ch
Feedback

不要被骗子欺骗!Telemetrio 会找到并标记这些频道 👉 如果想查看标记,请订阅

Segment.uz

Segment.uz

前往频道在 Telegram

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

显示更多

📈 Telegram 频道 Segment.uz 的分析概览

频道 Segment.uz (@segmentuz) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 74 294 名订阅者,在 新闻与媒体 类别中位列第 3 655,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 933 位。

📊 受众指标与增长动态

自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 74 294 名订阅者。

根据 16 十月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 219,过去 24 小时变化为 -20,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 17.60%。内容发布后 24 小时内通常能获得 13.59% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 13 076 次浏览,首日通常累积 10 096 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 0。

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz”

凭借高频更新(最新数据采集于 17 十月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 新闻与媒体 类别中的关键影响点。

74 294
订阅者
-2024 小时
+2937 天
+21930 天
帖子存档
Дахлсизлик ва иммунитетга эга шахсларга нисбатан иш юритишнинг ўзига хос тартиби белгиланди Қонунга кўра, дахлсизлик ва иммунитет ҳуқуқига эга шахслар доираси, уларга нисбатан иш юритиш тартиби ҳамда ушбу ҳуқуқлар бузилганлиги учун жавобгарлик белгиланди. Бунда: 🔹 дахлсизликка эга шахслар: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари; инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман); болалар ҳуқуқлари бўйича вакил; судьялар; прокурорлар, терговчилар ва суриштирувчилар; адвокатлар; Марказий сайлов комиссияси аъзолари; Президентликка номзодлар (номзодлик мақомида бўлган даврда) ва бошқалар. Президент Администрациясининг бошқарув ходимлари эса ишдан бўшатилганидан кейин беш йил давомида — Президент Администрациясида ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш билан боғлиқ бўлмаган ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги учун дахлсизликка эга бўлади; 🔹 иммунитетга эга шахслар: Ўзбекистон Республикаси Президенти; Президент Администрациясининг мансабдор шахслари ва уларнинг оила аъзолари; Президент Администрациясининг бошқарув ходимлари — Президент Администрациясида ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш билан боғлиқ ҳолда қабул қилган қарори, содир этган ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги юзасидан. Парламент аъзолари эса овоз бериш ва фикр билдириш учун иммунитетга эга бўлади; 🔹 ушлаб туриш тақиқланади: дахлсизликка эга шахсни ушлаб туриш ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга олиб келиш мумкин эмас, ЖПК 221-моддасининг 1-бандида назарда тутилган асослар бўйича уч соатгача ушлаб туриш ҳоллари мустасно; 🔹 жавобгарликка тортиш: дахлсизликка эга шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш учун тегишли палата, Президент ёки бошқа ваколатли органнинг розилиги талаб этилади. Масалан, депутатлар учун — тегишли палатанинг, Президент Администрацияси бошқарув ходимлари учун — Бош прокурорнинг тақдимномаси асосида Президентнинг ёзма розилиги; 🔹 далиллар: дахлсизлик ва иммунитет талаблари бузилган ҳолда олинган далиллар номақбул деб топилади ва иш материалларидан чиқариб ташланади; 🔹 маъмурий жавобгарлик: дахлсизликка эга шахсларни суд тартибида маъмурий жавобгарликка тортиш фақат Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг янги XXIII³ бобида белгиланган тартибда амалга оширилади. Иммунитетга эга шахсларга нисбатан суд тартибида маъмурий жазо қўллаш мумкин эмас; 🔹 тезкор-қидирув: дахлсизликка эга шахсларга нисбатан телефон сўзлашувларини эшитиш ва хат-хабарларни кузатиш фақат суд қарори ёки Бош прокурорнинг ёзма рухсати билан амалга оширилади. Дахлсизлик ва иммунитет ҳуқуқларини бузиш учун жиноий жавобгарлик: ❗️ Конституция ёки қонунга мувофиқ дахлсизликка эга шахсни билиб туриб қонунга хилоф равишда ушлаб туриш, мажбурий келтириш ёки унга нисбатан тергов ҳаракатларини амалга ошириш, шунингдек бундай ҳаракатларга буйруқ ёки топшириқ бериш: – муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади; – такроран, гуруҳ бир тилга келиб, зўрлик ишлатиб ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, далилларни сохталаштириб ёхуд қамоққа олиш ёки жиноий жавобгарликка тортиш орқали содир этилса — беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Президент Администрацияси мансабдор шахслари ва бошқарув ходимларининг ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш билан боғлиқ қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги натижасида етказилган зарарнинг ўрни Давлат бюджети ҳисобидан қопланади, уларга нисбатан регресс ҳуқуқи қўлланилмайди. Telegram | Instagram | Facebook

