es
Feedback
Muslimaat.uz

Muslimaat.uz

Ir al canal en Telegram

Ўзбекзабон муслималар саҳифаси. Сайт: www.muslimaat.uz Cаволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz Мурожаат учун: @muslimaatuzbot Ҳамкорлик учун: @hamkormuslimaat_bot

Mostrar más

📈 Análisis del canal de Telegram Muslimaat.uz

El canal Muslimaat.uz (@muslimaatuz) en el segmento lingüístico de Uzbeko es un actor destacado. Actualmente la comunidad reúne a 51 799 suscriptores, ocupando la posición 1 017 en la categoría Religión y espiritualidad y el puesto 1 418 en la región Uzbekistán.

📊 Métricas de audiencia y dinámica

Desde su creación el невідомо, el proyecto ha mostrado un crecimiento acelerado, reuniendo a 51 799 suscriptores.

Según los últimos datos del 22 septiembre, 2026, el canal mantiene una actividad estable. En los últimos 30 días la variación de miembros fue de -531, y en las últimas 24 horas de -6, conservando un alto alcance.

  • Estado de verificación: Verificado (confirmado oficialmente por Telegram)
  • Tasa de interacción (ER): El promedio de interacción de la audiencia es 34.16%. Durante las primeras 24 horas tras publicar, el contenido suele obtener 22.11% de reacciones respecto al total de suscriptores.
  • Alcance de las publicaciones: Cada publicación recibe en promedio 17 700 visualizaciones. En el primer día suele acumular 11 454 visualizaciones.
  • Reacciones e interacción: La audiencia responde de forma activa: el promedio de reacciones por publicación es 208.

📝 Descripción y política de contenido

El autor describe el recurso como un espacio para expresar opiniones subjetivas:
Ўзбекзабон муслималар саҳифаси. Сайт: www.muslimaat.uz Cаволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz Мурожаат учун: @muslimaatuzbot Ҳамкорлик учун: @hamkormuslimaat_bot

Gracias a la alta frecuencia de actualizaciones (últimos datos recibidos el 23 septiembre, 2026), el canal mantiene la vigencia y un amplio alcance. La analítica demuestra que la audiencia interactúa activamente con el contenido, lo que lo convierte en un punto de referencia dentro de la categoría Religión y espiritualidad.

51 799
Suscriptores
-624 horas
-437 días
-53130 días

Carga de datos en curso...

Nube de Etiquetas
Sin datos
¿Algún problema? Por favor, actualice la página o contacte a nuestro gerente de soporte.
Menciones Entrantes y Salientes
---
---
---
---
---
---
Atraer Suscriptores
septiembre '26
septiembre '26
+323
en 37 canales
agosto '26
+457
en 48 canales
Get PRO
julio '26
+402
en 51 canales
Get PRO
junio '26
+1 033
en 88 canales
Get PRO
mayo '26
+1 352
en 82 canales
Get PRO
abril '26
+337
en 47 canales
Get PRO
marzo '26
+1 291
en 145 canales
Get PRO
febrero '26
+1 863
en 89 canales
Get PRO
enero '26
+1 198
en 70 canales
Get PRO
diciembre '25
+1 123
en 64 canales
Get PRO
noviembre '25
+513
en 45 canales
Get PRO
octubre '25
+582
en 59 canales
Get PRO
septiembre '25
+468
en 74 canales
Get PRO
agosto '25
+462
en 82 canales
Get PRO
julio '25
+436
en 71 canales
Get PRO
junio '25
+661
en 97 canales
Get PRO
mayo '25
+272
en 69 canales
Get PRO
abril '25
+455
en 80 canales
Get PRO
marzo '25
+1 610
en 146 canales
Get PRO
febrero '25
+1 765
en 115 canales
Get PRO
enero '25
+1 926
en 138 canales
Get PRO
diciembre '24
+823
en 74 canales
Get PRO
noviembre '24
+1 199
en 80 canales
Get PRO
octubre '24
+1 010
en 71 canales
Get PRO
septiembre '24
+1 745
en 86 canales
Get PRO
agosto '24
+893
en 96 canales
Get PRO
julio '24
+948
en 100 canales
Get PRO
junio '24
+1 301
en 111 canales
Get PRO
mayo '24
+606
en 81 canales
Get PRO
abril '24
+1 761
en 160 canales
Get PRO
marzo '24
+3 616
en 203 canales
Get PRO
febrero '24
+3 186
en 160 canales
Get PRO
enero '24
+1 939
en 117 canales
Get PRO
diciembre '23
+1 586
en 87 canales
Get PRO
noviembre '23
+1 070
en 76 canales
Get PRO
octubre '23
+1 196
en 58 canales
Get PRO
septiembre '23
+1 189
en 0 canales
Get PRO
agosto '23
+1 671
en 0 canales
Get PRO
julio '23
+1 423
en 0 canales
Get PRO
junio '23
+1 686
en 0 canales
Get PRO
mayo '23
+1 022
en 0 canales
Get PRO
abril '23
+1 293
en 0 canales
Get PRO
marzo '23
+2 968
en 0 canales
Get PRO
febrero '23
+1 890
en 0 canales
Get PRO
enero '23
+2 325
en 0 canales
Get PRO
diciembre '22
+1 432
en 0 canales
Get PRO
noviembre '22
+1 630
en 0 canales
Get PRO
octubre '22
+1 329
en 0 canales
Get PRO
septiembre '22
+1 444
en 0 canales
Get PRO
agosto '22
+1 480
en 0 canales
Get PRO
julio '22
+1 387
en 0 canales
Get PRO
junio '22
+859
en 0 canales
Get PRO
mayo '22
+1 124
en 0 canales
Get PRO
abril '22
+2 040
en 0 canales
Get PRO
marzo '22
+3 492
en 0 canales
Get PRO
febrero '22
+1 178
en 0 canales
Get PRO
enero '22
+1 862
en 0 canales
Get PRO
diciembre '21
+1 287
en 0 canales
Get PRO
noviembre '21
+1 772
en 0 canales
Get PRO
octubre '21
+857
en 0 canales
Get PRO
septiembre '21
+798
en 0 canales
Get PRO
agosto '21
+848
en 0 canales
Get PRO
julio '21
+1 158
en 0 canales
Get PRO
junio '21
+714
en 0 canales
Get PRO
mayo '21
+946
en 0 canales
Get PRO
abril '21
+2 306
en 0 canales
Get PRO
marzo '21
+2 399
en 0 canales
Get PRO
febrero '21
+8 157
en 0 canales
Get PRO
enero '21
+1 997
en 0 canales
Get PRO
diciembre '20
+31 510
en 0 canales
Fecha
Crecimiento de Suscriptores
Menciones
Canales
23 septiembre0
22 septiembre+20
21 septiembre+23
20 septiembre+14
19 septiembre+11
18 septiembre+26
17 septiembre+47
16 septiembre+18
15 septiembre+4
14 septiembre+16
13 septiembre+3
12 septiembre+15
11 septiembre+29
10 septiembre+16
09 septiembre+6
08 septiembre+4
07 septiembre+6
06 septiembre+12
05 septiembre+6
04 septiembre+10
03 septiembre+7
02 septiembre+8
01 septiembre+22
Publicaciones del Canal
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугун чоршанба — 23 сентябрь 2026 — 12 робиъус соний 1448 ➡️ Абдуллоҳ ибн Масъу
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугун чоршанба — 23 сентябрь 2026 12 робиъус соний 1448 ➡️ Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади: "Ҳар бир сўралган нарсага фатво берадиган кимса мажнундир". Алий розияллоҳу анҳу деди: — Қанчалар яхши! Қанчалар яхши! — Нима? — Билмаган нарсангга "Аллоҳ билгувчироқдир!" деб жавоб бермоқ. ("Солиҳлар суҳбати" китобидан). 🤲 Аллоҳим! Бизга фойдали илм ва тўғри фаҳм ато этгин. Билмаган нарсамизда ўзимизни билимдон қилиб кўрсатишдан, асоссиз гапиришдан ва нотўғри жавоб билан бошқаларни адаштиришдан бизни асрагин. Бизга илм билан бирга ҳикмат, фаросат ва тақво бергин. 😀@Muslimaatuz

2
ЖОЙНАМОЗГА ЎЗ ИСМИНИ ЁЗДИРИШ ❓2201-САВОЛ: Ҳозирги кунда янги бир одат кўзга ташланмоқда: Маккаи Мукаррама ва Мадинаи Мунаввар
ЖОЙНАМОЗГА ЎЗ ИСМИНИ ЁЗДИРИШ ❓2201-САВОЛ: Ҳозирги кунда янги бир одат кўзга ташланмоқда: Маккаи Мукаррама ва Мадинаи Мунавварада кўплаб сотувчилар махсус электр асбоби ёрдамида жойнамозларга исм ёзиб бермоқдалар, зиёратчилар ҳам катта қизиқиш ва иштиёқ билан исмларини ёздираётгани кузатилмоқда. Шу масаланинг шаръий жиҳатдан ёритиб берсангизлар. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Одатда мазкур юртлардаги савдогарлар мижознинг исмини араб тилида ёзиб беради. Бу шаклдаги жойнамозда намоз ўқиш макруҳ саналади. Сабаби, агар у ерга ёзилган исм шариатда улуғланиши, ҳурмат қилиниши лозим бўлган исмлардан бўлса, масалан, Аллоҳ таолонинг, пайғамбарларнинг исмлари каби, уни оёқ ости қилиш бўлади. Агар бундай турдаги исм бўлмаса, лекин араб тилида ёзилса, Қуръони карим ва ҳадиси шариф тили бўлган араб тилини беҳурмат қилиш бўлади. Мазҳабимизнинг катта олимларидан бўлган Имом Фахриддин Ҳасан ибн Мансур Ўзгандий ал-Фарғоний раҳимаҳуллоҳ ўз асарларида шундай деганлар: “Тўқилаётган вақтда устига “Ал-Мулку лиллаҳ” (Мулк Аллоҳникидир) деб ёзилган гилам ёки жойнамоздан фойдаланиш, уни тўшаш ва устида ўтириш макруҳдир. Агар ҳарфлар бир-биридан ажратиб қўйилса ёки баъзи ҳарфларнинг устидан тикиб қўйилса-ю, натижада сўз яхлит бўлмай қолса ҳам, барибир макруҳлик кетмайди. Чунки алоҳида турган ҳарфларнинг ҳам ҳурмати бор. Шунингдек, агар унда фақат “Ал-Мулк” сўзи ёки фақат “Алиф” ёки “Лом” ҳарфининг ўзи ёзилган бўлса ҳам ҳукм шундайдир” (“Фатово Қозихон” китоби). Ундан ташқари жойнамозда исм ёзилган бўлса, намозхонни чалғитиши, хушу билан намоз ўқишига ҳалал бериши мумкин.   Лекин мазкур жойнамозда ўқилган намоз бузилган бўлмайди, аммо юқорида айтилган макруҳлик турган бўлади. Шу боис жойнамоз сотиб олувчилар бундай ишга қўл урмаслиги керак. Агар сотиб олиб қўйган бўлса, уни бирор жойга олиб ёки илиб қўйса бўлади, бироқ ерга тўшаб намоз ўқишдан сақланиши лозим. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 😀@Muslimaatuz
14 716
3
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугун сешанба — 22 сентябрь 2026 — 11 робиъус соний 1448 🕯 Ҳузайфа розияллоҳу
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугун сешанба — 22 сентябрь 2026 — 11 робиъус соний 1448 🕯 Ҳузайфа розияллоҳу анҳу деди: "Аллоҳдан қўрққан инсонгина ИЛМЛИдир!" Молик ибн Динор айтади: "Кимни илми босиб турмас экан, унга берилган илм беҳуда кетади". ("Солиҳлар суҳбати" китобидан). 🤲Аллоҳим, бизга шундай илм ато этгинки, у қалбларимизни Сендан қўрқишга, Сенга яқинлашишга ва тақвомизни зиёда қилишга сабаб бўлсин! Билганларимизга амал қилишни, илмимиз билан ўзимизни ислоҳ этишни ва ўрганганларимизни гўзал ахлоқимизда намоён қилишни насиб этгин. 😀@Muslimaatuz
17 085
4
Аллоҳ таоло ал-Ҳамийд, яъни, барчага мақтовлар ила мақталган зотдир. “Ал-Ҳамийд” сўзи Қуръони каримнинг 17 жойида келган. “Ал
Аллоҳ таоло ал-Ҳамийд, яъни, барчага мақтовлар ила мақталган зотдир. “Ал-Ҳамийд” сўзи Қуръони каримнинг 17  жойида келган. “Ал-Ҳамд” сўзи 40 ўриндан кўпроғида келган. Ҳамдларнинг барчаси Аллоҳ учундир. У Зот сифатлари, феъллари, қадарларининг барчасида мақтовлидир. Ҳамдмақтовларнинг энг улкани ва энг кенгидир. Ҳамд икки турли бўлади: 1. Аллоҳ берган неъматларига ҳамд айтиш. Яъни, бандаларига нисбатан қилган яхшиликка Аллоҳга шукр қилиш. 2. Аллоҳ таоло ўзига нисбат бериб айтган ҳамд. Имом Ғаззолий: "Ал-Ҳамийд мақталган деганидир. Аллоҳ таоло ўзига халойиқни яратишдан олдин азалда ҳамдни нисбат қилган. Халойиқни яратгач, халқи Унга ҳамд айтди", дедилар. У Зот ризқ, ақл, молдунё, оила, соғлик, омонлик ва Ислом неъматини ато қилди. Ким Роббисини ал-Ҳамийд сифати билан таниса, Роббисига ҳамд ва сано айтиш билан кифояланиб, одамларнинг мақтовига муҳтож бўлмайди. #Asmoul_husna 😀@Muslimaatuz
11 585
5
Ҳар ибодатдан кейин икки ишни қилинг Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: «Банда қачон бирор ибодатни адо қилса, ортидан тезда ик+3
Ҳар ибодатдан кейин икки ишни қилинг Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: «Банда қачон бирор ибодатни адо қилса, ортидан тезда иккита ишни қилсин. У ибодат хоҳ намоз бўлсин, хоҳ тиловат, хоҳ садақа ва хоҳ рўза бўлсин, уларнинг барчасидан кейин дарҳол икки ишни қилсин: олдин “алҳамдулиллаҳ” деб айцин, кейин “астағфируллоҳ” десин», деганлар. Банда ибодатни адо этишга тавфиқ бергани учун Аллоҳ таолога ҳамд айтади. Агар У Зот тавфиқ бермаса, ҳеч ким ҳеч нарсага қодир бўлмайди. Агар У Зот тавфиқ ато қилмаса, ҳидоят ҳам насиб қилмайди. Агар У Зот тавфиқ ато қилмаса, ҳеч кимга намоз ўқиш ва рўза тутиш насиб бўлмайди. Агар У Зот тавфиқ ато қилмаса, ҳеч ким Унинг ҳузурида туришга қодир эмас. (Бундай амаллардан маҳрум қанча инсонлар бор.) Шунинг учун аввало Аллоҳ таолога ҳамд айтилади. Ҳамд­дан кейин истиғфор айтилишига сабаб эса, ибодатга берилган тавфиқнинг ҳаққини адо этишга ҳеч ким қодир эмас. «Ибодат ҳаққини лойиқ тарзда адо қила олмадим, шу сабабли бу камчилигим учун Сендан афв сўрайман, Аллоҳим», деб У Зотдан мағфират сўраши лозим. Ўзини билган инсон бирор лаҳза истиғфорсиз яшай олмайди. Истиғфор айтиш улкан бойликдир. 😀@Muslimaatuz
14 068
6
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугун душанба — 21 сентябрь 2026 — 10 робиъус соний 1448 Айюб айтади: "Одамларг
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугун душанба — 21 сентябрь 2026 — 10 робиъус соний 1448 Айюб айтади: "Одамларга улар билмайдиган ёки тушунмайдиган нарсаларни гапирманглар, уларга зарар бериб қўясизлар". Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтади: "Илм эгаси бўлмагунга қадар тақво эгаси бўла олмайсан. Токи билган илмингга амал қилмас экансан, илм сенга кўрк бағишламайди". ("Солиҳлар суҳбати" китобидан). 🤲Аллоҳим, бизга илм билан бирга ҳикмат, сабр ва одоб бергин. Билганларимизни гўзал тарзда баён қилишни, билмаганларимизда эса сукут сақлашни насиб этгин. 😀@Muslimaatuz
18 023
7
Профессионал ўқитувчидан маслаҳат. 🎙️Ҳошимжон Абдуллаев билан суҳбат #Umr 😀@Muslimaatuz
Профессионал ўқитувчидан маслаҳат. 🎙️Ҳошимжон Абдуллаев билан суҳбат #Umr 😀@Muslimaatuz
11 637
8
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугун якшанба — 20 сентябрь 2026 — 9 Робиъус соний 1448 Оналаримизга ҳафта эсла
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугун якшанба — 20 сентябрь 2026 — 9 Робиъус соний 1448 Оналаримизга ҳафта эслатмаси Фарзандингиз мактабга чиқиб кетаётганида ушбу ҳадисдаги дуони ёдлатиб қўйинг: «Бисмиллааҳ, таваккалту ъалаллоҳ, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ» (Аллоҳнинг номи билан. Аллоҳга таваккул қилдим. Куч ва қудрат фақат Аллоҳ биландир). 👉Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Ким уйидан чиққанда «Бисмиллааҳ, таваккалту ъалаллоҳ, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ» деса, унга «Куфийта, ва вуқийта, ва ҳудийта» (ҳидоят топдинг, шайтондан сақландинг, ҳимояга олиндинг) дейилади ва шайтон ундан узоқлаштирилади» (Абу Довуд, Термизий, Насоий ривояти. "Саодатга етакловчи ҳикматлар" китобидан олинди). 🤲Аллоҳим, фарзандларимизни Ўзингга омонат қилдик. Уларни ҳар қадамда Ўзинг асрагин, илм йўлида юришларини баракали ва фойдали қилгин. Уларни турли бало ва офатлардан Ўзинг паноҳингда сақлагин. Мактабга чиқиб, уйларига соғ-омон, қалблари хотиржам ҳолда қайтишларини насиб этгин. 😀@Muslimaatuz
22 467
9
Чўмилиш таҳорат ўрнини босадими? 🎙Ҳазратимиздан эслатмалар 😀@Muslimaatuz
Чўмилиш таҳорат ўрнини босадими? 🎙Ҳазратимиздан эслатмалар 😀@Muslimaatuz
12 952
10
❓ Одам Ато ва Момо Ҳавво фарзандларининг никоҳланиши қандай бўлган? Биз одамзотнинг қандай пайдо бўлгани ва унинг ер юзида қа
❓ Одам Ато ва Момо Ҳавво фарзандларининг никоҳланиши қандай бўлган? Биз одамзотнинг қандай пайдо бўлгани ва унинг ер юзида қандай кўпайгани тўғрисида ўзимизнинг диний қарашларимизни исботлашда камчилик сезяпмиз. Гап шундаки, бизнингча, одамлар Одам Ато ва Момо Ҳавводан, кейин эса уларнинг фарзандларидан кўпайган, яъни уларнинг ўғил ва қизларидан кўпайган. Агар шундай бўлса, қўпол бўлса ҳам айтишимиз керак, ака-сингиллардан кўпайган, деган тушунча пайдо бўлмоқда. Бундай кўпайиш, яъни ака-сингиллардан кўпайиш эса ўта бемаънилик саналади ва бу нарса барча динларда Аллоҳ томонидан қайтарилган, қаттиқ қораланган. Ўйлайманки, менинг саволим ғайриодатий бўлишига қарамай, мунозара талаб қилса керак. Шу тўғридаги тушунчаларимизни ойдинлаштиришга ёрдам берсангиз. ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Сиз ҳамма нарсани ўз қаричингиз билан ўлчаманг. Айтган гапларингиз бугунги куннинг хулосаси. Аммо инсон дунёга янги келган пайтда шароит ва шариат тамоман бошқача бўлган. Аллоҳ таоло инсониятни даражама-даража, аста-секинлик билан тарбиялаб борган. Ҳар бир замон ва маконга ўша шароитдан келиб чиққан ҳолда Ўзининг диний кўрсатмаларини юбориб турган. Одатда, уларнинг кейингиси олдингисини бекор қилган. Ер юзида Одам алайҳиссаломнинг фарзандларидан бошқа ҳеч қандай инсон бўлмаган бир пайтда, улар қаёқдан бегона турмуш ўртоғи топишлари мумкин?! Шу боис, уларга туширилган шариатда мазкур никоҳ жоиз бўлган. Ривоятларда келишича, Момо Ҳавво онамиз ҳар сафар эгизак – бир ўғил, бир қиз фарзанд кўрганлар ва кейинчалик уларнинг ҳар бири ўз туғишганидан бошқа билан турмуш қурган. Ана шу йўл билан никоҳланишда насаб узоқлигини эътиборга олиш таъминланган. Зотан, бундан бошқа имконият ҳам бўлмаган. Кейинроқ бу ҳукм бекор қилинган. Валлоҳу аълам. "Зикр аҳлидан сўранг" китобининг 2-жузидан. 😀@Muslimaatuz
14 283
11
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугун шанба — 19 сентябрь 2026 — 8 Робиъус соний 1448 🕊 Яхшиликни қилиб, денги
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугун шанба — 19 сентябрь 2026 — 8 Робиъус соний 1448 🕊 Яхшиликни қилиб, денгизга ташла. Одамларнинг наздида зое бўлса ҳам, Аллоҳ таолонинг ҳузурида йўқ бўлиб кетмайди. Буни доно халқимиз «Яхшилик қилиб, сувга ташла, балиқ билади, балиқ билмаса, Холиқ билади» дейди. Аллоҳим, бизларни яхшиликни фақат Сенинг розилигинг учун қиладиган бандаларингдан қилгин. Қалбларимизни риёдан асраб, яхшилик қилишда ихлосли, уни унутишда эса сахий қилгин. 😀@Muslimaatuz
22 165
12
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ عَدَدَ مَا أَحَاطَ بِهِ عِلْمُكَ وَأَحْصَاهُ كِتَابُكَ وَشَهِدَتْ ب
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ عَدَدَ مَا أَحَاطَ بِهِ عِلْمُكَ وَأَحْصَاهُ كِتَابُكَ وَشَهِدَتْ بِهِ مَلَائِكَتُكَ * صَلَاةً دَائِمَةً تَدُومُ بِدَوَامِ مُلْكِ اللهِ.Аллоҳумма солли ъалаа саййидинаа Муҳаммадин ва ъалаа олиҳи ъадада маа аҳаато биҳи ъилмука ва аҳсоҳу китаабука ва шаҳидат биҳи малаа`икатука солатан даа`иматан тадууму бидаваами мулкиллаҳи.Аллоҳим, саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломга ва у зотнинг оилаларига илминг иҳота қилган нарсалар ададича, китобларинг ададича ва фаришталаринг гувоҳ бўлгани ададича шундай бир раҳмат юборгинки, ўша раҳмат Аллоҳнинг мулки давом этгунича бардавом бўлсин. @shukran_shukran daloildan 😀@Muslimaatuz
14 437
13
❓ Никоҳ тўйидан олдин куёв тараф қиз тарафга «юк» юбориши динимизда жоизми? Биз тарафларда никоҳ тўйидан олдин куёв тараф қиз
❓ Никоҳ тўйидан олдин куёв тараф қиз тарафга «юк» юбориши динимизда жоизми? Биз тарафларда никоҳ тўйидан олдин куёв тараф қиз тарафга «юк» юборади. «Юк» қўй, гуруч, ёғ, ун, сабзи каби нарсалардан иборат бўлади. Ана шу иш Ислом динида жоизми? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Шариатда «юк» юбориш деган гап йўқ. Бу каби нарсалар ҳалол-пок бўлса, нима учун жоиз бўлмасин?! Бировга шундоқ ҳам совға тариқасида бирор нарса юбориш шаръан жоиз-ку. Фақат, унда исрофгарчилик, манманчилик, хўжакўрсинлик каби иллатлар бўлмаслиги талаб қилинади. Шариатимизда Ислом асосларига, одобу меъ­ёрларига зид бўлмаган урф-одатлар манъ қилинмайди. Валлоҳу аълам. 📚 "Зикр аҳлидан сўранг" китобининг 2-жузидан. 😀@Muslimaatuz
15 002
14
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам турли вақтларда ўқишни таълим берган дуоларида истиғфорни ҳам қўшиб айтганлар. Ҳатто, таҳора
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам турли вақтларда ўқишни таълим берган дуоларида истиғфорни ҳам қўшиб айтганлар. Ҳатто, таҳорат мобайнидаги дуоларда ҳам аввал ушбу жумлани марҳамат қилганлар: «Аллоҳим! Менинг гуноҳимни мағфират қил». 🌸 «Насиҳатлар гулдастаси» китобидан 😀@Muslimaatuz
22 900
15
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугун ЖУМА🌷 — 18 сентябрь 2026 — 7 Робиъус соний 1448 ✍️ Шайх Шинқитий айтадил
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугун ЖУМА🌷 — 18 сентябрь 2026 — 7 Робиъус соний 1448 ✍️ Шайх Шинқитий айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш кишининг отасига кўрсатган яхшилигидан саналади. Чунки одамларнинг салавотларини Расулуллоҳга етказиб турувчи фаришта: «Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, фалончининг ўғли фалончи сизга салавот йўлламоқда», дейди. Шундай қилиб, киши отасининг исмининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида зикр қилинишига сабабчи бўлади. Бу эса энг улуғ бирр — яхшилик ва эҳтиромдир". 📿 «Аллоҳумма солли ва саллим ъала набийина Муҳаммад». 🤲 Аллоҳим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп-кўп салавот ва салом йўллашни бизга севимли ва одатий амаллардан қилгин. Ота-оналаримизнинг номини хайрли амалларимиз ва дуоларимиз билан улуғлашни насиб этгин. 😀@Muslimaatuz
27 136
16
Касби кори бор инсонлар Қуръонни неча кунда хатм қилса бўлади? 🎙Устоз Анвар Аҳмад "Азкор" китобининг шарҳидан. 🎥 Видеони ох
Касби кори бор инсонлар Қуръонни неча кунда хатм қилса бўлади? 🎙Устоз Анвар Аҳмад "Азкор" китобининг шарҳидан. 🎥 Видеони охиригача томоша қилинг, билиб оласиз! 😀@Muslimaatuz
14 786
17
Руҳнинг озуқаси нимада? Унга нималар қувват бўлади? 🌸Билишимча, инсон бадани озуқалардан, жисмоний тарбия ва машқлардан риво
Руҳнинг озуқаси нимада? Унга нималар қувват бўлади? 🌸Билишимча, инсон бадани озуқалардан, жисмоний тарбия ва машқлардан ривожланади, қувват олади. Руҳ-чи, руҳга нималар қувват бўлади? Мусибат, дард, фалокатлар руҳга қандай таъсир қилади, уни заифлаштирадими? Заиф бадандаги руҳ ҳам заиф бўладими? Агар шундай бўлса, руҳни қандай чиниқтириш мумкин? Масалан, одам оғир (тузалмас) бир дардга ча­линса, шу касали туфайли руҳий тушкунликка тушиб қолмаслик учун нималар қилиши керак? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Руҳга иймон-эътиқод, илму маърифат, ибодат, Қуръон қироати, Аллоҳнинг зикри кабилар қувват бўлади. Аллоҳ таоло инсонни икки борлиқдан – жисм ва руҳдан иборат қилди. Унинг жисмини тупроқдан яратди ва ушбу жисмнинг озуқасини ҳам тупроқдан қилди. Инсон истеъмол қилаётган барча нарсаларнинг келиб чиқиши ерга бориб тақалади. Аммо инсоннинг руҳини Аллоҳ таоло Ўз ҳузуридан пуфлади ва шунинг учун унинг озуқасини ҳам Ўзининг ҳузуридан – диний таълимотлари, самовий ваҳийларидан бўлишини ирода қилди. 🌸Руҳ Аллоҳ таолони таниш, У Зотнинг таълимотларини ўрганиш, уларга ишониш, ихлос билан амал қилиш орқали озуқаланади, қувватланади. Уламоларимиз: «Руҳнинг асосий озуқаси илмдир, агар у уч кундан ортиқ ушбу озуқадан маҳрум қилинса, ҳалокатга юз тута бошлайди», деганлар. Шунинг учун, ҳар бир мусулмон киши Аллоҳ таолони танишга, ундайдиган, иймон-эътиқодга олиб борадиган илмларни ўрганиб бориши, улардан узилиб қолмаслиги керак. 🌸Иймон ва тақвога асосланмаган, хаёлий ва шаҳвоний туйғулар билан йўғрилган маълумотлар руҳни заифлаштирадиган, уни ўлдирадиган омиллардан ҳисобланади. Бугунги кунда ҳамма ҳам жисмнинг соғлиги, бақувватлиги ҳақида қайғурмоқда, меҳнат қилмоқда. Кўпчилик кишилар ушбу мақсадда ҳар куни жисмоний тарбия учун маълум вақтини ажратиб ҳам қўйган. Айрим кишилар эса кунини мана шу маънодаги ҳаракатлар билан ўтказади. Жисмнинг тарбияси учун бу каби ҳаракатларни олиб бориш яхши, албатта. Аммо, ушбу ҳаракатлар баробарида руҳнинг тарбияси, унинг соғлиги хусусида ҳам керакли чораларни кўриб бориш керак. Бунинг учун эса, биринчи бўлиб, диний саводимизни, маърифатимизни оширишимиз ва ўрганганларимизга амал қилиб боришга ўтишимиз лозим. Мусибат, дард, фалокатлар етган одамнинг эътиқоди суст, ақийдаси заиф бўлса, мазкур нарсалар унинг руҳига салбий таъсир қилади, уни заифлаштиради. Заиф бадандаги руҳ ҳам заиф бўлади, деган гап тўғри эмас. Кўпгина бадани заиф кишиларнинг руҳи кўплаб жисмоний бақувват кишиларнинг руҳидан кучли бўлади. 🌸Одам оғир (тузалмас) бир дардга чалинса, шу касали туфайли руҳий тушкунликка тушиб қолмаслик учун Аллоҳга бўлган иймонига суяниши керак. Дард берган Аллоҳ давосини ҳам беради, деган эътиқодда бўлиши лозим. Шу билан бирга, суннатдаги ана шундай ҳолатларда ўқиладиган дуоларни ўрганиб, ихлос билан ўқиб юриш керак. Валлоҳу аълам. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ 🌸 "Зикр аҳлидан сўранг" китобининг 2-жузидан. 😀@Muslimaatuz
17 556
18
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугун пайшанба — 17 сентябрь 2026 — 6 Робиъус соний 1448 3️⃣ нарса борки, ОТАда
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугун пайшанба — 17 сентябрь 2026 — 6 Робиъус соний 1448 3️⃣ нарса борки, ОТАдан БОЛАларга мерос бўлган нарсаларнинг энг афзалидир: ▫️гўзал мақтов, ▫️одоб, ▫️ишонч. 🤲Аллоҳим, бизларга фарзандларимизга энг гўзал меросни қолдиришни насиб этгин. Фарзандларимизнинг қалбига биздан ўтган ҳар бир яхши хислатни жойлагин. Улар бизнинг хайрли амалларимиздан кўпроқ ибрат олишларини насиб этгин. 😀@Muslimaatuz
24 596
19
Мактаб остонасига қўйган илк қадамим — аслида ҳаёт сари ташлаган катта қадамим эди. Қўрқувларим ҳам, қийинчиликларим ҳам бўлд
Мактаб остонасига қўйган илк қадамим — аслида ҳаёт сари ташлаган катта қадамим эди. Қўрқувларим ҳам, қийинчиликларим ҳам бўлди. Аммо яқинларимнинг ишончи, устозларимнинг меҳри менга куч берди. Шу куч билан қўрқувларимни енгиб, имкониятлар сари дадил қадам ташладим. Бу йўл қандай бошлангани, қандай синовлар ва ютуқларга олиб келганини «Ҳиммат» кўрсатувида томоша қилиб, батафсил билиб оласиз. 🎥 «Ҳиммат» — орзулар, матонат ва инсон тақдири ҳақида. 😀@Muslimaatuz
15 378
20
Эр шундай кутиб олинади Эрингизни кутиб олар экансиз, энг гўзал либосларингизни кийинг. Фарзандларингизга оталарини кутиб оли+4
Эр шундай кутиб олинади Эрингизни кутиб олар экансиз, энг гўзал либосларингизни кийинг. Фарзандларингизга оталарини кутиб олишнинг янгича йўлларини ўргатинг. Эрига мулойим бўлиш, гўзал суратда яшашга ҳаракат қилиш, яхши ишларда унга бўйсуниш, уй ишлари ва фарзандларига этибор, эрининг ташвишларига қулоқ солиш ва унинг шодлигу қайғусига шерик бўлиш — буларнинг бари Аллоҳни рози қиладиган ишлардан эмасми?! Ҳассон Шамсий Пошо 🌸“Эр - хотинга насиҳат” китобидан  😀@Muslimaatuz
19 727