сув тозалаш иншооти ишлаганида унда режалаштирилган таъмирлаш ишлари амалга оширмай турилган. Сувга қўйилган аксарият чекловлар олиб ташлангани сабабли шаҳарнинг қарийб 10 нуқтасида дарё сувини (дарахтлар, экинларга қуйиш учун) тарқатиш шохобчалари ўз фаолиятини тўхтатди. Шу кунгача исталган фуқаро шундай шохобчаларнинг биридан экинлари учун сув олиши мумкин эди. ~~~ Қувур нега бундай ёрилганини ўргани учун мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ тузилган. Улар сабабини ўрганиб, кейин аҳолига маълум қилишаркан. ~~~ Таъмирланган қувур сувга тўлдирилганидан сўнг, унинг ичини PipeDiver (“Қувурга шўнғувчи”) номли қурилма билан текширилган (суратда). Текширув натижалари анализ қилиниб, аҳолига алоҳида маълумот бериларкан. Бундан ташқари, қувур ичидан махсус оптик тола ўтказиларкан. У қувур ҳолатини доимий равишда мониторинг қилишга ёрдам бераркан. Мана шунақа гаплар. @zambarakning_oqi
Hammasini ko'rsatish...
👍 97🤯 5
00:20
Video unavailableShow in Telegram
Очилиш маросимидан сўнг саҳнага қўшиқчилар чиқишди. Кўриб турганингиздек, бари жуда оддий. Оддий саҳна, ўриндиқлар ҳам йўқ, ҳамма чимда ўтирибди. Дабдаба ҳам йўқ. Лекин сааааал дабдаба қилиб, сал чиройлироқ қилишса бўларди, тўғриси. Жуда-жуда оддий ўтказилади байрамлар. @zambarakning_oqi
Hammasini ko'rsatish...
IMG_7343.MOV7.28 MB
😁 129👍 39👎 6
Бугун Канада кунини нишонладик. 1867 йил 1 июлда Британиянинг Шимолий Америкадаги худудлари Канада Доминионига бирлаштирилган. Юқоридаги видеоларнинг биринчисида Калгари шаҳар ҳокими Жёти Гондек барчага ҳиндулар тилларида “салом” дейишни ўргатди. Иккинчи видеода Калгари атрофида истиқомат қилувчи ҳинду қабилаларидан бирининг оқсоқоли ўз тилида дуо ўқиди. @zambarakning_oqi
Hammasini ko'rsatish...
IMG_7337.MOV5.18 MB
IMG_7339.MOV4.95 MB
👍 48👎 3🤔 3
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.