cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Ибратдир дунё

Ибрат излаганга — ибратдир дунё... — ибратли ривоятлар; — доноларнинг ибратли сўзлари... Хизматимиздан манфаат топсангиз, Аллоҳнинг фазлидан, хатолик топсангиз, бизнинг қусримиздан билинг! Реклама хизмати: @barakali_reklama_xizmati

Більше
Рекламні дописи
111 593
Підписники
-28624 години
-1 8317 днів
-7 05330 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Синглисини йиғлатмайди йигит, деган… Ака, деган жонга чиндан жондош бўлар, Ука, деган асли-асл қондош бўлар, Сингил сизга дилдош бўлар, ёндош бўлар, Синглисини йиғлатмайди ака, деган. Кулфат келса — устингиздан кулмайдиган, Дўқ урсангиз — қовоғини солмайдиган, Зарда қилиб, лабларини бурмайдиган, Синглисини йиғлатмайди ака, деган. Йўқласангиз — тор ҳовлиси жаннат бўлган, Бу дунёда борлиги бир давлат бўлган, Новвот сўзи Худо берган давлат бўлган, Синглисини йиғлатмайди ака, деган. Тақдирнинг чўғлигини билдирмаган, Гоҳ оч, гоҳ тўқлигини сездирмаган, Онасининг йўқлигини билдирмаган, Синглисини йиғлатмайди ака, деган. Сингил йўқлаб борганингиз тавоф бўлар, Буғдойзорни боссангиз ҳам савоб бўлар, Меҳр беринг — сизга Ҳақдан жавоб бўлар, Синглисини йиғлатмайди ака, деган. Ташвишларин елкангизга ортиб қўйинг, Бошин силаб, кўзёшини артиб қўйинг, Ўғлингизнинг қулоғига айтиб қўйинг - Синглисини йиғлатмайди ака, деган… ©️ Диёр ШЕРОЗИЙ ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
99% Аёллар вазелинни қаерга суришни билмайди! 2 минг сўм турадиган вазелинни ишлатиш секретини билганимга 1 ой бўлди. Натижа 20 млн сўм тежадим. Овсинжонлар энди гўзаллик салонларига боришни ва ёшаришни ўйлаб сиқилишни ҳожати йўқ! Чунки энди 2 минг турадиган вазелинни ишлатиш сирини биласиз. Қўллаш секретини ёзиб олинг: • 350 мл вазелинга... Батафсил ўқиш👇
Показати все...
👉 Давомин ўқиш
"ФАРЗАНДИМНИНГ КЕЛАЖАГИНИ ТАЪМИНЛАШИМ КЕРАК" ДЕЙДИГАНЛАР УЧУН.. Муқотил ибн Сулаймон роҳимаҳуллоҳ халифа Абу Жаъфар Мансурга байъат қилинган куни, унинг ҳузурига кирдилар. Шунда Мансур: "Менга насиҳат қилинг, эй Муқотил!", деди. Муқотил: "Сизга кўрганим ҳақида гапирайми, ё эшитганим ҳақидами?", дедилар. "Балки кўрганингиз ҳақида" дегандан кейин, Муқотил қуйидагиларни айтдилар: "Эй амирул муъминийн, Умар ибн Абдулазиз ўн бир фарзанд кўрдилар. Вафотларидан кейин ўн саккиз динор қолдирдилар. Ундан беш динорига кафанландилар. Қабрлари тўрт динорга сотиб олинди. Қолган маблағ фарзандлари ўртасида тақсимланди. Ҳишом ибн Абдулмалик (кейинги умавий халифалардан) ҳам ўн бир фарзанд кўрдилар. Ҳар бир фарзандларининг меросдаги ҳиссаси минг минг (миллион) динорга тўғри келган. Эй амирул муъминийн, Умар ибн Абдулазизнинг бир фарзандлари Аллоҳ йўлида жиҳод учун юзта от садақа қилганини ва Ҳишом ибн Абдулмаликнинг бир фарзанди бозорларда тиланиб юрганини бир куннинг ўзида кўрдим. Ўлим тўшагида ётганларида Умар ибн Абдулазиздан одамлар: "Фарзандларингизга нима нарса қолдирдингиз, эй Умар?", деб сўраганларида у киши: "Уларга Аллоҳдан тақво қилишни қолдирдим. Агар улар солиҳ бўлишса, Аллоҳ солиҳларни қўллайди. Агар бундай бўлишмаса, уларга Аллоҳга нисбатан гуноҳда ёрдам қиладиган нарсани ҳаргиз қолдирмайман", деб жавоб қилдилар. Яхшилаб ўйлаб кўринг.. Кўпчилик кишилар фарзандларининг келажагини таъминлаш учун ҳаракат қилишади, машаққат ва азият чекишади. Буни улар, ўлганларидан кейин фарзандларининг қўлларида мол-дунё бўлиши, улар учун омонлик деб ўйлаганлари сабабли қилишади. Аммо Аллоҳ Ўз Китобида қуйидагича зикр қилган улуғ омонликдан ғафлатда қолишади: "Ўзлари заифҳол зурриётларини ортдан қолдиришдан қандай қўрқсалар, (бошқалар ҳақида ҳам) шундай қўрқсинлар. Бас, Аллоҳдан қўрқсинлар ва тўғри сўз айтсинлар" (Нисо сураси, 9-оят)". ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
Показати все...
02:35
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Одамлар ҳақида яхши гумонда бўлинг... ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
😅 Саволни ёмони: 3 дақиқада топишиз керак! 🧔🏻‍♂️ 2-хотин олишга қарор қилган эр хотинига: – 4 пачка туз солиб менга шундай овқат тайёрлагинки, шунда ҳам тузи ошиб кетмаган бўлсин, шунда мен бошқа хотин олмайман дебди. 🧕 Хотини жуда ақлли аёл экан 4 пачка туз билан шунақа овқат тайёрлабдики, овқатланиш вақтида ҳайратда қолган эри нега буни тузи кам деб ҳатто овқатни яна тузлабди. ❓Диққат савол: Аёл қандай овқат қилиб эрини мот қилган?👇
Показати все...
👉 ЖАВОБИНИ БИЛИШ… ✅
28 май - Халқаро аёллар саломатлигини асраш куни. Баъзан она, баъзан эса ёр, Бахтимиз деб доим сергаклар. Йўлимизга улар интизор, Аёлларни асранг, эркаклар. Дилни тутинг билакларига, Гуллар сочинг йўлакларига, Озор берманг юракларига, Аёлларни асранг, эркаклар. Минг бор кетиб боражагимиз, Кўглимизни ёражагимиз, Қўлидадир келажагимиз, Аёлларни асранг, эркаклар. Бизни кутиб, заҳримиз ютган, Қаҳр берсак, қадримиз тутган, Худо насиб, бахтимиз битган, Аёлларни асранг, эркаклар. Биз деб қалби ғамга тўлмасин, Қафасдаги қушдек бўлмасин, Меҳр беринг, кўнгли қолмасин, Аёлларни асранг, эркаклар! Улар борки, юракларда ўт, Улар борки, ишимизда қут, Вафо Мўмин ижоди ҳам бут, Аёлларни асранг, эркаклар. © Вафо Мўмин ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
Показати все...
05:04
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#ибрат Ёруғлик тезлигида ўйлаб ўтиргандан кўра тошбақа тезлигида юрган афзал... Ҳаётингизни тубдан ўзгартиришга қодир фикрлар! Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
💣 UZBOOM — Ўзбекистондаги энг дахшат видеоларни ҳамда баҳтсиз аянчли ҳодисаларни қўйиб борувчи канал! 🔞 Биз сизни кутябмиз! 18+ 👉 ҲОЗИРОҚ ҚЎШИЛИНГ
Показати все...
📌 КАНАЛГА КИРИШ •
🚨 АВТОҲАЛОКАТЛАР 18+
📵 АЯНЧЛИ ВИДЕОЛАР
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#ибрат У оғир эмас, у менинг укамдир... Японияда карийиб 70 йилдирки куч рамзи сифатида ишлатилиб келаётган мазкур суръат тарихини биласизми? Билмасангиз, мархамат. Японча матонат, сабр унга ёшлигидан ўргатилади. Иккинчи жаҳон уруши пайтида (1945) япон боласи дафн маросими ўчоғи олдида туриб, ўзининг кичик ўлган укасини куйдириш учун навбатини кутган. Суратга олган шахс интервьюда бола йиғламаслик учун лабларини шунчалик қаттиқ тишлаганки, оғзининг четидан қон оқиб чиқаётганини айтди. Ўшанда қоровул ундан жасадни сўраб, “Белингда кўтараётган юкингни менга бер”, деди. Ва бола жавоб берди: "У оғир эмас, у менинг укамдир". У жасадни топширди, орқасига ўгирилди ва кетди .... Японияда, бугунги кунда ҳам бу тасвир куч рамзи сифатида ишлатилади. Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Агар ўзимизда йўқ нарсаларни ўйлайвермасдан, бори ҳақида фикр қилганимизда эди, ношукурликка ўрин қолмас эди… "Уч нуқта" жамоасининг навбатдаги ролиги айнан шу ҳақида ўйга толдиради… Ҳозироқ кириб, кўришни тавсия қиламиз! Ҳавола: https://www.instagram.com/reel/C7eVtCBI3Cw/?igsh=Z2MwMTc4Nm41cDJ2
Показати все...