ru
Feedback
Segment.uz

Segment.uz

Открыть в Telegram

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

Больше

📈 Аналитический обзор Telegram-канала Segment.uz

Канал Segment.uz (@segmentuz) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 70 809 подписчиков, занимая 3 717 место в категории Новости и СМИ и 976 место в регионе Узбекистан.

📊 Показатели аудитории и динамика

С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 70 809 подписчиков.

Согласно последним данным от 18 июня, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило -770, а за последние 24 часа — -75, при этом общий охват остаётся высоким.

  • Статус верификации: Не верифицирован
  • Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 18.76%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 12.92% реакций от общего числа подписчиков.
  • Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 13 282 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 9 152 просмотров.
  • Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 0.

📝 Описание и контентная политика

Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 19 июня, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Новости и СМИ.

70 809
Подписчики
-7524 часа
+357 дней
-77030 день
Архив постов
​​Президент Шавкат Мирзиёев бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзламоқда Бу йилги форумда дунёнинг 100 та давлатидан 4 мингга яқин хорижий меҳмонлар қатнашмоқда. “Сўнгги йилларда юртимизга 150 миллиард доллардан зиёд хорижий инвестиция жалб қилинган бўлса, шундан 123 миллиард доллари охирги беш йилга тўғри келмоқда. Биз Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор бўлган, тенг ҳуқуқли ва ўзаро фойдали шерикликка тайёр инвесторлар учун доимо очиқмиз”, – деди Президентимиз. Telegram | Instagram | Facebook

Jahon chempionati 2026 Jahon chempionatini Allplay’da tomosha qiling Plus Multi obunasi bilan 30 kun bepul Koʻzdan kechirish
Jahon chempionati 2026 Jahon chempionatini Allplay’da tomosha qiling Plus Multi obunasi bilan 30 kun bepul Koʻzdan kechirish #reklama 16+ allplay.onelink.me

Марказий банк Ўзбекистоннинг футбол бўйича жаҳон чемпионатидаги тарихий иштирокига бағишлаб чекланган эсдалик тангаларини чиқ
Марказий банк Ўзбекистоннинг футбол бўйича жаҳон чемпионатидаги тарихий иштирокига бағишлаб чекланган эсдалик тангаларини чиқаради. Расмий хабарда айтилишича, 100 та олтин, 1000 та кумуш танга 18 июндан сотувга чиқарилади. Telegram | Instagram | Facebook

Тошкентдаги кўчалардан бирига Мустафо Камол Отатурк номи берилади Президент қарорига кўра, Тошкент шаҳри Яшнобод туманида бар
Тошкентдаги кўчалардан бирига Мустафо Камол Отатурк номи берилади Президент қарорига кўра, Тошкент шаҳри Яшнобод туманида барпо этилаётган “Ўзбек-турк дўстлиги” хиёбонига ёндош бўлган Абдулла Қодирий кўчасининг бир қисмига (Истиқбол, Фарғона йўли ва Нукус кўчалари кесишмасидан Абдулла Қодирий кўчаси ва Маҳтумқули шоҳкўчаси кесишмасигача) Мустафо Камол Отатурк номи берилади. Telegram | Instagram | Facebook

+2
Кўксарой қароргоҳида мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Албания президенти Байрам Бегайни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Шундан сўнг, Шавкат Мирзиёев ва Байрам Бегай расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказдилар ва икки давлат ўртасида амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш истиқболлари кўриб чиқилди. Айтилишича, Ўзбекистон маҳсулотларини Жанубий Европа ва Ўрта ер денгизи бозорларига чиқаришда логистика хаби сифатида Албаниянинг Дуррес портидан фойдаланиш имкониятлари ўрганилади. Ҳамкорликнинг иқтисодий кун тартибини илгари суриш мақсадида Ҳукуматлараро комиссияни ташкил этиш ва унинг биринчи йиғилишини жорий йилда Тошкент шаҳрида ўтказишга келишиб олинди. Музокаралар якунида президентлар Фахрий меҳмонлар хиёбонида биргаликда дарахт экдилар. Telegram | Instagram | Facebook

Repost from Dreamland Development
Dreamland Development’da eksklyuziv narxda atigi 10 ta xonadon! Toshkentda biznes-klass xonadonining har kvadrat metri 750$ X
Dreamland Development’da eksklyuziv narxda atigi 10 ta xonadon! Toshkentda biznes-klass xonadonining har kvadrat metri 750$ Xonadonni maksimal foyda bilan xarid qiling ☎️ Qo‘ng‘iroq qiling: +998781290418 Dreamland_development_bot Sayt | Instagram | Telegram

❗️Ёшларни давлат хизматига қабул қилиш жараёнларида ягона ёндашув таъминланади Президент қарорига кўра, 2026 йил 1 июлдан ёшларни давлат хизматига қабул қилиш жараёнларида ягона ёндашувни таъминлаш бўйича қуйидаги тартиблар жорий этилади: ▪️ суҳбат босқичида бериладиган саволлар (топшириқлар) давлат органининг расмий веб-сайтида камида 1 ой олдин эълон қилинади, 1 ой олдин эълон қилинмаган саволларни номзодларга бериш тақиқланади; ▪️ ички танловлар ўтказилмайдиган ҳамда танловларни ўтказишда номзодларга нисбатан умумий ёки махсус иш стажига оид талаблар белгиланмайдиган лавозимлар рўйхати ҳамда танловларни ўтказишда номзодларга нисбатан кўпи билан 2 йил умумий ёки махсус иш стажига оид талаблар қўйиладиган лавозимлар рўйхати белгиланади. Шунингдек, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган ҳамда замонавий касблар реестри (Реестр) шакллантирилади. Реестрга киритилган касбларга ўқиган ёшларнинг касбий кўникмаларини баҳолаш – миллий сертификациялаш тизими жорий этилади. Замонавий касблар бўйича миллий сертификат олган қуйидаги тоифадаги ёшларнинг харажатлари “Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади: ▫️ Ижтимоий реестрга киритилган давлат таъминотидаги оилалар ва камбағал оилаларнинг фарзандларига ўқиш ва имтиҳон харажатлари; ▫️ “камбағаллик чегарасидаги оила” тоифасига киритилган оилаларнинг фарзандларига имтиҳон топшириш харажатлари. Telegram | Instagram | Facebook

50 mln edi. Endi 100 mln bo'ldi Ipak Yuli Bank'ning yanada kuchaytirilgan «Imkoniyatlar kartasi» kredit kartasini qarshi olin
50 mln edi. Endi 100 mln bo'ldi Ipak Yuli Bank'ning yanada kuchaytirilgan «Imkoniyatlar kartasi» kredit kartasini qarshi oling.⚡ Xaridlarda ko'proq erkinlik. Har qanday vaziyatda ko'proq ishonch. Kartangizga o'z pulingizni qo'yib oddiy karta kabi ishlating. Agar yetarli bo'lmasa — kredit limitidan foydalaning. Kreditdan foydalanmasangiz — hech narsa to'lamaysiz. Agar sarflagan summani 55 kun ichida qaytarsangiz — ortiqcha to'lovlar ham bo'lmaydi. Har bir to'lovdan 0,5% keshbek olasiz — O'zbekistonda ham, chet elda ham. Ipak Yuli Mobile ilovasida bepul rasmiylashtiring va kerak bo'lganda foydalaning. Hammasi oddiy Batafsil #reklama 16+ ru.ipakyulibank.uz

Ҳатайда “Ўзбекистон” маҳалласининг очилиш маросими бўлиб ўтди Туркиянинг Ҳатай вилояти Арсуз туманида зилзиладан жабр кўрган
+2
Ҳатайда “Ўзбекистон” маҳалласининг очилиш маросими бўлиб ўтди Туркиянинг Ҳатай вилояти Арсуз туманида зилзиладан жабр кўрган аҳоли учун Ўзбекистон томонидан барпо этилган замонавий турар жой мажмуасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Мажмуа 24 та кўп қаватли уй, 300 дан зиёд тўлиқ жиҳозланган хонадонлардан иборат. Унда Самарқанд ва Тошкент кўчалари, Бухоро жоме масжиди, Шавкат Мирзиёев номидаги бульвар, дўстлик боғи ва миллий тандирхоналар мавжуд. Маросимда вайронкор зилзила турк халқи учун оғир синов бўлгани, ана шундай оғир кунларда Ўзбекистон энг биринчилардан бўлиб ёрдамга келгани, қўллаб-қувватлагани алоҳида таъкидланди. Икки қардош халқ ўртасидаги ҳамжиҳатлик, ҳамкорлик бардавом бўлиши, келажак авлодларимиз мисолида давом этиши қайд этилди. Telegram | Instagram | Facebook

Beeline'dan sovg'alar vaqti ✨Bonus va sovg‘alaringiz allaqachon hambi ilovasida sizni kutmoqda Batafsil #reklama 16+ beeline.uz

Албания президенти Байрам Бегай рафиқаси ҳамроҳлигида 16-17 июнь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади. Ташриф дастурига мувофиқ, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон ва Албания ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади. Telegram | Instagram | Facebook

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг мурожаатномаси эълон қилинди Унда Президент гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши муросасиз курашиш ва жамиятни ушбу таҳдиддан ҳимоя қилишга қаратилган қонунни имзолагани айтилади. Таъкидланишича, янги қонунда наркотикларни тарқатишнинг замонавий усулларини жиловлаш кўзда тутилган, бундай жиноятлар учун жазо чоралари кучайтирилган ва вояга етмаганларни ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилган. "Ушбу масалани шахсан ўз назоратимга олдим. Бу курашда четда томошабин бўлиб туришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Зеро, жуда кўп нарса ўзимизга — ота-оналарга, мактаб ва маҳаллага ҳамда ён-атрофидаги ҳодисаларга бефарқ бўлмаган ҳар бир инсонга боғлиқ", — дейилади хабарда. Telegram | Instagram | Facebook

Тўққизта вилоятда сел келиш хавфи эълон қилинди 16-19 июнь кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олд
Тўққизта вилоятда сел келиш хавфи эълон қилинди 16-19 июнь кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи, дам олувчи ва ҳаракатланувчи фуқаролардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралмоқда. Telegram | Instagram | Facebook

1500+ aʼzoga ega Telegram kanal bilan daromad Yandex Reklama tarmogʻida monetizatsiyani yoqsangiz, Telegram kanalingiz daroma
1500+ aʼzoga ega Telegram kanal bilan daromad Yandex Reklama tarmogʻida monetizatsiyani yoqsangiz, Telegram kanalingiz daromad keltira boshlaydi Batafsil #reklama 16+ partner.yandex.com

❗️Президент топшириғига асосан ҳар бир ҳудуд раҳбари шахсий қабул ўтказади Президент Халқ қабулхонаси давлат раҳбарининг топшириғига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши раислари, Тошкент шаҳри, вилоятлар ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари, туман-шаҳар ҳокимлари ва ўринбосарлари тизимли равишда ҳудудий Халқ қабулхоналарида шахсий қабуллар ўтказишини ҳамда унинг вақтларини эълон қилди.
Шахсий қабуллар вақтлари: Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси - ҳар ойнинг биринчи ва учинчи шанба кунлари соат 10:00 – 12:00; — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси - ҳар ойнинг иккинчи ва тўртинчи шанба кунлари соат 10:00 – 12:00; — Тошкент шаҳар ҳокими - ҳар ойнинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи пайшанба кунлари соат 15:00 – 17:00; — Андижон вилояти ҳокими - ҳар шанба куни соат 10:00 – 16:00; — Бухоро вилояти ҳокими - ҳар ойнинг биринчи, иккинчи, тўртинчи шанба кунлари соат 10:00-12:00; — Жиззах вилояти ҳокими - ҳар шанба куни соат 9:00-17:00; — Қашқадарё вилояти ҳокими - ҳар ойнинг иккинчи, учинчи, тўртинчи шанба кунлари соат 11:00 – 14:00; — Навоий вилояти ҳокими - ҳар ойнинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи сешанба кунлари соат 10:00 – 12:00; — Наманган вилояти ҳокими - ҳар ойнинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи шанба кунлари соат 10:00 – 12:00; — Самарқанд вилояти ҳокими - ҳар жума куни соат 10:00 – 12:00; — Сирдарё вилояти ҳокими - ҳар душанба куни соат 9:00 – 11:00; — Сурхондарё вилояти ҳокими - ҳар ойнинг биринчи, учинчи ва тўртинчи шанба кунлари соат 14:00 – 17:00; — Тошкент вилояти ҳокими - ҳар жума куни соат 14:00 – 15:00; — Фарғона вилояти ҳокими - ҳар ойнинг биринчи, учинчи, тўртинчи пайшанба кунлари соат 11:00 – 13:00; — Хоразм вилояти ҳокими - ҳар ойнинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи жума кунлари соат 10:00 – 12:00.
Шунингдек, ҳудудлар раҳбарларининг ўринбосарлари қабули вақтлари билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин. Объектив сабаблар туфайли шахсий қабуллар ўтказиш имкони бўлмаганда, қабул бошқа кунда навбатдан ташқари ташкил этилади ва белгиланган тартибда олдиндан эълон қилинади. Telegram | Instagram | Facebook

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Доналд Трампга таваллуд куни – юбилей айёми муносабати билан табрик йўллади “Сизни б
Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Доналд Трампга таваллуд куни – юбилей айёми муносабати билан табрик йўллади
“Сизни бой тажрибага эга, ўз халқининг ҳурмат ва эҳтиромига сазовор бўлган атоқли давлат арбоби сифатида яхши биламиз. Сизнинг қатъий сиёсий етакчилигингиз ва мустаҳкам иродангиз туфайли Америка Қўшма Штатларининг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва қудрати тобора мустаҳкамланиб бораётганини алоҳида таъкидлашни истар эдим”, – дейилади мактубда.
Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги муносабатларнинг бугунги суръатига алоҳида эътибор қаратилди. Ўзаро ҳурмат, ишонч ва муштарак манфаатларга асосланган алоқалар сўнгги йилларда изчил ривожланиб, сифат ва мазмун жиҳатидан янада бойиб бораётгани қайд этилди.
“Бугун Ўзбекистон – АҚШ алоқалари ҳар қачонгидан ҳам мустаҳкам ва амалий руҳ касб этаётгани ҳам айни ҳақиқатдир”, – деди Шавкат Мирзиёев.
Telegram | Instagram | Facebook

⚡️HAVAL Jolion oylik 2 300 000 so'mdan! 🚀 Zamonaviy shahar krossoveri endi qulay shartlar asosida: 🔹Muddat — 36 oygacha 🔹S
⚡️HAVAL Jolion oylik 2 300 000 so'mdan! 🚀 Zamonaviy shahar krossoveri endi qulay shartlar asosida: 🔹Muddat — 36 oygacha 🔹Stavka — 0% 🔹Kafolat — 5 yil yoki 150 000 km Batafsil ma'lumot uchun: 📞 +998712878888 🌐 haval.uz

❗️Илмий даражалар беришда чет тилидан малакавий имтиҳон топшириш ва диссертация ҳимояси ҳақида эълон бериш каби талаблар бекор қилинмоқда Президент фармони билан, 2027 йил 1 январдан бошлаб илмий даражалар беришда қуйидаги тартиблар бекор қилинади: 🔹 чет тили фанидан малакавий имтиҳон топшириш (мустақил изланувчилар бундан мустасно); 🔹 Олий аттестация комиссияси (ОАК) томонидан диссертация мавзуларини рўйхатдан ўтказиш ва диссертация ҳимояси тўғрисида эълон бериш; 🔹 диссертацияни етакчи ташкилотда муҳокамадан ўтказиш; 🔹 ижтимоий-гуманитар фанлар соҳалари бўйича фан доктори (DSc) илмий даражаси учун тайёрланган диссертация натижалари юзасидан монография эълон қилиш; 🔹 диссертация авторефератини чоп этиш; 🔹 диссертация илмий натижаси амалиётга жорий этилганлиги тўғрисида хулоса олиш; 🔹 ОАКнинг фан тармоқлари бўйича эксперт кенгаши томонидан диссертацияни илмий экспертизадан ўтказиш; 🔹 ҳимоя қилинган диссертация бўйича илмий кенгаш қарорини ОАК томонидан тасдиқлаш; 🔹 таълим ва илмий-тадқиқот фаолияти учун жалб қилинган чет эллик фуқаронинг хорижда олган илмий даражаси тўғрисидаги ҳужжатларини нострификация қилиш. Бунда илмий даража тўғрисидаги ҳужжат унинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида тўғридан-тўғри тан олинади. 2027 йил 1 январга қадар ОАК томонидан диссертация ҳимояси тўғрисида эълон берилган ва диссертация ҳимоясини ўтказган изланувчиларга илмий даражалар мазкур фармон кучга киргунга қадар амалда бўлган тартибга мувофиқ берилади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Президент қарори: 2026 йил 1 августдан туман фермерлари кенгашлари ҳузуридаги Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари томонидан бошлиғи ёшлар бўлган янги ташкил этилган фермер хўжаликларига аъзолик бадаллари тўланганлиги ҳамда пахта ва ғалла етиштиришидан қатъи назар 2 йил давомида бепул хизмат кўрсатилади. 2026 йил 1 июлдан ёшлар ташкил этган тадбиркорларни муҳандислик-коммуникация тармоқларига (электр энергияси, ичимлик суви ва оқова сув тармоғи) улаш билан боғлиқ давлат хизматлари харажатларининг кўпи билан БҲМнинг 10 бараваригача бўлган қисми қоплаб берилади. Telegram | Instagram | Facebook

⚡️Кундалик ҳаётда барча ўзбек халқи учун керакли ТОП каналлар рўйхати эълон қилинди Марҳамат танишиб чиқинг ва уланиб қўйишни тавсия қиламиз:⬇️ 👉 @uztdi
• Таълим соҳасидаги энг муҳим янгиликлар ва таҳлилларни содда тилда кузатиб боринг.
👉 @Yurist_Xizmati
• Фуқаролар муаммоларига ёрдам берувчи юридик канал
👉 @Bankirlaruchun
• Банк-молия соҳасидаги янгиликлар манбаи!
👉 @Bankxabar
• Банкирлар ва мижозлар учун яратилган канал. Халқона тилда.
👉 @talimxabarlari
• Узлуксиз таълим тизими ҳақида ҳаммаси.
👉 @platformauzb
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!
👉 @MILITSIYA_102
• Ички ишларга ва ҳарбий соҳага ишга кирмоқчилар учун махсус канал
👉 @yuristlar_maslahati
Назариядан амлиётга - каналда реал суд ишларини таҳлил қиламиз ва ҳуқуқий ечимларни кўрсатамиз.
👉 @mahallamiz_uchun
Маҳаллаларда аҳолига берилаётган имконият ва имтиёзлар бўйича
👉 @hokim_yordamchilar
• Имтиёзлар, моддий ёрдамлар ва ҳориждаги бўш иш ўринлари тўғрисида маълумотлар
👉 @MMTV_UZ
• Мактаб таълимига оид энг сўнгги ва муҳим янгиликлар канали
👉 @XTV_UZ
• Мактаб таълими ўқитувчилари учун махсус канал
👉@muallimlar
• Ўқитувчилар учун махсус платформа
👉 @Yurist_Blogerr
• Оддий одамларга юридик маълумотлар содда тилда
👉 @segmentuz
• Ижтимоий ва сиёсий хабарлар тезкор канали