Allaev Uz
www.asaxiy.uz internet-do'koni ( @asaxiyuz ) va Asaxiy Books nashriyoti ( @asaxiybooks ) asoschisi, tadbirkor. Bog'lanish: firuzallayev@gmail.com Anonim murojaat: https://t.me/questianonbot?start=332983-1839_605745778b
Показати більше📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу Allaev Uz
Канал Allaev Uz (@allaevuzb) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 11 539 підписників, посідаючи 3 306 місце в категорії Книги та 6 966 місце у регіоні Узбекистан.
📊 Показники аудиторії та динаміка
З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 11 539 підписників.
За останніми даними від 31 липня, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на -196, а за останні 24 години на 1, загальне охоплення залишається високим.
- Статус верифікації: Не верифікований
- Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 45.77%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 19.40% реакцій від загальної кількості підписників.
- Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 5 285 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 2 240 переглядів.
- Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 99.
📝 Опис та контентна політика
Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
“www.asaxiy.uz internet-do'koni ( @asaxiyuz ) va Asaxiy Books nashriyoti ( @asaxiybooks ) asoschisi, tadbirkor.
Bog'lanish: firuzallayev@gmail.com
Anonim murojaat: https://t.me/questianonbot?start=332983-1839_605745778b”
Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 01 серпня, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Книги.
Триває завантаження даних...
| Дата | Залучення підписників | Згадування | Канали | |
| 01 серпня | 0 |
| 2 | Мана шу таклиф эгасини уч уринишда топинг 😁!
Бир неча марта китоб дўконига рад жавоби олган эдик. | 1 |
| 3 | Тошкент шаҳрида майдони 5 минг метр квадратдан ортиқ савдо марказларида китоб дўконларини ташкил этишнинг мажбурий тартиби жорий қилинади.
“Тошкент китоб тижорат” уюшмасига аъзо бўлган китоблар савдосини амалга оширувчи тадбиркорларга аҳоли гавжум жойларда, бозорларда, йирик савдо марказларида, шоҳ кўчаларда енгил конструкцияли китоб дўконларини ўрнатиш, “Book cafe”ларни ташкил қилиш, пойтахтда барпо этилаётган 24 соат мобайнида туну кун фаолият юритадиган сайилгоҳларда “китоб кўчаси” фаолиятини йўлга қўйишга рухсат берилади.
Президент қарори | 2 083 |
| 4 | 50та китобдан иборат хонадон учун “кутубхона” тўплами сотуви кун сайин ошмоқда. Хурсанд қиладигани, тўплам бутун Республика бўйлаб тарқамоқда. Fargo почтасига раҳмат, тўпламга алоҳида ёндошув қилишди.
Хўш, илк уч мингта хонадон кутубхонаси қайси вилоятларда нечтадан бўлди? Жадвалда тўлиқ маълумот.
Тўпламга илова: asaxiy.uz/u/6a674ceddcd66 | 7 200 |
| 5 | Сизларга болалар билан оила даврасида маза қилиб "пижамали кечача" қилиш учун ажойиб мультфильм олиб келдим.
#tavsuyu | 3 764 |
| 6 | Qanday qilib biznes yaratish haqida koʻp gapiriladi, kitoblar va kinolar chiqadi. Lekin, biznes qanday yashab qolishi haqida unchalik ham gapirilmaydi. Aslida, biznesni tugʻilishidan yashab qolishi qiyinroq jarayon. Qanday qilib yillar davomida motivatsiyani saqlab qolish, jarayonda o‘z ruhiy salomatligini va odamlar bilan yaxshi munosabatlarni saqlagan holda davom etish, oʻziga dushman orttirmaslik murakkabroq va muhimroq savollar. Motivatsiya bilan gʻoyaga ishonib biznes ochayotgan tadbirkor va 10 yillab yashab qolgan, xato, jazo va jarohatlardan oʻtgan tadbirkorlar energetiyasi oʻrtasida katta farq bor. | 4 111 |
| 7 | Жонатан Ҳаидтни ва Жон Твенгени ўқиб чиқдим. Иккаласини ҳам ўқишга тавсия этаман, зўр китоблар.
Лекин, муаллифларнинг бир фикрига қўшилмайман. Улар янги авлодда “Генератион Z”да ҳаловат йўқолиши, стресснинг асосини смартфонларда, улар орқали кўриладиган ижтимоий тармоқларда деб таҳлил қилишмоқда. Мана шу жойига ман скептикман.
Тушуниб олишингиз учун, иккала муаллиф ҳам Z авлодни (1995-2013 йиллар туғилганлар) энг депрессив, бахтсиз, психологик муаммога эга авлод сифатида тасвирлашади ва бунинг сабаби смартфонлар ва ижтимоий тармоқларда эканлигини тадқиқотлар билан асослашади.
Китобларни ўқиш жараёнида манда савол пайдо бўлди: Агар смартфонлар ёки ижтимоий тармоқ бўлмаса, ҳозирги муаммолар бўлмасдими? Йўқ, бўлмасди деб жавоб бериш осон. Лекин, аслида манимча бу муаммолар барибир бўлар эди. Шунчаки смартфонлар буни тезлаштириб берди. Катализатор бўлди.
Ман асосий муаммо маъно инқирозида деб биламан. Смартфон ва ижтимоий тармоқ шунчаки восита. Олдинги авлод ҳаётда маънони миллат, ғоя, дин, оила, маҳалла, касб, хуллас ўзидан каттароқ нарсага хизмат қилишда деб кўрган. Олтмишинчи йиллардан бошлаб аста-секинлик билан “ўзини яратиш”, “ўзини топиш”, “ўзи бўлиш” (Индивидуализм) модага чиқди. Совет иттифоқи таркибида бўлганимиз учун бу жараёнлар бизга бироз кечроқ етиб келди. Бу ўзини яратиш ғояси таққослаш, тасдиқланишга эҳтиёж ва мукаммаллик босимини кучайтиради. Ижтимоий тармоқлар унинг эффектини ошириб берди холос.
Глобал миқёсда, кўп ёшлар ҳаётда мақсадини йўқотган, келажакка ишонмайди, ўзини каттароқ нарсанинг бир қисми деб ҳисобламайди. Унинг устига улар доимий ўзини қидириши, таққослаши, ижтимоий тармоқлар орқали тасдиқ (лике ёки обуна) қидириши, шахс бўлиш босими остида яшашга мажбур. Бу авлодга замонавий ижтимоий жараёнлар муаммолар учун сан масъулсан демасдан, “сан қурбонсан” деган фикрни шакллантирди. Сан “ўзинг бўлишингга” жамият ёки оила халақит қилди. Аёллар ҳуқуқлари билан муаммолар жиддий бўлган мамлакатларда бу нафақат ёшларга, аксинча ижтимоий тармоқни фаол кузатадиган, психологларни эшитадиган аёлларга ҳам жиддий таъсир қилди. Натижада уларнинг бир қисми оддий маиший вазифаларни бажарганда ҳам ўзида қурбонни ҳис қилади.
Шу учун ҳам янги авлодда депрессия, стресс ёки клиник касалликлар натижа деб ўйлайман, сабаб эмас. Сабаблари маданий ижтимоий жараёнларга боғлиқ, смартфон ва тармоқ жараённи тезлаштирди холос.
Одамни “сан қурбонсан” деб тарбиялаш уни кучсизлантиради, қурбон психологиясини шакллантиради. Аксинча, унга яшашдан маъно бериш, ҳаётда масъулият бериш уни кучли қилади, каттароқ нарсаларга ундайди. (Жордан Б. Петерсон бу борада ҳақ!)
Олдин одам оиланинг, миллатнинг, ғоянинг, маҳалланинг, жамоанинг бир қисми эди. Энди бўлса ўзингни ўзинг ярат. Санда нимадир ўхшамаяптими, сан бўлишингга имкон бермаган жамият, атрофдагилар, оила (?), эр айбдор. Сан қурбонсан! Бир кўришда бу эркинлик бўлиб туйилади. Лекин, чексиз эркинлик чексиз масъулиятни ҳам олиб келади. Катта масъулият одамда ташвишни оширади.
Асосий муаммо ёлғизлик, индивидуализм ва маъно йўқлигида.
Манимча янги авлодда ҳаётда маъно берадиган, ўзига миссия топишга имкон берадиган янги ижтимоий жараён керак. Манимча, смартфон ёки ижтимоий тармоқни тақиқлаш ечим эмас. Аксинча, реал ҳаётга кўпроқ урғу берган яхши, ўшалар асосида одам ҳаётдан маъно топиши осонроқ бўлар. Булар дўстлар билан учрашувлар, спорт, жамоа бўлиш, ҳақиқий мулоқот ёки масъулият бўлиши мумкин.
Ишонаверинг, эртага смартфонлар бутунлай йўқолиб кетса ҳам муаммо ечилиб қолмайди. Ман муаммо аслида маъно инқирозида, индивидуализмнинг кучайиши, умумий қадриятларнинг заифлашуви ва келажакка ишончнинг пасайиши, ўзлигини топиш ортидан келадиган ёлғизликда деб биламан.
Ҳаётидан, яшашидан маъно топган, ёлғиз бўлмаган, ўзини ғоя ёки жамоатнинг бир қисми деб билган одам смартфон ва ижтимоий тармоқлар даврида ҳам, ундан кейинги даврда ҳам бахтли ва мувозанатли ҳаётга эга бўлаверади.
Ман ҳолатни шунақа кўраман. | 5 075 |
| 8 | Bugun dunyoning eng yirik avtomobil ishlab chiqaruvchilaridan biri - Volkswagen Xitoy avtomobil ishlab chiqaruvchilari bosimi va global raqobat kuchaygani fonida 100 mingtagacha ish o‘rnini qisqartirishi mumkinligini ma’lum qildi. Bu kompaniya tarixidagi eng yirik restrukturizatsiyalardan biri bo‘lishi mumkin.
Bu faqat Yevropa muammosi emas. Yaqin yillarda Xitoy avtomobil ishlab chiqaruvchilarining bosimi AQSh ishlab chiqaruvchilariga ham tobora kuchayadi. Tariflar va boshqa himoya choralariga qaramay, ko‘plab Xitoy kompaniyalari elektr avtomobillar, dasturiy ta’minot va narx bo‘yicha juda agressiv raqobat qilmoqda.
Avtomobil sanoatida yangi davr boshlandi. Endi liderlarni nafaqat motor, balki dasturiy ta’minot, batareya texnologiyasi, ishlab chiqarish tezligi va xarajat samaradorligi belgilaydi.
@paiziev24 | 3 092 |
| 9 | Жанубий Кореянинг собиқ президенти Ли Мен Бак китобига яхши ном берган: Мўжиза содир бўлмайди.
Ҳаётга, айниқса бизнесга бу жуда мос келади. Сабабини қилмаса, натижа келмайди.
Сотув ўз-ўзидан ошмайди, сифат ўз-ўзидан яхшиланмайди, тан нарх ўз-ўзидан тушмайди.
Ниманинг эвазига натижа кутаётганлигимизни билиш фойдали. | 4 309 |
| 10 | Аномал ёки нормал иссиқми, совуқми, бундан бу ёғига электр истеъмоли ошиб боради. Аҳоли сони ошмоқда, унинг истеъмол маданияти ҳам. Ҳозир кўп хонадонларда энди шунчаки битта кондиционер ёки телевизор эмас, ҳар бир хонада маиший техника бор. Ҳозир истеъмол рекорд даражага етгани айтилмоқда. Қишда яна рекорд янгиланади, кейинги йил ёзда ҳам янги рекорд бўлади. Бу ёғига электр токи истеъмоли фақат ошиб боради.
Шу учун кейинги йилларда инфраструктурани яхшилайдиган, уни кўламини оширадиган аниқ режа бўлиши керак. Сиғим бир йилда қанчага ошади, уч йилда қанчага. Электр токини ишлаб чиқаришни кўпайтирганнинг ўзи етарли эмас, уни аҳоли ва бизнесгача етказиб берадиган инсраструктурани ҳам яхшилаб бориш жуда муҳим.
Бўлмаса, ҳар “аномал” дейилган совуқ ёки иссиқда, ўзи умуман ёмғир ёки қорда ҳам муаммо “кутилмаганда” чиқиб келаверади. Қишми, ёзми, кузми, баҳорми, аяб ўтирмайди. | 4 760 |
| 11 | 50та китобдан иборат тўплам ҳақида олдин бир неча марта ёздим. Тўплам аста-секин яхшиланиб, хонадон учун “кутубхона” тўпламига айланди. Уйда телевизор бор, музлаткич бор, китоб бурчаги ҳам бўлиши керак.
Лойида режа қилганимиздек қадамба-қадам ижтимоий феноменга айланмоқда.
Бугун “кутубхона” тўплами харид қилган хонадонлар (мижозлар) сони 3000тадан ошди.