Фуқаролардан 8 миллион доллар ўмарган кибержиноятчилар қўлга олинди Тошкент шаҳри ва вилоятида яшовчи 1989–2005 йилларда туғи
Фуқаролардан 8 миллион доллар ўмарган кибержиноятчилар қўлга олинди Тошкент шаҳри ва вилоятида яшовчи 1989–2005 йилларда туғилган беш нафар шахснинг Миробод туманидаги нотурар бинода сохта колл-марказ ташкил этгани аниқланди. Улар турли банклар номидан фуқароларга қўнғироқ қилиб, номларига кредит расмийлаштиришга уриниш бўлаётганини айтиб, шахсий маълумотларини қўлга киритиш орқали банк карталаридаги пулларни ўзлаштирган ва онлайн кредитлар расмийлаштирган. Шунингдек, гуруҳ билан боғлиқ бошқа шахслар ҳам ноқонуний GSM-шлюз қурилмаларини ўрнатишда иштирок этган, улар орасида йирик банклардан бирининг киберхавфсизлик бўлими ходими ҳам бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, жиноий йўл билан қўлга киритилган жами 8 миллион доллар маблағ сохта МЧЖ орқали криптоактивларга айлантирилиб, хорижга чиқарилган ва легаллаштирилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов давомида гуруҳга алоқадор 10 нафар шахс аниқланган. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Қонунчиликда ўқитувчиларга берилган айрим имтиёзлар: 🔹Болаларга таълим-тарбия берадиган барча педагог ходимлар доимий равишда бепул тиббий кўрикдан ўтказилади. 🔹Педагоглар учун 56 кунлик йиллик ҳақ тўланадиган узайтирилган таътиллар берилади. 🔹Педагоглар ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига кўпи билан 36 соат қилиб белгиланади. 🔹Мактабда ўрнак кўрсатган педагог ходимлар рағбатлантирилади. 🔹“Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови ғолиби бўлган мактабга ярим миллиард сўм берилади. 🔹Ўқитувчилар касал бўлиб қолганида моддий ёрдам берилади. 🔹Инклюзив синф ўқитувчиларига 40 фоизгача устама берилади. 🔹Олис ҳудудларда дарс бераётган ўқитувчиларга 50 фоизгача устама берилади. 🔹Республика фан олимпиадаси ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар малака тоифаси бир поғона оширилади. 🔹Тиббиёт соҳаси профессор-ўқитувчиларига даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қўшимча ҳақ тўланади. 🔹Педагогларнинг фарзандлари учун контракт тўловига 30 фоиз чегирма берилади. 🔹Педагогларга айрим давлат хизматларини кўрсатишда 50 фоиз чегирма берилади. 🔹Ўқитувчиларнинг фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик бор. Telegram | Instagram | Facebook

❗️ Бундан буён 14 ёшга тўлмаган болага нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахсларга 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод қамоқ жазоси тайинланади. Бундай оғир жиноятлар бўйича жавобгарликка тортиш муддатида чеклов бўлмайди. Президент бирданига 5 та кодекс ва 6 та қонунга ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи қонунни имзолади. Болага зулм қилган, унга жисмоний ёки руҳий азоб берган ҳар бир кимса — у хоҳ таълим муассасаси ходими бўлсин, хоҳ яқин қариндоши — жавобгарликка тортилади. Боланинг ўлимига сабаб бўлган жиноятлар учун берилган жазо асло енгиллаштирилмайди. “Ёш боланинг хавфсизлиги шарт-шароит ёки вазиятларга боғлиқ бўлиши мумкин эмас. Болалар ҳаёти, соғлиғи, ор-номусига тажовуз қилган ҳар қандай кимса қатъий жазодан қочиб қутула олмаслигини билиши шарт”, — дейилади Президент Администрацияси раҳбари С.Мирзиёева хабарида. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Президент қарори: ➖2027 йил 1 январдан 2030 йил 1 январгача иссиқхона фаолиятидан даромадининг камида 60 фоизини ташкил этган тадбиркорлик субъектларига юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва мол-мулкка солинадиган солиқ ставкалари 50 фоизга камайтирилади. ➖2026 йил 1 ноябрдан 2030 йил 1 апрелгача иссиқлик энергиясини тежовчи махсус қопланма “кўрпа” билан қопланган ва (ёки) энергия самарадор “яшил” иситиш воситаларидан (иссиқлик насослари, геотермал иситиш тизимлари, қуёш иссиқлик тизимлари, электр энергияси асосидаги юқори самарали иситиш тизимлари) фойдаланаётган иссиқхона хўжаликларига октябрь–март ойларида истеъмол қилинган электр энергияси қийматининг 50 фоизи миқдорида субсидия ажратилади. ➖Энергия самарадорлиги миллий агентлиги 2030 йил 1 январга қадар Тошкент вилоятининг Тошкент, Зангиота, Қибрай, Янгийўл ва Юқори Чирчиқ туманларида аҳоли томорқаларидаги иссиқхоналарни иситиш учун қуёш панеллари, иссиқлик насослари, инфрақизил иситиш мосламалари ва бошқа энергия тежамкор ускуналарни харид қилиш ҳамда ўрнатиш харажатларининг 40 фоизи, бироқ 100 миллион сўмдан ошмаган миқдорда бир марталик субсидия ажратади. ➖Камбағалликни қисқартириш мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан Тошкент вилоятининг иссиқхоначиликка ихтисослашган 50 та маҳаллада ҳар бир оилага 200 миллион сўмгача субсидия ажратилади. ➖Марказий банк оилавий тадбиркорликни ривожлантириш доирасида тажриба тариқасида томорқа ва деҳқон хўжалигига мўлжалланган ер майдонларига эга жисмоний шахсларга имтиёзли кредитлар ажратади: “яшил” технологияларга асосланган иссиқхона барпо этиш учун 300 миллион сўмгача, мавжуд иссиқхоналарни қайта жиҳозлаш учун 150 миллион сўмгача. Telegram | Instagram | Facebook

❗️2026 йил 1 ноябрдан халқаро курьерлик жўнатмаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун амалдаги божхона йиғими ставкаси 20 фоизга пасайтирилади — Президент қарори Telegram | Instagram | Facebook

❗️Айрим ёшларнинг контракт суммаси бир қисми қоплаб берилади Ижтимоий реестрга киритилган оилалардаги касбий ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг тўлов-контракт суммасининг 50 фоизгача қисми тўлаб берилади. Бунда тўловлар тузилган ижтимоий шартнома шартларини бажариш даражасидан келиб чиқиб тўланади ҳамда ёрдамнинг умумий миқдори бир ўқув йили учун БҲМнинг 50 бараваридан ошмаслиги лозим. Telegram | Instagram | Facebook

Кредит тўлови учун картадан пул ечилганда камида 680 минг сўм қолдирилиши шарт бўлади Марказий банк 3030-сон Низомга кредит ва кафиллик тўловларини мижознинг банк картасидан унинг топшириғисиз ечиш тартибига оид янги талаб киритди. Унга кўра, банк ва мижоз ўртасидаги шартномада кредит ва (ёки) кафиллик тўловларини мижоз топшириғисиз унинг банк карталаридан ечиб олиш назарда тутилган бўлса, карта ҳисобварақларида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг камида ярми сақлаб қолиниши шарт. 2026 йил 1 сентябрдан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1 млн 360 минг сўм этиб белгиланган. Агар янги талаб кучга киргунча ушбу миқдор ўзгармаса, банк кредит тўловини автоматик ечганда мижознинг карталарида камида 680 минг сўм қолиши керак бўлади. Янги талаб 2027 йил 10 январдан кучга киради. Telegram | Instagram | Facebook

💰Давлат ишида ёки банкда ишламоқчимисиз? Бунинг учун таниш билиш қидириш шарт эмас. Фақатгина замонавий билимларни эгаллаш в
💰Давлат ишида ёки банкда ишламоқчимисиз? Бунинг учун таниш билиш қидириш шарт эмас. Фақатгина замонавий билимларни эгаллаш ва энг сўнгги хабарларни доимий кузатиб бориш муҳим. Агар ҳақиқий пул топишни ва эркин яшашни истасангиз, бизни кузатинг — бу ерда бюрократия эмас, реал билим ва натижа бор. Ўзгариш вақти келди. МАНЗИЛ:👇 https://t.me/addlist/MwsLcnH1LQ5lMThi https://t.me/addlist/MwsLcnH1LQ5lMThi

Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 14-15 октябрь кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. Давлат раҳбари Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг еттинчи саммитида иштирок этади. Telegram | Instagram | Facebook

ACC yo'tal nima ekanligini biladi. ACC yo'talni yengillashtiradi, himoya ta'siriga ega, ba;g'amni quritadi va chiqarib yuboradi. Kuniga 1 mahal iste'mol qiling. Siz ishlarigizni qilavering, yo'tal masalasini ACC hal qiladi! Buyurtma berish Dori vositasi hisoblanmaydi. #reklama pharmaclick.uz

Дониёр Юсупов Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — шаҳар каналларидан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш б
Дониёр Юсупов Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — шаҳар каналларидан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. У бунга қадар Юнусобод тумани ҳокимининг ўринбосари эди. Музаффар Қаландаров Хоразм вилояти ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалиги, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. У бунга қадар вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи эди. Telegram | Instagram | Facebook

