Segment.uz
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz
Больше📈 Аналитический обзор Telegram-канала Segment.uz
Канал Segment.uz (@segmentuz) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 74 294 подписчиков, занимая 3 655 место в категории Новости и СМИ и 933 место в регионе Узбекистан.
📊 Показатели аудитории и динамика
С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 74 294 подписчиков.
Согласно последним данным от 16 октября, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило 219, а за последние 24 часа — -20, при этом общий охват остаётся высоким.
- Статус верификации: Не верифицирован
- Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 17.60%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 13.59% реакций от общего числа подписчиков.
- Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 13 076 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 10 096 просмотров.
- Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 0.
📝 Описание и контентная политика
Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
“Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси
Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
📲 https://segment.uz”
Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 17 октября, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Новости и СМИ.
Загружаем данные
| Дата | Привлечение подписчиков | Упоминания | Каналы | |
| 17 октября | +3 | |||
| 16 октября | +50 | |||
| 15 октября | +54 | |||
| 14 октября | +155 | |||
| 13 октября | +213 | |||
| 12 октября | +49 | |||
| 11 октября | +26 | |||
| 10 октября | +57 | |||
| 09 октября | +118 | |||
| 08 октября | +171 | |||
| 07 октября | +51 | |||
| 06 октября | +60 | |||
| 05 октября | +64 | |||
| 04 октября | +26 | |||
| 03 октября | +41 | |||
| 02 октября | +35 | |||
| 01 октября | +24 |
| 2 | Кредит тўлови учун картадан пул ечилганда камида 680 минг сўм қолдирилиши шарт бўлади
Марказий банк 3030-сон Низомга кредит ва кафиллик тўловларини мижознинг банк картасидан унинг топшириғисиз ечиш тартибига оид янги талаб киритди.
Унга кўра, банк ва мижоз ўртасидаги шартномада кредит ва (ёки) кафиллик тўловларини мижоз топшириғисиз унинг банк карталаридан ечиб олиш назарда тутилган бўлса, карта ҳисобварақларида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг камида ярми сақлаб қолиниши шарт.
2026 йил 1 сентябрдан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1 млн 360 минг сўм этиб белгиланган. Агар янги талаб кучга киргунча ушбу миқдор ўзгармаса, банк кредит тўловини автоматик ечганда мижознинг карталарида камида 680 минг сўм қолиши керак бўлади.
Янги талаб 2027 йил 10 январдан кучга киради.
Telegram | Instagram | Facebook | 4 601 |
| 3 | Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг Туркияга ташрифи — юксак эҳтиром, самимият ва қардошлик ришталари акс этган лаҳзалар
Telegram | Instagram | Facebook | 6 868 |
| 4 | Орзунгиздаги уйни BRB ипотекаси билан сотиб олинг!
Бирламчи ёки иккиламчи бозордан ўзингизга маъқул уйни танланг ва уни узоқ муддатли BRB ипотека кредити орқали харид қилинг.
🔹Йиллик фоиз ставкаси — 19,5 фоиздан бошлаб;
🔹Кредит муддати — 15 йилгача;
🔹Бошланғич тўлов — 25 фоиздан;
🔹Тошкент шаҳрида — 1 миллиард сўмгача;
🔹Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — 550 миллион сўмгача.
❗️Уй олинг ва 5 млн сўм ютиб олиш имкониятига эга бўлинг!
BRB ипотека кредитини расмийлаштиринг ва «Омадли кредит» акцияси иштирокчисига айланинг. Акция 2026 йил 30 декабрга қадар давом этади.
🌐 brb.uz
📞 1254 | 7 224 |
| 5 | ❗️Суд ишларини ҳал этишга аралашганлик учун жавобгарлик чоралари аниқлаштирилди
Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, суд ишларини ҳал этишга аралашиш, яъни муайян ишнинг ҳар томонлама, тўла ва холисона кўриб чиқилишига тўсқинлик қилиш ёхуд адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқарилишига эришиш мақсадида судьяга ёки халқ маслаҳатчисига турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш, –
➖ 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланди.
Telegram | Instagram | Facebook | 6 017 |
| 6 | ❗️ 2026 йил 1 ноябрдан бошлаб:
▪️ мобиль алоқа воситалари орқали SMS-хабарномалар йўли билан товар (иш, хизмат)ларни таклиф (реклама) қилувчи ҳар қандай юридик ва жисмоний шахслар фақат шахснинг ёзма ёки электрон розилигини олгандан сўнг ушбу ҳаракатларни (рекламани) амалга оширади;
▪️ мобиль алоқа воситаларига реклама қўнғироқлари ва SMS-хабарномаларни жўнатиш хизматини кўрсатувчи юридик шахслар ўзларининг ахборот тизимларини Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказгандан кейин тегишли хизматларни кўрсатишига йўл қўйилади;
▪️ реклама қўнғироқлари ва хабарномаларини телекоммуникация тармоқлари (мобиль алоқа) орқали соат 18.00 дан 09.00 гача тарқатиш тақиқланади.
Telegram | Instagram | Facebook | 5 820 |
| 7 | Маиший техника, янги ноутбук, автомобил эҳтиёт қисмлари ёки мутахассис ёрдами керакми? Янги ва ишончли эълонлар платформаси — Listee’дан турли хил товарлар билан бирга фойдали хизматларни ҳам топиш мумкин: майда таъмирлаш ишлари, маиший техникани ўрнатиш, репетитор билан машғулотлар ва бошқалар.
Харид қилиш жуда қулай: керакли товарни танланг, Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш билан буюртма беринг ва харидингизни Listee ҳамкорларининг ўзингизга қулай топшириш пунктидан олиб кетинг. Энг муҳими — етказиб бериш хавфсиз ва тўлов ҳимояланган! Платформа тўловни вақтинча захирада ушлаб туради ва сотувчи пулни фақат сиз товарни кўздан кечириб, ҳаммаси жойида эканини тасдиқлаганингиздан кейин олади.
Агар уйингизда энди фойдаланмайдиган буюмлар бўлса, уларни ҳам сотишингиз мумкин. Listee’нинг AI ёрдамчиси эълон яратишни осонлаштиради: шунчаки товар ҳақида овозли маълумот беринг, у эса хусусиятларни тўлдириб, мос категорияни танлашга ёрдам беради.
🎁 Октябрь ойида Listee ишга туширилиши муносабати билан минглаб совринлар ўйналмоқда! Бош соврин — iPhone 18 Pro Max 📱🔥 30 октябргача платформадаги вазифаларни бажаринг ва тангалар тупланг. Сўнг совринли ўйин натижалари эълон қилинишини кутинг!
Яна бир ёқимли бонус бор: қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг ва қўшимча 3 та тангага эга бўлинг! Тангангиз қанча кўп бўлса, iPhone 18 Pro Max ва бошқа совринларни ютиб олиш имкониятингиз шунча юқори бўлади.
Керакли товар ёки хизмат излаяпсизми? Listee’га кириб кўринг — эҳтимол, барча керакли нарсаларни бир жойдан топарсиз!
🌐 Listee иловасини юклаб олиш | 6 008 |
| 8 | “Президент командаси сизларга кўмакчи бўлади” — давлат раҳбари инвесторларга ҳар томонлама ёрдам берилишини таъкидлади.
Telegram | Instagram | Facebook | 7 984 |
| 9 | “Биз бир-биримиз билан дўст бўлишимиз учун ҳамма нарса очиқ, аён ва шаффоф бўлиши керак” — Президент
Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳасидаги инвесторлар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда.
Давлат раҳбари энергетикани тараққиётнинг юраги деб атаб, барқарор энергия таъминоти тадбиркорлар сармояси ва одамларнинг эртанги кунга ишончи учун муҳимлигини таъкидлади.
Telegram | Instagram | Facebook | 8 212 |
| 10 | ❗️Контракт тўловларини амалга ошириш муддати 1 ноябргача узайтирилди
2026/2027 ўқув йили учун олий таълим ташкилотларида контракт тўловларини амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштириш муддати 1 ноябрга қадар (шу куни ҳам) узайтирилди.
Бу муддат:
➖ бакалавриат ва магистратурага ўқишга тавсия этилган абитуриентлар;
➖ ўқиши кўчирилган ёки кўчириб тикланган талабалар;
➖ ўқишга қайта тикланган талабаларга тааллуқли.
1 ноябрга қадар базавий тўлов-контракт бўйича йиллик қийматнинг камида 25 фоизи, табақалаштирилган тўлов-контракт бўйича эса камида 50 фоизи тўланиши лозим.
Telegram | Instagram | Facebook | 10 705 |
| 11 | Президент Шавкат Мирзиёевнинг Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг еттинчи саммитидаги нутқидан асосий фикрлар:
🔹 Бугунги кунда дунё чуқур геосиёсий ўзгаришларни бошидан кечирмоқда, янги таҳдид ва хатарлар пайдо бўлмоқда. Бу вазият янада яқин ҳамкорлик ва биргаликда қарорлар қабул қилишни талаб этади;
🔹 Ҳар қандай низо ва келишмовчиликлар фақат тинч йўл билан, сиёсий-дипломатик воситалар орқали, халқаро ҳуқуқ ва барча томонлар манфаатларини инобатга олган ҳолда ҳал этилиши зарур;
🔹 “Биз Яқин Шарқдаги қарама-қаршилик ва Ғазодаги гуманитар вазиятни катта ташвиш билан кузатиб боряпмиз. Ушбу минтақада тезроқ тинчлик ва барқарорлик ўрнатилиши тарафдоримиз”;
🔹 ОҲИЧКнинг асосий мақсади Осиёда ўзаро ҳамкорликнинг яхлит инфратузилмасини шакллантириш, ўзаро уйғун ва олдиндан тахмин қилиш мумкин бўлган ҳаракатлар, мажбуриятларни бажариш асосидаги муносабатларнинг барқарор тизимини яратиш бўлиши керак;
🔹 Осиёда ишонч инфратузилмасини шакллантириш концепциясини ишлаб чиқиш, унда Кенгашни узоқ муддатли ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, давлатлар ўртасида ўзаро боғлиқлик ва ҳамкорликни кенгайтириш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш таклиф этилди;
🔹 Технологик ишонч ва сунъий интеллектдан масъулият билан фойдаланиш бўйича Осиё ташаббуси илгари сурилди ва бошқалар.
Telegram | Instagram | Facebook | 10 066 |
| 12 | Фарруҳ Омонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси бошлиғи лавозимидан озод этилди.
Telegram | Instagram | Facebook | 10 774 |
| 13 | Хушнуд Худойбердиев Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Telegram | Instagram | Facebook | 11 411 |
| 14 | Азиза Қурбонова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Telegram | Instagram | Facebook | 10 851 |
| 15 | Акрамжон Фозилов Президентнинг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Telegram | Instagram | Facebook | 10 920 |
| 16 | 1 daqiqada onlayn kredit karta oching, 45 kungacha 0%
100 mlngacha onlayn pul, limitingizni hoziroq bilib oling. AVO bank ilovasini yuklab oling 💰
Oʻrnatish
#reklama 16+
avo.uz | 10 822 |
| 17 | Тошкент тумани ҳокими ўринбосари 25 минг доллар олган вақтида ушланди
Тошкент тумани ҳокими ўринбосари тадбиркорга қурилиш технологиялари ва композит эшиклар ишлаб чиқариш саноат мажумаси ташкил этиши учун туман ҳокимлиги балансида бўлган 1 гектар ер майдонини давлат активларини бошқариш тизимидаги танишлари орқали аукцион савдоларга чиқариб, олиб бериш эвазига 25 минг доллар талаб қилган.
ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ҳоким ўринбосари сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “г” банди ҳамда 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram | Instagram | Facebook | 11 164 |
| 18 | Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашди.
"Ўзбекистон ва Туркияни дўстлик ҳамда яқин ҳамкорлик ришталари боғлаб туради. Мулоқот чоғида биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз натижалари ва мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилдик.
Жаноб Президентга самимий қабул, Ўзбекистонга қаратилаётган алоҳида эътибор ҳамда қардош халқларимиз ўртасидаги дўстона муносабатларни қўллаб-қувватлаётгани учун чин қалбимдан миннатдорлик билдираман", — дейилади хабарда.
Telegram | Instagram | Facebook | 11 319 |
| 19 | Нилуфар Анваровна Аллабергенова Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари лавозимига тайинланди.
Бунга қадар у Яккасарой тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.
Telegram | Instagram | Facebook | 12 579 |
| 20 | Дахлсизлик ва иммунитетга эга шахсларга нисбатан иш юритишнинг ўзига хос тартиби белгиланди
Қонунга кўра, дахлсизлик ва иммунитет ҳуқуқига эга шахслар доираси, уларга нисбатан иш юритиш тартиби ҳамда ушбу ҳуқуқлар бузилганлиги учун жавобгарлик белгиланди. Бунда:
🔹 дахлсизликка эга шахслар: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари; инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман); болалар ҳуқуқлари бўйича вакил; судьялар; прокурорлар, терговчилар ва суриштирувчилар; адвокатлар; Марказий сайлов комиссияси аъзолари; Президентликка номзодлар (номзодлик мақомида бўлган даврда) ва бошқалар. Президент Администрациясининг бошқарув ходимлари эса ишдан бўшатилганидан кейин беш йил давомида — Президент Администрациясида ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш билан боғлиқ бўлмаган ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги учун дахлсизликка эга бўлади;
🔹 иммунитетга эга шахслар: Ўзбекистон Республикаси Президенти; Президент Администрациясининг мансабдор шахслари ва уларнинг оила аъзолари; Президент Администрациясининг бошқарув ходимлари — Президент Администрациясида ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш билан боғлиқ ҳолда қабул қилган қарори, содир этган ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги юзасидан. Парламент аъзолари эса овоз бериш ва фикр билдириш учун иммунитетга эга бўлади;
🔹 ушлаб туриш тақиқланади: дахлсизликка эга шахсни ушлаб туриш ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга олиб келиш мумкин эмас, ЖПК 221-моддасининг 1-бандида назарда тутилган асослар бўйича уч соатгача ушлаб туриш ҳоллари мустасно;
🔹 жавобгарликка тортиш: дахлсизликка эга шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш учун тегишли палата, Президент ёки бошқа ваколатли органнинг розилиги талаб этилади. Масалан, депутатлар учун — тегишли палатанинг, Президент Администрацияси бошқарув ходимлари учун — Бош прокурорнинг тақдимномаси асосида Президентнинг ёзма розилиги;
🔹 далиллар: дахлсизлик ва иммунитет талаблари бузилган ҳолда олинган далиллар номақбул деб топилади ва иш материалларидан чиқариб ташланади;
🔹 маъмурий жавобгарлик: дахлсизликка эга шахсларни суд тартибида маъмурий жавобгарликка тортиш фақат Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг янги XXIII³ бобида белгиланган тартибда амалга оширилади. Иммунитетга эга шахсларга нисбатан суд тартибида маъмурий жазо қўллаш мумкин эмас;
🔹 тезкор-қидирув: дахлсизликка эга шахсларга нисбатан телефон сўзлашувларини эшитиш ва хат-хабарларни кузатиш фақат суд қарори ёки Бош прокурорнинг ёзма рухсати билан амалга оширилади.
Дахлсизлик ва иммунитет ҳуқуқларини бузиш учун жиноий жавобгарлик:
❗️ Конституция ёки қонунга мувофиқ дахлсизликка эга шахсни билиб туриб қонунга хилоф равишда ушлаб туриш, мажбурий келтириш ёки унга нисбатан тергов ҳаракатларини амалга ошириш, шунингдек бундай ҳаракатларга буйруқ ёки топшириқ бериш:
– муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади;
– такроран, гуруҳ бир тилга келиб, зўрлик ишлатиб ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, далилларни сохталаштириб ёхуд қамоққа олиш ёки жиноий жавобгарликка тортиш орқали содир этилса — беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Президент Администрацияси мансабдор шахслари ва бошқарув ходимларининг ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш билан боғлиқ қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги натижасида етказилган зарарнинг ўрни Давлат бюджети ҳисобидан қопланади, уларга нисбатан регресс ҳуқуқи қўлланилмайди.
Telegram | Instagram | Facebook | 12 207 |
