ar
Feedback
Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal

Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal

الذهاب إلى القناة على Telegram

📈 نظرة تحليلية على قناة تيليجرام Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal

تُعد قناة Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal (@pensionfundruz) في القطاع اللغوي Uzbek لاعباً نشطاً. يضم المجتمع حالياً 63 547 مشتركاً، محتلاً المرتبة 1 760 في فئة الاقتصاد والمالية والمرتبة 1 219 في منطقة Uzbekistan.

📊 مؤشرات الجمهور والحراك

منذ تأسيسه في невідомо، حقق المشروع نمواً سريعاً وجمع 63 547 مشتركاً.

بحسب آخر البيانات بتاريخ 23 يونيو, 2026، تحافظ القناة على نشاط مستقر. خلال آخر 30 يوماً تغيّر عدد الأعضاء بمقدار 4 939، وفي آخر 24 ساعة بمقدار -23، مع بقاء الوصول العام مرتفعاً.

  • حالة التحقق: موثّقة (مؤكدة رسمياً من تيليجرام)
  • معدل التفاعل (ER): يبلغ متوسط تفاعل الجمهور 79.53‎%. وخلال أول 24 ساعة من النشر يحصد المحتوى عادةً 31.76‎% من ردود الفعل نسبةً إلى إجمالي المشتركين.
  • وصول المنشورات: يحصل كل منشور على متوسط 47 076 مشاهدة. وخلال اليوم الأول يجمع عادةً 18 799 مشاهدة.
  • التفاعلات والاستجابة: يتفاعل الجمهور بانتظام؛ متوسط التفاعلات لكل منشور يبلغ 0.

📝 الوصف وسياسة المحتوى

يصف المؤلف القناة بأنها مساحة للتعبير عن الآراء الذاتية:
☎️ "12-71" • www.pfru.uz • facebook.com/pensiyauzb • instagram.com/pensiyauzb/ • youtube.com/@pensiyauzb • twitter.com/PensionUz • Bot: @pensiyauzbot 📞 +998 (71) 202-12-71 📍Toshkent sh., Niyozbek yo'li ko'chasi 1 📧 info@pfru.uz

بفضل وتيرة التحديث المرتفعة (أحدث البيانات بتاريخ 24 يونيو, 2026) تحافظ القناة على حداثتها ومستوى وصول مرتفع. وتُظهر التحليلات تفاعلاً نشطاً من الجمهور، ما يجعلها نقطة تأثير مهمة ضمن فئة الاقتصاد والمالية.

63 547
المشتركون
-2324 ساعات
+3 5747 أيام
+4 93930 أيام
أرشيف المشاركات
🇺🇿🇹🇷 Ўзбекистон ва Туркия ўртасида пенсия ва ижтимоий таъминот соҳасидаги музокараларнинг иккинчи раунди бошланди. 🟪 Айн
+3
🇺🇿🇹🇷 Ўзбекистон ва Туркия ўртасида пенсия ва ижтимоий таъминот соҳасидаги музокараларнинг иккинчи раунди бошланди.   🟪 Айни кунларда Туркия Республикасининг Кушадаси шаҳрида Пенсия жамғармаси ҳамда Туркия Республикаси Меҳнат ва ижтимоий таъминот вазирлиги ва Ижтимоий таъминот муассасаси (SGK) вакиллари иштирокида пенсия ва ижтимоий таъминот соҳасидаги музокараларнинг иккинчи раунди бўлиб ўтмоқда. ➡️ Музокаралар давомида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасидаги Ижтимоий таъминот тўғрисидаги Битим ҳамда мазкур Битимни амалга ошириш бўйича Маъмурий келишув лойиҳалари юзасидан муҳокамалар олиб борилмоқда. ➡️ Томонлар биринчи раунд доирасида кўтарилган айрим масалаларни кўриб чиқиб, Битим ва Маъмурий келишув лойиҳалари матнларини тўлиқ мувофиқлаштириш ҳамда уларни юқори даражада имзолашга тайёр ҳолатга келтириш бўйича музокараларни давом эттирмоқдалар. ➡️ Мазкур ҳужжатлар икки давлат ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларнинг пенсия ва ижтимоий таъминот ҳуқуқларини таъминлаш, шу жумладан пенсия таъминоти соҳасида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Пенсия гувоҳномаси нима учун керак? 🟪 Пенсия жамғармаси томонидан пенсионерларга яна бир қулайлик яратиш мақсадида "Пенсия гувоҳномаси"дан онлайн фойдаланиш имконияти йўлга қўйилган. Бу орқали пенсионерларимиз маълум имтиёзлардан фойдаланишда учун ушбу электрон ҳужжатдан фойдаланишлари мумкин. ⏩ Онлайн шаклдаги пенсия гувоҳномасини қандай кўриш бўйича йўриқнома: 🔵1. my.gov.uz порталидаги шахсий кабинетга кирилади. 🔵2. "Рақамли ҳужжатлар ва маълумотлар" тугмаси босилади. 🔵3. Сўнги қадамда "Пенсия гувоҳномаси" тугмаси босилади ва ҳужжат кўринади. 🎬 Пенсия гувоҳномасидан қайси ўринларда фойдаланиш мумкинлиги тўғрисида батафсил видеоролик орқали жавоб олишингиз мумкин. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Аёлларга ёшга доир пенсия неча ёшдан тайинланади?
Anonymous voting

📱 Бугунги кунда меҳнат дафтарчасини рақамлаштириш пенсияга чиқишдаги муҳим қадамлардан бири ҳисобланади, аммо рақамлаштириш ўзи нима дегани? 🎬 Мазкур видеоролик орқали батафсил тушунчага эга бўласиз. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Проактив пенсия — пенсия тайинлашнинг замонавий ечими Бугунги кунда пенсия тайинлаш жараёни янги босчиқга кўтарилмоқда. Фуқаролар ортиқча ҳужжат йиғиш, турли ташкилотларга мурожаат қилишларига зарурият қолмаяпти. Рақамлаштирилган барча маълумотлар асосида пенсия ёшига тўлганда ёки ногиронлик гуруҳи белгиланганда муаммосиз пенсия тайинланмоқда. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

💬 Кун иқтибоси Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
💬 Кун иқтибоси
Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

⚡️ 2026 йил 1 июлдан бошлаб пенсиялар миқдори 7 фоизга оширилади - Президент Фармони Ўзбекистон Республикаси Президентининг "
⚡️ 2026 йил 1 июлдан бошлаб пенсиялар миқдори 7 фоизга оширилади - Президент Фармони Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги (ПФ-115-сон, 23.06.2026 йил) Фармони имзоланди. Унга кўра, жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб: ✅ пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 504 000 сўм; ✅ ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 983 000 сўм; ✅ ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 1 083 000 сўм; ✅ белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (983 000 сўмдан) 1 083 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари миқдори – ойига 1 083 000 сўм. ✅ иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – ойига 878 000 сўм. ✅ боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 878 000 сўм этиб белгиланди ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади. ✅ Шунингдек, 1941–1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда – ойига 4 775 000 сўм этиб белгиланди. Пенсиялар миқдори оширилиши билан боғлиқ харажатлар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади. 🪙 Фармонга мувофиқ 4,4 млн нафар пенсия олувчиларнинг пенсия миқдорлари қайта ҳисобланиб, июль ойидан янги миқдорларда тўлови амалга оширилади. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

📸 Мўйноқ тумани Пенсия жамғармаси бўлими: рақамлар ва натижалар 📍 Пенсия жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тум
📸 Мўйноқ тумани Пенсия жамғармаси бўлими: рақамлар ва натижалар 📍 Пенсия жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани бўлими томонидан аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш ва пенсия таъминоти соҳасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда. 📊 Туман маълумотлари қисқача рақамларда:
👥 Аҳоли сони — 33 885 нафар 👵 Пенсионерлар сони — 3 700 нафар (10,9%). Шундан: 👩 Аёллар — 61,7% 👨 Эркаклар — 38,3% 📄 2026 йил бошидан буён 96 нафар фуқарога пенсия тайинланди, шундан 54 (56%) нафарига проактив тартибда. ✉️ Келиб тушган мурожаатлар — 0 та 🔈 Ташкил этилган сайёр қабуллар — 5 та 🎂 Тумандаги энг кекса пенсионер — (Самуратова Кенжеш 1928 й.), 98 ёш.
➡️ Кейинги постларимизда Пенсия жамғармаси Андижон вилояти Асака тумани бўлими фаолияти ҳақида маълумот берамиз. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

❓ Савол: Мен ёшга доир пенсия оламан. Пенсияга чиққанимдан кейин ишлашим мумкинми? ✅ Жавоб: Ҳа, мумкин. Амалдаги қонунчиликка
Савол: Мен ёшга доир пенсия оламан. Пенсияга чиққанимдан кейин ишлашим мумкинми?Жавоб: Ҳа, мумкин. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, ёшга доир пенсия олувчи фуқаролар меҳнат фаолиятини давом эттириш ҳуқуқига эга. Бунда фуқаронинг ишлаши унинг пенсия олиш ҳуқуқини чекламайди. Пенсия олувчи шахс иш фаолиятини давом эттирган тақдирда ҳам пенсия қонунчиликда белгиланган тартибда тўлаб борилади. ⚡️ Пенсия ва меҳнат фаолиятини бир вақтда олиб бориш фуқароларнинг қонуний ҳуқуқи ҳисобланади. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

