гандир-да", деди. Ўзи эса тор-каталакдек уйда яшаб юраверди.
Орадан йиллар ўтди. Фарида мактабни тугатиб, лицейга кўчди. Институтга уриниб кўрди. Ўтолмади. Кейинги йил яна ҳаракат қилди. Тағин омади чопмади. Кейин олий маълумотли бўлиш пешонамга ёзилмаган экан, дея одмироқ ҳунарни ўрганишга тушди. Пишириқлар пиширишни ўрганди.
Феруза опа ёлғиз қизининг тақдири ҳақида кўп ўйлади. Келаётган совчиларни бир-бир рад этаётганини кўриб, бир куни ёнига чақириб, кўнглини овлаб кўрди.
-Қани гапирчи, қизим. Ўзи нима гап. Мана бугун нечанчидир совчини рад этдинг. Яхши жойдан экан. Бу дунёга ҳеч ким устун бўлмаган ҳали. Мени ҳам боғлаб бергани йўқ. Кўзим очиқлигида сенинг тўйини кўрсам дегандим. Ё...-қизининг кўзларига маънили тикилди она. Фарида тушунди. Унинг кўзлари "ёқтирган йигитинг борми" деган саволни бераётганди. Қиз бечора уятдан нима деб жавоб қайтаришни билмай жим ўтираверди. Она билди. Сукут -аломати ризо.
-Ҳмм, шундай экан. Одинроқ айтмайсанми? Хўш, совчи юборар эканми?
Фарида карахт бўлди қолди. У бор ҳақиқатни айта олмай, тасдиқ маъносида бош ирғади холос. Кейин кўзлари бир нуқтага қадалиб, узоқ ўйга ботди.
Фарида лицейда бирга ўқиган бир йигитни ёқтирар, аммо унинг ўзига нисбатан лоқайдлигидан алами келарди. У билан муносабатни илитишга, кўнглини асир қилиб олишга уриниб кўрди. Бўлмади. Йигит муҳаббат, ёшлар муносабати ва шунга ўхшаш бошқа мавзулардан сўз очилди дегунча ўзини олиб қочишга шайланар, у-буни баҳона қилиб кетиб қоларди.
Бир кеча Фарида ёстиқни ғижимлаб йиғлади. Тун бўйи ухламай йиғлаб чиқди.
"Нега? Нега???" дер, мубҳам саволларига жавоб тополмай ҳалак эди. Чиндан ҳам Фарида ҳаётда омадсиз эди. Ўқишга кириш учун икки йил тайёрланиб кира олмади. Севги бобида ҳам унинг омади келмади. У кўнгил қўйган йигит бошқа бир қизни ёқтиришини билиб қолди. Бир йил ўтиб тўйи бўлди. У йигитнинг тўйига бормасликка қасам ичган эди. Аммо ҳаётнинг бешафқатлигини қарангки, у жонидан севган йигит энг қадрдон дугонасига уйланаётган экан. Роса алам қилди Фаридага. Хўрлиги келиб йиғлади. Аммо у хафа бўлганини сездирмаслик учун ҳам ўлганининг кунидан ўзини қувноқ, кўтаринки кайфиятда эканлигини намоён қилди. Гарчанд йигитнинг тўйига бормасликка онт ичган бўлса-да, азбаройи энг яқин дугонаси хафа бўлмаслиги учун ҳам борди. Ҳатто уни уйигача кузатиб ҳам қўйди. Бу келинчак бизу сиз яхши билган Баҳора эди. Куёв эса Бахтиёржон эди.
Феруза опа икки кундан бери қаттиқ шамоллаб, ётиб қолган эди. Дўхтирга боришга ҳам тоби келмай шунчаки уй шароитида дори-дармон қилиб юрди. Аммо йўтал туриб, ҳоли тағин ёмонлашгач, Фарида охир "тез ёрдам" чақиришга мажбур бўлди. Бироздан сўнг оқ халатли дўхтир келиб, уни текшириб кўргач, бир қоғоз дори-дармонлар рўйхатини ёзиб берди. Шу куннинг ўзиёқ Фарида келтириб берди.
Феруза опа тағин йўтал тутиб, тинка-мадорини қурита бошлаганда дераза токчасида турадиган дори қутиларини қўлига олиб, тугмачадай аччиқ дориларни каппаларди. У ҳозир ҳам шундай қилмоқчи бўлиб, бир қутини қўлга олиб, бўм-бўшлигини билди.
Фарида гугурт қутисидай келадиган бир дори қутисини кўрсатиб, "мана бундан иккита олганман. Тугаса, даҳлиздаги жавонда яна бор, олиб ичинг", деб тайинлаганди. Ҳозир шу ёдига келиб, даҳлизга ўтди-да, қатор турган жавонларни бир-бир тинтиб чиқди. Аммо топа олмади. Бурчакда дарчалари сарғайиб кетган жавонча қолганди. Шуни ҳам очмоқчи бўлиб уринганди, эшиги очилмади. У тутқичдан қаттиқ ушлаб, зарб билан тортганди. Эшик очилиб, ерга бир картон қутининг қопқоғи тўп этиб тушди. Феруза опа ҳайрон бўлиб, уни қўлига олиб, қути оғзини ёпмоқчи эди, боши кўриниб турган алламбало нимарсаларга кўзи тушиб, ажабланди. Қутини жавон ичидан олиб, сер солганди, вужуди музлаб кетди. Гугурт чўпига ўралган тола соч, сарғайиб кетган пахта, яна бир идишчада шаффоф суюқлик бор экан. Уларнинг остида тўнтариб қўйилган расмни олиб, ўнгарганди, яна ажабланди. Юзлари таниб бўлмас даражада хира тортган йигит - қиз суврати. Кимлигини билиб бўлмайди.
Феруза опа тушунмади. Бу нимарсалар қизига нима учун кераклигини ўйлаб, ўйига етмади. Сўнг Фарида келса, сўрарман-да деб, қути оғзини беркитиб, тағин жавон ичига қўйди. Кечқурун овқат маҳа