1 246
Subscribers
+324 hours
+67 days
+1830 days
Posts Archive
BOBO. TO'Y
-Avlodlar ham uzoqlashib ketmasinlar,
Bobolarni duo qilib yashasinlar...
Muallif va rejissor: Erkin Bozorov
Tasvirchi: Kazibek Kurbanov
Ovoz rejissori: Elbek Hamdamov
Assistent: Nosirjon Otajonov
Prodyusser va hamkorimiz: @bashkent_tjm
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
ФИКР ЧАҚМОҒИ
***
Золимлар, асосан, икки тоифага бўлинадилар. Биринчиси: камгап, қўрс, ростгўй ва қаҳри қаттиқ. Иккинчиси: сергап, ширинсўз, ёлғончи ва маккор. Иккинчи тоифадагилар хавфлироқ.
* * *
Улуғларнинг этагига осилиб, йўлига ғов бўлиб тўхтатолмаганлар уларнинг ортидан тош отишни касб қиладилар. Аммо, бу иш уларга эмас, улуғларга фойда келтиради: халқ улуғлар тўғрисида янада кўпроқ гапира бошлайди.
* * *
Иморат пойдевор устига, бадиий асар мантиқ устига қурилади. Ҳатто фантастик асарлардаги энг ақлга сиғмас ғоялар замирида ҳам қандайдир асос ва мантиқ ётади.
* * *
Қаҳрамон бўлиш учун ё қон, ё тер тўкилади. Бошқа ҳолатлардаги қаҳрамонликлар сохтадир.
* * *
Менинг ҳақиқатим сизнинг ҳақиқатингизга тўғри келмаса, адолат майдонга чиқиб, мувозанатни тиклаши керак. Бироқ, афсуски, ҳамиша ҳам шундай бўлавермайди.
Абдунаби ҲАМРО
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
* Юрт мадҳи
Бу шундай Ватанки...
Эркин ИСМОИЛОВ ижросида
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
* Муштарий илҳоми
ИФТИХОР
Муқаддас гўшасан, эй шариф шаҳрим,
Кўҳна тарихинг бор, уммоним, наҳрим.
Таърифинг изласам, очилар баҳрим,
Етти пир бешиги, азиз Бухором!
Ғиждувон бағрида порлаган наҳор,
Абдулхолиқ номи — дилда ифтихор.
Тариқат йўлида бўлди фидокор,
Етти пир бешиги, азиз Бухором!
Шофиркон бағрида — Моҳитобон бор,
Ориф Ревгарийдан таралар ифор.
Мунаввар сиймоси руҳимга мадор,
Етти пир бешиги, азиз Бухором!
Маҳмуд Фағнавийдан янграган қарор,
Хуфёна зикр-ла дил топди виқор.
Ҳар битта қадамда сирли садо бор,
Етти пир бешиги, азиз Бухором!
Али Ромитаний сўнмас бир чироқ,
Хожаи Азизон қалбларда уйғоқ.
Ҳалоллик бобида номлари порлоқ,
Етти пир бешиги, азиз Бухором!
Бобойи Самосий — ҳикматли дилдор,
Самос тупроғида бўлди улуғвор.
Ҳадис нурларини ҳис этган девор,
Етти пир бешиги, азиз Бухором!
Саййид Мир Кулолдир шоҳларга устоз,
Кулоллик касбида топди чин парвоз.
Соҳибқирон ундан олганди овоз,
Етти пир бешиги, азиз Бухором!
Баҳоуддин ёди ҳар дилдаги ор,
Дилда ёр, қўлда иш — энг гўзал шиор.
Бутун Шарқ таъзимда турган бахтиёр,
Етти пир бешиги, азиз Бухором!
Шеър битай, дер, Ҳайит, қалбида сурур,
Табаррук ўлкамдан таралади нур.
Муқаддас юртимга айларман шукур,
Етти пир бешиги, азиз Бухором!
Ҳайит ИСО
Шофиркон тумани
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
* Эҳтиром
Бугун – таниқли журналист, олий тоифали сухандон, Бухоро адабиётининг толмас тарғиботчиси Зуҳра Рамазонова таваллуд топган кун.
Китобдўст ва одамдўст инсон, фидойи ва меҳрибон устозимизни бугунги шодиёна билан қутлаб, келгуси ижодий ишларига улкан зафарлар тилаб қоламиз!
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
* Шукуҳ
Шу митти қалб ҳам Ватан дейди!
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
* Юрт мадҳи
Ўзбеклар яшамас Ўзбекистонсиз!
Саид ЖАФАРОВ ижросида
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
* Кун ҳикмати
Биз нимани тингласак ва нимани ҳар куни қўлласак, шунга айланамиз.
Аристотель
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
МАСТ ЭМАСМАН
Маст эмасман, чарчадим, холос,
Тик туришга камроқдай кучим.
Сиполикни кутманг, илтимос,
Титраяпти япроқдай ичим.
Маст эмасман, чарчадим лекин,
Яшаб ўтдим бошқалар учун.
Умрим поён топмоқда секин,
Орзуйимдан армоним узун.
Маст эмасман, чарчадим фақат,
Чайқалганим мастликка йўйманг.
Ҳаммага сиз истаб муҳаббат,
Ўзингизни унутиб қўйманг.
Маст эмасман, чарчадим, ахир,
Кўтармоқчи эдим дунёни.
Содда дилни алдади тақдир,
Кўтаролмай қолдим рўёни.
Маст эмасман, касман йўлдаги,
Учратмадим бироқ ўзимни.
Чайқалади қадаҳ — қўлдаги,
Айттирмайди чарчоқ сўзимни...
Бобур БОБОМУРОД
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
* Юрак тилга кирди
* * *
Қай кунки хаёлинг мендан узоқдир,
Ўшал кун – умримга тушган тузоқдир.
Хаёлинг хаёлим ичра турмаса,
Ёдинг ёдим билан бирга юрмаса,
Мен томон учмаса хаёлот қушинг,
Мени эслатмаса ҳар кўрган тушинг,
Йўллардан изимни изламасанг гар,
Кўнглинг ҳар сония кутмаса хабар,
Шон-шуҳрат, ҳаваслар келсалар ғолиб,
Ақлга эргашсанг, юрагинг қолиб –
Демак, узил-кесил ўлибди бу ишқ,
Демак, қалбинг ичра совуқ бир бўшлиқ.
Демак, энди ғурур, солиб овоза,
Марҳум муҳаббатга ўқир жаноза...
Абдунаби ҲАМРО
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
* Масофавий тақдимот
ДОРИЛАМОН КУНЛАР КЕЛДИ
Ўзбек шоиралари ва адибалари баёзи
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан нашр этилган ўзбек шоиралари ва адибалари баёзи асарлари ундан ўрин олган муаллифлар ҳамда адабиётшуносларни бирдай хурсанд қилди.
Тўпламга миллий адабиётимиз ривожига муносиб ҳисса қўшган ва қўшиб келаётган 141 нафар аёл қаламкашларнинг назмий ҳамда насрий асарларидан намуналар киритилган.
Қувонарлиси, тўпламдан Гулчеҳра Жўраева, Ойдин Ҳожиева, Ибодат Ражабова, Ҳалима Аҳмедова, Нодира Афоқова, Лайло Шарипова, Моҳигул Назарова, Санобар Меҳмонова, Мунира Рамазонова, Гўзал Рўзиева каби бухоролик истеъдод эгаларининг асарлари ҳам ўрин олган.
Лойиҳа раҳбари: Сирожиддин САЙЙИД
Масъул муҳаррир: Фарида АФРЎЗ
Тўпловчи: Наргиза АСАДОВА
Нашриёт: “Ijod Nashr”
Адади: 500
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
Adabiyot haqida
***
Asl she’riyat muhabbat yoki nafratdan tug‘iladi.
***
Chin so‘z, chin tuyg‘u, chin amallarga doimiy intiqlik chin shoirlik belgilaridandir.
***
Ijod mahsuli betakrorligi, o‘xshashi yo‘qligi bilan qimmatlidir.
***
Eng nochor bitikchi ham eng ulug‘ ijodkorning nusxakashi bo‘lishni istamaydi.
***
Hayot uchun natija muhim. Adabiyot uchun esa – jarayon.
Qozoqboy YO‘LDOSH,
pedagogika fanlari doktori, professor
Yig‘uvchi Muhiddin Abdusamad
“Yoshlik” jurnali 2025-yil 12-soni
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
+6
* Жараён
Бухоро давлат университети филология факультетида 2026-2027 ўқув йилининг бошланишига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда уюшма вилоят бўлими раҳбари, шоир Шодмон Сулаймон иштирок этиб, профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшларга вилоят ижодкор-зиёлиларининг дил сўзларини етказди.
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
+2
* Жараён
Бухоро давлат университети филология факультетида 2026-2027 ўқув йилининг бошланишига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда уюшма вилоят бўлими раҳбари, шоир Шодмон Сулаймон иштирок этиб, профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшларга вилоят ижодкор-зиёлиларининг дил сўзларини етказди.
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
* Кун ҳикмати
Сукунат — сендаги бор хазинанинг энг қимматлисидир.
Элчин САФАРЛИ
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
Ибрат учун
НУҚСОНИНГДАН ЎКИНМА
Пойабзал сотувчи янги келтирган молларини пештахтага жойлаштираётганди. Кўчада бир болакай уни кузатиб турар эди. Сотувчи моллар орасидан бежиримларини ойна томонга қўяр экан, болакай пештахтага яқинлашди.