⛔️ "Пенсиянгизни ошириб бераман", деган гап ҳар доим ҳам яхшиликка олиб келмайди. ❌ Воситачиларга ишонманг! 📞 Шубҳали ҳолатларда 1271 ишонч телефонига мурожаат қилинг. 🛡 Пенсия масаласида бегона одамларнинг ваъдаларига эмас, расмий манбаларга ишонинг. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

💬 Кун иқтибоси Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
💬 Кун иқтибоси
Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Ёшга доир ва ногиронлик пенсияларини проактив тайинланиш тартиби тўғрисида маълумот. ➡️ Батафсил инфографика орқали танишишингиз мумкин. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

💬 Кун иқтибоси Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
💬 Кун иқтибоси
Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

🇯🇵 ЯПОНИЯ ПЕНСИЯ ТИЗИМИ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР 🎁 1963 йилдан бошлаб Японияда 100 ёшга тўлган фуқароларга давлат номидан
🇯🇵 ЯПОНИЯ ПЕНСИЯ ТИЗИМИ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР 🎁 1963 йилдан бошлаб Японияда 100 ёшга тўлган фуқароларга давлат номидан махсус табрик ва эсдалик совғаси топшириш анъанаси мавжуд. Маълумот учун: Японияда 100 ёшдан ошган инсонлар сони дунёдаги энг юқори кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. 📊 Батафсил инфографика орқали танишишингиз мумкин. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Ўзини-ўзи банд қилган фуқаролар меҳнат стажига эга бўлиши мумкин. ✔️ Бунинг учун ўзини ўзи банд қилувчи сифатида рўйхатдан ўт
Ўзини-ўзи банд қилган фуқаролар меҳнат стажига эга бўлиши мумкин. ✔️ Бунинг учун ўзини ўзи банд қилувчи сифатида рўйхатдан ўтиб, йилига камида БҲМнинг бир баравари (бугунги кунда 412 минг сўм) миқдорида ижтимоий солиқ тўлаш лозим. 🖥 Ижтимоий солиқ тўланган давр меҳнат стажига қўшилади ва келажакда пенсия тайинлашда ҳисобга олинади. ⚠️Эслатма: Бу имконият фақат ўзини-ўзи банд қилган фуқаролар учун амал қилади. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

💬 Кун иқтибоси Ҳалол меҳнат билан йиғилган ҳар бир йил - муносиб пенсиянинг мустаҳкам пойдеворидир. Veb-sayt |Telegram | Fac
💬 Кун иқтибоси
Ҳалол меҳнат билан йиғилган ҳар бир йил - муносиб пенсиянинг мустаҳкам пойдеворидир. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

💳 Пенсия олаётган пластик картангизнинг муддатига эътиборли бўлинг! 🏦 Пластик картанинг муддати тугаши биланоқ тегишли банк
💳 Пенсия олаётган пластик картангизнинг муддатига эътиборли бўлинг! 🏦 Пластик картанинг муддати тугаши биланоқ тегишли банкка мурожаат қилиб, янги пластик карта очтириб қўйсангиз, ундан фойдаланишда турли кўнгилсиз ҳолатларга дуч келмайсиз. 👉 На русском языке Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

#таъзия Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Навоий вилояти Томди тумани бўлими бошлиғи Ескaбулов Рaшид Aбдисaлимович 56 ёшида
#таъзия Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Навоий вилояти Томди тумани бўлими бошлиғи Ескaбулов Рaшид Aбдисaлимович 56 ёшида бу ёруғ оламни тарк этди. Р.Ескaбулов Пенсия жамғармаси тизимида узоқ йиллардан буён фаолият юритиб, тизим ривожи учун фидокорона хизмат қилди. Меҳнат фаолияти давомида жонкуярлиги, юртимиз ривожи учун сидқидилдан меҳнат қилганлиги, тизим учун малакали шогирд-мутахассислар етиштирганлиги доимо эътироф этилади. Пенсия жамғармаси жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради!

💬Ҳозирги пайтда меҳнат дафтарчасини рақамлаштириш пенсияга чиқишдаги муҳим қадамлардан бири ҳисобланади, аммо рақамлаштириш
💬Ҳозирги пайтда меҳнат дафтарчасини рақамлаштириш пенсияга чиқишдаги муҳим қадамлардан бири ҳисобланади, аммо рақамлаштириш ўзи нима дегани? 📊 Батафсил инфографика орқали танишишингиз мумкин Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

🛡 Пенсия — бу келажак ҳақидаги қарор. ⚠️ Кўпчилик: "Пенсиягача ҳали вақт бор-ку", деб бу масалага етарлича эътибор бермайди. Лекин яхши пенсия бир кунда пайдо бўлмайди. У расмий меҳнат фаолияти, иш стажи, иш ҳақи ва тўланган қўшимча ижтимоий солиқлар орқали шаклланади. ✔️ Бугунги расмий иш — эртанги муносиб пенсия кафолати. ➡️ Видеони «Пенсия бир гап бўлар-да» деб юрган танишларингизга ҳам юбориб қўйинг.