ch
Feedback
Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal

Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal

前往频道在 Telegram

📈 Telegram 频道 Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal 的分析概览

频道 Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal (@pensionfundruz) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 56 422 名订阅者,在 经济与金融 类别中位列第 1 886,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 1 288

📊 受众指标与增长动态

невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 56 422 名订阅者。

根据 27 八月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -1 427,过去 24 小时变化为 -6,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 已认证(Telegram 官方确认)
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 55.11%。内容发布后 24 小时内通常能获得 31.88% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 31 099 次浏览,首日通常累积 17 991 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 41

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
☎️ "12-71" • www.pfru.uz • facebook.com/pensiyauzb • instagram.com/pensiyauzb/ • youtube.com/@pensiyauzb • twitter.com/PensionUz • Bot: @pensiyauzbot 📞 +998 (71) 202-12-71 📍Toshkent sh., Niyozbek yo'li ko'chasi 1 📧 info@pfru.uz

凭借高频更新(最新数据采集于 28 八月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 经济与金融 类别中的关键影响点。

56 422
订阅者
-624 小时
-3307
-1 42730
帖子存档
🔍 Меҳнат фаолиятингизни текширишни унутманг! 🖥 Ҳар бир расмий иш куни, ҳар бир иш стажи ва ҳар бир тўғри маълумот — келажакдаги муносиб пенсия сари муҳим қадам. 📲 Бугун текширинг — эртанги хотиржамлигингизни таъминланг! ✔️ Шунда пенсия тайинлаш жараёни ҳам проактив тарзда тезкор ва қулай амалга оширилади. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

🟢Муҳим лайфҳак: ишга кираётганда фақат бугунги маошни эмас, келажагингизни ҳам ўйланг! Қаҳрамонларимиз Хасан ва Хусан бир хил касбда, бир хил муддат меҳнат қилди. Аммо уларнинг танлови бошқача бўлди: ✅ Хасан расмий ишлади — унга меҳнат стажи юритилди, иш ҳақини расмий олди ва унинг учун иш берувчиси ижтимоий солиқ тўлади. Натижада у пенсия ёшида муносиб пенсияга эга бўлди. ❌ Хусан норасмий ишлади — маошини қўлига ("конверт" шаклида) олди, бироқ меҳнат стажи шаклланмади ва келажакдаги пенсияси учун етарли асос яратилмади. Хусаннинг ҳолига тушмаслик учун доимий равишда: 🔵 сиз билан қандай шаклда меҳнат шартномаси расмийлаштирилганини текширинг; 🔵 иш ҳақингизни тўлиқ расмий олаётганлигингизга эътибор беринг; 🔵 меҳнат стажингиз электрон тизимда акс этаётганини назорат қилинг. ⚠️ Унутманг! Норасмий иш бугун қулай кўриниши мумкин, аммо унинг салбий оқибати пенсия ёшида билинади. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

🤔 Пенсия жамғармаси: пенсия пулими ёки умумий ижтимоий тўловлар манбаи? Пенсия тизими оддий суғурта тамойилига асосланади: ф
🤔 Пенсия жамғармаси: пенсия пулими ёки умумий ижтимоий тўловлар манбаи? Пенсия тизими оддий суғурта тамойилига асосланади: фуқаро бугун расмий ишлаб, ижтимоий солиқ тўлайди, кексаликда эса шу қўшган ҳиссасига кўра Пенсия жамғармаси томонидан пенсия тўланади. Яъни инсоннинг тизимга қўшган ҳиссаси унинг келажакдаги пенсиясида аниқ кўриниши керак. Аммо бугун Пенсия жамғармаси икки хил вазифани бажармоқда: 1⃣ расмий ишлаб, тизимга ҳисса қўшган фуқароларнинг пенсиясини молиялаштирмоқда; 2⃣ бола парвариши, ҳарбий хизмат ва олий таълим даврларини иш стажига қўшиш, шунингдек, кам миқдордаги пенсияларни минимал истеъмол харажатларига етказиш каби умумий ижтимоий вазифаларни ҳам бажармоқда. 📈 Таҳлилларга кўра, 2025 йилнинг ўзида ижтимоий солиққа бевосита боғлиқ бўлмаган бундай харажатларга 21 трлн сўм йўналтирилган. Бола парвариши, ҳарбий хизмат ва олий таълим даврларини стажга қўшиш — муҳим ижтимоий кафолатлар. Кам пенсия олувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳам давлатнинг вазифасидир. ✅️ Бунда ижтимоий солиқ маблағлари пенсия суғуртасига йўналтирилиши, умумдавлат ижтимоий мажбуриятлари эса Давлат бюджетидан молиялаштирилиши мақсадга мувофиқ. Бир қатор хорижий давлатлар тажрибасини кузатсак ҳам, айнан, пенсия суғуртаси билан умумий ижтимоий ёрдам харажатлари алоҳида манбалардан қопланади. ➡️Батафсил бу ерда ўқинг. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

