uk
Feedback

Не попадись на ботовода! Telemetrio знаходить і позначає такі канали мітками 👉 Хочеш бачити мітку, оформляй підписку

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Відкрити в Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Показати більше

📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу ИБРАТЛИ ДУНЁ

Канал ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 112 070 підписників, посідаючи 298 місце в категорії Релігія і духовність та 467 місце у регіоні Узбекистан.

📊 Показники аудиторії та динаміка

З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 112 070 підписників.

За останніми даними від 15 листопада, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на -1 487, а за останні 24 години на -292, загальне охоплення залишається високим.

  • Статус верифікації: Не верифікований
  • Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 27.46%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 19.70% реакцій від загальної кількості підписників.
  • Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 30 815 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 22 102 переглядів.
  • Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 36.

📝 Опис та контентна політика

Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 16 листопада, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Релігія і духовність.

112 070
Підписники
-29224 години
-1 9937 днів
-1 48730 днів
Архів дописів
#Хикмат БИЗНИ УНУТҒОННИ УНУТМОҚ КЕРАК... Заҳириддин Муҳаммад Бобур ❗️ Бугун 14-феврал шох ва шоир бобомиз Захириддин Мухаммад Бобур таваллуд топган кун (1483 - 1530) •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Хикмат БИЗНИ УНУТҒОННИ УНУТМОҚ КЕРАК... Заҳириддин Муҳаммад Бобур ❗️ Бугун 14-феврал шох ва шоир бобомиз Захириддин Мухаммад Бобур таваллуд топган кун (1483 - 1530) •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Кунлардан бир кун ибн Сино Бухородан Хоразмга карвон билан йўлга тушибди. Бундан хабар топган айғоқчилар бу ҳақида хоразмшоҳг
Кунлардан бир кун ибн Сино Бухородан Хоразмга карвон билан йўлга тушибди. Бундан хабар топган айғоқчилар бу ҳақида хоразмшоҳга хабар беришибди. Хоразмшоҳ табибни ёнига чақиртириб, уни синаб кўриш учун қуйидаги саволларни берибди: — Биринчи савол: еяверасан-еяверасан — ҳеч мазасини топмайсан. Бу қанақа таом. Иккинчи савол: даволайверасан-даволайверасан — ҳеч даволаб бўлмайди. Бунақа касал? Шунда ибн Сино шоҳни ҳайратда қолдирадиган қуйидаги жавобни берибди: — Ибн Синонинг ақлли жавоби

​​СЕВИШГАНЛАР КУНИ ЭМИШ! (Ҳазил аралаш чин ёхуд чин аралаш ҳазил.) Эрта тонгда, эшик олдида, Йўлим тўсди ногоҳ аёлим. Бу ҳол бирла бузилиб фикрим, Минг кўчага кетди хаёлим. -Ҳой дадаси, тўхтангчи бир дам, Биласизми, бугун қандай кун?- Гаранг эдим, хаёллар тарқоқ, Кўтаролмай бошимнинг юкин. Гапирмасам “дооод” дегудайин, Нақд бўғзига йиғилган уни. -Ҳа биламан, биламан хотин, Бобур Мирзо туғилган куни... Пирпиради лаблари унинг, Йиғламоқдан берироқ бўлиб. Эшик зулфин бузмоққа тайёр, Турар эди, ўпкаси тўлиб. Кўзларида ўйнарди жаҳл, Лаб учида турар зардаси... -Эй борингейй, дунёда бугун Севишгалар куни, дадаси!... Жим турардим, кўзларим кулиб, Жаврар эди хотин бечора. Борган сайин вазият оғир, Излар эдим чиқмоққа чора. Не дер эдим, қалб ошиқ ахир, Муҳаббатга кўнгил қахрабо. -Ҳа онаси, шунақа байрам, Хурсанд бўлсин Валентин бобо. Сал жилмайди шўрлик аёлим, Юзларида табассум зухур. Деди, ерга термулиб, секин: -Унутмабсиз, Худога шукур! -Унутганим йўқ, меҳрибоним, Ахир кўнгил ишқдан умидвор. Мумкин бўлса, жаноби хотин, Энди сенга бир саволим бор. -Қандоқ савол, айтинг дадаси – Бирам гўзал чимрилди қошлар. Бугун совға олмоқ ишқида, Сарак-сарак ўйнарди бошлар. -Неча кун бор бир йилда хотин? Сал унутдим, эслат азизам. -Уч юз олтмиш беш кун, дадаси, Саноқ илмин биламиз биз ҳам... -Ҳа шундайми, аниқми энди, Шу гапингга ўзинг қози бўл. Сени фақат эрта севаман, Уч юз олтмиш тўрт кун рози бўл! Ғазаб ўти порлади бирдан, Косасидан чиқди кўзлари. Соч тўлғониб, аждаҳо бўлди, Олов бўлиб ёнди юзлари. -Бу нима гап дадаси ахир – Йиғлар эди, бечора ҳиқ-ҳиқ. -Ўн беш йиллик жуфт ҳалолингиз Наҳот бир кун севишга лойиқ?! -Ахир ўзинг айтдингку, жоним, Севишганлар куни деб эрта. Сени эрта жуда кучлироқ, Севмоқ учун бир имкон бер-да. -Розимасман!!! Йўқ! Йўқ...яна йўқ!- Қайнар эди ғазаб зардаси. Деди, ёшли кўзларин сузиб: Мени ҳар кун севинг, дадаси. -Хўп азизам, ҳар кун севаман, Фақат битта шартим бор хотин. -Айтинг майли розиман – деди, Бечоранинг кўзлари ботин. Бир жилмайиб қўйдим-у секин, Очдим чунон қалб номасини: -Бошқа тилга олмайсан сира, Валентин чол ҳангомасини. -Хўп розиман...- маюс тортди у, Тушди дарров оташ қаҳридан. Ул ҳавоий бир кунлик ишқни, Бир лаҳзада ўтди баҳридан. Уйдан чиқдим. Енгил тин олиб, Ечиб бошдан ҳайрат юкини. -Бугун қандай кун эди, хотин, -Бугун Бобур туғилган куни! -Эй яшавор! Ўзинг биттасан, Муҳаббатинг бошга қўяман. Шу гапинг-чун энди мен сени, Уч юз олтмиш беш кун суяман. Ўлмасбек Самарқандий. 📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё ва ҳаётий воқеалар

Меҳрли  дуои  саломлари  ила тонгларга  файз   бахш  этган, Азизларим  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Шанба тонги муборак бўлсин.   Кунингиз файзу барокатли бўлсин!   Кун давомида хуш кайфият Сизларни тарк этмасин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Тавба БИР ИНСОН ВАФОТ ЭТИБДИ, ТАРОЗИГА САВОБЛАРИ ҚЎЙИЛДИ БИТТА КАЛИМА ЕТМАБДИ ВА ҲЕЧ КИМ СУБҲАНАЛЛОҲ СЎЗИНИ БЕРМАБДИ УНГА...Шунда Аллоҳ😢 ОҲИРИГАЧА КЎРИНГ👇

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Хайрли тонг, Азизлар! Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!! Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!! Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Иншааллаҳ! Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!! Аллоҳ ҳар хонадонда файзу - барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик - тотувликни бардавом қилсин! Янги кунга "Бисмиллаҳ!"... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

💵 ҚАРЗ ХАҚИДА ❓CАВОЛ: Ҳозир қарзим бор. Хар ойда қарзимни бўлиб-бўлиб тулайман. Рамазондан олдин қилинган садақаларнинг ажри кўпайтириб берилишини эшитиб эҳсонлар қилмоқчиман. Шундай қилган эхсонларим тўғрими ёки олдин қарзларимни тўлашим керакми? Закот беришимчи? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қарзи бор киши биринчи навбатда қарзини тўлаши керак. Аммо, қарз беришига тўсқинлик қилмайдиган даражада эҳсон қилса ҳам бўлади. Бу ўзини ихтиёридаги иш ҳисобланади. Қарздор кишининг қарзи қўлидаги молидан кўп бўлса, қўлидаги моли ўзиники бўлмай, ҳақдорларники саналади. Ундан закот бермайди. Агар қўлидаги моли қарзидан кўп бўлиб, фаразан қарзини чиқарганидан кейин қолган мол нисобга етса, қолган молидан закот беради. Валлоҳу аълам. ❇️ Манба: Фатво маркази. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Севгилиз билан неча ёш фарқинггиз бор..😊 🫠 1 ёш 6 ёш 🫠 🫠 2 ёш 7 ёш 🫠 🫠 3 ёш 8 ёш 🫠 🫠 4 ёш 9 ёш 🫠 🫠 5 ёш 10 ёш 🫠 Неча ёш фарқинггиз бор ва устига босинг сизга севгилиз 14 - Февралга нима олиб беради екан.. 😍 Ўзинггиз қизикмасанггиз хам қалбинггиз қизиқади қалбга қулоқ солинг.🙃

​​​​​​КУНЛАР  ТЕЗ  ЎТИБ КЕТМОҚДА Бошимни ёстиққа қўйиб қўймасимдан тонг ёришади. Ҳали уйғониб уйғонмасимдан ухлаш пайти бўлади. Кунлар тўхтамасдан ўтмоқда. Ўзимга ўзим: "Ҳақиқатда амаллар дафтарини солиҳ амалларга тўлдирган одам ҳақиқий бахтиёрдир", деб айтаман. Теварак атрофда бўлаётган ҳодисалар ҳам жуда тезлик билан содир бўлмоқда. Ўлим бир бири билан мусобақалашаётгандек тез етиб келмоқда. ☝️Шундай экан солиҳ амалларни бажаришга шошилинг, • бир бирингизга салом беринг, • нафсларингизни (шайтондан) қўрғон қилинг, • қариндош уруғлар билан алоқани тикланг, • сизларга чин муҳаббат қўйганларни эҳтиёт қилинг, • одамларга табассум қилинг, • Қуръонни қўлдан келганича ёд олинг, • садақа қилинг, • Набий алайҳиссаломга салавот айтинг, • қалбларингизни охиратга боғланг, • дунё бир ҳолатда давом этмайди ва дунёда абадий қолмайсизлар... Telegram.me/ibratli - Асл ибрат макони...

ТИЛАК Сизга иймонни илиндим, қадрдонларим..! ✍Хайрулла Хамидов шери 🎙Омар Халилов ижроси •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Телемухбир йўловчиларни тўхтатиб, савол беряпти: — Сиз нимани йўқотишдан қўрқасиз? Бу саволга одамлар турлича жавоб беришяпти. Бири «Ота-онамни йўқотишдан қўрқаман», дейди. Билмайдики, қўрқса-қўрқмаса, ўзининг дунёга келишига сабабчи бўлган энг азиз кишиларини эртами-кечми барибир йўқотади. Бошқа бир одам «Тинчликни», яна бири «Оила бахтини...» деди. Ҳамма жавоблар тўғри. Лекин... Бирон бир киши «Виждонимни йўқотишдан қўрқаман», демади, «Иймонимни йўқотишдан қўрқаман», демади. «Эътиқодни, диёнатни, Ватанга садоқатни йўқотишдан қўрқаман», демади-я! Мантиқан олиб қаралса, ота-онани йўқотишдан хоҳ қўрқинг, хоҳ қўрқманг, бир кунмас бир кун улар фоний дунёни тарк этишгач, армон билан бўлса-да, яшайверади киши. Худо кўрсатмасин-у, аммо тинчлик йўқолиб, урушга дуч келса ҳам, азоб билан бўлса-да, яшайверади инсон. Оила бахтини ҳеч ким йўқотмасин, аммо бу ҳол юз берса, янги бахт умиди билан ҳаёт кечираверади одам. Аммо... Иймонни йўқотса... Виждонни йўқотса... Эътиқод, диёнатдан, Ватанга садоқатдан айрилиб қолсачи... Қандай яшайди!? Иймонсиз, виждонсиз, эътиқод-диёнатсиз, садоқатсиз ҳам яшаяпман, дегувчи одам ёлғон сўзлабди. У ўзини тирик деб ўйлайди, аслида у тирик мурдадир. Тоҳир Маликнинг «Меҳмон туйғулар» китобидан 📖 Telegram.me/IBRATLI Ҳикоя ва хаётий воқеалар

Видеони кўринг Эр ишдан келибоқ аёлига жаҳл қила бошлайди, нега ҳаммаёқ тузиган, чой йўқ, телефон ўйнаб ўтарасан дея. Шунда аёл болалар сабаб улгурмаганини айтади. Аёл бир гап айтади ва эр ўзгариб қолади... Охиригача КЎРИНГ 👇

НАМОЗ ФАЗИЛАТИ Намоз ўқишни энди бошлаётганлар учун •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

«СИЗЛАРНИНГ ЯХШИЛАРИНГИЗ…» 1. “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганган ва уни (бошқаларга ҳам) ўргатганларингиздир". ("Саҳи
«СИЗЛАРНИНГ ЯХШИЛАРИНГИЗ…» 1. “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганган ва уни (бошқаларга ҳам) ўргатганларингиздир". ("Саҳиҳи Бухорий", 4639-ҳадис) 2. “Сизларнинг яхшиларингиз энг гўзал ахлоқли бўлганларингиздир". ("Саҳиҳи Бухорий", 3366-ҳадис) 3. "Сизларнинг яхшиларингиз (қарзини) гўзал суратда адо этганларингиздир”. ("Саҳиҳи Муслим", 1601-ҳадис) 4. “Сизларнинг яхшиларингиз ундан фақат яхшилик умид қилинадиган, ёмонлик қилмаслигига амин хотиржам бўлинадиганларингиздир". ("Сунани Термизий", 2263-ҳадис) 5. “Сизларнинг яхшиларингиз ўз аҳли оиласига яхши (муомалада) бўлганларингиздир”. ("Сунани Термизий", 3895-ҳадис) 6. "Сизларнинг яхшиларингиз намозда елкалари мулойим бўлганлардир". (Яъни, саф тортишда орага кирмоқчи бўлганларга жой берадиганларингиздир.) ("Саҳиҳи Ибн Ҳиббон", 1756-ҳадис). •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Аллоҳ бу кунни барчамизга хайрли ва истакларингизга етказувчи қилсин.... 🌱 Сизлар учун истагим: Қўлингиз ДУОДА, қалбингиз ИЙМОНДА, тилагингиз АЗОНДА, ўйларингиз ҚУРОНДА, юрагингиз ИСЛОМДА, бошингиз САЖДАДА, ниятингиз УМРАДА, зиёратингиз МАККАДА, саловатларингиз МАДИНАДА, охиратингиз ЖАННАТДА, бўлсин ИНШААЛЛОҲ... ЖУМА аёмингиз муборак бўлсин, Азизлар! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Хайрли_тонг Дуолар ижобати бериладиган кун Жума ахли қадрдонларим  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Жума айёмингиз муборак бўлсин! Бу куннинг файзу барокати сизга бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларни табрикланг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Ҳар қандай инсон буни еса ҳам РЎЗАСИ очилмайди !😮 Рамазон ойида икки дўст суҳбатлашиб ўтирган экан. Буларнинг бири христиан,
Ҳар қандай инсон буни еса ҳам РЎЗАСИ очилмайди !😮 Рамазон ойида икки дўст суҳбатлашиб ўтирган экан. Буларнинг бири христиан, бири мусулмон бўлиб христиан, мусулмон дўстига ичаётган сувидан тутибди. — Мен ичмайман ! — нега ? — Рўзадорман. — Хаа ! Дўстим чиндан ҳам рўзадор одам ҳеч нарса ейиши мумкин эмасми ? Наҳотки биронта ҳам ейиш мумкин бўлган нимадир бўлмаса ? — Бор ! Фақат битта, уям бўлса... Бу нарса ҳеч кимнинг хаёлига келмаганига қаранг 😁👇

Аллоҳим! Бу муборак кун ҳаққи ҳурмати барчамизнинг машаққатларимизни аритгин! Дардларимизга даво, беморларимизга шифо бергин! Мўмин ва мўминаларга розилигингга муносиб ҳаёт яшашликни тақдир айла! Сиҳҳатимиз ва офиятимизни давомли қилгин! Бизни қарздорликдан, кўтаролмайдиган ғам-қайғудан, тоқат қилолмайдиган изтиробдан муҳофаза  айла! Роббим! Иймонимизни имтиҳонимиз этма ва бизни раҳматингдан маҳрум қолдирма! Жуманинг хайру барокати бошимиздан ёғилсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA