Эркин Абдулахатов
الذهاب إلى القناة على Telegram
Ҳаётда доим қийин йўлни танла, шунда сен рақобатга учрамайсан.
إظهار المزيد1 210
المشتركون
-224 ساعات
-117 أيام
+1330 أيام
جاري تحميل البيانات...
القنوات المماثلة
سحابة العلامات
لا توجد بيانات
هل تواجه مشاكل؟ يرجى تحديث الصفحة أو الاتصال بمدير الدعم الخاص بنا.
الإشارات الواردة والصادرة
---
---
---
---
---
---
جذب المشتركين
يونيو '26
يونيو '26
+45
في 0 قنوات
مايو '26
+118
في 2 قنوات
Get PRO
أبريل '26
+13
في 2 قنوات
Get PRO
مارس '26
+23
في 5 قنوات
Get PRO
فبراير '26
+150
في 3 قنوات
Get PRO
يناير '26
+20
في 3 قنوات
Get PRO
ديسمبر '25
+167
في 8 قنوات
Get PRO
نوفمبر '25
+130
في 10 قنوات
Get PRO
أكتوبر '25
+51
في 4 قنوات
Get PRO
سبتمبر '25
+26
في 5 قنوات
Get PRO
أغسطس '25
+67
في 7 قنوات
Get PRO
يوليو '25
+96
في 7 قنوات
Get PRO
يونيو '25
+21
في 3 قنوات
Get PRO
مايو '25
+22
في 2 قنوات
Get PRO
أبريل '25
+20
في 1 قنوات
Get PRO
مارس '25
+40
في 4 قنوات
Get PRO
فبراير '25
+44
في 6 قنوات
Get PRO
يناير '25
+81
في 5 قنوات
Get PRO
ديسمبر '24
+111
في 6 قنوات
Get PRO
نوفمبر '24
+43
في 5 قنوات
Get PRO
أكتوبر '24
+56
في 3 قنوات
Get PRO
سبتمبر '24
+43
في 4 قنوات
Get PRO
أغسطس '24
+9
في 2 قنوات
Get PRO
يوليو '24
+20
في 4 قنوات
Get PRO
يونيو '24
+24
في 9 قنوات
Get PRO
مايو '24
+16
في 2 قنوات
Get PRO
أبريل '24
+21
في 4 قنوات
Get PRO
مارس '24
+61
في 6 قنوات
Get PRO
فبراير '24
+46
في 4 قنوات
Get PRO
يناير '24
+129
في 6 قنوات
Get PRO
ديسمبر '23
+175
في 7 قنوات
Get PRO
نوفمبر '23
+142
في 20 قنوات
Get PRO
أكتوبر '23
+430
في 8 قنوات
| التاريخ | نمو المشتركين | الإشارات | القنوات | |
| 28 يونيو | 0 | |||
| 27 يونيو | 0 | |||
| 26 يونيو | 0 | |||
| 25 يونيو | 0 | |||
| 24 يونيو | 0 | |||
| 23 يونيو | 0 | |||
| 22 يونيو | 0 | |||
| 21 يونيو | 0 | |||
| 20 يونيو | 0 | |||
| 19 يونيو | 0 | |||
| 18 يونيو | 0 | |||
| 17 يونيو | 0 | |||
| 16 يونيو | 0 | |||
| 15 يونيو | 0 | |||
| 14 يونيو | 0 | |||
| 13 يونيو | +1 | |||
| 12 يونيو | 0 | |||
| 11 يونيو | 0 | |||
| 10 يونيو | 0 | |||
| 09 يونيو | 0 | |||
| 08 يونيو | +1 | |||
| 07 يونيو | 0 | |||
| 06 يونيو | +2 | |||
| 05 يونيو | +1 | |||
| 04 يونيو | +4 | |||
| 03 يونيو | 0 | |||
| 02 يونيو | +5 | |||
| 01 يونيو | +31 |
منشورات القناة
Эрон билан сўнгги тўртта ўйинда тенгма тенг ўйнаб келган ўзбекистонликлар Жаҳон Чепионатида эрондек сифатли ўйнай олмаётганига биринчи айбдор бу Каннаваро ҳисобланади. У ўзига юкланган миссияни бажармади.
