uz
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Kanalga Telegram’da o‘tish

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Ko'proq ko'rsatish

📈 Telegram kanali 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 analitikasi

📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 20 746 obunachidan iborat bo'lib, Din & Maʼnaviyat toifasida 3 817-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 3 872-o'rinni egallagan.

📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika

невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 20 746 obunachiga ega bo‘ldi.

04 Iyul, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni -559 ga, so‘nggi 24 soatda esa -25 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.

  • Tasdiqlash holati: Tasdiqlanmagan
  • Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 12.30% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining 8.18% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
  • Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 2 554 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 1 698 ta ko‘rish yig‘iladi.
  • Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 21 ta reaksiya keladi.

📝 Tavsif va kontent siyosati

Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 05 Iyul, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Din & Maʼnaviyat toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.

20 746
Obunachilar
-2524 soatlar
-2017 kunlar
-55930 kunlar
Postlar arxiv
Аросатдаги аёл... Мен ҳам уз ҳаётимни айтиб бермоқчиман ва бир қарорга келишимга ёрдам берарсизлар деган умиддаман. Янги йил куни хеч кимни кайфиятини бузмокчи эмасман. Лекин хозир кимгадир ёзилмасам булмайди. Балки стрессдадурман. Уйларсиз якинлари йукмикин айтса буладику дардини ушаларга деб. Вакти келаркан хеч кимга айта олмас экан одам. Уятми номусми истихола деймизми шунака. Уларни хам уз ташвиши бор. Барибир хеч ким менга ёрдам беролмайди. Мени турмуш қурганимга 19 йил бўлди. 3нафар фарзандим бор. 2та угил 1та қиз Катта ўғлим 7-синф. Қизим 6-синф Кичик углим 1-синф. Менинг муаммоим хужайинимда.  Куп ичади ичганидан рўзғорда барака ёқ. Минг таваллолар қилдим йигладим ёлвордим қайтара олмадим. Майли ичишига ҳам кўз юмай десам қаердан бўлса ҳам жанжал чиқаради. Болаларим ҳам безиб қолган менку тамом булдим лекин уларни руҳиятичи.  Қуни қушнини олдида номус қиламан. Болаларимни бўйи етиб қолди. Бир нима десам дарров  қулига эрк беради .Бошида шу жанжаллардан 3марта фарзандимдан айрилдим неча марталаб кетиб қолдим эси кириб қоларда десам қаёқда тескарисига кетаяпти. Мана янги йил келаяпти. оталарига эркалаб янги йил совғасини олдираётган болаларга, ҳужайини билан бирга юриб янги йил дастурхони учун харажатлар қилаётган аёлларга ҳавасим келади.  Кечдан бери ҳе йуқ бе йуқ қовоқ тумшуқ қилиб юрибди. Эрталаб Нима қилдим нега бунақа қилаяпсиз десам сукиниб кетиб қолди шунга кайфиятим расво йиглаб утирибман айни вақтда Мен учун энг яхши йул узимми улдириш булиб куринаяпти гуноҳкор булсам ҳам шундай қилсам балким кейин яхши яшашга хотин ҳам фақат у учун эмас балки узи учун ҳам яшашга хаққи борлигини тушунармикан дейман. Қорнимга эмас қадримга йиглайман.   19 йил айтишга осон. Кўрмаган куним қолмади. Шу фарзандларим учун чидаб тишимни тишимга қўйиб яшадим. Лекин сабрнинг ҳам чеки бўлар экан. Менимча сабр қилиб келганим шу ергача экан....... Мойчечак

​​​​Умуман, булар иккинчи  даражадаги гаплар. Асосийси, мен кўз очиб кўрганим – турмуш  ўртоғимни севардим. Қариндошларига хўрлатиб қўйгани, ёнимни олмагани, ортимдан келмагани, олти ойгача соғинмагани –буларнинг барини онам бот-бот ёдимга солиб турса-да, ўзимни бошқа инсон билан тасаввур ҳам қилолмас, фақат уни дердим. Ўйлайверганим учун бўлса керак бугун шу тушни кўрдим. Энди бир қароргакелгандим. Онамга  шифокорга кетаяпман, дедиму эримникига йўл олдим.  У ерда мени қандай хабар кутиб турганини билмасдим  хали. Ўша куни 12 март эди. Бир пайтлар оппоқ либос билан қадам қўйганим ушбу хонадон бу сафар мени тантана билан кутиб олмаслигини билардим. Аммо 24 мартда, яъни яна ўн икки кундан сўнг эримнинг  уйланаётганидан бехабар эдим. Ҳа, мен ана шундай ноқулай бир пайтда  қайтиб  келдим. Қайнона- қайнотам, овсинларим бор гапни айтиб, уйдан  кетишимни талаб қилишди. Менинг ҳам ўжарлигим тутди.  Қолаверса, суюкли ёримни жангсиз бировга бериш ниятим йўқ эди. Аввалига ўшанда гап- сўзларга чидай олмай, эрим билан бир оғиз маслаҳатлашмай кетганим учун ҳаммадан кечирим сўрадим. Кейин ҳали ҳам шаръан ва қонунан унинг хотини эканимни, ҳали эримга бир этак бола туғиб беришимни айтиб, хонамга ўтириб олдим. Бу хабар тушаётган келин томонга етиб боргач, бўлажак (аниқроғи, энди бўлмайдиган) қудалар етиб келиб, тўйни бузиб кетишди. Эрим ва қариндошлари бир муддат менга ёвқараш қилиб юришди, айниқса, қайнонам ҳар икки гапининг бирида қайтиб келганимни юзимга солар, барибир туғмаслигимни айтиб, эримни мени талоқ қилишга ундарди. Лекин у талоқ қилмади. Бирга яшаб кетдик.  Буни қарангки, Яратганнинг марҳамати билан орадан икки ой ўтиб ҳомиладор бўлдим.  Бирин-кетин уч қиз кўрдик. Эримнинг борига ҳам, йўғига ҳам кўниб яшадим. Қийналган пайтлари руҳан қўллаб- қувватлаб турдим. Ҳеч қачон «Сенга тегиб нима кўрдим,  боқишни эплолмасанг, уйланиб нима қилардинг?» деган гапларни оғзимга олмадим. Вақт ўтиши билан ҳаммаси изга тушиб кетди. Эрим ҳам ўзини ўнглаб олди. Фақат… Ўғли йўқлигидан бир оз хафалигини сезардим.  Қайнонам ва овсинларим яна отни қамчилай бошлашди. «Бунинг фақат қиз туғади, ўғил кўрмай ўтиб кетасанми? Шунча давлатинг бор, ўғил туғиб берадиганига  уйлан!» — деган гаплар билан унинг қулоғини қоматга келтира бошлашди.   Бир куни яна шундан гап бошланганда, ойнадан эшитиб қолдиму, шартта кириб айтдим: – Қанақа ношукурсизлар-а ўзи? Туғмайсан, дединглар, бир эмас учта туғдим. Энди ўғил туғмайсан, деб яна эримни мендан совутмоқчисизлар? Ахир, Худонинг амрига ким қарши бора олади?! Агар бизнинг бирга бўлишимизни  истамаса, Аллоҳ учраштирармиди, шунча гап-сўздан кейин қайта топиштирармиди? Мана шу уч қиз ҳам сизнинг авлодингиз-ку! Қайси виждон билан уларни отасидан айирмоқчисиз? Шундай деб йиғлаб юбордим.  Эрим «чиқ-чиқ» деб мени олиб чиқиб кетди. Негадир ўша кунларда жуда асабий ва инжиқ эдим. Орадан икки кун ўтгач сабабини билдим: ҳомиладор эканман. Бу сафар ўғил кўрдик. Энди бахтимиз тўкис бўлди. Лекин бу тўкис бахтга эришиш учун эрим иккимиз роса машаққат чекдик. Баъзида у ҳазил аралаш: «Ўшанда бир ақлинг ишлаб, зап қайтиб келгансан-да, хотин», – деб қўяди. Оилавий бахт шундай нарсаки, ўрни келганда унга эришиш учун паст тушиш, ён бериш, ўзингиз ишонган ҳақиқатлардан воз кечиб, янгиларини яратиш керак. Менинг ҳолатимда эса ҳатто ота-она раъйига қарши боришга ҳам тўғри келди. Аммо ҳозир улар менинг бахтимдан қувониб ўтиришибди. Ҳеч қачон ажрашиш масаласида шошмаслик, оилани турли майда  чуйда гап-сўзларга қурбон қилмаслик лозим. Ажрашиш бу энг сўнгги чорадан кейинги чора, балки умуман чорасизликдир. Хикоя тугади. Барчага бахт тилаб коламан. Тамом... 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Сўнги лаҳзаларда омон қолган бахт... (Ҳаётий вокеа) Туш кўрдим, ғалати туш. Тўйимда кийган оппоқ туфлим эскириб, ранги униқиб кетганмиш. Онам: «Энди кийиб бўлмайди, ташлаб юбор», дебдилар. Ташлайман десам, жойида йўқ. Шу пайт эримни кўриб қолибман ва ундан пойабзалимни сўрабман. У бўлса: «Туфлингни таъмирлатиб қўйдим, янгидек бўлди. Келсанг, кийиб юраверасан», – дермиш… Беш кундан кейин онамникига келганимга олти ой тўлади. Айтишларича, эр-хотин олти ой бирга яшамаса, талоқ тушармиш. Шуни ўйлаб, эзилиб юрган кунларим бу туш юрагимни баттар сиқди. Нима қилишга ҳам ҳайронман. Ўн саккиз ёшимда ёр-ёру ўланлар билан ота уйимни тарк этиб, келинлик остонасига қадам қўйганимда, шу хонадонда ували-жували бўлиб, униб-ўсиб кетаман дея ният қилгандим. Аммо ниятнинг ўзи кифоя эмас экан. Катта даргоҳда қайнона-қайнота, овсину қайин-бўйинлар билан тил топишиб кетишнинг ўзи бўлмади. Бу ҳар бир келиннинг бошида бор нарса, мен ҳам кўникдим, эпладим. Бироқ Яратганнинг амрига боғлиқ ишлар борки, инсон қанчалар уринмасин, ожиз бўлиб қолавераркан. Икки ярим йил давомида бўйимда бўлмади. Овсинларим келин бўлиб тушганига бир йил тўлар- тўлмас туғиб бергани учун мен ўз-ўзидан «бепушт», «туғмас», «қисир сигир»га чиқдим. Ҳатто мендан кейин тушган овсиним ҳам фарзандли бўлди. Орада гап-сўз кўпайди. Муносабат ҳам умуман ўзгарди.  Мен шунчаки бир хизматкор, тилсиз-забонсиз қул эдим. Қайнонам ёнида овсинларимни ял-ял яшнатиб турли йиғинларга олиб борар, мен эса уларнинг боласини боқиб ўтирардим. Овсинларим ҳар икки ҳафтада онасиникига кетиб, уч кунлаб қолиб кетишарди, мен эса бир ойда бир марта зўрға борардим. Ҳеч ким мени бирон марта бўлсин шифокор ёки табибга кўрсатиш ҳақида ўйламасди. Аввалига имо- ишораю турли хатти- ҳаракатлар билан туғмаслигимни юзимга солсалар, охирги пайтлар очиқ-ойдин айтадиган ва бу хонадонни тарк этишимни талаб қиладиган бўлдилар. Эрим билан муносабатимиз яхши бўлгани билан ишга эрта кетиб, кеч қайтгани учун асл аҳволни билмас, онаси ва келинойиларининг айтганларига ишониб кетаверарди. Охири сабрим тугаб, бир куни тонгда тугун-терсагимни кўтардиму, онамникига кетвордим. Бу билан эримга аҳволнинг нақадар оғирлиги ҳақида айтмоқчи, жар солмоқчи эдим. Ўйлашимча, у «жонидан ўтиб кетибди-да, бекорга кетмаган» деб ўйлайди ва мени олиб кетгани келади. Шунда мен ота-онам билан бирга унга ҳаммасини айтиб бераман. Афсуски, ундай бўлмади. Мана, орадан олти ой ўтса ҳамки, дарак йўқ. Келганимга бир ҳафта тўлгач онам мени шифокорга олиб борди. Текширувлардан маълум бўлишича, мен йигирма бирга тўлмаган дуркунгина аёл бўлганимга қарамай, ички аъзоларим ҳали балоғатга етмаган, оналикка тайёр эмас эканман. Маълум муолажалар ва дори-дармонлардан кейин тузалиб кетишим ва ҳали бир этак фарзандли бўлишимни айтиб, қувонтирди. Дарҳол даволашни бошлаб  юбордик, лекин келинлик  уйимдан садо чиқмади. Ота-онам ҳам хор қилдириб қўядиган қизимиз йўқ, деб мени у ёққа юборишмади. Аксинча, эри билан ажрашди, деб гап чиқаришди. Ваҳоланки, на «талоқ» сўзи тилга олинган ва на паспортимга ажрашиш  муҳри босилган эди. Шунга қарамай остонамизга совчилар кела бошлади. Ахир, мен эндигина йигирма бирга тўлаётган, ёш ва гўзал қиз эдим. Бунинг устига фарзандим ҳам йўқ. Бироқ келаётган совчиларни кўриб хўрлигим келарди. Қирқ ёшлардаги бир киши одам жўнатибди, хотини ўпка касалидан вафот этган, беш фарзанди бор эмиш. Менга бошқа фарзанд керак эмас, шу болаларимга оналик қилса бас, дебди. Аммо мен ҳали она бўлишдан умидимни узмаган ёш аёлман-ку. Қандай қилиб мендан фарзанд кўришни истамаётган инсонга турмушга чиқишим ва унинг болаларига оналик қилишим мумкин? Яна бири бўлса бунчаки хотин устига сўраб келибди. Айтганимни муҳайё қилармиш, никоҳ ҳам ўқитармиш, фақат хотинидан ажрашмасмиш.  Ахир, мен ҳали бировнинг хасми халолиман-ку. Бировнинг хасмига кўз олайтирган инсоннинг халол яшашига ишониш мумкинми?! Давоми 14:30 да 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Сумалак сезони учун ажойиб экан.😄👍

​​Ота...  Ўша йили учинчи синфга ўтаётгандим. Бўйим бироз чўзилиб қолган бўлса керак, биринчи синфда кийган кийимларим тўғри келмай қолди. Бу ҳам етмаганидек, онам шимимнинг қаеригадир ямоқ солиб берса, икки кун ўтмай, бошқа жойидан ситраб кетаверди. Қишда катта опамнинг қизил палтосини кийгандим. Акамнинг эски оёқ кийими билан иккинчи синфни зўрға тугатдим. Хуллас, ота-онам янги кийим олиб берадиган бўлишди. Бозорга отландик...  Бозор. Улуғлар айтганидек, қорни оч одам бозорга борса, тўяди. Емасаям тўяди. Жилла қурса, бозор кўриб юрган одамнинг кўзи тўқ бўлади. Отам билан кийим-кечак сотиладиган томонни қарийб ярим кун айландик. Ҳар бир харидор ёнидан узоқлашарканмиз, отам таассуф билан бош чайқарди. Кўзимга қарамасликка уринарди. Хуллас, менга «тўғри келадиган» кийим топилди. Қизиғи, отам олиб берган шим ва кўйлак, оёқ кийим ҳам анча катта келди. Отам «Икки-уч йил бемалол киясан», деб қўйди. Ўзимда йўқ хурсанд бўлдим. Эрта-индин мактабга бориб, синфдошларимга мақтанишни дилимга тугиб қўйдим.  Бола – бола экан-да. Отасининг чўнтаги, аҳволи қизиқтирармиди? Мен ҳам бола эдим. Кийим бозордан чиқарканмиз, димоғимга «гуп» этиб таомларнинг ҳиди урилди. Айниқса, кабоб кўзимга оловдай кўринди.  – «Шашлик» олиб беринг, – отамнинг нигоҳини қўра томонга бурмоқчи бўлдим.  – …  – Қаранг, ота, менгаям олиб беринг, оч қолдим.  Бу сўзни ҳеч бир ота «кўтара олмайди». Назаримда, жуда оғир гап қилгандим. Отамнинг бир қўлида менинг янги кийимларим, иккинчи қўли эса чўнтагида эди… Нималарнидир чамалади, шекилли, беихтиёр тамаддихона томон бурилди.  Ошпаз амаки битта шапати нон ва икки дона сихда кабоб олиб келди. Ликопчада пиёз ҳам қўйди. Мен дастлаб ҳеч нарсага эътибор қилмай, олдимга қўйилган таомни шошилганча еб бошладим. Битта сихни тугатгач, бироз нафсим қонди, шекилли, отамга юзландим.  – Сиз емайсизми?  – Сен еявер, ўғлим, мени қорним тўқ, – отам шапати нон билан пиёз чайнаб ўтирарди.  Кабобни охиригача тугатдим, отам эса аччиқ пиёзни нонга қўшиб едилар…  Йиллар ўтса-да бу воқеани негадир эсимдан чиқара олмадим. Ўзим хотирлаб қолишга интилганларим, эсламоқчи бўлганларим ёдимдан кўтарилиб кетди. Лекин отам билан боғлиқ ўша воқеани юрагим эзилиб эслайман. Чунки у пайтларда оддийгина деҳқончилик билан рўзғор тебратган отамнинг менга ҳар йили янги кийим олишга пули йўқ эди. Ўзимга анча катта бўлган кийим-бошни «сенга лоппа-лойиқ келди» дея олиб бергани ҳам шундан. Ёки отам қорни тўқлигидан эмас, чўнтагининг «очлигидан» пиёз чайнагани юрагимни ўртайди. Менинг болаларча овқатга ошиққаним ва мазали таом олиб бергани учун ўзини қаҳрамон санаганимни сезганидан отамнинг кўзи ёшланганди ўшанда. Қизиғи, «Пиёз аччиқ экан» деб буни сездирмаганди.  Бугун болаларимни истаганча кабобга тўйдира оламан. Хоҳлаган кийимларини кийишади. Чўнтагимда пулим тугайди, деган хавотирим йўқ. Отам ҳам тирик. Яқинда ўша болалик хотираларимни эслаб, отамга кабоб олиб бермоқчи бўлдим. Ўйламанг, бу билан менинг қарзим узилади, деган фикрдан мутлақо йироқман. Аммо инсонда шундай ҳислар бўладики, уларга изоҳ бериб бўлмайди. Шунчаки, юрак буни амр этади.  Замонавий ресторанда отам иккимиз ўтирдик. Дастурхонни уч-тўрт хил кабоб билан тўлдирдим. Энг ноёб таомларга буюртма бердим. Отам битта сихни қўлига олди-да анча вақт тикилиб қолди. Бир чимдим еган бўлди.  Ўзимча ўйладим, отам ҳам ўша воқеани эслаётганмикан?  – Олинг, ота!  – Болам, буларингни ейишга тишим йўқ-да, ундан кўра аччиққина кўк чой айтсанг-чи…  Юрагим узилиб кетди. Отам ўшандаям аччиқ пиёз билан қорин тўйғазганди!

​Ўқиганларимдан... Боғингнинг қўрғони мустаҳкам экан... Бир подшоҳ қасрнинг болохонасида ўтирган эди. Атрофга қараб туриб, ёнидаги ҳовлида юрган гўзал бир аёлни кўриб қолди. Қўшнилардан уни суриштирган эди, «Хизматкоринг Ферузнинг хотини», дейишди. Подшоҳ унга хуштор бўлиб қолди. Хизматкори Ферузни чақиртириб, «Мана бу мактубни олиб, фалон шаҳарга борасанда, кутиб турасан, жавобини олиб қайтасан», деди. Хизматкор мактубни олиб, уйига бориб, уни ёстиғининг тагига қуйдида, сафар тадоригини кўрди. Тонг отгач, айтилган шаҳарга қараб йўлга тушди. Подшох, Ферузнинг кетганини эшитган заҳоти унинг уйига қараб жўнади. Бориб, эшикни оҳиста тақиллатди. Аёл эшикни очиб, «Ҳазрати олийлари? Тушимми, ўнгимми?» деди. Подшоҳ: «Зиёрат қилиб келдим», деди. Аёл: «Бундай зиёратдан Аллоҳ сақласин, мен бунда ҳеч қандай яхшилик кўрмаяпман!» деди. Подшоҳ: «Шўринг қурсин, мен подшоҳман, эрингнинг хужайиниман. Мени танийсан деб ўйламаган эдим», деди. Аёл шундай деди: «Мен сизни танийман, ҳазрати олийлари. Лекин аввалгилардан қолган шундай гап бор: Сувингизни қолдираман, унга тегинмас кимса, Сувга келувчи кўплигидан бунга ишонмас кимса.. Сувни агар булғаса итлар, Бундай сувдан сақланар шерлар, Итингиз шерик бўлган сувдан ичиш учун келдингизми, шоҳим?» Подшоҳ аёлнинг бу гапидан уялиб,  чиқиб кетди, ҳатто бир пой кавушини у ерда унутиб қолдирганини ҳам сезмади. Хизматкор эса йўлда кетаётиб, бирдан подшоҳ берган мактубни излаб қолди. Эслаб кўрса, уйда, ёстиғининг тагида қолдириб келган экан. У шартта ортига қайтди. У келганда подшоҳ унинг уйидан эндигина чиқиб кетган эди. Ҳовлида подшоҳнинг кавушини кўриб, Ферузнинг ақли бошидан учаёзди. Подшоҳ уни нима мақсадда сафарга жўнатганини тушунди, аммо ҳеч кимга индамади. Мактубни олиб, подшоҳнинг буйруғини бажариб келди. Қайтиб келгач, подшоҳ унга юз динор пул берди. Хизматкор пулни олиб, бозорга борди ва аёлларга маъқул келадиган нарсалардан олиб, чиройли совға тайёрлади. Хотинининг олдига келиб, унга салом берди ва: «Бориб, отангни зиёрат қилиб кел!» деди. Аёли: «Нимага?» деб сўради. У: «Подшоҳ менга кўп пул берди Уйингга бориб кел», деди. Аёл совға-саломлар билан отасининг уйига кириб борди. Ота-онаси қизининг келганидан, олиб келган совға-саломларидан жуда хурсанд бўлди. Аёл ота-онасиникида бир ой қолиб кетди. Эри ундан хабар ҳам олмади, эсламади ҳам. Бир куни аёлнинг акаси куёвининг олдига келди. Унга: Ё хотинингдан ғазабланганингнинг сабабини айт, ё подшоҳнинг олдига бориб, ўрталарингда ҳукм чиқартир, деди. Феруз унга: «Ҳукм истаётган бўлсангиз, чиқараверинг. Чунки менда унинг ҳеч қандай ҳаққи қолмаган», деди. Аёлнинг оиласи ҳукм чиқартиришни талаб қилди. Феруз ҳам улар билан бирга қозининг олдига борди. Қозининг ёнида подшоҳ ҳам ўтирган экан. Аёлнинг акаси қозига: Эй қозиларнинг қозиси, мен мана бу одамга бир боғни ижарага берган эдим. Боғнинг деворлари бутун, қудуғида сув тўла, мевали дарахтлари кўп эди. Бу одам боғнинг меваларини еди, деворларини бузди, қудуғини хароб қилди, деди. Қози хизматкорга қараб," Бунга нима дейсан, Феруз? "-деди. Феруз: Қози жаноблари, тўғри, мен ундан боғолган эдим. Лекин қандай олган бўлса, ундан ҳам яхшироқ ҳолатда эгасига топширдим, деди. Қози аёлнинг акасига:" Боғ аввалги ҳолидагидек топширилдими?"-  деди. Аёлнинг акаси:" Ҳа, лекин мен нега қайтарилганини билмокчиман,"- деди. Қози хизматкорга: Нима дейсан,-деди. Феруз: Мен боғни ёмон кўрганимдан топширмадим. Бир куни боққа келсам, у ерда шернинг оёқ изларини кўриб колдим. Шер мени ўлдиришидан қўрқиб, унга ҳурмат юзасидан боққа киришни ўзимга ҳаром қилдим, деди. Бу ажойиб сўзларни эшитиб ўгирган подшоҳ ўрнидан туриб, Эй хизматкор, боғингга бемалол боравер. Аллоҳга қасамки, шер боққа кирди, лекин у ерда ҳеч қандай из қолдирмади. Боғдаги бирорта баргни ҳидламади ҳам, бирорта мевани емади ҳам, ҳеч нарсага тегмади. У ерда бир лаҳза ҳам турмади. Аллоҳга қасамки, шер сенинг боғингдек боғ кўрмаган эди. Лекин боғини бунчалик қаттиқ қуриқлайдиган қўрғон ҳам кўрмаган эди», деди. Феруз тўғри бориб,  хотинини қайтариб олиб келди. Моҳигул Назарова