🧑 30 ёшли ўзингизга қандай маслаҳат берган бўлар эдингиз? Ушбу саволга азиз пенсионерларимиз ўзларининг ҳаётий тажрибалари, орзу-мақсадлари ва ўтган йиллардан чиқарган хулосалари асосида самимий жавоб беришди. 📹 Уларнинг ўз ёшликларига йўллаган муҳим маслаҳатларини видеороликда томоша қилинг. 🫵 Сиз-чи, 30 ёшли ўзингизга қандай маслаҳат берган бўлардингиз? Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

📣 МУҲИМ ЭЪЛОН: 28 АВГУСТ КУНИ (ЭРТАГА) ХАЛҚ БАНКИ САЙЁР КАССАЛАРИ ИШЛАЙДИ 📣 Август ойи учун пенсия маблағларини нақд пул ша
📣 МУҲИМ ЭЪЛОН: 28 АВГУСТ КУНИ (ЭРТАГА) ХАЛҚ БАНКИ САЙЁР КАССАЛАРИ ИШЛАЙДИ 📣 Август ойи учун пенсия маблағларини нақд пул шаклида ҳали олмаган пенсионерлар диққатига! ✔️ Мустақиллигимизнинг 35 йиллик байрами муносабати билан пенсия тўловларини ўз вақтида етказиб бериш мақсадида 28 август куни АТ "Халқ банки"нинг Сайёр кассалари тўлиқ иш куни тартибида фаолият юритади. ✔️ Шу муносабат билан, август ойи пенсия маблағларини ҳали олмаган пенсионерлар 28 август куни (ЭРТАГА) Сайёр кассалар орқали пенсия маблағларини олишлари мумкин. 🛫 Ушбу хабарни август ойи пенсиясини ҳали олмаган пенсионер яқинларингизга юбориб қўйинг. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

👱Ишламайдиган турмуш ўртоғингиз учун ижтимоий солиқ тўласангиз унга иш стажи ёзилишини биласизми? Бугунги кунда жисмоний шахс меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги ўз даромадларидан турмуш ўртоғи учун ихтиёрий асосда ижтимоий солиқ тўлаши мумкин. ✅ Мазкур ижтимоий солиқ тўланган давр турмуш ўртоғи учун иш стажига ҳисобга олинади. 🔍 Батафсил видеоролик орқали танишишингиз мумкин. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

