1 253
Подписчики
-224 часа
-77 дней
-2130 день
Загрузка данных...
Похожие каналы
Облако тегов
Нет данных
Возникли проблемы? Пожалуйста, обновите страницу или обратитесь к нашему support-менеджеру .
Входящие и исходящие упоминания
---
---
---
---
---
---
Привлечение подписчиков
июль '26
июль '26
+16
в 12 каналах
июнь '26
+82
в 20 каналах
Get PRO
май '26
+102
в 37 каналах
Get PRO
апрель '26
+158
в 30 каналах
Get PRO
март '26
+107
в 27 каналах
Get PRO
февраль '26
+77
в 29 каналах
Get PRO
январь '26
+91
в 29 каналах
Get PRO
декабрь '25
+50
в 30 каналах
Get PRO
ноябрь '25
+83
в 28 каналах
Get PRO
октябрь '25
+60
в 28 каналах
Get PRO
сентябрь '25
+50
в 26 каналах
Get PRO
август '25
+210
в 33 каналах
Get PRO
июль '25
+57
в 28 каналах
Get PRO
июнь '25
+73
в 25 каналах
Get PRO
май '25
+81
в 24 каналах
Get PRO
апрель '25
+90
в 21 каналах
Get PRO
март '25
+85
в 22 каналах
Get PRO
февраль '25
+96
в 24 каналах
Get PRO
январь '25
+84
в 24 каналах
Get PRO
декабрь '24
+42
в 18 каналах
Get PRO
ноябрь '24
+100
в 29 каналах
Get PRO
октябрь '24
+81
в 28 каналах
Get PRO
сентябрь '24
+62
в 23 каналах
Get PRO
август '24
+47
в 26 каналах
Get PRO
июль '24
+86
в 34 каналах
Get PRO
июнь '24
+75
в 24 каналах
Get PRO
май '24
+91
в 25 каналах
Get PRO
апрель '24
+86
в 38 каналах
Get PRO
март '24
+73
в 37 каналах
Get PRO
февраль '24
+167
в 34 каналах
Get PRO
январь '24
+97
в 32 каналах
Get PRO
декабрь '23
+104
в 34 каналах
Get PRO
ноябрь '23
+118
в 31 каналах
Get PRO
октябрь '23
+47
в 21 каналах
Get PRO
сентябрь '23
+74
в 0 каналах
Get PRO
август '23
+41
в 0 каналах
Get PRO
июль '23
+52
в 0 каналах
Get PRO
июнь '23
+45
в 0 каналах
Get PRO
май '23
+59
в 0 каналах
Get PRO
апрель '23
+66
в 0 каналах
Get PRO
март '23
+65
в 0 каналах
Get PRO
февраль '23
+73
в 0 каналах
Get PRO
январь '23
+67
в 0 каналах
Get PRO
декабрь '22
+45
в 0 каналах
Get PRO
ноябрь '22
+85
в 0 каналах
Get PRO
октябрь '22
+152
в 0 каналах
Get PRO
сентябрь '22
+78
в 0 каналах
Get PRO
август '22
+34
в 0 каналах
Get PRO
июль '22
+44
в 0 каналах
Get PRO
июнь '22
+53
в 0 каналах
Get PRO
май '22
+63
в 0 каналах
Get PRO
апрель '22
+69
в 0 каналах
Get PRO
март '22
+73
в 0 каналах
Get PRO
февраль '22
+82
в 0 каналах
Get PRO
январь '22
+90
в 0 каналах
Get PRO
декабрь '21
+73
в 0 каналах
Get PRO
ноябрь '21
+49
в 0 каналах
Get PRO
октябрь '21
+107
в 0 каналах
Get PRO
сентябрь '21
+48
в 0 каналах
Get PRO
август '21
+62
в 0 каналах
Get PRO
июль '21
+51
в 0 каналах
Get PRO
июнь '21
+22
в 0 каналах
Get PRO
май '21
+27
в 0 каналах
Get PRO
апрель '21
+52
в 0 каналах
Get PRO
март '21
+33
в 0 каналах
Get PRO
февраль '21
+55
в 0 каналах
Get PRO
январь '21
+27
в 0 каналах
Get PRO
декабрь '20
+407
в 0 каналах
| Дата | Привлечение подписчиков | Упоминания | Каналы | |
| 09 июля | +1 | |||
| 08 июля | +4 | |||
| 07 июля | 0 | |||
| 06 июля | +2 | |||
| 05 июля | +3 | |||
| 04 июля | 0 | |||
| 03 июля | +3 | |||
| 02 июля | 0 | |||
| 01 июля | +3 |
Посты канала
* Кун ҳикмати
Одамзоднинг энг буюк қуроли виждонидир.
Ўткир ҲОШИМОВ
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
| 2 | Шу ердаман, ўзимни топдим!
Уланиш учун: https://t.me/Buxoro_adiblari | 118 |
| 3 | * Ифтихор
УЛКАН МАҚСАДЛАР САРИ ДАДИЛ ҚАДАМ
Зомин семинарида иштирок этиш мен учун шунчаки навбатдаги тадбир эмас, балки ҳаётимда янги саҳифа очган унутилмас мактаб бўлди.
Бу ерда нафақат билим, балки замонавий ўзбек адабиётининг улуғ-забардаст дарғаларидан маслаҳатлар олдим, тинглашни ва ўз устимда янада кўпроқ ишлаш кераклигини чуқур англадим. Ҳар бир маъруза, ҳар бир учрашув ва ҳар бир суҳбат қалбимда ўчмас из қолдирди. Айниқса, юртимиз тараққиёти, адабиёт, журналистика ва маънавият ҳақида билдирилган фикрлар менга катта илҳом бағишлади.
Зоминнинг мусаффо ҳавоси, бетакрор табиати ва самимий муҳитида ўтган ҳар бир лаҳза қалбимга илиқлик бахш этди. Бу семинар менга янги дўстлар, қадрли устозлар ва энг муҳими, улкан мақсадлар сари дадил қадам ташлаш ишончини берди.
Бугун ортга назар ташлар эканман, Зоминдан фақат сертификат ёки эсдалик совғалар билан эмас, балки янги қарашлар, улкан мотивация ва қалбимда сўнмас орзулар билан қайтаётганимни ҳис қиламан.
Бу имкониятни яратган барча ташкилотчилар ва устозларга самимий миннатдорлик билдираман. Ишонаманки, Зомин семинарида олинган билим ва тажрибалар келгусидаги фаолиятимда мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади.
Баъзи манзиллар инсонга фақат хотира бўлиб қолади. Зомин эса мен учун илҳом манзили, ўзгариш мактаби ва келажакка ишонч бахш этган маскан бўлиб қолди.
Шаҳриёр АКРАМОВ,
Зомин семинари иштирокчиси
Бухоро вилояти
Уланиш учун: https://t.me/Buxoro_adiblari | 116 |
| 4 | Нет текста... | 312 |
| 5 | * Юрак тилга кирди
***
Айни баҳор эди.
Мен сени кўриб,
Бегона бўлганим ақлу ҳушимдан.
Кўнглим кўзгусида сочингни ўриб,
Тонгда чиқиб кетар эдинг тушимдан.
Мен эса... тушларим таъбирида маст,
(Ўзим — башоратчи, ўзим — мунажжим).
Юрардим, дунёлар товонимдан паст,
Ер узра етгудай ёзсам қулочим.
Осмонлар меники эди ўшанда,
Унга исминг ёзсам умидлар билан.
Ғаши келмасин деб, кўзи тушганда —
Ёпиб қўяр эдим булутлар билан.
Йиллар йилдиримдай ярқ этди-кетди,
Олов ёшлигимдан қолгани бир чўғ.
Васлингмас, ҳажрингга ғарқ этди-кетди,
Аммо туш кўришдан чарчаганим йўқ.
Умрим тунлари — бахт, кунлар
— малолдай,
(Келганга ўхшайман бироз ҳушимга).
