uz
Feedback
Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal

Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal

Kanalga Telegram’da o‘tish

☎️ "12-71" • www.pfru.uz • facebook.com/pensiyauzb • instagram.com/pensiyauzb/ • youtube.com/@pensiyauzb • twitter.com/PensionUz • Bot: @pensiyauzbot 📞 +998 (71) 202-12-71 📍Toshkent sh., Niyozbek yo'li ko'chasi 1 📧 info@pfru.uz

Ko'proq ko'rsatish

📈 Telegram kanali Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal analitikasi

Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal (@pensionfundruz) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 55 416 obunachidan iborat bo'lib, Iqtisodiyot & Moliya toifasida 1 915-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 1 314-o'rinni egallagan.

📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika

невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 55 416 obunachiga ega bo‘ldi.

27 Sentabr, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni -992 ga, so‘nggi 24 soatda esa -51 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.

  • Tasdiqlash holati: Tasdiqlangan (Telegram tomonidan rasmiy tasdiq)
  • Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 64.69% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining 36.62% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
  • Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 35 859 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 20 299 ta ko‘rish yig‘iladi.
  • Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 69 ta reaksiya keladi.

📝 Tavsif va kontent siyosati

Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
“☎️ "12-71" • www.pfru.uz • facebook.com/pensiyauzb • instagram.com/pensiyauzb/ • youtube.com/@pensiyauzb • twitter.com/PensionUz • Bot: @pensiyauzbot 📞 +998 (71) 202-12-71 📍Toshkent sh., Niyozbek yo'li ko'chasi 1 📧 info@pfru.uz”

Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 28 Sentabr, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Iqtisodiyot & Moliya toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.

55 416
Obunachilar
-5124 soatlar
-2097 kun
-99230 kun
Postlar arxiv
👱Ишламайдиган турмуш ўртоғингиз учун ижтимоий солиқ тўласангиз унга иш стажи ёзилишини биласизми? Бугунги кунда жисмоний шахс меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги ўз даромадларидан турмуш ўртоғи учун ихтиёрий асосда ижтимоий солиқ тўлаши мумкин. ✅ Мазкур ижтимоий солиқ тўланган давр турмуш ўртоғи учун иш стажига ҳисобга олинади. 🔍 Батафсил видеоролик орқали танишишингиз мумкин. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

📸 Арнасой туман Пенсия жамғармаси бўлими: рақамлар ва натижалар 📍 Пенсия жамғармаси Жиззах вилояти Арнасой туман бўлими том
📸 Арнасой туман Пенсия жамғармаси бўлими: рақамлар ва натижалар 📍 Пенсия жамғармаси Жиззах вилояти Арнасой туман бўлими томонидан аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш ва пенсия таъминоти соҳасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда. 📊 Туман маълумотлари қисқача рақамларда:
👥 Аҳоли сони — 50 248 нафар; 👵 Пенсионерлар сони — 4 432 нафар (10,9%). Шундан: 👩 Аёллар — 55,2%; 👨 Эркаклар — 44,8%; 📄 2026 йил бошидан буён 173 нафар фуқарога пенсия тайинланди, шундан 94 (72%) нафарига проактив тартибда. ✉️ Келиб тушган мурожаатлар — 4 та; 🔈 Ташкил этилган сайёр қабуллар — 8 та; 🎂 Тумандаги энг кекса пенсионер: Пардаев Низом 1924 й. — 102 ёш.
➡️ Кейинги постларимизда Пенсия жамғармаси Тошкент вилояти Бўка тумани бўлими фаолияти ҳақида маълумот берамиз. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди 🔺 Жорий йилнинг 25 сентябрь куни пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилишга қаратилган таклифлар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди. Унда Фармон лойиҳасида назарда тутилаётган ўзгаришлар, уларнинг мақсади ва фуқаролар учун кутилаётган натижалар юзасидан маълумот берилди. 🎤 Тадбир давомида ОАВ вакилларининг саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

#таъзия Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Бухоро вилояти Олот туман бўлими бошлиғи Қурбонова Раънохон Нуридиновна 52 ёшида
#таъзия Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Бухоро вилояти Олот туман бўлими бошлиғи Қурбонова Раънохон Нуридиновна 52 ёшида бу ёруғ оламни тарк этди. Р.Қурбонова Пенсия жамғармаси тизимида узоқ йиллардан буён фаолият юритиб, тизим ривожи учун фидокорона хизмат қилди. Меҳнат фаолияти давомида жонкуярлиги, юртимиз ривожи учун сидқидилдан меҳнат қилганлиги, тизим учун малакали шогирд мутахассислар етиштирганлиги доимо эътироф этилади. Пенсия жамғармаси жамоаси марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради!

1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣ ⏳ Kechroq pensiyaga chiqish — yuqoriroq pensiya olish uchun qo‘shimcha rag‘bat Pensiyaga chiqishni 6 yoki 12 oyg
+3
1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣ ⏳ Kechroq pensiyaga chiqish — yuqoriroq pensiya olish uchun qo‘shimcha rag‘bat Pensiyaga chiqishni 6 yoki 12 oyga kechiktirgan fuqarolarni moliyaviy jihatdan rag‘batlantirish taklif etilmoqda. ✔️6 oyga kechiktirilsa — hisobga olinadigan ish haqi chegarasi 7,1 mln so‘mgacha oshiriladi. ✔️ 12 oyga kechiktirilsa — ushbu chegara 7,6 mln so‘mgacha yetkaziladi. Buning natijasida, tegishli shartlarga javob beradigan fuqaroning pensiyasi: 📈 6 oy kechiktirilganda — oyiga 277,2 ming so‘mgacha yoki 8 foizga; 📈 12 oy kechiktirilganda — oyiga 554,4 ming so‘mgacha yoki 15 foizga oshishi mumkin. #Pensiya #PensiyaTizimi #IjtimoiyHimoya #Islohotlar #FarovonKelajak Telegram | Facebook | Instagram | Youtube| Х

✈️ Ўзини ўзи банд қилганлар пенсия ислоҳотидан қандай фойдалар олади? 📹 Батафсил видеода танишишингиз мумкин. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

#пенсия_ислоҳоти ❤Пенсия тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган Фармон лойиҳасига ўз таклифларингизни қуйидаги телеграм
#пенсия_ислоҳоти ❤Пенсия тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган Фармон лойиҳасига ўз таклифларингизни қуйидаги телеграм бот орқали ҳам юборишингиз мумкин. ❤ Телеграм бот: @Pensiya_taklif_bot Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

🔔 Пенсия тайинлаш учун минимал иш стажини 15 йилга етказиш таклиф этилмоқда Бугунги кунда 7 йиллик минимал иш стажи 18 ёшдан
+3
🔔 Пенсия тайинлаш учун минимал иш стажини 15 йилга етказиш таклиф этилмоқда Бугунги кунда 7 йиллик минимал иш стажи 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган 42 йиллик меҳнат даврининг атиги 17 фоизини ташкил этади. 📊 Шу билан бирга, тўлиқ иш стажига эга бўлмаган янги тайинланган пенсионерлар улуши 2010 йилдаги 6 фоиздан 2025 йилда 61 фоизга етган. ➡️ Таклифга кўра, минимал иш стажи 2027 йилдан бошлаб ҳар йили 1 йилдан оширилиб, 2034 йилда 15 йилга етказилади. 🗓 Масалан, 2030 йилда пенсияга чиқадиган фуқаро учун бир йўла 15 йил эмас, 11 йил стаж талаб қилинади. 🛡 Шу билан бирга, 15 йил стаж тўплай олмаган фуқаролар учун пенсия ёшидан 5 йил ўтиб ёшга доир нафақа тайинлаш кафолати сақланади. 🎯 Мақсад — расмий бандликни, иш ҳақини тўлиқ кўрсатишни ва узоқ муддат бадал тўлашни иқтисодий жиҳатдан янада манфаатли қилиш. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

