fa
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

رفتن به کانال در Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

نمایش بیشتر

📈 تحلیل کانال تلگرام 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

کانال 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 21 155 مشترک است و جایگاه 3 758 را در دسته دین و مذهبی و رتبه 3 828 را در منطقه أوزبكستان دارد.

📊 شاخص‌های مخاطب و پویایی

از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 21 155 مشترک جذب کرده است.

بر اساس آخرین داده‌ها در تاریخ 20 ژوئن, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر -406 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر -11 بوده و همچنان دسترسی گسترده‌ای حفظ شده است.

  • وضعیت تأیید: تأیید نشده
  • نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 12.62% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 8.74% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب می‌کند.
  • دسترسی پست‌ها: هر پست به طور میانگین 2 671 بازدید دریافت می‌کند. در اولین روز معمولاً 1 850 بازدید جمع‌آوری می‌شود.
  • واکنش‌ها و تعامل: مخاطبان به‌طور فعال حمایت می‌کنند؛ میانگین واکنش به هر پست 18 است.

📝 توضیح و سیاست محتوایی

نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاه‌های شخصی توصیف می‌کند:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

به لطف به‌روزرسانی‌های پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 22 ژوئن, 2026)، کانال همواره به‌روز و دارای دسترسی بالاست. تحلیل‌ها نشان می‌دهد مخاطبان به‌طور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته دین و مذهبی تبدیل کرده‌اند.

21 155
مشترکین
-1124 ساعت
-1437 روز
-40630 روز
آرشیو پست ها
🌷Биласизми, кайфиятимни нима кўтаради? 🌷Сиз ва сизнинг ёзган смсларингиз.. ❤️❤️✨❤️❤️✨❤️❤️ Яқинларга Улашинг.. 🌸 Каналимизга обуна бўлинг👇💖

🌤ХАЙРЛИ ТОНГ 🌸🍃 Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин 😊 🌼Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! 💙💙💙💙💙💙💙💙 🌞Бошланган янги кун барчага омадли келсин! Яқинларга Улашинг.. 🌸 Каналимизга обуна бўлинг👇💖

Шундай кишиларни кўрдимки, уларда ҳеч қандай айб нуқсон йўқ эди. Аммо улар одамларнинг айбу нуқсонлари ҳақида гапира бошладилар. Аллоҳ таоло ҳам уларда айб нуқсонни пайдо қилди. Шундай кишиларни ҳам кўрдимки, уларнинг бир қанча айбу нуқсонлари бор эди. Аммо улар ўзгаларнинг айбини гапиришдан тийилганлари учун, Аллоҳ таоло уларнинг айбларини яширди... фалсафий сатрлар саҳифасидан

#У‌ткинчи_дунё #No_105 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Янгилик борми? Диёр идорага борди. —Камераларни очтирдик. Юринг, боғда бўлган ҳодиса сабаб, қизингиз қочиб кетган. Ходим, Диёрни камерага олиб кириб экран олдига ўтиргизди. Ўша кунги видео тасвирларни қўйди. Нигинани боғга кириб боришидан кўрсатишни бошлади. Диёр кўзларида ёш билан, томоша қилиб ўтирарди. Розияни Сардорни онаси урган жойига келди. —Буни қаранг, бу киши танишингизми? Ёки бирор қариндошингиз? Сардорни яқинлаштириб кўрсатди. —Йўқ, танимайман. —Бу сизни аёлингиз тўғрими? —ХХаа Диёрни томоғига аччиқ нарса тиқилди. —Боғда жанжал бўлган, аёлингизни бир аёл урган ва мана бу ерда қизингиз қараб турибди. Ходим яна бошқа камерадаги, ёзувни кўрсатди —Қизалоғим... Диёр кўксини чангаллади. —Энди буни кўрамиз. Нигина югуриб боғдан чиқиб, ора кўча томон, яни қаёққа кетаётганини билмай, боғ орқа кўчасига кетган, кўча ўртасида кетаётганда, катта тезликда келган машина... —Тўхтатинг... Диёрни юраги бетламади, машина уриб кетган жойини кўришни хохламай, кўзларини юмди. —Хуллас, катта тезликда келган машина уриб кетган, ичидаги шафёр ёш бола бўлган. Дадасини машинасини ўғрилаб олиб чиққан. Кейин нима қилишни билмай, яқин жойдаги мусрлар орасига яширган. —Ўлдираман.. Ўша итни ўлдираман.. Диёр столга мушт уриб, ўрнидан сабчиб турди. —Ўзингизни босинг.. Кеч қолдингиз, у бола қўрқувданми ёки бошқа сабаб. Уйига бориб ўзини осган, хозир у бола хам орамизда йўқ. —Нима? Диёр кўксини чангаллаб ўтириб қолди. —Манабу сувдан ичинг, ўзингизни қўлга олинг. Ходим Диёрга сув ичирди. Диёр шиддат билан ўрнидан туриб чиқиб кетди. —Шошманг, ақл билан иш қилинг. Қизингиз қайтиб келмайди. Ходим Диёрни ортидан бақирганча қолди 💫💫💫💫 —Сен ўлдирдинг, сени деб мени гулдек қизим ўлиб кетди. Диёр уйга кириши билан, Розияни юзига тарсаки тушурди. —Мен эмас, опангиз сабабчи. Мендан бир оғиз сўрамай, ўша ланати боғга юборган. —Ўша ланати боғда, ўйнашинг билан айланиб юрганинг опамни тушига кирмабдида. —Нима? Розияни ранги оқариб кетди. —Қорнингдаги хароми болангдан хам хабаринг йўқдир? Диёрни томирлари бўртиб бақирди. —Нима? Қорнимда бола? Розия қорнига қўлини қўйди. —Ха бола, йўқол ўйнашингни олдига. Зарнигорга қўлингни учини хам теккизма. Диёр Розияни сочидан судраб кўчага олиб чиқиб ташлади. —Ука бу нима қилганинг? Ахир боласини куюгида зўрға турибди. Ташқаридаги овозни эшитиб Латофат чиқди —Бирга яшаб, бегона эркак билан ўйнашиб юрганини билмадингизми? Диёр Латофатга бақирди —Нималар деяпсан? Латофат қўли билан оғзини беркитди.

#У‌ткинчи_дунё #No_104 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Дўстим, ярим тунда бу ерда нима қиляпсан? Кечаси Диёрни қидириб келган Нодир Нигинани қабри устидан топди. —Қизим, қоронғуликдан қўрқарди, қандай ташлаб кетаман. Диёр, хирриллаб гапирди. —Дўстим ўзингни қийнама. Тур уйга кетамиз. —Кетмайман. Сен кетавер. Диёр, елкасидан тутган Нодирни қўлини силтади. —Шунақа қилиб ўтирсанг, қизинг қайтиб келадими? Агар қайтиб келса, мен хам сен билан ўтираман.. Нодир қаттиқ тегди. —Биласанми? Ичимда мана шунча ари уя пайдо бўлган, ғинғиллайди хеч тинмайди. Юрагимда шунча бўшлиқ пайдо бўлган, хеч тўлмайди. Ичимдаги олов ва нафратни эса, хеч ўчириб бўлмайди. Диёр кўксига муштлаб урди. —Кимга нафрат.. Нодир, Диёрни елкасидан ушлаб ўзига қаратди. —Хотинимга нафрат.. Диёрни ёшлари баттар мавжланди. —У хам бундай бўлсин демаган, у хам эзилиб тамом бўлди дўстим. —У хомиладор экан. Диёр қабрга термулганча гапирди —Нима? Ўзи энди келган бўлсанг? Нодир қалқиб кетди. —Шунақа бир ойлик хомиладор. 💫💫💫💫 Нодир мажбурлаб зўрға уйига олиб келди. Уйга кираркан хар бир бурчакдан қизини қидирарди.. Секин бориб хона деразасидан ичларига қаради. Розия қизи билан ухлаб ётарди Диёр ховлидаги хайнчалакка ўтирди. —Тун жим. Ҳамма ухлаб ётибди. Мен эса… мен эса бир ўзим, ичимда гумбурлаб ураётган сукунат билан ёлғизман. Қизим, Нигинам Сен туғилган кун — худди кечаги каби эсимда. Қўлларим титраган, юрагим ҳапқириб, сени илк бора бағримга олганимда дунё менга бошқа бўлиб кўринган эдинг. Илк бор оталик бахтини хис эттирган эдинг Йиллар ўтибди. Энди эса... сени кўрмайман. Фақат хотиранг бор — иссиқ, аммо аламли. Эй Яратган, нимани нотўғри қилдим? Мен уни севдим... балки ҳаддан ортиқ, балки етарли эмас... Қачон орамизга девор тушди? Қачон у менга бегона бўлди? Ҳар кеча ўзимни сўроқ қиламан: Мен уни эшитмадимми? Тушунмадимми? Ёки ҳаёт шунчаки шафқациз бўлдими? Йиғласа, йиғлаши учун элкам бўлдимми? Сукут қилса, сукунатини тинглай олдимми? Энди эса фақат хотиралар қолди. Ўша кулгулар, ўша биринчи қадамлар... Кейин сокин совуқлик, сўнг кетиш, орқага қарамай.

#У‌ткинчи_дунё #No_103 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Бер, болани рухини безовта қилма. Диёрни елкасидан дўсти Нодир тутди —У ўлмаган, ўлмаган... Диёр, Нигинани махкам қучди. —Достим ўзингни қўлга ол. Бу худони иши, худога ширк келтирма. —Нега, нега мени болам ўлади? Қара қандай фаришта, қандай чиройли ухлаб ётибди. Диёр, юзларини ювиб чиройли қилиб қўйишган Нигинани қошларини силади. —Кел дўстим. Қизингни қийнама, сўнги манзилга тайёрлашсин. Кеч кириб қолади, кейин қийин бўлиб қолади. Нодир, Диёрни махкам ушлаб ўрнидан тургизди. —Қўйиб юбор, қизимга тегма.. Нигинани кўтариб олган аёлга бақирди. —Ўзингни қўлга ол.. Нодир бақириб берди Диёр Нодирни қучоқлаб, шу даражада йиғладики осмонлар қўшилиб йиғлади. Диёрни мажбур эшикка олиб чиқди. 💫💫💫 —Болам... Болажониммм. Мени кечир, мени деб бўлди. Мен сенга қарай олмадим.. Розия тинмай бақириб йиғларди, ўз ўзини айблаб йиғларди. Латофат эса, ўзини билмай ётарди. Тез ёрдам машинаси эшик олдидан кетмасди. Розия ва Латофатга ёрдам кўрсатишарди. —Ўзингни кўрсатма, энди дод войинг қизимни қайтариб бермайди. Диёр, Розияга нафрат билан қаради. Зум ўтмай ғассол аёл ва Розияни аяси Нигинани кафанлаб тайёрлаб чиқишди. —Бас, кўп йиғлаб болангни балчиққа ботирма. Саловат айт, дуо қил, қурон ўқи. Сени шу амалинг боради. Ичкаридан чиқган Қумри ая Розияга танбех берди. —Ойи, ичим ёняпти. Тушуняпсизми? Ичимдаги оловни ўчира олмаяпман. Қизим, қизалоғимдан айрилдим, мехрибоним эди, дастёрим эди. Ёш бўлсада, катталардек фикрлар, катталардек иш қиларди. Розия Нигинани эшик бетида чопқиллаб юрганларини эслаб, йиғлаб ўзини тута олмасди. —Оллохимга керак экан олди, сен худодан хам зўрмисан. Энди ўзингга ва эрингга сабр сўра. Иложимиз йўқ, яна бир қизинг учун хам яшашинг керак.

OʻTKINCHI DUNYO MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑 📚 Ibratli Hikoyalar
OʻTKINCHI DUNYO MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

💰 Qarz va kreditlar joningizga tegdimi? Ulardan butunlay qutulish vaqti keldi! Men psixolog Kamoliddin Ruzimurodov 5.000 dan
💰 Qarz va kreditlar joningizga tegdimi? Ulardan butunlay qutulish vaqti keldi! Men psixolog Kamoliddin Ruzimurodov 5.000 dan ortiq insonlarni qarzdan olib chiqdim! Keyinggi inson aynan siz bo’lishiz mumkin! 👇🏻
✅ Qarz va kreditlardan butunlay xalos bo’lmoqchi bo’lsangiz ✅ Daromadingizni 5-10 barobargacha oshirmoqchi bo’lsangiz ✅ Asabiylikdan qutulib, xotirjam hayotda yashamoqchi bo’lsangiz
 Siz uchun 2-3-4-5 kunlari “STOP QARZDORLIK” 4 kunlik BEPUL marafonini tayyorlab qo’ydim! Reklama o’chmasidan Hoziroq mening kanalimga obuna bo’lib qo’ying! Marafon bepul ammo joylar cheklangan.👇🏻 https://t.me/+zSBk3a21WUg1YjBi https://t.me/+zSBk3a21WUg1YjBi

Бақирмайман дейман мажбур қилишадида бу болалар, тўғрими? 😁 Яқинларга Улашинг.. 🌸 Каналимизга обуна бўлинг👇💖

📣📣📣 🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩 🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩 🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩 🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩 🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩 🩷 AYOL-QIZLAR UCHUN HAYOLI LIBOSLAR 👰‍♀️  KELINLAR OBRAZI 🪡 TIKUVCHILAR UCHUN ORIGINAL G'OYALAR 😍 HIJOBLI QIZLAR UCHUN BEJIRIM FASONLI KO'YLAKLAR 🧕 RO'MOL O'RASH VIDIOLARI 🪩 OQSHOM LIBOSLARI 🧕 ONA-BOLA LOOK 💕💕💕💕💕💕💕💕💕💕 💕    KIRISH    KIRISH           💕 💕💕💕💕💕💕💕💕💕💕 https://t.me/+pGRMjPqfvQQ1MzAy Homiy: 😎 BLOGERLAR YEG'ILGAN KANAL 😌

Эҳсоннинг мукофоти Эшитинг, ўтган йили кузрокда бир яшарлик неварам қизамиқ бўлди, қаттиқ оғриди, оғирлашиб қолди, ҳар куни кечки пайт хабар олгани борамиз. Бир куни қизим йиғлаб телефон қилди, "Уғлим кўзини очмай қўйди", - деб. Энди ошни солиб қизимдан хабар олгани кетаётгандик. Қўркиб кетдим. Шартта бир косага ош солдим, устига битта нонни босдим-да, хўжайиним билан машинага ўтирдик. "Аввал Холви холаникига хайданг",-  дедим. Холанинг ўзи ўтиб кетган.Уйида турмушга чиқмаган ёши катта кизи, ичкиликка муккасидан кетган ўғлили ва ногирон, ёши 40 -45 лардаги ўғли яшайди. Ногирон уғил одамларга қўшилмайди, ҳеч қачон кўчага чиқмаган, соатлаб индамай ўтиради, ҳеч нарсани билмайди, хуллас "хаёли ўзида эмас" , дейишади одамлар.   Кўпинча оч ўтиради. Кейин ҳалиги овқатни шундай қўлига тутқаздим-да,  тўғри касалхонага жўнаб кетдик . Борсак қизим кувониб чиқди ёнимизга: "Она , уғлим кўзини очди..." деди. Қаранг,  Аллоҳнинг қудратини! Мен етиб боргунимча неварам тузала бошлабди, кўзларини очибди! Ўшанда билганман, бир коса овқатнинг-эхсоннинг кучини! Қайта-қайта Аллоҳга ҳамду- санолар айтдим, шукроналар келтирдим. Зиявуддинова Жумагул Онажонларимиз, аёлларимизнинг таом тайёрлаб едирган қўллари дард кўрмасин. Умрлари барокатли бўлсин. Кечки таомтайёрлаш вақтида қанақа хуштам овқат қилсам экан деб турган қўли ширин уй бекаларига раҳматларимиз🤲

Har kuni qayta - qayta tozalashni to'xtating! Siz ham har kuni tozalash uchun 1-2 soat ajratasiz-mi? . Haftasiga esa 7-14 soat degani 🙄 Vaqtizni tejash uchun Telegram kanalini yaratdik, unda biz uyni tartibda saqlashni hiyla-nayranglari va sirlarini aytib beramiz 🤫 , ular bilan siz har kuni tozalashni unutasiz. Hoziroq ulanib oling👇 ❤️ https://t.me/+vfyUiD0vBhliODNi https://t.me/+vfyUiD0vBhliODNi

Бир куни Қашқадарёга кетгунимча таксида бир аёл тақдирини айтиб қолди. Энди турмуш қуриб, бир болали бўлганида эри бир бегона аёлни уйга олиб келганмуш, буни кўриб, чидай олмай боласини етаклаб уйдан кетиб қолганмуш, эри ҳар қанча ялинмасин аёл қайтиб бормабди. Кейин йиллар ўтиб эшитса у қиз ариқда оқиб кетаётганида эри қутқариб қолган экан, аммо, барибир ишонмабди, эри ҳар қанча уринмасин ярашмабди. Йиллар ўтибди, ўғли мактабга чиқибди, аёл Тошкентда бир эркакка бешинчиси бўлиб эрга тегибди. Ўғли у эркакни қабул қилмай асабий бўлиб ўсибди. Ижарама-ижара сарсон бўлибди. Теккан эри ҳам аста-секин келмай кетибди, бошқа хотинларини ташлаб биринчи аёли билан бўлиб кетибди. Аёл: -Ўшанда бир ақлли одам менга насиҳат қилмади, мен ҳам ғуруримга ишониб эримни кечирмадим, ўша қиз бошқа йигитга турмушга чиқиб кетди, эрим бўлса бир ногирон аёлга уйланди, табиатан жуда раҳмдил эди эрим. Афсус қиламану энди кеч, жуда аҳмоқ эканман, бу дунёда кечиримли одам бахтли яшаркан!-деди кўзида гилдир-гилдир ёш билан. Чамаси 60 ёшлардан ошган бу аёл ҳаётда кўп қийналгани сезилиб турар, қўллари кўп меҳнат қилганидан қариб кетганди. Аммо, ёшлигида жуда гўзал бўлгани барибир сезилиб турарди. Мен: -Мана, биттасига бешинчи бўлиб тегибсизку ғурур нима бўлди?-дедим. -Бемаъни кибрим туфайли бари, бир умр гўзал бўлиб қоламан деб ўйлаганман шекилли, ўғлим жуда қўпол муомулада бўлади, 30 ёш бўлаяпти, уйлангани йўқ, менинг эрга текканимни юзимга солаверади, бир-бир тақдирим шундай бўлганидан афсусланиб, йиғлаб оламан! Ғурур деб боламни етим қилдим!-деди маюс бўлиб. Таксимиз газ қўйиш учун тўхтади, шунда у аёлнинг мункиллаб юришини кўриб баттар тақдирига ачиндим. Руҳан эзилиш одамни тез қаритади шекилли, аранг қадам босиб скамейкага ўтириб олди. Мен, -Опа, сир бўлмаса неччи ёшсиз?-десам, мендан 8 ёш кичкина экан, уялиб қолдим опа деганимга. Ёши 50 да экан, аммо анча кексайиб қолган…😔 Йўлкира ҳаққини аёл учун ҳам тўламоқчи бўлдим, аммо ғурурига тегиб қўйишдан чўчиб индамадим. Манзилга етгач аёл Косон тарафга кетадиган бекатга ташлаб қўйишни айтди, шофёр, -Опани ташлай кейин сизни ташлайман!- деб мени манзилимга ташлаб қўйди. Мен аёлнинг исмини ҳам сўрамабман. Эҳҳ, аёллар, баъзан арзимас хатоларни кечирмай, тақдирнинг оғир зарбаларига уриламиз, болаларни етим қилиб, уларнинг кўз ёшлари касрига қоламиз! Менга ўша аёлнинг бир гапи жуда ёқди. КЕЧИРИМЛИЛАР БАХТЛИ ЯШАШАДИ! Кечиримли бўлайлик! Дилдора Ҳасанова, журналист.

ҚАЛБИМ ЙИҒЛАЯПТИ! Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Ўзбекистондан жуда кўпчилик ҳар-хил ёрдамлар сўраб хат ёзишади. “Кимнингдир фарзанди Японияда баланд қаватдан йиқилиб тушган”, “Кимнингдир кўзига арранинг парчаси кириб кетган”, “Кимнингдир фарзанди икки-уч ойдан бери алоқага чиқмаётган”, “Кимдир қамалиб қолган”… Хуллас, шунга ўхшаган ҳолатлар жуда кўп. Қўлимдан келганча ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Ёрдам берган инсонларим ҳақида бирор марта ёритмаганман. Бундан кейин ҳам ёритиш ниятим йўқ. Чунки шахсларнинг шахсий муаммолари ҳақида контент қилиб, обрў орттиришни ўзимга ор деб биламан. Ёрдам берган инсонларим — шунчаки дуо қилиб қўйишса бас. Нафим тегмаганлардан узр сўрайман! Япониядаги ҳар бир Турон фарзанди қийналиб қолган пайтларида қўлимдан келганча ёрдам қилганман. Қўлимдан келмаган пайтлари тажрибали ака-опалардан маслаҳат сўрайман. Барака топишсин, элчихонамиз вакилларига ҳам илтимос қилиб, бир нечта ватандошларимизнинг оғирини енгил қилганмиз. Аммо бу галги ҳолат шундай ҳолатки, ёрдам бера олиш уёқда турсин, нима деб жавоб беришни ҳам билмаяпман. Икки ҳафтадан бери ҳаловатим йўқ. Уйқум қочган, қалбим йиғлайди. Нима деб жавоб ёзишни ҳам билмайман… Хуллас, ҳикоя шундай бўлган — ота-она фарзандни туғиб катта қилади, минг орзулар билан қийналиб ўқитади. Бола катта бўлиб, Япониядаги университетга киришни хоҳлаб қолади. Ва 2000 йилда Японияга ўқишга келади. Ўқишни тамомлаб, яхши компанияга ишга киради. Япон қизга уйланади. Фарзандли ҳам бўлади ва 2006 йилдан бошлаб ота-онаси билан бутунлай алоқани узади. Тасаввур қилаяпсизми? Йигирма йилдан бери боладан на хабар, на сўз бор… Онаизорнинг нолаларини эшитиб, бошида хаёлимга келган гап: “Қамалиб қолганмикан?”, “Бирор бахтсиз ҳодиса бўлганмикан?” бўлди. Онаизорга: — Озгина сабр қилиб туринг. Мен излаб-суриштириб сизга алоқага чиқаман! — дедим. Қамоқхоналардан, шифохоналардан, ўликхоналардан излашга тушдим. Таажжубки, таассуфки, ҳеч қаерда биз излаётган одам йўқ. Кейин топдим. Соғ-саломат топдим. Тирик экан, яхши экан. Катта бир компанияда, катта бир лавозимда ишлар экан. Катта муваффақиятга эришган… Нега ундай қилганига ҳайронман. Ҳали ақли кириб қолар десангиз, ёши қирқдан ўтган… Ёш бола эмас… Ҳайронман, ожизман… Онаизор, мени кечиринг. Сизга ҳеч қандай ёрдам бера олмайман. Сизга бир нарсани айта оламанки — фарзандингиз соппа-соғ, бой-бадавлат, муваффақиятга эришган, бахтли. Фақат ўша бахтли ҳаётига сизлар сиғмаяпсизлар… Сизларни дуо қилишдан, ўғлингизга инсоф сўрашдан бошқа иложим йўқ. Илтимос, менга бошқа ёзманг… Ушбу постни ўқиб турган аслзода ўқирманлар. Фарзандингизни чет элга жўнатманг! Маънавий бўшлиғини тўлдирмасдан, тарбия, қадрият, инсонпарварликни ўргатмасдан жўнатманг… Баҳодир ИСКАНДАРОВ! 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ Нега бунчалик катта бўлишга шошилдик экан, а?.." деган савол ҳар биримизнинг қалбимизда бор. Йиллар ўтиб, улғайганимиз сари ортга бўлган соғинч кучаявераркан. Ота-онамиз бағридаги беғубор дамлар, ҳар куни дунёни ҳайрат билан томоша қилган болалигимиз… Ҳозир эса фақат табиат қўйнида, мана шундай сокин шаршара овозида ўша беғубор хотираларни қидирамиз. ✧══════•❁❀❁•══════✧ Сиз излаган ўша ширин манзилингиз...🍭 💙 💞💞💞💞💞💞💞💞💞 Яқинларингизга юборинг.

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ Яхшиларим , яхшимисизлар . Яна бир янги кунни янги орзу , умидлар билан бошлаб олдингизми .... Каникул бошланиб яхши дам олаяпсизларми . Айниқса қишлоқдаги бобожон бувижонлар , тоға , амаки , янгажонлар , хола , аммажонлар сизларнинг ишингиз купайгани аниқ 🥰. Тақдир тақозаси билан катта шахарларда яшаётган жигарингизнинг болалари татил бошланиши билан қишлоққа отилишади. Уларга бобосининг қўю қўзиси , эчки улоғи , сойларда чумилиш , дарахт шохларига чиқиб мева узиб ейиш , томлар боғотларида чумчуқ қувлаб юриш мазза . Шахарнинг ҳар қандай чиройли паркидан қолишмайдида қишлоқ саргузаштлари . Бундай пайти бувижонларга сабр янгажонларга кенгфеллик тилайманда ..🥰 Овсинининг ё қайнсинглисининг болаларига қараш , кийим кечаги , ош овқати , шахарлик олифта , сипо болачалару , танноз қизчаларнинг инжиқлигини кутариш осон эмас .... Оналари хам келган булсаку хоп , хоп , болаларнинг ўзларини жўнатишган бўлса аламда уйдаги келинларга .... 🥰😁 Боболарнинг ховлиси ёзги лагер булади бу пайти  . Шахардан келган ўғил бола қариндош учун қишлоқдаги ўғил бола бўлачалар , қиз боласи учун қиз бола бўлачалар хам бобо момосиникига йиғилишади . Қий чув тўп тепган , қувалаш ўйнаган . Тушликда коотта ош дамлайдиган қозонда овқат қилиш керак . Қишлоқнинг тоза хавоси , югуриб ўйнаш қишлоқ болаларинигина эмас , шахарлик чимтомоқларнинг хам иштахасини очиб юборган . Бир коса овқатларга тўйишмайди , бири бирига қизиқиб икки косалаб ичишади 😄😁... Ўзини болалари рўзғори етмагандай шунча бола қараш уйдаги келинларга аламдааа 😄😃.... Ёки мазза қиладиганлари хам бордир .... Бобожон моможонларнинг жони шу набираларини ичидада , нима қиламиз энди ....😘🥰 Ман бу гапларни ўзимча ёзмаяпман . Кўнгли кенг отажонимнинг ёзги лагерга айланадиган ҳовлисига , невараларнинг қий чувга тўладиган уйига яна бир бор қайтишга , уларга қараб мазза қиладиган ота онамни яна бир бор кўришга жон жон деб рози бўлардим ....😢 Отам ҳовлисини файзга тўлдирган жиянларимнинг болаларини олди мактабда ўқияпти . Ота она уйидаги келинжонлар бу кунлар ҳам бир зумда шувиллаб ўтиб кетади . Меҳр билан сабр билан болажонларга қараб беринг , катталарнинг дуосини оласиз 😊👍... Х,ар кунингиз к,увончли , хотиржам ўтсин ШАХЗОДАнгиз сиз билан 😘

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! ❤️ Хайрли тонг! ☘️Бугун яна бир гўзал тонгни, янги кунни қалбда эзгу орзу истаклар ила қарши олган яқинларим! ❤️ Бугунги кунингиз барокотли ва омадли келсин! ❤️Кун давомида кўтаринки кайфият ҳамрохингиз бўлсин!!! ⭐️ Дилга яқин инсонларингиз учун доим керакли инсон бўлинг, ўзингизни эҳтиёт қилинг азиз дилга якинларим! 💗💗💗💗💗💗💗 Яқинларга Улашинг.. 🌸 Каналимизга обуна бўлинг👇💖

#Карвон_қўнғироғи Бундан буёғига ўз кўнглимнинг ҳовлисига супурувчилик қилмасам бўлмас. Одам ўз кўнглига фақат ўзи фаррошлик қилади. Бошқа биров буни эплай олмайди. Бу ишда катта пулга бировни ёллаб ҳам бўлмайди. ✍️ Эшқобил ШУКУР 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#хайрли_тонг Ҳаёт нақадар гўзал.., умр эса жуда қисқадир, кунлар кун санамай ўтиб кетаётгандек гўё... Бу қисқа умримиз давомида чиройли ва ширин сўзларни фақат эшитишимиз эмас, балки уларни кимларгадир айтишимиз кераклигини унутманг... Чунки, ёнимизда чиройли ҳамда ширин сўзларга арзийдиган, қанча яқинларимиз бор... Қалбингиз ҳамиша сокинликда, хотиржамликда, шукрда ва табассумда бўлсин. Ассалому алайкум! Чоршанба тонги муборак бўлсин! @popliklar