uk
Feedback
Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal

Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal

Відкрити в Telegram

📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal

Канал Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal (@pensionfundruz) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 56 316 підписників, посідаючи 1 890 місце в категорії Економіка та фінанси та 1 305 місце у регіоні Узбекистан.

📊 Показники аудиторії та динаміка

З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 56 316 підписників.

За останніми даними від 01 вересня, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на -1 452, а за останні 24 години на -22, загальне охоплення залишається високим.

  • Статус верифікації: Верифікований (Офіційно підтверджено Telegram)
  • Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 69.18%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 32.44% реакцій від загальної кількості підписників.
  • Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 38 950 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 18 266 переглядів.
  • Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 42.

📝 Опис та контентна політика

Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
☎️ "12-71" • www.pfru.uz • facebook.com/pensiyauzb • instagram.com/pensiyauzb/ • youtube.com/@pensiyauzb • twitter.com/PensionUz • Bot: @pensiyauzbot 📞 +998 (71) 202-12-71 📍Toshkent sh., Niyozbek yo'li ko'chasi 1 📧 info@pfru.uz

Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 02 вересня, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Економіка та фінанси.

56 316
Підписники
-2224 години
-1767 днів
-1 45230 днів
Архів дописів
1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣ ☑️Pensiya — butun mehnat faoliyatining adolatli natijasi 💼 Inson 25, 30 yoki 40 yil davomida mehnat qiladi, mal
1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣ ☑️Pensiya — butun mehnat faoliyatining adolatli natijasi 💼 Inson 25, 30 yoki 40 yil davomida mehnat qiladi, malakasini oshiradi, oilasini qo‘llab-quvvatlaydi hamda davlat budjeti va Pensiya jamg‘armasiga o‘z hissasini qo‘shadi. 📌 Amaldagi tartibga ko‘ra, pensiya hisoblashda fuqaroning so‘nggi 10 yillik mehnat faoliyatidagi ketma-ket eng yuqori 5 yillik ish haqi hisobga olinadi. Biroq insonning mehnat faoliyati har doim ham bir xil kechmaydi. Pensiyaga yaqin yillarda ish haqi kamayishi yoki obyektiv sabablarga ko‘ra to‘liq ishlash imkoniyati cheklanishi mumkin. 🌍 Xalqaro tajribada esa pensiyani butun mehnat faoliyati yoki muayyan uzoq davrdagi ish haqi asosida hisoblashning turli yondashuvlari mavjud. 🎯 Asosiy maqsad shunchaki “5 yillik davrni olib tashlash” emas, balki ijtimoiy adolatni mustahkamlash, ya’ni insonning yillar davomida qilgan mehnati va haqiqatan to‘lagan ijtimoiy soliqlari pensiyada munosib aks etishini ta’minlashdir. 🇺🇿Batafsil | 🇬🇧More #Pensiya #IjtimoiyAdolat #MehnatFaoliyati #IjtimoiyHimoya Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Х

🇺🇿Азиз юртдошлар! 🤩 Барчангизни Ватанимиз Мустақиллигининг 35 йиллик шодиёнаси билан самимий муборакбод этамиз! Мустақиллик айёми хонадонингизга бахт-саодат, чексиз қувонч, тинчлик-тотувлик ва қут-барака олиб келсин. Юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ҳамиша барҳаёт ва бардавом бўлсин. Байрам муборак! Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

#таъзия Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Андижон вилояти бошқармаси ходими Шодиева Феруза Имияминовна 53 ёшида бу ёруғ ола
#таъзия Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Андижон вилояти бошқармаси ходими Шодиева Феруза Имияминовна 53 ёшида бу ёруғ оламни тарк этди. Ф.Шодиева Пенсия жамғармаси тизимида узоқ йиллардан буён фаолият юритиб, тизим ривожи учун фидокорона хизмат қилди. Меҳнат фаолияти давомида жонкуярлиги, юртимиз ривожи учун сидқидилдан меҳнат қилганлиги, тизим учун малакали шогирд мутахассислар етиштирганлиги доимо эътироф этилади. Пенсия жамғармаси жамоаси марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради!

🔍 Меҳнат фаолиятингизни текширишни унутманг! 🖥 Ҳар бир расмий иш куни, ҳар бир иш стажи ва ҳар бир тўғри маълумот — келажакдаги муносиб пенсия сари муҳим қадам. 📲 Бугун текширинг — эртанги хотиржамлигингизни таъминланг! ✔️ Шунда пенсия тайинлаш жараёни ҳам проактив тарзда тезкор ва қулай амалга оширилади. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

🟢Муҳим лайфҳак: ишга кираётганда фақат бугунги маошни эмас, келажагингизни ҳам ўйланг! Қаҳрамонларимиз Хасан ва Хусан бир хил касбда, бир хил муддат меҳнат қилди. Аммо уларнинг танлови бошқача бўлди: ✅ Хасан расмий ишлади — унга меҳнат стажи юритилди, иш ҳақини расмий олди ва унинг учун иш берувчиси ижтимоий солиқ тўлади. Натижада у пенсия ёшида муносиб пенсияга эга бўлди. ❌ Хусан норасмий ишлади — маошини қўлига ("конверт" шаклида) олди, бироқ меҳнат стажи шаклланмади ва келажакдаги пенсияси учун етарли асос яратилмади. Хусаннинг ҳолига тушмаслик учун доимий равишда: 🔵 сиз билан қандай шаклда меҳнат шартномаси расмийлаштирилганини текширинг; 🔵 иш ҳақингизни тўлиқ расмий олаётганлигингизга эътибор беринг; 🔵 меҳнат стажингиз электрон тизимда акс этаётганини назорат қилинг. ⚠️ Унутманг! Норасмий иш бугун қулай кўриниши мумкин, аммо унинг салбий оқибати пенсия ёшида билинади. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

🤔 Пенсия жамғармаси: пенсия пулими ёки умумий ижтимоий тўловлар манбаи? Пенсия тизими оддий суғурта тамойилига асосланади: ф
🤔 Пенсия жамғармаси: пенсия пулими ёки умумий ижтимоий тўловлар манбаи? Пенсия тизими оддий суғурта тамойилига асосланади: фуқаро бугун расмий ишлаб, ижтимоий солиқ тўлайди, кексаликда эса шу қўшган ҳиссасига кўра Пенсия жамғармаси томонидан пенсия тўланади. Яъни инсоннинг тизимга қўшган ҳиссаси унинг келажакдаги пенсиясида аниқ кўриниши керак. Аммо бугун Пенсия жамғармаси икки хил вазифани бажармоқда: 1⃣ расмий ишлаб, тизимга ҳисса қўшган фуқароларнинг пенсиясини молиялаштирмоқда; 2⃣ бола парвариши, ҳарбий хизмат ва олий таълим даврларини иш стажига қўшиш, шунингдек, кам миқдордаги пенсияларни минимал истеъмол харажатларига етказиш каби умумий ижтимоий вазифаларни ҳам бажармоқда. 📈 Таҳлилларга кўра, 2025 йилнинг ўзида ижтимоий солиққа бевосита боғлиқ бўлмаган бундай харажатларга 21 трлн сўм йўналтирилган. Бола парвариши, ҳарбий хизмат ва олий таълим даврларини стажга қўшиш — муҳим ижтимоий кафолатлар. Кам пенсия олувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳам давлатнинг вазифасидир. ✅️ Бунда ижтимоий солиқ маблағлари пенсия суғуртасига йўналтирилиши, умумдавлат ижтимоий мажбуриятлари эса Давлат бюджетидан молиялаштирилиши мақсадга мувофиқ. Бир қатор хорижий давлатлар тажрибасини кузатсак ҳам, айнан, пенсия суғуртаси билан умумий ижтимоий ёрдам харажатлари алоҳида манбалардан қопланади. ➡️Батафсил бу ерда ўқинг. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

🧑 30 ёшли ўзингизга қандай маслаҳат берган бўлар эдингиз? Ушбу саволга азиз пенсионерларимиз ўзларининг ҳаётий тажрибалари, орзу-мақсадлари ва ўтган йиллардан чиқарган хулосалари асосида самимий жавоб беришди. 📹 Уларнинг ўз ёшликларига йўллаган муҳим маслаҳатларини видеороликда томоша қилинг. 🫵 Сиз-чи, 30 ёшли ўзингизга қандай маслаҳат берган бўлардингиз? Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

