cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Salomatlik saboqlari

Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ - тиббий маслаҳат - фойдалик тавсиялар https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Больше
Рекламные посты
1 585
Подписчики
-424 часа
-207 дней
-5530 дней
Время активного постинга

Загрузка данных...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Анализ публикаций
ПостыПросмотры
Поделились
Динамика просмотров
01
❗️Буни билишингиз керак! 💐 Аллергия энг кенг тарқалган сурункали касалликлардан бири. У мураккаб хасталик бўлиб, иммунитет тизимининг атроф-муҳитнинг баъзи таркибий қисмларига юқори сезувчанлиги билан юзага келадиган ҳолатдир. 🌐 ЖССТ маълумотларига кўра, дунёда ҳар тўртинчи бола аллергиядан азият чекади. 🐝 Ҳашаротларнинг заҳри баъзи одамларда оғир ва ҳатто ҳалокатли реакцияларга олиб келиши мумкин. Инсект аллергия деб аталувчи бу хасталик ёз фаслида зўрайиши мумкин. Профилактика эса бу касалликнинг нохуш аломатларидан ҳимояланишга ёрдам беради. 👩🏻‍⚕️ Шундай экан, Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори Шаҳло Ишмуҳамедованинг бу борадаги тавсияларига қулоқ тутамиз. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
3331Loading...
02
☪️ Ийдул Азҳо- Қурбон ҳайити муборак бўлсин! 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
1 46150Loading...
03
❗️Буни билишингиз керак! 🌐 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг жорий йилда янгиланган ҳисоботига кўра, 2019 йилда дунёда астма билан касалланганлар сони 262 миллион нафарни ташкил қилган. Астма жиддий касаллик, аммо тўғри даволаш йўли билан уни назорат остида ушлаб туриш мумкин. 🌞 Афсуски, ёзнинг жазирама иссиқ кунлари бронхиал астма билан оғриган беморлар учун маълум қийинчиликлар вужудга келади. Аммо керакли эҳтиёт чораларини кўриш орқали уларни енгиллаштириш мумкин. 👩🏻‍⚕️ Бу борадаги тавсиялар билан эса Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори Шаҳло Ишмуҳамедова бўлишди. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
6055Loading...
04
Буни билишингиз керак! ❓Кимлар аъзо ва тўқималар бўйича донор бўлиши мумкин? ❓Донорлик учун қандай қарши кўрсатмалар бор? ❓Юртимизда трансплантация амалиётларининг амалга оширилиши қандай кечмоқда? ✅ Ушбу саволларга академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хируругия илмий-амалий тиббиёт маркази трансплантологи Акром Аҳмедов батафсил жавоб беради. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
7603Loading...
05
Эртаки тарвуздан заҳарланмаслик учун уни қандай тўғри танлаш керак? Кимёвий ўғитлар билан ҳаддан ортиқ ишлов берилган тарвузлар инсон саломатлигига жиддий хавф туғдириши мумкин. Тарвуз сотиб олаётганда маҳсулотнинг бутунлигига, чиримаганига ва кимёвий ўғитлар билан меъёрдан ортиқ тўйинтирилмаганига эътибор қаратиш керак. Агар таркибида нитрат моддаси меъёрдан ортиқ бўлган тарвуз истеъмол қилинса, унинг нохуш белгилари 4-6 соатдан кейин пайдо бўлади. Бундай ҳолатда кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши, қорин ва бош оғриғи, тана ҳароратининг 38-39 даражагача кўтарилиши каби аломатлар кузатилиши мумкин. Заҳарланиш белгилари пайдо бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим. ©️Соғлиқни сақлаш вазирлиги 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
96515Loading...
06
❗️Кучли бош оғриғи, нутқ бузилиши, вақтинча кўрмаслик... Бу — кўз мигрени аломатлари бўлиши мумкин 📌 Кўз – инсон танасидаги энг нозик аъзо. Шу боис уни парваришлаш ва зарур озуқа моддалари билан таъминлаш алоҳида эътиборни талаб қилади. Акс ҳолда турли муаммолар кузатилиши ҳеч гап эмас. Шулардан бири кўз мигренидир. Хўш, у қандай касаллик? Кўз мигренининг келиб чиқишига қандай омиллар сабаб бўлади? Ушбу саволларга Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси шифокори Мавжуда Жунадуллаева жавоб берди. 🤕 — Мигреннинг бир нечта тури мавжуд. Уларнинг сабаблари, кечиши ва бошқа симптомлари ўхшаш ёки бир-биридан фарқланади, — дейди мутахассис. 👁 — Кўз мигрени эса мигреннинг бир тури бўлиб, бунда бош ва кўзнинг оғриши, кўнгил айниши билан бирга, кўриш майдонида ўзига хос ўзгаришлар кузатилади. Баъзи беморларда кўз тирқиши қисилиши, кўз ҳаракати чекланиши ва нарсаларнинг иккита бўлиб кўриниши (диплопия) рўй беради. 🥞 Касаллик бир неча босқичларда ривожланади. Аввалига беморда чарчоқ, уйқу босиши, кўп эснаш, чанқаш, ширинликка бўлган эҳтиёж кучаяди. Ёруғлик ва баланд товушлар беморга ёқмайди. Бошнинг энса қисмида тиришиш кузатилиб, бу ҳолат 1 соатдан 2-3 кунгача давом этиши мумкин. 👀 Кейинги босқичда кўз олдида ялтироқ доғлар ва ёруғлик чақнаши билан бирга, кўриш майдонида нуқсонлар юзага келади ва объектлар шакли бузилиши, ҳатто, вақтинча кўрмаслик кузатилади. 🖇 Баъзи беморларда эса нутқ бузилиши, қўлларда увишиш намоён бўлиб, бу симптомларнинг давомийлиги одатда 5-60 дақиқа давом этади. 💊 Учинчи босқичда касаллик бошнинг ярмида кучли оғриқ, кўнгил айниши ва қайт қилиш билан кечиб, кўпинча бош оғриғига қарши препаратлар беморга фойда бермайди. Кучли чарчоқ ва оғриқ туфайли у ухлай олмайди. 🩺 Тўртинчи босқич оғриқлар аста-секинлик билан қайтиши, кўриш қобилиятининг тикланиши билан 2 соатдан 3 кунгача давом этади. 👨🏻‍💻 Кўз мигренининг белгилари беморда мунтазам кузатилмайди ва бу хасталикка барча касб эгалари чалиниши мумкин. Қолаверса, касаллик ёш танламайди, яъни ёш болалар, ҳомиладорлар ва катта ёшли инсонларда ҳам бирдек кузатилади. ❇️ Хасталик хуружи кўпинча қуйидаги сабаблар таъсирида бошланади: 📱 компьютер, телефон ва гаджетлардан узоқ вақт фойдаланиш; 🥱 сурункали чарчоқ ва уйқусизлик; 😔 кучли стресс; 🧪 гормонлар алмашинувининг бузилиши; 💊 айрим дори воситаларининг асорати; 🥮 ширинликка ружу қўйиш; 🩺 кислород етишмаслиги; 🌥 об-ҳаво ўзгаришлари ва бошқалар. 🛏 Касаллик ва хуружларининг олдини олиш учун ўз вақтида дам олиш, ортиқча жисмоний ва ақлий зўриқмаслик, ўткир ҳид ва таъмли маҳсулотларни истеъмол қилмаслик, зарарли одатлар (тамаки чекиш, спиртли ичимликлар ичиш)ни тарк этиш, стресс ҳолатларига тушмаслик, спорт билан мунтазам шуғулланиш, бир сўз билан айтганда соғлом турмуш тарзига риоя қилиш лозим. ‼️ Агар касалликнинг белгилари давом этса, албатта, шифокорга мурожаат қилиш зарур. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
8159Loading...
07
«Океан» болалар реабилитация маркази - фарзандингиз саломатлигини тиклашда ва унда сузишга бўлган қизиқишни уйғотишда энг муносиб марказ! 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
7575Loading...
08
🍵Нега одамлар жазирамада иссиқ чой ичади? Бу қанчалик тўғри? “Ёзнинг иссиқ кунларида иссиқ чой ичиш организмнинг ички ҳароратини мувозанатлаштиришга ёрдам беради. Иссиқ чой ичганда тана терлаш орқали ўз-ўзини совитади ва бу салқинликни ҳис қилишга олиб келади”, - дейди Юнусобод туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Шоира Абдусаттарова. Иссиқ чойнинг кўплаб фойдалари бор, жумладан: 🔸Чой антиоксидантлар билан бойитилган, бу эса ҳужайраларни зарарли моддалардан ҳимоя қилади ва қариш жараёнини секинлаштиради. 🔸Иссиқ чой ҳазм қилишни яхшилашга ёрдам беради ва бу жараённи енгиллаштиради. 🔸Кўплаб чой турлари тинчлантирувчи таъсирга эга бўлиб, стресс ва асабийликни камайтиради. Масалан, мойчечакли чой уйқуни яхшилашга ёрдам беради. 🔸Занжабил чойи иммун тизимини мустаҳкамлайди, совқотиш ва инфекцияларга қарши курашади. 🔸Чой юрак-қон томир тизими фаолиятини яхшилаб, қон босимини пасайтиради. ©️Соғлиқни сақлаш вазирлиги 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
97914Loading...
09
Президент Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Қарорга кўра, 2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.  Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади. 📝 Namangantoday ➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
82222Loading...
10
#ТАВСИЯ Мошнинг фойдали хусусиятлари Мошда кўп миқдорда мия, юрак ва асаб тизими фаолиятини қўллаб-қувватлаб турувчи фойдали моддалар ― магний, фосфор, калий мавжуд. Агар истеъмол қилинадиган таомлар рўйхатига мунтазам мошли овқат қўшилса, стресс ҳолатларни осонлик билан ўтказиш ва ўзини йўқотмасликка эришилади. Шунингдек, хотира ва кўриш қобилияти яхшиланади, суяклар ва бўғимлар янада мустаҳкамроқ бўлади. Мошда аллергия ва астмани енгишда ёрдам бериш каби шифобахш хусусиятлар ҳам бор. Юртимизда мошдан мошкичири, мошхўрда каби лаззатли таомлар тайёрланади ва хуш кўриб тановул қилинади. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
1 06424Loading...
11
Бугун кечки ва тунги вақтларда 5—6 баллик геомагнит бўрони бўлиши прогноз қилинмоқда. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
7864Loading...
12
Ёз фаслида саломатликни сақлашнинг 7 муҳим қоидаси Ёзнинг иссиқ ҳарорати инсон танасида айрим муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Шу сабабли бу фаслда гигиена қоидаларига риоя қилиш, нафақат шахсий тозаликни сақлаш, балки касалликларнинг олдини олишда ҳам муҳим аҳамиятга эга. ССВ матбуот хизмати томонидан ушбу қоидалар ҳақида маълумот тақдим этилди. 1. Овқат тайёрлаш ва сақлаш. Биламизки, иссиқ об-ҳавода баъзи озиқ-овқат маҳсулотлари жуда тез айнийди. Шу сабабли доим тоза ва озода жойларда таомланиш, тез бузиладиган маҳсулотлардан сақланиш зарур.   Бозорлар, кўчалар ва йўл ёқаларида сотиладиган уй шароитида тайёрланган овқатлар ҳамда қўлбола ичимликларни асло истеъмол қилманг. Шунингдек, мева ва сабзавотларни яхшилаб ювинг. Гўшт ва сут маҳсулотларини фақат совутгичда сақланг. 2. Сув ҳавзаларида чўмилиш. Чўмилиш ҳавзаларидаги ифлосланган сув ўткир вирусли ичак инфекциялари, гепатит (А, Е), ичбуруғ, ичтерлама, лямблиоз каби хавфли касалликларни келтириб чиқаради. Шунингдек, очиқ сув ҳавзаларида сузиш турли тери хасталиклари, бурун, оғиз ва қулоқ шиллиқ қаватлари яллиғланишига ҳам олиб келиши мумкин. Шу боис доим тоза ва дезинфекция қилинган сунъий сузиш ҳавзаларида чўмилиш лозим. Шахсий сочиқ ва сузиш воситаларини ишлатиш, уларни бегона одамларники билан алмаштирмаслик зарур. 3. Қўлларни тез-тез ювиш. Ёз фаслида совун ва антисептик геллар ёрдамида тез-тез қўлларни ювиб туриш терини озода сақлаб, зарарли бактерия ва вируслардан халос этади. Айниқса, овқатланишдан олдин ва кейин ҳамда ташқаридан уйга келганда бу одатни канда қилмаслик лозим. 4. Илиқ душ қабул қилиш. Жазирама ҳаво терида бактерияларни кўпайтириши мумкин. Шу боис иссиқ кунларда тез-тез илиқ душ қабул қилиш саломатлик учун фойдали. У инсонни тетиклантириб, танадаги ғуборларни кетказади. 5. Ҳожатхонадан фойдаланиш. Жамоат ҳожатхоналаридан фойдалангач, албатта, қўлларни совунлаб ювиш керак. Агар бунга имкон бўлмаса, антисептик воситаларни ишлатиш тавсия этилади. Шунингдек, жамоат жойларида эшик тутқичлари ва умумий фойдаланиладиган буюмларни ушлагандан кейин ҳам қўлларни совунлаб ювиш мақсадга мувофиқ. 6. Тоза сув ичиш. Иссиқ кунлари организм жуда кўп суюқлик талаб қилади. Бундай пайтда, албатта, тоза ва хавфсиз ичимликлар истеъмол қилиш керак. Айниқса, қайнатилган ёки фильтрланган тоза сув ичиш танада суюқлик балансини ушлашга ёрдам беради. 7. Уй ва иш жойида гигиена. Иссиқ кунларда уйларни тозалаш, намликни назорат қилиш ва ҳавони алмаштириб туриш жуда муҳим. Эшик тутқичлари, стол ва бошқа тез ифлосланадиган жойларни дезинфекция воситалари билан тозалаш турли касалликларга чалинишнинг олдини олади. Бундан ташқари, иш жойида шахсий озодаликка риоя қилиш, иш қуролларини доимий тоза сақлаш, хона ҳавосини тез-тез алмаштириб туриш, кондиционер ва вентиляторлардан тўғри фойдаланиш саломатликни сақлашда жуда муҳим. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
1 53922Loading...
13
Бахт ва бахтсизлик, омад ва омадсизлик ёнма-ён юради дейдилар. Ҳозиргина кулиб турган кўзларга ғам булути соя ташлаши ҳеч гап эмас экан. Ҳаёт деганлари жуда қизиқ, тасодифларга, қувончу ташвишларга тўла экан. Лекин инсон қачон, қай вақт бўлмасин, ҳамма нарсага ҳатто тақдирнинг оғир синовларига-да бардош беришни билиши ҳам шарт экан. Ҳаётимдан жуда бахтиёр эдим, ишларим юришгандан-юришди. Савдода омадим кулган экан. Давлатманд бўлдим, қўша-қўша машиналар, қасрмонанд уйлар обрўйимга обрў қўшарди. Оиламдан ҳам кўнглим тўқ эди, оқила аёлим, шириндан-шакар фарзандларим бор эди. Мен баъзан туш кўраётганга ўхшардим, уйғониб кетишдан чўчирдим. Кўнглимдаги ғашликнинг боиси бор экан. Боғимдаги гўзал, ақлли, доно гулим, якка-ю ёлғизим Нигора қизимнинг гулдек очилган пайтда хазон каби сўлиб бораётгани ақлу ҳушимни бошимдан учирди. Менга на бойлик, на қувонч татирди, уйқуларим қочди. Шифокорларнинг сўзига қараганда Нигора оққон экан. Бормаган дўхтир, табиб, оёғим етмаган шифохона қолмади ҳисоб. Бор-будимни сарфладим, натижа бўлмади. Чет элдаги номдор профессорларгача бориб маслаҳатларига қулоқ тутдим. Нигора эса кун сайин ҳолсизланиб, кўзини очгани ҳам мадори қолмади. Энг қора кун, мудҳиш фожеа рўй берди. Вужудим парчаланиб кетди. Энди мен ҳеч ким эмасман, инсон боласи учун фарзанд доғини кўриш дўзах оловидан-да кучлироқ эканини биласизми? Телбалардек қичқираман, дунёларига ўт қўйгим келади. Толесизлигимдан, қўлимдан ҳеч нарса келмаслигидан ўкиниб-ўкиниб йиғлайман. Кечалари самога термуламан, наҳотки ажал олдида инсон боласи шунчалар ожиз, нотавон бўлса?! Давлатмандлик ҳам ғурбат экан-да… Ундан кўра бир бурда нонга қорним тўйиб-тўймаса ҳам майли эди, ёлғизгина жигаргўшам ёнимда бўлса қани эди… Оёқ остида думалаб ётган тошга айланиб қолсам эди… Дардимга даво йўқлигини биламан, лекин нима қилай?!! Санжарбек ҲАМИДОВ (NAMANGANTODAY👇) ➥https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ
6966Loading...
14
Биласизми? 📌Кунига қанча сув ичиш керак? ✅ Организмдаги сув балансини меъёрда ушлаб туриш учун қанча сув ичган маъқул экани ҳақидаги баҳсларга дуч келиб турамиз. Айрим мутахассислар 2 литр, бошқалари 3 литр, учинчи гуруҳ вакиллари эса эҳтиёжга қараб сув ичиш керак деб таъкидлайди. 🖇 Аслида эса ҳар куни ичиш учун мақбул сув миқдори бўйича умумий битта илмий хулосага келинмаган. Бу марказий асаб тизими ва бир нечта бошқа органларни ўз ичига олган организмдаги сувни тартибга солиш тизимининг мураккаблиги, шунингдек, тананинг индивидуал хусусиятлари билан изоҳланади. 📝 Инсоннинг сувга бўлган эҳтиёжи турли омилларга боғлиқ, уларнинг асосийлари: 🔸 жисмоний фаоллик даражаси; 🔸 атроф муҳитдаги иқлим шароитлари (ҳарорат, намлик даражаси); 🔸 умумий саломатлик ҳолати; 🔸 вазн; 🔸 махсус даврлар (ҳомиладорлик ва эмизиш). 🟢 Одамлар организми турлича бўлгани сабабли, вазн, терлаш, натрий йўқотиш ва иқлим шароитларига қараб эҳтиёжларини аниқлаб олгани фойдали. 👩🏻‍⚕️ Диетологларнинг фикрига кўра, ўртача ҳаво ҳарорати ва ўртача жисмоний фаоллик шароитида кунига ичиш керак бўлган тоза сув миқдорини бир килограмм вазнга 20-40 мл формуласи бўйича ҳисоблаш мумкин. 🧊 Шундай қилиб, катта ёшли эркаклар кунига ўртача 1,75 дан 2 литргача, аёллар 1,4 дан 1,6 литргача, болалар (ёшига қараб) 1 дан 1,6 литргача, ўсмирлар эса бир оз кўпроқ сув ичишлари керак. 🔄 Бу озиқ-овқат таркибидаги сувдан ташқари ўртача ҳисоб бўлиб, у ҳар бир киши учун алоҳида танланиши керак. Экстремал шароитларда танада кунига тахминан 8000 млгача сув йўқотилиши мумкин ва уни керакли миқдорда суюқлик ва электролитлар (натрий, магний, калий, кальций) билан тўлдириб олиш зарур. 🔗 Баъзида танадаги сувнинг умумий миқдори камайиши ёки кўпроқ суюқлик йўқотилиши натижасида сувсизланиш юзага келади. 🔻 Унинг умумий белгилари: 🔹 оғиз бўшлиғи, тил ва кўзларнинг қуруқлиги; 🔹 чанқаш ҳисси; 🔹 бош оғриғи; 🔹 чарчоқ. 📝 Кўп одамлар кунига етарли миқдорда сув ичиш борасида қийналишади. Бу борада кун бўйи тўғри сув ичишни одат қилиб олишга ва гидрация даражасини мувозанатда ушлаб туришга ёрдам берувчи айрим маслаҳатларни келтирамиз: 📎 эрталаб уйғонганингиздан сўнг дарҳол оч қоринга бир стакан илиқ сув (250 мл) ичинг; 📎 ичадиган сувингизни қуйидагича тақсимлаб олинг: тушликдан олдин 500 мл, тушдан кейин кечки овқатгача 500 мл, овқатланаётганда бир стакан; 📎 ҳар сафар чанқаганингизда, ҳатто, кечаси ҳам (лекин ётишдан камида 30 дақиқа олдин) сув ичинг. 🥘 Диетологлар овқатдан олдин, овқат пайтида ва ундан кейин мунтазам тозаланган сув ичишни тавсия қилади. Сувни овқатдан 15-30 дақиқа олдин ичиш идеал вариантдир. Бу ейилган овқатнинг тўлиқ ҳазм бўлишини таъминлайди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
97714Loading...
15
❓Ёзда офтоб уриши... Ундан қандай ҳимояланиш керак? ☀️ Баҳор фаслининг ёмғирли кунларидан сўнг юртимизда иссиқ ёз мавсуми бошланди. Ушбу жазирама фаслда офтоб уриши, халқ тили билан айтганда дам ўтиши энг кўп учрайдиган ҳолатлардан бири. Шу боис ундан сақланиш учун бир неча тавсияларга амал қилиш лозим. 👩🏻‍⚕️ — Ҳар бир фаслнинг инсон саломатлиги учун ижобий ва салбий таъсирлари бор, — дейди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори Дониёр Алимов. — Хусусан, ёзда қуёш тиғида узоқ вақт бош яланг ва баданни ҳимоя қилмаган ҳолда қолиш — офтоб уришига сабаб бўлади. 📌 Афсуски, кўпчилик бу ҳолатга “бироз дам ўтибди” дея беписандлик билан қарайди. Аслида эса унга эътиборсиз бўлиш, жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Чунки қуёш уриши — энг хавфли ҳолат бўлиб, у ташқи термал омиллар таъсирида организмнинг умумий қизиб кетиши ва ҳароратни меъёрда ушлаб туриш қобилиятини йўқотиши натижасида юзага келади. Унинг асосий белгилари қуйидагилар: 🤕 Кучли бош оғриғи; 😓 Терлашнинг тўхташи, тери қуруқ ва қизарган бўлиши; 🫀 Тез ва кучли юрак уриши; 👃Тез-тез нафас олиш; 😮 Ўткир нафас қисиши; 🩺 Бош айланиши; 🤮 Қусиш ёки кўнгил айниши. 🤒 Оғир ҳолатларда эса беморда алаҳсираш кузатилади. Тана ҳарорати, ҳатто, 41-42 даражагача кўтарилиши, чуқур беҳушлик ҳолати кузатилиши мумкин. 🥛 Бундай пайтда беморни, энг аввало, салқин жойга кўчириб ўтказиш лозим. Сўнг горизонтал ҳолда ётқизилиб, оёқларини сал кўтариш, кийимларини ечиш, юзини совуқ сувда ювиш ва бирор хўлланган матони юрак соҳасига қўйиш керак. Шунингдек, унга салқин ичимлик ёки қатиқ ичириш ва зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш лозим. Сабаби қуёш урган инсонга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш зарур. 🥛Иссиқлик уришининг олдини олиш учун бир неча тавсияларга амал қилиш лозим. Хусусан, жазирама кунларда организм кўп сув талаб қилади. Шу боис сувсизланишнинг олдини олиш учун кунига 3 литр миқдорда суюқлик ичиш (совутилган кўк чой, газсиз минерал сув, мевали, кам ёғли сутли ичимликлар) лозим. Тўғри тушадиган қуёш нурларидан сақланиш, ундан ҳимояловчи кремлар, кўзойнаклар ҳамда соябонлардан фойдаланиш керак. 👚 Кўчага чиқаётганда очиқ рангли табиий матодан тикилган енгил либослар ва иссиқдан сақлайдиган бош кийим кийиш зарур. Чунки улар организмни совутиш ва ультрафинафша нурлардан ҳимоялашга ёрдам беради. Ҳаво ҳарорати юқори бўлганда оғир жисмоний ишларни чеклаш ва кўпроқ ёпиқ жойларда бўлиш мақсадга мувофиқ. 👦🏻🧓Ёш болалар, кекса кишилар ва сурункали хасталиклар (юрак-қон томир, эндокрин, нафас олиш аъзолари, метоболик ва руҳий хасталиклар) билан оғрийдиган беморлар иссиқлик уришига кўпроқ мойил. Шу сабабли улар саломатлигини мунтазам кузатиб бориш муҳим. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
1 0499Loading...
16
❓Ёз фаслида кўзларни қандай ҳимоя қилиш керак? Ёзда кўз нурининг хиралашишига таъсир қилувчи омиллар кўп. Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси бош шифокори Отабек Икромов қайноқ фаслда уларни зарарли таъсирлардан ҳимоя қилиш бўйича бир неча тавсиялар билан ўртоқлашди. 😎 Қуёш нуридан ҳимояловчи кўзойнаклар: 👀 Ультрабинафша нурларидан ҳимояловчи кўзойнаклар танланг. Бу кўзларингизни қуёшнинг зарарли нурларидан асрайди. Кенг шляпа ёхуд бош кийимлар ҳам уларни зарарли таъсирлардан сақлайди. 👁 Кўзларнинг дам олишини таъминлаш: ☀️ Узоқ вақт қуёш ёки ёруғ муҳитда бўлганда, кўзларни дам олдириш учун мунтазам танаффус қилинг. 📱 Доимий равишда экранлар (компьютер, телефон, гаджет) олдида ўтиришдан сақланинг. Халқаро амалиётда экранларнинг зарарли таъсиридан фойдаланишда "20-20-20" қоидаси тавсия қилинади: ҳар 20 дақиқада 20 сония давомида 20 фут (6 метр) узоқликка қаранг. 📌 Гигиена ва кўз парвариши: 🧼 Қўлларни мунтазам ювиш ва юзга тегмасликка ҳаракат қилиш орқали кўзларни инфекциялардан ҳимоя қилинг. Шунингдек, уларни тез-тез намлантириб туринг. 🥗 Соғлом овқатланиш: 🐠 Кўзлар соғлиғи учун фойдали витамин ва антиоксидантлар, масалан, А, C, Е витамини, ёғ кислоталарини ўз ичига олган озиқ-овқатлар истеъмол қилинг. Сабзи, исмалоқ, балиқ ва цитрус мевалар яхши манба ҳисобланади. 🍹 Етарли даражада суюқлик ичинг: 🫗 Ёз фаслида кўпроқ сув ичиш кўзларни қуриб қолишдан асрайди. 🌞 Қуёшнинг энг кучли таъсирларидан сақланиш: 🕰 Қуёш нури энг кучли бўлган 10:00 дан 16:00 гача бўлган вақтда очиқ ҳавода кўп вақт ўтказмасликка ҳаракат қилинг. ✅ Бу чоралар кўзларингизни ёз фаслида хавфсиз ва соғлом сақлашга ёрдам беради. Агар уларда бирор ноқулайлик ёки хиралашишни сезсангиз, офтальмологга мурожаат қилинг. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
1 36816Loading...
17
☀️Ёзда қуёшнинг зарарли ультрабинафша нурларидан қандай ҳимояланиш керак? Тадқиқотларга кўра, қизил, кулранг ва сариқ рангли кийимлар иссиқликни, ялтироқ ва шойи матолар эса ультрабинафша нурларини яхши қайтаради. Қуёш нури соат 12:00 дан 16:00 гача жуда фаол ҳолатда бўлади. Шунинг учун бу вақт оралиғида кўчага чиқмаган маъқул. Кунига 3 литрдан кам бўлмаган миқдорда суюқлик (оддий сув) ичиш зарур. Шунингдек, жазирама кунларда: 🔸қаҳва; 🔸ширин ва газланган ичимликлар; 🔸спиртли ичимликлардан тийилиш керак. ©️Соғлиқни сақлаш вазирлиги 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
1 37912Loading...
18
#ТАВСИЯ Булғор қалампирининг фойдалари Булғор қалампири витамин ва фойдали моддаларга бой маҳсулот ҳисобланади. Уни хомлигича ишлатилса, максимал таъсирга эришилади. Чунки, пиширилганда таркибидаги фойдали моддаларнинг 70 фоизи йўқолиб кетади. Булғор қалампири кўз саломатлиги, анемиянинг олдини олиш, вазн ташлаш, қонни суюлтириш, иммунитетни мустаҳкамлаш, уйқу ва кайфиятни яхшилашда самарали натижа беради. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
1 52218Loading...
19
Олий таълимга қабул жараёнларидаги ўзгаришлардан хабардормисиз? ⌛ Namangan davlat universiteti «Press klub» ➡️Kanalga obuna bo‘ling 😀 https://t.me/namdupressklub
9763Loading...
20
СИЗ ШИФОКОР БЎЛМОҚЧИМИСИЗ? У ҳолда Наманган давлат университетини танланг! 📝 Namangantoday ➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
1 0994Loading...
21
🦠🤒ССВ: Ўткир диареядан эҳтиёт бўлинг! Ёз келиши билан диареяга чалинувчилар кўпаяди. Бу касалликнинг 2 та тури бор. Булар инфекцион ва ноинфекцион турлари ҳисобланади. Хасталик келиб чиқишига кўпинча: 🔸гигиена қоидаларига риоя қилмаслик; 🔸иссиқ кунларда очиқ ҳавода қолган егуликлар, истеъмол қилиш; 🔸айрим дорилар ва сут маҳсулотларидаги лактоза; 🔸табиий мева, асалдаги ва айрим ичимликларга қўшиладиган фруктоза углеводлари сабаб бўлади. Бўш, сувли ич келиши, унда қон бўлиши, қорин ғуриллаши, оғриғи, дам бўлиши, юқори тана ҳарорати, ҳолсизлик, кўнгил айниши, қусиш касалликнинг асосий белгилари ҳисобланади. ©️Соғлиқни сақлаш вазирлиги 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/
2 02318Loading...
22
❗️«112» ягона диспетчерлик хизмати қуйидаги муддатларда босқичма-босқич ишга туширилади: 🔹2024 йил 1 июндан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида; 🔹2024 йил биринчи ярим йиллигида Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида; 🔹2024 йил якунига қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва қолган вилоятларда. 📝 Namangantoday ➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
1 4657Loading...
23
❗️Ўзбекистонда “112” ягона диспетчерлик хизмати ташкил этилади Бу тўғрисида Ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, ҳодиса ва фавқулодда вазиятлар рўй берганда шошилинч ёрдам кўрсатиш учун “112” қисқа рақам орқали фуқароларнинг чақирувларини қабул қилиш ва автоматлаштирилган тарзда қайта ишлаш имконини берувчи ягона диспетчерлик хизмати ташкил этилади. “112” ягона диспетчерлик хизмати ИИВ, ФВВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг шошилинч хизматларини маълумотларни узатишнинг ягона тармоғига бирлаштирган ҳолда республиканинг барча ҳудудлари бўйича аҳолига шошилинч ёрдам кўрсатиш фаолиятини бошқаришнинг ягона тизими ҳисобланади. 📝 Namangantoday ➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
1 2846Loading...
24
Бу йилги ёз қандай бошланади? Бу йил ёз илиқ об-ҳаво билан бошланади. Ҳарорат кундуз кунлари 28-33 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда 35-38 даражагача бўлади, бу ўртача кўп йиллик қийматларга яқиндир. Июнь ойининг биринчи беш кунлигида Ўзбекистон бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 4-5 июнь кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечалари 14-19 даража, кундуз кунлари 28-33 даража, баъзи жойларда 35 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 37 даражагача бўлади. Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳарорат асосан кечалари 15-20 даража, кундуз кунлари 33-38 даража, жанубда ва чўл ҳудудларда 40 даражагача бўлади. Ойнинг иккинчи ўн кунлигида қисқа муддатли ёмғирлар ёғиши эҳтимоли кўп. 📝 Namangantoday ➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
1 3557Loading...
25
​❗️Мутахассис: Абдоминал семизлик инфаркт ва инсульт каби жиддий хасталиклар хавфини оширади 📌 Ёш ўтган сари кўпчилик эркакларда қорин қўйиш, яъни абдоминал семизлик кузатилади. Бу эса нафақат ташқи кўриниш, балки саломатликка ҳам жиддий зарар етказади. Шу боис ундан имкон қадар тезроқ қутилиш лозим. ❓Хўш, бунинг учун нима қилиш керак? 👩🏻‍⚕️ Ушбу саволга Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти бўлим бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди Феруза Тоҳирова батафсил жавоб берди. 🖇 — Қорин соҳасининг катталиги, яъни абдоминал семизлик – аёлларда бел айланасининг 80 см.дан, эркакларда 94 см.дан катта бўлиши, — дейди мутахассис. — Бу ҳолат ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Гормонал ўзгаришлар, нотўғри овқатланиш, камҳаракатлик, ёшга доир ўзгаришлар ва ирсият каби омиллар бунга сабаб бўлиши мумкин. 🥙 Айниқса, абдоминал семизлик ривожланишининг асосий сабаби – истеъмол қилинган овқатдаги калориянинг сарф қилинадиган қувватдан кўп бўлишидир. 🌮 Маълумки, инсон ўзининг фаолияти учун овқат орқали қувват олади. Агар у етарлича сарфланмаса, истеъмол қилинган таом ортиқча ёғ тўқимаси кўринишида, аввало, қорин соҳасида йиғилади. Яъни, бу дегани, кўп овқат тановул қилиб, кам ҳаракат қилиш абдоминал семизликка олиб келади. 🏃🏻 Шу боис инсон қанчалик кўп калорияли овқат истеъмол қилса, шунчалик кўп жисмоний фаол бўлиши ва бу калорияни сарфлаши лозим. Акс ҳолда қорин қўйган эркакларда жисмоний фаоллик сусайиб, уйқу маромининг бузилиши, нафас қисиши каби муаммолар кузатилади. Бу эса юрак фаолияти билан боғлиқ ўзгаришларнинг бошланаётганидан дарак. 🔴 Қолаверса, бундай инсонларда: ✅ қандли диабет 2-тури; ✅ қонда липидлар ва холестерин миқдорининг ортиши; ✅ томирлар атеросклерози; ✅ бўлмачалар фибрилляцияси; ✅ қон томирларда тромблар ҳосил бўлиши; ✅ инфаркт ёки инсульт; ✅ артериал гипертензия (қон босимини ошиши); ✅ репродуктив функциянинг бузилиши (фарзандсизлик); ✅ саратон каби касалликлар хавфи юқори бўлади. 🏥 Шу боис улар, аввало, вазн ортиши сабабларини аниқлаш учун шифокорга мурожаат қилиши лозим. Агар даволовчи мутахассис муолажа тартибини белгилаб, маълум турдаги препаратларни буюрса, кўрсатмаларга амал қилиш шарт. ‼️ Шунингдек, таомлар калориясини чеклаш, эрталабки бадантарбия машқларини бажариш, кунига 30-40 дақиқа пиёда юриш, ярим тайёр егуликлар, ёғли, қовурилган таомлар, ширинлик, спиртли ва газли ичимликлардан воз кечиш, кўпроқ тоза сув ичиш ҳамда мева-сабзавотлар истеъмол қилиш ҳам қориндаги ортиқча ёғлардан халос бўлишга ёрдам беради. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe
1 63417Loading...
26
Туя сути кучли стресс ва чарчоқдан халос қилади! У сигир сутига нисбатан анча фойдали маҳсулот ҳисобланади ва озуқавий моддаларга жуда бой. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe
1 81917Loading...
27
❗️Суяк шўрва табиий коллаген ҳисобланади. ➖Ҳурматли аёллар, терингиз таранг ва гўзал бўлишида ҳар куни ичилган суяк шўрванинг ўрни беқиёс. ➖Бунда биринчи илиқ сув, сувдан кейин 1 ст иссиқ суяк шўрва ичиш 2 карра фойдали, бунда суяк шўрва ҳам қувват беради ва ошқозонни кейинги овқатларга тайёр қилади. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe
2 19839Loading...
28
⚡️⚡️Коронавируснинг “FLiRT” номли янги варианти тарқалмоқда “FLiRT” омикрон оиласига тегишли бўлиб, бутун дунёда доминантга айланиши мумкин, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. “FLiRT”нинг белгилари: 🔸иситма; 🔸йўтал; 🔸томоқ, бош ва мушак оғриқлари; 🔸ҳолсизлик, таъм ёки ҳид билмаслик. Вазирлик қўлларни тез-тез ювиш, биноларни шамоллатиш, иш жойлари ва анжомларни дезинфекция қилиш, касаллик белгилари бўлган одамлар билан мулоқот қилмасликка чақирмоқда. 📝 Namangantoday ➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
1 63126Loading...
29
Нон емасангиз, сочингиз тўкилиб кетиши мумкин Кўпчилик бугун ортиқча вазндан қутулиш учун нон емасликка ҳаракат қилади. Бироқ бунинг саломатликка салбий таъсирлари бор. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe
2 66957Loading...
30
Буни билишингиз керак! 🔹 Ишемик инсульт бутун дунёда, жумладан, Ўзбекистонда ҳам катта ёшдаги аҳоли орасида кенг тарқалган касалликлардан бири ҳисобланади. 📎 Яна бир оғир ва аломатсиз кечувчи хасталик — аневризма эса, афсуски, шифохонага ётқизилгунга қадар беморларнинг 50 фоизини ҳаётдан олиб кетади. ❓Хўш, бу — қандай касалликлар? Улар қай усуллар ёрдамида даволанади? Беморларда қандай жарроҳлик амалиётлари ўтказилади? 👨‍⚕️ Бу ҳақда Миллий тиббиёт маркази нейрожарроҳи Шоҳрух Зиёвуддинов батафсил маълумот берди. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe
2 27811Loading...
31
АЙНИ ҲАҚИҚАТ ... ОЗОРГА АЙЛАНГАН ЯХШИЛИК ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР ... 📝 Namangantoday ➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
1 32610Loading...
02:29
Видео недоступноПоказать в Telegram
❗️Буни билишингиз керак! 💐 Аллергия энг кенг тарқалган сурункали касалликлардан бири. У мураккаб хасталик бўлиб, иммунитет тизимининг атроф-муҳитнинг баъзи таркибий қисмларига юқори сезувчанлиги билан юзага келадиган ҳолатдир. 🌐 ЖССТ маълумотларига кўра, дунёда ҳар тўртинчи бола аллергиядан азият чекади. 🐝 Ҳашаротларнинг заҳри баъзи одамларда оғир ва ҳатто ҳалокатли реакцияларга олиб келиши мумкин. Инсект аллергия деб аталувчи бу хасталик ёз фаслида зўрайиши мумкин. Профилактика эса бу касалликнинг нохуш аломатларидан ҳимояланишга ёрдам беради. 👩🏻‍⚕️ Шундай экан, Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори Шаҳло Ишмуҳамедованинг бу борадаги тавсияларига қулоқ тутамиз. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Показать все...
Shaxlo 2_1.mp419.52 MB
Фото недоступноПоказать в Telegram
☪️ Ийдул Азҳо- Қурбон ҳайити муборак бўлсин! 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Показать все...
01:04
Видео недоступноПоказать в Telegram
❗️Буни билишингиз керак! 🌐 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг жорий йилда янгиланган ҳисоботига кўра, 2019 йилда дунёда астма билан касалланганлар сони 262 миллион нафарни ташкил қилган. Астма жиддий касаллик, аммо тўғри даволаш йўли билан уни назорат остида ушлаб туриш мумкин. 🌞 Афсуски, ёзнинг жазирама иссиқ кунлари бронхиал астма билан оғриган беморлар учун маълум қийинчиликлар вужудга келади. Аммо керакли эҳтиёт чораларини кўриш орқали уларни енгиллаштириш мумкин. 👩🏻‍⚕️ Бу борадаги тавсиялар билан эса Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори Шаҳло Ишмуҳамедова бўлишди. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Показать все...
Shaxlo.mp48.18 MB
👍 3
02:15
Видео недоступноПоказать в Telegram
Буни билишингиз керак! ❓Кимлар аъзо ва тўқималар бўйича донор бўлиши мумкин? ❓Донорлик учун қандай қарши кўрсатмалар бор? ❓Юртимизда трансплантация амалиётларининг амалга оширилиши қандай кечмоқда? ✅ Ушбу саволларга академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хируругия илмий-амалий тиббиёт маркази трансплантологи Акром Аҳмедов батафсил жавоб беради. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Показать все...
Akrom.mp418.52 MB
👍 1
Эртаки тарвуздан заҳарланмаслик учун уни қандай тўғри танлаш керак? Кимёвий ўғитлар билан ҳаддан ортиқ ишлов берилган тарвузлар инсон саломатлигига жиддий хавф туғдириши мумкин. Тарвуз сотиб олаётганда маҳсулотнинг бутунлигига, чиримаганига ва кимёвий ўғитлар билан меъёрдан ортиқ тўйинтирилмаганига эътибор қаратиш керак. Агар таркибида нитрат моддаси меъёрдан ортиқ бўлган тарвуз истеъмол қилинса, унинг нохуш белгилари 4-6 соатдан кейин пайдо бўлади. Бундай ҳолатда кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши, қорин ва бош оғриғи, тана ҳароратининг 38-39 даражагача кўтарилиши каби аломатлар кузатилиши мумкин. Заҳарланиш белгилари пайдо бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим. ©️Соғлиқни сақлаш вазирлиги 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Показать все...
👍 1
❗️Кучли бош оғриғи, нутқ бузилиши, вақтинча кўрмаслик... Бу — кўз мигрени аломатлари бўлиши мумкин 📌 Кўз – инсон танасидаги энг нозик аъзо. Шу боис уни парваришлаш ва зарур озуқа моддалари билан таъминлаш алоҳида эътиборни талаб қилади. Акс ҳолда турли муаммолар кузатилиши ҳеч гап эмас. Шулардан бири кўз мигренидир. Хўш, у қандай касаллик? Кўз мигренининг келиб чиқишига қандай омиллар сабаб бўлади?
Ушбу саволларга Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси шифокори Мавжуда Жунадуллаева жавоб берди.
🤕 — Мигреннинг бир нечта тури мавжуд. Уларнинг сабаблари, кечиши ва бошқа симптомлари ўхшаш ёки бир-биридан фарқланади, — дейди мутахассис. 👁 — Кўз мигрени эса мигреннинг бир тури бўлиб, бунда бош ва кўзнинг оғриши, кўнгил айниши билан бирга, кўриш майдонида ўзига хос ўзгаришлар кузатилади. Баъзи беморларда кўз тирқиши қисилиши, кўз ҳаракати чекланиши ва нарсаларнинг иккита бўлиб кўриниши (диплопия) рўй беради. 🥞 Касаллик бир неча босқичларда ривожланади. Аввалига беморда чарчоқ, уйқу босиши, кўп эснаш, чанқаш, ширинликка бўлган эҳтиёж кучаяди. Ёруғлик ва баланд товушлар беморга ёқмайди. Бошнинг энса қисмида тиришиш кузатилиб, бу ҳолат 1 соатдан 2-3 кунгача давом этиши мумкин. 👀 Кейинги босқичда кўз олдида ялтироқ доғлар ва ёруғлик чақнаши билан бирга, кўриш майдонида нуқсонлар юзага келади ва объектлар шакли бузилиши, ҳатто, вақтинча кўрмаслик кузатилади. 🖇 Баъзи беморларда эса нутқ бузилиши, қўлларда увишиш намоён бўлиб, бу симптомларнинг давомийлиги одатда 5-60 дақиқа давом этади. 💊 Учинчи босқичда касаллик бошнинг ярмида кучли оғриқ, кўнгил айниши ва қайт қилиш билан кечиб, кўпинча бош оғриғига қарши препаратлар беморга фойда бермайди. Кучли чарчоқ ва оғриқ туфайли у ухлай олмайди. 🩺 Тўртинчи босқич оғриқлар аста-секинлик билан қайтиши, кўриш қобилиятининг тикланиши билан 2 соатдан 3 кунгача давом этади. 👨🏻‍💻 Кўз мигренининг белгилари беморда мунтазам кузатилмайди ва бу хасталикка барча касб эгалари чалиниши мумкин. Қолаверса, касаллик ёш танламайди, яъни ёш болалар, ҳомиладорлар ва катта ёшли инсонларда ҳам бирдек кузатилади. ❇️ Хасталик хуружи кўпинча қуйидаги сабаблар таъсирида бошланади: 📱 компьютер, телефон ва гаджетлардан узоқ вақт фойдаланиш; 🥱 сурункали чарчоқ ва уйқусизлик; 😔 кучли стресс; 🧪 гормонлар алмашинувининг бузилиши; 💊 айрим дори воситаларининг асорати; 🥮 ширинликка ружу қўйиш; 🩺 кислород етишмаслиги; 🌥 об-ҳаво ўзгаришлари ва бошқалар. 🛏 Касаллик ва хуружларининг олдини олиш учун ўз вақтида дам олиш, ортиқча жисмоний ва ақлий зўриқмаслик, ўткир ҳид ва таъмли маҳсулотларни истеъмол қилмаслик, зарарли одатлар (тамаки чекиш, спиртли ичимликлар ичиш)ни тарк этиш, стресс ҳолатларига тушмаслик, спорт билан мунтазам шуғулланиш, бир сўз билан айтганда соғлом турмуш тарзига риоя қилиш лозим. ‼️ Агар касалликнинг белгилари давом этса, албатта, шифокорга мурожаат қилиш зарур. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Показать все...
👍 2
01:43
Видео недоступноПоказать в Telegram
«Океан» болалар реабилитация маркази - фарзандингиз саломатлигини тиклашда ва унда сузишга бўлган қизиқишни уйғотишда энг муносиб марказ! 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Показать все...
REKLAMA OCEAN.mp420.59 MB
👍 2 2🔥 1🥰 1
🍵Нега одамлар жазирамада иссиқ чой ичади? Бу қанчалик тўғри?
“Ёзнинг иссиқ кунларида иссиқ чой ичиш организмнинг ички ҳароратини мувозанатлаштиришга ёрдам беради. Иссиқ чой ичганда тана терлаш орқали ўз-ўзини совитади ва бу салқинликни ҳис қилишга олиб келади”, - дейди Юнусобод туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Шоира Абдусаттарова.
Иссиқ чойнинг кўплаб фойдалари бор, жумладан: 🔸Чой антиоксидантлар билан бойитилган, бу эса ҳужайраларни зарарли моддалардан ҳимоя қилади ва қариш жараёнини секинлаштиради. 🔸Иссиқ чой ҳазм қилишни яхшилашга ёрдам беради ва бу жараённи енгиллаштиради. 🔸Кўплаб чой турлари тинчлантирувчи таъсирга эга бўлиб, стресс ва асабийликни камайтиради. Масалан, мойчечакли чой уйқуни яхшилашга ёрдам беради. 🔸Занжабил чойи иммун тизимини мустаҳкамлайди, совқотиш ва инфекцияларга қарши курашади. 🔸Чой юрак-қон томир тизими фаолиятини яхшилаб, қон босимини пасайтиради. ©️Соғлиқни сақлаш вазирлиги 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Показать все...
👍 2
Repost from Namangantoday.uz
Президент Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Қарорга кўра, 2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.  Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади. 📝 Namangantoday ➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Показать все...
👍 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
#ТАВСИЯ Мошнинг фойдали хусусиятлари Мошда кўп миқдорда мия, юрак ва асаб тизими фаолиятини қўллаб-қувватлаб турувчи фойдали моддалар ― магний, фосфор, калий мавжуд. Агар истеъмол қилинадиган таомлар рўйхатига мунтазам мошли овқат қўшилса, стресс ҳолатларни осонлик билан ўтказиш ва ўзини йўқотмасликка эришилади. Шунингдек, хотира ва кўриш қобилияти яхшиланади, суяклар ва бўғимлар янада мустаҳкамроқ бўлади. Мошда аллергия ва астмани енгишда ёрдам бериш каби шифобахш хусусиятлар ҳам бор. Юртимизда мошдан мошкичири, мошхўрда каби лаззатли таомлар тайёрланади ва хуш кўриб тановул қилинади. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Показать все...