Вазиятдан келиб чиқиб, тактик қўлланмалар, чизгиларни чиза олмади. Боғламларда синхронликни таъминлай олмади. Ўйинчилар потенциалидан тўғри фойдалана олмади. Ундан сифатли ўйин кичик ҳисоблардаги мағлубиятлар талаб этилганди. Ўзбекистон футбол жамоаси мухлиси сифатида мен Каннавродан умуман қониқмадим.
Бундан буёғига унинг жамоа руҳини "ўқиш" билан боғлиқ вазият ҳам юз бермайди. Унинг бори шу. У билан шунчаки ҳисоб китоб қилиб, жавобини бериш керак. Ва бу каби феноменни жамоага мураббий қилиб олиб келганлардан изоҳ олиш керак. У шундоқ ҳам Ўзбекистон терма жамоаси орқали ўзи интервьюларида айтиб ўтганидек, шармандали "тажриба"га эга бўлди холос. Биз унинг тажрибасини деб 1-Жаҳон Чемпионатимизда футболчиларимизни "йўқотиб" қўйдик. Олдинги ишлаган жойларида ҳам қандай тажриба йиққан бўлса, шундай тажриба орқали кетига тепиш керак.
| 2 | Илмга эса танқидий фикр керак.
Фикрланг, ўз устингизда ишланг, янгиликлар яратинг. Тирик қолишнинг энг яхши воситаси — бу, танқидий фикрлар устига қурилган илм ҳисобланади.
Биз ҳозирда "кимдир булутимизни ўғирлаб қўйди" деган фитна назариялари билан яшамаслигимиз керак.
Биз " буёғига сувни қандай тежаймиз, иқтисодиётимизни қурғоқчиликка қандай мослаштирамиз?" деган ўйлар билан яшашимиз, шундан келиб чиқиб, қадамларни босишимиз керак.
Ҳокимлар шу саволларга жавоб берадиган илм аҳлидан шу нарсаларни сўраши ва унга буюртма бериши керак. Вақтларимиз аёвсиз ҳеч кимни аяб ўтирмай тез ўтиб кетяпти.
Газетанинг шу ҳақидаги таҳлилий материалини кўринг азизлар! Фикрланг... | 314 |
| 3 | Ўтмиш чойханалари
Чустнинг маркази ҳали ҳозиргидек шошқин эмас, чуст ошлари билан донғи кетган, ҳар бир гузарида оталар чойхонаси нафас олиб турган даврларда улғайганман.
Ўша пайтларда чойхона оддий овқатланиш жойи эмасди. У ерда маҳалланинг хотираси, ҳикмати ва ҳаёт тажрибаси жам бўларди. Қариялар ва ўрта ёшлар бир пиёла кўк чой устида дунё ишларини муҳокама қилар, ҳаёт ҳақидаги қарашларини бир-бирига улашарди. Бу масканлар халқ донишмандлигининг жонли мактаби эди.
Афсуски, бугун Чустда ана шундай тарихий муҳитни сақлаб қолган чойхоналар анча кам. Бундан ўн беш йилча аввал биз, ўспиринлар, шаҳар марказидаги "Ҳасанов" оталар чойхонасида тез-тез йиғилардик. Бир чўқим палов атрофида қизғин баҳслар, беғубор ҳазиллар ва катта орзулар ҳақидаги суҳбатлар кечарди. Кеча яна ўша масканга йўлим тушди. Ёз фаслига мос енгил таом буюртириб, ёшликда бирга улғайган дўстлар билан давра қурдик. Деворларига бир неча авлоднинг қаҳ-қаҳ кулгилари сингиб кетган ўша ўтмишим билан ҳам яна бир бор учрашгандек бўлдим.
24.06.2026 | 701 |
| 4 | Бир даврнинг хотираси
Баъзан инсон ўтмишга қайтиб қарайди ва ўша пайтда оддий туюлган нарсаларнинг аслида қанчалик катта қадрият бўлганини кеч англайди. Мен ҳам шундай ҳолатни тиббиёт тизими ҳақида ўйлар эканман ҳис қиламан.
2000 йиллар бошларида Чуст туманида тиббиёт шунчаки касал бўлган одамни даволайдиган тизим эмасди. У аҳоли саломатлигини кузатиб борувчи, касалликнинг олдини олувчи, одамларнинг эртанги куни ҳақида қайғурувчи тизим эди. Туманнинг турли ҳудудларида муайян йўналишларга ихтисослашган тиббиёт бўлимлари фаолият кўрсатарди. Ёрқишлоқда сариқ касалликлар бўлими, туман марказида тери касалликлари бўлими, Ғайрат қишлоғи томонда онкологик касалликлар бўлими, Олмосда болалар бўлими жойлашган эди. У ерларда юзлаб тиббиёт ходимлари меҳнат қилар, ҳар бири ўз соҳасининг мутахассиси ҳисобланарди.
Энг муҳими, одамлар касал бўлиб қолгандан кейингина эмас, балки касалликнинг олдини олиш учун ҳам мунтазам текширувлардан ўтардилар. Бу оддий ҳол эди. Давлат белгиланган тартибда аҳолини кўрикдан ўтказар, таҳлиллар қилинар, саломатлик назорат қилинарди. Агар касаллик аниқланса - даволаш бошланарди. Агар касаллик бўлмаса, инсон ўз ҳаётини хотиржам давом эттирарди. Ҳеч ким ҳар бир оғриқдан қўрқиб юрмас, ҳар бир текширув ортидан янги ташхис қидирмасди.
Бу хизматларнинг катта қисми деярли бепул эди. Шу сабабли тиббиёт пулдорлар учун алоҳида имконият эмас, балки барча учун мавжуд ижтимоий хизмат ҳисобланарди.
Бугун эса манзара анча ўзгарган. Ихтисослашган бўлимларнинг кўпи ёпилди ёки қисқарди. Уларнинг ўрнини хусусий клиникалар эгаллади. Албатта, хусусий секторнинг ўз афзалликлари бор: замонавий жиҳозлар, қулай шароитлар, хизмат кўрсатиш маданияти. Аммо бу тизимнинг бошқа бир томони ҳам бор.
Энди тиббиётга мурожаат қилиш кўп ҳолларда инсоннинг ҳамёнига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Текширувлар, таҳлиллар, консультациялар ҳаммаси маълум ҳаражат талаб қилади. Кимнинг имконияти бўлса, у текширувдан ўтади. Имконияти бўлмаганлар эса кўпинча оғриқ кучайгунча кутади.
Баъзан шундай таассурот уйғонади-ки, замонавий тиббиётда касалликнинг олдини олишдан кўра, уни топишга қизиқиш кучайгандек. Инсон шифокор ҳузурига кирса, деярли ҳар доим қандайдир ташхис билан чиқади. Бунинг қай даражаси тиббий зарурат, қай даражаси иқтисодий манфаат эканини оддий одам ажратиб олиши қийин.
Ўтмишга қараб, уни идеаллаштириш ҳам тўғри эмас. Ўша давр тиббиётида ҳам муаммолар, етишмовчиликлар ва камчиликлар бўлган. Аммо бир нарса аниқ: тиббиёт тизимининг асосий вазифаси аҳолини оммавий равишда соғлом сақлаш эди. Бу вазифа давлатнинг зиммасида деб қараларди.
Шунинг учун баъзан ўйлаб қоламан: биз кўп нарсани қўлга киритдик, технологиялар ривожланди, бинолар янгиланди, хизматлар кўпайди. Лекин айрим қадриятларни ҳам йўқотиб қўймадикми? Одамлар ўз ишини қилиб, шифокор касалликнинг олдини олиш билан, ўқитувчи таълим билан, муҳандис қурилиш билан шуғулланган, тиббиёт эса аввало инсон саломатлигини муҳофаза қилишни мақсад қилган ўша даврда ҳаёт бошқачароқ эди барибир.
Эҳтимол, инсон ёши ўтган сари ўтмишни кўпроқ соғина бошлар. Аммо баъзи хотиралар борки, улар шунчаки соғинч эмас. Улар бир вақтлар жамият қандай ишлагани ҳақидаги ҳақиқий тажрибадир. Ва бу тажриба ҳозирги кун ҳақида ҳам ўйлашга мажбур қилади. | 1 014 |
| 5 | Осиё жамоалари матонат кўрсатишяпти.
Мундиалда ҳозиргача Осиё қитъаси номидан қатнашаётган барча жамоалар мағлубиятсиз ўз юришларини давом эттирмоқдалар.
Хусусан, 1-тур ўйинларида Ж.Корея ва Австралия рақибидан 3 очко тортиб олган бўлса, қолган тўрт Осиё жамолари рақиблари билан муроса кўчасини танлашди.
Ироқ ва Иордания каби араб жамоалари ҳам рақибларига етарлича бош оғриқ бўлишини сўнгги ўртоқлик учрашувларида кўрсатишди. Ўйлаймизки, улар бугун тунда буни исботлашади.
Ўзбекистон футбол жамоаси ҳам Тошкент вақти билан 18 июнь эрта тонгда Мехикода Колумбияга қарши жуда қулай футбол ҳавосида ўйин ўтказади. Тўғри, ҳавода кислород камайишида футболчиларга ўйиннинг иккинчи бўлимида бироз ноқулайликлар бўлади.
Аммо, ўйламизки, сенсацияларга бой ўтаётган жорий мундиалда ҳамюртларимиз Осиё жамолари анъаларини давом эттириб, юрт учун яхши ўйинларни кўрсата олишади.
Айтмоқчи, Газета жамоаси билан мундиалда Ўзбекистон ва рақиблари ўйин ўтказадиган кеча кузатиладиган об-ҳаво вазиятларини шархлашни йўлга қўйдик | 1 086 |
| 6 | Жаҳон Чемпионаии ўйинлари бошланди.
Бу сафар мундиалда жамолар сони кўп ва табиийки, мундиалда Ўзбекистон каби биринчи марта қатнашаётган жамоалар ҳам йўқ эмас.
Кечанинг сенсацияси эса мусобақа фаворити Испаниянинг Кабоверде билан дурранг ўйнагани бўлди.
Аҳолиси атиги 0,5 млн кишидан иборат бир нечта ороллар тўпламига эга Кабоверде футбол жамаосини 40 ёшли дарвозабони кун қаҳрамони бўлди.
7 га яқин супер сейфлар қилган қария дарвозабоннинг инстаграм профилида бир неча соатда миллионлаб аудитория йиғилди. Испаниянинг паст дивизион футбол жамоаларида ўйнаб юрган бу қария яқин яқингача қурилиш компанияларида ҳам ишлаб келган.
Ҳа, ватан учун жон жаҳдингни беришинг ва бир кунда шуни орқасидан юлдузга айланишинг учун мундиал энг яхши минбардир. | 1 058 |
| 7 | Бир сигнал учун дунёга сиғмас бахт!
Арзимаган бир енгил ҳаракат билан нималар қилиб ташлаш мумкин-а?
Оталарга эса доим респект. Охирги пайтларда ёш улғайган сари шунақа видеоларни кўрсам, кўзга ёш шашқатор бўлиб оқадиган бўлиб қоляпти.
Манба | 1 733 |
| 8 | Нафақат унинг овозини ўхшатаман, балки уни ўзига ҳам ўхшайман.
Чойхонада дўстлар даврасида бир чўқим ош устида бунақа даврани топиш қийин бўлса керак-а?
Айтишидаку, кўп ғоялар, кўп маданий ҳордиқ олиш ўзбек чойхонларида шунақа даврада пайдо бўлади деб!
Видео манбаси | 1 337 |
| 9 | Нима учун қисқа видеолар хотирани вайрон қиляпти?
Ижтимоий тармоқлардаги 1 дақиқалик видеолар ва визуал маълумотлар жуда фойдалидек туюлади. Биз уларни кўриб, янги нарса ўргандим деб ўйлаймиз. Nature журналида эълон қилинган янги тадқиқотда қисқа видеолар янги нарсаларни ўрагниш учун фойдасиз эканлиги айтилибди
Хитойлик олимлар ўтказган тажрибаларга кўра, қисқа видео форматлари узоқ муддатли хотира ва чуқур билим олиш учун энг ёмон восита
Олимлар одамлар қисқа ва узун видеоларни кўраётганда уларнинг мия фаоллигини ва мия ҳудудлари ўртасидаги боғлиқликни кузатишди
Қисқа видеолар орқали бирор нарсани ўрганишга ҳаракат қилган иштирокчиларда маълумотни эслаб қолиш аниқлиги жуда паст бўлган. Энг ёмони, уларга маълумотни атайлаб эслаб қол, деб топшириқ берилганда ҳам, қисқа видео кўрганлар уни бир неча соат ичида тезроқ унутиб юборишган.
Узун ва изчил видеоларни кўрганда, инсон миясининг диққат, когнитив назорат ва эпизодик хотира учун масъул бўлган муҳим қисмлари бир маромда, синхрон ишлайди. Қисқа видеоларда эса бу синхронлик бутунлай йўқолади. Тезкор ва парчаланган контент миянинг кўрув, диққат ва когнитив назорат марказлари ўртасидаги алоқа ва функционал боғлиқликни кучсизлантириб қўяди.
Инсонда диққатнинг икки тури бор:
Top-down. Биз онгли равишда диққатимизни жамлаб, китоб ўқиймиз ёки маъруза тинглаймиз. Бу чуқур фикрлаш ва хотира учун шарт.
Bottom-up. Мия ташқи дунёдаги тўсатдан порлаган чироққа, баланд овозга ёки кадрнинг тез ўзгаришига беихтиёр чалғийди.
Қисқа видеолар айнан иккинчи турдаги, яъни "инстинктив" диққатни автоматик равишда ушлаб туради. Кадрлар ҳар 3-5 сонияда ўзгаради, янги мусиқа, динамик матнлар пайдо бўлади. Мия бунга мажбуран чалғийди, лекин бу жараёнда чуқур фикрлаш ва маълумотни қайта ишлаш марказлари фаолияти блокланади. Натижада, сиз видеони маза қилиб кўрасиз, лекин ундаги маълумот мия пўстлоғига муҳрланмайди.
Агар сиз бирор мураккаб соҳани ўрганаётган бўлсангиз, қисқа контентлардан воз кечган яхшироқ
Тезкор ва бўлакланган ахборот мияни фақат юзаки маълумот олишга ўргатиб қўяди. Чинакам билим ва кучли хотира сокинликни, диққатни бир жойга жамлашни ва узун, тизимли маърузаларни тинглашни ёки китоб ўқишни талаб қилади.
Science | 1 251 |
| 10 | Вақтингиз чекланган. Уни бошқаларнинг ҳаётини яшашга сарфламанг.
© Стив Жобс | 1 041 |
| 11 | Ҳаааа секин аста кўп нарсалар ўзгаряпти. | 1 415 |
| 12 | Дардли ҳуштак.
Най уни олдида хижолат. Ҳақиқий талантга саҳеа керакмас, пул керакмас, ташқи кўриниш, члтур-юлтур кийимлар муҳиммас.
Ҳа мана шундай талантларни негадир кўчаларда, оддий фақирона жойларда кўп учратаман. | 1 756 |
| 13 | Ўйновчи робот технология билибми-билмайми ёш болани тепворибдику! | 1 149 |
| 14 | Ижтимоий тармоқларни портлатаётган видео.
Яқин 4-5 кунликда шу видео ижтимоий тармоқларда қисқа вақт ичида жуда кўп кўришли видео бўляпти.
Хитойдаги Зоопарклардан бирида панда ва унр ёшлигидан катта қилган ходим билан орадан узоқ вақтдан сўнг "кўришиш" моментлари.
Панданинг ўзини тутишига разм ташланг. Ходим панданинг бу ҳиссиётларидан сўнг йиғлаб юборяпти. Ҳайвон ва инсон ўртасидаги ҳиссиётлар тўқнашуви... | 17 393 |
| 15 | Қишлоқ сокииин, мазааа.
Наманган вилояти Чуст тумани Варзик қишлоқ манзаралари.
Ҳа, шу кунларда Ҳайит арафа жуда бир дам олишли ҳаво бўляпти. Деярли ҳар куни уйқуга кетиш соат 21.00 ларга бормай рўй беради. Эрта саҳар уйғонасан.
Энг қизиғи, тушдан сўнг ярим, бир соат мизғиб олишга ҳам вақт бор қандайдир. Пойтахтда бу каби дам олишга вақт топиг қийин жуда. Негадир ухлай олмайман.
30.05.2026 й. | 1 514 |
| 16 | Бизнинг бундан 20 йил олдинги битирув кечамиздан лавҳа!
Ҳа, бундан 25 йиллар олдин Чуст ихтисослашган интернат мактабига Косонсой, Чуст ва Поп каби мактаблардан йиғилган иқтидорлар битириш пайтига келиб, шу каби турли ишланмалари билан лицейни хайрлашган.
Ҳозирги ёшларга 20 йиллар олдин битирувчилар шунақа ракета макети ясаб, осмонга учирган деб айтилса ишонмаса ҳам керак.
Эх, бизни синфда қандай физиклар, қандай биолог, қандай химиклар бор эди. Фанлар турли фанлар билан интеграция қилинган гўзал ноёб муҳит билан хайрлашаётганимизни билмасдик.
Биз бундан роппа роса 20 йил олдин Олий ўқув юртларида биздан кучли аниқ бир ўша йўналиш эгалари билан тўқнаш келишимиз, улар билан суҳбат қуришлар қандайин ажойиблиги ҳақидаги эйфориялар қуршовида яшаётган эдик.
Ўқишга киргач эса бу ўйлар хом хаёл экани, энг олдин давримиз аслида лицей пайти эканини кейин англаганмиз. Эҳтимол, ҳаётимиздаги энг олтин давр, энг яхши жамоадан иборат иттифоқчилик ўша давр бўлиб қолар ҳам, ким билсин?! | 1 675 |
| 17 | ОАК раиси бўшатилибди.
Илмий даража ва илмий унвонларни берадиган ва тизимни қарийиб 12 йил бошқарган, бошқарув даврида деярли жамоатчиликка ўзини юзини "кўрсатмаган" ОАК раиси лавозимидан олинибди.
Ҳа, тизимда реформалар бўлмоқда. Илмий даража беришда ҳар бир ишни амалиётга жорий қилиниши ҳақидаги ҳужжатларни шаффофлаш механизмини жорий қилишни таклиф қиламан.
Хуллас, хохлаган фойдаланувчи ўша янги яратилган платформага кириб, хохлаган илмий даража олган фалсафа ёки фан докторининг илмий ишлари қайси тармоққа жорий қилинганини, унинг илмий янгиликлар амалиётда қай даражада аҳамиятли эканини англаши, тушуниши керак.
Шунда илм ва ишлаб чиқариш тузилмалари ўртасида кўприк мустаҳкамланади. | 1 325 |
| 18 | 2-раунд.
Фанлар академияси жангда ОАК ни "муддатдан олдин" ютди шекилли. 😀 | 1 284 |
| 19 | Қадриятлар сақланиб қолган ноёб ҳудудлар.
Бу қадриятлар ҳам яқинла Қизил китобларга кириб кетади. Начора...
Жорий йил кўкламнинг бошқача келиши ортидан ҳавода озон кўпайди. Озон терапеясини табиатни ўзи тақдим этиб қўймоқда. Ўтган йили пойтахтда озон етигмовчилиги озон қабул қилгандим. Энди эса озон ҳавода етарли.
Момақалдироқ булутлар, чақмоқлар кўп. Хуллас, эсда қоларли кўклам.
Юқоридаги видео эса Қашқадарё вилояти Китоб тумани Жовуз қишлоғидаги наҳорги ошдан лавҳалар... | 1 465 |
| 20 | Ҳақиқий санъат эгалари, иқтидорлар кўчада, лада-лада, кўк жигуличилар эса катта саҳналарда... | 1 096 |
متاح الآن! بحث تيليغرام 2025 — أهم رؤى العام 
