SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal
Открыть в Telegram
Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ - тиббий маслаҳат - фойдалик тавсиялар https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Больше5 028
Подписчики
-624 часа
-517 дней
-25730 дней
Архив постов
Иссиқ кунларда айрон: организм учун фойдали танлов
Айрон — қатиқ ёки йогурт асосида тайёрланадиган табиий ичимлик бўлиб, айниқса иссиқ кунларда организм учун жуда фойдали ҳисобланади. У чанқоқни қондириш билан бирга, терлаш орқали йўқотилган суюқлик ва айрим минералларни қисман тўлдиришга ёрдам беради.
Айрон таркибидаги фойдали сут кислотаси бактериялари ичак микрофлорасини қўллаб-қувватлайди, овқат ҳазм бўлишини яхшилайди ва ичак фаолиятининг меъёрда ишлашига кўмаклашади. Шунингдек, у кальций, оқсил ва бошқа муҳим озиқ моддаларнинг яхши манбаи ҳисобланади.
Бироқ, айронни танлашда унинг таркибига эътибор бериш муҳим. Туз миқдори юқори бўлган ёки кўп миқдорда қўшимчалар қўшилган маҳсулотларни тез-тез истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Қон босими юқори бўлган ёки тузни чеклаши лозим бўлган инсонлар тузи кам айронни танлаганлари маъқул.
Энг яхши натижа учун айронни янги, совутилган ҳолда ва меъёрида истеъмол қилиш тавсия этилади. Шуни ҳам унутмаслик керакки, айрон фойдали ичимлик бўлса-да, у оддий ичимлик сувининг ўрнини тўлиқ боса олмайди. Иссиқ кунларда етарли миқдорда сув ичиш саломатлик учун энг муҳим омиллардан бири ҳисобланади.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️Каналга уланиш 👇👇👇
https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
❗️💊 Шифокорлар фарзандларига контракт пулининг бир қисми қоплаб берилади
Энди камида 15 йил иш стажига эга тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандлари учун контракт тўловининг 30% гача субсидия ажратилади.
Субсидия миқдори 15 БҲМдан (6,18 млн сўм) ошмайди ва давлат ҳамда нодавлат ОТМларда ўқиш учун берилади.
Аризалар эса subsidiya.imv.uz портали орқали қабул қилинади.
📺«Namangantoday» обуна бўлинг!
❗️Машинадаги ёқимли ҳид ортида қандай хавф яширинган
Манба
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️Каналга уланиш 👇👇👇
https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe
Нима учун шафтоли фойдали?
Шафтоли нафақат мазали мева, балки организм учун жуда фойдали озиқ-овқат ҳисобланади. Унинг асосий фойдалари:
▪️Иммунитетни мустаҳкамлайди — таркибидаги С витамини организмнинг ҳимоя тизимини қўллаб-қувватлайди.
▪️ Овқат ҳазм қилишни яхшилайди — толага бой бўлгани учун ичак фаолиятини меъёрлаштиришга ёрдам беради.
▪️Юрак саломатлигини қўллаб-қувватлайди — калий моддаси қон босимини меъёрда ушлаб туришга кўмаклашади.
▪️Тери учун фойдали — А ва С витаминлари терининг соғлом ва таранг бўлишига ёрдам беради.
▪️Кўз саломатлигини қўллаб-қувватлайди — бета-каротин ва А витамини кўриш қобилияти учун муҳим.
▪️Организмни сувсизланишдан сақлашга ёрдам беради — шафтолининг катта қисми сувдан иборат бўлиб, айниқса ёз фаслида фойдали.
▪️ Кам калорияли — вазнни назорат қилаётганлар учун яхши танлов.
Қисқа тавсия: Кунига 1–2 дона янги шафтоли истеъмол қилиш кўпчилик соғлом инсонлар учун фойдали. Аммо қандли диабет ёки айрим аллергиялари бор инсонлар меъёрни шифокор тавсиясига кўра белгилашлари мақсадга мувофиқ.
Қизиқарли факт: Битта ўртача шафтолида тахминан 60 килокалория бўлиб, у С витамини, А витамини, калий ва антиоксидантларга бой.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️Каналга уланиш 👇👇👇
https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe
Бугунги кунингиз қандай ўтганидан қатъи назар, энг муҳими — соғ-саломат экансиз. Демак, сиз ҳаётнинг энг катта неъматига эгасиз. Соғлик бор жойда умид ҳам, бахт ҳам, эртанги кун учун имконият ҳам бор.
Тунингиз осуда, қалбингиз хотиржам, уйқунгиз ширин бўлсин. Эртанги кун сизга янги қувончлар, эзгу ниятлар ва омадлар олиб келсин. Хайрли тун!
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️Каналга уланиш 👇👇👇
https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe
Repost from N/a
Дўстингизни йўқотиш нималигини ҳеч тасаввур қилиб кўрганмисиз?
Баъзи айрилиқлар шовқин билан эмас, сукут билан бошланади. Бир кун келиб сезасиз: қаршингиздаги инсон ҳануз ёнингизда, аммо аввалгидек сиз билан эмас. Чунки дўстликни бузадиган нарса масофа эмас, қалбдаги ишончнинг дарз кетишидир.
Ишонч дарз олган лаҳзадан бошлаб, энг самимий суҳбатлар ҳам бегоналардек жаранглайди. Сиз уни ёнингизда ушлаб қолишингиз мумкин, лекин унинг қалби аллақачон сиз етолмайдиган манзил сари йўл олган бўлади.
Дўстликни йўқотиш бир инсонни эмас, ўзингизнинг бир бўлагингизни йўқотишдир. Шунинг учун айрилиқ содир бўлмасидан олдин, бир-бирингизни асранг. Чунки айрим ришталар узилгач, уларни қайта боғлаш мумкин бўлса ҳам, аввалги мустаҳкамлигини қайтариш деярли имконсиз.
Санжарбек Ҳамидов
Repost from N/a
Қадриятларни сақлайдиган куч — ибрат
Катталар ҳар қандай жамиятнинг виждони, оиланинг таянчи, авлодлар тарбиясининг биринчи мактабидир. Ёшлар насиҳатни аввало сўздан эмас, катталарнинг ҳаёти, муомаласи ва одобидан ўрганади. Шунинг учун ҳам «ибрат» деган тушунча аввало катталардан бошланади.
Бугун эса кўп ҳолларда бирор камчиликни кўрсак,«Замон ўзгарди», дея баҳона қиламиз. Аслида замоннинг ўзи на яхши, на ёмон уни инсоннинг феъл-атвори, қадрияти ва масъулияти белгилайди. Демак, ўзгарган замон эмас, айрим ҳолларда одамларнинг ўз қадриятларига бўлган муносабатидир.
Фарзандлар бизни эшитишдан кўра кўпроқ кузатади. Улар бизнинг ҳар бир сўзимизни эмас, ҳар бир амалимизни такрорлайди. Шундай экан, келажак авлод қандай бўлишини истасак, аввало ўзимиз шундай инсон бўлишимиз керак.
Келинг, қадриятларимизни замонга мослаштириш эмас, замонни қадриятларимиз билан безашни ўрганайлик. Чунки ибратли катталар бор экан, тарбияли ёшлар ҳам бўлади. Бу азалий анъана давом этиши, ҳар биримизнинг ҳаётий масъулиятимиз ва энг улуғ бурчимиз бўлиб қолиши керак.
Санжарбек Ҳамидов
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️Каналга уланиш 👇👇👇
https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe
Сирканинг кўп фойдаси бор! Барчаси билан танишинг
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️Каналга уланиш 👇👇👇
https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe
⚠️ ОБШИРНИЙ ИНФАРКТ: Уни кўрсатадиган 3 та белги ва ҳаётни сақлаб қолиши мумкин бўлган тезкор ҳаракатлар.
📹 Батафсил маълумот — видеода.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️Каналга уланиш 👇👇👇
https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe
❗️Ўзбекистонда шу кунларда кузатилаётган жуда иссиқ ҳаво ҳарорати 21 июль (сешанба) кунидан барча ҳудудларда чекина бошлайди. Ҳаво ҳарорати 6-9 даражага пасайиши прогноз қилинмоқда — Ўзгидромет
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️Каналга уланиш 👇👇👇
https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe
Чақалоқларни бир кунда неча марта чўмилтириш керак? Кўпчилик ота-оналар буни билмайди!
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe
Наманганда болалар учун бепул юқори малакали тиббий кўриклар бошланди
Бугун Наманган вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида Болалар миллий тиббиёт маркази мутахассислари иштирокида бемор болаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари бошланди.
Ҳафта давомида пойтахтдан пластик жарроҳ, уролог, болалар жарроҳи, окулист, нейрохирург ва бошқа мутахассислар вилоятга келиб, бемор болаларни саралаш, даволаш ҳамда юқори технологияли жарроҳлик амалиётларини амалга оширадилар.
Тиббий кўриклар Наманган вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази билан бир қаторда Янгиқўрғон тумани ва бошқа ҳудудларда ҳам ташкил этилади.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe
❗️Ёз фаслида тердан чиқадиган ёмон ҳидни қандай йўқотиш мумкин
Видеони томоша қилинг ва батафсил маълумотга эга бўлинг!
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe
Эрталаб нонушта қилмасликнинг оқибати...
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe
☀️ ССВ аҳолига жазирама иссиқдан сақланиш бўйича тавсиялар берди
Жумладан:
⚠️ Хавф гуруҳига кирувчи фуқаролар (65 ёшдан ошган кексалар, чақалоқлар ва ёш болалар, ҳомиладор аёллар, юрак-қон томир, қандли диабет, буйрак, нафас йўллари ва бошқа сурункали касалликлари бўлган беморлар, юқори қон босими ёки юрак дориларини, “сув ҳайдовчи”, аллергияга қарши ёки психотроп препаратларини қабул қилувчилар) ҳолидан мунтазам хабар олиб туриш;
⚠️ Чанқоқни кутмасдан, кун давомида оз-оздан ва тез-тез сув ичиш. Юрак, буйрак касалликлари ёки шишга мойиллиги бор беморлар эса суюқлик миқдорини шифокор тавсиясига кўра белгилаши керак;
⚠️ Енгил, кенг, ҳаво ўтказувчан ва оч рангли кийимлар кийиш;
⚠️ Оғир, ёғли, қовурилган, аччиқ ва ҳазм бўлиши қийин овқатлардан сақланиб, сабзавотли салатлар, енгил шўрвалар, қатиқ, айрон, творог, тухум, товуқ ёки балиқ гўшти, мевалар истеъмол қилиш;
⚠️ Тахминан соат 11:00 дан 17:00 гача очиқ қуёш остида юришни чеклаш;
⚠️ Ҳеч қачон болаларни, кексаларни ёки ҳайвонларни автомобил ичида ёлғиз қолдирмаслик.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe
❗️Ёзда қон қуюқлашиши жиддий хавф
Манба
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe
Сиз ҳам кондиционер тагида ётиб елкангизни оғритиб қўйдингизми?
Унда бу мутахассис маслаҳатлари айнан сиз учун!
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe
