ru
Feedback
ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Открыть в Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Больше

📈 Аналитический обзор Telegram-канала ИБРАТЛИ ДУНЁ

Канал ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 118 405 подписчиков, занимая 280 место в категории Религия и духовность и 442 место в регионе Узбекистан.

📊 Показатели аудитории и динамика

С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 118 405 подписчиков.

Согласно последним данным от 02 июля, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило -1 845, а за последние 24 часа — -283, при этом общий охват остаётся высоким.

  • Статус верификации: Не верифицирован
  • Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 28.66%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 20.10% реакций от общего числа подписчиков.
  • Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 33 484 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 23 491 просмотров.
  • Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 36.

📝 Описание и контентная политика

Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 03 июля, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Религия и духовность.

118 405
Подписчики
-28324 часа
-2 1227 дней
-1 84530 день
Архив постов
​​​​📝 ОНАМ Россияга кетишимни эшитган онам қаршилик қила бошладилар. Билиб юрибман, нима қилсалар ҳам, ишламасам ҳам ёнларида бўлишим керак. Дадам ўта қаттиққўл одам. "Ишласин, талтайтириб юбординг. Бу ерда бири икки бўлмайди. Четга чиқиб пул топиб келсин, ана ҳаммани боласи чет элда!" Онам отамга гап қайтармайди, аммо ичидан эзилади. Аслида, ўзимнинг ҳам бегона, совуқ юртларга боришга кўзим учиб тургани йўқ. Аммо дадамнинг ҳар кунги тергашларидан безиб кетдим. Ўқишга киролмагач, машина тузатадиган устага шогирд тушдим. Ҳунарлик бўлдим. Қани энди асбоб-ускуналарим бўлса-ю ўзим устахона очсам, аммо унга пул керак... Ҳужжатларимни тўғирлаб юрган куним онам бир гап айтиб қолдилар. —Ўғлим, бугун совчиликка бораман. Довдираб қолдим. Ҳаяжонланиб давом этдилар —Дугонам Фазилатни қизини кўргансан. Бўй-басти келишган, оппоқ пахтадек қиз. —Дадам-чи, олдиларидан ўтдингизми? —Шунинг учун даданг ихлос қилган оилани қизини топдим-да. Дадангни ўзим кўндираман. Уйда ортиқча пулимиз йўқлигини билардим. Хаёлимдан ўтганини дарров сездилар —Пулни ўйлама! Тўй қилганга Аллоҳим ўзи етказади. Кейин кўнгиллари бузилдими, кўзлари намланди, ўзларини бироз тўхтатиб яна аввалгидек кўтаринкилик, орзумандлик билан давом этдилар —Ана Карима холанг юз минг билан тўй бошлаганман, қолганини худойим ўзи етказган дечпди. Ман Аллоҳга таваккал қилдим, болам, - дедилар. Мен нима дейишимни билмасдим, қишлоғимиз йигитлари билан келишиб қўйганмиз. Арзонроқ бўлиши учун.Россияга Қозоғистон орқали кетмоқчи эдик. Хуллас, ўша куни онам бечора катта холамнинг кўйлагини, кичик холамнинг оёқ кийимини кийиб, оналаридан қолган бисотлари— билакузугу, оғирлигидан бўйниларида осилиб қоладиган тилла занжирларини тақиб совчиликка кетдилар Негадир сал хомушроқ қайтиб келдилар. Дадамнинг —Айтим сенга, бу бекорчига ҳеч ким қиз бермайди, деб, яна баланд дорга осилганингга ўлайми? Бўлди, юрт қатори ишлаб келсин! Онам титраб турган пастки лабини тишлаб, ерга қараганча индамай ўтирар эдилар. Эртаси куни тонг саҳардан қаёққадир кетдилар. Тушга яқинлашганда қўлларида бир даста пул билан қайтиб келдилар. —Тур болам, ўзингга устахона очиб бераман. Бозорга борамиз, нима керак бўлса олиб бераман. Мустақил иш бошлайсан, тиллаларимни ҳаммасини сотдим. Турақол! — дедилар. Онам яна ўзларининг ишчан ҳолатларига қайтган эдилар. Маълум бўлишича, кеча совчиликка борган жойлари иш жойимни сўраган экан. Мен эса отам айтгандек бир бетайинман! Ўша пул баракали бўлди. Керакли нарсаларни харид қилиб уйдан машина тузатадиган устахона очдим. Устозим иши оғирроқ, ёки эгаси инжиқроқ машиналарни менга жўната бошлади. Ойим эса ҳар сафар ҳали у холамнинг, ҳали бу холамнинг кўйлагини кийиб совчиликка қатнар эдилар... Тақдир экан, биринчи очган эшикларига қайтиб бориб, розилик олиб келдилар. Ўша куни кичик холам билан совчиликка борган онам —Гулбаҳор холанг бошқача-да, йўлдан икки кило мева билан олтита патир олиб берди, биратўласи нон ушатиб қайтдик,—дедилар. Тўй яқинлашган сари дадамнинг ҳам кайфияти кўтарилиб, ойимга кўмаклаша бошладилар. Қариндош-уруғлар қарашиб, бир чиройли, файзли тўй бўлди... Мен чет элга кетмадим. Сабаби, энди фарзанд кутаётган рафиқам, эшигимиз тагида навбат кутиб турадиган машиналарни таъмирлашдек севимли ишим бор эди... Ҳикоям чўзилиб кетди-а? Энди эса асосий гапга ўтаман. Мени онам зир югуриб, чора топиб олиб қолганидан хабардорсиз. Шерикларим кетган автобус Қозоғистон чўлларида ҳалокатга учраб ёниб кетди... Совчиликка кийиб бориш учун либоси бўлмаса-да, қалбида Яратганга бўлган буюк ишончи бўлган жон фидо оналар фарзандларнинг чин бахти, қайсидир маънода қўриқловчи фариштаси ҳамдир... Феруза Салходжаева •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! 👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

МЕН ҚАЙТАМАН, ҚАЙТАМАН, ОНА... Оиласи учун оғир меҳнатга бел боғлаган ватандошларимизнинг топгани орзу хавасларга, тўйларга сарф бўлмоқда. Улар тўй қарзларини тўлаш учун яна йўлга чиқадилар... #Тафаккур_қилинг •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Адо бўлаётир танда бардошим, Заҳматлар ортидан бир чимдим бахт бер. Тугади кўздаги охирги ёшим, Йиғлаб бўлганларга кулишга ва
Адо бўлаётир танда бардошим, Заҳматлар ортидан бир чимдим бахт бер. Тугади кўздаги охирги ёшим, Йиғлаб бўлганларга кулишга вақт бер! Жуда кўп қоқилдим чоҳингга ҳаёт, Йиқилмаслик учун шижоат - шаҳд бер. Дардларнинг достони бўлиб кетди ёд, Йиғлаб тўйганларга, кулишга вақт бер! Юрак куч тополмас гоҳо уришга, Мадорсиз дилимга ўзинг бир аҳд бер. Менинг ҳам ҳаққим бор бахтли бўлишга, Йиғлаб бўлганларга, кулишга вақт бер! Ўлмасбек Самарқандий. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

– Маҳрга бирор нарсанг борми, Эй Алий? – Йўқ, Ё Росулуллоҳ (Соллалоҳу алайҳи васаллам) *** – Тўй қилишга пулинг борми Эй Алий? – Йўқ Ё Росулуллоҳ (Соллалоҳу алайҳи васаллам). Росулуллоҳ Соллалоҳу алайҳи васаллам қизлари Фотимани Алийга никоҳлаб бердилар... Замонимизга қаранг... Уйи ремонтсиз болага қизини беришмаяпти... Алий Родияллоҳу анҳу совутларини Усмон ибн Аффонга сотиб, маҳрга пул бердилар. Саҳобийлардан бири тўй куни қўй олиб келиб сўйди ва тўй ўтди... Замонимизга яна қаранг... Тўйларимизга бир назар ташланг, бирам «соддаки»... Кошки, илм ила бахслашсак! Кошки, тақвода мусобақалашсак! Йўқ. Биз тўй қилишда тенгсизмиз. Биз ғийбатда кучлимиз. Мансабпарастликда ғайратлимиз.. “ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Мулохаза_учун ТУРКЛАР ҲАҚИДА ҲАҚИҚАТЛАР Орзуимиз - хашаматли уйлар, кимўзар тўйлар, хўжакўрсин сарпо-ю, зеб-зийнатлар... Чексиз ва ўткинчи хаваслар гирдобидамиз, Азизлар... Тафаккур қилайлик •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ГЕРМАНИЯДАГИ ТЎЙ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

"Бир мухтож қизини турмушга бераяпти" Мухтождан сўралди: - Сизга нима ёрдам керак? - "10 - 15 та куйлак, 5 хил туфли, 10 комплект постелний белё,  1 комплект тилло узук ва сирға,  бир нечта кўрпалик, ўнта кўрпачалик ва 15 тача ёстиқ ва болиш ёстиқлар,  куёвга ва қудага бошдан оёқ сарпо, халққа 50 кило ош тарқатишга масаллиқлар ошпазлари билан бирга, 200 кишилик дастурхон учун бозорлик (эркак меҳмонларга),  ва яна 200 кишилик аёл меҳмонлар учун дастурхон учун бозорликлар, ўзимга (қизнинг онасига) уч сидра бошдан - оёқ кийимлар,  ҳа энди тўйда камчиликлар чиқиб қолса сизни безовта қилмаслик учун ўн миллион сўм пул берсангиз бўлди,  ҳозирча шу,  ҳа айтгандай, қизимни дугоналари учун қиз базминиям ҳисобини олмабман,  шуниям қўшиб қўйинг. - узр-у, синглим, сизни бева эканингизни куёв тараф билгани учун "келин тарафдан ҳеч нарса керакмас,  уч - тўртта куйлаги билан олиб келаверамиз, тўй маросиминиям тўйхонада ўзимиз ўтказиб берамиз"  дейишдику? - вой, мани қизим жувонмидики шундоқ олиб кетишса,  қизим дугоналарини олдида ўксиб қолишини хохламайман,  қолаверса мени ҳам қариндошларим ва дўсту - душманларим олдида хижолат бўлгим келмайди,  мендаям орзу - ҳавас деган нарса бор,  эрим ўлган бўлса биз тирик одамлармизку ахир. Ҳамма нарсани куёв тараф қилиб берса қизим ўша хонадонда бир умр ўксиб тили қисиқ бўлиб яшашини хохламайман. Интернетда кўраяпман, қанча мухтожларни тўйини халқ бирлашиб чиройли қилиб ўтказиб бераяптику. Кўпчиликка битта тўйни ўтказиш ҳеч нарсамаску. - узр, сизга "ҳеч нарсамас"дир,  аммо ҳозирда бемор мухтожлар кўп, боқувчисини йўқотган, қарамоғида 3 - 4 нафарлаб ёш болалари бор аммо оддий рўзғорликка ҳам қодир бўлмаган оилалар турганда сизни тўйингиз учун одамлардан пул сўраш ғалати эмасми? - сиз эълон бериб қўяверинг, пул тўпланиб қолар, ахир сизга ҳамма ишонадику,  сиздан битта хайрия эълон қўйиб беришни сўраяпман холос. - йўқ, айнан кўпчилик менга ишонгани учун ҳам бундай эълонни қўймайман,  қолаверса ҳозирда ўзим билган сизданда  зарурий эҳтиёжманд оилалар борлигини ўзим кўриб - билиб туриб бундай эълонни қўймайман,  хохласангиз фейсбукдан ўзингизга сахифа очиб бераман,  ўзингиз сахифангизда халққа мурожаат қилиб эълон қўйинг. - ээ, йўғее, мени ҳамма таниб қоладику,  уяламан. - яшшааанг,  кўрдизми,  уяласиз,  мен ҳам уяламан. Узр,  мени бошқа ишларим бор,  саломат бўлинг. Сухбат тугади. П. С. Бундай мурожаатлар кўп бўлиб туради,  баъзан мурожаатчиларга ёрдам бермаганим учун улар мендан хафа бўлиб қолишади,  бу постни ёзишимдан мақсад сизларни фикрингизни билиш, нима дейсиз, мен нотўғри жавоб бердимми? Фикр ва мулоҳазаларингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг Муҳаммад Икром (Namangan saxovat) •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

❗️Самарқанд тўйларидан бири, бунақасини хали кўрмагансиз Тўй қилиш бўйича дунёда 1-ўринга чиқиб олдик. Бошқа сохаларда нечинчи ўриндамиз, масалан таълим, тиббиёт, автомобил йўллари? •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#ДИҚҚАТ_САВОЛ 😪 Мусулмонларнинг вафот этган гўдаклари қаёққа кетади вафот етгандан кейин? 😥 Улар қабрда ҳисоб - китоб қилинмайди, чунки уларни гуноҳлари йўқ, яна улар жаннатда ота-онаси билан учрашишадими ёки учрашишмайдими? Ишонмайсиз, лекин ЖАВОБини билиб ҳайратдан лол қолишингиз аниқ😱😱 Жавобини билмоқчи бўлсангиз тез киринг👇👇👇

#Хайрли_кун Умрингизнинг сўнгигача ғамлар эшик қоқмасин! Қайгу, Хасад изласада, уйингизни топмасин! Остонадан хатлаб ўтсин Меҳр ила Мухаббат! Сизга доим ҳамрох бўлсин Соғлиқ Тинчлик, Омад, Бахт!! Бошланган янги кун барокатли бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀

БАХТ  НИМА? Бахт, у нима? Оллоҳдан ҳар тонг, Яна бир кун тиланмоқликми, Ва чўлғониб қуёш нурига, "Омонлик!", деб беланмоқликми? Бахт, у нима? Дастурхонингда, Қўлинг куйиб ушатилган нон. Ёки қушлар ҳадиксиз учган, Бизга насиб этилган осмон! Бахт, у нима? Бола эмизган, Оналарнинг сийнасида сут, Ёки ёмғир билан сийлаган, Қиз сочидек қоп-қора булут! Бахт, у нима? Балки момонинг, Набирасин белаган бешик. Фаришталар ризқ келтирсин деб, Тонг саҳарда очилган эшик. Нима у бахт? Хонадонингда, Қирқ кун келин қилган таъзими? Ўттиз, эллик, саксон ёшингда, Дўстларингла қурган базимми? Бахт, нима у? Беминнат, ҳалол, Битта қошиқ ошинг ичганинг. Соғиндим деб, ҳар замонда бир, Онажонинг келиб қучганинг! Бахт, у нима? Энг сўнги дамда, Калимага келолган тилинг, Ва ўғлингнинг елкаларида, Босиб ўтган охирги йўлинг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ДИҚҚАТ САВОЛНИ БЎМБАСИ! Сиз ўйлаган нарса бўлиши ҳам мумкин🤔 Бир ётади, бир туради Баъзан иссиқ, баъзан эса совуқ Русча сўз Иккинчи ҳарфи ”у” Саволнинг жавоби...👇

#Хайрли_тонг Тонгларга гўзал дуои саломлари ила файз бахш этган Азизларим,    АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Файзли тонг муборак бўлсин! Бугунги кунингиз хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Тонгларга гўзал дуои саломлари ила файз бахш этган яхшиларим,    АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Тонгги дуо ва тилакларингиз ижобати дунё ва охиротингизни гўзалликларга тўлдирсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀

Нимага аёллар қабр чуқурроқ ковланади? 😱 Бу ҳақида гўрков барча ҳақиқатларни очиқлади. Эшитиб ҳайратда қолишингиз аниқ. Маьлум бўлишича аёллар... Батафсил... 👈

ОМОН БЎЛИНГ, ЮРАГИМГА ЯҚИНЛАРИМ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈• Яқинларингизга узатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ! Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа... ҳар бир онимиз эса ғанимат... Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик.. Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин.. Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин..  Яқинларимизни Ўз паноҳида соғ-омон асрасин... Бугунги  якшанба  кунимиз   ҳушхабарларга бой бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

КЕЧИРИНГ, ОНАЖОН... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ОНА ВА ЎҒИЛ СУҲБАТИ –Ўғлим, агар менинг кўзларим нурини йўқотса, нима қиласан? –Сизни юртимиздаги энг яхши шифохонога олиб бо
ОНА ВА ЎҒИЛ СУҲБАТИ –Ўғлим, агар менинг кўзларим нурини йўқотса, нима қиласан? –Сизни юртимиздаги энг яхши шифохонога олиб бораман, онажон. –Агар мени у ерда даволай олишмаса-чи, болам? –У ҳолда сизни дунёдаги энг яхши шифохонага олиб бораман, онажон. –Улар ҳам мени даволай олишмаса-чи, ўғлим? –У ҳолда сизга умр бўйи ғамхўрлик қиламан, онажон. –Умрингдан барака топ, раҳмат, болам..! –Она, агар мени кўзларим нурини йўқотса, сиз нима қилардингиз? –Сенга ўз кўзларимни берардим, болам... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга узатинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Бир куни Сталин жуда машҳур бир донишмандни ёнига чақирди Сталин икки вароқ қоғоз олди ва уларга нимадир ёзиб, ёзилган қисмин
Бир куни Сталин жуда машҳур бир донишмандни ёнига чақирди Сталин икки вароқ қоғоз олди ва уларга нимадир ёзиб, ёзилган қисмини ағдариб донишмандга деди: - Олдингизда иккита қоғоз бор. Бир варақда «Отилсин», иккинчисида эса «Кечирилсин» деб ёзилган. Қоғозлардан бирини тортинг. Сталиннинг бу ўйинидан ҳали ҳеч ким тирик қолмаганини билган донишманд иккала варақда ҳам «Отилсин» деб ёзилганини тушунди. Аммо, бироздан сўнг у Сталиннинг офисидан тирик ҳолда чиқди👇