"Бир мухтож қизини
турмушга бераяпти"
Мухтождан сўралди:
- Сизга нима ёрдам керак?
- "10 - 15 та куйлак, 5 хил туфли, 10 комплект постелний белё, 1 комплект тилло узук ва сирға, бир нечта кўрпалик, ўнта кўрпачалик ва 15 тача ёстиқ ва болиш ёстиқлар, куёвга ва қудага бошдан оёқ сарпо, халққа 50 кило ош тарқатишга масаллиқлар ошпазлари билан бирга, 200 кишилик дастурхон учун бозорлик (эркак меҳмонларга), ва яна 200 кишилик аёл меҳмонлар учун дастурхон учун бозорликлар, ўзимга (қизнинг онасига) уч сидра бошдан - оёқ кийимлар, ҳа энди тўйда камчиликлар чиқиб қолса сизни безовта қилмаслик учун ўн миллион сўм пул берсангиз бўлди, ҳозирча шу, ҳа айтгандай, қизимни дугоналари учун қиз базминиям ҳисобини олмабман, шуниям қўшиб қўйинг.
- узр-у, синглим, сизни бева эканингизни куёв тараф билгани учун "келин тарафдан ҳеч нарса керакмас, уч - тўртта куйлаги билан олиб келаверамиз, тўй маросиминиям тўйхонада ўзимиз ўтказиб берамиз" дейишдику?
- вой, мани қизим жувонмидики шундоқ олиб кетишса, қизим дугоналарини олдида ўксиб қолишини хохламайман, қолаверса мени ҳам қариндошларим ва дўсту - душманларим олдида хижолат бўлгим келмайди, мендаям орзу - ҳавас деган нарса бор, эрим ўлган бўлса биз тирик одамлармизку ахир. Ҳамма нарсани куёв тараф қилиб берса қизим ўша хонадонда бир умр ўксиб тили қисиқ бўлиб яшашини хохламайман. Интернетда кўраяпман, қанча мухтожларни тўйини халқ бирлашиб чиройли қилиб ўтказиб бераяптику. Кўпчиликка битта тўйни ўтказиш ҳеч нарсамаску.
- узр, сизга "ҳеч нарсамас"дир, аммо ҳозирда бемор мухтожлар кўп, боқувчисини йўқотган, қарамоғида 3 - 4 нафарлаб ёш болалари бор аммо оддий рўзғорликка ҳам қодир бўлмаган оилалар турганда сизни тўйингиз учун одамлардан пул сўраш ғалати эмасми?
- сиз эълон бериб қўяверинг, пул тўпланиб қолар, ахир сизга ҳамма ишонадику, сиздан битта хайрия эълон қўйиб беришни сўраяпман холос.
- йўқ, айнан кўпчилик менга ишонгани учун ҳам бундай эълонни қўймайман, қолаверса ҳозирда ўзим билган сизданда зарурий эҳтиёжманд оилалар борлигини ўзим кўриб - билиб туриб бундай эълонни қўймайман, хохласангиз фейсбукдан ўзингизга сахифа очиб бераман, ўзингиз сахифангизда халққа мурожаат қилиб эълон қўйинг.
- ээ, йўғее, мени ҳамма таниб қоладику, уяламан.
- яшшааанг, кўрдизми, уяласиз, мен ҳам уяламан. Узр, мени бошқа ишларим бор, саломат бўлинг.
Сухбат тугади.
П. С.
Бундай мурожаатлар кўп бўлиб туради, баъзан мурожаатчиларга ёрдам бермаганим учун улар мендан хафа бўлиб қолишади, бу постни ёзишимдан мақсад сизларни фикрингизни билиш, нима дейсиз, мен нотўғри жавоб бердимми?
Фикр ва мулоҳазаларингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг
Муҳаммад Икром
(Namangan saxovat)
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA