uk
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Відкрити в Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Показати більше

📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Канал 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 21 097 підписників, посідаючи 3 770 місце в категорії Релігія і духовність та 3 857 місце у регіоні Узбекистан.

📊 Показники аудиторії та динаміка

З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 21 097 підписників.

За останніми даними від 23 червня, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на -487, а за останні 24 години на -37, загальне охоплення залишається високим.

  • Статус верифікації: Не верифікований
  • Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 12.62%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 8.72% реакцій від загальної кількості підписників.
  • Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 2 664 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 1 840 переглядів.
  • Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 20.

📝 Опис та контентна політика

Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 24 червня, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Релігія і духовність.

21 097
Підписники
-3724 години
-1307 днів
-48730 день
Архів дописів
#ибрат
Бир устоз шогирдлари билан дарс қилиб ўтирарди. Шу пайт бир одам келиб, устозни ҳамманинг олдида қаттиқ ҳақорат қилди. Устоз эса жим ўтирди. Одам кетгач, шогирдлар ҳайрон бўлиб: — Устоз, нега унга жавоб қайтармадингиз? — деб сўрашди. Устоз улардан бирига: — Сен менга бирор совға берсанг-у, мен уни олмасам, совға кимда қолади? — деб сўради. — Албатта, эгасида қолади, — деди шогирд. Шунда устоз деди: — Худди шундай, мен унинг ҳақоратини қабул қилмадим. Демак, у ўз эгасида қолди. Ҳар бир гапга жавоб қайтариш шарт эмас. Баъзи сукутлар энг чиройли жавоб бўлади. ©интернет @xazon_rezgi

Бир аёл эрининг телефонини тасодифан кўриб қолди. Хабарлар орасида фақат битта жумла бор эди: “Бугун ҳам у ҳеч нарсани сезмая
Бир аёл эрининг телефонини тасодифан кўриб қолди. Хабарлар орасида фақат битта жумла бор эди: “Бугун ҳам у ҳеч нарсани сезмаяптими…” Аёл бошида тушунмади. Кейин ёзишмаларни ўқиб чиққач… қўллари титрай бошлади. Чунки у эрининг хиёнатини эмас… ундан ҳам оғирроқ нарсани билиб қолди...😰

* * * МЕН КУЛИБ ТУРАМАН ХОТИРАНГИЗДА... Тан олинг! Бизларни унутмоқ мушкул! Бизни эсламаслик... Иложи борми?! Топмайсиз бир умр ахтарсангиз ҳам, Чиндан ишқингизда ҳаста, беморни... Неча "фаришталар" қанотин қоқиб, Ҳақдан тилансалар висолингизни, Неча лабдан қолган бўсадан кечиб, Сиз нодон соғиниб яшайсиз бизни. Куймайсиз қучоқлар "оловларида", Суйдим деб айтади ёлғонларингиз, Биқирлаб қайнамас қанча ўт ёқманг, Сувсиз қуриб қолган қумғонларингиз. Ўзингиз айбдор... Ўзгинангиздан, Қайга беркитасиз шунча нафратни, Ўтиб тураверсам кўзгинангиздан, Унутиб бўларми чин муҳаббатни?! Ҳамон уйғонасиз исмимни айтиб, Ҳамон армонларга овунчоқсизда. Ҳайдаб... Эшикни қулфлаб... Кирсангиз, Мен кулиб тураман хотирангизда.. Малика Тавфиқ

🛍ҲОММ ЛАЙФ МАРКЕТГА ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ💁🏻‍♀ БОШҚА МАРКЕТПЛЕЙСЛАРДАН ФАРҚИ БУНДА МАХСУЛОТЛАР ЖУДА АРЗОН😍 🇨🇳ХИТОЙ ЗАВОДДАН БИР
🛍ҲОММ ЛАЙФ МАРКЕТГА ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ💁🏻‍♀ БОШҚА МАРКЕТПЛЕЙСЛАРДАН ФАРҚИ БУНДА МАХСУЛОТЛАР ЖУДА АРЗОН😍 🇨🇳ХИТОЙ ЗАВОДДАН БИРИНЧИ ҚЎЛ МАХСУЛОТЛАРИ 📲 Телфонлар 200.мингдан 1 миллион сўмгача💸 🛋Креслолар 100.минг сўмдан 👗Кўйлаклар 20.минг сўмдан 👛Сумка 25.минг сўмдан 👠Туфли 15.минг сўмдан 😱ТЕЗ ЎЗИНГИЗ КИРИБ КЎРИНГ👇 https://telegram.me/joinchat/1WS84kNKwadiOTRi

Воеее... Деган ашула😄 Эшитамиз. Реакция босиб,🥰💋👍🔥 Яқинларингизга улашишни унутманг➡️➡️ @BAXT_KUCHASI01🌹

#arxivpost 🏵 Kelinlikda niyyatning ahamiyati: Niyyatni to’g’irlash orqali butun amallaringiz va dunyo hayotidagi turmush tarzingiz go’zallashishini tasavvur qiling. E’tibor qaratilsa, har bir dars, kitob, va hokazo amallar boshlashdan avval niyyatga e’tibor qaratiladi. Zotan, boshlanadigan ishning butun barakasi va yaxshiliklari niyyatga bog’liq. Endi kelinlik hayotida ham butun amallaringizni ibodat darajasiga chiqarmoqchi bo’lsangiz, niyyatni to’g’irlang. Kerak bo’lsa hamma joyga eslatma yozib chiqing, har eslatmalar sizga Alloh rizoligi uchun qilishingizni ta’kidlab tursin. Hammomga, tokchaga, oshxonaga, rakvina oldiga, supurgiga. Chang artganda, supurganda, tozalaganda, ovqat qilganda, idish yuvganda hamma hammasida ajrga, Alloh rizoligiga niyyat qiling. Ana shunda dunyo va ohirat hayotidan sakinat topasiz in shaa Alloh. Endi siz ish qilishni yomon ko’rmaysiz, sababi oddiy hovli supurish orqali sizga ajr yozilyapti, uni ustidan siz Alloh rizoligiga erishyapsiz. Qaytanga barcha yumushlaringizni sevib borasiz. Xossatan ular Robbingizga yaqinlashtirayotgan qadamlar ekan, ular orqali uyda o’tirgan holingiz, ajr ustiga ajr olaman degan maqsadda foydalaning. Muntazamlikni yo’lga qo’ying, qalb bog’ingiz gullay boshlaydi 🌳

Аёлнинг энг катта масъулияти Аёл фақат эрининг уйигагина эмас, балки фарзандларига ҳам масъулдир. Фарзандлар парвариши, хизма
Аёлнинг энг катта масъулияти Аёл фақат эрининг уйигагина эмас, балки фарзандларига ҳам масъулдир. Фарзандлар парвариши, хизмати, тарбияси ва таълими масъулиятини Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлга юкладилар. Агар фарзандлар тарбияси тўғри бўлмаса ва уларда одоб бўлмаса, бу ҳақида олдин аёлдан сўралади, кейин эрдан сўралади. Чунки буларга аввало аёллар масъул бўлади. Шунга кўра, аёлдан: "Сенинг бағрингда улғаяётган болаларда дин ва иймон нега пайдо бўлмади, уларга нега яхши одоб бермадинг?" дея савол бўлади. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аёл ўз эрининг уйи ва фарзандларига масъулдир", дедилар. Кейин қуйидаги гапни айтдилар: "Ҳар бирингиз бошлиқсиз ва ҳар бирингиз қўл остидагига масъулдир". ("Саҳиҳи Бухорий") 📚 "Бахтли ҳаёт" ✔️Албатта яқинларингизга ҳам тарқатинг!!!☝️ https://t.me/+nuEzbmEe7rc5YjUy

Ким Қайси Мучалда Туғилган ❤️❤️❤️ Мучалингизни танлаб ўзингизни характерингизни билиб олинг қандай инсон экансиз ? Сигир 🐄. От 🐎 Сичқон 🐀. Қўй 🐑 Йўлбарс 🐅. Маймун 🐒 Қуён 🐇. Товуқ 🐔 Балиқ 🐟. Ит 🐕 Илон 🐍. Тўнғиз 🐖 Билиш учун пастдаги мучалингизни босинг 🌹👇🏾

Келинни сабр косаси тўлди😱 Арзимаган нарсадан доим камчилик топиб келинни хўрлашни одат қилиб олган қайнона ва қайнсингилни бу гал даҳшатли зарба кутиб турганди. Хўрликларга чидайвериб бардоши қолмаган келинчак,  бу гал ўзини бошқара олмади ва...... 😱 Сабрингиз етса охиригача кўринг😢

Умр биттадир! У сенинг қўлингда! Унинг ҳар бир кунини ихлос билан варақла. 365 кун давомида қуёш 365 хил жилваланади. Ой ҳам
Умр биттадир! У сенинг қўлингда! Унинг ҳар бир кунини ихлос билан варақла. 365 кун давомида қуёш 365 хил жилваланади. Ой ҳам ўшанча турланади, тусланади. Ҳар кунни жониқиб томоша қил! Кўзларингни яйрат, юракларингни хаприқтир. Кунда бир ишингни битказ, кунда бир кишини хожатига яра, дуосини ол, бу ҳузурлардан умрларинг узайиб кетсин! Турсуной Содиқованинг "Умр биттадир" китобидан.

Repost from Hikoyalar (G&M)
Ота-онаси ҳар ёзда ўғлини бувисиникига олиб боришарди. Бир куни бола анча улғайгач, уларга деди: — Мен энди катта бўлдим. Нега менга ҳали ҳам кичик боладек қарайсизлар? Бувимникига ўзим ҳам бора оламан! Бироз тортишувдан кейин ота-онаси рози бўлишди. Мана, вокзалда туришибди. Ота-онаси уни кузатиб қўймоқда, охирги маслаҳатларини бермоқда. Аммо ўғил эса қайта-қайта: — Биламан, биламан, бу гапларни юз марта айтгансизлар! — деб жавоб қайтарарди. Шунда отаси унга қараб деди: — Ўғлим, йўлда ўзингни ёмон ҳис қилиб қолсанг ёки қўрқиб кетсанг, мана буни ол, — деди-да, чўнтагига бир нарсани солиб қўйди. Поезд йўлга тушди. Бола вагонда ўтириб, деразадан ташқарига тикилиб кетарди. Атрофида эса бегона одамлар: кимдир кириб келади, кимдир чиқиб кетади, кимдир туртиб ўтади. Провдник унга танбеҳ берди, яна бир йўловчи ҳам норози бўлиб қараб қўйди. Аста-секин боланинг кўнгли ғаш тортди. Юраги сиқила бошлади. Ҳар дақиқа ўзини ёлғиз ва ночор ҳис қилаётган эди. Ниҳоят, қўрқув унинг қалбини қамраб олди. У бурчакка қисилиб ўтирди. Кўзларига ёш келди. Шунда отаси чўнтагига солиб қўйган нарса ёдига тушди. Титроқ қўллари билан қоғозчани чиқариб, очди. Унда шундай ёзилган эди: «Ўғлим, мен охирги вагондаман...» Ҳаётда фарзандларимизни мустақил қўйиб юборишни, уларга ишонишни билишимиз керак. Аммо улар учун ҳар доим «охирги вагонда» бўлишимиз, яъни зарур пайтда суяна оладиган таянч бўлиб қолишимиз лозим. Тирик эканмиз, фарзандларимиз учун яқин инсон бўлиб қолайлик... ©️ Сарвар Раҳимий