Болакай қўлтиқтаёққа суяниб юрса-да, кўриниши тетик эди. Сотувчи унга бир қур назар ташлади. Шимининг чап почаси тиззасидан шалвираб турарди. Бир оёғи йўқ эди. Болакай кўргазмада турган пойабзалларга маҳлиё бўлиб қараб турарди. Бир муддат шундай турди. Дўкондан узоқлашганди, сотувчи ташқарига бош чиқариб:
– Болакай! – дея овоз берди.
– Пойабзал олишни мўлжаллаганмидинг? Сенга мос келадиган ажойиб оёқ кийимлар бор.
Болакай унга қайрилиб:
– Ҳақиқатан ҳам, пойабзаллар чиройли экан,
– дея табассум қилди.
– Лекин менинг оёғим туғма чўлоқ.
– Менимча, бу аҳамиятли эмас! – Сотувчи ташқарига отилиб чиқди. – Бу дунёда ҳамма нарсаси тугал одамнинг ўзи йўқ. Кимнингдир қўли йўқ, кимнингдир оёғи. Яна кимнингдир ақли, бировнинг эса виждони бўлмайди...
Болакай жим тураверди. Сотувчи эса гапида давом этди:
– Ҳозир кўрган пойабзалинг сенга ярашади. Кийиб кўрасанми?
Болакай боши билан йўқ ишорасини берди:
– Ўттиз лира экан, ололмайман.
– Ҳозир мавсум тушган пайт, шунинг учун бироз арзонлаштираман. Йигирма лирага туширишим мумкин. Сен унинг бир пойини оласан. Демак, бир пой оёқ кийими учун ўн лира берсанг кифоя қилади.
Болакай ўйланиб:
– Нариги пойи бирор ишга ярамайди. Ким олади уни?
– деди.
– Оббо, роса гапни чўздинг,
– дея кулди сотувчи.
– Уни ҳам ўнг оёғи бўлмаган бирор болага сотарман. Мактабга борасанми?
– Иккинчи синфни тамомладим. Учинчига ўтдим!
– Унда, яна ҳам яхши, –
деди сотувчи. – Ўқувчи бўлганинг учун беш лирага арзонлаштирамиз. Беш лира қолди. Демак, пойафзал сеники бўлди! Сотдим уни!
Сотувчи боланинг ҳайрат тўла боқишлари кузатувида дўконга кирди. Айнан кўргазмада турган пойабзални олди. Болакайни ўриндиққа ўтирғизиб, янги оёқ кийимини кийдирди. Эски пойабзалини болакайга кўрсатиб:
– Мен маҳсулотимни сотдим,
– деди. – Сен ҳам пойабзалингни менга сотсанг, мамнун бўлардим.
– Ҳазиллашяпсизми?
– қиқирлаб кулди болакай. – Таги ейилиб кетган, эски бир пойафзал бўлса. Шу туришида пулга арзийдими у?
– Сен қолоқ экансан-ку, кичик дўстим. Антиквар нарсалардан хабаринг йўқ экан-да. Антиквар нарсалар қанча эски бўлса, шунча нархи ошади. Шунинг учун ҳам, менимча, оёқ кийиминг ўттиз-қирқ лира турса керак.
Болакай талмовсираб қолди. Гўё туш кўраётганди у. Сотувчининг ҳаяжондан титраётган кўлидаги пулларига қараб, ўн лирани нари сурди:
– Менимча, йигирма лира ҳам етарли. Ҳозир мавсум тушган пайт-ку!
Сотувчи унинг гапини рад этмай, ўн лирани қайтиб олди ва болакайнинг ёноғидан ўпди. Қувончи ичига сиғмасди сотувчининг. Агар бутун дўкондаги молларини бир кунда сотиб юборса ҳам ҳозиргидек бахтиёр бўлолмасди.
Болакай ўрнидан турди. Гўё қўлтиқ таёққа ҳам эҳтиёжи йўқ эди, унинг. Маҳзун табассум билан шундай деди:
– Отам ҳақ эканлар. Жисмингдаги нуқсон учун ҳеч қачон ўкинма, дейдилар. Бугун биринчи марта нуқсонимдан уялмадим.
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
* Хулоса
***
Инсон доим ҳамма ишни тескари бажаради. Катта бўлишга шошилади, кейин эса болалигини соғинади. Пул учун соғлигини йўқотиб, яна соғлиги учун пул сарфлайди. Худди ҳеч қачон ўлмайдигандек яшайди ва худди ҳеч қанча яшамагандек ўлади.
Пауло КОЭЛЬО
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