InfinBANK'da BYD va gadjetlar yutib oling! InfinBANK "O'z vaqtida to'lang va yutib oling!" katta aksiyasini boshlaydi! Shartlar juda oddiy: ✅ InfinBlack kredit kartasi yoki InfinBaraka muddatli to'lov kartasidan foydalaning. ✅Qarzdorlikni o'z vaqtida so'ndiring. ✅Yutuqli o'yinlarda avtomatik tarzda ishtirok eting! Sovrinlar qanday? 🚗 4 ta BYD Yuan Up elektromobili (har chorakda bir marta o'ynaladi). 📱36 ta zamonaviy gadjet: iPhone 17 Pro Max, iPad va AirPods (har oy 3 nafar g'olib). Kartadan qanchalik faol foydalansangiz, yutish imkoniyatingiz ham shuncha ortadi! To'plagan imkoniyatlaringiz soni har oy mobil ilovada aks etib boradi. Barcha yutuqli o'yinlar Instagram'dagi jonli efirda ochiq tarzda o'tkaziladi. Bugunoq ishtirok etishni boshlang — sovriningiz sizni kutmoqda! Batafsil #reklama 16+

Кредит тўлови учун картадан пул ечилганда камида 680 минг сўм қолдирилиши шарт бўлади Марказий банк 3030-сон Низомга кредит ва кафиллик тўловларини мижознинг банк картасидан унинг топшириғисиз ечиш тартибига оид янги талаб киритди. Унга кўра, банк ва мижоз ўртасидаги шартномада кредит ва (ёки) кафиллик тўловларини мижоз топшириғисиз унинг банк карталаридан ечиб олиш назарда тутилган бўлса, карта ҳисобварақларида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг камида ярми сақлаб қолиниши шарт. 2026 йил 1 сентябрдан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1 млн 360 минг сўм этиб белгиланган. Агар янги талаб кучга киргунча ушбу миқдор ўзгармаса, банк кредит тўловини автоматик ечганда мижознинг карталарида камида 680 минг сўм қолиши керак бўлади. Янги талаб 2027 йил 10 январдан кучга киради. Telegram | Instagram | Facebook

Контракт тўловларини амалга ошириш муддати 15 октябргача узайтирилди 2026/2027 ўқув йили учун олий таълим ташкилотларида конт
Контракт тўловларини амалга ошириш муддати 15 октябргача узайтирилди 2026/2027 ўқув йили учун олий таълим ташкилотларида контракт тўловларини амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштириш муддати 15 октябрга қадар узайтирилди. Бу муддат: • бакалавриат ва магистратурага ўқишга тавсия этилган абитуриентлар; • ўқиши кўчирилган ёки кўчириб тикланган талабалар; • ўқишга қайта тикланган талабаларга тааллуқли. 15 октябрга қадар базавий тўлов-контракт бўйича йиллик қийматнинг камида 25 фоизи, табақалаштирилган тўлов-контракт бўйича эса камида 50 фоизи тўланиши лозим. Telegram | Instagram | Facebook

Bank asosiy qarzni yopadi Ipoteka Mobile ilovasida yangi mikroqarz rasmiylashtiring — bank asosiy qarzingizni yopib berishi mumkin. Har hafta bank 2 nafar gʻolibni tanlaydi va ularning 8–50 mln soʻmlik mikroqarzi boʻyicha asosiy qarzini toʻliq yopadi. Saytga kirish #reklama 16+ apps.apple.com

❗️ Президент фармони билан: Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш масалалари учун масъул бўлган Бош вазирнинг биринчи ўринбосари
❗️ Президент фармони билан: Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш масалалари учун масъул бўлган Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазирига бириктирилган республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар рўйхати тасдиқланди. Вазирлар Маҳкамасида 12 нафар штат бирлигидан иборат Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти ташкил этилади, унинг 5 та штат бирлиги Ижтимоий ривожланиш масалалари бўлимидан, 7 та штат бирлиги эса Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирликларининг қайта ташкил этилиши ҳисобига шакллантирилади. Президент фармони Telegram | Instagram | Facebook

Президент фармони билан Дониёр Бахтиёрович Кадиров Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Telegram | In
Президент фармони билан Дониёр Бахтиёрович Кадиров Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Telegram | Instagram | Facebook

Ботир Кудратходжаев мудофаа вазири лавозимига тайинланди. Шухрат Халмухамедов бошқа ишга ўтиши муносабати билан мудофаа вазир
Ботир Кудратходжаев мудофаа вазири лавозимига тайинланди. Шухрат Халмухамедов бошқа ишга ўтиши муносабати билан мудофаа вазири лавозимидан озод этилди. Telegram | Instagram | Facebook

Зайнилобиддин Низомиддинов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди Бекобод тумани ҳокими бўлган Зайнилоби
Зайнилобиддин Низомиддинов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди Бекобод тумани ҳокими бўлган Зайнилобиддин Низомиддинов эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Telegram | Instagram | Facebook