Ишидан уйига қайтган аёлдай —
Сен кириб келасан ҳар кеч тушимга!
Ориф ТЎХТАШ
Уланиш учун: https://t.me/Buxoro_adiblari | 173 |
| 6 | meni juda yaxshi koʼrasiz.mp3 | 200 |
| 7 | * * *
Қасам ич,
Осиё,
Соро,
Марям,
Фотиматуз Заҳро,
Робия
ва Лайло ҳаққи...
Қасам ич,
булғанмаган дарёлар,
эримаган қорлар,
очилмаган ғунчалар,
тўкилмаган япроқлар,
ичилмаган булоқлар ҳаққи...
Қасам ич,
қиндаги қиличлар,
тешилмаган зирҳлар,
эгилмаган ёйлар,
отилмаган ўқлар ҳаққи...
Қасам ич,
очилмаган гўрлар,
йиртилмаган қафаслар,
қонга беланган жасад ила
жаноза ўқилган шаҳидлар ҳаққи...
қасам ич,
исмат ҳижоби ортидаги покиза юзлар,
иффатдан эгилган жаннатий бошлар,
ҳақ сари босилган мустақим қадамлар
ва зангор кимхоб ёпинган тобутлар ҳаққи
“Хиёнат қилмадим”, деб қасам ич!..
Асқар МАҲКАМ
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni | 167 |
| 8 | ДЎСТ
(Мураббаъ)
Бу жаҳон аввал замондан бебақо мулки адам,
Шул сабаб дийдор ғанимат, кел азизим, дамба-дам,
Шод этарсан ҳар нафас кулбам сари қўйсанг қадам,
Етса — молим, етмаса — жоним садоға сенга, дўст.
Топганим ушбу замонда дур эмас, гавҳар эмас,
Ё ғанимат деб умрни ҳавзайи кавсар эмас,
Сен ўзингсан топганим, келгин, азизим, бу нафас,
Етса — молим, етмаса — жоним садоға сенга, дўст.
Ул муборак мақдаминг етса, уйим обод бўлур,
Ташнайи дийдоринг ўлган бу юроким шод бўлур,
Бори кўнгулда ғаму ҳасратларим барбод бўлур,
Етса — молим, етмаса — жоним садоға сенга, дўст.
Ҳам инимсан, ҳам оғамсан, сўзларинг жон малҳами,
Улфатим, жону танимсан, бор ҳаётим ҳамдами,
Менга ҳайф ўтса агар сенсиз умрнинг бир дами,
Етса — молим, етмаса — жоним садоға сенга, дўст.
Сулаймон ШОДИЕВ
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni | 608 |
| 9 | Нет текста... | 481 |
| 10 | КИТОБ ОЛИНГ
Отчопардан кимхоб олинг,
Не бўлса – беҳисоб олинг,
Аммо қайтар чоғингизда
Биттагина китоб олинг.
Ўрикзордан кошин олинг,
Сирғалидан мошин олинг,
Жаҳолатнинг бошин олинг,
Биттагина китоб олинг.
Юз минг турлик шароб – сизга,
Палов – сизга, кабоб – сизга,
Оҳ чекурман қараб сизга,
Биттагина китоб олинг!
Сиз улуғсиз қорин билан,
Қази-қарта, норин билан,
Дилга ҳам бир азоб олинг,
Биттагина китоб олинг.
Енг шимариб “хўш” дегайсиз,
Ошу нону гўшт дегайсиз.
Маърифат деб савоб олинг,
Биттагина китоб олинг.
Дўкон қилинг, маркет қилинг,
Уйларни ҳам паркет қилинг,
Сиз ҳам бир изтироб олинг –
Биттагина китоб олинг.
Умр ўтар – елиб қолинг,
Юлиб қолинг, олиб қолинг,
Оқар сувдан хитоб олинг,
Биттагина китоб олинг.
Кимлар қолар изингизда,
Тик қаролмай юзингизга?
Аввал ўғил-қизингизга
Биттагина китоб олинг.
Худо хайрингизни берсин,
Яна умрингизни берсин,
Уйингизга офтоб олинг –
Биттагина китоб олинг.
Сирожиддин САЙЙИД,
Ўзбекистон халқ шоири | 325 |
| 11 | Туям сеники бўла қолсин, фақат бир илтимосим бор...
Туясида чўлда кетаётган бадавий ҳар сафар дам олиш учун туясини чўккалатганда, Аллоҳга ўзи ва ўлкаси учун ҳеч бир нарсанинг тескари келмаслигини сўраб дуо қилар эди. Бир вақт қаршисидан ўзига қараб келаётган бир кишини кўриб қолди. Яхши ниятли инсон бўлгани туфайли учратган одамидан бирор ёмонликни гумон қилмади.
У одам бадавийдан сув сўради. Бадавий озгина суви қолган идишни унга узатди. Сувни охиригача симириб ичган одам бадавийни итариб ташлаб, туяни етаклаб қочишга тушди.
Бадавий унинг орқасидан хотиржам овозда:
– Майли, туя сеники бўла қолсин, фақат сендан илтимос, бу туяни мендан олиб қочганингни асло бировга айта кўрма, – деди.
Бу гапни эшитган одам ҳайрон бўлиб тўхтади ва бунинг сабабини сўради. Ниҳоятда яхши тилакли бўлган бадавий унга деди:
– Агар бу воқеани бирор кишига гапириб берсанг, хабар тезда атроф-оламга ёйилиб кетади. Натижада одамлар чўлда қолган муҳтожларга асло ёрдам бермай қўядилар...
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni | 310 |
| 12 | * Дунё бу...
Бир куни фарзандингиз айнан сиз қилаётган ишларни қила бошлайди.
У сиз айтган гапларни эмас,
тақиқлаган нарсаларингизни эмас, узоқ насиҳатларингизни ҳам эмас… Балки ҳар куни ўз кўзи билан кўриб юрган амалларингизни такрорлайди.
Кўпчилик ота-оналар фарзандларининг келажаги учун қайғуради. Уларни ҳалол, одобли, меҳрибон бўлиб улғайишини истайди. Шунинг учун яхши китоблар қидиради, солиҳ муҳит яратишга ҳаракат қилади. Буларнинг барчаси муҳим.
Аммо фарзанд тарбиясига сўзлардан ҳам кучлироқ таъсир қиладиган бир нарса бор.
Бу — ота-онанинг шахсий намунасидир.
Агар фарзанд отасининг уйга рўзғор қилиб келганини кўрса, бу манзара унинг қалбида муҳрланиб қолади. Агар онасининг оғир вазиятларда ҳам сабр қилаётганини кўрса, бу ҳам унинг тарбиясининг бир қисмига айланади. Агар уйда доимо яхши сўзлар янграса, эр-хотин бир-бирига ҳурмат ва меҳр билан муомала қилса, фарзанд буларнинг барчасини сезмасдан ўзлаштириб боради.
Фарзандлар қулоқлари билан эмас, кўзлари билан тарбия топадилар.
Шунинг учун фарзандимиздан бирор нарсани талаб қилишдан олдин ўзимизга савол берайлик:
"Мен буни ўз хулқим ва амалим билан унга кўрсата оляпманми?"
Фарзандимиз ростгўй бўлишини истасак, аввало, ўзимиз ростгўй бўлайлик.
Унинг китоб яхши кўришини истасак, ўзи кўриб турсин: биз ҳам ҳар куни китоб саҳифаларини очайлик.
Унинг ота-онага ҳурматли бўлишини истасак, аввал ўзимиз ота-онамизга қандай муносабатда эканимизни кўрсатайлик.
Тарбия фарзанд хато қилган пайтда бошланмайди. У анча аввал — фарзанд ҳар куни бизни кузатаётган пайтдан бошланади.
Албатта, ҳеч биримиз мукаммал эмасмиз. Хато қиламиз, чарчаймиз, баъзан нотўғри иш ҳам қилиб қўямиз. Аммо фарзандларга мукаммал ота-она эмас, балки ўзини ислоҳ қилишга интиладиган ота-она керак.
Эҳтимол, фарзандларимизга қолдира оладиган энг қимматли меросимиз мол-дунё ёки таълим эмас, балки самимий иймон, эзгулик ва гўзал хулқ билан яшалган ҳаёт намунасидир.
Интернетдан
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni | 362 |
| 13 | Мен сафдаман, ўзимни топдим!
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni | 311 |
| 14 | ИЛҲОМ МАНЗИЛИ
Баъзи манзиллар бор, уларни кўриш билан эмас, ҳис қилиш билан англайсиз. Зомин ана шундай маскан экан. Бу ерга илк қадам қўйганимдаёқ тоғларнинг виқори, осмоннинг мусаффолиги ва табиатнинг бетакрор уйғунлиги қалбимни ўзига ром этди. Гўё ҳар бир шабада, ҳар бир япроқ, ҳар бир қоя инсон руҳига таскин бериш, уни янги марралар сари етаклаш учун яратилгандек.
Шаҳар шовқинидан узоқда, табиат бағрида ҳукм сураётган осойишталик инсонни ўз ўзини тинглашга ундайди. Бу ерда вақт ҳам гўё шошилмай оқади. Атрофга назар ташлар экансиз, Яратганнинг санъати олдида яна бир бор ҳайратга тушасиз. Зоминнинг ҳар бир манзараси оддий кўриниш эмас, балки илҳомнинг тирик манбаидир.
Бу гўзал маскан менга фақат завқ эмас, балки улкан куч ва ижобий энергия ҳам бағишлади. Қалбимда янги ғоялар уйғонди, ижодга бўлган иштиёқим янада кучайди. Гўё тоғларнинг салобати қатъиятни, мусаффо ҳаво эса тафаккурнинг тиниқлигини ҳадя этаётгандек. Шундай лаҳзаларда инсон ўз имкониятларига бошқача нигоҳ билан қарай бошлайди.
Ишонаманки, Зоминда олган илк таассуротларим узоқ вақт қалбимда яшайди. Чунки баъзан бир манзил минглаб китоблардан кўра кўпроқ илҳом бера олади. Мен учун Зомин шунчаки семинар ўтказилган маскан эмас, балки янги орзулар, юксак мақсадлар ва янада сермаҳсул ижод сари йўл очган илҳом маконига айланди.
Зоминнинг энг катта мўъжизаси унинг гўзаллигида эмас, балки инсон руҳиятига кўрсатадиган таъсиридадир. Бу ерда табиатни томоша қилмайсиз, у билан суҳбатлашасиз. Қалбингизни безовта қилган шовқинлар аста-секин чекинади, ўрнини эса покиза фикрлар эгаллайди. Ана шундай лаҳзаларда англадимки, илҳомни узоқдан излаш шарт эмас. Баъзан у бир тоғ чўққисида, майин эсаётган шамолда ёки япроқлар орасидан сизиб тушаётган Қуёш нурида яширин бўлади.
Зеро, табиат билан уйғунлашган қалбнинг ижоди ҳам бошқача бўлади. Мен Зоминдан нафақат гўзал хотиралар, балки янада катта иштиёқ, мустаҳкам ишонч ва янги асарлар яратишга чорловчи илҳом билан қайтаман.
Маржона БОМУРОДОВА
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni | 328 |
| 15 | Нет текста... | 274 |
| 16 | Отам суйган қўшиқлар...
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni | 249 |
| 17 | Зомин семинарининг очилиш маросими
https://youtu.be/7akO2bgHlCA | 249 |
| 18 | * Дунё бу...
Бир xил йилни етмиш беш марта яшаб қўйиб, уни умр деб атаманг.
Шамс Табризий
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni | 267 |
| 19 | * Кун ҳикмати
Mактаб мисни тилло қилур,
Mактаб сизни мулло қилур.
Aбдулла Aвлоний
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni | 346 |
| 20 | Нет текста... | 276 |
