en
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Open in Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Channel 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 20 746 subscribers, ranking 3 817 in the Religion & Spirituality category and 3 872 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 20 746 subscribers.

According to the latest data from 04 July, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -559 over the last 30 days and by -25 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 12.30%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 8.18% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 2 554 views. Within the first day, a publication typically gains 1 698 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 21.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 05 July, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Religion & Spirituality category.

20 746
Subscribers
-2524 hours
-2017 days
-55930 days
Posts Archive
​Ўзимга таниш икки оиланинг ажрашаётганини эшитиб ўйланиб қолдим тўғриси. Иккисида ҳам ташаббус аёлдан чиққан. Ким бунда айбдор? Қайнонами, эрми ва ёки аёлнинг ўзими? Аслида ким қандай бўлиши керак эди? Ким вазифасини адо этмади? Ким нима “ҳунар”лар кўрсатди-ки, аёлнинг миясига ажримдан бошқа нарса келмай қолди? Ҳозир гап бу ҳақда эмас. Ажрашишга аҳд қилган тоифадошимни айблаш фикридан мутлақо йироқман. Чунки бир ҳолат ва ё вазиятга тўлақонли ва холис баҳо бериш учун ҳар икки томонни тинглаш, ана ундан кейин хулоса чиқариш керак.  Аммо ажрим ечим эмаслиги аниқ. Эр-хотин ажрашди ҳам дейлик. Унисига хотин, бунисига эр топилар. Аммо болалар-чи? Ота-онаси ажрашаётганида суюнганидан ирғишлаб, дўпписини осмонга отармикин? Ўртоқлари оталари ҳақида кўзлари ёниб гапираркан, мунғайиб, бўйнини қисмасдан қаддини ғоз тута билармикин? Бошқа болалар каби тўлақонли оилада ўсишга улар ҳақли эмасмилар ёки? Аёл асос! Турмуш қураркан, оилани оила қилишда аёлнинг зиммасига катта юк тушмоқда бугун. Аёл табиатан боласи учун унча-мунча оғирликни кўтаради. Кўтариши ҳам керак менимча. Бу Оналик инстинкти. Аллоҳ таолонинг онага берган фитрати. Ҳайвонот оламига диққат билан қарасангиз ҳам бу фитратнинг тажаллийсини яққол кўрасиз. Ҳар қандай урғочи ҳайвон уяси душман хужумига учраса ўзини қурбон қилиб бўлса-да, болаларини ҳимоя қилади. Ўзи ҳалок бўлса ҳам майли, етар-ки, зурриёти омон қолса бас! Аммо бугунги статистик маълумотларга назар соларкан, аёллар оналик фитратини йўқотиб қўймаётирми деган ҳадик босади кишини. Эътиборингиз учун Ўзбекистонда 2022 йилнинг 1 январдан 1 июнгача 20 798 та оила расман ажрашди. Бу – ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4700 тага кўп. (Манба kun.uz) Бугун қайнонаси дастидан, эри ва ёки унинг қариндошлари ноҳақлигидан ажрашиш қарорини олиб, болаларига “тирик етим” тамғаси босилишига ҳукм бераётган тоифадошим! Бугун сиз қайнонангиз зулмидан тўйиб, “болалар пешонасидагини кўраверади-да” дея улар кўзини кулмасликка маҳкум этаркан, худди сиздек бир аёл боласининг очликдан чеккан фиғонларини қай йўсин тиндиришини билолмай, дунёга келганига минг пушаймон бўлганча бир тишлам нон излаб чор атрофга зор-қақшаб югурмоқда. “Она, жаннатда овқат кўп бўладими” дея очликдан жон таслим қилган боласини минг эмас миллион надоматлар билан қора тупроқ бағрига топширмоқда. Азизам! Сиз эрингиз ноҳақлигидан ўзингизни бахтсиз сезиб, тугунингизни тукканча ота уйингизга бош олиб кетаркан Ер шарининг бошқа бир минтақасида худди сиздек ҳатто сиздан-да гўзал ва келишган бир аёл кўзёшларига ғарқ бўлганча, бомба остида қолган вайроналар орасидан боласининг парча-парча бўлиб  кетган аъзоларини йиғиб-териб юрибди. Бошқаси жон бозорида жон талаш бўлиб, ўзи ва болалари омон қолишидан бошқа нарса унинг калласига сиғмайди ҳам. Булар тарих ёки афсона эмас. Булар бугун худди биздек ҳатто биздан-да яхшироқ аёлларнинг пешонасига битилган тақдири азал, яшаётганлари кундир. Муслимам! Дунёдаги глобал муаммолар тоифадошларимиз ҳузурига раҳна соларкан, ҳаётини издан чиқариб, жонига кўз тикаркан биз бир қайнона можароси билан ўралашиб юрсак надоматлар бўлмайдими бизга? Бир эр савдосидан тушкунликка тушиб, етимлар кўпайтирсак шармандалик эмасми бизга? Маиший муаммолар, қўйди-чиқдилар атрофида ҳануз куймаланиб юришимиз миллат аёлига ор эмасми? Фарзанди офияти учун оилада ижобий иқлим, ҳузурли муҳит яратиб бера олишга наҳот қодир бўлмасак? Боласи учун душманга ўлжа бўлишдан, ўлимдан чекинмайдиган бир ҳайвончалик ҳам эмасмизми?

Оқила келин... Қайнона эндигина якиндагина туширган келинига деди:   -Барака топинг, қизим! Ўғлимни намоз ўқийдиган, масжидга ошиқадиган бўлишига сабаб бўлдингиз! Мен 30 йилда қилолмаган ишни, 30 кунда амалга оширдингиз! - деди, кўзёшларини қуйиб... Келин:   -Онажон, тош ва хазина қиссасини биласизми? Бир замонлар каттакон харсанг тош бўлиб, у йўлни ўртасида турар, йўловчиларнинг йўлини тўсар экан. Бир киши уни болта билан уриб майдалашга ҳаракат қилибди. 99 марта зарба бериб чарчаб қолибди. Кучи етмабди! Сўнг у ерга бир киши келиб қолган экан, ундан: - Эй биродар, тошни майдалашиб юборинг! - дебди. Йўловчи рози бўлиб тошни қаттиқ урган экан, бир мартадаёқ бўлиниб кетибди. Қарашса, харсанг остида ҳамён тўла олтин бор экан. Бу икки киши уни талашиб қолишибди. Йўловчи: - Менинг зарбам билан тош бўлинди, хазина меники! - дебди. Хуллас, улар қозининг ҳузурига боришибди... Унда менинг ҳам қисман ҳаққим бор! Ахир мен уни 99 марта урдим. Чарчадим. Ўзим бўлаклай олардим! - дебди, аввалги киши... Йўқ, бунда ҳаққингиз йўқ, тошни мен синдирдим. Хазинанинг ҳаммаси меники, - дебди, иккинчи киши... Қози: Сиз тошни 99 марта урганингиз учун 99 қисми сизга. Бир ҳиссаси эса, бўлагнингиз учун сизга, - дебди иккинчи кишига... Агар биринчи кишининг 99 та зарбаси бўлмаганда эди, 100 - мартада тош бўлинмасди...    Она 30 йил ҳаракат қилиб ўғлига намоз ўқита олмади. Келинининг таъсирида 30 кунда намоз ўқийдиган бўлаганидан қувонди. Келиннинг гўзал ахлоқини қаранг-ки, натижани ўз меҳнати деб эмас, муштипар онанинг йиллар давомида чеккан заҳмати бесамар кетмаганини эътироф этиб, қайнонасини қувонтирди...     Ҳаётда кимнингдир машаққати эвазига осон обрў қозонадиганлар кам эмас...    Бир бинонинг пойдеворидан, аввалги ғиштларидан бошлаб кўтаради. Лекин, охирги ғиштни кимдир келиб қўяди. Ва муваффақият, обрў унга боқиб кетади. Лекин, Аллоҳ барчанинг амали-ю ниятини билади. Гўзал ахлоқ асли гўзал инсонлардагина бўлади...

​Ҳамшира беморларни физмуолажага олиб тушишлари кераклигини айтиб кетди. Машҳура ҳамхонасига : --Дилбар опа,сиз тушаверинг,мен Диёрбек уйғонганда тушаман,унгача хонаниям тартибга келтираман--деди.Дилбар опа доимгидай : --Ўзиз биласиз,--деди лаб буриб. Орадан бироз вақт ўтиб, Дилбар опа йўлакдан шанғиллаб келди: --Ээ,келин бўлмай ҳар бало бўлгурлар,юзингда кўзинг борми демайдия,уятсизлар,--ҳайрон бўлиб қараб турган Машҳурага қараб--Одамга ўхшаб сўрадим, навбатсиз кирай ёшимни ҳурмати бордир десам тўртта келин тўрт тарафдан таладия, нима эмиш, ҳаммаям касалмиш, қараш қўлингиздан келмаса олиб ётманг болани, дейди-я. Машҳура Дилбар опани тинчлантиришга уруниб кўрди, аммо опанинг қон босими кўтарилиб, ҳамширалар муолажа қилишгандан сўнг сал ўзига келди. Анчагача хомуш ўтирди ва Машҳурага қараб : --Қизим, бурунгилар бежиз "Бирни кўриб фикр, бирни кўриб шукур қил" дейишмаган экан-а? Менинг келиним тилло экан, бир оғиз гап қайтармаса ландовурга чиқарибман, энди қадрига етдим--деди.Айни шу пайтда Машҳура ҳам ўз қайнонасини кўз олдига келтириб: --Мен ҳам...-деди пичирлаб. Маҳбуба Баҳодир қизи Тамом...

Инсоннинг қадри... Узоқ қиш туни. Машҳура ўғилчасининг қув -қув йўталидан уйғониб, пайпаслаб боласининг пешонасини ушлади, чўғдай. Юраги тез уриб бир лаҳза нима қилишини билмай қолди. Дори берай деса, ухлаяпти, бермай деса чуқур чуқур нафас олишини кўриб ваҳима босаяпти . Эртага тонг отса докторга олиб боради, бўлди, ишидан гап эшитса эшитар. Тонг саҳарлаб қайнонасига: "Бирга докторга бориб келайлик"-деб, илтимос қилди. Хаёли барибир ишида эди, агар ўғлини касалхонада олиб қолишса, қайнонаси билан бирга қолдирмоқчи эди. Қайнонаси эса босиқлик билан: " Болажоним, жудаям мазам йўқ, ўғлим билан бориб кела қолинг, "-деди-ю, тахир дори ичди чоғи, юзини буриштирди. Машҳура эса азбаройи жаҳли чиққанидан " нима бўлди ? " дея ҳол сўрамасдан , эрига ҳам ортиқча гапирмай, болани олиб касалхонага отланди. Шифокор обдон текшириб,ётиб даволаниш кераклигини,баланд иситма билан уйда даволаш хавфли эканлигини айтиб,касаллик варақасини тўлдиришни бошлади.Машҳура бирдан бўшашиб қолди, мактабдагиларга нима дейди,чорак охири бўлса.Туриб -туриб яна қайнонасидан ранжиди,гўё болани улар касал қилгандай ичида пичирлаб ўтирди. Улар жойлашган хонада ёши 55-60лар атрофида ўзига яхшигина зеб берган барваста аёл 2 ёшлар чамасидаги болани тиззасига олиб, биргалашиб телефонда нимадир кўришарди.Машҳуранинг саломига кўзойнак остидан бир қараб "ваалей"деб, қўйди. Машҳура нарсаларини жойлаётганида ҳам ўзини бир жуфт кўз зимдан кузатиб турганини сезар,унга сайин ўзини ноқулай ҳис қиларди.Нарсаларини жойлаб бўлиши билан, Диёрбекка осма укол улашди,ўғли йиғлаб-йиғлаб кўниб қолди.Ўғилчасини оёқ томонига ўтириб энди ишхонасига қўнғироқ қилишга чоғланган эди ҳам, ҳамхонасининг телефони жиринглади.Машҳура кейинроқ қиларман деб,телефонини чўнтагига солди.Ҳамхонаси чамаси қизи билан гаплашарди. --Ҳа,Гўзал яхшимисан?Касалхонадамиз яна,ўзим олиб ётибман,ҳа у лаллайган келинойингга ишониб бўладими болани,ўзини эпласин олдин. Ушбу суҳбатни эшитмасликнинг ,ўғилчасини ташлаб чиқиб кетишнинг иложи йўқ.Аёл борган сари бақириб гапирарди --Вой,минг марта айтдим,маска тақинг, болага яқинлашманг,деб.Мана охири хонамизга кирвуриб юқтирди,одам ҳам шунча бўш бўладими гапирсанг кўзини ёшини оқизиб туради,индамай.Эй, Азизбек, ғингшима, жим ёт, набирасига бир ўқрайиб гапида давом этди, --- шу ердан чиқволай қўлини теккиздирмайман болага,ўзим қарайман. Ўзи айланиб келиб,"Азизбек бугун биз билан ухласин "дейди, кошки болага тузук қараса тош қотиб ухласа боланинг усти очиқ қолади биламанку уни. Машҳура бу суҳбат тезроқ тугашини истарди. Кечки овқат маҳали бир столда ўтириб таом тановвул қилдилар, суҳбат давомида ҳамхонасининг исми Дилбар эканини, набирасини ўн йилда кўрганини,келинининг ношуд, ландовурлигини-ю, шамоллаб, болага касалини юқтирганини жимгина эшитиб ўтирди.Таомланиб бўлгач, ҳамма идишларни ювиб, Дилбар опани идишларини қўлига тутқазганида,опа идишларни кўздан кечириб : --Ишқилиб,тоза чайдингизми,майли жойига қўя қолинг, -деди. Машҳура арзимаган иши учун ҳам дуо қилиб қўядиган қайнонасини эслади. Кечга бориб шеригининг боласини иссиғи чиқди. Болажон"ойи,ойи"деб ғингшиб йиғларди.Шу орада Дилбар опанинг қувватлаш учун қўйган телефони жиринглади, Машҳура олиб бераман деб кўзи тушди"Келин". Қайнонаси ўзининг исмини"Машҳура қизим"деб сақлагани бир зум хаёлидан ўтди.Хаёлларини Дилбар опанинг баланд овози бузди. --Сизга неча марта айтдим, келманг деб,ўзи зўрға тузатяпман болани,келиб баттар касал қилиб кетасизми?Чучвара қилган бўлсангиз додажонингизга сузиб беринг, бизга овқат керакмас,сиз уйдагиларга, додажонга яхши қаранг, бўпти. Телефон қўнғироғидан кейин бола баттар йиғлади ойисини сўраб,охири набирасига телефон бериб тинчитди-да,яна келинини ношудликда айблаб кетди.Бу аёл ҳар сафар арзимас нарсалар билан келинини айблаганда Машҳура ўзининг қайнонасини,унинг кўп йиллик устозлик тажрибаси ўлароқ насиҳатомуз суҳбатини соғинарди.

Ҳаёлпараст қайнона☺️

ҲОРАЗМДА ТУЁҚЛИ ҚИЗ АФСОНАСИ😱 (Бўлган воқеа) Бир хайдовчи тунда кимсасиз йўлда кетаётган бўлади. Атроф қоронғу фақат машина чироқлари йўлни ёритиб боради. Кутилмаганда йўл четида оқ кўйлак кийган сочлари узун бир қиз қўл кўтариб турганини кўради. Хайдовчи хайрон бўлиб машинани тўҳтатади. Қиз қўшни қишлоққача ташлаб қўйишни сўрайди. Қиз орқа ўриндиққа ўтиради. Бир пайт хайдовчи салондаги кўзгуни тўғрлаётганида пастга қизни оёқлларига кўзи тушади. Қизнинг кўйлаги бироз кўтарилган унинг оёқлари эса инсонники эмас, балки тескари қараган от туёқлари эди. Хайдовчининг ичига совуқ бир титроқ киради😨 ДАВОМИ БУ ерда👈🏻