Жараённи энди бошладик, ҳали кўп ўзбек хонадонларига “кутубхона” олиб кирамиз. | 9 484 |
| 12 | Asaxiydan "kutubxona" toʻplamini xarid qilib, bu boʻshliqni toʻldiring.
Artikul: T30253 | 6 711 |
| 13 | @paiziev24 | 6 123 |
| 14 | Қўл остимизда бир менежер бор. Ўзимиздан чиққан бир яхши укамиз. Уни имкониятини, максимуми ва минимумини яхши биламиз. У яхши бола, у ўзимизники, у билан ҳамма нарса ҳозиргидек давом этади. Қайсидир нуқтада омади келиб яхши натижа бўлмаса, ўртача ҳозирги ҳолат ундаги максимумнинг 80 фоизи. Бизда компанияга ташқаридан қиммат менежер олиб келиб, нимадир каттароқ нарсага ундаб кўриш имкони бор. Ташқаридан келган яхши бўлиши, ҳозиргидан 2-3 маротаба яхшироқ натижа қилиши эҳтимоли бор. Лекин, ўхшамаса ҳам ҳозиргидан катта эҳтимол билан ёмон бўлмайди.
Шунақа ҳолатда ресурс ва имкон бўлса, ақлли раҳбар камида ундаб кўради. Натижа зўр бўлиб кетса яхши, ўхшамаса ҳам ҳозиргидан ёмон бўлмайди. | 895 |
| 15 | Ҳаётда ўз ўрнини топиш учун ҳамма ҳар хил нарсани айтади. Кимдир устоз кўришни, кимдир дарс олишни, кимдир подкаст кўришни, яна кимдир ҳужжатли фильмларни. Манга ўхшаганлар китоб ўқишни айтишади.
Лекин, асос нима десангиз, асос ўрганишда. Ўрганиш янгиликнинг, янги марраларга эришишнинг, ўзини кашф қилишнинг асосидир. Шу учун ҳам жамиятимизда ўрганиш, ўрганишга интилиш қадриятга айланиши, ҳар бир одам ўрганишни, доим изланишни ўзининг қадрияти деб билиши муҳим деб ўйлайман. Ўрганиш қадриятга айланган жамият энг зўр бўладими, ривожланиб кетадими деган саволга аниқ жавоб йўқ, Чунки энг зўр ва ривожланиш фақат ўрганишга эмас, тарихий, ҳудудий факторларга, тасодифларга ҳам боғлиқ. Уларни кўп қисмини биз назорат қилолмаймиз ҳатто. Лекин, ўрганишни қадрият қилган, уни авлоддан-авлодга ўтказган жамият келадиган синовга қарамасдан дунёда ўз ўрнини топади. Омади келиб қолса, осмонга учади.
Ўзимизда ҳам, фарзандларимизда ҳам доимий ўрганишни шахсий қадрият даражасига олиб чиқишимиз зарур. Ўрганмаса, изланмаса, ўсиш ва ўзгариш сезмаса ўзини ёмон ҳис қиладиган даражага келиб олишимиз керак. Ўрганиш китобдан бўладими, видеодан бўладими, устоздан бўладими ёки ҳаммаси бир-бирини тўлдирадими, фарқи йўқ. Ўзимиздан кейин яхшироқ жамият қолдириш учун ўрганишни қадриятга айлантириш зарур.
Натижаси яхши бўлишидан умид қилиб, лекин сабаби устида доимий ишлаб, ўрганишдан, ўзгаришдан тўхтамайдиганларни шу учун ҳам ўзгача ҳурмат қиламан. | 9 064 |
| 16 | Ҳозир Европа 1976 йилдан бери энг иссиқ ёзни ўтказмоқда. Бу иқлим шароитларига мослашмаган давлатда анча қийинчиликлар яратмоқда. Бизда маълум эркинликларга Европаликлар, айниқса французлар ҳавас билан қарашади. Масалан, кондиционерлардан фойдаланиш ҳуқуқи.
Бу борада французлар экологлар, бюрократлар, шаҳарсозлар ва амалдорлар томондан жуда чеклаб қўйилган. Бизга ўхшаб французлар шунчаки буюртма қилиб кондиционер ўрнатолмайди. Бу учун аввало ҳокимиятдан (мерия) ва уй жойни бошқарадиган ташкилотдан рухсат олиш керак. Кўп қаватли уйлар учун бу деярли имконсиз чунки кондиционер уйнинг ташқи кўринишини бузиб қўяди деб ҳисоблашади. Иккинчи томондан, аксар шаҳарлар марказларидаги бинолар тарихий бинолар ҳисобланади ва уларда ҳар қандай ўзгариш қилиш қатъий тақиқланади. Ундан ташқари экологлар кондиционерларни табиатга зарар деб билишади учун максимал қаршилик қилишади. Шу учун ҳам ҳатто 40 градусда ҳам французлар чидашга мажбур. Уйларнинг ҳатто 20 фоизи ҳам кондиционерлар билан жиҳозланмаган.
Бу фақат кўп қаватли уйларга деб ўйласангиз адашасиз. Ҳатто ўз ҳовлингизда ўрнатиш учун ҳам мериядан рухсат олиш керак. Мерия бўлса сиз ўрнатадиган кондиционер ҳовлини ташқи кўринишига таъсир қилмаслиги, шовқин қўшниларни безовта қилмаслиги ва яна бир қатор деталларни текшириб кўради. Яқинда ўқиган бир мақоламда айтилишича уйдан 500 метр ҳудудда черков ёки тарихий ёдгорлик бўлиши ҳам мумкин эмас экан.
Сиз бир қанча ҳужжат тўплаб, чоп этиб, ойлаб кутиб рухсат олсангиз ҳам, масалан арзонгина 3 299 000 Сўмга кондиционер харид қилиб ўрнатолмайсиз. Аввало кондиционерлар турли хил божлар сабаб қиммат, ундан ташқари кондиционерни ўрнатиш бир неча кун вақт олади. Франция қонунлари бўйича кондиционер фақат лицензияга эга усталар томонидан ўрнатилади. Уларни топиб, навбатга туриб узоқ муддат кутиш керак бўлади. Кўпинча кондиционерни ўрнатиш харажатлари 1000 евродан ошиб кетади.
Биз учун оддий бўлган нарса, Францияда узоқ бюрократик қиммат азобли жараён. Ўрнатгандан кейин ҳам бу муаммолардан қутулмайсиз. Масалан, ичкаридаги ҳаво ташқаридагидан 8 градусдан ортиқ фарқ қилмаслик керак деган аҳмоқона норма бор. Дейлик, ҳозир Парижда 40 градус бўлса, сиз ичкарида ҳавони қонун бўйича 32 даражадан пастга туширмаслигингиз керак. Шунчаки қонун бўлса керак десангиз, шу кунларда бир нечта хусусий боғчаларда айнан шуни назорат қилиб чиқишибди. Ундан ташқари бино ичида ҳаво 26 даражадан паст бўлиши ҳам қонунан тақиқланади. Сиз бино ичида ҳаво 26 даражага тушганда кондиционерни ўчиришга мажбурсиз.
Хуллас, жазирамада биз учун оддий нарса бўлган кондиционерда салқинда нафас ростлаганда, бу французлар учун эришиш қийин бўлган катта комфорт эканлигини эслаб қўйинг))
Реклама: Фақат ишончли ва синовдан ўтган, сифат ва кафолатдан келиб чиқиб сараланган кондиционерларни бўлса уйдан чиқмасдан Asaxiy дан харид қилинг. | 9 253 |
| 17 | Табиий офатлар ёмон, уларни камбағал мамлакатда бўлиши янада ёмон. Ҳар сафар ўзи шундоқ ҳам қийналиб юрган мамлакатларда нимадир офат бўлса, худонинг бу куни ҳам одамлар бошида бор экан деб қоламан. Чунки у мамлакатларда фожиа оддий давлатларга нисбатан бир неча маротабага аянчлироқ авж олади. Масалан, Туркия ва Сурияда зилзила бўлганда, мани Сурияликларга кўпроқ раҳмим келганда. Уларга на халқаро ҳамжамият, на ўз ҳукумати Туркияга ёрдам қилгандек ёрдам қилмасди.
Ҳозир, Венезуеладаги зилзила видеоларини кўриб қолиб, бечора одамларнинг бошига бу ҳам бор экан деб қўйдим. | 5 173 |
| 18 | Eng ogʻir kasblardan biri, tez tibbiy yordam xodimlari haqida yaxshi kino ishlashibdi.
#tavsuyu | 5 212 |
| 19 | Ҳар бир хонадонда "кутубхона" бўлсин ғояси билан элликталик китоб тўпламини оммалаштиришда давом этмоқдамиз.
Олдинроқ, видеода тўплам таркибида турли йўналишларни қамраб олишга алоҳида эътибор берганимиз ҳақида айтиб ўтгандим.
Тўпламдаги китоблар рўйхатини йўналишлар бўйича ажратиб чиқдик:
Классик жаҳон адабиёти:
1. Жорж Оруелл: 1984
2. Жорж Оруелл: Молхона
3. Дениел Киз: Элжернонга аталган гуллар
4. Жером Селинжер: Жавдарзордаги халоскори
5. Рей Бредбери: Фаренгейт бўйича 451º
6. Эрнест Хемингуей: Тўқчилик ва йўқчилик
7. Иоганн Волфганг Гёте: Фауст (2025)
8. Тара Вестовер: Талаба
Замонавий жаҳон адабиёти:
9. Эрве Ле Теллие: Аномалия
10. Пауло Коело: Алиф
11. Светлана Алексиевич: Чернобил таваллоси
12. Ден Браун: Рақамли қалъа
13. Девид Бах, Жон Девид Манн: Латте омили
14. Жеймс Хедли Чейз: Ярим миллион долларли қилмиш
15. Пауло Коело: Алкимёгар
16. Николас Спаркс: Ҳаёт қадри
17. Ато Ҳамдам, Леонид Чигрин: Япон зобити
18. Марсел Брион: Менким, Фотиҳ Темур
Ўзбек адабиёти:
19. Жавлон Жовлиев: Қўрқма
20. Ўткир Ҳошимов: Икки эшик ораси
21. Мунаввара Усмонова: Бир кун...
22. Хайриддин Султон: Осмони фалакларда
23. Диёра Муродходжаева: Нозик оҳанг
24. Абдулла Қодирий: Ўткан кунлар
25. Носиржон Жўраев: Имзо
26. Чўлпон: Кеча ва кундуз
27. Менгнор Олломурод: Пайғамбар ороли тилсими
28. Мушоира этади давом...
29. Ўлмас Умарбеков: Одам бўлиш қийин
30. Абдулла Қодирий: Меҳробдан чаён
Аҳлоқ ва маърифат:
31. Юксак одоблар ва раббоний сифатлар мусулмоннинг 30 ҳулқи
32. Жон Г. Миллер: СОС! Савол ортидаги савол
33. Озод Мўмин: Мўжиза инсон – Ҳазрати Имом Бухорий
34. Стивен Р. Кови: Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси
35. Браян Трейси: Самарадорликнинг 21 йўли
Илмий-оммабоп, тарих ва сиёсат:
36. Жозеф Ромм: Иқлим ўзгариши
37. Сун Тзу: Уруш санъати
38. Генри Марш: Озор берма
39. Малколм Гладвелл: Зукколар ва ландавурлар
40. Лариса Буракова: Грузия муваффақиятга қандай эришди
41. Клаус Шваб: Тўртинчи саноат инқилоби
42. Барбара Оукли: Рақамлар учун яралган идрок
43. Бо Беннетт: Мантиқий хато
44. Кал Нюпор: Диққат: чалғитувчи дунёда муваффақият сирлари
Бизнес ва психология:
45. Жеймс Клир: Атом одатлар
46. Марк Менсон: Бефарволикнинг нозик санъати (юмшоқ муқова)
47. Френк Беттжер: Муваффақият сирлари
48. Роберт Киёсаки: Бой ота, камбағал ота
49. Френк Беттжер: Кеча омадсиз – бугун муваффақият қозонган савдогар
50. Питер Тил, Блейк Мастерс: Нолдан бирга
Тўплам сотуви давом этмоқда.
Эслатиб ўтаман, 50та китобни чегирма нархда 1 199 000 Сўмдан харид қилиш мумкин. Уни ҳатто олтига бўлиб, устамасиз 200 000 Сўмдан олти ой давомида тўлаб бориш мумкин.
Тўплам: https://asaxiy.uz/product/super-chegirma-ellikta-mashhur-kitob-1-199-000-sum | 10 646 |
| 20 | Олег Тинков ва Тинкофф банкнинг собиқ ходимлари Мексикада асос солган рақамли банк "Plata" ҳақида ҳужжатли филм чиқибди.
Платани анчадан бери кузатиб келаман чунки уруш сабаб боридан айрилган жамоа оёққа туриб, қайтадан яна бир неча миллиардлик банк қуришди.
Кўриш: https://youtu.be/pWwQmikOoqg?si=fyofg1LNDrWHnx07 | 5 931 |