📣 МУҲИМ ЭЪЛОН: 28 АВГУСТ КУНИ (ЭРТАГА) ХАЛҚ БАНКИ САЙЁР КАССАЛАРИ ИШЛАЙДИ 📣 Август ойи учун пенсия маблағларини нақд пул ша
📣 МУҲИМ ЭЪЛОН: 28 АВГУСТ КУНИ (ЭРТАГА) ХАЛҚ БАНКИ САЙЁР КАССАЛАРИ ИШЛАЙДИ 📣 Август ойи учун пенсия маблағларини нақд пул шаклида ҳали олмаган пенсионерлар диққатига! ✔️ Мустақиллигимизнинг 35 йиллик байрами муносабати билан пенсия тўловларини ўз вақтида етказиб бериш мақсадида 28 август куни АТ "Халқ банки"нинг Сайёр кассалари тўлиқ иш куни тартибида фаолият юритади. ✔️ Шу муносабат билан, август ойи пенсия маблағларини ҳали олмаган пенсионерлар 28 август куни (ЭРТАГА) Сайёр кассалар орқали пенсия маблағларини олишлари мумкин. 🛫 Ушбу хабарни август ойи пенсиясини ҳали олмаган пенсионер яқинларингизга юбориб қўйинг. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

👱Ишламайдиган турмуш ўртоғингиз учун ижтимоий солиқ тўласангиз унга иш стажи ёзилишини биласизми? Бугунги кунда жисмоний шахс меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги ўз даромадларидан турмуш ўртоғи учун ихтиёрий асосда ижтимоий солиқ тўлаши мумкин. ✅ Мазкур ижтимоий солиқ тўланган давр турмуш ўртоғи учун иш стажига ҳисобга олинади. 🔍 Батафсил видеоролик орқали танишишингиз мумкин. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

✅ Расмий юқори ойлик фуқаронинг келажакдаги пенсиясида ҳам кўриниши керак Фуқаро расмий ишласа, иш ҳақи тўлиқ кўрсатилса ва и
Расмий юқори ойлик фуқаронинг келажакдаги пенсиясида ҳам кўриниши керак Фуқаро расмий ишласа, иш ҳақи тўлиқ кўрсатилса ва ижтимоий солиқ тўланса, бу унинг келажакдаги пенсиясида сезилиши керак. Амалда пенсияни ҳисоблашда иш ҳақининг пенсия ҳисоблаш базавий миқдорининг 12 бараваригача бўлган қисми, яъни қарийб 6 млн сўм инобатга олинади. Масалан, фуқаронинг ойлиги 10 млн сўм бўлса, унинг 4 млн сўмлик қисми пенсия ҳисоб-китобига таъсир қилмайди. Ойлик ошгани сари бу фарқ янада катталашади. 💬 Натижада юқори маош олувчи фуқарода табиий савол туғилади: «Даромадим тўлиқ расмийлаштирилиб, кўпроқ ижтимоий солиқ тўланса-ю, бунинг ҳаммаси пенсиямда кўринмаса, менинг манфаатим нимада?» 💬 Тўланган ижтимоий солиқ билан келажакдаги пенсия ўртасидаги боғлиқлик етарли даражада сезилмаса, расмий ишлашга қизиқиш пасайиши ва иш ҳақини «конвертда» бериш каби ҳолатлар сақланиб қолиши мумкин. ✅ Шу боис иш ҳақининг белгиланган чегарадан юқори қисмини фуқаронинг шахсий пенсия жамғармаси билан боғлаш муҳим. Бунда кўпроқ расмий ишлаган ва тизимга кўпроқ ҳисса қўшган фуқаро ўз маблағи келажакдаги пенсияси учун жамғарилаётганини кўради. Бу юқори ойлик олувчиларга имтиёз бериш эмас, балки адолатли ёндашувдир. Натижада: 🔹 расмий ишлашга қизиқиш ортади; 🔹 даромадларни яширишга эҳтиёж камаяди; 🔹 ижтимоий солиқ базаси кенгаяди; 🔹 пенсия тизимининг молиявий барқарорлиги мустаҳкамланади. Албатта, жамғарма механизми тўлиқ шаффоф бўлиши шарт. Фуқаро ўз маблағи қаерда сақланаётгани, қандай кўпаяётгани ва қай тарзда кафолатланганини аниқ кўра олиши керак. 🔍 Батафсил бу ерда ўқинг. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

📣 МУҲИМ ЭЪЛОН: 27 АВГУСТ КУНИ (БУГУН) ХАЛҚ БАНКИ САЙЁР КАССАЛАРИ ИШЛАЙДИ 📣 Август ойи учун пенсия маблағларини нақд пул шак
📣 МУҲИМ ЭЪЛОН: 27 АВГУСТ КУНИ (БУГУН) ХАЛҚ БАНКИ САЙЁР КАССАЛАРИ ИШЛАЙДИ 📣 Август ойи учун пенсия маблағларини нақд пул шаклида ҳали олмаган пенсионерлар диққатига! ✔️ Мустақиллигимизнинг 35 йиллик байрами муносабати билан пенсия тўловларини ўз вақтида етказиб бериш мақсадида 27 август куни АТ "Халқ банки"нинг Сайёр кассалари тўлиқ иш куни тартибида фаолият юритади. ✔️ Шу муносабат билан, август ойи пенсия маблағларини ҳали олмаган пенсионерлар 27 август куни (бугун) Сайёр кассалар орқали пенсия маблағларини олишлари мумкин. 🛫 Ушбу хабарни пенсиясини ҳали олмаган пенсионер яқинларингизга юбориб қўйинг. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Prezident Shavkat Mirziyoyev ishtirokida mamlakatimiz mustaqilligining 35 yilligi munosabati bilan yuksak davlat mukofotlarig
+9
Prezident Shavkat Mirziyoyev ishtirokida mamlakatimiz mustaqilligining 35 yilligi munosabati bilan yuksak davlat mukofotlariga sazovor boʻlgan bir guruh vatandoshlarimizni taqdirlash marosimi boʻlib oʻtdi. — С участием Президента Шавката Мирзиёева состоялась церемония награждения группы соотечественников, удостоенных высоких государственных наград в связи с 35-летием независимости нашей страны. #Mirziyoyev #marosim #mustaqillik35 #taqdirlash Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

✈️ Ривожланган давлатлар ва Марказий Осиё давлатларида пенсия чиқиш ёши тўғрисида маълумот. 🔍 Батафсил инфографика орқали та
+1
✈️ Ривожланган давлатлар ва Марказий Осиё давлатларида пенсия чиқиш ёши тўғрисида маълумот. 🔍 Батафсил инфографика орқали танишишингиз мумкин. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

➡️ Фуқаро пенсиясини кўрса, унга ишонади, ишонса — жамғаришга қизиқади ❔ Пенсия тизимида фуқаро учун энг муҳим савол оддий: “
➡️ Фуқаро пенсиясини кўрса, унга ишонади, ишонса — жамғаришга қизиқади ❔ Пенсия тизимида фуқаро учун энг муҳим савол оддий: “Менинг иш стажим, тўланган ижтимоий солиқларим ва жамғарган маблағларим қаерда кўринади?” ➡️ Пенсия соҳасида ишонч фақат ҳуқуқий кафолат эмас. У инсоннинг хулқ-атворига ҳам бевосита таъсир қилади — одам кўрмаган нарсасига ишонмайди.  ➡️ Агар фуқаро ўз телефони орқали "Менинг иш стажим — шунча, мажбурий ва ихтиёрий жамғармам — шунча, унга қўшилган йиллик даромад — шунча" деб аниқ кўра олса, пенсия у учун мавҳум мавзудан реал капиталга айланади. ➡️ Натижада маблағлар "Қаердадир турибди" деган тасаввур йўқолиб, тизимда шаффофлик ошади ва фуқароларда ихтиёрий жамғариш одати шаклланиши осонлашади. 🌍 Хорижий тажриба ҳам шуни кўрсатадики, кўп давлатлар пенсия тизимида фақат тўлов миқдорини эмас, фуқаронинг ўз пенсия ҳуқуқини қандай кўриши ва тушуниши масаласига ҳам катта эътибор беради. 🔍 Батафсил бу ерда ўқинг. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

📸 Кармана туман Пенсия жамғармаси бўлими: рақамлар ва натижалар 📍 Пенсия жамғармаси Навоий вилояти Кармана туман бўлими том
📸 Кармана туман Пенсия жамғармаси бўлими: рақамлар ва натижалар 📍 Пенсия жамғармаси Навоий вилояти Кармана туман бўлими томонидан аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш ва пенсия таъминоти соҳасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда. 📊 Туман маълумотлари қисқача рақамларда:
👥 Аҳоли сони — 145 427 нафар; 👵 Пенсионерлар сони — 21 511 нафар (14,8%). Шундан: 👩 Аёллар — 59,7%; 👨 Эркаклар — 40,3%; 📄 2026 йил бошидан буён 914 нафар фуқарога пенсия тайинланди, шундан 574 (63%) нафарига проактив тартибда. ✉️ Келиб тушган мурожаатлар — 7 та; 🔈 Ташкил этилган сайёр қабуллар — 10 та; 🎂 Тумандаги энг кекса пенсионер: Хошимова Миясар 1921 й. — 105 ёш.
➡️ Кейинги постларимизда Пенсия жамғармаси Сирдарё вилояти Ховос тумани бўлими фаолияти ҳақида маълумот берамиз. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Сизга тўланаётган пенсия пуллари қаердан келишини биласизми? ✔️ Маълумки Ўзбекистонда пенсия тизими ҳозирча солидар, яъни “ишлаётган авлод — пенсионер авлодни молиялаштиради” тамойилига асосланган. Бугунги ишловчилар ва иш берувчилар томонидан тўланадиган ижтимоий солиқлар ҳисобидан амалдаги пенсионерларга пенсия тўланади. 💬 Ва бу жараёнда фуқароларнинг расмий ишлашни расмийлаштириши, расмий иш ҳақи олиши ва иш берувчилар томонидан ижтимоий солиқларни мунтазам тўлаши катта аҳамиятга эгадир. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

👨🧑 Ўзбекистонда нодавлат секторда ишлаётган 12,3 миллиондан ортиқ фуқароларнинг 5,5 миллион нафари ўзини ўзи банд қилган ша
👨🧑 Ўзбекистонда нодавлат секторда ишлаётган 12,3 миллиондан ортиқ фуқароларнинг 5,5 миллион нафари ўзини ўзи банд қилган шахсларни ташкил қилмоқда. 📇 Бугунги кунда Ўзбекистонда иқтисодиётда банд аҳолининг асосий қисми — 12,3 миллиондан ортиғи нодавлат секторда меҳнат қилмоқда. Шундан 5,5 миллиондан зиёди ўзини ўзи банд қилганлар бўлса, яна 1,3 миллиондан ортиқ ватандошларимиз чет элда меҳнат қилмоқда. ☝️Бу меҳнат нафақат бугунги даромад манбаи, балки эртанги иш стажи ва келажакдаги пенсия ҳуқуқининг ҳам пойдеворидир. Бу пойдеворнинг мустаҳкамлиги эса инсоннинг меҳнат фаолияти давомида бугун қабул қилаётган қарорларига боғлиқ. ❓Бугун қабул қилаётган қайси қарорлар эртанги иш стажингизга таъсир қилади? ➡️ Батафсил бу ерда ўқинг. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

🤔 Ахир иккимиз ҳам бир хил ишладик. Нега сенга пенсия тайинланди-ю, менга тайинланмади? Айрим фуқароларда шу ва шунга ўхшаш саволлар туғилади. ✅ Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар келажакларини ўйлаб, Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўлашса, уларга иш стажи ҳисобланади. ✅ Бу эса келажакда уларга пенсия тайинланишига замин яратади. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

✈️ Бугун каналимизда пенсия таъминотига оид қизиқарли ва муҳим постлар эълон қилинади. 🗣 Эълон қилинадиган мавзулар билан ба
✈️ Бугун каналимизда пенсия таъминотига оид қизиқарли ва муҳим постлар эълон қилинади. 🗣 Эълон қилинадиган мавзулар билан батафсил инфографикада танишишингиз мумкин. 🔔 Бизни кузатиб боринг — саволларингизга жавоб топасиз! Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

📣 ФУҚАРОЛАР ДИҚҚАТИГА! 🔵Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати раҳбарияти томонидан фуқаролар билан мунтазам равишда шахсий
📣 ФУҚАРОЛАР ДИҚҚАТИГА! 🔵Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати раҳбарияти томонидан фуқаролар билан мунтазам равишда шахсий қабуллар ўтказиб келинмоқда. 🔵Шахсий қабуллар давомида пенсия таъминотига оид масалалар юзасидан мурожаатлар қабул қилинади. Қуйида эътиборингизга Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати раҳбариятининг шахсий қабул кунлари тўғрисидаги маълумот тақдим этилади: Атаджанов Муродбек Бекберганович Ижро этувчи директор 🗓 Сешанба куни, соат 14:00–16:00 Турсунов Зоҳидхўжа Орифович Ижро этувчи директорнинг биринчи ўринбосари 🗓 Душанба–Жума, соат 15:00–17:00 Шадиходжаев Нуриддин Абдумаликович Ижро этувчи директор ўринбосари 🗓 Чоршанба–Пайшанба, соат 11:00–13:00 📍Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Ниёзбек йўли кўчаси, 1-уй. 🔖 Қўшимча маълумот учун: 1271, 71-202-12-71 (ички рақам: 709 масъул: Б.Хасанов) 👉 На русском #Пенсияжамғармаси #шахсийқабул #очиқмулоқот Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube