1 254
Подписчики
+124 часа
-127 дней
-2030 день
Архив постов
КИТОБ ОЛИНГ
Отчопардан кимхоб олинг,
Не бўлса – беҳисоб олинг,
Аммо қайтар чоғингизда
Биттагина китоб олинг.
Ўрикзордан кошин олинг,
Сирғалидан мошин олинг,
Жаҳолатнинг бошин олинг,
Биттагина китоб олинг.
Юз минг турлик шароб – сизга,
Палов – сизга, кабоб – сизга,
Оҳ чекурман қараб сизга,
Биттагина китоб олинг!
Сиз улуғсиз қорин билан,
Қази-қарта, норин билан,
Дилга ҳам бир азоб олинг,
Биттагина китоб олинг.
Енг шимариб “хўш” дегайсиз,
Ошу нону гўшт дегайсиз.
Маърифат деб савоб олинг,
Биттагина китоб олинг.
Дўкон қилинг, маркет қилинг,
Уйларни ҳам паркет қилинг,
Сиз ҳам бир изтироб олинг –
Биттагина китоб олинг.
Умр ўтар – елиб қолинг,
Юлиб қолинг, олиб қолинг,
Оқар сувдан хитоб олинг,
Биттагина китоб олинг.
Кимлар қолар изингизда,
Тик қаролмай юзингизга?
Аввал ўғил-қизингизга
Биттагина китоб олинг.
Худо хайрингизни берсин,
Яна умрингизни берсин,
Уйингизга офтоб олинг –
Биттагина китоб олинг.
Сирожиддин САЙЙИД,
Ўзбекистон халқ шоири
Туям сеники бўла қолсин, фақат бир илтимосим бор...
Туясида чўлда кетаётган бадавий ҳар сафар дам олиш учун туясини чўккалатганда, Аллоҳга ўзи ва ўлкаси учун ҳеч бир нарсанинг тескари келмаслигини сўраб дуо қилар эди. Бир вақт қаршисидан ўзига қараб келаётган бир кишини кўриб қолди. Яхши ниятли инсон бўлгани туфайли учратган одамидан бирор ёмонликни гумон қилмади.
У одам бадавийдан сув сўради. Бадавий озгина суви қолган идишни унга узатди. Сувни охиригача симириб ичган одам бадавийни итариб ташлаб, туяни етаклаб қочишга тушди.
Бадавий унинг орқасидан хотиржам овозда:
– Майли, туя сеники бўла қолсин, фақат сендан илтимос, бу туяни мендан олиб қочганингни асло бировга айта кўрма, – деди.
Бу гапни эшитган одам ҳайрон бўлиб тўхтади ва бунинг сабабини сўради. Ниҳоятда яхши тилакли бўлган бадавий унга деди:
– Агар бу воқеани бирор кишига гапириб берсанг, хабар тезда атроф-оламга ёйилиб кетади. Натижада одамлар чўлда қолган муҳтожларга асло ёрдам бермай қўядилар...
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
* Дунё бу...
Бир куни фарзандингиз айнан сиз қилаётган ишларни қила бошлайди.
У сиз айтган гапларни эмас,
тақиқлаган нарсаларингизни эмас, узоқ насиҳатларингизни ҳам эмас… Балки ҳар куни ўз кўзи билан кўриб юрган амалларингизни такрорлайди.
Кўпчилик ота-оналар фарзандларининг келажаги учун қайғуради. Уларни ҳалол, одобли, меҳрибон бўлиб улғайишини истайди. Шунинг учун яхши китоблар қидиради, солиҳ муҳит яратишга ҳаракат қилади. Буларнинг барчаси муҳим.
Аммо фарзанд тарбиясига сўзлардан ҳам кучлироқ таъсир қиладиган бир нарса бор.
Бу — ота-онанинг шахсий намунасидир.