«ГИРГИТТОН БУВИ»НИНГ ЯПОН НЕВАРАСИ Ҳали мактабга қатнамасдим. Куз палласи томоғимга «тепки» келиб, бўйним шишиб кетди. Ойим «иримини қилиш» учун «Гиргиттон буви»никига олиб чиқди. Дунёда «Гиргиттон буви»дан мулойим, ундан меҳрибон одам бўлмаса керак. Ҳамма билан «бувинг гиргиттон» деб айланиб-ўргилиб кўришади... Бувининг ҳовлисига кирсак, этакдаги девор тагида аллақанча ёнғоқ думалаб ётибди. Кечаси шамолда тўкилган бўлса керак. Югуриб бориб, тера бошладим. Бир маҳал айвон томондан «Гиргиттон буви»нинг овози келди: Ҳай, ҳай, гиргиттон, тегма, ёнғоққа! — Шундай деб илдам келди-да, қўлимдаги ёнғоқларни олиб, пастак девор оша нарёққа улоқтира бошлади. Сўнг хазон орасида ётган бошқа ёнғоқларни ҳам энкайиб терганча, девор ортига ташлади. Бувининг бундай «қизғанчиқ»лигига ҳайрон бўлиб туриб қолдим. Ниҳоят тўкилган ёнғоқлар қолмаганига ишонч ҳосил қилгач, қўлимдан етаклади. «Юрақол, гиргиттон, санга бошқа ёнғоқ бераман!» Шундай деб, пастак бостирмага олиб кирди-да, саватда уйилиб ётган ёнғоқлардан ҳовучлаб олиб, дўппимни тўлдириб берди... Сўнг тушунтирди: Деворнинг нарёғида қўшнининг ҳам ёнғоғи бор. Сен терган ёнғоқ қўшнининг дарахтидан тўкилган бўлиши мумкин. Бировнинг ҳақини ўзидан сўрамасдан олса, гуноҳ бўлади, гиргиттон! Бу гапларни унутиб юборган эдим-ку, орадан кўп йиллар ўтиб тағин ёдимга тушди. Япониядан бир гуруҳ мартабали меҳмонлар ташриф буюришди. Улар орасида Япония парламенти раҳбарларидан бири ҳам бор эди. Шу кишига ҳамроҳ бўлиб Самарқандга бордик. Меҳмон икковимиз ва таржимон бир машинада кетяпмиз. Самарқанд қишлоқ туманида бораётиб, яшнаб ётган боғ олдидан ўтдик. Йўл чети кета-кетгунча шафтолизор. Зарғалдоқ шафтолилар Ғарқ пишган. Ҳар бири кичикроқ чойнакдек келади. Меҳмон ниманидир завқланиб гапирди. Таржимон меҳмон жаноблари бу боғ кимники эканини сўраётганларини айтди. Япония, Корея, Хитой сингари мамлакатларда шафтолига айрича ихлос қўйишларини эслаб, ҳайдовчидан машинани тўхтатишни сўрадим. Йўл четидаги ариқчадан ҳатлаб ўтиб, қўлимга сиққанча шафтоли узиб олдим. Буни қарангки, нарироқда темир қувурдан сув оқиб турган экан. Шафтолиларни чайиб, олиб келдим. Меҳмонга узатдим. Меҳмон одоб билан жилмайди, аммо қатъиян бош чайқади. ўз тилида ҳаяжонланиб, бир нима деди. «Мумкинмас» деяптилар, — деди тилмоч таржима қилиб. — Ташвишланманг, жаноб, — дедим тушунтириб. — Бояги сув ифлос эмас, водопровод кранининг суви. Бу туман тўлиқ водопроводлашган. Бемалол еяверинг, мана, ўзим бошлаб бера қолай. Меҳмон тақин бош чайқади. Таржимонга бир нималарни куйманиб тушунтирди. Мумкин эмас! — деди таржимон меҳмоннинг гапини сўзма-сўз ағдариб. — Жаноб шафтолининг эгасига ҳақ тўламадилар. Шунча мевани сўроқсиз олиб чиқдилар. Мумкинмас. Биз ўтиб бораётган жой менга бегона эмаслигини, бу ерга кўп келганимни, туманнинг ҳокими — мэри яқин танишим эканини айтдим. Барибир, гапларим ишончсиз чиқаётганга ўхшаётганини ўзим ҳам сезиб турардим... ...Кўз ўнгимда икки букланганча ёнғоқ териб, пастак девордан қўшниникига улоқтираётган «Гиргиттон буви» пайдо бўлиб қолгандек эди... ...Шунда дунёдаги баъни инсоннинг Худо яратганига, улар орасида феъ-атвори, инсоф-виждони бир-бирига жуда ўхшашлари оз эмаслигига яна бир карра иймон келтирдим... Ўткир Ҳошимов

0️⃣5️⃣🔣0️⃣6️⃣🔣2️⃣0️⃣2️⃣6️⃣ ☀️ АССАЛОМУ АЛАЙКУМ БУГУНГИ бошланган кунингиз Ҳайрли ва  файзли  кун бўлсин!!! 🌸💢 БУГУН 💢💢💢💢💢💢💢 ШАНБА куни 🕊 🌹 Бугунги кун        🌹ризқингизга              🌹  барака                  🌹  кўпдан                     🌹  кўп                        🌹 омад                         🌹 бахт                      🌹 уйингизга                  🌹  тинчлик             🌹 тотувлик      🌹  соғлик 🌹  олиб келсин. Яқинларга Улашинг.. 🌸 Каналимизга обуна бўлинг👇💖

🌛🌸ХАЙРЛИ ТУН🌸🌛 ⭐️Сиз дунёга кераксиз! ⭐️Ҳар бир инсон дунёдаги энг муҳим вазифани бажаради. Ҳар бирингизнинг такрорланмас ўрнингиз бор! ⭐️Шундай экан, бетакрор инсонсиз! Ўзлигингиз билан атрофга севги, меҳр улашишда давом этинг! 🌙Хайрли тун яхши одамлар. 🛌 Яқинларга Улашинг.. 🌸 Каналимизга обуна бўлинг👇💖

#У‌ткинчи_дунё #No_110 —Сен.. Каромат эшикни очгач, Розияни кўриб тепа сочи тикка бўлди. —Қани ўғлингиз? Розия мадорсиз гапирди. —Ўғлимни тинч қўй деганмидим? Нега яна ортидан юрибсан? Каромат, Розияни қўлидан тортиб дарвоза ичкарисига олиб кириб, деворга тиради. —Қандай тинч қўяман? Қорнимда набирангизни кўтариб юрган бўлсам. Розия йиғлаб юборди. —Нима? Набира? Кечадан орттириб, мени ўғлимни бўйнига илиб қўймоқчимисан? —Кўчадан эмас, ўғлингиздан орттирганман. Розия бақириб гапирди. —Тез йўқол. Овозинг чиқмасин, эртага Сардорни тўйи агар бирорта машмаша чиқарсанг, сени соғ қўймайман. Каромат, Мунирани бўйнидан ушлади. —Нима мени оилам бузилди, энди ўғлингиз тинч яшашига қўйиб беришим керакми? Розия аччиқ йиғлади. —Ўғлимни бўйнига осилган ўзинг. Ўғлим онаси ўпмаганини оляпти. —Ўғлингизни қаматиб юбораман, мени қорнимда ўшани боласи, хеч нима қила олмайди. Қўйиб юборинг мени. Розия Кароматни силтаб ташлади. —Бу ерда нима бўляпти? Уй ичидан Сардор чиқиб келди. —Нега? Нега мени ташлаб кетдингиз? Розия югуриб бориб, Сардорни қучоқлаб олди. —Вой без бет. Мени турибди хам демадия? Каромат, Розияга қаради. —Нега келдинг? Сардор, Розияни ўзидан узоқлаштирди. —Эрим, эрим хаммасини билиб қолди... Розия хонграб йиғлаб гапирди —Мен сенга айтгандим, ўзинг нима дединг? Қаердан билди? —Халигии... Розия бироз ўйланиб туриб. —Мен хомиладор эканман —Нима? Сардор ғалати ахволга тушди —Ха, эрим хам акам хам уйдан хайдаб юборди. —Палакат қизсанда ўзи.. Сардор бошини ушлади. —Тез болани олдирасан. —Хеч қачон, бу сизни болангиз. Розия қорнини силади. —Қандай исбот қиласан? —Керак бўлса, ДНК қилдираман. Розия дадил гапирди. —Нима истайсан биздан? Пулми, уйми? Каромат ўртага қўшилди. —Хеч нима, туғиб олгунимча дадасини олдида бўлишни. —Мен сенга нима деяпман? Эртага келин келади, Сардорга эса хотин Каромат асабийлашди —Хеч қиси йўқ. Бирор узоқроқ қариндошим деб айтасиз, тўй ўтгунча муаммо хал. 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#У‌ткинчи_дунё #No_109 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Хонадан чиқ, қилар ишни қилибсан. Энди йиғлаб нима қиласан, хонамни хам хорам оёғингни изи билан тўлдирдинг. Доктор жирканиб қаради. —Сизни нима ишингиз бор? Сиз аралашманг бировни хаётига... Розия аламини доктордан олди. —Қилар ишни қилиб, яна бақирадия беномус... Розия югуриб ташқарига чиқиб кетди. Кечгача кўча айланди, Сардорга тинмай қўнғироқ қилди лекин кўтармади. Шомдан кейин секин уйга етиб борган Розия, эшик олдидаги тез ёрдам машинасини кўриб юраги ўйнаб, уй ичига югурди. —Нега келдинг... Эшик олдига етганда, Собир тўхтатди. —Акажон, мени кечиринг. Мен ёшлик қилдим. Розия Собирни оёғига йиқилди. —Кўзимга кўринма, онам сени деб ўлим билан олишиб ётибди. Собир Розияни қўлидан судраб кўчага олиб чиқиб қўйди. —Ака, эшикни очинг .... Розия эшикни таққиллатиб бақирди. Розия секин атрофга қаради, бир иккита қўшнилар мўралашни бошлашди. Розия ўзини ўнглаб, ўрнидан турди. Йўлда кетаркан, тинмай Сардорга қўнғироқ қиларди. Розияни рақамини чўрнилаб қўйди Сардор. —Энди нима қиламан? Қаерга бораман? Тун қоронғусида Розия ой шуъласида кўзларида ёш билан кетарди, юриб юриб Сардорни уйига етиб борди. 💫💫💫💫 —Ўзи тоза жонга теккан эди, қайтанга қутулганимга шукур қиляпман. Садоқат, нозланди. —Хар холда сени деб, уйини сотиб келганди. Хеч йўқ уйига жўнатиб юборсанг бўларди. Биратўла сотиб юбординга бояқушни? —Бояқуш эмиш. У хам яхши одам эмас, ўз оиласини онасини ва синглиларини билмаган, менга вафо қилармиди? Садоқат энса қотирди. —Кўр, кўрни қоронғуда топган эканда? Эркак хунук тиржайди. —Нима мен ёмонманми? Садоқат қиқирлаб кулди. —Йўқ, сен фариштасан. Сендан яхшиси йўқ. —Муслимдан яна озроқ фойдаланишим керак эди-ю, майли. Затто мўмайгина пул олдим. —Ўзи уни нима қилишар экан? —Ботирни душманлари, биласану поччаси жуда бой. —Ботирга Муслим керак эмас деб қўрқаман. —Буниси мени қизиқтирмайди, мен тезроқ бу ердан кетишим керак. Муслимни қўлига тушсам, соғ қўймаслиги анниқ. 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#У‌ткинчи_дунё #No_110 —Сен.. Каромат эшикни очгач, Розияни кўриб тепа сочи тикка бўлди. —Қани ўғлингиз? Розия мадорсиз гапирди. —Ўғлимни тинч қўй деганмидим? Нега яна ортидан юрибсан? Каромат, Розияни қўлидан тортиб дарвоза ичкарисига олиб кириб, деворга тиради. —Қандай тинч қўяман? Қорнимда набирангизни кўтариб юрган бўлсам. Розия йиғлаб юборди. —Нима? Набира? Кечадан орттириб, мени ўғлимни бўйнига илиб қўймоқчимисан? —Кўчадан эмас, ўғлингиздан орттирганман. Розия бақириб гапирди. —Тез йўқол. Овозинг чиқмасин, эртага Сардорни тўйи агар бирорта машмаша чиқарсанг, сени соғ қўймайман. Каромат, Мунирани бўйнидан ушлади. —Нима мени оилам бузилди, энди ўғлингиз тинч яшашига қўйиб беришим керакми? Розия аччиқ йиғлади. —Ўғлимни бўйнига осилган ўзинг. Ўғлим онаси ўпмаганини оляпти. —Ўғлингизни қаматиб юбораман, мени қорнимда ўшани боласи, хеч нима қила олмайди. Қўйиб юборинг мени. Розия Кароматни силтаб ташлади. —Бу ерда нима бўляпти? Уй ичидан Сардор чиқиб келди. —Нега? Нега мени ташлаб кетдингиз? Розия югуриб бориб, Сардорни қучоқлаб олди. —Вой без бет. Мени турибди хам демадия? Каромат, Розияга қаради. —Нега келдинг? Сардор, Розияни ўзидан узоқлаштирди. —Эрим, эрим хаммасини билиб қолди... Розия хонграб йиғлаб гапирди —Мен сенга айтгандим, ўзинг нима дединг? Қаердан билди? —Халигии... Розия бироз ўйланиб туриб. —Мен хомиладор эканман —Нима? Сардор ғалати ахволга тушди —Ха, эрим хам акам хам уйдан хайдаб юборди. —Палакат қизсанда ўзи.. Сардор бошини ушлади. —Тез болани олдирасан. —Хеч қачон, бу сизни болангиз. Розия қорнини силади. —Қандай исбот қиласан? —Керак бўлса, ДНК қилдираман. Розия дадил гапирди. —Нима истайсан биздан? Пулми, уйми? Каромат ўртага қўшилди. —Хеч нима, туғиб олгунимча дадасини олдида бўлишни. —Мен сенга нима деяпман? Эртага келин келади, Сардорга эса хотин Каромат асабийлашди —Хеч қиси йўқ. Бирор узоқроқ қариндошим деб айтасиз, тўй ўтгунча муаммо хал.

#У‌ткинчи_дунё #No_109 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Хонадан чиқ, қилар ишни қилибсан. Энди йиғлаб нима қиласан, хонамни хам хорам оёғингни изи билан тўлдирдинг. Доктор жирканиб қаради. —Сизни нима ишингиз бор? Сиз аралашманг бировни хаётига... Розия аламини доктордан олди. —Қилар ишни қилиб, яна бақирадия беномус... Розия югуриб ташқарига чиқиб кетди. Кечгача кўча айланди, Сардорга тинмай қўнғироқ қилди лекин кўтармади. Шомдан кейин секин уйга етиб борган Розия, эшик олдидаги тез ёрдам машинасини кўриб юраги ўйнаб, уй ичига югурди. —Нега келдинг... Эшик олдига етганда, Собир тўхтатди. —Акажон, мени кечиринг. Мен ёшлик қилдим. Розия Собирни оёғига йиқилди. —Кўзимга кўринма, онам сени деб ўлим билан олишиб ётибди. Собир Розияни қўлидан судраб кўчага олиб чиқиб қўйди. —Ака, эшикни очинг .... Розия эшикни таққиллатиб бақирди. Розия секин атрофга қаради, бир иккита қўшнилар мўралашни бошлашди. Розия ўзини ўнглаб, ўрнидан турди. Йўлда кетаркан, тинмай Сардорга қўнғироқ қиларди. Розияни рақамини чўрнилаб қўйди Сардор. —Энди нима қиламан? Қаерга бораман? Тун қоронғусида Розия ой шуъласида кўзларида ёш билан кетарди, юриб юриб Сардорни уйига етиб борди. 💫💫💫💫 —Ўзи тоза жонга теккан эди, қайтанга қутулганимга шукур қиляпман. Садоқат, нозланди. —Хар холда сени деб, уйини сотиб келганди. Хеч йўқ уйига жўнатиб юборсанг бўларди. Биратўла сотиб юбординга бояқушни? —Бояқуш эмиш. У хам яхши одам эмас, ўз оиласини онасини ва синглиларини билмаган, менга вафо қилармиди? Садоқат энса қотирди. —Кўр, кўрни қоронғуда топган эканда? Эркак хунук тиржайди. —Нима мен ёмонманми? Садоқат қиқирлаб кулди. —Йўқ, сен фариштасан. Сендан яхшиси йўқ. —Муслимдан яна озроқ фойдаланишим керак эди-ю, майли. Затто мўмайгина пул олдим. —Ўзи уни нима қилишар экан? —Ботирни душманлари, биласану поччаси жуда бой. —Ботирга Муслим керак эмас деб қўрқаман. —Буниси мени қизиқтирмайди, мен тезроқ бу ердан кетишим керак. Муслимни қўлига тушсам, соғ қўймаслиги анниқ.

📌🔴БУ ЯНГИ КОМПАНИЯ 🔴📌   👆БУ ЖУДАЯМ КУП ИМКОНЯАТЛАР БЕРАДИ🫴🏻💸💰   🙋🏻‍♀АЗИЗ АЙОЛЛАР ВА КИЗЛАР СИЗЛАРГА ХАМ УЗ БИЗНЕСИМНИ ТАКЛИФ КИЛАМАН ❌FABERLIK EMAS⛔️ ❌AVON EMAS⛔️ ❌APLGO EMAS⛔️ ❌NL EMAS⛔️ ❌EWA HAM EMAS⛔️ BU AYNAN MARKETINGDAN CHARCHAGANLAR UCHUN UCHUN BU SETIVOY MARKETING EMAS. 📊DAROMAD ESA KUNLIK 100$-200$ DAN VA 1000$ GACHA OYLIK OLASIZ🤑 🚀BUNDAN TASHQARI HAR LAVOZIMGA KOʻTARILGANIZDA QOʻSHIMCHA PUL MUKOFOTLARI VA  AJOYIB SOVGʻALAR 🎁🎁🎁 SIZNI KUTMOQ TEZ SHOSHILING 👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻 https://telegram.me/joinchat/-H5wEeZZ1-o4ZGRi