📈 Расмий ва юқори иш ҳақи — муносиб пенсиянинг асосидир! Бугун пенсия тайинлашда фуқароларнинг иш ҳақи қанча юқори бўлишидан
📈 Расмий ва юқори иш ҳақи — муносиб пенсиянинг асосидир! Бугун пенсия тайинлашда фуқароларнинг иш ҳақи қанча юқори бўлишидан қатъи назар, унинг фақат 6,0 млн сўмгача бўлган қисми ҳисобга олинади. 🔔 2028 йил 1 апрелдан бошлаб ушбу 6,0 млн сўмни 6,6 млн сўмгача, яъни пенсия ҳисоблаш базавий миқдорининг 12 бараваридан 13 бараваригача ошириш таклиф этилмоқда. ✅ Бу фуқароларнинг даромадларини пенсия ҳисоб-китобида кўпроқ инобатга олишга хизмат қилади. Натижада ҳар йили янги пенсия тайинланаётган 25–30 минг нафар фуқароларнинг пенсияси +277 минг сўмгача ошиши кутилмоқда. Расмий ва юқори иш ҳақи — муносиб пенсиянинг асосидир! Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

🏡 Пенсия бўйича саволингиз борми? Энди жавобни маҳалланинг ўзида олишингиз мумкин. 💬 Пенсия учун қанча иш стажи керак? Расм
🏡 Пенсия бўйича саволингиз борми? Энди жавобни маҳалланинг ўзида олишингиз мумкин. 💬 Пенсия учун қанча иш стажи керак? Расмий ишлаш нима учун муҳим? Келажакдаги пенсия миқдори нималарга боғлиқ? ✈️ "Аҳоли фаровонлигини таъминлаш ва пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони лойиҳасида маҳаллаларда ҳар ой "Пенсия куни"ни ташкил этиш таклиф қилинмоқда. 🖥 Унда фуқаролар учун пенсия таъминотига оид қисқа муддатли ўқув курслари ўтказилиб, пенсия тизимига оид муҳим масалалар содда ва тушунарли тарзда тушунтирилади. 🤝 "Пенсия куни"ни Пенсия жамғармаси ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси томонидан ҳамкорликда ташкил этилади. ✔️ Бу орқали барча фуқаролар пенсияга ёшликданоқ қандай тайёргарлик кўриш бўйича амалий тавсияларга эга бўлишади. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

✅ Бугунги ҳисса — эртанги ижтимоий ҳимоя 🔴 2025 йилда 2,9 млн нафар шахс ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтган. Бир
+2
✅ Бугунги ҳисса — эртанги ижтимоий ҳимоя 🔴 2025 йилда 2,9 млн нафар шахс ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтган. Бироқ уларнинг 860 минг нафари ижтимоий солиқ тўлаган. Бу эса ўзини ўзи банд қилганларнинг пенсия ва ижтимоий суғурта ҳуқуқларини янада кенгайтириш зарурлигини кўрсатади. ✅ Таклиф этилаётган механизмга кўра, йилига 1 БҲМ миқдоридаги ижтимоий солиқни йил давомида бўлиб тўлаш имконияти яратилади. Тўлов миқдори ҳар уч йилда 1 БҲМга оширилиб, 2033 йилда 3 БҲМга етказилади. Тўловнинг 10 фоизи Давлат ижтимоий суғурта жамғармасига йўналтирилади. ✈️ Масалан, йилига 440 минг сўмни бўлиб тўлаш орқали бир йиллик иш стажига эга бўлиш, шунингдек, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ва ҳомиладорлик ҳамда туғиш нафақаларини олиш ҳуқуқи шаклланади. ✈️ Шунингдек, расмий даромадга эга бўлган шахслар ишламайдиган оила аъзолари иш стажига эга бўлишлари учун ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлаш имконияти ҳам таклиф қилинмоқда. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

💼 Ўзини ўзи банд қилганлар учун — келажак пенсиясига муҳим қадам! 🛡 Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун ижтимоий солиқ тўлаш орқали иш стажини шакллантириб бориш механизмини такомиллаштириш таклиф этилмоқда. ✔️ Мақсад — фуқароларнинг пенсия тизимидаги иштирокини кенгайтириш ва келажакда пенсия ҳуқуқини шакллантириш учун имконият яратиш. ▶️ Батафсил видеороликда танишишингиз мумкин. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

🎓 Пенсия ҳақида билим — келажак учун муҳим кўникма 💬 Пенсия тизими қандай ишлайди? Давлат пенсияси қандай шаклланади? Жамға
🎓 Пенсия ҳақида билим — келажак учун муҳим кўникма 💬 Пенсия тизими қандай ишлайди? Давлат пенсияси қандай шаклланади? Жамғариб бориладиган пенсия нима? Ижтимоий суғурта бизга қачон ва қандай ёрдам беради? 📚 «Аҳоли фаровонлигини таъминлаш ва пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони лойиҳасида 2027/2028-ўқув йилидан бошлаб иқтисодиёт, молия ва ижтимоий таъминот йўналишларида таҳсил олаётган ёшлар учун: 🔵 давлат пенсия тизими; 🔵 жамғариб бориладиган пенсия тизими; 🔵 ижтимоий суғурта асослари бўйича махсус ўқув модулларини босқичма-босқич жорий этиш таклиф этилмоқда. 🔖 Мазкур йўналишдаги ишларни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамкорликда амалга ошириши режалаштирилмоқда. ✔️ Мақсад — ёшларнинг меҳнат фаолиятини бошлашидан олдин пенсия ва ижтимоий суғурта тизимлари қандай ишлашини тушунишига кўмаклашишдир. 🔔 Чунки келажакдаги пенсия ҳақидаги билим пенсия ёшига етганда эмас, меҳнат фаолиятининг бошиданоқ зарур. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

📣 ФУҚАРОЛАР ДИҚҚАТИГА! 🔵Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати раҳбарияти томонидан фуқаролар билан мунтазам равишда шахсий
📣 ФУҚАРОЛАР ДИҚҚАТИГА! 🔵Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати раҳбарияти томонидан фуқаролар билан мунтазам равишда шахсий қабуллар ўтказиб келинмоқда. 🔵Шахсий қабуллар давомида пенсия таъминотига оид масалалар юзасидан мурожаатлар қабул қилинади. Қуйида эътиборингизга Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати раҳбариятининг шахсий қабул кунлари тўғрисидаги маълумот тақдим этилади: Атаджанов Муродбек Бекберганович Ижро этувчи директор 🗓 Сешанба куни, соат 14:00–16:00 Турсунов Зоҳидхўжа Орифович Ижро этувчи директорнинг биринчи ўринбосари 🗓 Душанба–Жума, соат 15:00–17:00 Шадиходжаев Нуриддин Абдумаликович Ижро этувчи директор ўринбосари 🗓 Чоршанба–Пайшанба, соат 11:00–13:00 📍Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Ниёзбек йўли кўчаси, 1-уй. 🔖 Қўшимча маълумот учун: 1271, 71-202-12-71 (ички рақам: 709 масъул: Б.Хасанов) 👉 На русском #Пенсияжамғармаси #шахсийқабул #очиқмулоқот Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣ ✔️Pensiya hisob-kitoblarida qanday o‘zgarishlar taklif qilinmoqda? Pensiya miqdorini hisoblashda ish haqining hisobga olinadigan davrini bosqichma-bosqich kengaytirish taklif qilinmoqda. 📆 Amaldagi tartibda oxirgi 10 yil ichidagi eng yuqori ketma-ket 5 yillik ish haqi hisobga olinadi. Taklif etilayotgan tartibga ko‘ra, bu davr har yili bir yilga oshirib borilib, 2041-yilda 20 yilga yetkaziladi. Shuningdek, 2027-yildan pensiya hisobida inobatga olinadigan ish haqi chegarasini 6 mln so‘mdan 6,6 mln so‘mgacha oshirish taklif qilinmoqda. 📌Masalan, oyiga 10 mln so‘m rasmiy ish haqi oladigan fuqaroning pensiyasi 3,3 mln so‘mdan taxminan 3,6 mln so‘mgacha oshishi mumkin. #Pensiya #PensiyaIslohoti #IjtimoiyHimoya Telegram | Facebook | Instagram | Youtube| Х

📈 Юқори иш ҳақи — юқори пенсия! 💸 Пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган энг юқори иш ҳақи миқдорини босқичма-босқич ошириш
+4
📈 Юқори иш ҳақи — юқори пенсия! 💸 Пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган энг юқори иш ҳақи миқдорини босқичма-босқич ошириш таклиф этилмоқда. 📈 Бу орқали юқори иш ҳақи билан меҳнат қилган фуқароларнинг даромадлари пенсия ҳисоб-китобида янада тўлиқроқ инобатга олинади. ✔️ Таклиф қандай ишлайди? Инфографикаларда батафсил танишинг. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

👨‍👩‍👧‍👦 Яқинларингиз келажаги учун бугундан ғамхўрлик қилинг! ✔️ Ишламайдиган оила аъзолари учун ижтимоий солиқ тўлаш орқали уларнинг иш стажини шакллантириш имконияти таклиф этилмоқда. 🛡 Бу — яқинларингизнинг келажакда пенсия ҳуқуқига эга бўлиши учун муҳим қадам. ▶️ Батафсил видеороликда танишишингиз мумкин. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

📢 Пенсия тизимидаги ислоҳотлар — келажак учун муҳим қадам! ✔️Пенсия тизимини янада такомиллаштириш, фуқароларнинг муносиб пе
+3
📢 Пенсия тизимидаги ислоҳотлар — келажак учун муҳим қадам! ✔️Пенсия тизимини янада такомиллаштириш, фуқароларнинг муносиб пенсия таъминотини кафолатлаш ва тизимнинг узоқ муддатли барқарорлигини таъминлашга қаратилган муҳим таклифлар. 📌 Ислоҳотларнинг асосий йўналишлари билан инфографикаларда танишинг. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

#оммавийташаббус #бюрократиянибартарафэтиш2030 🌍 Бюрократияга қарши курашда сизнинг овозингиз муҳим! “Бюрократияни бартараф
+4
#оммавийташаббус #бюрократиянибартарафэтиш2030 🌍 Бюрократияга қарши курашда сизнинг овозингиз муҳим! “Бюрократияни бартараф этиш – 2030” дастури доирасида Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги томонидан “Бюрократиясиз Ўзбекистон” оммавий ташаббуси амалга оширилмоқда. Мақсад — фуқаролар ва тадбиркорларнинг фикр-мулоҳазалари асосида ортиқча бюрократик жараёнларни қисқартириш ва давлат хизматларини соддалаштириш. Сизни чарчатган ортиқча ҳужжат ёки чўзилган жараён борми? Бизга хабар беринг — ҳар бир муаммо ўзгариш учун имкониятдир. 🚀 Ўз таклифларингиз билан ислоҳотларга ҳисса қўшинг. murojaat.byurokratiyasiz2030.uz

🗞 Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ўтган ҳафта (14-18 сентябрь) давомида эълон қилинган энг муҳим янгиликлари дайжест
🗞 Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ўтган ҳафта (14-18 сентябрь) давомида эълон қилинган энг муҳим янгиликлари дайжести билан танишинг. 🟠 Пенсия тизимини ислоҳ қилиш бўйича таклифлар юзасидан брифинг ўтказилди. 🟠 Пенсия тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган Фармон лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. 🟠Фуқароларнинг таклифларини қабул қилиш учун махсус Telegram-бот ишга туширилди. 🟠Пенсия хизматларини рақамлаштириш ва проактив шаклга ўтказиш таклиф этилмоқда. 🟠Пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақи даврини кенгайтириш таклиф этилмоқда. 🟠Пенсия ҳисоблашда иш ҳақи даврини 20 йилгача кенгайтириш бўйича видеоматериал эълон қилинди. 🟠Пенсияга кечроқ чиқишни рағбатлантириш механизмини жорий этиш таклиф этилмоқда. 🟠Пенсия ёшини босқичма-босқич ошириш таклифининг сабаблари тушунтирилди. 🟠Навоий вилоятида Пенсия жамғармаси раҳбариятининг сайёр қабули ўтказилиши эълон қилинди. 🟠Жамғариб бориладиган пенсия тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар тақдим этилди. 🟠Пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақининг юқори чегарасини ошириш таклиф этилмоқда. 🟠Ихтиёрий жамғариб бориладиган пенсия тизимида давлат иштирокини таъминлаш механизми тушунтирилди. 🟠Пенсияга оид маълумотларни ягона рақамли тизимда бирлаштириш таклиф этилмоқда. 🖥 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг: Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube