Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу) 🌸
Открыть в Telegram
Аллоҳга ошиқ қалблар учун... Ишқ тараннумлари. Ошиқлар абадият йўлида бошловчидирлар (Шайх Фаридуддин Аттор қуддиса сирруҳу) Lovers are leaders the path of enternite. 04.07.2019
Больше2 069
Подписчики
-324 часа
-127 дней
-1630 день
Загрузка данных...
Похожие каналы
Облако тегов
Нет данных
Возникли проблемы? Пожалуйста, обновите страницу или обратитесь к нашему support-менеджеру .
Входящие и исходящие упоминания
---
---
---
---
---
---
Привлечение подписчиков
август '26
август '26
+76
в 1 каналах
июль '26
+112
в 5 каналах
Get PRO
июнь '26
+75
в 5 каналах
Get PRO
май '26
+81
в 6 каналах
Get PRO
апрель '26
+43
в 4 каналах
Get PRO
март '26
+42
в 1 каналах
Get PRO
февраль '26
+46
в 5 каналах
Get PRO
январь '26
+65
в 3 каналах
Get PRO
декабрь '25
+55
в 4 каналах
Get PRO
ноябрь '25
+50
в 4 каналах
Get PRO
октябрь '25
+65
в 2 каналах
Get PRO
сентябрь '25
+36
в 3 каналах
Get PRO
август '25
+83
в 11 каналах
Get PRO
июль '25
+55
в 6 каналах
Get PRO
июнь '25
+44
в 5 каналах
Get PRO
май '25
+57
в 3 каналах
Get PRO
апрель '25
+69
в 6 каналах
Get PRO
март '25
+105
в 7 каналах
Get PRO
февраль '25
+71
в 8 каналах
Get PRO
январь '25
+182
в 15 каналах
Get PRO
декабрь '24
+131
в 3 каналах
Get PRO
ноябрь '24
+132
в 6 каналах
Get PRO
октябрь '24
+116
в 9 каналах
Get PRO
сентябрь '24
+154
в 5 каналах
Get PRO
август '24
+136
в 6 каналах
Get PRO
июль '24
+143
в 12 каналах
Get PRO
июнь '24
+126
в 10 каналах
Get PRO
май '24
+175
в 11 каналах
Get PRO
апрель '24
+161
в 9 каналах
Get PRO
март '24
+231
в 14 каналах
Get PRO
февраль '24
+188
в 6 каналах
Get PRO
январь '24
+224
в 6 каналах
Get PRO
декабрь '23
+186
в 5 каналах
Get PRO
ноябрь '23
+95
в 8 каналах
Get PRO
октябрь '23
+84
в 9 каналах
Get PRO
сентябрь '23
+87
в 0 каналах
Get PRO
август '23
+77
в 0 каналах
Get PRO
июль '23
+83
в 0 каналах
Get PRO
июнь '23
+54
в 0 каналах
Get PRO
май '23
+102
в 0 каналах
Get PRO
апрель '23
+75
в 0 каналах
Get PRO
март '23
+71
в 0 каналах
Get PRO
февраль '23
+73
в 0 каналах
Get PRO
январь '23
+104
в 0 каналах
Get PRO
декабрь '22
+110
в 0 каналах
Get PRO
ноябрь '22
+59
в 0 каналах
Get PRO
октябрь '22
+80
в 0 каналах
Get PRO
сентябрь '22
+70
в 0 каналах
Get PRO
август '22
+113
в 0 каналах
Get PRO
июль '22
+118
в 0 каналах
Get PRO
июнь '22
+96
в 0 каналах
Get PRO
май '22
+141
в 0 каналах
Get PRO
апрель '22
+138
в 0 каналах
Get PRO
март '22
+84
в 0 каналах
Get PRO
февраль '22
+99
в 0 каналах
Get PRO
январь '22
+111
в 0 каналах
Get PRO
декабрь '21
+128
в 0 каналах
Get PRO
ноябрь '21
+223
в 0 каналах
Get PRO
октябрь '21
+264
в 0 каналах
Get PRO
сентябрь '21
+539
в 0 каналах
Get PRO
август '21
+168
в 0 каналах
Get PRO
июль '21
+180
в 0 каналах
Get PRO
июнь '21
+154
в 0 каналах
Get PRO
май '21
+471
в 0 каналах
Get PRO
апрель '21
+456
в 0 каналах
Get PRO
март '21
+348
в 0 каналах
Get PRO
февраль '21
+199
в 0 каналах
Get PRO
январь '21
+457
в 0 каналах
Get PRO
декабрь '20
+2 170
в 0 каналах
| Дата | Привлечение подписчиков | Упоминания | Каналы | |
| 26 августа | +1 | |||
| 25 августа | +2 | |||
| 24 августа | +4 | |||
| 23 августа | +1 | |||
| 22 августа | +4 | |||
| 21 августа | +1 | |||
| 20 августа | +3 | |||
| 19 августа | +2 | |||
| 18 августа | +2 | |||
| 17 августа | +5 | |||
| 16 августа | 0 | |||
| 15 августа | +4 | |||
| 14 августа | +1 | |||
| 13 августа | +3 | |||
| 12 августа | +5 | |||
| 11 августа | +8 | |||
| 10 августа | 0 | |||
| 09 августа | +5 | |||
| 08 августа | +3 | |||
| 07 августа | +5 | |||
| 06 августа | +1 | |||
| 05 августа | +4 | |||
| 04 августа | +2 | |||
| 03 августа | +5 | |||
| 02 августа | +2 | |||
| 01 августа | +3 |
Посты канала
Ҳақиқат не? Тафаккурга тўлиш ул, Кечиб ўздин, ўзинг бирлан бўлиш ул. Агар жонинг чиқиб, тарк этса суврат, Биларсен, ҳар неким эрди зарурат. Ҳижоб бўлмас сенга ул икки олам, Кўрарсен икки оламни ўшал дам. Агар шу сувратингни тарк этарсен, Гумон йўқ, ою офтобга етарсен. Сенинг жонингга етмиш нур мақоми, Берилмиш кўзларингга ҳур мақоми. Ва лекин ҳуру хулд деб бўлма мағрур, Худосиз бўлмагай жаннатда ҳам нур...👤 Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирраҳу) 📚 «Асрорнома» асаридан @Fariduddin_Attor🌺
| 2 | Нет текста... | 185 |
| 3 | Садоқат бирла динни муҳатарм эт,
Фалакка қўл узат, ойни қалам эт.
Ғаним бармоқ ғажир, бошида кўлка,
Сенинг бармоғинг этмиш ойни тилка.
Агар бармоқки динга бурмаса юз,
Китоб бирлан уни сен йўлга юргиз.
Ювиқсиздир жаҳон, андин не ҳосил,
Узатма қўлни, заҳролуд бузоқ ул .
Солинтирма қўлингни ергаким, ҳай,
Динингга эҳтиром унда йўқолгай .
Қироат айлама кофирга Қуръон,
Қулоғин беркитар бармоқ-ла ҳар он.
Қулоққа бармоғин қўйганда ҳар кез,
Қулоғига Билолнинг кирмагай сўз .
Агар тош урсалар оғзингга, ул дам
Лабингга бармоғинг бос, урмагил дам.
Ўшал тош бирла, келгайдир замони,
Уларга тору танг этгунг жаҳонни.
Ажаб зийнат, ажаб қурбат, ажаб қадр,
Ажаб соҳиб, ажаб содиқ, ажаб садр.
Ажаб хусравнишони олами пок,
Ажаб султони дорилмулки афлок.
Ажаб арши мажид остона сенга,
Ажаб ул етти гардун хона сенга.
Ажаб фозил, набийлар пешвоси,
Ажаб йўқсил, ҳамиша Ҳақ гадоси.
Ажаб лашкаркашингдир баҳри Қулзум,
Ажаб посбон эрур томингда анжум.
Ажаб ошуфтайи асрори Яздон,
Сенга ошуфтадир ер бирла осмон.
Ажаб, анжум фалакда, сўру сўрма,
Этарлар кўзга тупроғингни сурма.
👤 Шайх Фаридуддин Аттор
(қуддиса сирраҳу)
📚 «Асрорнома» асаридан.
@Fariduddin_Attor💫 | 287 |
| 4 | ___Бугунги ҳикмат:
«Қайта бошлаш учун кеч эмас. Аллоҳга қайтган ҳар бир қадам — янги ҳаётнинг биринчи қадамидир.» 💗 | 273 |
| 5 | Қалбга мактуб — 30
«Қайта бошлаш»
Эй қалб...
Ҳар бир тонг сенга берилган
яна бир имкониятдир.
Кеча қилган хатоларинг билан
бугунги кунингни жазолама.
Кеча ўтиб кетди.
Унинг оғриғи — сабоқ,
кўз ёши — покланиш,
хатоси — ибрат бўлиб қолсин.
Эй қалб...
Қайта бошлаш учун
ҳамма нарса мукаммал бўлишини кутма.
Бир қадам ташла.
Бир дуо қил.
Бир гуноҳдан қайт.
Бир инсонни кечир.
Бир яхшилик қил.
Баъзан катта ўзгаришлар
жуда кичик қадамдан бошланади.
Эй қалб...
Сен кеч қолмадинг.
Қуёш ҳар тонг яна чиққани каби,
тавба эшиги ҳам сен учун очиқ.
Аллоҳга қайтиш учун
«энди кеч» деган кун йўқ.
Фақат қалбингдаги
«қайтишни истайман» деган ниятни сўндирма.
Эй Роббим...
Менга ҳар куни ўзимни янгилашни насиб эт.
Кечаги хатоларимдан ибрат,
бугунги кунимдан барака,
эртанги кунимдан хайр бер.
Қалбимни тавба билан юмшат,
иймон билан мустаҳкамла,
муҳаббатинг билан нурлантир.
Ва ҳар тонгни
Сенга яна бир қадам яқинлашишим учун
янги бошланиш қил.
Омин, ё Таввоб, ё Раҳмон. 🤲🌹 | 288 |
| 6 | Ҳазрати Расули акрам саллаллоҳу алайҳи вассалам васфида
Қани таъриф ўшал кўргувчи зотга,
Муносиб мадҳ садри коинотга?
Чу титрар ҳайбатидин бул дуогўй,
Тилим бўлгайму деб лойиқ саногўй?
Унинг зотига осмон сўйлади наът,
Ки тиллар қолди лол, сўзга не ҳожат?
Худо мадҳ этди зотин, ҳай, на хушдир,
Унинг номи Худо номига эшдир.
Муҳаммад содиқ ал-қавли аминдир,
Жаҳонга раҳмати лил-оламиндир.
Муҳаммад– нури Оллоҳдин нишон ул,
Баҳодирликда тенгсиз паҳлавон ул.
Муҳаммад – зийнати ҳар икки олам,
Низоми дину дунё, фахри одам.
Шаклда – гавҳари дуржи нубувват,
Аслда – ахтари буржи футувват.
Руқумомузи сирри лоязолий,
Жаҳонафрузи иқлими маолий.
Не эрмиш рози подшоҳий, билувчи,
Недир сирри илоҳий, сўйлагувчи.
Жаҳон – боргоҳида фарроши хушдир,
Фалак – масжидида бир хирқапўшдир.
Ҳамон одамки ул обу гил эрди,
Жаҳоннинг шоҳига жону дил эрди.
Эди Одамда ул нури вужуди,
Малак айлармиди йўқса сужудин?
Омонат эрди нур, оламга етди,
Кейин Одамдин Абдуллоҳга ўтди.
Бу нурни олдилар неча паёмбар,
Неча бошларга қўнди мисли гавҳар.
Кечиб манзил, яна кетди йироқ ул,
Чу бўлди пухтадан ҳам пухтароқ ул.
Етиб охирга ул пардохта келди,
Бир оз кеч келди, лекин пухта келди.
Ваҳийдин айри эрди гарчи қирқ йил,
Ваҳий келтирди охир унга Жибрил.
Малоик пешвоси етди унга,
Натижа не эмиш, арз этди унга.
Нидо чекди унинг бошида бир тур,
Деди: меҳтар, тилингни сўзга келтур.
Мунаввар ул дилинг дарйёи дин қил,
Макони амри Раббул оламин қил.
Чу ғайб мусиқасин сенсан сипоси,
Шу тўққиз парданинг пардашуноси.
Ўзинг соҳиби асрорсен баралла,
Худойинг номи бирлан бошла иқра.
Бошингда доимо ою қуёш туй,
Тўнингни ечгил энди, бошқа тўн кий.
Ўзинг шоҳсен, ҳама офоқ хайлинг,
Ўзинг аслу шу олам сен туфайлинг.
Чақиргил Ҳаққа, халқнинг раҳбари бўл,
Паноҳдир сенга, Ҳақ пайғамбари бўл...
Ваҳий деб унга Ҳақ пайғом юборди,
Ки охир жумла Қуръон бўлди ёди.
Тилидин учди даъватлар жаранги,
Шариат янги, ислом бўлди янги.
👤 Шайх Фаридуддин Аттор
(қуддиса сирраҳу)
📚 «Асрорнома» асаридан.
@Fariduddin_Attor🫀🍃 | 327 |
| 7 | ____Бугунги ҳикмат:
«Баъзан қалбга ечим эмас, бир лаҳза сукут ва “Аллоҳ мен билан” деган ишончнинг ўзи кифоя.» 💗 | 297 |
| 8 | Қалбга мактуб — 29
«Қалб чарчаганида»
Эй қалб...
Бугун ҳаммасига кучинг етмаётган бўлса,
ўзингни айблама.
Сен ҳам инсонсан...
Ҳар доим кучли бўлиш шарт эмас.
Баъзан бироз тўхташ,
чуқур нафас олиш,
осмонга қараб:
«Эй Роббим, энди Сенга топширдим»,
дейишнинг ўзи ҳам катта жасорат.
Эй қалб...
Ҳамма дардни бир кунда даволай олмайсан.
Ҳамма саволга бугун жавоб тополмайсан.
Ҳамма инсонни тушунишга ҳам мажбур эмассан.
Баъзи юкларни елкангдан тушир.
Уларни дуога айлантир.
Чунки сен кўтаролмайдиган юкларни
Аллоҳ кўтаришга қодир.
Эй қалб...
Ўзингни бошқалар билан солиштирма.
Сенинг йўлинг — сенинг тақдиринг.
Бировнинг тонги сенинг кечангдан эртароқ отгани
сенинг қуёшинг чиқмайди, дегани эмас.
Ҳар бир инсоннинг ўз фасли бор.
Сенинг ҳам баҳоринг келади.
Фақат сабр қил.
Эй Роббим...
Қалбим чарчаган пайтда унга ором бер.
Кўзларимдаги ёшни раҳматингга айлантир.
Мен етиша олмаган нарсаларни Сенинг ҳикматингга топширдим.
Мен билмаган эртамни ҳам Сенга омонат қилдим.
Бугун менга фақат бир нарса керак:
Сенинг розилигинг ва қалбимдаги хотиржамлик.
Шуни насиб эт.
Омин, ё Раҳмон. 🤲🌹 | 324 |
| 9 | ҲЕЧ ҚАЧОН БИРОВ ҚЎЛИДАН ШАРБАТ ИЧМАГАН СЎФИЙ ҲИКОЯТИ
Нафаси ўткир бир пири муршид бор эди. У бировлар қўлидан ҳеч қачон шарбат ичмаган эди. Бир киши деди ки:
— Эй Аллоҳ назарига тушган одам, нега ҳеч бир шарбатга рағбат қилмайсиз?
Сўфий деди:
— Ўлимни бошимда кўриб турибман, у шарбатни мендан бир зумда тортиб олади. Ана шундай ўлим бошимда турганда, мен шарбат ичсам, у заҳарга айланади. Муаккал билан шарбатим хуш бўлишни хоҳласам, у қанд шарбати — жуллобий эмас, ўт бўлади.
Пойдорлиги бўлмаган ҳар нарса бир олам бўлса ҳам, бир арпа доничалик қимматга эга эмас. Васлсиз бир соатлик роҳатни нима қилай, асли — пойдевори бўлмаган иморат омонатдир.
Сен агар бахтдан хурсанд бўлсанг, бу — бир нафаслик бахт, холос, бу билан ғурурланма. Ва агар бахтсизликдан ҳолинг танг бўлган экан, бу ҳам бир нафасдир — зорланиб юрма.
Агар сенга алам етса, бу сенинг иззатталаблигинг, қудратга интилишинг оқибатидир, хорлигингу ожизлигингдан эмас. Анбиёларга етган балоларни ҳеч ким Карбалода кўрсата олмайди.
Суратда сенга азият, ғам бўлиб кўринган нарса, сифат — маънода буни кўра олган одамга ганж — хазинанинг ўзидир. Ҳар дамда сенга ундан юз иноят етгуси, сенинг бутун бойлигинг — аламларинг Унинг эҳсонидир.
Унинг эҳсонини ёдга олмайсан, аммо Унинг озгина азобу ранжини тезда кўриб нола — фиғон қиласан. Шуми, ахир, дўстлик нишонаси? Эй, сен камақлу ғофил, сен ҳали мағз эмассан, моҳиятга етмабсан, сен пўчоқсан, дўст эмас, пўстсан, холос.
👤 Шайх Фаридуддин Аттор
(қуддиса сирраҳу)
📚 «Мантиқ ут-тайр» асаридан.
@Fariduddin_Attor✨ | 515 |
| 10 | Эсингизда бўлсин, Аллоҳ одамни азизу мукаррам қилиб яратган. Ўзингизни азизу мукаррам билинг... | 437 |
| 11 | Қайси саҳифаларимиз сизга кўпроқ маъқул бўляпти? | 383 |
| 12 | Эй ўзим, эртага сенга нимаики керак бўладиган бўлса, уни бугун ўзинг ўзингга бағишла... | 399 |
| 13 | Мен Сени излайман Роббим,
Сендан келадиган бир нурга муҳтожман. Ўзингга бўзлаб яна Ўзингга юзланаман Роббим.
Ва биламанки Сен менинг ўзимдасан! 🕊 | 414 |
| 14 | ___Бугунги ҳикмат:
«Баъзи соғинчлар инсонга етаклайди, баъзилари эса инсон орқали Аллоҳни излашга ўргатади.» 💗 | 420 |
| 15 | Қалбга мактуб — 28
«Соғинч»
Эй қалб...
Соғинч ҳам бир дуо экан.
Инсонни соғинсанг — уни эслайсан.
Ватанни соғинсанг — йўлларга қарайсан.
Болаликни соғинсанг — хотираларга қайтасан.
Аммо Роббингни соғинсанг...
Қалбинг саждани қидира бошлайди.
Эй қалб...
Баъзи соғинчларни сўз билан тушунтириб бўлмайди.
Кўзлар жим туради,
аммо ичингда бир овоз:
«Қачон яна хотиржам бўламан?»
деб сўрайверади.
Шунда ўзингни одамлар билан эмас,
Аллоҳ билан суҳбатда топ.
Чунки баъзи бўшлиқларни инсон тўлдиролмайди.
У жойни фақат Роббингнинг муҳаббати тўлдиради.
Эй қалб...
Соғинганингни дуода айт.
Кела олмаганингни ниятда айт.
Етиша олмаганингни кўз ёшингда айт.
Аллоҳга айтилган ҳар бир самимий сўз
йўқолиб кетмайди.
Балки у сен билмаган бир йўлда
раҳматга айланиб қайтади.
Эй Роббим...
Қалбимдаги ҳар бир соғинчни хайрга айлантир.
Мен соғинган инсонларни Ўзинг асра.
Мен етиша олмаган манзилларимга
агар хайрли бўлса, йўлимни оч.
Агар баъзи орзуларим мен учун ёзилмаган бўлса,
уларнинг ўрнига қалбимга розилик бер.
Ва энг гўзал соғинчимни
Сенга яқинлик қил.
Омин, ё Раҳмон, ё Раҳим. 🤲🌹 | 446 |
| 16 | Эй дил, бу хатарли йўлда мисли бодсан,
Осмону замин ташвишидан озодсан.
Ой нур сочади — тўйиб-тўйиб боқ кўкка,
Беш кун бу ҳаёт завқи билан то шодсан.
👤 Шайх Фаридуддин Аттор
(қуддиса сирраҳу)
📚 «Рубоиёт» асаридан.
@Fariduddin_Attor☀️ | 395 |
| 17 | Эй дил, бу хатарли йўлда мисли бодсан,
Осмону замин ташвишидан озодсан.
Ой нур сочади — тўйиб-тўйиб боқ кўкка,
Беш кун бу ҳаёт завқи билан то шодсан.
👤 Шайх Фаридуддин Аттор
(қуддиса сирраҳу)
📚 «Рубоиёт» асаридан.
@Fariduddin_Attor☀️ | 1 |
| 18 | ЖОҲИЛНИНГ МУҲАББАТИ
Султоннинг бир лочини бор эди. Бир куни саройдан қочиб учиб кетиб, бир қари кампирнинг уйига қўнди. Кампир овқат тайёрлаётиб лочинга кўзи тушди ва унга: «Эҳ бечора, сени боқолмайдиганнинг қўлига тушиб қолибсан-ку. Қанотларинг ва тирноқларинг керагидан ортиқ ўсибди», деди.Сўнг лочинни ушлаб, оёқларини яхшилаб боғлади.Қанотлари ва тирноқларини қисқартирди. Кейин эса олдига бир ҳовуч сомон қўйди.Султон эса кун бўйи қушини қидирди. Кеч киргач уни ҳалиги кампирнинг уйида тупроққа беланиб ётганини кўрди. Султон лочинининг ҳолини кўргач, ачинганидан йиғлаб юборди. Сўнг унга: «Бизга бевафолик қилганинг учун шу ҳолга тушдинг ва сен бунга лойиқсан», деди.Лочин эса қанотларини Султоннинг қўли томон чўзиб «Ҳа, мен шунга лойиқман», дейишга интиларди.
Шарҳ:
Эй дўстим! Жоҳилнинг муҳаббатини кампирнинг лочинга қилган муомаласидек бил.
👤 Мавлоно Жалолиддин Румий (қуддиса сирраҳу)
📚 «Маснавийдан ибратли ҳикоятлар» асаридан.
@Fariduddin_Attor✨ | 530 |
| 19 | ____Бугунги ҳикмат:
«Баъзи сўзлар айтилмайди — улар дуога айланади. Баъзи муҳаббатлар етказилмайди — улар Аллоҳга омонат қилинади.» 💗 | 416 |
| 20 | Қалбга мактуб — 27
«Сен айтмаган сўзлар»
Эй қалб...
Сенинг ичиңда айтилмай қолган қанча сўзлар бор.
Кимгадир айтилмаган «соғиндим»,
кимгадир етказилмаган «кечирдим»,
кимгадир айтилишга улгурмаган «раҳмат»...
Баъзи сўзлар тилга чиқмайди.
Улар кўзда қолади,
сукутда қолади,
тунлари қилинган дуоларда қолади.
Эй қалб...
Ҳамма нарсани айтиш шарт эмас.
Баъзан жим қолиш — ожизлик эмас,
балки муҳаббатнинг энг нозик шакли.
Сен бировни яхши кўрсанг,
уни ҳар куни ўзингга яқин қилишга уринма.
Балки уни дуоларингда асра.
Чунки баъзи масофалар
қалбларни узоқлаштирмайди.
Аксинча,
уларни Аллоҳга яқинлаштиради.
Эй қалб...
Айтилмаган сўзларингни Роббинг эшитади.
Сен одамларга тушунтира олмаганингни
У бир қарашда билади.
Шунинг учун баъзи сирларингни
инсонларга эмас,
саждага айт.
У ерда сенинг овозингни ҳеч ким бўлмайди,
лекин жавобингни эшитадиган Зот бор.
Эй Роббим...
Тилим айтолмаган сўзларни ҳам
Сенга маълум қил.
Қалбимда қолган оғриқларни енгил қил.
Айтилмай қолган муҳаббатларимни
гуноҳ эмас, дуога айлантир.
Мендан ранжиганларга кечирим,
менга озор берганларга афв,
мен соғинганларга эса хайр насиб эт.
Ва қалбимда айтилмай қолган энг буюк сўзни
ҳар куни янада самимий айтишни насиб қил:
«Эй Роббим, мен Сени севаман ва Сенга муҳтожман.»
Омин. 🤲🌹 | 474 |
