ch
Feedback
Allaev Uz

Allaev Uz

前往频道在 Telegram

www.asaxiy.uz internet-do'koni ( @asaxiyuz ) va Asaxiy Books nashriyoti ( @asaxiybooks ) asoschisi, tadbirkor. Bog'lanish: firuzallayev@gmail.com Anonim murojaat: https://t.me/questianonbot?start=332983-1839_605745778b

显示更多

📈 Telegram 频道 Allaev Uz 的分析概览

频道 Allaev Uz (@allaevuzb) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 11 447 名订阅者,在 书籍 类别中位列第 3 314,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 6 829

📊 受众指标与增长动态

невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 11 447 名订阅者。

根据 30 八月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -93,过去 24 小时变化为 -6,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 45.40%。内容发布后 24 小时内通常能获得 23.77% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 5 200 次浏览,首日通常累积 2 723 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 61

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
www.asaxiy.uz internet-do'koni ( @asaxiyuz ) va Asaxiy Books nashriyoti ( @asaxiybooks ) asoschisi, tadbirkor. Bog'lanish: firuzallayev@gmail.com Anonim murojaat: https://t.me/questianonbot?start=332983-1839_605745778b

凭借高频更新(最新数据采集于 31 八月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 书籍 类别中的关键影响点。

11 447
订阅者
-624 小时
-367
-9330

数据加载中...

标签云
无数据
有任何问题?请刷新页面或联系我们的客服
进出提及
---
---
---
---
---
---
吸引订阅者
八月 '26
八月 '26
+110
在28个频道中
七月 '26
+39
在7个频道中
Get PRO
六月 '26
+80
在13个频道中
Get PRO
五月 '26
+59
在20个频道中
Get PRO
四月 '26
+239
在29个频道中
Get PRO
三月 '26
+366
在27个频道中
Get PRO
二月 '26
+226
在7个频道中
Get PRO
一月 '26
+85
在12个频道中
Get PRO
十二月 '25
+63
在26个频道中
Get PRO
十一月 '25
+88
在27个频道中
Get PRO
十月 '25
+64
在14个频道中
Get PRO
九月 '25
+82
在21个频道中
Get PRO
八月 '25
+121
在15个频道中
Get PRO
七月 '25
+249
在28个频道中
Get PRO
六月 '25
+105
在29个频道中
Get PRO
五月 '25
+122
在35个频道中
Get PRO
四月 '25
+450
在42个频道中
Get PRO
三月 '25
+534
在48个频道中
Get PRO
二月 '25
+1 336
在28个频道中
Get PRO
一月 '25
+141
在36个频道中
Get PRO
十二月 '24
+226
在43个频道中
Get PRO
十一月 '24
+302
在30个频道中
Get PRO
十月 '24
+476
在51个频道中
Get PRO
九月 '24
+1 017
在54个频道中
Get PRO
八月 '24
+1 659
在71个频道中
Get PRO
七月 '24
+732
在58个频道中
Get PRO
六月 '24
+1 156
在55个频道中
Get PRO
五月 '24
+478
在42个频道中
Get PRO
四月 '24
+526
在43个频道中
Get PRO
三月 '24
+441
在25个频道中
Get PRO
二月 '24
+297
在52个频道中
Get PRO
一月 '24
+1 019
在13个频道中
Get PRO
十二月 '23
+299
在25个频道中
Get PRO
十一月 '23
+698
在47个频道中
Get PRO
十月 '23
+860
在37个频道中
Get PRO
九月 '23
+1 136
在0个频道中
Get PRO
八月 '23
+926
在0个频道中
Get PRO
七月 '23
+3 812
在0个频道中
Get PRO
六月 '23
+530
在0个频道中
Get PRO
五月 '23
+1 054
在0个频道中
Get PRO
四月 '23
+891
在0个频道中
Get PRO
三月 '23
+480
在0个频道中
Get PRO
二月 '23
+239
在0个频道中
Get PRO
一月 '23
+4 299
在0个频道中
Get PRO
十二月 '22
+1 263
在0个频道中
Get PRO
十一月 '22
+230
在0个频道中
Get PRO
十月 '22
+325
在0个频道中
Get PRO
九月 '22
+1 049
在0个频道中
Get PRO
八月 '22
+595
在0个频道中
Get PRO
七月 '22
+420
在0个频道中
Get PRO
六月 '22
+1 098
在0个频道中
Get PRO
五月 '22
+202
在0个频道中
Get PRO
四月 '22
+279
在0个频道中
Get PRO
三月 '22
+856
在0个频道中
Get PRO
二月 '22
+131
在0个频道中
Get PRO
一月 '22
+909
在0个频道中
Get PRO
十二月 '21
+1 294
在0个频道中
Get PRO
十一月 '21
+778
在0个频道中
Get PRO
十月 '21
+350
在0个频道中
Get PRO
九月 '21
+485
在0个频道中
Get PRO
八月 '21
+1 687
在0个频道中
Get PRO
七月 '21
+471
在0个频道中
Get PRO
六月 '21
+1 215
在0个频道中
Get PRO
五月 '21
+953
在0个频道中
Get PRO
四月 '21
+829
在0个频道中
Get PRO
三月 '21
+2 413
在0个频道中
Get PRO
二月 '21
+520
在0个频道中
Get PRO
一月 '21
+579
在0个频道中
Get PRO
十二月 '20
+5 249
在0个频道中
日期
订阅者增长
提及
频道
31 八月+1
30 八月0
29 八月+2
28 八月+8
27 八月0
26 八月+3
25 八月+2
24 八月+1
23 八月+7
22 八月+1
21 八月+3
20 八月+4
19 八月+6
18 八月+5
17 八月+1
16 八月+2
15 八月+1
14 八月+4
13 八月0
12 八月0
11 八月+8
10 八月+16
09 八月+3
08 八月+27
07 八月+3
06 八月0
05 八月0
04 八月+1
03 八月+1
02 八月0
01 八月0
频道帖子
Вақт ўтган сари фирибгарлар ҳам янги-янги йўлларни қидиришади. Аҳолининг катта қисми пластик карта масаласида эҳтиёт бўлиш кераклигини, смс кодларни айтмаслик кераклигини тушуниб етди. Фирибгарлар одамларни ишонтириш учун янги йўлларни ўйлаб топишади. Шулардан бирига дуч келдик. Энди фирибгарлар аҳолимизнинг бошқа бир нозикроқ жойидан фойдаланишмоқда. Улар турли иш таклиф қиладиган платформаларда катта компаниялар профилига ўхшаш профиллар очишади. Улар орасида афсуски Асахий номи ҳам бор. Бу профиллар орқали вакансиялар эълон қилинади. Талаблар асосли, чиройли қилиб тўлдирилган. Биринчи марта манга ташлаб беришганда, HR менежеримиз қўйган вакансия деб ўйлабман. Чиройли қилиб тўлдирилган, компания номи жойида, талаблар ҳам реалликка яқин, маошни ҳам ўша лавозимга мос маошлардан 3-4 маротаба кўп эмас, 30-40 фоиз, нари борса 50 фоиз кўпроқ қилиб кўрсатишади. Иш излаб алоқага чиққан одамга суҳбат зарурлиги ва бу учун рўйхатдан ўтиш кераклиги айтилади ва сайт жўнатилади. Сайтда жараёнларнинг бир қисмида келган смсни киритиш керак бўлади. СМС кириши билан қолган ҳаммаси эски сценарийда кетади. Ёки суҳбат белгиланади ва телефон суҳбати вақтида профилни яратиш учун смс боришини, кодни айтишни сўрашади. Эслатиб ўтаман, Асахийда бирор ҳолатда ходимни ишга олиш учун ундан смс орқали ниманидир тасдиқлашни сўрамаймиз. Шунақа ҳолатга дуч келсангиз, рўйхатдан ўтиш керак бўлган сайтни ҳам қанчалик расмий сайт эканлигини жиддий текшириш зарур. Иккиланиш бўлса компаниянинг HR бўлими билан боғланиш, сайт орқали алоқага чиқиш ёки қўнғироқлар марказига қўнғироқ қилиб сўраш ортиқчалик қилмайди.

2
Инстаграмда китоб дўконини ёпаётган, онамдан қарз олиб 20 кунлик савдомга қўшиб, ижара учун тўладим деган қиз видеосини кўриб қолдим. Синглимиз учун афсусдаман. Бошқалар ҳам бу хатони қилмаслиги учун айтиб ўтаман. Тез-тез романтик бўлиб ёзиб қолишади, китоб дўкони, book кафе, нашриёт ёки нимадир очаман деб. Ҳар доим соҳанинг қанчалик қийин эканлигидан огоҳлантираман. Бизда китоб соҳасида бизнес қилиб бой бўлолмайсиз. 95 фоиз ҳолатда зарарга ҳам ишлайсиз. Чунки китобларга талаб ва халқ тўлашга тайёр нарх сизга рентабил бизнес қилишга имкон бермайди. Қайсидир давлат ташкилотларига яқин бўлиб, уларга китоб сотадиган 2-3та нашриётни, соҳадаги эски нашриётларни ҳисобга олмаса, бу соҳада фойда кўриб ишлаётганлар деярли йўқ. Яна бошқа йўли, китобга шундоқ талаб бор жойларга жойлашиб, соҳта (подделка) китобларни ярим нархида чиқариб ноқонуний ва ҳаром йўл билан пул ейиш мумкин. Лекин, орқасидан виждон билан яшаш қийинчилиги бор. Қонунлар бир кун ишласа, давлат ҳам жазосиз қолдирмайди. Тоза виждон билан қонунан соҳада нон ейиш игна билан қудуқ қазишдек бўлиб қолган. Asaxiy ҳам асосий фаолиятидан доимий даромадда бўлмаса, китоб қисмимиз узоқ яшамас эди. Катталашган сари турли хил кутилмаганда келган катта харидлар ёки Халқ банки ҳамкорлиги каби муваффақиятли эпизодлар лойиҳани бир қадам олдинлатиб берган. Бошқачасига, катта эҳтимол билан 5 йилга ҳам бормаган бўлар эдик. Шу учун ҳам, китоб билан боғлиқ бирор лойиҳа қилмоқчи бўлсангиз, ҳобби сифатида қилсангиз бўлади. Лекин, юрушиб кетиб, ҳеч бўлмаса харажатини қоплайди деб умид қилманг. Бир неча ўн, баъзан юзлаб миллион харажат қилишдан олдин яхшилаб ўйлаб кўринг. Сиз йиллаб бу лойиҳани молиялаштиришга тайёрмисиз? Ёки сизга сотув келтирадиган қайсидир кафолатланган талаб борми? Агар шу саволларга аниқ жавоб бўлмаса, яхшиси хавфга бориб, пулингизни кўкка совурманг. Соҳани паст баландини кўрган, ичкаридан вазиятни билган инсон сифатида самимий маслаҳатим.
7 748
3
Озарбайжоннинг SOCAR компанияси Ўзбекистонда заправкалар очадиган бўлибди. Россиядаги энергоинқироз сабаб ёнилғи билан вазият оғирлигини ҳисобга олсак, яхши хабар. Шу янгиликни ўқиб туриб, биздаги бир стереотип ҳақида ёзмоқчиман. Тез-тез эшитаман, Қозоғистон, Туркманистон ёки Эронда бензин арзон, импортни очиб қўйса бўлмайдими деб. Импортни очиб қўйиш тўғри йўл. Бензин импорти эркин бўлса, биржада хоҳлаган импортёр бемалол олиб келиб сотиб билса, рақобат ортидан адекват нархлар шаклланади. Бу бозор монополияси ва ноадолатли асрайди. Бизни ҳолатимизда эркин бозор энг тўғри йўл. Лекин, бу бизга Эрондаги ёки ҳатто қўшни Қозоғистондаги каби арзон бензин бермайди. Бунинг асосий сабаби, қўшнилар йирик нефть ишлаб чиқарувчи мамлакатлар ва улар бензин нархига кучли субсидия беришади. Кимдадир ёнилғи тан нархида сотилса, кимдадир анча зарар билан сотишади. Буни иқтисодиёт учун, ижтимоий тизим учун ва яна кўплаб сабаблар учун дейиш мумкин. Иқтисодиёт имкониятини берган ҳолатда бу яхшиликка. Энди биз ўша нархда бензин оламиз деб борсак, албатта йўқ дейишади. Масалан, қўшни Қозоғистонга Ўзбекистонга сотиладиган бензинни қозоқ солиқ тўловчилари ёки компаниялари ҳисобидан молиялаштириш нима фойда? Бу худди бизда тан нархи ўртача 1 100 сўм бўлган электр токини 200 киловаттгача 650 Сўмдан сотилишига ўхшайди. Деярли ярим нархда. Лекин, дейлик қўшни Қирғизистон шу нархдан сотиб оламан деб келса, биз йўқ деймиз, чунки бу ўз аҳолимиз учун қилинган енгиллик. Асосий бозор қоидасини эслаб ўтамиз, маҳсулотнинг нархини бозор шакллантириши керак ва у тан нархидан арзонга сотилиши мумкин эмас. Давлат ниманингдир нархига субсидия бердими, у субсидия аксар ҳолларда давлат бюджетидан қопланади. Маҳсулотга тўғридан-тўғри пул олинмаса-да, бюджетга у пуллар солиқлар, жарималар ёки мамлакатнинг бойликлари ҳисобидан олинади. Аҳоли у ёки бу йўл билан барибир тўлайди. Энг ёмони, маҳсулот зарарга сотилганда, ўз-ўзидан дефицит шаклланади, ундан ташқари соҳа ривожига ёки инфраструктурага инвестиция қилинмайди. Ва ўша соҳа аста-секин издан чиқади. Аксинча, эркин рақобат муҳитида бизнеслар фойда кўрадиган бўлса, рақобатда устун бўлиш учун ҳам изланишади, инвестиция қилишади, таннархни пасайтириш йўлларини ҳам топишади. Бензин билан ҳам шунақа. Соҳани эркин қўйиш, нархларга таъсир ўтказмаслик, давлат регулятор сифатида фақат сифатни назорат қилиши ва солиғини йиғиб олиши тўғри йўл. Қолганини бизнес ўзи эплайди. Доим талаб бор маҳсулот ҳеч қачон эгасиз қолмайди. Лекин, юқорида айтиб ўтганимдек, импорт эркин бўлган ҳолда ҳам, Эрон ёки Қозоғистон ички бозордаги нархда бизга расмий ёнилғи экспорт қилишини кутмаслик керак. Халқаро бозорга халқаро биржада шаклланган нархлар амал қилади.
3 830
4
Asaxiy Books ва Халқ банки ўртасида қилинган иккинчи ҳамкорлик шартномамиз ҳам якунланди. Иккита шартнома бўйича банк билан у
Asaxiy Books ва Халқ банки ўртасида қилинган иккинчи ҳамкорлик шартномамиз ҳам якунланди. Иккита шартнома бўйича банк билан умумий 60та янги китоб биргаликда чоп этилди. Банкнинг молиявий кўмаги бу китобларнинг нархига ҳам, “Asaxiy Books” лойиҳасининг ривожига ҳам сезиларли ёрдам бўлди. Ҳамкорлик даврида мана шу 60 та китобдан умумий тарзда 1 712 000 донадан ортиқ китобхонлар қўлига етиб борибди. Бу фахрланадиган натижа. Ундан ташқари шартномада бўлмаса-да, айнан банк билан ҳамкорлик “миллионта хонадонда кутубхона” лойиҳамизга катта замин яратиб берди. Акс ҳолда биз таклиф қилаётган сифатда 23 980 Сўмдан китоб етказиб бериш осон бўлмасди. Китоб соҳасига кириб келганда, қайсидир банк бир кун келиб беғараз лойиҳа ривожи учун ҳамкорлик қилади деб орзу ҳам қилмаган эдик. Банк билан охирги чиққан китоб “Софиянинг дунёси” бўлди ва шартнома айнан мана шунақа жиддий, муҳим аҳамиятли китобда якунлангани ҳам рамзий бўлса керак. Бутун банк жамоасига, унинг ҳар бир ходимига китобхонлик соҳасига қўшишга ҳиссалари учун ўзим номимдан ҳам, жамоа номидан ҳам чин кўнгилдан миннатдорчилик билдираман. Биз ўтамиз, лекин ўзбек тилида чиққан китоблар доимий қолади. PS: Расмда "кутубхона" тўплами учун қилинган янги қути дизайни. Яқин орада шунақа қутиларда етказиб берамиз.
6 873
5
Манимча, Ўзбекистонда энг тез даромад олиб келган, натижага кирган стартапни энди биламиз. Tilmoch AI асосчиси Муҳаммадсаид S
Манимча, Ўзбекистонда энг тез даромад олиб келган, натижага кирган стартапни энди биламиз. Tilmoch AI асосчиси Муҳаммадсаид Sindr.uz номли янги лойиҳа бошлабди. Лойиҳада мантиқ жуда осон: Брендлар рейтинги бўлади, рейтингда тепароққа фақат пул тўлаб чиқиш мумкин. Ўзидан олдингини синдириб, тепага чиқилади. Рейтингдан жой олиш учун брендлар аллақачон деярли 30 миллион пул тўлашган. Стартап 2 кунда 30 миллионга яқин даромад олиб келди деса ҳам бўлади. Ҳозирда рейтингда биринчи ўринга чиқиш нархи 3.01 млн Сўм. Қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш нархи 30 000 Сўм. Ҳеч қанақа баҳолаш ёки бошқа тизим йўқ, ким кўпроқ тўласа, ўша тепароқда.
6 480
6
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз беш йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони билан прокуратура органларида хизмат қилаётган бир гуруҳ ходимлари ҳам мукофотланди:  “Содиқ хизматлари учун” медали билан Аберкулов Бахтияр Шухратович - Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак тумани прокурори Шарипов Ўлмас Чориевич - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Бухоро вилояти бошқармаси тезкор бўлими бошлиғи “Шуҳрат” медали билан Абдуллаева Юлдуз Иркиновна - Тошкент вилояти прокуратураси иқтисодий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Алихонов Бехзод Низамидинович - Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси Самарқанд транспорт прокурори Ашуров Фаёз Хайтмуродович - Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси катта ҳарбий прокурори Ғуломов Аҳмад Ғулом ўғли - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ички ишлар органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи ўринбосари  Муратов Шухратбек Мамиржанович - Андижон вилояти Избоскан тумани прокурори ўринбосари Назаров Алишер Эркинович - Фарғона вилояти Қўқон шаҳар прокурори Барча собиқ ҳамкасбларимизни юксак мукофотлар билан табриклаймиз! @u_generalissimus
443
7
Тошкент шаҳрида 12та туманда замонавий кутубхоналар қурилар экан. Бу ҳақида шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов УзАга интервьюсида маълум қилган. Хурсанд қилгани, кутубхоналар йирик, интерактив ва замонавий бўлиши, ҳар бири ҳар йили миллионлаб одамларни қабул қилиши айтилган. 12та тумандаги йирик кутубхонадан ташқари, Тошкентдаги 585та маҳаллаларда ҳам босқичма-босқич китоб бурчаклари қилиниши айтиб ўтилган. Маҳалла дейишганда, “Маҳалла кутубхонаси” лойиҳаси бир неча йилдан бери амалга ошириб келинмоқда. Мандаги маълумотларга кўра бу йил ҳам Ўзбекистон бўйлаб 330та маҳаллада кутубхоналар ташкил қилинади. Уларда 500 хил китобдан 2 донадан, умумий 1000 дона китоб мавжуд бўлади. Шаҳар ҳокими айнан шу лойиҳани назарга тутганми ёки Тошкент маҳаллалари учун алоҳида лойиҳа бўладими, маълум эмас. Эслатиб ўтаман, хусусий секторда алоҳида биз ўзимиз “Ҳар бир хонадонда кутубхона” лойиҳасини амалга оширяпмиз. Унда 50та сараланган китобдан иборат тайёр “кутубхона” тўпламини оилаларга 1 199 000 Сўмдан (битта китоб 23 980 Сўм) таклиф қиляпмиз. Рақамда 1 миллиондан ортиқ хонадонда китоб бурчаги яратишни мақсад қилганмиз. Қайсидир ташкилот “ҳар бир хонадонда кутубхона” лойиҳамизга қўшилмоқчи бўлса, ҳамкорлик қилишдан хурсанд бўламиз.
4 313
8
Яна бир қизиқарли ҳолат, Жаҳонгир ака давлат раҳбарига эски замонда бизнес билан боғлиқ муаммолар ҳақида гапирган. Улар орасида маска шоулар, қамалиб, қамоқда ўлган тадбиркор ҳақида гаплар бўлган. Президент мана шу тажрибаларни китоб қилиб ёзиш кераклигини айтиб ўтишган. Ўзи умуман бошқа чемпион тадбиркорлар ҳам тажрибаларини, бошдан кечирганларини китоб қилиб ёзиши айтилган. Буни Жаҳонгир ака ўзидан бошлаши керак дейилган. Биз Asaxiy Pro лойиҳаси доирасида бу китобни ёзиш бўйича ҳамкорликка тайёрмиз. Бунгача Асахийда халқаро бизнес китоблар таржимасидан ташқари ўзим ҳам “Тадбиркор” китобини ёзганман. Ундан ташқари Алишер Исаевнинг “Ўсиш нуқтаси”, қардош тадбиркор Марғулон Сейсембойнинг “Уддаласа бўладиган вазифа: Бахтли ҳаёт технологияси” китоби, Ўзбекистон халқ артисти Дилором Каримованинг “Режиссёр. Бевақт узилган тор фарёди” китоблари Asaxiy Books томонидан чоп этилган эди. Ҳозирда яна бир тажрибали ўзбек тадбиркори ва менежери Эркин ака Очилдиевнинг “Шакар тугаган кеча” номли тадбиркорнинг аччиқ ҳаёти ҳақида китобини нашрга тайёрлаяпмиз. Эркин аканинг китоби Asaxiy да чоп этилган бошқа бир бизнес-роман Элиюҳу М. Голдраттнинг "Мақсад" романини эслатади. PS: Ўзим ҳам “Тадбиркор 2.0”ни анчадан бери ёзмоқдаман ва кейинги йили чоп этишни режа қилганман.
4 657
9
Жаҳонгир ака Ортиқхўжаев кеча Президент ва тадбиркорлар мулоқотида Янги Тошкент ҳудудида қуриладиган бинолар бўйича қизиқарли таклиф берибди. Бу баҳсли таклиф, лекин таклиф ўзи қизиқарли. Хабарингиз бўлса керак, административ бинолар ҳаммаси келажакда Янги Тошкент ҳудудига ўтади. Ташкилотлар, вазирликлар, хуллас давлат тизими кўчади. Бу юзлаб янги бинолар дегани ва улкан инвестициялар ҳам талаб қилади. Жаҳонгир ака буни давлат қурмаслигини, бюджетдан қурилишга харажат қилмасликни, ундан кўра хусусий сектор ўз маблағлари ёки инвестиция жалб қилиши эвазига қуришини таклиф қилибди. Давлат фақат узоқ муддатга бинони ижарага олади ва бундан бино қуришга пул тежайди. Хусусий сектор бўлса узоқ муддатга кафолатланган ижара шартномаси ва пул оқимига эга бўлади. Жаҳонгир ака АҚШдаги сафарида 55 фоиз давлат ташкилотлари бинога эга эмаслигини, улар хусусий сектордан ижарага олиб ўтиришини ўрганиб келганини айтган. Қанақа шартларда, қанақа нархларда, қанақа тизимда амалга оширилади деган жойи бор. Шу учун ғоя баҳсли, лекин жуда қизиқарли туюлди. Ундан ташқари кеча Жаҳонгир ака Akfa Group 10000 та Россиядаги мигрантларимизни иш билан таъминлашга тайёрлигини ва бу учун алоҳида кол сентр очилишини айтган. Бу қарорга Жаҳонгир акани яқинда Россия ҳудудида 7 нафар Ўзбекистон фуқароси Украина ҳужумидан кейин оламдан ўтгани ундаган.
3 828
10
Бугун эълон қилинган янгиликлар орасида биттасига алоҳида эътибор бериш керак, кичик бизнесга текширишларга уч йил мораторий эълон қилинади. Улар фақатгина инсон соғлиғи ва бошқа тадбиркорлар манфаатига зарар етказган ҳоллардагина текширилиши мумкин. Ўзи охирги йил кичик тадбиркорлар учун анча ишлар қилинди. Аввало солиқ 4 фоиздан 1 фоизга тушди, ундан ташқари 1 миллиардлик ҚҚСга ўтиш чегараси 5 миллиардгача кўтарилди. 1 миллиардлик чегара 2018 йилдан бери ўзгармасдан келаётган эди. 5 миллиардгача йиллик айланма Ўзбекистонда жуда кўп ҳажмдаги бизнесни қоплаб қўяди, оддий сартарошдан бошлаб, маҳалладаги ўрта дўконларгача. Энди бошқага жиддий зарар тегмаган ҳолатда 3 йилга уларни текширишга ҳам мораторий эълон қилинмоқда.
4 344
11
Bo'ladigan o'zgarishlar haqida: - Kichik tadbirkorlar uchun eng katta masalalardan biri – kredit uchun garov taʼminoti. Shu bois, biznesning haqiqiy qiymatini baholab kredit berish imkonini yaratadigan “kontr-kafolat” tizimi joriy etiladi. 10 milliard so‘mgacha kreditda garovning 30 foizini davlat, 30 foizini Biznesni kafolatlash kompaniyasi, 15 foizini banklar o‘z zimmasiga oladi. Tadbirkorning o‘ziga 25 foiz garov topish kifoya qiladi. - Davlat aktivini sotib olishda avans 30 foizdan 15 foizga tushiriladi, olti oyda to‘liq to‘lov qilganlarga 25 foiz chegirma beriladi. Summaning yarmini to‘lagan tadbirkor qolganini 7 yilda foizsiz bo‘lib to‘lashi mumkin bo‘ladi. - Auksionda yer sotib olgan tadbirkor qurilishni boshlash uchun 6 oydan 1 yilgacha hujjat yig‘ib yurishiga barham beriladi. Endi hokimlar yerni qurilish ruxsati, arxitektura-rejalashtirish topshirig‘i va loyihasi bilan “tayyor paket” shaklida savdoga chiqaradi. Bunday yerni olgan tadbirkor qurilishni darhol boshlashi mumkin bo‘ladi. Infratuzilma yig‘imi bo‘yicha avans ham 20 foizdan 5 foizga tushiriladi. - Ko‘p tadbirkorlar elektr energiyasi va gaz uchun 100 foiz oldindan to‘lov qilish aylanma mablag‘ni qisqartirayotganini bildirgan. Endi ASKUE va ASKUG tizimiga ulangan, to‘lov intizomini buzmagan korxonalar uchun avans 15 foiz bo‘ladi. - Kichik biznesda inson sog‘lig‘i va boshqa tadbirkorlar manfaatiga zarar yetkazish bilan bog‘liq bo‘lmagan har qanday tekshirish uchun uch yil muddatga moratoriy eʼlon qilinadi. - Hozir 51 ta idora moliyaviy jarima qo‘llash vakolatiga ega. Barcha turdagi jarimalar miqdori o‘rtacha 2 barobar kamaytiriladi. - Turoperatorlarning xorijlik turistlarga ko‘rsatgan xizmati eksportga tenglashtirilib, qo‘shilgan qiymat solig‘idan ozod qilinadi.
4 063
12
Bugun Xorazmda davlat rahbari tadbirkorlarga murojaat yo'llamoqda. Unda aytilgan ba'zi raqam va muhim yangiliklar: - O'zbekistonda biznes hamjamiyat 1 200 000taga yetgan. Ularning iqtisodiyotga hissasi alohida aytib o'tildi. - Biznesini mahallada boshlab, yurtimiz bo‘ylab o‘nlab filiallarga ega bo‘lgan tadbirkorlar 550 tadan, milliy brendini yaratganlar 300 tadan oshdi. - O‘tgan yarim yillikda O‘zbekiston iqtisodiyoti 8,5 foizga o‘sdi. “Fitch” va “Moodyʼs” agentliklari mamlakat suveren kredit reytingini bir pog‘ona yaxshiladi. - Jahon bankining investitsiya va ishbilarmonlik muhiti bo‘yicha hisobotida O‘zbekiston 31-o‘rinni egalladi. - Qo‘shilgan qiymat solig‘iga o‘tish chegarasi 1 milliard so‘mdan 5 milliard so‘mga oshirildi.
3 684
13
Хонадон учун “кутубхона” тўплами лойиҳамиз ҳақида ёзмай қўйгандим. Лойиҳа фаол давом этяпти. Бутун Ўзбекистон бўйлаб хонадонлар тайёр “кутубхона” тўпламини харид қилишмоқда. Параллел тарзда талабни ўрганиш, тўпламни яхшилаш устида ҳам ишламоқдамиз. Сентябрь ойида каттароқ масштабда иш бошлаб, лойиҳани расман эълон қиламиз. 1 сентябргача 0х0х6 акциясини ушлаб турмоқчимиз. Бугун қилинган ўзгаришлар ҳақида айтиб бермоқчиман: - Ўзбекистон халқ артисти Дилором опа Каримова “Режиссёр. Бевақт узилган тор фарёди” номли ажойиб асар ёзган эканлар. Асарни “Asaxiy Books” лойиҳаси доирасида чоп этдик. Энг янги китоб бўлишига қарамасдан, асар “кутубхона” тўпламдан жой олди. - Талабдан келиб чиқиб, қўшимча болалар учун “кутубхона” тўплами яратдик. Асосий тўпламдан фарқли, унда фақат болалар учун китоблар жой олган ва асосий тўпламдаги китобларни такрорламайди, қўшимча қилиб харид қилса бўлади: asaxiy.uz/u/6a802e948084f - 50та китоб кам дейдиганлар учун тўлдирилган 100та китобдан иборат “Kutubxona Plus” тўплами қилинди. Бу молиявий имконияти кенгроқ мижозлар учун яхшироқ таклиф бўлади: asaxiy.uz/u/6a802ea94b92c - Ва бир қисм мижозлар рус тилида ҳам шундай тўплам сўрашган эди. Ҳозирда рус тилида тест қилиб 50та китобдан иборат “библиотека” тўплами қилинди. Синовдан яхши ўтса, Россиядан китоблар кўпроқ заҳира билан олиб келинади: asaxiy.uz/u/6a802edb797cc Ва муҳими тўпламнинг расмий эълонига ва каттароқ маркетинг компаниясига 2-3 қадам қолди холос. Қувонарлиси, ҳали тайёрлаш босқичидаёқ бир неча минг хонадон “кутубхона”лик бўлди. Давом этамиз. Асосий мақсад, миллионлаб хонадонга китоб олиб кириш.
8 909
14
Мустақиллик байрамда 4 кун дам олинадиган бўлибди. 29-30-31 август кунлари ва 1 сентябрь куни. 29-30 август кунлари ўзи шанба ва якшанбага тўғри келади. Бизнес учун ўз-ўзидан шу кунлари банклар ва давлат хизматлари фаолият юритмайди.
5 507
15
Боланг китоб ўқимаяпти. Лекин муаммо болада эмас! Мани китобни одами деб билишади учун, кўп учрашувларда муҳокама мавзуси болани китоб ўқитиш бўлади. Ҳамма ҳар хил методларни айтади. Кимдир телефон ва телевизорни "запрет" қилган, кимдир ҳар бир ўқилган китоб учун пул берган. Келинг, мавзуга кенгроқ тўхталамиз. 1973 йил, Стэнфорд университети. Психологлар боғча болаларини кузатишди ва расм чизишни ёқтирадиганларини ажратиб олишди. Кейин уч гуруҳга бўлишди. Биринчи гуруҳга айтишди: «Чизсанг, мукофот берамиз». Ва бердилар. Иккинчисига ҳеч нима ваъда қилинмади, лекин чизиб бўлганидан кейин кутилмаган мукофот берилди. Учинчисига ҳеч нима. Орадан икки ҳафта ўтгач, болаларга эркин вақт берилди — хоҳлаган нарсангни қил. Мукофот ваъда қилинган гуруҳ қаламга энг кам қўл урди. Икки баробар кам. Улар аввал ҳам, ҳозир ҳам чизишни билишарди. Фақат энди чизиш уларнинг шахсий эрмаги эмас, бажарилиши керак бўлган вазифа эди. Психологияда бу — overjustification эффекти. Ташқи мукофот ички қизиқишни сиқиб чиқаради. Бола фаолиятни қайта кодлайди: «мен буни ўзим учун қиламан» ўрнига «мен буни бирор нарса олиш учун қиламан». Мукофот тўхтаган куни фаолият ҳам тўхтайди. Энди савол: «Ўн бет ўқисанг, телефон бераман» деган жумлани фарзандингизга неча марта айтгансиз? Бизда китобхонлик масаласи деярли ҳар доим мотивация масаласи сифатида қўйилади. Қандай қизиқтириш керак? Қандай мажбурлаш керак? Қайси китобни бериш керак? Ҳолбуки тадқиқотлар бошқа нарсани кўрсатади: ўқиш мотивациясининг энг кучли башоратчиси — боланинг нимани ўқишни ўзи танлаши. Мазмуни эмас, танлов ҳуқуқи. Бу ота-оналарга ёқмайди. Чунки бола комикс танлайди. Ёки қизиқарли энциклопедия. Ёки ўн бешинчи қисми чиқаётган саргузашт сериясини. Ота-она эса «жиддий» китоб кутади. Ўзим ҳам шу хатодан ўтганман, ўғлимга ҳа деб китоб ташисам қизиқмаган. Asaxiy дўконимизга олиб бориб, ўзинг танла десам, қизиқиб космос ҳақидаги эксиклопедияни кўтариб чиққан. Кейинги бир неча ой у завқ-шавқ билан космос ҳақида айтиб берган. Ўқиш кўникмаси аслида мазмундан эмас, ҳажмдан ўсади. Равонлик (fluency) — соатлаб ўқиш натижаси. Равонлик бўлмаса, жиддий китоб очилиши билан ёпилади: бола ҳарфни ўқийди, лекин фикрни ушламайди. Шунинг учун «фойдасиз» деб ҳисоблаган китоблар аслида кейинги босқичнинг зинапояси бўлади. Уларни олиб қўйиш — зинапояни олиб қўйиш. Яна бир нарса бор, у ҳақда камроқ гапирилади. 2010 йилда 27 мамлакатни қамраган йирик тадқиқот эълон қилинди. Уйдаги китоблар сони билан боланинг таълим даражаси ўртасида мустаҳкам боғлиқлик топилди — ва бу боғлиқлик ота-онанинг маълумоти, даромади ва касбидан алоҳида сақланиб қолди. Бу ерда эҳтиёт бўлиш керак: бу корреляция, сабабият эмас. Уйга юз дона китоб келтириб қўйиш билан ҳеч нима ўзгармайди. Тадқиқотчилар ўзлари ҳам буни «оиладаги интеллектуал муҳитнинг кўринадиган белгиси» деб изоҳлашади. Яъни китоблар сабаб эмас — улар бошқа бир нарсанинг изи. Ўша бошқа нарса — ота-онанинг ўзи ўқиши. Бола ота-онасининг гапини эмас, одатини кўчиради. Уйда ҳеч ким китоб ўқимаса, лекин болага ўқи дейилса, бола аниқ хулоса чиқаради: китоб — болалар учун мажбурият, катталар ундан қутулган. Учта амалий нарса, қолганини ўзингиз қўшасиз: Биринчи. Бола ўзи ўқий олгандан кейин ҳам унга овоз чиқариб ўқишни тўхтатманг. Тахминан 13 ёшгача боланинг эшитиб тушуниш даражаси ўқиб тушуниш даражасидан юқори туради. Яъни биргаликда ўқиганда у ўзи эплолмайдиган, лекин қизиқроқ китобларга кириб боради. Иккинчи. Китоб жавонда эмас, боланинг қўли етадиган жойда турсин. Каравот ёнида, стол устида, машинада. Танлов ҳуқуқи фақат имконият бўлганда ишлайди. Учинчи. Ётоқхонада экран бўлса, китоб ҳар доим ютқазади. Бу ирода масаласи эмас, дизайн масаласи. Ва охирида ўша ноқулай савол. Гапларимни хулоса қилиб бераман. Болани китоб ўқишга қизиқтириш учун иккита нарса муҳим: 1. болага ўзига қизиқ мавзуда китоб танлаш эркини бериш, шунда бола мавзу қизиқ бўлгани учун ҳам китобни ўқийди ва одат шаклланиш эҳтимоли ошади. 2. бола сизни кўпроқ маза қилиб китоб ўқиётган ҳолатда кўриши Ўтган бир ойда фарзандингиз сизни китоб ўқиб ўтирган ҳолда неча марта кўрди? Агар жавоб нолга яқин бўлса — масала боланинг қизиқишида эмас. Сизга оиланинг ҳамма аъзоларига мос тайёр китоблар керак бўлса, унда биз саралаган 50та китобдан иборат "кутубхона" тўпламига қараб кўринг: asaxiy.uz/u/6a78bf2686d7a
12 432
16
«Сен кимсан?» Романнинг биринчи саҳифасида София почта қутисидан шу саволни топади. Бошқа ҳеч нима йўқ — на имзо, на манзил.+3
«Сен кимсан?» Романнинг биринчи саҳифасида София почта қутисидан шу саволни топади. Бошқа ҳеч нима йўқ — на имзо, на манзил. Эртаси куни яна битта хат келади: «Дунё қаердан пайдо бўлган?» Йостайн Гордернинг «Софиянинг дунёси» ана шундай бошланади ва ўқувчини Фалес билан Суқротдан Кант, Гегель, Сартргача олиб боради. 1991 йилда Норвегияда чиққан бу китоб 60 дан ортиқ тилга таржима қилинган, 40 миллиондан кўп нусхада сотилган, 1995 йилда эса дунёда энг кўп сотилган китоб бўлган. Мана шу китоб энди ўзбек тилида. Манимча, Илҳом Салимов таржима қилган бу китобнинг аҳамияти кўринганидан катта. Бизда фалсафа деганда одатда икки нарса тушунилади: университетдаги мажбурий фан ёки ҳеч ким охиригача ўқимайдиган қалин дарслик. Натижада Афлотун ҳам, Кант ҳам ўзбек ўқувчиси учун имтиҳон саволига айланиб қолган — уларни ўз хоҳиши билан ўқийдиган одам жуда кам. Гордернинг топгани шунда: у фалсафани роман ичига яширган. Ўн тўрт ёшли қиз ва унинг сирли устози орқали икки минг йиллик фикр тарихи ҳикояга айланади. Болага «фалсафа ўрган» демайди — «бу қизга ким хат ёзаяпти?» деб қизиқтиради, кейин йўл-йўлакай Суқротни таништиради. Asaxiy Books учун бу осон қарор эмас эди. Ҳажми катта, таржимаси оғир, нархи арзон чиқмайди. Бундай китоб уч ойда бестселлер бўлмайди — у йиллар давомида, секин сотилади. Биз енгилроқ ва тезроқ айланадиган нарса чиқаришимиз ҳам мумкин эди. Лекин нашриётнинг иши фақат бугунги сотувни эмас, беш йилдан кейин расталарда нима туришини ҳам ўйлаш. Менга бу китобда энг ёққан жойи — у жавоб бермайди, савол беришни ўргатади. Ўн тўрт ёшида бир марта жиддий «нега?» деб сўраган бола кейинчалик рекламага, ҳаётга ва оммавий фикрга ҳам шу савол билан қарайди. Бу китобни ўқиган одамда битта имконият кўпроқ бўлади: у ўзи ҳақида ўйлаб кўради. Китоб болага ҳам, унинг ота-онасига ҳам, бобо-бувисига ҳам бирдек тавсия этилади. Ўқиган ҳар бир одам ундан маъно топади. Китоб бугундан сотувда: asaxiy.uz/u/6a76fd0f9417e Муҳим хабар: Бу "Халқ банки" билан ҳамкорликда чиқарган олтмишинчи китобимиз бўлди. Банк ўзбек тилида бир эмас, икки эмас, олтмишта китобни хонадонларга кириб боришига сабабчи бўлди. Бу китоб билан амалдаги шартномамиз ҳам ўз якунига етди. Китобхонлик борасида улкан ҳиссаси учун бутун банк жамоасига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Улар нафақат бир бизнесга, аслида муҳим бир сохага, келажакка, илмга катта тарихий ёрдам қилишди.
19 768
17
Охирги ойларда солиқ мавзусидаги таклифлар кетма-кет келяпти. Омонат фоизларига солиқ. Дивиденд ставкасини кўтариш. Даромадга қараб даражали шкала. Ҳар бир таклифнинг ортида битта жумла турибди: бюджетга пул керак. Ман бир неча ойдан бери Австрия иқтисодиёт мактабини ўқияпман. Ва ўқиган сари битта фикр аниқроқ бўляпти: асосий савол солиқ ставкасида эмас. Асосий савол харажатда. Рақамлар билан кўрсатай. 30 июль куни Фискал таҳлил институти жисмоний шахсларнинг банк омонатлари фоизига 5 фоизли солиқ солиш ғоясини илгари сурди. Ҳисоб-китобга кўра, бу бюджетга йилига тахминан 1,4 трлн сўм келтириши мумкин. Рақам катта эшитилади. (Аниқлик учун: бу ҳали қонун лойиҳаси эмас, таҳлилий таклиф холос.) Энди ёнига иккинчи рақамни қўяйлик. Шу йилнинг июлида 2026 йил учун консолидациялашган бюджет харажатлари прогнози 567,7 трлн сўмдан 638,4 трлн сўмгача оширилди. Битта тузатишда — 70,7 трлн сўм. Яъни омонатчилардан йиғилиши кутилаётган бутун бошли янги солиқ, харажатларнинг битта қайта кўрилишидан тахминан эллик марта кичик. Ўша тузатишни қоплаш учун эллик йил давомида омонат фоизидан ушлаб қолиш керак бўлади. Ман таклиф муаллифларини айбламоқчи эмасман — уларнинг иши ҳисоблаш. Ман бошқа нарсани айтмоқчиман: идишга сув қуйиш тезлигини ошириш ўрнига, аввал тешикни қидириш керак. Австрия мактаби айнан шу нуқтада қатъий туради. Мизеснинг фикри содда: давлатнинг ўз пули йўқ. У кимгадир бермоқчи бўлган ҳар бир сўмни аввал бошқа биров дан олиши шарт. Демак давлатнинг ҳақиқий оғирлиги — у қанча солиқ йиғгани эмас, қанча сарфлагани. Солиқ ставкаси эса шунчаки ҳисобни ким тўлашини тақсимлайди. Ҳисобнинг ўзини эмас. Ҳайек «Эркинлик конституцияси»да прогрессив солиққа бутун бир боб ажратган. Унинг хулосаси кутилмаган: прогрессив шкала бюджетга ваъда қилинганидан анча кам пул келтиради, чунки юқори ставкага тушадиганлар доим оз сонли бўлади. Лекин у бир нарсани кафолатлайди — кўпчилик озчилик учун ставка белгилаш ҳуқуқини қўлга киритади. Ва бу ҳуқуқни чеклайдиган ҳеч қандай принцип қолмайди. 30 фоизми, 45 фоизми, 60 фоизми — жавоб фақат овоз бериш билан аниқланади, ҳисоб-китоб билан эмас. Омонатга солиқ масаласида эса капитал назарияси ишлайди. Ҳар қандай ишлаб чиқариш занжири жамғармадан бошланади: кимдир бугун истеъмол қилмайди, пулини қолдиради, ўша пул завод, склад, дастур ва иш ўрнига айланади. Жамғармага солиқ солиш — занжирнинг бошига солиқ солиш. Беҳзод Ҳошимов буни жуда аниқ айтган: уруғликни эмас, ҳосилни солиққа тортиш керак. Бизда эса уруғликнинг ўзи етишмайди. Июнь ҳолатига аҳоли омонатлари 178 трлн сўм — ЯИМнинг атиги 9 фоизи. Қозоғистонда бу кўрсаткич 17 фоиз, Арманистонда 29, Чехияда 50. Биз жамғармаси ортиқча мамлакат эмасмиз. Ва етишмайдиган нарсага солиқ солиш — ғалати стратегия. Бу ҳолат манга таниш, чунки бизнесда деярли ҳар йили шу танлов олдида тураман. Asaxiy'да маржа сиқилганда икки йўл бўлади: нархни кўтариш ёки харажатни камайтириш. Биринчи йўл осон кўринади — таблицада битта катакни ўзгартирасан, натижа дарҳол чиқади. Лекин у фақат таблицада ишлайди. Реалда харидор нархни кўради, саватни ташлаб кетади ва рақобатчига ўтади. Буни ўз тажрибамизда бир неча марта кўрганмиз. Шунинг учун иккинчи йўлга қайтамиз: логистика, ижара, харид шартлари, ортиқча жараёнлар. Узоқ, зерикарли ва ноқулай иш. Ҳеч ким уни ёқтирмайди. Лекин компанияни ўшагина сақлаб қолади. Давлат билан бизнес ўртасидаги асосий фарқ ҳам шу ерда. Бизнесни бозор мажбурлайди. Давлатни ҳеч ким мажбурламайди — у нархни қонун билан кўтара олади ва харидор кетиб қола олмайди. Тўғрироғи, кетиб қолади, фақат бошқа йўл билан: нақд пулга, долларга, олтинга, кўчмас мулкка, кўланка иқтисодиётга. Бозорни қонун билан мажбурлаб бўлмаслигини биз аллақачон бир неча марта кўрганмиз. Ман солиқ керак эмас демаяпман. Мактаб, шифохона, йўл — буларнинг ҳаммаси пул талаб қилади. Ман фақат саволнинг тартиби нотўғри деб ўйлайман. Ҳозирги савол: «Яна қаердан, қанча олсак бўлади?» Тўғри савол: «Бу пулнинг ҳаммаси ҳақиқатан ҳам керакми?» Иккинчи саволга ҳалол жавоб берилса, биринчи савол кўп ҳолларда ўз-ўзидан ортиқча бўлиб қолади.
9 181
18
Yechim uchun bosing!
Yechim uchun bosing!
13 100
19
Ижара нархи — фақат китоб дўконларининг муаммоси эмас! Апрелда китоб дўконлари ижара сабаб шаҳар марказидан секин-аста сиқиб чиқарилаётгани ҳақида ёзгандим. Кутганимдан кўра кўпроқ жавоб келди. Қизиғи, ёзганларнинг сезиларли қисми китоб дўкони эгалари эмас эди: тикувчилик ателье, кичик болалар тўгараги, оёқ кийим тузатиш, ҳар хил устахона. Ҳаммасида битта гап такрорланади — "савдо бор-у, ижарага етмайди". Демак, муаммо соҳада эмас, арифметикада. Ижара нархи сизнинг жамиятга фойдангизни ўлчамайди. У фақат битта нарсани ўлчайди: шу квадрат метрдан бир ойда максимал қанча пул ишлаб чиқариш мумкинлигини. Ижарага берувчи китоб дўкони маърифат тарқатаётганини ёки уста шу бурчакда ўттиз йил ўтирганини ҳисобга олмайди. Ҳисобга олиши шарт ҳам эмас. У кўпроқ тўлайдиганга беради. Бу ноинсофлик эмас, шунчаки бозор. Шунинг учун кўчада доим бир хил бизнеслар ғолиб чиқади: квадрат метрдан юқори маржа чиқара оладиганлар. Аптека, кафе ва фаст фудлар, гўзалик салони, гаджет ва аксессуар нуқталари, тўлов ва банк хизматлари. Уларнинг чеки катта ёки айланмаси тез, ёки иккаласи бирга. Ютқазадиганлар рўйхати ҳам худди шунақа аниқ: устахоналар (соат, пойабзал, тикувчилик, техника таъмири), кичик озиқ-овқат дўконлари, канцелярия, китоб, болалар тўгараклари, мутолаа ва учрашув жойлари, ветеринария. Уларнинг ҳаммаси битта нарса билан "касал": мижоз кўп вақт ушлайди, чек кичик, айланма секин. Яъни м2 га самараси паст. Улар ёмон бизнес эмас, шунчаки марказдаги ижара нархида рақобатлаша олмайдиган бизнес. Натижа шаҳар қиёфасида кўринади. Ўн йил олдин кўчаларнинг ўз характери бор эди. Ҳозир Юнусободми, Чиланзорми, марказми — биринчи қаватлар деярли бир хил: кофе, аптека, салон, банк, бутик, ўқув маркази. Бу фақат бизни муаммо эмас, Лондондан Парижгача бир хил жараён кетмоқда, уни "high street homogenization", яъни бош кўчаларнинг бир хиллашуви деб аташади. Иккинчи томондан, ижарага берувчи ҳам ноинсоф эмас. У ўз мулкини альтернатив даромадига қарайди. Пулини турар жойга қўйса ёки бошқа ижарачига берса қанча олади — ҳисоб шундан кетади. Апрелда ҳам ёзгандим, ижара берувчини қонун билан китоб дўконига арзонроқ беришга мажбурлаб бўлмайди. Мажбурласангиз, у оддийгина китоб дўконига бермай қўяди. Учинчи томон бор, у ҳақида камроқ гапирилади: янги қурилаётган бинолар. Биноларда савдо майдонлари асосан катта ижарачига мослаб чизилади. Аслида шаҳарни хилма-хил қиладиган бизнесларнинг кўпи 20–40 м2 да яшайди. Бунақа кичик форматли жой эса деярли қурилмайди. Хўш, бозорни бузмасдан нима қилиш мумкин? Биринчи, муниципал мулк (давлат бинолари). Шаҳарда давлат ва ҳокимият тасарруфидаги нотурар жойлар кам эмас. Уларни энг кўп пул берганга эмас, шаҳарга керакли, лекин бозорда рақобатлаша олмайдиган фаолият турларига аниқ шартлар билан, узоқ муддатга, пасайтирилган нархда бериш мумкин. Бу дунёда синалган амалиёт ва бозорга аралашишдан кўра, давлатнинг ўз мулкини қандай ишлатишини танлашидир. Иккинчи, аралаш фойдаланиш талаби. Йирик савдо марказларида китоб дўкони мажбурий бўлиши ҳақидаги қарор шу йўналишдаги биринчи қадам. Лекин фақат мажбурлаш билан узоққа бориб бўлмайди, чунки ижарага берувчи бир жойда йўқотган пулини иккинчи жойдан қоплайди. Лойиҳалаштириш босқичида кичик форматли жойлар улушини кўзда тутиш барқарорроқ ечим. Учинчи, прогноз қилса бўладиган шартнома. Кўп ҳолатда бизнесни ижаранинг ўзи эмас, унинг ҳар йили кутилмаганда 30–40 фоизга ошиши ўлдиради. Узоқ муддатли шартнома ва ошиш чегараси аниқ ёзилган амалиёт ижарага берувчига ҳам барқарор мижоз беради. Асахийда бу арифметикани ҳар ой кўриб турамиз. Айтганимдек, китоб дўконларимиз алоҳида олганда рентабел эмас, улар умумий экотизимнинг бир қисми сифатида ишлайди ва биз шу учун уларни кўпайтирмоқдамиз. Лекин, битта дўкони бор устанинг бунақа экотизими йўқ. Унинг фақат ўша дўкони бор. Хулоса қиладиган бўлсам, кўчада нима кўраётган бўлсак, у бизнинг маданиятимиз эмас, квадрат метр арифметикасининг натижаси. Ва бу арифметикани ўзгартирадиган иккита нарса бор: биринчиси, кичик бизнес учун жой борлиги ҳақида ўйлаб қурилган шаҳар. Иккинчиси, талаб. Кўчангизда қолишини хоҳлаган дўкондан, устадан, кичик кофехонадан харид қилинг. Бўлмаса, унинг ўрнида нима очилишини бозор ўзи ҳал қилади ва бунда биздан сўраб ҳам ўтирмайди. #biznes #mulohaza
4 695
20
Тез-тез бизни маҳаллий АНАЛитиклардан у ёки бу томонда бўлишимиз кераклиги ҳақида ўқиб қоламан. Ҳозир шунақалардан бирини жиддий нашрдаги мақоласини ўқиб келдим. Эскича қараш таъсирида шаклланган мутахассисларимиз дунёни қутблаштиришни яхши кўришади. Оқ ва қорага бўлиш доим осон. Мия осон тушунади, тушунтиради. Ким қайси томонга ён босишига қараб позиция ўзгаради, холос. Ким учундир биз Россия билан бўлишимиз керак, бошқа ким учундир Ғарб ягона йўл. Яна кимдир келажак Хитойга тегишлилигини айтади. Араб ва турклар томон бўлганлар ҳам бор. Лекин, дунёни қутблаштириб томонини аниқ қилиб олиш XXI асрга хос нарса эмас. Берлин девори қулаганига яқинда 40 йил бўлади. Биз мураккаб дунёда яшаяпмиз ва бу янада мураккаблашиб боради. Бунақа дунёда ўз манфаатларимизни ҳимоя қилиб, ундан келиб чиқиб ҳамма билан яхши бўлишимиз, ўзимизда бир неча томоннинг манфаатини жамлашимиз муҳим. Бир ёки икки қутбли дунё қайтиб бўлмайди. Катта эҳтимол билан яқин келажак янада мураккаброқ шаклда бўлади. Томонини аниқлаб олиш XXI асрга хос нарса эмас. Буни кимдир тушунади, кимдир йўқ. Тушунмаганлар бир томон бўлиб, оғир аҳволга тушади. Тушунганлар мураккаб шаҳмат доскасида ўз манфаатидан келиб чиқиб тош суради. Бошимизга доим бутун дунё билан яхши бўлиб, манфаатимиздан келиб чиқиб ақл билан муносабат қиладиган раҳбарият насиб қилсин. Бошқачаси бизга қимматга тушади.
4 615