Рўза тутган аёлларда чарчоқ аломатлари қандай бўлади. 😅

Опа-сингил ёки хотин... Дўстим менга бир воқеани айтиб берган эди. Унинг айтишича, бир таниши ёнбошлаб ётиб телевизор кўраётган экан. Унинг ёнида аёли ва опаси ўтирган экан. Ҳалиги кимса опасига қараб: — Ҳов анави косадаги сувни опкелинг, — дебди. Опаси индамай сувни келтириб берди, аммо қалбида Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билолмайдиган жуда кучли алам ўтди. Ахир ундан йигирма ёш кичик келинига айтса ҳам бўлар эди-ку! У укасининг ўз хотини олдида уни таҳқирлаш учун шундай қилганидан жуда ҳам эзилди. Эртаси куни ҳалиги одам Ҳалабга (Сурия шаҳри) борганда у ерда бахтсиз ҳодисага учраб, оёғи сонидан кесилиб кетди... Ота уйида яшашга мажбур бўлган кўплаб опа-сингилларимиз бор. У бечораларни хўрлаб, хизматчидек ишлатиб, ўзларига гапиришга қўрқитиб қўядиган кимсалар бор. «Кимнинг уч қизи ёки уч опа-синглиси бўлса...», ҳадисига эътибор қилинг. Опа-сингилга яхши муомала қилиш ҳам жаннатга кириш сабабларидан биридир. Ака учун энг яқин инсон опа-синглисидир. Мусулмон киши аёлининг ўз опа-синглисига қўпол муомала ва зўрлик қилишига асло йўл қўйиши мумкин эмас. Опа-сингилнинг ўз қадри, ўз мақоми бор. Шайх Нобулсий, "Қиссалар ва ҳиссалар"дан.

​​​​​​Онам-а, онам... Биз оилада 4 нафар фарзанд эдик. Уч ўғил ва бир қиз. Биз кичкина пайтимизда отамиз дунёдан ўтдилар ва биз ёлғиз онамни қўлларида қолдик. Биз ҳеч нарсадан кам бўлмаслигимиз учун онам нима келса қўлларидан ҳаммасини қилдилар, бошқа турмушга чиқмадилар. Ҳамамизни ўқитиб, уйлантириб турмушга бердилар. Аммо бу кунгача не қийинчиликлар бошдан ўтди, ўзлари ва яратганга аён. Биз ака укаларни ишимиз юришиб уйимизни данғиллама қилиб бошқатдан солдик, синглимиз эса бир бой йигитга турмушга чиқди. Ҳамамизни ишларимиз яхши, машина, уй, хамма шароитлар бор. Қўлимизда қиммат телефонлар. Шундай кунларни бирида онамизни мазалари қочиб шифохонага тушиб қолдилар. Диагноз натижаси ҳаммамизни карахт қилиб қўйди, ташхис  мияда ўсимта борлигини кўрсатди. Ҳаммамизни оғзимиздан бир хил гап чиқди, “доктор қанча десангиз берамиз, фақат онамиз тузалсинлар”. Аммо биз хурсанд бўлиб, ишониб юрган бойлигимиз ҳеч нарсага ярамади, онамиз вафот этдилар. Дафн куни маҳалла имоми келиб: -  Уч ўғилдан қайси биринглар қабрга қўясизлар? - дедилар. Акам: -  Мен - дедилар, шунда домла: -  Қабрга қўйганда ўқиладиган дуони биласизми? - дедилар, акам: -  Йўқ - дедилар. Имом ҳайрон булиб: -  Онангизни охирги сафарида айтиладиган бир калима дуони ёдлашга вақт бўлмадими? - дедилар. Биз жим бўлиб қолдик. -  Намоз ўқийсизларми? -  Йўқ... -  Қани таҳоратда нечта фарз, нечта суннат бор, менга таҳорат килишингларни кўрсатингларчи... Ҳаммамизни тахорат олишимиз хато экан, домла камчилигини тўлдириб қўйдилар. Ҳамма жаноза дуосини ўқишга саф олди, шунда имом: -  Ҳурматли биродарлар, шу марҳумани озгина ҳурмат килсанглар қирқ кун ичида ароқ ичган одам бўлса тобутни ушламасин, бу билан марҳумага қаттиқ азоб берасизлар... Биз уч ўғил онам вафотидан бир кун олдин алам устида ароқ ичгандик. Бир биримизга қараб гапира олмай қолдик. Жаноза битди, фотиха куни ҳам ўтди. Уйда ўзимиз қолдик. Онамиз ҳақига дуо қилайлик десак бирортамиз бир калима Қуръон ўқишни билмаймиз, сингилимизда ҳам шу ахвол. Шундай қилиб уч ўғил ва бир қиз онамизни энг мухтож бўлган пайтларида корларига ярамадик, хақларига тиловат қилолмадик, намоз ўқиб Худодан гунохларини кечиришини сўролмадик, чунки биз динимизда амал қилиш керак бўлган бирорта амални тузукроқ билмас эдик. Уйга келиб ётиб ўзимга ўзим савол бердим, мен ўлсам нима бўлади аҳволим!? Қабрда биринчи сўроқ намоздан экан, мени намозим йуқ-ку, Қуръон ўқиб юрган одамни кабри нурли бўларкан, бир калима Қуръон ўқишни билмайман. Аллоҳни эслаб ҳар бир ишда унга суянган одамни Аллоҳ қабрда сўроғини осон қиларкан, мен ҳамма ишда таниш билишга ва мол давлатимга суяндим, аммо улар бу дунёда қоларкан. Қабрга эса фақат яхши амал ва ёмон амалим бораркан. Эслашга ҳаракат қилдим, яхши амалим кам чиқди, намоз йўқ, рўза йўқ, закот йўқ, қурбонлик йўқ. Ваҳоланки молимни хисоби закотга ҳам, курбонликка хам етади. Бу нарсаларни ёзишдан мақсадим, жон биродарларим вақтни қадрига етинг сиз ҳам ўзингизга савол беринг, ўлимга тайёрманми?

​...Аброржон, сизга бир нарсани айтиб қўйишим керак, таҳлил натижалари шуни кўрсатяптики, аёлингиз энди фарзанд кўролмаслиги мумкин. Аброр бир сесканиб тушди. Ўтирган ўрнидан хиёл тураркан: - Ундай деманг, доктор. Ахир... - дея томоғига бир нима тиқилгандай бўлди. - Афсуски шундай - шифокор унга ачиниш билан қаради. - Аммо мўъжизалар ҳам бўлиб туради. Ахир, ҳамма нарса Яратганнинг қўлида. Насиб бўлиб, балки фарзандлар кўрарсизлар. Ноумид шайтон. Шундай бўлса-да, бу ҳақда билиб кўйганингиз яхши. Муҳими, аёлингизни ранжитманг, унинг сиқилишига йўл қўйманг. Айниқса, асабийлашиш мумкин эмас. Бу гапларни эшитиб, Аброрнинг эси оғиб, тили айланмай қолди. Лекин ўзини базўр қўлга оларкан, бош шифокор хонасидан аранг чиқиб кетди. Эшикни очиши биланоқ қаршисида қайнонасини кўрди. Нафиса опа Аброр билан бош шифокорнинг суҳбатини эшитиб турган экан. Куёвини кўрди-ю, унинг маъюс чеҳрасига боқиб, унсиз йиғлади: - Мени кечиринг, болам, - деди охиста. - Ҳаммасига мен айбдорман, мени деб бўлди. ...Мени кечир, қизим. Мен ношуд онангни кечир... ҳаммасига мен, мен айбдорман. - Бўлди, йиғламанг. Ўзингизни айбламанг. Ҳаммаси яхши бўлади. Умида тузалиб кетса бас. Аброр бу сўзларни айтар экан, юрагининг бир четида "орзу"лигича қолиб кетган ниятлари юрагига ханжардай урилди. Дарди ичида, аламни ичга ютиб, қайнонасига тасалли бериш учун ўзида куч топишга ҳаракат қиларди. Инсон қувончи, ҳаётининг мазмуни - бу фарзанд. Аммо энди бундай шодликлар Умидага бегона бўлиб қолади. Бунга ота-онасининг уни эрта турмушга берганлиги сабаб эди. Бўлиб ўтган воқеалардан кейин келин-куёвнинг ота-онаси ўзларини айблаб, афтодахол аҳволда қолишди. Лекин хато қилганларини жудаям кеч билдилар, энди ортга йўл йўқ. Шу ўринда айтиш керакки, бугун айрим ота-оналар орзу-ҳавас деб қизларини эрта турмушга узатаётганликлари, ҳали оила қуришга жисмонан ва руҳан тайёр бўлмаган балоғат ёшидаги қизлар ота-оналарининг "зўр"и билан турмушга чиқиб, Умиданинг холига тушиб қолиш ҳолатлари минг афсуски, оз бўлса-да учраб турибди. Юқоридаги каби ҳолат қизларини эрта турмушга узатаётган айрим ота-оналар сабоқ бўлиши керак.

​​​Шунақаси ҳам  бўлади... БИР КУН СЕН ҲАМ ҚАЙНОНА БЎЛАСАН Каромат аянинг икки нафар ўғли бор. Каттаси Содиқ иккинчиси Ортиқ. Уларни едирди, ичирди ҳеч кимдан кам қилмай катта қилди... Умрнинг тез ўтишини қарангки, болалар кўз очиб юмгунча катта йигитлар бўлишди. Иккиси ҳам бақувват, эсли-ҳушли бўлиб, вояга етди. Касб-ҳунар эгаси бўлишгач, уларни уйлантириш пайига тушган ота-она қувончдан ичига сиғмас эди. Кўп ўтмасдан, эркатой набираларнинг суюкли бобо-бувисига айланишди. Икки ўғилнинг фарзандлари ҳам ҳаш-паш дегунча улғайди. Уйда Каромат аянинг айтгани-айтган, дегани-деган эди. Бир куни гапдан гап чиқиб, ака-ука ўртасида келишмовчилик юзага келди. – Ака, сиз нотўғри тушун­манг-у, жиянингиз ҳам улғайиб, катта бўлиб қолди. Эрта-индин уйланадиган ёшга етди. Келин келгандан кейин уй бироз кичиклик қилмасмикан? Камига сизнинг келинингиз ҳам шу ерда бўлса... Бу гаплардан жаҳли чиққан Содиқ укасига ўшқирди: – Ҳа, ука!.. Ҳали биз уйга сиғмай қолдикми? Бунча бағринг тор бўлмаса, шунча пайт яшаб келганмиз-ку. Аламдан хўрсинганча, эшикни қаттиқ ёпиб, чиқиб кетди. Кечки дастурхон атрофида Содиқ гап бошлади: – Дада, ойи, ҳайҳотдай ҳовлига укажоним сиғмай қолиб­ди. Шунинг учун ҳовлини тенг иккига бўлсаларингиз эркатой ўғлингиз ёнига уй солиб, ўзи хоҳлаганича кенгайтириб олар­миди. Хўш, нима дейсизлар? Она ҳайратдан қотиб қолди. Ортиқ ўрнидан туриб, қўлини пахса қилганча, «бу уй меники, одат бўйича уй кичик фарзандга қолади. Демак, акам бошқа жойдан уй олиб чиқиб кетиши керак. Ҳеч қандай ярим деган нарса йўқ, гап тамом!», дея ичидаги дардини айтиб, енгиллашиб олди. Вазиятни кузатиб турган хотини мийиғида кулганча, бир чеккада турарди. Бу гапларни эшитган ота-онаси ўғлининг бу даражада акасига оқибатсиз, бемеҳр бўлиб кетишини кутмаган эди. Тонг отиши билан Содиқ хотини, бола-чақасини олиб, нарсаларини йиғиб, кетишга шайланди. «Ижарада яшасам ҳам сизларнинг миннатли ошингизни емайман», деди-ю, эшикни зарб билан ёпиб, чиқиб кетди. Онаси минг ялиниб, ёлвормасин, зорланмасин, фойдаси бўлмади... ​​Ойлар, йиллар ўтаверди. Содиқдан хабар йўқ. Отасининг уни ахтармаган жойи қолмади. Охири эшитдики, оиласи билан бир хонали уйни ижарага олиб, кун кечираётган экан. Катта ўғли ҳам ўз аравасини ўзи тортиб юрибди... Рўзғор катта эди, харажат кўп эди. Шунинг учун ҳам бир хонали уйда яшаётгани малол келмасди... Бир куни онанинг тоби қочди. Ортиқни ёнига чақириб, «Жон болам, акангни қайтариб олиб кел. Жаҳл чиққанда ақл кетади. Уйга қайтишсин. Ахир, билиб-билмай гапирдинг-ку, тўғрими? Қаерларда юрган экан, болам бечора», – деб зорланди. Ортиқ энди оғиз жуфтлаганда хотини илиб кетди: «Бизни энди керагимиз бўлмай қолдими ёки биз билан яшаш ёқмаяптими? Сизнинг минғир-минғир гапларингизни эшитиб яшаш бизнинг ҳам жонимизга тегди. Ҳар гапнинг бирида ўша ўғлингизни сўрайсиз! Майли, ўша ўғлингизни олиб келиб бирга яшайверинглар. Биз эса бу уйдан кетамиз. Ўғлингизни ишлари юришиб кетди энди уйингизга зорэмасмиз. Кетдик дадаси!...» Ортиқ хотинининг бу гапларига миқ этмади. Хотинининг ортидан судралиб чиққанича, оиласи билан уйни тарк этди. Онанинг кўз ёшлари бефойда кетди. Чунки ўғил орқасига қайрилиб ҳам қарамади. Уйда ёлғиз қолган ота-она нега бундай кўнгилсизликлар бўлаётганини пайқаб турарди. Афсус ва надомат чеккани билан энди кеч. Икки ўғил ҳам уйга қайтишни хоҳламади. Ота-онасини қолдириб кетган бу ўғиллар учун ҳаёт шу қадар осон туюлар эдики, вақт ўтиб, ўзининг бошига шундай кулфатлар тушишини ўйлаб ҳам кўрмасди... Каромат ая оҳу нолалари тугагандан кейин ортга бир назар солди. Бир пайтлар эрининг бурнидан ип ўтказиб, ота-онаси, акаларидан ажратиб, бошқа жойга кўчиб кетгани, қайнонасининг «бир кун сен ҳам қайнона бўласан», дея зорланганлари бир-бир кўз олдидан ўтди... Тамом. Камина бегим.

Саҳарлик учун хонадонингизда ёнган чироқлар, охират учун нур бўлсин! Сизга Аллоҳнинг саломи Жаннат бўлсин!🤲🤲🤲 Обуна бўлишни унутманг👇

🌙🎉 РАМАЗОННИНГ 3 - КУНИ МУБОРАК!!! 🍃🌹АССАЛАМУ АЛАЙКУМ🍃🌹 🤲🏻АЛЛОҲИМ! Бизларга РАМАЗОНДА олий ҳиммат бер: 🌸•🌹•🌼– Рўза тутишга қодир жисм бер! 🌸•🌹•🌼– Таровеҳда қоим бўлишга қодир бадан бер! 🌸•🌹•🌼– Зикрли тил бер, Аллоҳим! 🌸•🌹•🌼– Ҳайрли амалларда муваффақият бер, Роббим! 🌸•🌹•🌼– Рамазон ойида ўзимни ва оила аъзоларимни дўзахдан озод қил! 🌸•🌹•🌼– Амалларим холис Ўзинг учун бўлишини сўрайман! 🌸•🌹•🌼– Рўзаларимиз, намозларимиз, закотларимиз ва тунги ибодатларимизни қабул қилгин! 🌙•🌸🌹•АЛЛОҲ БАРЧА КАТТАЮ- КИЧИК ГУНОҲЛАРИМИЗНИ КЕЧИРСИН АМИЙН🤲🏻!!!!

🙏Тун ухлатсин, ойдек жамоли билан, Тонг уйғотсин, майин шамоли билан, Энди ухланг, Аллоҳ каломи билан, Барвақт уйғонинг, Алл
🙏Тун ухлатсин, ойдек жамоли билан, Тонг уйғотсин, майин шамоли билан, Энди ухланг, Аллоҳ каломи билан, Барвақт уйғонинг, Аллоҳ саломи билан!🙏 Сахарлик учун барвақт уйғонинг! Эзгу ниятлар Ила Аллоҳ учун Рўза тутамиз Иншааллоҳ! Хайрли тун Азизларим!

​Бу эркак ҳақида ёзишга туртки бўлган мақола... 15 йил давомида аёллар клиникасидан аборт қилинган ЧАҚАЛОҚларни олиб чиқиб, бир ерга кўмиб, каттагина қабристонга тўплаган ОДАМ ҳақида бутун Дунё интернет манбаларида шов-шув бўляпти... ... Въетнамлик Тонг Фуок Фук исмли эркакнинг аёли 2001 йилда ҳомиладор бўлади. Аёли эрининг қаршиликларига қарамасдан фарзандини аборт қилишга қарор қилади... Тонг абортхона коридорида ўтирар экан, у ерга кириб кетаётган ҳомиладор аёлларни, қайтиб чиқаётганларида қўлларида ЧАҚАЛОҚсиз, кўзларида ёш билан чиқаётганини кўради... Унга бу манзара жуда қаттиқ руҳий таъсир қилади ... ... Ўз фарзандини тириклайин ўлдириб чиқаётган аёлларнинг қандай қилиб шу ишни қилишини ҳеч ақлига сиғдиролмайди... Ўлдиришга-ку ўлдириб, яна ҳеч бўлмаса ўша маъсум гўдакларни ОДАМДЕК кўмишни ҳам ҳаёлига келтирмай, ташлаб чиқиб кетишар эди... Тонг Фуок юрагига бу манзара жуда оғир ботди... У ўзининг жамғарган шаҳсий пулларига Хон Том тоғи ён бағирларидан каттагина ер сотиб олди... Аёллар клиникасидан ҳали ҳаётга келмай, кўзлари ёруғ дунёни ҳам кўрмай, ҳаётлари суғуриб олинган чақалоқларни олиб чиқиб кўмиш учун рухсатнома олди... Икки йил мобайнида жажжи ҚАБРЧАЛАР сони 10000 га етди... Въетнамлик Тонгнинг бу қилаётган ишларидан АСЛ МАҚСАДИ бор эди... У Ўз фарзандидан туғилмай туриб қутулишни истаган бераҳм оналар қабристондаги аянчли, оғриқли манзарани кўрганларидан кейин ЗОРА шу қабиҳ ниятларидан қайтсалар деб ният қиларди .... Орадан вақт ўтиб унинг бу нияти қисман амалга ошди.. Яъни қабристондаги ажиб холатни кўрган оналар, ҳомиласидан қутулиш фикридан қайтдилар... Баъзилари эса моддий кам таъминоти, қўли юпқа камбағаллиги туфайли, фарзанд тарбияси ва эҳтиёжларини қондиролмасликларини айтиб Тонг Фуокдан ёрдам сўрай бошладилар... ... Бу масалага Тонг нима деб жавоб берди деб ўйлайсизлар...?? Ишониш қийин... У ҳамма болаларни оталиққа ола бошлади. Мунгли ва қайғули қабристоннинг бир чеккасига, бахт улашиш учун каттагина уй қурди.. Ҳудди шу уй 100 дан ортиқ меҳрга ташна қалбларни, бегуноҳ болаларни қадрдон ва севимли уйи бўлиб қолди... У 100 дан ортиқ ўғил ва қизларининг исмларини айтишда адашиб кетмаслик учун уларга Ор, Меҳр, Юрак, Қуёш каби чиройли номлар қўйиб атади... Шу билан бир қаторда ўзининг фамилиясини, ҳамда ўз ота онасининг фамилиясини берди... Кейинчалик моддий таъминоти яхшиланиб кетган оналарга ўз фарзандларини қайтариб бера бошлади... ... Бутун дунёни ларзага келтирган бу эркак ҳақида, ўзи гарчи бизлардек мусулмон бўлмасада - яхшилик, меҳр оқибат, мурувват, саҳоват каби хислатларни ўзида жам қилгани, анча мунча одам қилмаган ишларни қилаётгани учун тўлқинланиб ёздик ... Бу меҳридарё отанинг айтишича : — " Мен токи охирги нафасимгача, умримнинг сўнггигача шу ишимда давом этаман. Умид қиламанки менинг фарзандларим ҳам бу дунёдан кетганимдан сўнг одамларга меҳр улашишда менинг давомчим бўладилар... " 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

---Мана қабристонни тупроғидан олиб келдим. --- яхши қилибсиз буни тасир қилиши тезроқ бўладида. Ҳар ҳил дуоларни ўқиб ---бун
---Мана қабристонни тупроғидан олиб келдим. --- яхши қилибсиз буни тасир қилиши тезроқ бўладида. Ҳар ҳил дуоларни ўқиб ---буни келинингиз билан ўглингизни уйидаги гиламини тўрта бурчагига сепиб чиқасиз. Бу ишни ҳар 3кунда бир такрорлаб турасиз натижаси зўр бўлади. Фақат ишонч билан қилинг. Назира фолбин берга тупроқни ҳам у айтгандек келини ва ўғлининг ҳонасига сепиб чиқди. Бир ойдан кейин Саидада ўзгаришлар бўла бошлади. --Ана энди ўғлимга сузилсанг ҳам сени демайдиган бўлади. Аввалги келинини ҳам шу йўл билан йўқотган. Буниси нима бўпти? Ундан ўғлини тортиб олишолмайди. Ошхонада чой ичиб ўтираркан ортида ниманидир овози чиқди. Юраги нотинч ура бошлади. Ортига қаради ҳеч ким йўқ. Яна шу овоз. Қўрқа писа ортга қарадию тошдек қотди. Унинг ортида....

Мени хаётга кайтарган уша - биз мен-симаган, хор килган хотинингиз булди. Узим хам, болам хам бир умр буйними-здаги карзни узолмаймиз...- Нозима жим колди. - Шу пайтгачв заётим факат хатолар, адашишлардан иборат булди, - бир оз-дан кейин давом этди у яна. - Лекин бундай яшашдан чарчадим. Энди тугри яшашим керак. Болам учун тугри яша-шим керак. Гунохларим эвазига унинг хаётига барбод булишини истамайман. Хар бир ишда хикмат бор деганлари рост экан. Такдир йулларимиз айро тушгач, бу ерда бир одамни учратдим. Хотинини хиёнат устида куриб...Хуллас, уша одам менга уйланмокчи. Мен рози булдим. У утмишим хакида хеч нарса билмайди. На гиёхвандга тегиб, ажраш-ганимни, на сиз хакингизда гапирган-ман. Эрим мендан олдин уйланган экан, шунинг учун ундан ажрашганман, дега-нман. Зохид ака, энди бизнинг йулла-римиз асло туташмайди. Иккимиз хам уз йулимиздан кетганимиз маъкул. Ур-тамизни боглаб турадиган хеч кандай ришта йук - на севги, на фарзанд... - Сен...сен мени алдадинг...- гандирак-лаб кетди Зохид. - Хаётимни барбод килдинг. Мен шу пайтгача бу боланинг отаси узим эканимга ишонардим. Сени хам, уша каллоб врачингни хам тинч куймайман! Бу иш учун жавоб берасан-лар! - Мени жавобгарликка тортганингиз билан хеч нарсага эриша олмайсиз. Чунки хеч кандай далил-исботингиз йук. Анави врач эса...у аллакачон кама-либ кетган. Кингир ишлари куп экан унинг. Хозир у камокхонада. - Минг лаънат булсин сенга! - Зохид бе-холланиб, стулга чуккалади. - Лаънат сенга! Нозима индамади. Стул чеккасидаги сумкачини елкасига илиб, Зохиддан узоклашди. Зохид унинг качон чикиб кетганини, бошини чангаллаганча кан-ча вакт утирганини билмайди. Кимдир елкасидан секингина туртганидагина узига келди. Тепасида официант кизни курди. - Бирор нима буюрмасангиз...- киз су-зининг давомини айтмади. Шундок хам "жойни бушатинг" демокчи экани тушу-нарли эди. Зохид кизга тикилиб кара-ди. Унинг кузлари бемаъно бокар, гуё аклидан мосуво булган кишининг куз-лари эди. Киз куркиб оркасига тисарил-ди. Зохид маст одамдек тебраниб ку-чага чикди. Атрофдан бахтиёр ва шо-дон одамлар, бир-бирига караб кузла-ри туймаётган севишганлар утишарди. Аммо Зохид буларни курмасди. Куз ол-дини туман коплагану, ундан бир умр халос була олмайдигандек гуё. Оёги остидан ер, боши узра осмон кучганди гуё. У бор-йугидан - Гулширин ва бола-ларидан, обру-эътибордан, саробга ай-ланган мухаббати Нозимадан - хамма- хаммасидан мосуво булган эди. Оёклари каёккадир бошлар, аммо у оёкларини хис этолмасди. Жонсиз оёк-лар уни тубсиз жарликка бошлаётган-ди гуё.... КИССА: "КУНДОШЛИ УЙ" (хаётли хикоя) #ZVКундошлиуй ХАЁТ ДАВОМ ЭТАВЕРАДИ. 11 КИСМ... Вакт кайси дардга даво булмаптики, Гулшириннинг малхам топилмаса. Зохид билан алохида яшаётганига анча булса-да, болалари хакки оиласини тиклашига ич-ичидан умид киларди. Аммо...каттол такдир унинг умид дара-хтини таг-туги билан купориб, йуклик каърига иткитди. Сабрни тишида тиш-лаб келаётган Гулширин ажрашувдан кейин тушакка йикилиб колди. Гулши-рин хам кузлари киртайиб, уз кобигига узи уралиб колди. Ажрашиш деган суз унинг назарида бир тамга эди-ю, куча-га чикса одамлар кулини бигиз килиб, "ана, караганлар, анави аёл эри билан ажрашган" деб курсатаётгандек. Азиза опа кайта-кайта "эридан ажрашган бир сизми? Ана, юрибди-ку, одамлар бино-йидек. Узингизни кулга олинг, сизга ка-раб манави икки бола хам эзилиб кетди Сиз гарлик ёки угрилик килганингиз йу-кки, бош кутариб юришга уялсангиз. Кучага чикинг, ишга боринг, одамларга кушилинг. Мана, курасиз, аста-секин дардингиз арийди", деявергач бир оз узини кулга олди. Болаларига караб узини ич-ичидан яниди: шугиналарни уйламапти-я. Ахир, мана шу икки кора- куз эмасми унинг борлиги, хаётининг мазмуни?! Утган вокеаларни ёмон туш каби унутиб юбориш керак эмасми?! У шундай килишга карор килди. Уз дарди билан булиб ишга хам бор-май куйганди. Ишга овунсам, дардла-римни унутаман деган умидда ишга борди. Лекин уни бу ерда яна кунгилсиз лик кутарди.

- Узингизни босиб олинг, - энди овози бир парда кутарилди Нозиманинг. - Би-ринчидан, мени йулимни тусишга хеч кандай хаккинггиз йук. Орамиздаги муносабатлар аллакачон тугаган. Иккинчидан...-У гапини пайсалга солиб, бир муддат жим колди. Сунг чукур на-фас олиб, сузида давом этди: - Иккин-чидан...бола сизники эмас. Уни отаси бошка. Зохиднинг пешонасини совук тер бо-сиб, кейин вужудини титрок босдими ё аввал аъзойи бадани титраб, кейин со-вук терга тушдими билмайди. Билгани - у севган, жону жахонини багишлаган аёл Зохиднинг хаёлига хам келмаган гапларни айтяпти. Гуё миясидан бир томир узилгану, у фалаж булиб колган-дек. Кузи тиниб кетди, атрофдаги нар-салар гира-шира куринар, нима булаёт-ганини англашга онги ожизлик килар-ди. Бир оздан сунг фикри тиниклаша бошлади. - Ёлгон айтяпсан...- дея олди зурга. - Мени узингдан совитиш учун ёлгон га-пиряпсан. Бола меники...уни мендан ай-иришга хаккинг йук. У мухаббатимиз меваси. - Йук, у мухаббатимиз меваси эмас, - деди Нозима огир хурсиниб. - Иккимиз-нинг муносабатларимиз аслида гунох эди. Мен гунох устига яна гунохга бот-дим. Боланинг отаси буткул бошка одам. - Ёлгон! - Зохид урнидан даст туриб кетди. Устма-уст ёгилаётган номаълум хакикатлар ёмгири уни буткул узидан чикариб юборди. - Нега ёлгон гапиряп-сан? Нега бундай киляпсан, Нозима? Мени тириклайин улдирмокчимисан? - У жувонинг кулини ушлаб, шу кадар ка-ттик кисдики, огрикдан Нозима ох уриб юборди. Зохиднинг кучли куллари ора-сидан нозик билагини зурга озод килди - Эртами-кечми, бу гапни билишингиз керак эди, - деди у кузларини узоклар-га тикиб. - Кайта-кайта адашавериб, каерда хато килдим, каерда тугри иш тутдим - узим хам билмай колдим. Бу хакикатни хозир билганингиз яхши бул-ди. Худонинг узи бирга булишимизни истамади. Бирга булганимизда бир умр виждон азобида кийналиб утардим. - К...ким? суради буткул карахт ахвол-да колган Зохид. - Боланинг отаси ким? - Буни...узим хам билмайман...- ахволи уникидан яхши эмас эди Нозиманинг. - Нима? Нима дединг? - Боланинг отаси ким эканлигини бир умр била олмасам керак...Эсингиздами сиз билан "улдим-куйдим" булиб юрган пайтларимиз хотинингиз мен яшайди-ган уйга боргани? Ушанда у "сизни бо-лаларимнинг уволи тутсин!" деганди. Уша пайтда унга "Зохид акам мени танлайди, мана, курасиз!"деган булсам-да, лекин унинг бу гапи жон-жонимдан утиб кетди. "Бу аёл бола билан Зохид акамни ушлаб колишга харакат килади. Мен хам бола тугиб бераман, ана ушан-да Зохид акам бутунлай меники була-ди. Ана ушанда бу аёлнинг устидан га-лаба киламан" дедим. Шунчалик ахмок булган эканманки, оиласини саклаб ко-лиш учун хиёнатни хам кечиришга тай-ёр аёлдан учтун булишни истабман. Хуллас, сиздан фарзандли булишга уриндим. Лекин сира муддаомга етол-масдим. Ана ушанда..гунох устига гу-нох килдим. Бу ниятимга алдов билан эришмокчи булдим. Бир таниш гинеко-лог аёл бор эди. Унга ниятимни айтдим. "Сизга ёрдам бераман, - деди у. - Лекин ...бу ишнинг узига яраша харажати бор. Бу гап иккимизни орамизда колиши ке-рак. Агар сир очилгудай булса менинг куним битади. Бирор гап буладиган булса, сизни хам тинч куймайман. Уша йигит бола узиники эмаслигини билса, нима булишини уйланг" деди. Уша пайт-да кузим шу кадар кур булган эканки, унинг шартларига рози булдим. Хуллас....у уруглантириш муолажасини утказди Бунинг ноеонунийлигини хар иккимиз хам яхши билардик, лекин нафс кузла-римизни кур килиб куйган эди. Мен сизни каттик севганимдан эмас, хоти- нингиз усттидан галаба килиш учун ка- йтмадим бу ишдан. У аёл эса пул дар- дида ноконуний ишдан хазар килмади. Хуллас....мен хомиладор булдим. Хоми-ла сиздан эканини айтдим, сиз бунга ишондингиз. Мен ниятимга эришгандим Хотинингизни кийналаётганини куриб, "Мана бундай булади эр талашиш", дер-дим. Лекин...менинг кувончли кунлари-мнинг умри киска экан. Гунохларим учун худо мени жазолади. Тугрук пай-тида улим огзидан кайтдим.

Кизиксиниб караётган хамкасб аёлла-рга айбдор одам сингари табассум кил-ди. Улардан бири ёнидаги аёлга маъно-ли кош учириб куйди. - Бу ерга келмаслигингиз керак эди, - Нозиманинг овози зардали чикди. - Нега, ахир? - Зохиднинг гапи огзида колди. - Бу ерда гаплашиш нокулай, чеккарок-ка чикайлик, - унинг сузини булиб, узи шошиб йул бошлади Нозима. Ана шунда Зохид англадики, Нозима ундан узини тортяпти. Утган вакт уларнинг орасига куринмас бегоналик деворини тиклаб- ди. Нозима уни ишхонаси якинидаги чогроккина кахвахонага етаклади. Кахвахона бурчагидаги столни банд килишди. Карама-карши утиришса-да, Нозима ундан кузини яшириб, номаъ-лум томонларга нигохини тикканди. Бу кузларда Зохид куриб урганган севги ва мехр йук эди. Зохид буни узича ту-шунди, шу пайтгача излаб келмаганим учун Нозима араз киляпти, деб уйлади. - Нози, нега кузингни олиб кочяпсан? Мендан хафамисан? Ахир, мени ташлаб кетган узинг-ку! Нега бундай килдинг? Зохид жувоннинг кулини кафтлари орасига олмокчи булди, аммо Нозима ток ургандек сесканиб кулини тортиб олди. - Сабабини узингиз яхши биласиз, деди лаблари титраб. - Лекин бундай килишга такдиримизни ёлгиз узинг хал килишга хакинг йук эди Углимни бир марта курсатмай олиб кетмаслигинг керак эди. Нозиманинг кузи галати чакнади, бе-зовта гимирлаб куйди. - Сабабини узингиз яхши биласиз. Хо-нингиз Гулширин менга улим билан олишиб ётганимда кон берди, хаётимни саклаб колди. Энди биз хотинингиз би-лан опа-сингилмиз. Сингил опасининг эрини тортиб ололмайди. Опасига кун-дош булган сингил бир умр рушнолик курмай утади. Худонинг кахрига дучор булади. - Агар була олмаслигимизга шу сабаб булса, энди бу хакда уйлама. Энди Гул-ширинга кундош булмай туриб хам менга хотин була оласан. - Канакасига? - ажабланди Нозима. - Мен сенсиз яшай олмадим. Мени фа-кат сенгина хаётга кайтара оласан. Гулширин билан ажрашдим. Энди сенга уйланаман. Углимизни бирга катта ки-ламиз. - Мен...мен сиз билан бирга кетолмай-ман, - сухбат давомида биринчи марта Зохиднинг кузига каради Нозима. - Нега? - суради Зохид, у Гулширин би-лан ажрашгани хакида Нозима бирга кетишга шай булади, деб уйлаганди. - Нега кетолмайсан, Нози? Ахир, уртами-зда хеч кандай тусик йук. Бирга були-шимизга хеч ким халакит беролмайди. - Аксинча, энг катта тусик энди пайдо булди, - бош чайкади Нозима. - Зохид ака, сиз халиям хеч нарсани тушунма-япсиз. Мен хотинингизни опам деган-ман. То киёматгача буйнимдаги карзни узолмайман. - Лекин у энди мени хотиним эмас! - ки-зишиб кетди Зохид. - Ха, энди сизга хотин эмасдир, аммо менга бир умр опа булиб колади. Дунё-даги севги, мухаббатдан хам устун нар-са - одамийлик экан. Аслида биз севги деб уйлаган нарса нафс экан. Нафси-миз устун келганда уни севги деган чи-ройли суз билан никоблар эканмиз. Бо-шимиз деворга урилганда эса...- Нози-ма жим колди. Уртага тушган совук су-кутни яна унинг узи бузди: - Лекин сиз билан кета олмаслигимизнинг асл са-баби бу эмас. Мен...мен турмушга чикя-пман. Келгуси хафта туй. Зохид дастлаб Нозиманинг нима де-ганини тушунмагандай унга тикилиб колди, у буткул карахт ахволда эди. - Н...Нозима, нима деяпсан? Мендан ку-тулиш учун шу гапни уйлаб топдингми? Ё хазиллашмокчи булдингми? Шунака-ям хазиллашадими одам...- пешонаси-дан совук тер чикиб кетган Зохид тин-май гапирар, гуё гапдан тухтаса бирор нима содир буладигандек эди. - Зохид ака, бунака нарсалар билан ха-зиллашмайдилар, - Нозиманинг овози ута хотиржам эди. - Мен чиндан хам турмушга чикяпман. Бундай яшашдан чарчадим. Мен хам уз оилам булишини, мени севадиган одам икки соатга ке-либ кетишини эмас, бир умр меники бу-лишини, боламга оталик килишини ис-тайман. - Мен боламга узим оталик киламан! Унга мендан бошка хеч ким оталик ки-лишга хакки йук! - кизариб-бузариб кетган Зохид узи билмаган холга стол-га мушт туширди. Кахвахонада утирга-нлар уларга кизиксиниб карашди.

.