cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Mubaşşir Ahmad

Ушбу каналда сиз азизларимизга устоз Мубашшир Аҳмаднинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади. Реклама учун: @muazzin_91

Больше
Рекламные сообщения
85 911Подписчики
+5924 часа
-3027 дней
-44330 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Қимор аҳкомлари Қимор - ютиш ва ютқазиш ўртасида қоладиган ўйиндир. Унинг ёмонлиги бировларнинг ҳаққи норози бўлган ҳолда бошқаларга ўтиб кетишида. Уламолар қиморнинг ҳамма тури ҳаром эканига иттифоқ қилишган. Аллоҳ таоло айтади: "Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз" ("Моида" сураси, 90-оят). Қиморнинг ҳаром бўлиши ҳикматини Аллоҳ қуйидагича баён қилади: "Албатта, шайтон хамр ва қимор туфайли ораларингизга адоват ва ёмон кўришликни солишни ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсишни хоҳлайди. Энди тўхтарсизлар?!" (Аллоҳ таоло бу икки нарсани–хамр ва қиморни «ифлослик ва шайтоннинг иши», деб атамоқда. Аллоҳ Ўз бандаларига меҳрибон бўлгани учун уларни ифлослик ва шайтоннинг ишидан қайтаради. Нопок таомларни зарарли бўлгани учун ҳаром қилганидек, ифлос ишларни ҳам бандаларига зарарли бўлгани учун ҳаром қилади). ("Моида" сураси, 91-оят). Қиморбоз топган маблағ ҳаром ва ифлос киримдир. Ҳаромдан мол топган киши тезроқ уни зиммасидан соқит қилиши керак. Бу ё молни эгасига қайтариш билан ёки у топилмаса, камбағалга бериш билан бўлади. Жумҳур фуқаҳо ҳукмига кўра қиморбоз-яширмай гуноҳ қилувчи фосиқларга салом бериш макруҳдир. Қимор ўйнаш гуноҳи кабира бўлгани учун қиморбознинг шаҳодати қабул қилинмайди. Гарчи бир марта ўйнаган бўлса ҳам. Раҳбарлар гуноҳ ишларни ман этиши лозим, жумладан қиморни ҳам. Қиморбоз экани исботланганларни албатта жазолаши керак. (Нашрга тайёрланаётган "Катта фиқҳ энциклопедияси"дан қисқартириб олинди). @MubashshirAhmad
Показать все...
👍 647💯 71🔥 39 11😢 8👎 6👏 2🎉 2👌 2
Биттаси бокиралик оғир юк деса, бошқаси танасини кўз-кўз қилса. Биттаси монополияни қонунийлаштирса, бошқаси қиморни машруъ эттирса. Яна биттаси ароқхўрликни қўллаб-қувватласа ва бошқаси, афифалик тимсоли ҳижобга қўл чўзса... Кундан кунга ботилнинг овози баландласа ва бузғунчилик қувват олса. Билъакс ислоҳ йўли қийинлаштирилиб, насиҳатгўй насиҳати учун маҳкамага тортилса. Фасоднинг панжасига панжа урилмаса, бўлди "Бас!" дейилмаса... Фасод ана шунда бошланажак. Унинг балоса ҳамманинг бошига ағдарилажак. Ҳақ таоло айтади: "Агар Аллоҳ одамларнинг айримларини айримлари билан дафъ қилиб турмас экан, шубҳасиз, Ер фасодга дучор бўлади". ("Бақара" сураси, 251-оят). "Агар Аллоҳ одамларнинг айримларини айримлари билан дафъ қилиб турмас экан, шубҳасиз, Аллоҳ номи кўп зикр қилинадиган (роҳибларнинг) узлатгоҳлари, (насронийларнинг) бутхоналари, (яҳудийларнинг) ибодатхоналари ва (мусулмонларнинг) масжидлари вайрон қилинган бўлур эди. Албатта Аллоҳ Ўзига (яъни, динига) ёрдам берадиган зотларни ғолиб қилур". ("Ҳаж" сураси, 40-оят). Демак, Илоҳий қонуният бузғунчиликка қарши туришни тақозо этади, ботилнинг ҳужумини дафъ этишни талаб қилади. "Замон бузилиб кетяпти", "Биз нима ҳам қила олар эдик", дея қўл қовуштириб ўтиришни тақиқлайди. Ёвузлик, бузуқлик кучларига қарши туришни амр этади. Агар унга "Бас!" дейилмаса, фасодига қарши турилмаса, унда уммат нусратдан мосуво бўлади ва Аллоҳ бошқаларни ғолиб қилиб қўяди. Ҳақ таоло айтади: "Агар қўзғолмасангиз, У зот сизни аламли азоб билан азоблайдир. Ўрнингизга бошқа қавмни келтирадир. Сиз Унга зарар келтира олмассиз. Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир". ("Тавба" сураси, 39-оят). @MubashshirAhmad
Показать все...
👍 858😢 316💯 85🔥 31 13👎 4🤬 4😨 3🎉 2🤝 2👏 1
"Эй мўминлар, ароқ (маст қиладиган ичкилик ичиш), қимор (ўйнаш), бутлар (яъни, уларга сиғиниш) ва чўплар (яъни, чўплар билан фолбинлик қилиш) шайтон амалидан бўлган ҳаром ишдир. Бас, нажот топишингиз учун уларнинг ҳар биридан узоқ бўлингиз! Ичкилик, қимор сабабли шайтон ўрталарингизга буғзу адоват солишни ҳамда сизларни Аллоҳни зикр қилишдан ва намоз ўқишдан тўсишни истайди, холос! Энди тўхтарсизлар!". ("Моида" сураси, 90-91-оятлар). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ким нарда (ўша пайтдаги қимор) ўйнабди, гўё қўлини чўчқа гўшти ва қонига булғабди", деганлар. Ушбу берилган ҳаволада Ўзбекистонда қимор ўйинларини қонунийлаштириш сабаблари баён қилинган. Юқоридаги илоҳий қайтариқлар фонида у сабаблар ўта мантиқсиз ва ахлоқсиз кўриниш касб қилган. Аллоҳнинг наҳий ва қайтариқларини менсимаслик халқимиз бошига ҳали жуда кўп балолар келтиради. Бу ҳаммага маълум ҳақиқат! @MubashshirAhmad
Показать все...
👍 439😢 139💯 74🔥 22🤬 17😭 9🤔 3😱 2🎉 2👎 1
🎬 "Azon Global" жамоаси ёш ва маҳоратли режиссёрларни ишга таклиф этади ✅ Керакли кўникмалар: • масъулиятли, тартибли ва креатив бўлиши; • камида 1-2 йиллик амалий тажриба; • мустақил сценарий ёза олиш; • монтаж ҳам қила олса афзаллик ҳисобланади; 🔘 Имкониятлар: • Ётоқхона, кунига 3 маҳал овқат; • Касбий ўсиш ва илмий ривожланиш; • Ойлик суҳбат давомида келишилади; 🇹🇷 Иш жойи Истанбулда. Номзодлар Истанбулда яшаши ёки шу ерга келиб, ишлай олиши керак. 🖇 Ўзингиз ҳақингиздаги маълумотларни ҲАВОЛА орқали ўтиб тўлдиришингиз сўралади. 🤝 Имкониятни бой берманг ва сиз ҳам жамоамиз аъзосига айланинг!
Показать все...
👍 214🤩 31🔥 12🤬 5💯 5👏 2 1👎 1
Ҳақиқий шукр - Аллоҳ берган неъматни У ҳаром қилган ишларга ишлатмасликдир. Жунайд Бағдодий роҳимаҳуллоҳ @MubashshirAhmad
Показать все...
👍 679😢 104🔥 75💯 21👏 20 7
#сарказм Ўзбекларнинг йиллик ароқ истеъмоли ўртача 2.5 литр экан, бу 112,5 млн литр, 5 625 000 000 000 сўм дегани. Шу пулга нечта мактаб қурса бўларкан ёки а?! Ибодатга пул сарф қилгандан кўра мактаб қур дейдиганлар, хафа бўлмас а... @nishondagi_gaplar_tegadi @MubashshirAhmad
Показать все...
👍 1042💯 202😢 154🔥 49😱 30😁 24 8👎 8🤬 7🤝 7🤔 1
Хабар берилишича, Ғазодаги оммавий қабристонда 392 жасад топилди. Уларнинг 20 таси тириклайин кўмилган. Носир мажмуаси ҳудудидаги бу янги қабристонга исроил босқинчилари полиэтелен пакетларга солинган жасадларни 3 метрлик чуқурга улоқтиришган. © Yeni Şafak на русском @MubashshirAhmad
Показать все...
😢 858😭 439🤬 281🤯 41👍 38🤔 9😨 7😱 4👎 2😁 1
Халқ қийинчиликка чидайди, ёлғонга чидамайди... «Аср шоҳиди» кўрсатуви, 15-қисм. Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/Js5jeSd8iIs ©️Azon Global
Показать все...
👍 161💯 46 4👎 2🔥 2🤔 1
Тўрт нарса қалбинг ёришмоғига ёрдам беради. 1. Кўп зикр қилиш. 2. Доимий сукутда бўлиш. 3. Хилватга чекиниш. 4. Емоқ-ичмоқни камайтириш. Ибн Атоуллоҳ Сакандарий роҳимаҳуллоҳ @MubashshirAhmad
Показать все...
👍 750🔥 104💯 60😢 39 21👏 5👎 1🤔 1🤩 1
Сени Аллоҳдан чалғитган ҳамма нарса бахтсизликдир. Абу Сулаймон Дороний раҳимаҳуллоҳ @MubashshirAhmad
Показать все...
👏 493😢 333👍 172💯 107🔥 51😭 36 9🤔 3👎 2