en
Feedback
Segment.uz

Segment.uz

Open in Telegram

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel Segment.uz

Channel Segment.uz (@segmentuz) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 70 803 subscribers, ranking 3 741 in the News & Media category and 987 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 70 803 subscribers.

According to the latest data from 03 July, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by 139 over the last 30 days and by -10 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 18.43%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 13.18% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 13 052 views. Within the first day, a publication typically gains 9 333 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 0.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 04 July, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the News & Media category.

70 803
Subscribers
-1024 hours
+127 days
+13930 days
Posts Archive
Ҳукумат қарори билан Собиров Бехзод Боходир ўғли Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инс
Ҳукумат қарори билан Собиров Бехзод Боходир ўғли Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи ўринбосари этиб тайинланди. Б.Собиров бунга қадар “Ўзтрансгаз” АЖ бошқарув раисининг қурилиш ва транспорт бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. Telegram | Instagram | Facebook

Шерзод Ибрагимов Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Ш.Ибрагимов ИИВ ЖХД
Шерзод Ибрагимов Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Ш.Ибрагимов ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи эди. Telegram | Instagram | Facebook

❗️2026 йил 1 июлдан пенсиялар ва нафақалар ҳамда Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари миқдорлари 7 фоизга оширилади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️ Солиқ тўловчиларга кўрсатиладиган хизматлар сифати яхшиланади
Бу бўйича Президент Фармони (ПФ–95-сон, 19.05.2026 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2026 йил 1 июлдан: ➖ текширувдан олдинги таҳлил доирасида аниқланган тафовутлар бўйича аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи ёки асословчи ҳужжатларни тақдим этиш мажбурияти бекор қилинади; ➖ солиқ хавфи ўрта бўлган солиқ тўловчиларга аниқланган хавфлар тўғрисида хабарнома юбориш тизими жорий этилади. Бунда аниқланган камчиликлар 1 ой ичида бартараф этилган тақдирда, солиқ текширувлари ўтказилмайди; ➖ янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектларига уларнинг ихтиёрига кўра дастлабки 6 ой давомида солиқ ва молиявий ҳисоботларни юбориш хизмати “Soliq-servis” АЖ томонидан бепул амалга оширилади. 2026 йил 1 августдан солиқ органларининг мижозларга йўналтирилганлик индекси жорий этилади. Бунда солиқ тўловчилар томонидан: ▪️ солиқ хизматларидан фойдаланиш имконияти ва қулайлиги, шунингдек, солиқ органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифатини; ▪️ солиқ мажбуриятларини бажариш учун сарфланадиган вақт ҳамда солиқ органларининг солиқ тўловчилар билан ўзаро ҳамкорлиги даражасини баҳолаш имконияти яратилади. Telegram | Instagram | Facebook

Ўзбекистон — Конго ўйинида Элдор Шомуродов киритган гол ФИФА томонидан ўтказилган овоз бериш натижаларига кўра гуруҳ босқичин
Ўзбекистон — Конго ўйинида Элдор Шомуродов киритган гол ФИФА томонидан ўтказилган овоз бериш натижаларига кўра гуруҳ босқичининг энг чиройли голи деб топилди. Шомуродовнинг голи Лионель Месси, Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниор каби юлдузлар голларидан ўзиб кетди. Telegram | Instagram | Facebook

❗️“Ташаббусли бюджет”да муҳим ўзгаришлар
Президент қарори (ПҚ–243-сон, 29.06.2026 й.)га кўра:
2026 йил 1 августдан ташаббусли бюджет жараёнида депутатлар томонидан лойиҳаларни қўшимча равишда ғолиб деб эълон қилиш учун имкониятлар янада кенгайтирилади. Бунда:   ▪️ ҳар бир депутат томонидан “Очиқ бюджет” ахборот порталида (портал) бир мавсум учун ажратилган маблағлар доирасида бир ёки бир нечта лойиҳалар танланиб, қўшимча равишда ғолиб деб эълон қилинади;   ▪️ депутат ваколати муддатидан илгари тугатилган ҳолларда Ташаббусли бюджет жараёнларида парламент назоратини амалга ошириш бўйича комиссия қарорига кўра бошқа депутатлар томонидан ташаббусли бюджет жараёнларининг тегишли сайлов округидаги қўшимча ғолиблари аниқланади.   2027 йил 1 январдан шериклик лойиҳаларини қўшимча равишда Ягона интерактив давлат хизматлари портали, тўлов ташкилотлари ва тижорат банкларининг мобиль иловалари орқали молиялаштириш имкониятлари яратилади.  
Мобиль иловаларда портал билан интеграция таъминланган ҳолда барча шериклик лойиҳаларининг рўйхати ва ташаббусли бюджет жараёнининг онлайн статистикаси акс эттирилади.
  Қиймати БҲМнинг 2000 бараваригача бўлган ички йўлларни таъмирлаш бўйича шериклик лойиҳаларини туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари томонидан амалга ошириш тартиби жорий этилади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️ Субсидия хабарномасига эга фуқароларга уй-жой сотиб олгунига қадар пулларини банкка қўйиб кўпайтириб олиш имконияти берилади. Telegram | Instagram | Facebook

Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашув ўтказди ва қатор янгиликларни эълон қилди: 🔹 Ҳар йили 500 минг ўғил-қизни замо
Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашув ўтказди ва қатор янгиликларни эълон қилди: 🔹 Ҳар йили 500 минг ўғил-қизни замонавий касбга эга бўлишини таъминлайдиган “Келажак билимлари экотизими” йўлга қўйилади. 🔹 Қўлида касби бўлиб, халқаро талаблар асосида янги кўникмаларни эгалламоқчи бўлган ёшларга “касб ваучери”ни бериш йўлга қўйилади. Ушбу “касб ваучери” фоизсиз ссуда шаклида бўлиб, ҳар йили 50 минг нафар ёшнинг замонавий касбларни ўрганиш харажатлари қоплаб берилади. 🔹 Халқаро касб танловларида ғолиб бўлган давлат ва хусусий техникум ўқувчилари 100 миллион сўмдан, уларни тайёрлаган устозлари 50 миллион сўмдан мукофот олади. 🔹 Олийгоҳ битирувчисини ишга олган тадбиркорга ёш мутахассис учун даромад ва ижтимоий солиқ бир йил ичида 1 фоиз этиб белгиланади. 🔹 Ёшлар учун касб ва тил ўрганиш, ишга жойлашиш, тадбиркорлик бўйича ўнлаб хизматлар мавжуд. Бу хизматлардан “ягона дарча” тамойили асосида фойдаланиш учун Ёшлар хаблари ташкил этилади. Ушбу тажриба Сурхондарёдан бошланиб, босқичма-босқич бошқа ҳудудларда ҳам оммалаштирилади. 🔹 Ёш лидерларни аниқлаш бўйича 5 та йўналишда “ТОП-100” дастури амалга оширилади. Дастур доирасида “янги иқтисодиёт”, АТ ва сунъий интеллект, таълим, тиббиёт ва қишлоқ хўжалиги бўйича юртимиздаги ёшлар ҳамда чет элдаги ватандошларимиз учун очиқ танлов эълон қилинади. 🔹 Ҳар бир вазирлик ва тармоқ ўз йўналишида “ТОП-100” иқтидорли ёшлар” дастурини бошлайди ва ўз йўналишидаги халқаро ташкилотларга стажировкага юборади. 🔹 Энди ҳар бир вазир, тармоқ раҳбари ва ҳокимлар “1 мингта масалага – ёшлардан 1 мингта ечим” лойиҳасини ишга туширади. 🔹 Эндиликда АТ ва сунъий интеллект соҳалари учун кадр тайёрлайдиган олийгоҳларнинг 3-курс талабалари АТ паркда “дуал таълим” асосида ўқишни давом эттиради. 🔹 Мутасаддиларга барча 15 та АТ парк ҳудудида компьютер ва мобил ўйинлар яратувчилари учун инкубацион марказ очиб, миллий руҳдаги ўйинларни кўпайтириш бўйича янги тизимни йўлга қўйиш топширилди. Telegram | Instagram | Facebook

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Франция президенти Эммануэль Макрон билан учрашди. "Учрашувда Ўзбекистон Пр
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Франция президенти Эммануэль Макрон билан учрашди. "Учрашувда Ўзбекистон Президентининг самимий тилакларини етказдим. Давлатларимизни энг муҳим стратегик соҳалардаги узоқ муддатли шериклик муносабатлари боғлаб туради. Келгусида ҳар икки мамлакат учун манфаатли бўлган яна кўплаб ташаббуслар ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишимизга ишонаман", — дейилади Саида Мирзиёева хабарида. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Иш берувчилар ва хорижда ўқиётган талабаларни бир-бири билан боғлайдиган рақамли мулоқот платформаси ишга туширилади Ҳозирд
❗️Иш берувчилар ва хорижда ўқиётган талабаларни бир-бири билан боғлайдиган рақамли мулоқот платформаси ишга туширилади Ҳозирда 14 мингдан ортиқ ўғил-қизларимиз АҚШ, Европа, Япония, Хитой, Кореянинг етакчи олийгоҳларида таълим олмоқда. Бундай ёшлар таътилда юртимиздаги вазирлик, ҳокимлик, давлат ва хусусий компанияларда амалиёт ва стажировка ўташи учун шароит яратилади. Бунинг учун бир ойда иш берувчилар ва хорижда ўқиётган талабаларни бир-бири билан боғлайдиган рақамли мулоқот платформаси ишга туширилади. Шунингдек, “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳисобидан ҳар йили 700 га яқин ўғил-қизларимиз дунёнинг топ олийгоҳларига юборилмоқда.
“Биз ислоҳотларимизнинг илк босқичида иқтидорли ёшларимизни асосан давлат ташкилотларида ишлаб бериш шарти билан чет элда ўқишга юбордик. Хусусий секторда ҳам бундай кадрларга эҳтиёж кундан-кунга ортиб боряпти. Энди ёшларимиз хусусий сектор буюртмаси асосида ҳам “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали нуфузли хорижий олийгоҳларда ўқиши мумкин бўлади”,
– деди Президент. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Олийгоҳ битирувчисини ишга олган тадбиркорга ёш мутахассис учун даромад ва ижтимоий солиқ бир йил ичида 1 фоиз этиб белгиланади — Президент Telegram | Instagram | Facebook

Техникум очишдаги лицензия шарти соддалаштирилиб, 20 дан ортиқ талаб бекор қилинади. Янги ўқув йилидан хусусий техникумларга
Техникум очишдаги лицензия шарти соддалаштирилиб, 20 дан ортиқ талаб бекор қилинади. Янги ўқув йилидан хусусий техникумларга ҳам касбга ўқитиш бўйича давлат гранти берилади — Шавкат Мирзиёев Telegram | Instagram | Facebook

Янги Ўзбекистонда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг орзу ва интилишларини рўёбга чиқариш – давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири. Telegram | Instagram | Facebook

1500+ aʼzoga ega Telegram kanal bilan daromad Yandex Reklama tarmogʻi bilan monetizatsiyani ulasangiz, Telegram kanalingiz da
1500+ aʼzoga ega Telegram kanal bilan daromad Yandex Reklama tarmogʻi bilan monetizatsiyani ulasangiz, Telegram kanalingiz daromad keltira boshlaydi Batafsil #reklama 16+ partner.yandex.com

Бугун, 30 июнь — Ёшлар кунида Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан мулоқот қилади ҳамда фаол ва ташаббускор йигит-қизлардан бир гуруҳига давлат мукофотларини топширади. Шунингдек, давлат раҳбари иқтидорли ёшлар билан учрашиб, уларнинг турли соҳалардаги лойиҳалари билан танишади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️ Рўйхатга олиш натижаларига кўра, Ўзбекистон аҳолиси сони 39 млн нафардан ошди Айни вақтда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. Матбуот анжуманида маълум қилинишича, рўйхатга олишнинг дастлабки натижаларига кўра, Ўзбекистон аҳолиси сони 39 047 321 нафарни ташкил этди. Жорий статистик ҳисоб-китоблар бўйича ушбу кўрсаткич 38 236 704 нафар эди. Фарқ 810,6 минг нафарни ташкил қилди. Шунингдек, аҳоли сони 1989 йилдаги рўйхатга олиш натижаларига нисбатан 2 баробарга ошгани маълум қилинди. Telegram | Instagram | Facebook

WeDRINK sutli choy brendi litsenziyasi WeDRINK sutli choy va muzqaymoq brendi litsenziyasi, hozir mahalliy investorlar jalb qilinmoqda, do‘konni ikki kishi bilan ochish mumkin. Yuqori daromad Professional trening 📞+998555156789 Telegram:+998700555165 Narxni bilish #reklama 16+ wedrink.ink

Саида Мирзиёева Франциянинг Европа ва ташқи ишлар вазири Жан-Ноэль Барро билан учрашди Президент Администрацияси раҳбари Саид
+4
Саида Мирзиёева Франциянинг Европа ва ташқи ишлар вазири Жан-Ноэль Барро билан учрашди Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг таъкидлашича, Франция Ўзбекистоннинг Европадаги муҳим стратегик ҳамкорларидан бири бўлиб қолмоқда. Ўзаро алоқалар энергетика, транспорт, инфратузилма, таълим ва соғлиқни сақлаш каби соҳаларни қамраб олади.
“Марказий Осиё минтақасида ишончли ва барқарор ҳамкор сифатидаги мавқеимизни сақлаб қолган ҳолда, Франция ва умуман Европа билан шерикликни келгусида ҳам изчил мустаҳкамлаш ниятидамиз”, - деди Саида Шавкатовна.
Telegram | Instagram | Facebook

Mikroqarz — 30 kungacha 0%, ilovani yuklab oling Istalgan maqsadlar uchun 100 mlngacha. 30 kungacha 0%, AVO bank ilovasida ol
Mikroqarz — 30 kungacha 0%, ilovani yuklab oling Istalgan maqsadlar uchun 100 mlngacha. 30 kungacha 0%, AVO bank ilovasida oling Oʻrnatish #reklama 16+ avo.uz

❗️ Профилактика инспекторлари ва жамоат хавфсизлиги тизими ислоҳ қилинади Шавкат Мирзиёев жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва п
❗️ Профилактика инспекторлари ва жамоат хавфсизлиги тизими ислоҳ қилинади Шавкат Мирзиёев жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва профилактика инспекторлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича тақдимот билан танишди. Кутилаётган асосий ўзгаришлар: Профилактика инспекторининг касбий фаолиятига аралашиш, унга тааллуқли бўлмаган топшириқлар ва асоссиз юкламалар бериш тақиқланади. ➖ Давлат органлари профилактика инспекторининг сўровига 10 кунда ёзма жавоб бериши, унинг тақдимномаси эса дарҳол кўриб чиқилиб, бир ой ичида ёзма равишда жавоб юборилиши белгиланмоқда. Инспекторлар ҳар чоракда аҳоли олдида ҳисобот беради. Агар аҳолининг 50 фоиздан кўпи ходимга ишончсизлик билдирса, унинг лавозимига лойиқлиги қайта кўриб чиқилади. ➖ Ҳокимликлар инспекторларни хизмат уйи ва хонаси билан таъминлайди. Шунингдек, уларга 18 та модда бўйича маъмурий огоҳлантириш қўллаш ваколати берилади. ➖ Жамоат хавфсизлиги университетини трансформация қилиш, кундузги таълим квотасини 600 нафаргача, масофавий таълим квотасини 300 нафаргача ошириш таклиф қилинди. Telegram | Instagram | Facebook