✅ Расмий юқори ойлик фуқаронинг келажакдаги пенсиясида ҳам кўриниши керак Фуқаро расмий ишласа, иш ҳақи тўлиқ кўрсатилса ва и
Расмий юқори ойлик фуқаронинг келажакдаги пенсиясида ҳам кўриниши керак Фуқаро расмий ишласа, иш ҳақи тўлиқ кўрсатилса ва ижтимоий солиқ тўланса, бу унинг келажакдаги пенсиясида сезилиши керак. Амалда пенсияни ҳисоблашда иш ҳақининг пенсия ҳисоблаш базавий миқдорининг 12 бараваригача бўлган қисми, яъни қарийб 6 млн сўм инобатга олинади. Масалан, фуқаронинг ойлиги 10 млн сўм бўлса, унинг 4 млн сўмлик қисми пенсия ҳисоб-китобига таъсир қилмайди. Ойлик ошгани сари бу фарқ янада катталашади. 💬 Натижада юқори маош олувчи фуқарода табиий савол туғилади: «Даромадим тўлиқ расмийлаштирилиб, кўпроқ ижтимоий солиқ тўланса-ю, бунинг ҳаммаси пенсиямда кўринмаса, менинг манфаатим нимада?» 💬 Тўланган ижтимоий солиқ билан келажакдаги пенсия ўртасидаги боғлиқлик етарли даражада сезилмаса, расмий ишлашга қизиқиш пасайиши ва иш ҳақини «конвертда» бериш каби ҳолатлар сақланиб қолиши мумкин. ✅ Шу боис иш ҳақининг белгиланган чегарадан юқори қисмини фуқаронинг шахсий пенсия жамғармаси билан боғлаш муҳим. Бунда кўпроқ расмий ишлаган ва тизимга кўпроқ ҳисса қўшган фуқаро ўз маблағи келажакдаги пенсияси учун жамғарилаётганини кўради. Бу юқори ойлик олувчиларга имтиёз бериш эмас, балки адолатли ёндашувдир. Натижада: 🔹 расмий ишлашга қизиқиш ортади; 🔹 даромадларни яширишга эҳтиёж камаяди; 🔹 ижтимоий солиқ базаси кенгаяди; 🔹 пенсия тизимининг молиявий барқарорлиги мустаҳкамланади. Албатта, жамғарма механизми тўлиқ шаффоф бўлиши шарт. Фуқаро ўз маблағи қаерда сақланаётгани, қандай кўпаяётгани ва қай тарзда кафолатланганини аниқ кўра олиши керак. 🔍 Батафсил бу ерда ўқинг. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

📣 МУҲИМ ЭЪЛОН: 27 АВГУСТ КУНИ (БУГУН) ХАЛҚ БАНКИ САЙЁР КАССАЛАРИ ИШЛАЙДИ 📣 Август ойи учун пенсия маблағларини нақд пул шак
📣 МУҲИМ ЭЪЛОН: 27 АВГУСТ КУНИ (БУГУН) ХАЛҚ БАНКИ САЙЁР КАССАЛАРИ ИШЛАЙДИ 📣 Август ойи учун пенсия маблағларини нақд пул шаклида ҳали олмаган пенсионерлар диққатига! ✔️ Мустақиллигимизнинг 35 йиллик байрами муносабати билан пенсия тўловларини ўз вақтида етказиб бериш мақсадида 27 август куни АТ "Халқ банки"нинг Сайёр кассалари тўлиқ иш куни тартибида фаолият юритади. ✔️ Шу муносабат билан, август ойи пенсия маблағларини ҳали олмаган пенсионерлар 27 август куни (бугун) Сайёр кассалар орқали пенсия маблағларини олишлари мумкин. 🛫 Ушбу хабарни пенсиясини ҳали олмаган пенсионер яқинларингизга юбориб қўйинг. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Prezident Shavkat Mirziyoyev ishtirokida mamlakatimiz mustaqilligining 35 yilligi munosabati bilan yuksak davlat mukofotlarig
+9
Prezident Shavkat Mirziyoyev ishtirokida mamlakatimiz mustaqilligining 35 yilligi munosabati bilan yuksak davlat mukofotlariga sazovor boʻlgan bir guruh vatandoshlarimizni taqdirlash marosimi boʻlib oʻtdi. — С участием Президента Шавката Мирзиёева состоялась церемония награждения группы соотечественников, удостоенных высоких государственных наград в связи с 35-летием независимости нашей страны. #Mirziyoyev #marosim #mustaqillik35 #taqdirlash Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

✈️ Ривожланган давлатлар ва Марказий Осиё давлатларида пенсия чиқиш ёши тўғрисида маълумот. 🔍 Батафсил инфографика орқали та
+1
✈️ Ривожланган давлатлар ва Марказий Осиё давлатларида пенсия чиқиш ёши тўғрисида маълумот. 🔍 Батафсил инфографика орқали танишишингиз мумкин. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

➡️ Фуқаро пенсиясини кўрса, унга ишонади, ишонса — жамғаришга қизиқади ❔ Пенсия тизимида фуқаро учун энг муҳим савол оддий: “
➡️ Фуқаро пенсиясини кўрса, унга ишонади, ишонса — жамғаришга қизиқади ❔ Пенсия тизимида фуқаро учун энг муҳим савол оддий: “Менинг иш стажим, тўланган ижтимоий солиқларим ва жамғарган маблағларим қаерда кўринади?” ➡️ Пенсия соҳасида ишонч фақат ҳуқуқий кафолат эмас. У инсоннинг хулқ-атворига ҳам бевосита таъсир қилади — одам кўрмаган нарсасига ишонмайди.  ➡️ Агар фуқаро ўз телефони орқали "Менинг иш стажим — шунча, мажбурий ва ихтиёрий жамғармам — шунча, унга қўшилган йиллик даромад — шунча" деб аниқ кўра олса, пенсия у учун мавҳум мавзудан реал капиталга айланади. ➡️ Натижада маблағлар "Қаердадир турибди" деган тасаввур йўқолиб, тизимда шаффофлик ошади ва фуқароларда ихтиёрий жамғариш одати шаклланиши осонлашади. 🌍 Хорижий тажриба ҳам шуни кўрсатадики, кўп давлатлар пенсия тизимида фақат тўлов миқдорини эмас, фуқаронинг ўз пенсия ҳуқуқини қандай кўриши ва тушуниши масаласига ҳам катта эътибор беради. 🔍 Батафсил бу ерда ўқинг. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

📸 Кармана туман Пенсия жамғармаси бўлими: рақамлар ва натижалар 📍 Пенсия жамғармаси Навоий вилояти Кармана туман бўлими том
📸 Кармана туман Пенсия жамғармаси бўлими: рақамлар ва натижалар 📍 Пенсия жамғармаси Навоий вилояти Кармана туман бўлими томонидан аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш ва пенсия таъминоти соҳасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда. 📊 Туман маълумотлари қисқача рақамларда:
👥 Аҳоли сони — 145 427 нафар; 👵 Пенсионерлар сони — 21 511 нафар (14,8%). Шундан: 👩 Аёллар — 59,7%; 👨 Эркаклар — 40,3%; 📄 2026 йил бошидан буён 914 нафар фуқарога пенсия тайинланди, шундан 574 (63%) нафарига проактив тартибда. ✉️ Келиб тушган мурожаатлар — 7 та; 🔈 Ташкил этилган сайёр қабуллар — 10 та; 🎂 Тумандаги энг кекса пенсионер: Хошимова Миясар 1921 й. — 105 ёш.
➡️ Кейинги постларимизда Пенсия жамғармаси Сирдарё вилояти Ховос тумани бўлими фаолияти ҳақида маълумот берамиз. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Сизга тўланаётган пенсия пуллари қаердан келишини биласизми? ✔️ Маълумки Ўзбекистонда пенсия тизими ҳозирча солидар, яъни “ишлаётган авлод — пенсионер авлодни молиялаштиради” тамойилига асосланган. Бугунги ишловчилар ва иш берувчилар томонидан тўланадиган ижтимоий солиқлар ҳисобидан амалдаги пенсионерларга пенсия тўланади. 💬 Ва бу жараёнда фуқароларнинг расмий ишлашни расмийлаштириши, расмий иш ҳақи олиши ва иш берувчилар томонидан ижтимоий солиқларни мунтазам тўлаши катта аҳамиятга эгадир. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

👨🧑 Ўзбекистонда нодавлат секторда ишлаётган 12,3 миллиондан ортиқ фуқароларнинг 5,5 миллион нафари ўзини ўзи банд қилган ша
👨🧑 Ўзбекистонда нодавлат секторда ишлаётган 12,3 миллиондан ортиқ фуқароларнинг 5,5 миллион нафари ўзини ўзи банд қилган шахсларни ташкил қилмоқда. 📇 Бугунги кунда Ўзбекистонда иқтисодиётда банд аҳолининг асосий қисми — 12,3 миллиондан ортиғи нодавлат секторда меҳнат қилмоқда. Шундан 5,5 миллиондан зиёди ўзини ўзи банд қилганлар бўлса, яна 1,3 миллиондан ортиқ ватандошларимиз чет элда меҳнат қилмоқда. ☝️Бу меҳнат нафақат бугунги даромад манбаи, балки эртанги иш стажи ва келажакдаги пенсия ҳуқуқининг ҳам пойдеворидир. Бу пойдеворнинг мустаҳкамлиги эса инсоннинг меҳнат фаолияти давомида бугун қабул қилаётган қарорларига боғлиқ. ❓Бугун қабул қилаётган қайси қарорлар эртанги иш стажингизга таъсир қилади? ➡️ Батафсил бу ерда ўқинг. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

🤔 Ахир иккимиз ҳам бир хил ишладик. Нега сенга пенсия тайинланди-ю, менга тайинланмади? Айрим фуқароларда шу ва шунга ўхшаш саволлар туғилади. ✅ Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар келажакларини ўйлаб, Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўлашса, уларга иш стажи ҳисобланади. ✅ Бу эса келажакда уларга пенсия тайинланишига замин яратади. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

✈️ Бугун каналимизда пенсия таъминотига оид қизиқарли ва муҳим постлар эълон қилинади. 🗣 Эълон қилинадиган мавзулар билан ба
✈️ Бугун каналимизда пенсия таъминотига оид қизиқарли ва муҳим постлар эълон қилинади. 🗣 Эълон қилинадиган мавзулар билан батафсил инфографикада танишишингиз мумкин. 🔔 Бизни кузатиб боринг — саволларингизга жавоб топасиз! Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

📣 ФУҚАРОЛАР ДИҚҚАТИГА! 🔵Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати раҳбарияти томонидан фуқаролар билан мунтазам равишда шахсий
📣 ФУҚАРОЛАР ДИҚҚАТИГА! 🔵Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати раҳбарияти томонидан фуқаролар билан мунтазам равишда шахсий қабуллар ўтказиб келинмоқда. 🔵Шахсий қабуллар давомида пенсия таъминотига оид масалалар юзасидан мурожаатлар қабул қилинади. Қуйида эътиборингизга Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати раҳбариятининг шахсий қабул кунлари тўғрисидаги маълумот тақдим этилади: Атаджанов Муродбек Бекберганович Ижро этувчи директор 🗓 Сешанба куни, соат 14:00–16:00 Турсунов Зоҳидхўжа Орифович Ижро этувчи директорнинг биринчи ўринбосари 🗓 Душанба–Жума, соат 15:00–17:00 Шадиходжаев Нуриддин Абдумаликович Ижро этувчи директор ўринбосари 🗓 Чоршанба–Пайшанба, соат 11:00–13:00 📍Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Ниёзбек йўли кўчаси, 1-уй. 🔖 Қўшимча маълумот учун: 1271, 71-202-12-71 (ички рақам: 709 масъул: Б.Хасанов) 👉 На русском #Пенсияжамғармаси #шахсийқабул #очиқмулоқот Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

➡️ Иш стажи кам бўлган пенсионерлар сони нега кўпаймоқда? ⚠️ Аҳоли ўртасидаги норасмий меҳнат ва ижтимоий солиқ тўламаслик пе
➡️ Иш стажи кам бўлган пенсионерлар сони нега кўпаймоқда? ⚠️ Аҳоли ўртасидаги норасмий меҳнат ва ижтимоий солиқ тўламаслик пенсияга бевосита салбий таъсир кўрсатади.
Қонунчиликка кўра, тўлиқ пенсия тайинланиши учун: 🔹 эркакларга — 25 йил; 🔹 аёлларга — 20 йил иш стажи талаб этилади.
Агар фуқаронинг иш стажи белгиланган минимал стаж талабига етмаса, унга мавжуд стажига мутаносиб равишда тўлиқ бўлмаган иш стажи билан пенсия тайинланади. 📊 Рақамларга эътибор беринг: 🔴2010 йилда янги тайинланган пенсиялар орасида тўлиқ иш стажига эга бўлмаганлар улуши 6 фоизни ташкил этган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткич 61 фоизга етган; 🔴 бугун ҳар 3 нафар янги пенсионернинг 2 нафари тўлиқ иш стажисиз пенсияга чиқмоқда; 🔴 умумий пенсионерлар таркибида бундай фуқаролар улуши 2010 йилдаги 3 фоиздан 2025 йилда 39 фоизга кўтарилган; 🔴 пенсионерларнинг 47 фоизи 820 минг сўмдан 1 миллион сўмгача миқдорда пенсия олади. Мазкур ҳолатнинг асосий сабаблари: 🔴 норасмий ишлаш; 🔴 иш ҳақини «конвертда» олиш; 🔴 ижтимоий солиқ тўланмаслиги; 🔴 меҳнат фаолиятини тасдиқловчи ҳужжатларнинг архивга топширилмаслиги; 🔴 айрим даврларда фуқароларнинг расмий иш билан қамраб олинмагани бўлиб қолмоқда. ☝️Пенсия миқдори расмий иш стажи, иш ҳақи ҳамда тўланган ижтимоий солиққа боғлиқ. Шунинг учун норасмий бандлик фақат бугунги даромад масаласи эмас — у эртанги пенсия миқдорига ҳам таъсир қилади. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

❔ Нега айримлар юқори, бошқалар эса кам пенсия олади? Пенсия миқдорини нима белгилайди? "Умрим меҳнатда ўтди, нега пенсиям ка
Нега айримлар юқори, бошқалар эса кам пенсия олади? Пенсия миқдорини нима белгилайди? "Умрим меҳнатда ўтди, нега пенсиям кам?", "Ҳамкасбим билан бирга ишлаганмиз, нега унинг пенсияси кўпроқ?" каби саволлар фуқароларда кўп учрайди. Чунки пенсия миқдори фақат неча йил ишлаганингизга боғлиқ эмас. Уни белгилашда: 🔵 расмий иш стажи; 🔵 расмий ҳисобланган иш ҳақи; 🔵 пенсия ҳисоблаш учун танланган иш ҳақи даври; 🔵 қонунчиликда белгиланган имтиёз ва устамалар; 🔵 ахборот тизимларидаги маълумотлар муҳим аҳамиятга эга. Амалда пенсия ҳисоблашда сўнгги 10 йиллик меҳнат фаолияти давомидаги энг юқори иш ҳақи олинган кетма-кет 5 йиллик давр инобатга олинади ☝️ Шу сабабли бир жойда ва бир хил лавозимда ишлаган икки фуқаронинг пенсия миқдори турлича бўлиши мумкин. ☝️ Энг муҳими, келажакдаги пенсия пенсия ёшига етганда эмас, меҳнат фаолияти давомида шаклланади. Норасмий ишлаш, иш ҳақининг бир қисмини "конвертда" олиш ёки меҳнат стажи ҳақидаги маълумотларни текширмаслик кейинчалик пенсия миқдорига таъсир қилиши мумкин. 📱 Шунинг учун my.gov.uz портали орқали рақамлаштирилган меҳнат стажингиз, расмий иш ҳақингиз ва жамғариб бориладиган пенсия тизимига ўтказилган бадалларни мунтазам текшириб боринг. Эртанги пенсиянгиз учун бугундан ҳаракат қилинг! Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

✈️ Сиз билмаган "иккинчи пенсия"ингиз борлигини биласизми? ✔️ Расмий ишлаётган ҳар бир фуқаро учун шахсий жамғариб бориладига
✈️ Сиз билмаган "иккинчи пенсия"ингиз борлигини биласизми? ✔️ Расмий ишлаётган ҳар бир фуқаро учун шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи (ИНПС) очилади. Ушбу ҳисобварақдаги маблағлар фақат ўзингизга тегишли бўлиб, йиллар давомида жамғарилиб боради ва пенсияга чиққанингизда уни олишингиз мумкин.
☝️ Эслатма: Фуқаро вафот этган тақдирда, мазкур пенсия маблағлари қонунчиликда белгиланган тартибда меросга ўтади ва меросхўрга бир йўла тўла ҳажмда тўланади.
📊 Жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи қандай ишлаши, унинг афзалликлари ва ундан қачон фойдаланиш мумкинлиги ҳақида батафсил инфографикада танишишингиз мумкин. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube