ch
Feedback
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

前往频道在 Telegram

💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

显示更多

📈 Telegram 频道 ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ 的分析概览

频道 ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ (@ibratli_nomalar) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 43 428 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 1 361,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 1 742 位。

📊 受众指标与增长动态

自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 43 428 名订阅者。

根据 28 九月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 3 939,过去 24 小时变化为 -147,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 18.49%。内容发布后 24 小时内通常能获得 12.87% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 8 042 次浏览,首日通常累积 5 599 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 130。

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot”

凭借高频更新(最新数据采集于 29 九月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

43 428
订阅者
-14724 小时
-2 9287 天
+3 93930 天
帖子存档
ТОШКЕНТДА БЎЛГАН ВОҚЕА Камрон севган қизи Райҳонани тўйи куни уйига олиб қочиб келди. Райҳона оппоқ тўй либосида  уялибгина турарди. - Ойи... Мана... мен сизга айтган қиз, - деди Камрон онасига қараб. -  Тўйхонадан олиб қочиб келдим. - Нима? Тўйи бўлаётган қизни олиб келдингми? Эсинг жойидами? -дея Назокат хола қизга қаради. Даҳшатдан ўзини йўқотиб қўйди. Чунки қиз... ДАВОМИ ДАҲШАТ👇👇👇

🎞• Ютубда битта чўпон бола ва шаҳарлик қиз ҳақида фильм ишлашибди. Чала-ёрти кўрган бўлдим. • Бир чўпон йигит шаҳарга келади. У шунчалик гўл ва сахийки, олдидан нима чиқса сотиб олаверади: 400 000 долларга уй, 40 000 долларга BYD Champion, яна кимнинг синган айфонига пул берворадимиее... (no мантиқ) • Хуллас, шу йигит шаҳарлик бир қизни яхши кўриб қолади. Қиз у билан гаплашиб юриб, сабабсиз “отказ” бериб юборади. (no мантиқ) • Йигит ортига қайтиб кетади, қиз уни қидириб боради, аммо кеч қолади, йигит икки ҳафта олдин вафот этган бўлади. • Ана шу фильм буткул ҳамманинг оғзида — фрагментлари инстаграмда айланган, чўпон йигитни тирилтириб беришларини сўраб ёзишган, оҳ-воҳлар... • Ман ўйлайманки, бизда Кристофер Нолан, Ридли Скотт ёки Дэвид Финчер сингари режиссёрлар бор. Ўйлайманки, катта бюджетли фильмлар ишлаш салоҳияти ҳам етарли. • Бироқ томошабин ўта даражада майдалашиб кетганки, айфоннинг камерасида олинган, диалоглари: “Вой тавба”, “Хмм”дан нарига ўтмайдиган сценарийлар билан ҳам уларга маҳсулот етказиб берса бўлаверади. • Ҳазм қилаверади. ©️ Сарвар Раҳимий 🍃Яқинларингизга ҳам улашинг...🍃

#ИЗТИРОБ МУАЛЛИФ: #Назли 77   Машина Софиянинг эшигида тўхтаркан Зулфиқор эшикни очмасдан қизга қаради. — Эртага вақтинг қандай? — Нима сўраяпсиз? — Саволга жавоб бер, саволга савол бермай. — Эртага дарсим йўқ Зулфиқорга бир қаради-ю, эшикни очишга ҳаракат қилди. — Унда эртага никоҳ гувоҳномасига ариза ташлашга борамиз. — Ҳали эрта эмасми? Софиянинг юзига яна қизиллик югурди. — Бўладиган ишни вақтида қилган яхши, кечиктирмай, тўйга яқин ишлар кўп. Эртага 10:30да шу ерда бўламан. — Эшикни очинг энди. — Тўйимиз қандай бўлишини истайсан? Зулфиқор Софиянинг гапини эшитмагандек савол берди. — Уйим ёнидамиз, эшикни очинг. Ҳали никоҳдан ўтмаганмиз нотўғри тушунадилар. — Мени билади ҳамма. Унда эртага гаплашамиз. — Сизни ҳамма ташқи томондан билади. Аслида "ёмон" экансиз. Сал аввал бўлган гапларни эслаб яна юзига қизиллик югуриб эшикни ёпди. — Сенга айтганман-у, мен яхши эмасман деб Софиянинг ортидан хабар ёзди. Ҳа айтганча эртага, оддийроқ кўйлак кийиб чиқ. Ортидан шундай хабар ёзганча машинасини ҳайдади. София хабарларни ўқиб табассум қилиб қўйди, аммо охирги ёзилганини ўқигач қошлари чимирилди. — Кўйлак киймайман! Нима бўларкин дея хабарни ёзди-ю, қандай жавоб келишидан ўзи қўрқиб турди. — Сичқон ўлгиси келса, мушук билан ўйнашади, биласанми? Сениям ўлгинг келяпти, шекилли? — Мени сичқонга ўхшатдими? София бир кулса, бир жиддий тус олиб хабарни бир неча бор ўқиди-ю, нима деб жавоб ёзишни билмади.. 🍃🍃🍃   — Жамшид ака? Дилдора такси чақирганди такси эгаси Жамшидлигини кўриб юраги орқага тортди. — Қаёққа борасан? Совуқ нигоҳлари билан савол берди. — Уйимга. Дилдора худди ўзи каби совуқ жавоб қилиб машинага ўтирди. — Зафар билан яна ярашмоқчимисан? — Қаердан эшитдингиз? Дилдора ёқтирмай қаради. — Эшитдим. Ёнингга кечирим сўраб ҳам бордим, фойдаси бўлмади, Зафарнинг нимаси сабаб ярашмоқчисан? — Машинани тўхтатинг! — Белгиланган манзилга етиб борилмади. — Устингиздан арз қиламан, бўлмаса. Шу ишингиздан ҳам айриласиз! Жамшид қидириб-қидириб топган ишидан айрилмаслик сабаб машинани тўхтатди. — Пулинг керакмас! Дилдорага ўзгача қаради. — Ҳисоб топширишингиз керак! Дилдора ҳеч бир ўзгаришсиз пулни бериб машинадан тушди. — Менга меҳрли қарасанг, яна сенга боради деб ўйладингми? Ҳеч қачон сенга қайтиб бормайман. Дилдора муз йўлда секин юриб уйлар оралаб маҳалласига чиқиб олди.

Ярим тунда машина ҳайдамасдим аммо бу сафар ишларим кўпайиб тунгача қолиб кетдим таваккал йўлга чиқдим оиламни соғинганман.Анча йўл юргач йўл устида турган йўловчига кўзим тушди.Олиб кетмай десам раҳмим келди йўлим бўлса ташлаб қўярман. -қаёққа экан? Йўловчи аёлни юзи жудаям ғалати эди у менга қараб тураркан -кетмайман-деди. -ахир жуда қоронғу аёл киши экансиз чиқаверингиз пулингиз шарт эмас-дедим.Аёл ғалати жиллмайди. -кейин афсусланмайсизми? Кўнглим ҳижил бўлса ҳам эркак кишиман пулсиз олиб кетаман дедимми олиб кетишим керак.Аёл чиқди.Анча пайт жим кетдик.Ойнадан унинг ўткир нигоҳи кўриниб турарди.Юрагимга қўрқув оралади..у ўзи тирик одамми? Шу пайт ойначада уни акси йўқолиб... ЁНГИНАМДАГИ ОЙНАДА...😱 DAVOMI…..

Tug‘ruqdan keyin o‘zingizda avvalgidek bo‘lmagan o‘zgarishlarni sezyapsizmi❓ Tos sohangizdagi Noqulayliklar sizga xalal berya
Tug‘ruqdan keyin o‘zingizda avvalgidek bo‘lmagan o‘zgarishlarni sezyapsizmi❓ Tos sohangizdagi Noqulayliklar sizga xalal beryaptimi❓🥺 Siz yolg‘iz emassiz. 🤩 Tos tubi mushaklari 🤩 Ayollar salomatligi 🤩 Tug‘ruqdan keyingi tiklanish 🤩 Kundalik noqulayliklarni kamaytirishga FLORA FITNESS SCHOOL Kanalida yechim topasiz Biz bilan barcha nozik  muammolaringizdan halos bo'ling https://t.me/+_S3CCd8OekBjZDk6 https://t.me/+_S3CCd8OekBjZDk6 https://t.me/+_S3CCd8OekBjZDk6 🎀BARCHA MALUMOTLAR KANALIMIZDA👆👆

Иш берувчи «ҳозир борма», дегани учун оғирлашаётган касалликни уйда кутиб ўтирманг. ҲАР БИР МЕҲНАТ МУҲОЖИРИ ТЕЛЕФОНИДА «ТИББИЙ ИЗ» ҚОЛДИРСИН Хорижда ёлғиз ишлаётган бўлсангиз, бу одатни қилинг: Қайси дори берилса — суратини олинг. Рецептни сақланг. Капельница пакетини ва ампулаларини суратга олинг. Касалхона номи, шифокор ва сана-соатни сақланг. Тез ёрдам чақирсангиз, чақирув маълумотини ўчирманг. Таҳлил ва эпикризларни яқин инсонга ҳам юбориб қўйинг. Чунки бемор оғирлашса, кейин унинг ўзи: «Менга кеча нима қўйишган эди?» деб айта олмаслиги мумкин. Бугун вафот этган бу қиз ҳам энди бизга уйдаги «серум»нинг ичида нима бўлганини айтиб бера олмайди. Мана шу жумла энг оғири. ВА ИШ БЕРУВЧИЛАРГА ҲАМ БИР ГАП Уйингизда ишлаётган инсон — фақат ишчи эмас. У кимнингдир қизи. Кимнингдир онаси. Кимнингдир синглиси. У сиздан минглаб километр узоқда, бегона давлатда сизга ишониб меҳнат қилаётган инсон. Аҳволи оғирлашаётган одамни «иш қолиб кетади», «касалхона қиммат», «бир система билан ўтиб кетади» деган қараш билан ушлаб туриш мумкин эмас. Бир кун баъзан жуда катта вақт. TEN каби оғир реакцияларда сабабчи деб гумон қилинган препаратни эрта тўхтатиш прогноз учун муҳимлиги аввалги клиник тадқиқотларда ҳам кўрсатилган. Бу қизнинг айнан нима сабабдан вафот этганини экспертиза аниқласин. Кимнинг хатоси бор-йўқлигини ҳам ҳужжатлар кўрсатсин. Аммо бир нарсани бугундан ўрганишимиз мумкин: Хорижда ишлаётган ватандош, касал бўлсангиз — ўз ҳаётингизни арзон баҳоламанг. Қонуний ишлаяпсизми, ҳужжатсизми, бой хонадондами, оддий хонадондами — фарқи йўқ. "Тез ердам" чақиринг. Касалхонага боринг! Чунки иш топилади. Пул топилади. Ҳужжат ҳам ҳал қилинади. Аммо ҳает инсонга икки марта берилмайди. Муаззам Иброҳимова.

ҲАЕТ ИККИ МАРТА БЕРИЛМАЙДИ Бугун бир ёш ўзбек қизи вафот этди. У хорижда ишлаётган эди. Соғлом эди. Доимий оғир касаллиги бўлмаган. Яқинларининг айтишича, узоқ вақтдан бери фақат коллаген қабул қилиб юрган. Бир куни аҳволи ёмонлашди. Аввалига оддий шамоллаш ёки аллергияга ўхшаган: бурун оқиши, кўз атрофида шиш... Уй эгаси Ватандошимизни ноқонуний ишлатаетгани учун дархол касалхонага олиб бориш ўрнига "Тез ердам " чақириб, уй шароитида «серум» — томчи дори қўйилган. Унинг ичига нима қўшилгани ҳозиргача аниқ эмас. Кейинбеморнинг лаблари, кўзлари, оғиз шиллиқ қавати зарарлана бошлаган. Танада тошмалар пайдо бўлган. Аҳволи оғирлашаётганига қарамай, яқинларининг айтишича, яна тахминан бир кун уйда қолган. Кейин касалхонаша олиб борилган. Аиио иш берувчи унга мехр кўрсатмай, даводатмай касалхонада беморни умуман хабар олмаган. Бесора қиз коридорла уч кун етган. Докторлар нихоят унга ашхис қўйишган: Токсик эпидермал некролиз — TEN (Лайелл синдроми). Бу оддий аллергия эмас. Бу — кўпинча дорига нисбатан юзага келадиган, организмнинг оғир иммун реакцияси бўлиб, тери ва шиллиқ қаватлар ҳужайраларининг оммавий нобуд бўлишига олиб келиши мумкин. TENда тери катта майдонда ажралиб кетади; суюқлик ва электролитлар йўқотилади, кўз, оғиз ва жинсий аъзолар шиллиқ қаватлари зарарланиши, инфекция, сепсис ва кўп аъзоли етишмовчилик ривожланиши мумкин. Бу қизнинг тиббий ҳужжатларида жараённинг қанчалик даҳшатли тус олгани кўринади: Касалхонана олиб келинган биринчи кунда тери 30%дан ортиқ ажралган. Кейин → 85% → 90% → деярли 100%... Охирида уни махсус касалхонадаги жонлантириш бўлимига олиб боришган, аммо ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмади. Sabo Marufjonova , Dilafruz Pozıljanova га ташаккур! Бемор ва оиласи учун қўлдан келган барча харакатларни қилишди. Аммо ёлгиз қолишди. Истанбулдаги консуллигимиз кеч уйгонди. Ёрдам бериши мумкин масъулларнинг уйқуси ширинлик қилди. Бу воқеада ким айбдор, қайси дори реакцияни чақирган ва қайси кечикиш натижага қанчалик таъсир қилганини ҳозир суд-тиббий экспертизасиз айтиб бўлмайди. Лекин бу фожиа хорижда ишлаётган ҳар бир ватандошимиз учун жуда катта огоҳлантириш бўлиши керак. ҚОНУНИЙ ИШЛАЯПСИЗМИ ЁКИ ҲУЖЖАТСИЗМИ — ҲАЁТИНГИЗНИ ИШ БЕРУВЧИНИНГ ҚАРОРИГА ТОПШИРМАНГ Хорижда баъзи одамлар касал бўлса: «Хўжайин нима деркин?» «Ишдан ҳайдаб юбормайдими?» «Ҳужжатим йўқ». «Касалхона қиммат». «Бир капельница қўйдирсам ўтиб кетар». деб кутади. Энг хавфли хатолардан бири шу. Капельница — ташхис эмас. «Серум» деган битта универсал даво йўқ. Физиологик эритманинг ичига антибиотик, оғриқ қолдирувчи, антигистамин, стероид ёки бошқа препаратлар қўшилиши мумкин. Шунинг учун сизга кимдир уйда система қўяётган бўлса: «Ичида нима бор?» деб сўранг. Ҳар бир ампуланинг номини кўринг. Телефонга суратга олинг. Дозасини сўранг. «Ҳамшира билади» деган жавоб етарли эмас. Чунки эртага оғир реакция бошланса, шифокорга биринчи керак бўладиган маълумот: Беморга нима берилди? Қанча берилди? Соат нечада берилди? АЙНИҚСА МАНА БУ БЕЛГИЛАРДА КУТМАНГ Янги дори, укол ёки капельницадан кейин иситма билан бирга кўз қизариши ёки оғриши, лаб/оғизда яра ва пуфаклар, терида оғриқли қизил-бинафша доғлар, пуфакланиш ёки терининг кўчиши бошланса — бу оддий аллергия бўлмаслиги мумкин. SJS/TENда гумон қилинган препаратни тўхтатиш ва беморни тезда стационар шароитда баҳолаш муҳим. Оғир ҳолатларда интенсив терапия ёки куйиш маркази талаб қилиниши мумкин. Бундай вазиятда: «Эрталаб кўрамиз» деманг. «Хўжайиндан рухсат сўрай» деманг. «Яна битта система қўяйлик» деманг. Шошилинч тиббий ёрдам чақиринг. «МЕН НОҚОНУНИЙ ИШЛАЯПМАН, ШУНИНГ УЧУН КАСАЛХОНАГА БОРА ОЛМАЙМАН» ДЕБ ЎЙЛАМАНГ Миграция мақомингиз ва шошилинч тиббий ҳолат — бир хил масала эмас. Қайси давлатда турган бўлсангиз, ўша мамлакатдаги шошилинч тиббий ёрдам тартибини олдиндан билиб қўйинг. Туркияда шошилинч тиббий ёрдам рақами — 112. Тўлов, суғурта ва миграция мақомига оид кейинги жараёнлар мамлакат ва вазиятга қараб фарқ қилиши мумкин. Аммо ҳаёт учун хавфли ҳолатда аввало тиббий ёрдам сўраш керак.

DIQQAT SAVOL❓ ‼️XAMIR TEZ KOʻTARILISHI UCHUN QAYERGA QOʻYILADI ? Javobini 90 % ayollar topa olishmadi sizchi bilasizmi? Javob
DIQQAT SAVOL❓ ‼️XAMIR TEZ KOʻTARILISHI UCHUN QAYERGA QOʻYILADI ? Javobini 90 % ayollar topa olishmadi sizchi bilasizmi? Javobi👇👇👇

Қарздорликни ундириш бўйича давогар сифатида судга чақиртирилдим. Белгиланган вақтга , белгиланган хонага борсам , эшик олдида 40 ёшлар атрофида эркак ўтирибди. Ундан сиз ҳам шу хонагами деб сўрасам ҳа ичкарида иш кўриляпти вақти сурилиб кетти деди. Олдига ўтирдим. Сизни қаердадир кўргандекман исмингиз нима деб сўради. Исмимни айтдим. Бироз ўйлаб , йўқ эслолмадим деди. Бўлиши мумкин Тошкент кичкина шаҳар , агар шу туманда яшасангиз балки қаердадир кўришган бўлишимиз мумкин дедим. Шу билан суҳбатимиз бошланиб кетди. - Сизники нима масалада? - Қарздорлик , сизникичи? Ажрим деб кўзи билан сал нарироқда гавдали тўлароқ ,уёқдан буёққа юриб юзидан ҳадик, ҳавотир сезилиб турган аёлга ишора қилди. - Жиддий сабаб борми? - Жиддийликка жиддиймаску, лекин….. - Семизлигими? - Ҳа йўқ менга семизлиги умуман сезилмайди. Совчилик орқали бўлса ҳам, бир нечта қизлар орасидан ёқтириб уйландим. Биринчи кўрганимда қандай бўлса ҳозир ҳам шундай кўраман. 3 та фарзандимиз бор . Ош овқат, уй юмушларидан муаммо йўқ. Лекин менга бўлган эътибори йўқ. Шулар деб эрталабдан кечгача тинмай ишлайман. Уйга келсам зўрға кутиб оладию бошини ёстиққа қўйиши билан ухлайди. Ухлаганда ҳам уйқуси жуда қаттиқ. Бир неча маротаба тушунтирдим фойдаси бўлмади. Ғурурим жуда баланд бўлса фарзандларимни келажагини ўйладим , оҳири чидолмадим. Ичмасам, чекмасам, юрмасам аҳир мен ҳам эркакманку бундай муносабатга лойиқ эмасман. У шу даражада берилиб гапирдики ичидаги туғёнлари отилиб чиқдию бироз ховридан босилди. Кўзида ёш қалқиганини сездим. Орага бироз сукунат чўкди. -Ажрашганингиз билан бирор аёл билан муносабатингиз борми? Айтмоқчиманки мўлжаллаган кимдурингиз бории? - Йўқ - Ажрашишдан мақсадингиз нима? - Аввало ўша вақтда жахл устида ариза бергандим. Суд ажратмади 6 ой мухлат берди. Кейин қарорим тўғрилигига амин бўлдим. Ажрашиб бошқа меҳр эътиборли аёлга уйланмоқчиман. - Агар шундай меҳр эътиборли сизни тушунадиган аёл топсангиз ажрашишингиз шартми. - Ажрашмасам уй- жой масаласини нима қиламан қайси нормальный аёл хотини бор, уй жойи йўқ эркакка тегади? - Қайси нормальный эркак шунча йил бирга яшаган аёлини фарзандларини кўчага олиб чиқиб ташлайди. Ҳоп шундай ҳам қилдингиз кимнидир топиб уйландигиз у ҳам сиз ҳоҳлагандек бўлмасачи? Эркак жим қолди. Суд эшиги очилиб Икромов Икромова келганми деган овоз эшитилди. Эркак кўзини мендан узмай ўрнидан туриб суд хонаси томон юрди. Беихтиёр унга буйруқ охангида ажрашманг дедим. У ҳам ҳудди хўп дегандай бош силкиб қўйди Эркак уйнинг меҳмонидир, эрта кетиб кеч қайтади. Меҳмонингизни эзозланг кўнглини олинг, зотан у меҳмонхона излаб қолмасин! Xurshid Rashidov ✍️

📝РИЗҚ-АЛЛОҲДАН! Ривоят қилибдиларки, басралик бир савдогар Чин мамлакатига тижорат учун йўлга чиқди. Йўлга тушиб, энди кемага чиқаётганида бир кекса оқсосқол қўлида бир қоп юк билан келиб савдогарга илтимос қилди: - Мен шу қопдаги қалайларни денгизга ташлайман деб назр қилган эдим. Агар малол келмаса шуни олиб кетсанг, денгизнинг ўртасига келганда сувга ташлаб юборарсан. Савдогар қопдаги қалайларни олиб қолди ва эҳтиёт шарти ила чолнинг кимлиги ва турар жой манзилини суриштириб олди. Йўлга тушиб денгизнинг ўртасига яқинлашганида бирдан қаттиқ шамол бўлиб тўфон кўтарилиб, қопни сувга ташлаш ёдидан кўтарилиб қолди. Манзилга етиб бориб савдо-сотиғини бошлаган эди, бир йигит келиб унинг қаердан келганини сўраб билганидан кейин: - Басранинг қалайлари сифатли бўлади, мабодо олиб келмадингизми? - деб сўраб қолди. Шунда савдогар мўйсафиднинг илтимосини унутганини билди. Ўзича мулоҳаза қилиб, қалайни сотиб пулини эгасига топширишни маъқул кўрди. Басрага қайтгач, мўйсафид яшаган маҳаллага бориб уни суриштирса,  вафот этган экан. Меросхўрларига берай, деса ўзи ёлғиз яшаган экан. Айтишларига қараганда бир камбағалроқ жияни бор экан, лекин у билан ҳам: “Сен мерос олиш учун менинг ўлимимни кутиб юрибсан”, деб ранжитаверганидан йигит шаҳардан бош олиб кетиб қолган экан. Савдогар яна бошқа меросхўр чиқиб қолар, деган ниятда пулини асраб қўйди. Орадан кўп ўтмай Чин мамлакатида ундан қалайни сотиб олган йигит келиб қолди. - Мен қалайини уйга олиб бориб синдириб кўрсам, орасидан олтин чиқди. Мен сиздан олтин эмас, қалай сотиб олган эдим, бу олтинлар мен учун ҳаромдир, деб ортингиздан суриштириб юриб топиб келдим, - деб келганининг сабабини тушунтирди йигит. Савдогар ҳам унга қалайни қандай қилиб олиб, унга нима учун сотганинию, чолнинг меросхўри кетиб қолгани ҳақида батафсил гапириб берди. Бу сўзларни эшитган йигит кулиб юборди. - У мўйсафид менинг амаким бўлади. Мен ўша ёлғиз меросхўрман. Амаким бойлигини сувга ташлашидан мақсад мени меросдан маҳрум қилиш эди. Лекин Аллоҳ таоло уни менга насиб қилган экан, ўзим ҳам билмаган ҳолда менга етказди, - деди. Йигитнинг чиндан ҳам мўйсафидга жиян экани тасдиқлангач, савдогар унга омонатни топширди. Ҳа банданинг тақдирда ёзилган ризқи қандай бўлмасин келади. Фақат кимлардир шошиб, ўша ризққа ҳаром йўл орқали етишади. Улуғбек қори Йўлдошев 📚ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА📚

Барчаси ўшанда бошланди.Ӯгай онамнинг мажбурлашлари сабаб ўзимдан 12 ёш катта инсонга турмушга чиқишимдан. Тўйимиз шошилинч б
Барчаси ўшанда бошланди.Ӯгай онамнинг мажбурлашлари сабаб ўзимдан 12 ёш катта инсонга турмушга чиқишимдан. Тўйимиз шошилинч бўлиб кетганидан шубхада қолгандим.Афсуски шубхаларим асосли бӯлиб чиқди. Тўй кечаси хонада қўрқув ва ҳаяжон билан эримни кутарканман ниҳоят хона эшиги очилди. Мен дахшатдан қотиб қолдим.Чунки эркакнинг қўлида қандайдир сассиқ ҳидли суюқлик ва пичоқ бор эди.Оғир ютуниб орқага чекинган маҳалим унинг ортидан бир аёл ҳам кирди. -Сени анча кутдик. ўша аёл кулганча шундай деди.Кейин иккиси келиб мени ётоққа босишди ва оёқларим орасига.. БӮЛГАН ВОҚЕА...

🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠 🟠🔴ЭРИ БЕФАРК ВА ХИЕНАТ КИЛАДИГАН АЕЛЛАР УЧУН КАНАЛИМИЗДА КЕРАКЛИ НАРСАЛАР БОР.🔴🔴🔴 🟠БУНИ ИШЛАТГАНДАН СУ
🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠 🟠🔴ЭРИ БЕФАРК ВА ХИЕНАТ КИЛАДИГАН АЕЛЛАР УЧУН КАНАЛИМИЗДА КЕРАКЛИ НАРСАЛАР БОР.🔴🔴🔴 🟠БУНИ ИШЛАТГАНДАН СУНГ ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН КЕТОЛМАЙ КОЛАДИ🟠 🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠 🔴 https://t.me/+UI1kL98NSQEwNTQy 🔴 https://t.me/+UI1kL98NSQEwNTQy

КУНДОШ ҚАЙНИСИНГИЛ Дадамни истаклари билан, ўзим суйганим эмас, ёлғиз синглиси билан яшайдиган бир йигитга турмушга чиқдим. Қ
КУНДОШ ҚАЙНИСИНГИЛ Дадамни истаклари билан, ўзим суйганим эмас, ёлғиз синглиси билан яшайдиган бир йигитга турмушга чиқдим. Қайнисинглим акаси менга кулиб қараса ҳам уриш чиқариб аразлаб хонасига кириб кетарди. Эрим уни аразини кетказиш учун соатлаб қолиб кетарди уни хонасида. Мен кўп ухлайдиган бўлиб қолгандим. Бир куни эрим дўстлари билан ошда. Мен қайнисинглим доим берадиган шарбатни ичмадим. Ярим тун каридорда овозлар келди. —Бунча қолиб кетдингиз. Хотинингизга уйқу дори берганим қачон? -деди. Мен уйқу дори ҳақидаги гапни мағзини чақгунимгача, У эримга шундоқ ёпишиб кетдики. Бу сингилни акага талпиниши эмасди. Наҳотки улар... ДАВОМИ ДАҲШАТ😨😨😨

👆👆👆👆 ШАМСИНУРГА ЁРДАМ БЕРАЙЛИК АЗИЗЛАР.

ҚАДРЛИЛАРИМ ЁРДАМИНГИЗ ЖУДА ЗАРУР ИЛТИМОС ПАСТДАГИ ЛИНККА КИРИБ 8 - ДМТТ га овоз беринг Шунча харакатимиз беҳуда кетмасин. Мен ишлайдиган боғча биринчи ўринни олсин. 👇👇👇👇 https://t.me/gijduvon_uz_official/83618 https://t.me/gijduvon_uz_official/83618 https://t.me/gijduvon_uz_official/83618

#ИЗТИРОБ МУАЛЛИФ: #Назли 76 София ўқишдан чиқишига университет эшигида ўша таниш машинани кўрди. Телефонига келган хабарни ўқиб, майин жилмайиб қўйди-да, машина томон борди. — Ассалому алайкум. Орқа ўриндиққа ўтиргач Зулфиқорга бир қараб қўйди-ю, салом берди. — Ваалайкум ассалом, нимага орқага ўтирдинг? Машинага ўт олдириш баробарида савол берди. — Ҳозир ноқулай, олдида ўтириш... — Сени кўриш ҳам қийин бўлиб кетди-е, авваллари эшигингда кўриб турардим ҳозир кўринмайсан, шунчалик ишинг кўпми? — Ишим кўп эмас... Ҳозир қиш бўлса ташқарида қиладиган ишлар йўқлиги сабаб чиқмайман. — Яхши. Зулфиқор одатий саволларни бериб бўлгач. Кичик ойнадан Софияга қаради-да, машинани чеккароқ жойга тўхтатди. — Қулоғимга бир гап эшитилди. Нигоҳларини Софияга қаратди. — Қандай гап? София ўзини бироз ноқулай ҳис қилиб Зулфиқорга қаради. — Саид сени олиб кетган куни нима бўлди? — Қаердан эшитди? Саид айтдимикин? Қарашларидан жаҳли чиққанлиги аён... — Яна  қанча хаёл сурмоқчисан? Зулфиқор қарсак чалиб Софияга савол назари билан қаради. — Айтарлик ҳеч гап бўлмади... Саид келди, олиб кетди. Ундан аввал... — Хўш,  ундан аввал нима бўлди? Зулфиқор бу сафар бироз юмшаб гапирди. — Авваллари совчи қўйиб юрган бола келган эди... Ҳаммасини бир нафасда айтди-ю, нигоҳларини олиб қочди. — Саид, келиб ҳаммасини ҳал қилди. — Нега менга айтмадинг? Кимдандир эшитишим керакми, мен? — Бирор иш бўлмасин деб айтмадим. Характерингиз оғир-ку шу куни айтганимда аниқ бирор нарса бўларди. Жанжал бўлса-ю, яралансангиз деб ўйлагандим  Саидга ҳам айтма дегандим, кимдан эшитдингиз? Зулфиқор Софиянинг гапларига ичида қувонганча жилмайди. — Сен билишинг шарт эмас, эшитдим. София, сенга ҳеч бир таъқиқ қўймайман. Сенга ишонаман шу ёшингача уйингга ортиқча гап олиб келмадинг, отангнинг, укангнинг, оила аъзоларининг бошини эгадиган иш қилмадинг. Энди шанини ҳимоя қилиб юрадиган инсонларинг орасига мен ҳам қўшилдим. Аллоҳнинг изни билан сенга кўнгил қўйдим, муҳаббат аталмиш бебаҳо туйғу қалбимга тушди. Сендан буни сўрашимнинг мақсади, у ерда нима бўлгани эмас, сени нима деб жавоб беришинг эди. Менга уйингдагилар айтгани учун турмушга чиқяпти деган ўй-хаёл ўтаётганди, бугун билдим сенам мени яхши кўришлигингни. Софиянинг юзи анор мисол қизарди. Киприклари пир-пираб Зулфиқорнинг унга йўналган нигоҳларидан қандай қутилишни билмасди. Юраги бесаранжом урар... — Аллоҳ қалбимга сени солганидан жуда хурсандман, танловда адаштирмаганидан шукрдаман. — Сени севаман! Сўнгги айтилган жумладан Софиянинг бутун жисм-у жони олов мисол ёнар... нигоҳини қаерга йўналтиришни билмас... ҳатто гапиришга бир оғиз гап ҳам келмасди... ичида ўзини ўзи койирди Қани менинг тилим... қани бошқаларга қилаётган заҳар гапларим... Аллоҳим бу қандай туйғу... муҳаббат деганлари, ишқ-севги деганлари шу бўлса, мени доим шундай ҳаётда яшаттир, доим қаршимдаги инсон билан янги тонгни қарши олай... Доим тонгда шу сўзларни эшитай... — София нималарни ўйлаяпсан, бу ердан кетиш ҳақида ўйла. София хаёлларини йиғиб эшик очмоқчи эди, қулфлиги сабаб Зулфиқорга қаради. — Эшикни очинг, уйга боришим керак. — Яна бироз шундай ўтирайлик -деди қизнинг уятдан қизариши йигитга ёқиб.  — Эшикни очмайсизми? София бу сафар жиддийлашди. — Тоза романтиканинг қотили бўлдинг деди қошларини чимириб Зулфиқор ҳам жиддий тус олиб.

Эрим билан турмуш қурганимиздан сўнг мен уларни оиласидаги кўп сирли ишларга гувох бўла бошладим. У уйда биз билан бирга қайн
Эрим билан турмуш қурганимиздан сўнг мен уларни оиласидаги кўп сирли ишларга гувох бўла бошладим. У уйда биз билан бирга қайнотамни синглиси хам яшарди. Катта қайнонам доим қизига биров бир оғиз гапиришига йўл қўймасди. Қайнотам хам гапирмоқчи бўлса оғзига уриб жим қилиб қўярди. Қизиқувчанлигим сабабли мен буни тагига етмоқчи бўлдим.Чой дамлаб катта қайнона бувимни хонасига олиб бордим. Ичкарида аммажон икковини сухбатлари аниқ эшитилиб турарди.Ёнларида эрим ҳам бор эди. Бироз қулоқ солдим.У ерда айтилаётган гаплардан оёғим қалтираб вахимага тушдим.... Наҳотки аммажон шунақа бўлса уларни эшик тирқишидан кузатиб шокка тушдим... Чунки аммажон эрим билан...😨

#ИЗТИРОБ МУАЛЛИФ: #Назли 75 Аллоҳнинг берган синовлари сабаб инсонлар хулоса чиқарадилар, агар қилган ишларининг мағзини чақа олса. Дилдора ойнадан машинага ўтираётган опа-укага қараркан ўртанган юраги баттар эзилди. — Саид анча катта бўлибди, жуда жиддий... Мени ёқтирмайди... София эса бошқача. Ёшлигида ҳам беғуборгина қиз эди ҳозир ҳам шундай. Бу икки боланинг ёшлигини ўғриладим. Она бўлиб меҳр берганимда нима бўларди? Ҳозир бирининг тўйини кўрсам, бирининг тўйига тайёргарлик кўрардим она  бўлиб оқ фотиҳа берардим. Набирам дея фарзандларини қучардим. Аллоҳим, қилган гуноҳларимни кечир. Шу болаларнинг ҳаёти гуллаб-яшнасин. Ҳеч кимдан ёмонлик кўрмасинлар. Дилдора машина қўзғалгунча қараб турди. Кўз ёшларини артиб, қизининг хонасига кирди. 🍃🍃🍃 Тун... София туннинг тароватига маҳлиё бўлиб ўтираркан, хаёллари эшик очилгани сабаб тарқаб кетди. — Қизим, ухламадингми? Зафар хонага мўралади. — Келинг адажон. — Қизим, нимага бошқачасан? Саиддан эшитдим, бугун Дилдораникига борибсизлар. — Маҳлиё чақиргани сабаб борган эдик, Маҳлиёнинг оёқ бармоқлари қимирлаётган экан. София тўлиб-тошиб гапирди. Зафар аввал билгани сабаб табассум қилганча жавоб берди. — Адажон... София кўзларини олиб қочди. — Дилдора ойимни уйга олиб келсак-чи? Қилган ишларидан афсусда эканлиги кўриниб турибди. Бобом, бувим ҳам қабул қилар балки. — Йўқ, Дилдора рози бўлмайди. Рози бўлмади, қизим. Маҳлиё учун кел дедим, йўқ рози бўлмади. — Мен рози қилсам-чи... Саиднинг гапларини эслади-ю, яна жим қолди. — Йўқ, қизим. Сен бошингни оғритма, яқинда тўй. Хафагарчиликларни унутайлик. Сен ҳеч ҳам мендан ҳавотир олма, қизим. — Хўп, адажон. — Яхши дам ол, қизим. Зафар София пешонасидан ўпиб қўйди-ю, ҳолсиз бир алфозда чиқиб кетди.