uz
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Kanalga Telegram’da o‘tish

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Ko'proq ko'rsatish

📈 Telegram kanali 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 analitikasi

📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 20 746 obunachidan iborat bo'lib, Din & Maʼnaviyat toifasida 3 817-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 3 872-o'rinni egallagan.

📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika

невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 20 746 obunachiga ega bo‘ldi.

04 Iyul, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni -559 ga, so‘nggi 24 soatda esa -25 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.

  • Tasdiqlash holati: Tasdiqlanmagan
  • Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 12.30% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining 8.18% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
  • Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 2 554 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 1 698 ta ko‘rish yig‘iladi.
  • Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 21 ta reaksiya keladi.

📝 Tavsif va kontent siyosati

Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 05 Iyul, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Din & Maʼnaviyat toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.

20 746
Obunachilar
-2524 soatlar
-2017 kunlar
-55930 kunlar
Postlar arxiv
- Узингизни босиб олинг, - энди овози бир парда кутарилди Нозиманинг. - Би-ринчидан, мени йулимни тусишга хеч кандай хаккинггиз йук. Орамиздаги муносабатлар аллакачон тугаган. Иккинчидан...-У гапини пайсалга солиб, бир муддат жим колди. Сунг чукур на-фас олиб, сузида давом этди: - Иккин-чидан...бола сизники эмас. Уни отаси бошка. Зохиднинг пешонасини совук тер бо-сиб, кейин вужудини титрок босдими ё аввал аъзойи бадани титраб, кейин со-вук терга тушдими билмайди. Билгани - у севган, жону жахонини багишлаган аёл Зохиднинг хаёлига хам келмаган гапларни айтяпти. Гуё миясидан бир томир узилгану, у фалаж булиб колган-дек. Кузи тиниб кетди, атрофдаги нар-салар гира-шира куринар, нима булаёт-ганини англашга онги ожизлик килар-ди. Бир оздан сунг фикри тиниклаша бошлади. - Ёлгон айтяпсан...- дея олди зурга. - Мени узингдан совитиш учун ёлгон га-пиряпсан. Бола меники...уни мендан ай-иришга хаккинг йук. У мухаббатимиз меваси. - Йук, у мухаббатимиз меваси эмас, - деди Нозима огир хурсиниб. - Иккимиз-нинг муносабатларимиз аслида гунох эди. Мен гунох устига яна гунохга бот-дим. Боланинг отаси буткул бошка одам. - Ёлгон! - Зохид урнидан даст туриб кетди. Устма-уст ёгилаётган номаълум хакикатлар ёмгири уни буткул узидан чикариб юборди. - Нега ёлгон гапиряп-сан? Нега бундай киляпсан, Нозима? Мени тириклайин улдирмокчимисан? - У жувонинг кулини ушлаб, шу кадар ка-ттик кисдики, огрикдан Нозима ох уриб юборди. Зохиднинг кучли куллари ора-сидан нозик билагини зурга озод килди - Эртами-кечми, бу гапни билишингиз керак эди, - деди у кузларини узоклар-га тикиб. - Кайта-кайта адашавериб, каерда хато килдим, каерда тугри иш тутдим - узим хам билмай колдим. Бу хакикатни хозир билганингиз яхши бул-ди. Худонинг узи бирга булишимизни истамади. Бирга булганимизда бир умр виждон азобида кийналиб утардим. - К...ким? суради буткул карахт ахвол-да колган Зохид. - Боланинг отаси ким? - Буни...узим хам билмайман...- ахволи уникидан яхши эмас эди Нозиманинг. - Нима? Нима дединг? - Боланинг отаси ким эканлигини бир умр била олмасам керак...Эсингиздами сиз билан "улдим-куйдим" булиб юрган пайтларимиз хотинингиз мен яшайди-ган уйга боргани? Ушанда у "сизни бо-лаларимнинг уволи тутсин!" деганди. Уша пайтда унга "Зохид акам мени танлайди, мана, курасиз!"деган булсам-да, лекин унинг бу гапи жон-жонимдан утиб кетди. "Бу аёл бола билан Зохид акамни ушлаб колишга харакат килади. Мен хам бола тугиб бераман, ана ушан-да Зохид акам бутунлай меники була-ди. Ана ушанда бу аёлнинг устидан га-лаба киламан" дедим. Шунчалик ахмок булган эканманки, оиласини саклаб ко-лиш учун хиёнатни хам кечиришга тай-ёр аёлдан учтун булишни истабман. Хуллас, сиздан фарзандли булишга уриндим. Лекин сира муддаомга етол-масдим. Ана ушанда..гунох устига гу-нох килдим. Бу ниятимга алдов билан эришмокчи булдим. Бир таниш гинеко-лог аёл бор эди. Унга ниятимни айтдим. "Сизга ёрдам бераман, - деди у. - Лекин ...бу ишнинг узига яраша харажати бор. Бу гап иккимизни орамизда колиши ке-рак. Агар сир очилгудай булса менинг куним битади. Бирор гап буладиган булса, сизни хам тинч куймайман. Уша йигит бола узиники эмаслигини билса, нима булишини уйланг" деди. Уша пайт-да кузим шу кадар кур булган эканки, унинг шартларига рози булдим. Хуллас....у уруглантириш муолажасини утказди Бунинг ноеонунийлигини хар иккимиз хам яхши билардик, лекин нафс кузла-римизни кур килиб куйган эди. Мен сизни каттик севганимдан эмас, хоти- нингиз усттидан галаба килиш учун ка- йтмадим бу ишдан. У аёл эса пул дар- дида ноконуний ишдан хазар килмади. Хуллас....мен хомиладор булдим. Хоми-ла сиздан эканини айтдим, сиз бунга ишондингиз. Мен ниятимга эришгандим Хотинингизни кийналаётганини куриб, "Мана бундай булади эр талашиш", дер-дим. Лекин...менинг кувончли кунлари-мнинг умри киска экан. Гунохларим учун худо мени жазолади. Тугрук пай-тида улим огзидан кайтдим.

Кизиксиниб караётган хамкасб аёлла-рга айбдор одам сингари табассум кил-ди. Улардан бири ёнидаги аёлга маъно-ли кош учириб куйди. - Бу ерга келмаслигингиз керак эди, - Нозиманинг овози зардали чикди. - Нега, ахир? - Зохиднинг гапи огзида колди. - Бу ерда гаплашиш нокулай, чеккарок-ка чикайлик, - унинг сузини булиб, узи шошиб йул бошлади Нозима. Ана шунда Зохид англадики, Нозима ундан узини тортяпти. Утган вакт уларнинг орасига куринмас бегоналик деворини тиклаб- ди. Нозима уни ишхонаси якинидаги чогроккина кахвахонага етаклади. Кахвахона бурчагидаги столни банд килишди. Карама-карши утиришса-да, Нозима ундан кузини яшириб, номаъ-лум томонларга нигохини тикканди. Бу кузларда Зохид куриб урганган севги ва мехр йук эди. Зохид буни узича ту-шунди, шу пайтгача излаб келмаганим учун Нозима араз киляпти, деб уйлади. - Нози, нега кузингни олиб кочяпсан? Мендан хафамисан? Ахир, мени ташлаб кетган узинг-ку! Нега бундай килдинг? Зохид жувоннинг кулини кафтлари орасига олмокчи булди, аммо Нозима ток ургандек сесканиб кулини тортиб олди. - Сабабини узингиз яхши биласиз, деди лаблари титраб. - Лекин бундай килишга такдиримизни ёлгиз узинг хал килишга хакинг йук эди Углимни бир марта курсатмай олиб кетмаслигинг керак эди. Нозиманинг кузи галати чакнади, бе-зовта гимирлаб куйди. - Сабабини узингиз яхши биласиз. Хо-нингиз Гулширин менга улим билан олишиб ётганимда кон берди, хаётимни саклаб колди. Энди биз хотинингиз би-лан опа-сингилмиз. Сингил опасининг эрини тортиб ололмайди. Опасига кун-дош булган сингил бир умр рушнолик курмай утади. Худонинг кахрига дучор булади. - Агар була олмаслигимизга шу сабаб булса, энди бу хакда уйлама. Энди Гул-ширинга кундош булмай туриб хам менга хотин була оласан. - Канакасига? - ажабланди Нозима. - Мен сенсиз яшай олмадим. Мени фа-кат сенгина хаётга кайтара оласан. Гулширин билан ажрашдим. Энди сенга уйланаман. Углимизни бирга катта ки-ламиз. - Мен...мен сиз билан бирга кетолмай-ман, - сухбат давомида биринчи марта Зохиднинг кузига каради Нозима. - Нега? - суради Зохид, у Гулширин би-лан ажрашгани хакида Нозима бирга кетишга шай булади, деб уйлаганди. - Нега кетолмайсан, Нози? Ахир, уртами-зда хеч кандай тусик йук. Бирга були-шимизга хеч ким халакит беролмайди. - Аксинча, энг катта тусик энди пайдо булди, - бош чайкади Нозима. - Зохид ака, сиз халиям хеч нарсани тушунма-япсиз. Мен хотинингизни опам деган-ман. То киёматгача буйнимдаги карзни узолмайман. - Лекин у энди мени хотиним эмас! - ки-зишиб кетди Зохид. - Ха, энди сизга хотин эмасдир, аммо менга бир умр опа булиб колади. Дунё-даги севги, мухаббатдан хам устун нар-са - одамийлик экан. Аслида биз севги деб уйлаган нарса нафс экан. Нафси-миз устун келганда уни севги деган чи-ройли суз билан никоблар эканмиз. Бо-шимиз деворга урилганда эса...- Нози-ма жим колди. Уртага тушган совук су-кутни яна унинг узи бузди: - Лекин сиз билан кета олмаслигимизнинг асл са-баби бу эмас. Мен...мен турмушга чикя-пман. Келгуси хафта туй. Зохид дастлаб Нозиманинг нима де-ганини тушунмагандай унга тикилиб колди, у буткул карахт ахволда эди. - Н...Нозима, нима деяпсан? Мендан ку-тулиш учун шу гапни уйлаб топдингми? Ё хазиллашмокчи булдингми? Шунака-ям хазиллашадими одам...- пешонаси-дан совук тер чикиб кетган Зохид тин-май гапирар, гуё гапдан тухтаса бирор нима содир буладигандек эди. - Зохид ака, бунака нарсалар билан ха-зиллашмайдилар, - Нозиманинг овози ута хотиржам эди. - Мен чиндан хам турмушга чикяпман. Бундай яшашдан чарчадим. Мен хам уз оилам булишини, мени севадиган одам икки соатга ке-либ кетишини эмас, бир умр меники бу-лишини, боламга оталик килишини ис-тайман. - Мен боламга узим оталик киламан! Унга мендан бошка хеч ким оталик ки-лишга хакки йук! - кизариб-бузариб кетган Зохид узи билмаган холга стол-га мушт туширди. Кахвахонада утирга-нлар уларга кизиксиниб карашди.

.

Эслатма... ИММУНИТЕТНИ КУЧАЙТИРИБ, КАСАЛЛАРНИ БАРТАРАФ ҚИЛУВЧИ 8 ХИЛ ТАОМ: 1. Анор 2. Қатиқ 3. Саримсоқ 4. Пиёз 5. Кўк чой 6. шууфан 7. Қовоқ 8. Брукилли УЧТА НАРСА ЖИСМНИ КАСАЛ ҚИЛАДИ 1. Кўп ейишлик 2. Кўп гапиришлик 3. Кўп ухлашлик. БАДАННИ БУЗУВЧИ ТЎРТТА НАРСА 1. Қайғу-ғам 2. Хафалик 3. Очлик 4. Уйқусизлик (бедорлик) ТЎРТТА НАРСА ЮЗНИ ЧИРОЙЛИКЛАШТИРАДИ ВА КЎРКАМЛАШТИРАДИ 1. Тақво 2. Вафо 3. Саховат 4. Муруват РИЗҚНИ КЕНГАЙТИРУВЧИ ТЎРТТА НАРСА 1. Кечаси ўқиладигон намоз 2. Саҳарларда айтиладигон кўп истиғфор 3. Садақа беришга одатланиш 4. Эрталаб ва кечқуранги зикрларда бардавом бўлиш РИЗҚНИ ТАНГЛАШТИРУВЧИ ТЎРТТА НАРСА 1. Саҳар маҳал ухлашлик 2. Кам намозлик 3. Дангасалик 4. Хиёнат ҚАЧОНКИ МАЪСИЯТ ОСТОНАСИГА КЕЛИБ ҚОЛСАНГИЗ ҚУЙИДАГИ УЧ ОЯТНИ ЭСЛАНГ! 1. Алам яълам бианналлоҳа яро. 2. Ва лиман хоофа мақома Роббиҳи жаннатан. 3. Вамайяттақиллааҳа яжъал лаҳу махрожа. Агар мана шу гаплар сизга ёққан бўлса тарқатмасдан қўйманг! Чунки, яхшиликка далолат қилган уни қилувчи билан бир ҳилдир. Якка кураш 90 дақиқа, сериаллар 60 дақиқа, кинолар 130 дақиқа, намоз эса, бор-йўғи 5 дақиқа, жаҳаннам ҳам жаннат ҳам абадий. Бу нарсалар ақиллилар ақлларини юргизиш учун. телеграмда 300 та шеригингиз бор... Телефонда 80 та... Минтақада 50 та бўлиши мумкин. Қийинчиликда 1 та, жанозада қариндошлар Қабрда эса яна ёлғизсиз. Ажабланманг, - бу ҳаёт.

РАМАЗОН Йилнинг бошга қўнган ҳумойи, Мўъжизага, фусунга бойи. Хуш келибсиз, марҳабо, дермиз, Тасбеҳ ойи, таровеҳ ойи. Ўрганам
РАМАЗОН Йилнинг бошга қўнган ҳумойи, Мўъжизага, фусунга бойи. Хуш келибсиз, марҳабо, дермиз, Тасбеҳ ойи, таровеҳ ойи. Ўрганамиз тиймоққа нафсни, Итқитамиз орадан наҳсни. Кечиргаймиз, узрлар сўраб Бас қиламиз беҳуда баҳсни. Қўлимдадир илоҳий Китоб, Унда шундоқ этилмиш хитоб: “Ушбу ойда неки қилсангиз, Аллоҳ Ўзи айлагай ҳисоб”. Ўлдирса ҳам, лаззат берар ўқ, Талпинади кўкка – кўнгил тўқ. Раббим беҳад меҳрибон, аммо Қадр туни ўзга ойда йўқ. Фаришталар самодан тушар, Биз беҳиштни кўрамиз тушлар. “Алвидо, деб қолурмиз наҳот?!” Ҳозирданоқ қалбим увишар. Ўн бир ойга одил ҳоқоним, Нозил бўлмиш сизда Қуръоним. Инсон бўлиб яшайлик, бизни Йўлга бошланг, йўлга, султоним. © Аъзам ЎКТАМ

​Қўлбола ўчоқ ясаб, қозонни жойлаштирдик.Катта ака қайтиб келганида, қозондаги гўшт хил-хил пишиб қолганди. Собир чўпон дастухон вазифасини бажарувчи, каттагина матони ерга тўшади. Умримда бунақа ширин гўшт емаганман. Овқат танлаб, бизни хуноб қиладиган болажонларимиз ҳам, орқа олдига қарамай гўштни туширишди. Қорнимиз тўйиб кайфиятимиз кўтарилди. Ёқилғини машина қуйдик. Хайрлашишдан олдин уларнинг ёнига келдим. Катта акани қўлига пул бермоқчи бўлдим. Катта ака менга қараб қолди. -  Сиз томонларда, қўноқлардан пул олинадими?  Сизлар Аллоҳимнинг менга юборган меҳмонисиз. Ҳафа бўламан. Пулингизни олиб қўйинг. -  Катта ака, рахмат, Тошкентга йўлингиз тушса албатта, бизга келинг. Меҳмоним бўлинг. Мени телефоним ўчиб қолди. Сиз рақамларимни ёзиб олинг. Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Бухорога етиб бордик.У ердаги воқеалар бошқа бир ҳикоя. Тошкентга келиб,Катта ака ҳақида анчагина гапириб юрдим.Лекин у бирор марта ҳам қўнғироқ қилмади. Йиллар ўтди.Бир куни дўконга келсам,сотувчи қиз гапириб қолди. -  Опа,бир одам сизни қидириб келди.Қишлоқдан келганга ўхшайди. Телефон рақамингизни йўқотиб қўйибди.Мен ҳам сиздан сўрамасдан беролмадим.Кейин кетди. Бирорта улгуржи оладиган мижозлардандир дея эътибор бермадим.Сотувчи  давом этди. -  Оти ҳам ғалати экан. Катта ака салом айтди,деб қўйинг деди. Ярқ этиб унга қарадим. - Қачон кетди,қаерга кетди? -  Ўн беш дақиқа бўлди. Қаерга кетганини билмадим. Бозор радио тармоғига югуриб бордим.Қайта қайта эълон бердим.Лекин,у келмади.Менимча,бозордан чиқиб кетишга улгурган эди. Орадан шунча йил ўтди. Жиззах ҳақида,Айдаркўл ҳақида эшитиб қолсам ҳаяжонланиб кетаман. Мени Айдаркўлдан қарзим бор. Катта акани кўргим келади.Инсонийлик ҳақида гап кетса,биринчи бўлиб ҳаёлимга Катта ака келади. Ундай инсонлар бор экан,яхшилик яшайверади.Оқибат йўқ бўлиб кетмайди. Ҳаёт жуда қисқа. Қалбларни парчалаш бизга ярашмайди.Сизларни яхши кўраман. Тамом... Сабо Маъруфжонова

Ҳайрли кечаларда тинчлик ва осойишталик билан соғлик ва омонликда бардавом бўлсин. Ҳайрли ифторли , дастурхонингизга к,ут бар
Ҳайрли кечаларда тинчлик ва осойишталик билан соғлик ва омонликда бардавом бўлсин. Ҳайрли ифторли , дастурхонингизга к,ут барака тилаймиз барчага рўзадор Қадрдонларимизга!

⏱20-феврал ифторлик вақти барча вилоятлар учун ☪️Ифторлик (оғиз очиш) дуоси Аллоҳумма лака сумту ва бика ааманту ва ъалайка т
20-феврал ифторлик вақти барча вилоятлар учун ☪️Ифторлик (оғиз очиш) дуоси Аллоҳумма лака сумту ва бика ааманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту, фағфирли зунубий йаа Ғоффару маа қоддамту ва маа аххорту. ❗️Яқинларга улашинг ифторликка кеч қолишмасин👇

Қарз... Мендан кўп ҳафа бўлишади.  Роса ёздим, жавоб бермаяпсиз. Сиз томонда саломга алик олишмайдими деб. Вақт муаммоси мени қийнайди.  Саккиз, тўққиз соат тик оёқда овқат пишириш,  шундоқ ҳам касаллик билан курашиб чарчаган вужудимга оғирлик қилади. Озгина бўш вақт топсам нимадир ёзиб сизга илингим келади. Ишдан келдим.  Бугун иш кўп бўлди. Бир дақиқа ўтиришга вақт тополмадик. Кўзларим юмилиб кетяпди. Ухлашдан олдин телефонга бир назар ташладим. Экранда яна бир ёзувга кўзим тушди. Жиззаҳдан салом. Юрагим уриб кетди. Кўзларимга кучини кўрсатаётган уйқу ҳам бир зумда ғойиб бўлди. Жиззахни яхши билмайман. Бир марта Зомин сиҳатгохига борганман. Лекин кимдир Айдаркўл ҳақида гапирса ҳаяжонланиб кетавераман. Адашмасам 2007 йиллар эди. Бухоро вилояти Қоракўл тумани, Қораун қишлоғига тўйга боришимиз керак эди.  Бозордаги танишлардан бирининг тўйига. Кўпчилик автобусда йўлга чиқди. Биз тўрт киши енгил автомобилда кетдик. Машинани яқин ўртоғим бошқариб кетяпти. Биз ҳаммадан олдин етиб борамиз, Жиззах ичида айланма йўл бор, деди.  Қизимни ҳам оволганман. Чақчақлашиб анча йўлни босиб қўйдик. Бу йўлдан машиналар кам юрар экан. Онда сонда бир дона ўтиб қолади. Қоронғу тушиб қолган. Йўлнинг охири кўринмайди. Аллақачон Навоийга етиб боришимиз керак экан. Адашиб қолганимизни англаб етганимизда кеч бўлган эди. Чўл ичида иккитагина чўпон ўтовларига дуч келдик. Чўпон бизга пешвоз чиқди. -  Ассалому алайкум ака. Хорманг. Биз Бухорога кетишимиз керак эди. -  Ва алайкум ассалом. Бухоро узоқда қолди. Анча ичкари кириб кетибсизлар. Бу йўл Айдаркўлга чиқади. Кеч бўлиб қолди. Бугун бу ерда тунанглар. Эрталаб кўрсатиб юбораман. - Рахмат ака. Эртага тўй бор. Етиб олишимиз керак. Ҳозир тушунтириб қўйинг. Кетмасак бўлмайди. Орқага қайтдик. Чўпон тушунтирган  йўлдан кетдик. Бухорогача бемалол етади деб ўйлаганимиз ёқилғи, чўлнинг ўртасида тугаб қолди. Кундузи бир соатда бир кўриниб турадиган машиналар ҳам йўқ. Кун бўйи бизни қуёши билан куйдирган чўл, оқшомги шамоли билан музлатиб қўйгандек. Ўртоғим ваҳима қилади. -  Бу ерда оч бўрилар бўлади деб эшитганман.            Пишиллаб ухлаб ётган қизимга хавотирланиб қарайман. Кейин машинадан тушиб ўтин теришга киришиб кетдик. Олов кўтарилиб ўйинга туша бошлади. Баданимизга бироз иссиқ югурди. Эрталаб бирорта машина ўтиб қолар деб кутдик. Тонгга яқин бир Газель келиб тўхтади. Ҳурсанд бўлиб кетдик. Лекин  бензинга эмас, керосин билан юришини эшитиб тарвузимиз қўлтиғимиздан тушиб кетди. Хайдовчи битта нон, бир парча пишган гўшт, сув бериб кетди.  Чўлда эрта тонг отар экан. Эрталабдан қуёш қиздиришни бошлади. Қорнимиз оч, сувимиз ҳам тугади. Қизим, ўртоғимнинг ўғли иккаласи ғиншишга тушишди. Болаларга сабр қил десак ҳам тушунишмайди. Орадан икки соат ўтиб, кичик адирлик орқасидан қўй подаси чиқиб келди. Икки юздан ошиқ қўйларни биттагина йигит ҳайдаб келарди. Йигит йўлга яқинлашиб тўхтади. Унинг ёнига югуриб бордим. Сув, нон сўрадим. -  Сувим ҳам, ноним ҳам тугади.  Ҳозир Катта ака келади. Олиб келади. -  Катта ака ким? -  Хўжайин.  Сурувнинг эгаси. Биз колхозники бўлса керак деб ўйлаган сурув, битта одамники экан. Узоқдан енгил автомашина кўринди.Демак, биз кутган олам келяпди. Машинадан қорачадан келган, истараси иссиқ, ўрта ёшлардаги одам тушди. Унга вазиятни тушунтирдик. -  Сизга бензин берсам, мен ҳам ярим йўлда қоламан. Яхшиси бориб бензин олиб келаман. Сизлар қорнингизни тўйдириб туринглар. Кейин чўпон болага юзланди. -  Собир, кичикроқ туёқ ағдар. Меҳмонларга қара. Бир соатларда келаман. Чўпон йигит қўйларни бир жойга йиғди. Нимадир деб бақирган эди, қўйлар ерга ётиб олишди. Биз ҳайрон бўлиб уни кузатардик. Кейин эшшагининг ҳуржинидан пичоқ олди. Яна бир катта хуржундан қозон, идишларни чиқарди. Каттагина тоғорани, пичоқни ўртоғимнинг қўлига берди. Қарашиб юборинг деди. Сурув ичидан ўртача бир қўзини даст кўтариб елкасига олди. Кейин адирлик орқасига қараб кетди. Ўртоғим озгина вақт бизга қараб турдида, уни орқасидан югуриб кетди. Ярим соат ҳам ўтмасдан бир тоғора гўштни кўтариб келишди. Давоми 18:00 да

⚡⚡⚡⚡⚡ ⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡ 𝗤𝗜𝗭𝗟𝗔𝗥𝗝𝗢𝗡𝗟𝗔 𝗕𝗜𝗭𝗗𝗔 𝗝𝗨𝗗𝗔 𝗖𝗛𝗜𝗥𝗢𝗬𝗟𝗜 𝗩𝗔 𝗕𝗘𝗝𝗜𝗥𝗜𝗠 𝗧𝗜𝗟𝗟𝗔 𝗕𝗜𝗟𝗔𝗡 1+1 𝗞
+3
⚡⚡⚡⚡⚡ ⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡ 𝗤𝗜𝗭𝗟𝗔𝗥𝗝𝗢𝗡𝗟𝗔 𝗕𝗜𝗭𝗗𝗔 𝗝𝗨𝗗𝗔 𝗖𝗛𝗜𝗥𝗢𝗬𝗟𝗜 𝗩𝗔 𝗕𝗘𝗝𝗜𝗥𝗜𝗠 𝗧𝗜𝗟𝗟𝗔 𝗕𝗜𝗟𝗔𝗡 1+1 𝗞𝗢𝗣𝗜𝗬𝗔 𝗕𝗨𝗝𝗜𝗧𝗘𝗥𝗜𝗬𝗔𝗟𝗔𝗥 𝗠𝗔𝗩𝗝𝗨𝗗 📌𝗤𝗢𝗥𝗔𝗬𝗠𝗔𝗬𝗗𝗜 📌𝗦𝗜𝗙𝗔𝗧𝗟𝗜 📌𝗢𝗥𝗚𝗜𝗡𝗔𝗟 📎📎📎📎📎📎📎📎📎📎📎 https://t.me/+oV9CVAylDPU0Zjdi https://t.me/+oV9CVAylDPU0Zjdi https://t.me/+oV9CVAylDPU0Zjdi 𝗛𝗔𝗞𝗢𝗥 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟𝗜𝗠𝗜𝗭👇👇👇 https://t.me/+XsO9c3fXItszYTli https://t.me/+XsO9c3fXItszYTli

​Армон... Онам 20 марталаб ҳаж қилдилар. Шундан 4 тасида мен билан. Санаб юрардилар. Хушхабар берардилар. "Давронбек, бугун жуда яхши туш кўрдим. Ҳажда эканман. Каъбатуллоҳнинг шундоқ ёнида. Ҳаммаси тиниқ, тип-тиниқ. Бу тушимда 20-чи бор ҳаж қилганим..." Онамнинг бу буюк орзуларини амалга ошириш ҳаётий мақсадларимдан эди. Онам ҳеч қачон "болам, қачон сенам мени (бошқалардек) муқаддас сафарга олиб борасан?" демасдилар. Сабр қилардилар. Ҳарамайннинг сурат ва видеоларини кўрганда эса энтикиб қўярдилар. 15 йиллар аввал ота-онамни Ҳажга навбатга рўйхатга киритдик. Жудаям узоқ йилда навбат етишини айтишди... 2013 йили "Олтин қалам" мукофотини олдим. Пулини нақдлаб, валюта қилгандик, 2300$ бўлди. Яна озгина қўшилса, икки кишилик умрага етаркан. Шунга ният қилдим. Маҳалладан, шаҳардан суриштирдим. Навбат катта, (ҳалол) ҳал қилиш иложсиз. Каттароқ ишдаги танишларимдан илтимос қилдим. Ҳал қилиб бўлмади. Онам: "Майли-да, насиб бўлганда борармиз", дедилар. Дадамнинг валютада тўланадиган машинасига қўшиб юбордим. 2016 йили оғир дардга чалиндилар. 2017 йилнинг ёзи қийин кечди. Шифокорлар сўнгги чора сифатида морфин ёзиб беришди. Онам оғриқнинг зўридан хушдан кетар, кўзлари очиқ туш кўрардилар. "Давронбек, Ҳаждаман, ана, Байтуллоҳ. Оҳ-оҳ-оҳ. Ўзингга шукур, Ўзингга шукур", дердилар. Ўтган йили онам ўзлари суйган диёрларга риҳлат қилдилар... Онажоним учун ҳажжи бадал, умра бадал қилдиришга имкон ҳам бўлди. Ичимда йиғлаб-йиғлаб, ўзим борганимда ўзим бадал қиламан, дея ўзимни овутдим. Кечаги ҳафта умрага квота олиб ташлангани ҳақида хушхабарни ўқидим-у, шуларни ўйладим. Бир дўстим хушхабарни хатқутимга ташлабди. "Ўртоқ, орзуинг ушаладиган бўлибди" деб ёзибди. "Раҳмат. Унда онам бор эди, ҳозир эса йўқ" деб армон билан жавоб ёздим. Бугун қайсидир муштипарларнинг шунақа орзулари бор. Балки сизга айтолмас, ўзининг муаммоси кўп, дея ийманар. Сизда эса имкон бор. Дўстим, ҳозир имкон бор экан, фойдаланиб қолинг. Эртага эса... Аллоҳ билади... Давронбек Тожиалиев. 2019 йил

Баҳор яқин!😘 Барчангизга баҳорий кайфият тилайман!Кунингиз сермазмун аъло кайфиятда ўтсин, борингизга шукур.😘

Ишончнинг кучи... Кичик бир болакай денгиз бўйида кўзларини бир нуқтага тикиб ўтирарди. Бир соатдан бери ўтирган бу боланинг ҳоли яқин жойда ўтирган бир қариянинг диққатини ўзига тортди. Қария боланинг ëнига бориб: - Ҳа, ўғлим, хорманг. Бугун денгиз жуда ҳам чиройлими-а? - деди. Болакай қарияга қарамасдан: - Лекин бугун шамол бор. Коптогим денгизга тушиб кетиб, шамол билан анча узоққа кетиб қолди. - Агар ëш бўлганимда, сузиб бориб коптогингни олиб берардим - деди боланинг ëнига ўтирган қария. Бола жавоб бермади. Кўз олдидан узоқлашиб кетаëтган коптогига қараб ўтиришда давом этди. Қария сокин овоз билан: - Умидингни хеч қачон йўқотма. Менимча, дуо қилсанг, яхши бўлади.- деди. Бола қувонч билан: - Дуо қилсам, коптогим қайтиб келадими? - дея сўради. - Агар Аллоҳ истаса, қайтиб келади. Агар қайтиб келмаса ҳам дуоларингнинг савоби сенга етади. Болакай қариянинг гаплари хақида озгина ўйланиб, орқасидан бувасидан ўрганган дуоларни ўқий бошлади. Кейин коптоги қайтиб келиши учун Аллоҳдан ëрдам сўради. Лекин бу унинг дардига дармон бўлмади. У коптокни олиш учун узоқ вақт харакат қилган, хатто байрамда олган пулларини хам копток учун асраб қўйган эди. Ҳозир копток қайтиб келишига биргина имконият шамолнинг ўз йўналишини ўзгартириши эди. Лекин денгиз катта, копток эса кичик. Кечга яқин хаво ўзгарди. Қуëш ботиши арафасида балиқчилар денгиздан қайта бошлади. Уйига коптоксиз кетишни истамаган болакай қария билан бирга ўтириб балиқчиларни кутарди. Қария балиқни хар доим Карим балиқчидан харид қиларди. Кўзи билан Каримни излаб топган отахон: - Овингиз бароридан келган бўлса керак иншоАллоҳ - деди. Карим балиқчи ëнидаги қутига ишора қилиб: - Бу сафар балиқ оз - деди. - Дуо қилмадингизми? - дея гапга аралашди болакай. -Умидингизни асло йўқотманг. Карим балиқчи болакайнинг бошидан силаб: - Дуо... Дуо қилсам балиқ тутаманми? - Тута олмасангиз хам дуоларингизнинг савоби сизга етади. Мен ҳозиргина ўргандим буни. Карим балиқчи бу гапни биринчи маротаба эшитаëтган эди. - Мен ҳам энди ўргандим. Буни менга кичкина ўқитувчи ўргатди - деди балиқчи. Бу гапларни эшитиб болакай жуда қувонди. Копток унинг эсидан ҳам чиқиб кетган эди. Балиқчи кемасига қайтиб чиқди ва қўлига бир копток олди. Уни болакайга узатиб: - Ўқитувчилар хақини адо этиш қийин. Бу коптокни денгиздан топиб олдим - деди. Болакай худди туш кўраëтгандек эди. Кутилмаган нарсалар бўлаëтган туш. Атрофга қаради. Хаммаси хақиқий. Балиқчи ҳам, кема ҳам, қария ҳам... Копток қўлида. Уни қаттиқ қучоқлаб: - Мендан рухсатсиз узоққа кетиш йўқ - деди. Дуо қилмаганимда нима бўларди? Сора Саидова

Аёлнинг жони қирқта эмас... Беш фарзандни ўстириш, эрнинг овқатини тайёрлаш, кир ювиш, нон ёпиб, ўтин ташиш, ҳовли чеккасига иккитагина хона солганда эрига қўшилиб лой тепиш, ғишт қўйишдан тортиб қайнона, қайин-бўйинларнинг хизматини қилиш ҳам унинг зиммасида эди. Эрига ҳар замонда дўхтирга кўринсаммикан, бел қурғур оғрияпти деса, эшитадигани бир гап бўларди: Ўлмайсан, аёлнинг жони қирқта... Аёл тишини тишига босиб чидади. Касал бўлишга унинг ҳақи йўқ, ахир, аёлнинг жони қирққа. Кутилмаганда ётиб қолди. Қишлоқдаги табибнинг гиёҳлари ҳам ёрдам бермади. Уни вилоят марказидаги шифохонага олиб боришди. Кун сайин аҳволи оғирлашаверди. Шифокорлар эрини чақириб, уйга олиб кетиш кераклигини айтишди: Жуда кеч олиб келгансизлар, касаллик танани емириб бўлган... Тез ёрдам машинасида хотинининг бошини тиззасига қўйиб кетаётган эркак кўзлари ич-ичига ботиб кетган аёлга қараб йиғлаб юборди: - Онаси, кўзингни оч, сен бизга кераксан. Ҳали кўп яшашинг керак, болаларни катта қилиш, уларни уйли-жойли қилиш керак. Кўзингни оч, онаси, ахир, сен аёлсан, аёлнинг жони қирқта... Ҳаёт шами тобора сўниб бораётган аёл кўзларини базўр очди. Қалтироқ бармоқлари эрининг кучли қўлларидан тутди. Синиқ жилмайди. - Дадаси, болаларни сизга, сизни худонинг паноҳига топширдим. Қизларимга бир гапни тайин ва тайин айтинг: Ўзларини асрашсин. Айтинг аёлнинг жони қирққта эмас экан. Унинг ҳам биргина жони бор экан. Шу жонни авайлаб-асраш керак экан. Бўлмаса... У сўзини тугатолмади. Қирқинчи жони уйига етишга бир неча қадам қолганда тугаб қолганди...

Бузилган ин... Мен ҳали жуда кичкина, мактаб ёшига етмаган қизалоқ эдим. Ҳовлимиз катта, ҳар хил навдаги мевали дарахтлар бўларди... Баҳорнинг илк ойларида олхўримизга бир жуфт олақарға келиб ин қурди. Онам «булар ўғри бўлади. Ҳовлида бирор нарса қолдирсанг, ўғирлаб кетади" дердилар. Уларнинг биз билан яшаши онамга ёқмасди. Кунлардан бир куни менга: - Чиқ қизим, дарахтга чиқ. Бу ярамасларнинг инини бузиб ташла, - дедилар... Мен ёш боламан. Дарахтга чиқиш чўт эмасди. Дарров инни бузишга киришдим. Ин мустаҳкам қурилган бўлиб, лойлар билан шувалганди... Мен инни буза бошлаганимда устимда икки олақарға пайдо бўлиб тинмай чириллаб, дод-фарёд сола бошлади. Мен эса, завқ билан инни бузавердим. Хуллас, ишимни охиригача тугатиб тушдим... Орадан йиллар ўтди. Олақарғалар ҳам, уларнинг фарёди ҳам унут бўлди... Оиламизда ҳаммамиз аҳил, иноқ бўлиб яшардик. Отамнинг ишлари сабаб бошқа шаҳарга кўчиб кетдик. Ҳеч кимдан кам бўлмасдан, чиройли вояга етардик. Аммо... Биз яшайдиган уйда онам кўп касал бўла бошладилар... Натижада, яқин қариндошимиз бизга фоизсиз қарз бериб турмоқчи ва биз янги, рутубатсиз уй сотиб олмоқчи бўлдик. Бир файзли уй топилди. Аммо бу уй қарз бериб турадиган қариндошимизнинг номига расмийлаштириладиган, қарз узилгандан кейин бизга ўтказиб бериладиган бўлди... Қуръони Каримдаги энг узун оят қарз ҳақида бўлишига қарамай, биз буни гувоҳлар билан қайд қилиб қўймадик... Жон қондошимиз бўлгани учун уларга ишондик. Секин-секин қарзимизни узавердик. Лекин... атиги 300 АҚШ долларида қарзимиз қолганида уйларнинг нархи тўсатдан кескин кўтарилиб кетди... Биз олган уйнинг нархи ҳам нақд беш баробарга ошди. Ва қарз берганлар уйни бизга беришдан бош тортишди. Тўловда ўзимиздан берилган пулимизни қайтаришди... У пулнинг қиймати деярли қолмаганди... Хуллас отам, онамнинг қариндошлари сабаб уйсиз қолганларидан айнан биз қизлар узатиладиган пайтимиз келганда бошқа аёлга уйланиб, алоҳида ўша аёл билан яшай бошладилар. Биз эса, тамоман кўчада қолдик... Онам ҳозир мен билан, яъни, турмуш ўртоғимнинг уйларида яшайдилар. Укам ҳам. Онам балки эсламаслар, аммо мен ўша олақарғаларнинг фарёдини ҳеч ҳам унутмайман... Онам кўп ибодат қиладилар, тунларни бедор ўтказадилар. Онамнинг ҳам қушларнинг инларидай уйлари вайрон, оилалари пароканда бўлди... Куёв билан яшашни ҳеч ҳам хаёлларига ҳам келтирмаганлар... Ўша жониворлардек кўз ёш тўкадилар... Фарёд қиладилар... Мен эса... уларнинг чинқириғини эшитаман...

Аёлдек мард бўлолмайсиз!😢

🌿𝐒𝐇𝐀𝐗𝐒𝐈𝐘𝐀𝐓    𝐓𝐄𝐒𝐓𝐈🌿 𝐐𝐚𝐲𝐬𝐢 𝐕𝐢𝐥𝐤𝐚𝐝𝐚𝐧 𝐟𝐨𝐲𝐝𝐚𝐥𝐚𝐧𝐢𝐬𝐡𝐧𝐢  𝐚𝐟𝐳𝐚𝐥 𝐤𝐨'𝐫𝐠𝐚𝐧 𝐛𝐨'𝐥𝐚𝐫𝐝𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳? 𝐒𝐢𝐳 𝐨'𝐳𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐪𝐚𝐧𝐝𝐚𝐲 𝐢𝐧𝐬𝐨𝐧 𝐝𝐞𝐛 𝐛𝐢𝐥𝐚𝐬𝐢𝐳 ? 𝐁𝐮𝐧𝐢 𝐛𝐢𝐥𝐢𝐛 𝐨𝐥𝐢𝐧𝐠👇👇👇          1⃣    2⃣    3⃣    4⃣

​Мактублардан сатрлар... 1—мактуб "Опамни унаштирдик Янги йил ўтса, тўй. Уйланаётган йигитга увол бўлди. Ибодатли бола экан. Тарбиялаб оламан деяпди. Биламан, опам ўзгармайди!  Мен онамга ҳам ачинаман, опам, барибир қайтиб келади, тўй қилишнинг ўзи бўладими? Номусини йўқотган қизнинг бир йигитни бадном қилишга ҳақи борми? " Ичим музлаб қолди.  Келин олаётганда ўта эҳтиёткор бўлиш керак. Шундай дейману, тақдирдан қочиб бўлармиди? Қиз боланинг сепи бўлмасин, майли, ҳунари ҳам бўлмасин, аммо номуси бўлиши керак... 2—мактуб "Онам билан алоқам йўқ. Чет давлатда ишлайдилар. Анча бўлди. Ўша ерда турмушга чиқибдилар. Отаси бошқа бўлса ҳам синглим бор. Бобо-бувимнинг қўлида катта бўлдим.  Гоҳ у тоғамнинг уйида, гоҳ бунисиникида сарсонман... Она қанақа бўлади ўзи?" Бундан анча йиллар олдин бир синф чиқаргандим. 35 та боладан 25 нафарининг отаси йўқ (ажрашган эди) Бу—миллат фожиаси! Болаларда нима гуноҳ. Оналар минг жон фидо бўлсин, бола тарбиясида ота керак! Ота ҳам,  она ҳам бирдек ташлаб кетган болалар Худога нима ёзди?  Фарзандлари камоли учун ҳиёнаткор эрига чидаб яшаётган аёллар, заҳар-заққум, золима аёлининг калтакесакдек совуқ нигоҳларига кўниб яшаётган эркакларни  биламан. Бу Аллоҳнинг синовига сабр қилиш, бу ўздан, ўзликдан кечиб яшаш дейилади. Сабрнинг охири эса, албатта, мукофот олиб келади. 3—мактуб "Турмуш ўртоғи ибодатга берилиб кетгач, иши, топадиган пули  динимизда ҳаром қилинган экан. Куёвимиз бутунлай тоат-ибодатга берилиб кетди. Оиласини моддий таъминлаш ҳақида мутлақо ўйламайди. Рўзғор юкини елкасига ортган синглим ҳам чарчади. Ажрашсам деяпди!" Шуми сабаб? Ажаб дунё! Турмуш ўртоғининг пешонаси саждага тегишини орзу қилиб яшаётганлар қанча? Очарчилик даврида ҳам шунчалик ажрашиш бўлмагандир. Одамни йўқчилик эмас,тўқчилик бузади... Булар — бизга келган мактублардан айримлари. Шундай хатлар борки, ўқиб бўлгунча юрагинг тўкилиб кетади. Одам ўзидан ўтганини ўзи билади. Баъзида зардобга тўлиб кетган кўнглингни кимгадир ёргинг келади.  Вақтлар ўтиб у муаммоларинг, аслида, арзимас бўлганини тушуниб етасан. Ўшанда кеч бўлмаса, бўлди. Фарзандлар камоли учун сабрда яшаётганларга, синовларга туриб бераётганларга Аллоҳнинг ажру мукофотлари бўлсин. Ҳаммамизга инсоф берсин, фарзандларимизнинг тақдири гўзал бўлсин. 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Отам Хақида! 5.Ёшимда-"энг меҳрибон" 7.Ёшимда-"энг кучли" 10.Ёшимда-"энг билағон" 12.Ёшимда-"энг жаҳлдор" 14.Ёшимда-"қолоқ фикрли" 16.Ёшимда-"энг танқидчи" 18.Ёшимда-"ўта қайсар" 20.Ёшимда-"гаплашиш оғир" 25.Ёшимда-"ўта аралашқоқ" 30.Ёшимда-"отасиз эплайман" 40.Ёшимда-"отамни эслай бошладим" 45.Ёшимда-"тарбиясидан ҳайратландим" 50.Ёшимда-"бир оғиз маслаҳатини олгим келди" 55.Ёшимда-"рўзғорни бутлаб қўйганини англадим" 60.Ёшимда-"донишманд"имни соғиндим. 65.Ёшимда-5-ёшимдагидек "энг афзал инсоним"га айланди. У ёнимда бўлганда эди, қўлидан ўпиб, узр сўраб қўлларини қўйвормаган бўлардим... Бу улашганимиз, Отаси тирик туруб, уни ҳис қилмаётганлар, ва Отасиз қолиб унинг ўрнини излаётганлар учун.