Агар фарзанд отасининг уйга рўзғор қилиб келганини кўрса, бу манзара унинг қалбида муҳрланиб қолади. Агар онасининг оғир вазиятларда ҳам сабр қилаётганини кўрса, бу ҳам унинг тарбиясининг бир қисмига айланади. Агар уйда доимо яхши сўзлар янграса, эр-хотин бир-бирига ҳурмат ва меҳр билан муомала қилса, фарзанд буларнинг барчасини сезмасдан ўзлаштириб боради.
Фарзандлар қулоқлари билан эмас, кўзлари билан тарбия топадилар.
Шунинг учун фарзандимиздан бирор нарсани талаб қилишдан олдин ўзимизга савол берайлик:
"Мен буни ўз хулқим ва амалим билан унга кўрсата оляпманми?"
Фарзандимиз ростгўй бўлишини истасак, аввало, ўзимиз ростгўй бўлайлик.
Унинг китоб яхши кўришини истасак, ўзи кўриб турсин: биз ҳам ҳар куни китоб саҳифаларини очайлик.
Унинг ота-онага ҳурматли бўлишини истасак, аввал ўзимиз ота-онамизга қандай муносабатда эканимизни кўрсатайлик.
Тарбия фарзанд хато қилган пайтда бошланмайди. У анча аввал — фарзанд ҳар куни бизни кузатаётган пайтдан бошланади.
Албатта, ҳеч биримиз мукаммал эмасмиз. Хато қиламиз, чарчаймиз, баъзан нотўғри иш ҳам қилиб қўямиз. Аммо фарзандларга мукаммал ота-она эмас, балки ўзини ислоҳ қилишга интиладиган ота-она керак.
Эҳтимол, фарзандларимизга қолдира оладиган энг қимматли меросимиз мол-дунё ёки таълим эмас, балки самимий иймон, эзгулик ва гўзал хулқ билан яшалган ҳаёт намунасидир.
Интернетдан
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
ИЛҲОМ МАНЗИЛИ
Баъзи манзиллар бор, уларни кўриш билан эмас, ҳис қилиш билан англайсиз. Зомин ана шундай маскан экан. Бу ерга илк қадам қўйганимдаёқ тоғларнинг виқори, осмоннинг мусаффолиги ва табиатнинг бетакрор уйғунлиги қалбимни ўзига ром этди. Гўё ҳар бир шабада, ҳар бир япроқ, ҳар бир қоя инсон руҳига таскин бериш, уни янги марралар сари етаклаш учун яратилгандек.
Шаҳар шовқинидан узоқда, табиат бағрида ҳукм сураётган осойишталик инсонни ўз ўзини тинглашга ундайди. Бу ерда вақт ҳам гўё шошилмай оқади. Атрофга назар ташлар экансиз, Яратганнинг санъати олдида яна бир бор ҳайратга тушасиз. Зоминнинг ҳар бир манзараси оддий кўриниш эмас, балки илҳомнинг тирик манбаидир.
Бу гўзал маскан менга фақат завқ эмас, балки улкан куч ва ижобий энергия ҳам бағишлади. Қалбимда янги ғоялар уйғонди, ижодга бўлган иштиёқим янада кучайди. Гўё тоғларнинг салобати қатъиятни, мусаффо ҳаво эса тафаккурнинг тиниқлигини ҳадя этаётгандек. Шундай лаҳзаларда инсон ўз имкониятларига бошқача нигоҳ билан қарай бошлайди.
Ишонаманки, Зоминда олган илк таассуротларим узоқ вақт қалбимда яшайди. Чунки баъзан бир манзил минглаб китоблардан кўра кўпроқ илҳом бера олади. Мен учун Зомин шунчаки семинар ўтказилган маскан эмас, балки янги орзулар, юксак мақсадлар ва янада сермаҳсул ижод сари йўл очган илҳом маконига айланди.
Зоминнинг энг катта мўъжизаси унинг гўзаллигида эмас, балки инсон руҳиятига кўрсатадиган таъсиридадир. Бу ерда табиатни томоша қилмайсиз, у билан суҳбатлашасиз. Қалбингизни безовта қилган шовқинлар аста-секин чекинади, ўрнини эса покиза фикрлар эгаллайди. Ана шундай лаҳзаларда англадимки, илҳомни узоқдан излаш шарт эмас. Баъзан у бир тоғ чўққисида, майин эсаётган шамолда ёки япроқлар орасидан сизиб тушаётган Қуёш нурида яширин бўлади.
Зеро, табиат билан уйғунлашган қалбнинг ижоди ҳам бошқача бўлади. Мен Зоминдан нафақат гўзал хотиралар, балки янада катта иштиёқ, мустаҳкам ишонч ва янги асарлар яратишга чорловчи илҳом билан қайтаман.
Маржона БОМУРОДОВА
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
* Дунё бу...
Бир xил йилни етмиш беш марта яшаб қўйиб, уни умр деб атаманг.
Шамс Табризий
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
* Кун ҳикмати
Mактаб мисни тилло қилур,
Mактаб сизни мулло қилур.
Aбдулла Aвлоний
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
* Кун хулосаси
Жасур одам нафақат душманларини, балки ўз нафсини ҳам мағлуб эта оладиган одамдир.
Демокрит
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
+6
Семинар иштирокчилари Зоминнинг сўлим гўшасида қад ростлаган Навоий кон металлургия комбинати санаторийсига жойлашишди.
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
ДУНЁ БУ...
Нолиб яшамаймиз дунёйи дундан,
Бизга битта хас ҳам керакмас ундан,
Нолигандан ўлмоқ яхши бу кундан,
Кимга парқу болиш, кимга бўрё бу,
Шоҳ Машраб уч талоқ қўйган дунё бу.
Дунё деганларнинг кўрдик нечасин,
Англамай ўтарлар кундуз-кечасин,
Чақага алмашар чақа, чечасин,
Жисму жонга кирган молихулё бу,
Шоҳ Машраб уч талоқ қўйган дунё бу.
Уни суйганларнинг дунёси куйди,
Ақлу ҳуши, рости-рўёси куйди,
Унга меҳр қўйиб охир ким тўйди,
Томчисин қизғанган азим дарё бу,
Шоҳ Машраб уч талоқ қўйган дунё бу.
Ёрнинг табассуми, дўстнинг дийдори
Шудир тирикликнинг тўкин бозори,
Аслида ҳар дардга меҳрдир дори,
Кимга жондай азиз ё тўтиё бу,
Шоҳ Машраб уч талоқ қўйган дунё бу.
Ҳар ким ўзи ўлчаб кесгани яхши,
Оқ-қорани англаб-сезгани яхши,
Ёлғон сўздан елнинг эсгани яхши,
Тинмаган, ҳеч қачон тинмас ғавғо бу,
Шоҳ Машраб уч талоқ қўйган дунё бу.
Улуғлар олдида кимсан, Сулаймон,
Ўзинг ҳам дунё деб узаверма жон,
Тамошо қил, Одам атодан қолғон,
Балки остонаси кумуш, тилло бу,
Шоҳ Машраб уч талоқ қўйган дунё бу.
Сулаймон ШОДИЕВ
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
* Suyunchi
“Suyunchi” loyihasining 30-soni O’zbek shoiralari va adibalari bayozi “Dorilamon kunlar keldi” kitobiga bag‘ishlandi.
Loyiha boshlovchilari: Nargiza Asadova, Hulkar Sherzodova
Operator va montajchi: Jasur Tursunov
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
***
Дунёда шундай кўнгил одамлари борки, на уларни бойлик, на мансаб, на амал қизиқтиради. Улар шунчаки оқ кўнгил билан ҳаммага яхшилик, меҳр улашади... Ҳаа, шунчаки...
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
* Тонг ҳикмати
Ҳаётнинг ҳар куни — неъмат, яшашнинг ҳар они саодат, тўрт мучанг соғлигининг ўзи бахт. Ҳар куни ҳаракат ва изланишда бўлган одам асло кам бўлмайди.
Чунки ҳаёт улкан бир денгиз кабидир. Унда ғарқ бўлмаслик учун тинмай ҳаракат қилишинг зарур.
Ҳаракат эса ҳаёт давомийлигини таъминлайди.
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