Кейинги ҳафта уйга қайтаман. ​​​Кўчада ётганимда одамлар садақа ташлаб кетишади. Ишқилиб самолётим учадиган кунгача кўчада ётиб юрганимда полициянинг қўлига тушиб қолмайда… Мен бойиш учун, мол-давлат тўплаш учун келмагандим. Болаларим бировдан кам бўлмасин, қизларимнинг сарпо-сепини тўкис қилай, уч-тўрт сўмгина ишлай деб келгандим. Мен бу ерларга жаннат излаб келмагандим. Шунчаки тирикчилик ташвишлари бошлаганди. Аммо кўрган-кечирган хорликларим, изтиробларим топганимдан ортиқ бўлди. Мен йўқотганларимнинг ўрнини фиръавннинг мол-дунёси ҳам тўлдиролмайди. Художон, менга умр бер, Ўзинг куч-қувват бер, юртимга етиб олай. Ўлигим бегона тупроқларда хор бўлмасин, Художон! Ўз юртимга, истараси иссиқ халқимнинг бағрида, фарзандларим, яқинларим қўлида жон беришни насиб қилган, Худойим!.. » Солиҳа шу тун овсинининг Туркияда тутган кундалигидаги ёзувларни ўқиш билан тонг оттирди. Бир хаёли овсинининг  болаларини олдига олиб, юрагидаги бор нафрату аламларини айтиб-айтиб олгиси келса-да, «қанийди бу билан бир нима ўзгарса? Ўзи шундоқ ҳам шум етим бўлиб бўлиб армонга тўлиб ўтиришибди, уларнинг дилини оғритиб нима қиламан» деган раҳмоний ўй билан ўз-ўзидан ёзғириб қўйди. «… Барибир опамнинг кўрган-кечирган кунлари шундоқлигича қолиб кетмаслиги керак. Ахир ҳозир хорижга жаннат истаб кетаётган хотин-қизлар камми? Майли, ҳаммаям раҳматли  Мавлуда  опамдек қийналмас, азият чекмас, бироқ улар топган минглаб доллар йўқотишлар ўрнини тўлдирадими? Одамларнинг дунёқаришаи бойигани билан биз ўзбекмиз, бизда эгасиз бегона жойларга кетган аёлга одамлар яхши кўз билан қарамайди. Бу дафтарни бирор газета-журналда ишлайдиган журналистга берсам-чи? У шу асосда бир нима ёзса одамларга таъсири сезилар?… Мавлуда опамнинг болалари дафтардагиларни ўқиган бўлса-чи? Келин ойим бизни шарманда қилиш учун онамнинг кундалигини бегоналарга, тағин газетачиларга берибди, деб мендан хафа бўлишса-чи?..» Солиҳа узоқ ўйлади. Ҳар томоннинг ҳисобини олди. Ҳар қандайига ўйламасин, фикрлари овсинининг мусофирчиликдаги изтироблари ёзилган дафтарни шундайлигича қолдиролмаслигини тасдиқларди. Дафтарни яна бир марта қўлига олди-да, «опамнинг исмлари, аниқ манзиллари йўқ-ку бу ерда. Мен ҳам айтмайман. Бу ердаги гаплар газетага чиқса, уни ўқиган хорижнинг пулига орзумандларга ибрат бўлса, савоби опамга тегади… Мавлуда опам ҳаёт бўлганларида ҳам менинг бу ишимни маъқуллаган бўлардилар…» дея кўнглидан кечган ўйдан дадилланиб, газета таҳририятларини кўзлаб йўлга отланди… Тамом... Муаллиф номаълум.

- Хўп, бордингиз ҳам дейлик, нима қиласиз? Қаерга борасиз? Иш дегани сизга дарров тап-тайёр турмас? - Унисини аниқладим-да, айланай Солиҳабону. Туркияга ўз-ўзидан кетадиган бўлибманми? Қудағайнинг бир дугонаси бор экан, Туркияга савдо иши билан қатнаб турармиш. Бир йиғинда ўша аёл билан танишиб, гаплашиб қолдик. Туркиядан менга иш топиб берадиган бўлди. Гаплашиб, келишиб борадиган жойимни аниқлаб олдим. Бир хонадоннинг иккита боласига энагалик қиларканман… - Ҳаммасини ҳал қилган экансиз-ку, опа… Майли, ўзингизга қаранг. Ишқилиб, хайрли бўлсин… Солиҳа ўша пайтлари овсинини деб эри билан ҳам жанжаллашишганди. - Қандай қайнисиз? Одамда орият бўлсин экан-да!?  Ахир, ўша  аёл раҳматли акангизнинг, бир қориндан талашиб тушган жигарингизнинг хотини-ку! У ҳақида бирор ножўя гап гапирилса, бир учи сизга тегмайдими?! - Нима қил, дейсан?!- Эрининг ҳам фиғони фалак бўлди.- Мен ўлган акамнинг хотинига хўжайинчилик қила оламанми? Иккита ўғли бор, қизлари бор, қолаверса, ўзининг ака-укаси бор, улар уялсин, ўшалар ор қилсин! Мен нима дейман? Нима қила оламан?! Ишлагиси келибди, борсин, кўрсин, ишласин. Мен ўз оиламни биламан, бошқаси билан ишим ҳам, ҳушим ҳам йўқ!.. Солиҳанинг овсинининг чет элга кетишига қарши кураши шу кўйи мағлубиятга учради. Овсини Туркияга кетди. Онаси жўнатган пулларга ўғиллар уйларни таъмирлатишди, машина олишди. Оналарини узоқ юртларнинг бегона одамларига хизматкор қилиб, ўзлари юртда ялло қилиб юраверишди. Охир-оқибат онасининг бошига етиб, энди доду фарёд қилиб ўтиришибди. … Зафарбекнинг юзига қарашни истамай, ўйга ботиб ўтирган Солиҳанинг хаёлларини келин Дилфузахоннинг овози тўзғитди: - Келинойи, мана бу сизга экан. Ойижон касалхонага охирги борганимизда сизга бериб қўйишимни айтгандилар… Солиҳа бир Дилфузага, бир қўлидаги дафтарга ҳайрон тикилиб ўзига узатилган дафтарни олди. Ҳайрати тошиб дафтарни варақлашга тушди. Бошида «Адашган кўнгил изтироби» деган ёзувга кўзи тушдию, бир қалқиб кетди. Дафтардаги битиклар нима ҳақидалиги ва уни овсини нега ўзига илинганини идрок этди. - Зафарбек, Дилфузахон, сиқилмайгина ўтиринглар, мен эртага эрталабда келаман. Энди уйга борайин, болаларга бирор иссиқлик тайёрлаб беришим керак. Амакингиз шу ерда қоладилар. Солиҳа таъзия эгалари билан хайрлашиб, уйи томонга қадамини жадаллатди. Уйига келиб болаларининг ош-овқатини тўғрилаб, овсинининг келини тутқазган дафтарни варақлашга тутинди. «… Одамлари ғалати экан. Ўзларини жуда устун қўйишади. Хизматкор, ҳатто ундан ҳам баттар одамга муомала қилгандек ижирғаниб иш буюришади. Ёш болалари ҳам тап тортмай иш буюради. Айтилган иши вақтидан бироз кечикса, «сенга шунинг учун пул тўлайман-ку!» деб дағ-даға қилишади. Отаси тенги, онаси тенги одамларни ҳам бемалол сенлашади. Барибир ўзимизнинг одамларга етмас экан ҳеч бир миллат. Меҳр-оқибатли, юзи иссиқ халқимни соғиндим…»  Солиҳа дафтарни варақлаб, ундаги ёзувларни ўқигани сари ўксиниб йиғларди. Сўнгги варақлардаги ёзувлар Солиҳанинг юрак-бағрини ўртаб юборди: «Қуриб кетсин бу грипп, пул тежайман деб оёқда ўтказиб юбордим. Тинка-мадоримни қуритди. Дори-дармон ҳам фалон пул, касалхонага ётиш учун ҳам пул керак. Нима қилсам экан?.. Ўзинг ёлғизлатма, мени Худойим…Ўпкам санчиб-санчиб оғрияпти. Овозим чиқмай қолди. Дори олиш учун кўчага, дорихонага чиққандим, уй эгаси уйга киритмади. «Сен юқумли касалликка чалингансан. Туберкулёзми, силми, баломи баттарми! Йўқол, болаларимга юқтирасан касалингни! Ол, мана, нарсаларинг. Сени идишларингни ахлатга ташлаб юбордим» деб юзимга эшик ёпди. Энди нима қиламан? Қайга бораман? Раҳм-шафқати йўқ экан, ҳатто охирги маошимни ҳам беришмади. Чипта олиш учун ҳам рейсни кутиш керак. Кейинги ҳафтага қайтсам… унгача кўчада ётаманми?..» Солиҳа шу ерга келганида овозининг борича ўкириб йиғлаб юборди. Тўшакка ўзини ташлаб, «опажоним, пул деб, болаларини деб хор бўлган опажоним» дея хўрсиниб-хўрсиниб кўз ёш тўкди. Айтиб-айтиб йиғлаб, бироз кўнгли бўшагач яна дафтардаги битикларга кўз тикди: «… Уч кундан бери туз тотмадим. Кўчада тунаяпман. Кундузлари дўкон, бозор айланиб вақт ўтказаман. Нафасим сиқиб, бошим айланяпти. Давоми 09:30да

Дарбадарлик изтироблари... (хаётий вокеа) Солиҳа кўксига муштлаб, сочини юлиб йиғлаётган овсинининг қизлари, келинларига бир зум нафрат билан тикилиб турди. Сўнг хонага шахд билан кириб, уввос солиб йиғлаётганларни ярим жаҳл, ярим ҳамдардлик билан тинчлантиришга уринди: -    Бўлди, кеч тушганда кўз ёшини йиғиштиринглар. Доду фарёд, йиғи-сиғиларнинг фойдаси йўқ энди. Мавлуда опам ҳозир қабрда сўроқ-саволдан ўтяптилар, сизларнинг нола-фарёдингиз марҳумага зиён бўлади. Опам  энди гўрида тинч ётсин. Дод-фиғон қилган билан бир нима ўзгарадими?! Ундан кўра ҳақига дуолар қилинг, ётган жойлари нурга тўлсин. Бир пасда таъзияли хонадон совуқ сукунатга чўмди. Энди аҳён-аҳёнда марҳуманинг қизлари пиққиллаган, ҳиққиллаган товуш чиқариб жимжитликни бузар, ҳеч ким бир-бирига бир оғиз сўз дейишга журъат қилолмас эди. Кечга томон келди-кетдининг кети узилиб, ўлик чиққан уйда фақат марҳуманинг яқинлари, қариндош-уруғ қолди. Солиҳа дастурхон ёзиб қўшнилар чиқарган егуликларни қўйди. Уйнинг ҳар бурчагида  биқиниб, кўз ёш тўкиб ўтирганларни бир жойга тўплаб овқатлантирди. Қайноғасининг тўнғич ўғли Зафарбек товоқдаги ширгуручга бир-икки қошиқ солган бўлдию, бир нуқтага тикилган куйи жим қолди. Солиҳа йигитнинг ҳам айрилиқ доғида, ҳам орият зўридан қийналаётганини билиб турганди. Аммо энди минг қийналмасин, бошини тошларга урмасин фойдаси йўқ. Онаси қайтмайди. Ота-она вафоти фарзандга мерос дейдилар. Аллоҳдан келганини бандаси кўтаришга мажбур. Аммо куйгулиги бошқа нарсадан. Овсини шу болаларини, қизларини деб хорижга ишлагани кетганди. Ўша ерда касали ўтиб кетиб, бедаво хасталикка айланган экан. Бир аҳволда юртга қайтдию, бир ҳафта касалхонада ётиб жон берди… - Дурустроқ емадингиз, Зафаржон. Бунақада ўзингизни олдириб қўясиз-ку… - Едим, келинойи, раҳмат сизга… - Зафаржон, дардингиз оғирлигини биламан. Аммо сабр қилинг, бошқа чорамиз йўқ. Раҳматли Мавлуда опам учун еру осмон куйса ҳам энди уларга наф йўқ, қайтанга зараримиз тегади оҳ-воҳимиз билан. Хонадоннинг бош фарзандисиз, ука-сингилларингизга ҳам ота, ҳам она бўлинг. Ўзингизни бардам тутинг энди… Солиҳа қайнисига сиртдан кўнгил кўтарувчи гапларни гапираётгани билан, кўнглида алам ва нафратдан ўзини қўярга жой тополмаётганди. «Эссиз, йигит, эссиз эркак,- дерди унинг кўзлари, онангни четга ишлагани жўнатиб қўйиб, ўзинг қайси юз билан у юборган пулларни хотин, бола-чақангга, ўзингга сарфлаб юрдинг?! Онанг бегона тупроқларда, ёт кишилар қўлига муте бўлиб топган пулга машина олиб миниб юришга чидаган ориятингга ўт тушсин-а!» Солиҳа бу гапларни Зафарнинг ўзига айштишдан маъни йўқлигини жуда яхши билади. Ўшанда овсини Туркияга кетмоқчилигини эшитганида ҳам Солиҳанинг капалаги учиб кетганди. Аввал ишонмади, сўнг минг истиҳола билан овсинидан сўради: - Опа, четга кетармишсиз, ишлагани? - Ҳа, Солиҳабону, бироз ишлаб келмасам бўлмайди. Замонни кўряпсиз-ку… Ҳозир пули йўқ кишини одам ўрнида кўришмайди. Қизларни узатиш керак, ўғилларни уйлантириш керак. Зафарбекни уйлантириб роса қарзга ботиб кетганимиздан хабарингиз бор. Хуллас, оз-моз ишлаб келмасам бўлмайди… - Опа, қўйинг шу четга чиқишни. Қизларингизни узатиш, ўғилларингизни уйлантириш бўлса, мана биз-амакилари, аммалари бор, ўзингизнинг яқинларингиз… - Э, Солиҳабону, ҳозир ким ўзидан ортяпти? Қавм-қариндошга оғирлигини ташлаб, яқинлар ёрдамидан умид қилинадиган замонми ҳозир? Худога шукр, ҳаммангизнинг, яқинларимизнинг борига шукр, аммо ҳар ким ўзи учун ўзи ҳаракат қилиши керак. Ҳамманинг ўзига яраша ташвиши етарли. - Унда ўғилларингиз борсин, сиз қолинг, жон опа. Шу ёшингизда иш деб четга чиқсангиз болаларингизга иснод, ахир! - Йўқ Зафарбек ҳам, Зуҳриддин ҳам сингилларининг ёнида қолади.  Уйни эркаксиз қолдириб бўладими? Тағин бўй қизлар бор хонадоннинг эркаксиз қолиши маъқул эмас. Зафарбек яқинда уйланди. Ҳозир эр-хотин бир-бирининг ҳуснига қараб тўймайдиган, бир-бирининг меҳрига қонмайдиган пайти. Бу вақтда уларни ажратиб, ўғлим билан келиннинг кўзига балодай кўринмайман. Икки-уч йил ишлаб келайин, унгача Зилола ҳам ўқишини битказади, узатамиз, келин ёш болаларга ўралашиб қолганида Зафарбекни жўнатарман Давоми 08:58 да

🕌 Рамазон ойининг тўртинчи куни ⏰ Саҳарлик вақтлари барча вилоятлар учун. Аллоҳ барча биродару муслималаримизга бир ой мобай
🕌 Рамазон ойининг тўртинчи куни ⏰ Саҳарлик вақтлари барча вилоятлар учун. Аллоҳ барча биродару муслималаримизга бир ой мобайнида Рўзани тўлиқ тутиб олишларини насиб қилсин🤲

🌙🎉 РАМАЗОННИНГ 4-КУНИ МУБОРАК!!! 🍃🌹АССАЛАМУ АЛАЙКУМ🍃🌹 🌹🌸• Аллоҳдан сиз учун дунёдаги энг яхши нарса - АЛЛОҲНИНГ МУҲАББАТИНИ 🌹🌸• Жаннатдаги энг олий неъмат - АЛЛОҲНИНГ ЖАМОЛИНИ КЎРИШЛИКНИ 🌹🍃• Энг яхши мукофот - ПАЙМҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМ БИЛАН ЖАННАТДА ЖАМЛАШИШНИ сўрайман! •🌹🌸• ТАН СИҲАТЛИК •🌸🌹• ОФИЯТ •🌹🌸• БАХТ - САОДАТ •🌸🌹• ОМАД •🌹🌸• ҲАЛОЛ ДАРОМАД Сиздан асло айрилмасин!🤲🏻 🌙РАМАЗОННИНГ 4-КУНИ муборак бўлсин!

🙏Тун ухлатсин, ойдек жамоли билан, Тонг уйғотсин, майин шамоли билан, Энди ухланг, Аллоҳ каломи билан, Барвақт уйғонинг, Аллоҳ саломи билан!🙏 Сахарлик учун барвақт уйғонинг! Эзгу ниятлар Ила Аллоҳ учун Рўза тутамиз Иншааллоҳ! Хайрли тун Азизларим! 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​Эшикка бош суқди-ю, қайнотасининг тепасида унсиз ўтирган эрининг икки аммаси, яна учта нотаниш эркак, эри ва бешала қайноғасини кўрди. Ғалати овоз қайнотасининг хириллаши эди. Чол «қих-х-х, қих-х-х» деб хириллар, ўтирганлардан садо чиқмасди. Хотинлар оғиз аралаш бурун—ларини ҳам рўмолча билан тўсганча унсиз титрашарди. Ғалати мавҳумликдан чўчиган Нозима эрини секин чақирди: -Нодир ака. Ҳамма ўгирилди. Эри овозсиз, чаққонлик билан турди-да, кўрсаткич бармоғини лабига босиб, «жим» ишорасини қилди. Қўлидан тутиб, ташқарига тортди. -Овозингни чиқарма, Ноз, кириб ухла, келма буёққа,—бўғиқ овозда шивирлади, сўнг изига қайтди. Юраги сиқилган келин ҳовлига чиқди. Тандир бошида шумшайиб ўтирган овсинларига кўзи тушгач, ҳайронлиги ортди. -Отамларга нима қилди,опа?—яқинлашгач сўради,—Нодир акам овозингни чиқарма деб койидилар. Нима бўляпти, тушунмаяпман. Ухламай нега бунақа ўтирибсизлар? —Отам омонатларини топшираяптилар, овсинжон. Бунақа пайтда чўчитиб юборилса, қирқ кунгача жони узилмай қийналади одам,— овсинлардан бири паст овозда гапирди,—сиз бориб ухлайверинг. Ёш нарса чўчиб—нетиб юрманг. Нозима  даҳшатдан қотиб қолди, бошқа гаплар қулоғига кирмади. У шу хонадонга келгунча аза, ўлик нималигини билмаганди. Бир сўз айтмай, овсинлари ёнига ўтирди. Ҳеч ким уни кетишга қайтиб қистамади. Ҳамма ўз хаёли билан банд. Ярим кеча бўлгани учун ҳаммаёқ тинч, болалар ухлашарди. Биргина кўкда тўлин ой кўринар, сахийлик билан нур сочиб, теварак—атрофни ёритарди. Сукунатни чигирткалар чириллаши, аҳён—аҳёнда итларнинг олисдан келаётган ҳуриши бузиб қўярди. Нозимани уйқу элитди. Кўзи сал илинган экан, тўсатдан ичкарида бошланган йиғи-сиғи, фарёд овозларидан чўчиб кетди. —Келин, айтиб—айтиб йиғланг, бўлмаса уят қилишади,—овсинлари кетидан югурган кимдир Нозимани огоҳлантирди. Эркаклардан ёши улуғроғи чолнинг энгагини рўмолча билан танғигач, кўзини силаб очиқ қолган нигоҳларни ёпди. Бошқаси оёқларини жуфтлаб, бош бармоқларини бир-бирига боғлади. Қўллари қотиб қолмаслиги учун икки ёнга тушириб қўйишди. —Акажон, бўлди, беринг шуни. Янгамнинг ёнига қўямиз сизни. Берақолинг, акажон, акажоним-м-м…—аммалар йиғлаб ялинишар, марҳумнинг қўлини силаб—сийпашарди. Нозима қайнотасининг чап қўлида раҳматлик аёлининг қаттиқ ғижимланган суратига кўзи тушди-ю, йиғлаб юборди, узоқ йиғлади… *  *   * Шуларни хаёлидан ўтказган Нозима хола яна бир бор марҳумлар ҳақига Қуръон тиловат қилиб, ис чиқаришни кўнглига тугди. Кампирини кўрган Нодир чол енгилгина койинди: —Иш қилмасанг ҳам кўзимни тўйдириб уйда ўтир, онаси, нима бор бировларникида, э-эй, тавба-ей… Тамом... Барно  АБДУРАЗЗОҚ қизи.

  Муҳаббатнома... «Ишқ кўнгли латифликдан пайдо бўлади. Қалби латиф бўлмаган одам ошиқ бўлолмайди!»                  «Қобуснома»дан. «Элакка чиққан хотиннинг эллик оғиз гапи бор!» Қўшниникига бирровга кирган Нозима хола анча ўтириб қолди. Бир маҳал уни невараси йўқлаб келди. —Дарров ортингдан «совчи» келади-я, бирпас ўтиришгаям қўймайди, чолинг қурмағур,—кулди Фарида хола. —Ҳа, нимасини айтасан, ўртоқ, сал кўздан йироқлашсам излашга тушади бари,— дугонасининг гапини маъқулларкан,—чолнинг феъли раҳматли қайнотамнинг феълига ўхшайди. Дунёда хаёлдан-да тез, югурик нарса йўқ. Нозима холани хаёл бундан қирқ беш йиллик хотиралар гидобига улоқтирди. …Эндигина ўн тўққиз баҳорни қаршилаган Нозима суқсурдек келин бўлди. Қайнонасининг оғир бетоблиги учун тўйни тезлатишганди. Эртасига «Юз очар» маросими ўтказилди. Тўрда зўрға ўтирган хаста қайнона келинининг ҳуснидан кўнгли тўлдими, синиқ юзлари бирпас ёришди. Дарди енгиллашиб, қаддини кўтарди, чоли тутган ёстиққа ёнбошлади. —Чиройи тиниқ келинимнинг, палаги тоза-да, отаси. Раҳматлик бувиси ҳам маҳалламизда тенгсиз гўзал эди, ошиқ бўлмаганнинг ўзи йўқ эди. Келиним ҳам бувисига тортибди,—оҳиста, дам ола-ола гапирди Сарви кампир, чоли Назар ота маъқуллади. Кампирни  ўз хонасига Назар ота суяб олиб кетди, ёрдамга шошилганларни бийлатмади. Янги келин қайнона хизматига киришди. Хилма-хил пишириқлар, овқат, чой ташиб чарчамади. Ҳайрон қолгани шу бўлдики, қайнотаси кампирининг олдидан бир зум  нари кетмас, касал кўргани келганларни ҳам аёли чарчаб қолишини айтиб, тезда чиқариб юборарди. Келинлигининг учинчи куни қайнонасининг чойини янгилашга кирган Нозима ғалати манзаранинг гувоҳи бўлди. Шипга тикилиб ётган кампирнинг бош томонида чоли мук тушиб ўтирар, оппоқ сочларини силаб ёлворарди: -Онаси, жон онаси, мени ёлғиз ташлаб кетма. Ўлсам мен ўлай, сен ортимдан қол. Сарвигулим, Сарвижон, мени эшитяпсанми? Отанинг кўзёшлари юзларидан соқолига юмалар, қотма елкалари силкиниб-силкиниб тушарди. Сарви кампир ожиз овозда нимадир деганди, чол тағин ёлвора бошлади: -Йўқ-йўқ, кетсанг мениям опкет, етимдай ташлаб кетма. Шунча йил бирга бўлдик, энди нега бевафолик қилаяпсан, гулим, гулжоним…— чол аёлининг юзларини силар, пешонасидан, бетларидан оҳиста-оҳиста ўпиб қўярди. Кампирнинг чеккаларидан ёш сизилди. Нозима бир сўз демай ортига қайтди. Чол-кампирнинг самимий меҳр-муҳаббати уни ҳаяжонга солганди. Еттинчи кун қайнонаси бандаликни бажо келтирди. Шундай бўлишини олдиндан билишса-да, бу ўлим оилани бир қалқитиб ўтди. Айниқса, чолга қийин бўлди. Онадан етим қолган бўтадек бўзлади, ғам чекди. Сарви холани ерга қўйиб келинган куннинг эртасига чол ётиб қолди. Ота ҳеч нарса емас, гапга жавоб ҳам қайтармас, ичи куйганиданми нуқул сув ичарди. Катталарнинг насиҳатлари, болаларининг ўтинчлари ҳам кор қилмади. Хона шипига тикилганча жим ётаверди. Емоқ—ичмоқдан қолгани учунми танаси ток зангидай қорайиб, қурий бошлади. Тўртинчи куни Нозима тушлик маҳалида қайнотасидан хабар олгани оёқ учида ичкарига кирди. Чол ўзи билан ўзи гаплашарди: “Сарвигулим, мениям опкет, ортиқ чидолмайман. Ортимдан қол, дедим кўнмадинг. Энди ёнингга чақир, чақира қол тезроқ. Иккимизнинг маъракамизни битта қилишсин, гулим. Сени соғиндим, эшитаяпсанми, соғиндим. Сенам менсиз зериккандирсан. Бирга бўлсак яхши бўларди. Юрагим ёниб кетаяпти, во-о-оҳ!..” Келинчак нима қилишни билмасди. Чолнинг гапини бўлишга ботинмади, раҳми келарди унга. Оҳиста изига қайтди, оғир—оғир нафас олди. Шу куни ярим кечада алаҳсираб уйғонди, ёнида эри йўқ. Бироз кутди, келавермагач, уйқуси қочиб кийинди. Даҳлизга чиқаркан, қайнота уйидаги чироқ диққатини тортди, юраги ҳаприқди. Оёқ учида юриб яқинлашди. Ичкаридан ғалати овоз эшитиларди. Давоми 22:00 да

Олдинги ва ҳозирги одамлар ўртасидаги фарқ. 😅

Барчага хайрли ифторлик тилайман.

💫✨ҲАЙРЛИ КЕЧ!✨💫 ✨Ҳайрли кеч Қалбида аллоҳ дилида иймон ва юраги мехр-мухаббатга тўла ошно Қалбларим!✨
💫✨ҲАЙРЛИ КЕЧ!✨💫 ✨Ҳайрли кеч Қалбида аллоҳ дилида иймон ва юраги мехр-мухаббатга тўла ошно Қалбларим!✨

Йил номларини биласизми? 1991 йил — “Aлишер Навоий йили” 1992 йил — “Ҳамширалар йили” 1993 йил — “Aҳмад Яссавий йили” 1994 йил — “Мирзо Улуғбек йили” 1995 йил — “Aбу Aли ибн Сино йили” 1996 йил — “Aмир Темур йили” 1997 йил — “Инсон манфаатлари йили” 1998 йил — “Оила йили” 1999 йил — “Aёллар йили” 2000 йил — “Соғлом авлод йили” 2001 йил — “Она ва бола йили” 2002 йил — “Қарияларни қадрлаш йили” 2003 йил — “Обод маҳалла йили” 2004 йил — “Меҳр-мурувват йили” 2005 йил — “Сиҳат-саломатлик йили” 2006 йил — “Ҳомийлар ва шифокорлар йили” 2007 йил — “Ижтимоий ҳимоя йили” 2008 йил — “Ёшлар йили” 2009 йил — “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили” 2010 йил — “Баркамол авлод йили” 2011 йил — “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” 2012 йил — “Мустаҳкам оила йили” 2013 йил — “Обод турмуш йили” 2014 йил — “Соғлом бола йили” 2015 йил — “Кексаларни эъзозлаш йили” 2016 йил — “Соғлом она ва бола йили” 2017 йил — “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” 2018 йил — “Фаол тадбиркорлик, инновасион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” 2019 йил — “Фаол инвестисиялар ва ижтимоий ривожланиш йили” 2020 йил — “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” 2021 йил — “Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” 2022 йил - "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили" ✅2023 йил «Инсонга эътибор ва сифатли таълим» йили!

​​Дилбар менга қараб жилмайиб турганига кўзим тушди. Бу Лоланинг хонадоши Дилбар эди. Лола билан бир вилоятдан, шунинг учун доим бирга юрарди. Ўша куни шинам кафеда ўтириб ёшлик йилларимизни кўп эсладик. Суҳбат мавзуси Лолага келиб тақалди. Аслида, шуни кутиб тургандим. Лола бахтлимикин? Хонадошим Сурат уни авайлаб-асраб юрибдими? деган саволлар менга тинчлик бермасди. - Сурат ва Лола? сўради у ҳайратланиб. Ким айтди сизга уларни турмуш қуришган деб? - Тушунмадим?! Ахир Сурат ўқишни тугатар чоғимизда бир ҳафтадан кейин тўй деганди. Улар учрашиб юришганди ҳам! - Қанақа учрашув? Суратнинг ўзи Лолани тинч қўймай, йўлидан чиқарди. Фақат сизни ёмонлагани-ёмонлаган эди. Лола ғийбатларга ишонгиси келмай йўлингиздан чиқаверди, бироқ сиз ундан қочардингиз. Сўнгги марта ўқишни тугатиш арафасида сизга хат ҳам жўнатди. Унда ҳаммаси бошдан-оёқ аниқ-равшан ёзилганди. Бироқ сиз бечора қизнинг кўнглини синдириб: Мен Суратни ҳурмат қиламан. У мен ҳақимда бундай гапларни гапириши мумкин эмас. Сен билан ўртамизда ҳеч қачон муҳаббат бўлмаган. Мени тинч қўй! деб ёзгандингиз. - Нима? Қанақасига?! Мен ҳеч қандай хат кўрмаганман ва ҳеч кимга хат ёзмаганман! Шундай дедиму, бошимни чангаллаб қолдим. Бирдан Сурат билан хонада ўтирганимизда қандайдир бир қиз хат олиб келганини эсладим. Демак, ўша хат Лоладан бўлган экан. Ё Худойим, нақадар аҳмоқман! Лекин нега? Нега Сурат бундай қилди? Нима учун? Ахир мен уни дўстим дегандимку! Ё, Тангрим, нега менга бундай тақдирни раво кўрдинг? Тамом...

Ким Қайси Мучалда Туғилган ❤️❤️❤️ Мучалингизни танлаб ўзингизни характерингизни билиб олинг қандай инсон экансиз ? Сигир 🐄                От 🐎 Сичқон 🐀          Қўй 🐑 Йўлбарс  🐅        Маймун 🐒 Қуён  🐇         Товуқ 🐓 Балиқ    🐟          Ит 🦮 Илон   🐍            Тўнғиз 🐖 Билиш учун пастдаги мучалингизни босинг 🌹👇🏾