cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Ибратдир дунё

Ибрат излаганга — ибратдир дунё... — ибратли ривоятлар; — доноларнинг ибратли сўзлари... Хизматимиздан манфаат топсангиз, Аллоҳнинг фазлидан, хатолик топсангиз, бизнинг қусримиздан билинг! Реклама хизмати: @barakali_reklama_xizmati

Больше
Рекламные посты
112 874
Подписчики
-30624 часа
-1 8567 дней
-7 95830 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Шунчаки ёдингизда сақланг! Ҳеч нарсага кафолат йўқ... • Севганинг бир кун — бегонага айланиши мумкин. • Дўстинг — душманга айланиши мумкин. • Душманинг — дўстга айланиши мумкин. • Ёмон кўрган кишинг — яхши кўрганингга айланиши мумкин. • Яхши гапирган — ёмон гапириши мумкин. • Мақтаган — ёмонлаши мумкин. Хуллас хамма нарса бўлиши мумкин.... Фақат ота - онангиз ва туғишган жигарларингни муносабати ҳеч қачон ўзгармайди... Ҳар қандай ҳолатда хам улар барибир сени чин юракларидан яхши кўришади. Яқинларингизни қадрланг ва улардан меҳрингизни дариғ тутманг. ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунёi
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
🚷Янги туғилган чақалоқни қўлидаги нарса бутун дунёни ҳайратда қолдирди Ветнамдаги шифохоналардан бирида ақл бовар қилмайдиган воқеа юз берди: чақалоқ чап қўлида узун, тушунарсиз нарса билан дунёга келди. Чақалоқ туғилгандан сўнг, шифокорлар шокга тушиб қолишди ва дохтирлар бу мўъжизани ўз кўзлари билан кўриш учун хонага йиғилишди! Кейнчалик малум бўлишича чақалоқнинг қолидаги нарса...😳👇
Показать все...
👉 Давомини ўқиш...
05:35
Видео недоступноПоказать в Telegram
Одам а.с. ва Шайтон алайҳилаъна... Ниҳоятда ибратли ривоят! ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунёi
Показать все...
02:15
Видео недоступноПоказать в Telegram
#ибрат Ҳар бир идорада шунақа ходимлар бўлади... Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
Показать все...
00:41
Видео недоступноПоказать в Telegram
💐 Арзимаган пул эвазига хонангиз ёки офисингизни гуллатиб юборишингиз мумкин! ❗️Кутиб олинг! Нилуфар гул энди сизнинг хонадонингизда ўсиши мумкин! 😀 Нархи атиги: 39 000 сўм 🚗  ЕТКАЗИБ БЕРИШ ХИЗМАТИ МАВЖУД! 💸 Тўловни маҳсулотни қабул қилиб олганда қиласиз. 🛒 БУЮРТМА БЕРИШ 🛍 БОШҚА МАҲСУЛОТЛАР
Показать все...
БУЮРТМА БЕРИШ 🚚
БОШҚА МАҲСУЛОТЛАР 🛍
Илмга навбатда турмадик! Ош деса, йиғилдик малахдек, Юзимиз китобга бурмадик. Нафс учун уришдик, талашдик, Илмга навбатда турмадик! Бугун-чи миллатнинг онги паст, Жаҳолат майидан юрар маст, Ўзига душман ҳам қасдма-қасд, Илмга навбатда турмадик! Тиллолар сарфладик кайф учун, Шайтоннинг пешоби ҳайф учун, Чақага оғриндик ҳарф учун, Илмга навбатда турмадик! Авлодлар бўлишди мардикор, Хорижда дарбадар, итдан хор, Эй миллат, ҳолингдан қилгин ор, Илмга навбатда турмадик! Ҳар ерда порахўр, ўғрилар, Кулгига олинар тўғрилар, Билмам, ким хатомиз тўғрилар, Илмга навбатда турмадик! Кўзимиз алдаган ёлғонлар, Интернет, ойнайи жаҳонлар, Уйғонинг, биродар, ёронлар, Илмга навбатда турмадик! Эъзозда фоҳиша, раққослар, Онги паст отарчи, паққослар, Бунда хор олимлар, ваққослар, Илмга навбатда турмадик! Халқ бугун ишқибоз нодонга, Орқасин шиширган шайтонга, Эътибор қаратмас урфонга, Илмга навбатда турмадик! Хаёлда оғринмай бой бўлса, Остида энг сўнгги той бўлса, Егани ҳар куни мой бўлса, Илмга навбатда турмадик! Амалдор кетини яласа, Амаллаб халқини таласа, Дунё деб қалбида талваса, Илмга навбатда турмадик! Бу миллат мудрайди ғафлатда, Фарзанди газларда навбатда, Илмсиз ўламиз, албатта, Илмга навбатда турмадик! Илмсиз қараммиз, қулдирмиз, Тириклай ёнамиз, кулдирмиз, Қадри йўқ, бир чақа пулдирмиз, Илмга навбатда турмадик! © Девонайи Ҳақгўй ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунёi
Показать все...
Колумбия университетларининг бирида бир талаба аниқ фанлар дарсига кеч қолиб келди. Аудиториянинг охирига бориб ўтирди-да, бир oз ўтмай бошини китоб устига қўйиб ухлаб қолди. Дарс охирида талабаларнинг шовқин овозидан уйғониб кетди. Қараса профессор доскага иккита масала ёзиб қўйган экан. Шоша-пиша масалани дафтарига кўчириб олди-да, аудиториядан чиқиб кетди. Уйга қайтгач шу икки масалани ечими хақида ўйлай бошлади. Масалалар жуда ҳам қийин эди. Кутубхонага бориб керакли китоб ва манбаларни қидира бошлади. Тўрт кундан кейингина биринчи масалани жавобини топа олди. Масаланинг жавоби хам бир неча вароқларни банд этган эди. Иккинчи масалани ечишга улгурмади ҳам, еча олмаганидан профессорнинг қийин вазифа берганликда айблади. Кейинги математика дарсида қизиқ ҳодиса рўй берди. Яъни профессор уйга берилган вазифанинг жавобини сўрамади. Дарс тугашидан аввал у профессорнинг олдига бориб: — Профессор, берган вазифангизни тўрт кун ичида ўрганиб чиқиб, фақатгина биринчи масаланинг жавобини топа олдим, — деб масала ечилган қоғозни узатди. Профессор ҳайратланиб: — Мен ҳеч қандай вазифа бермаган эдим-ку?! Доскага ёзилган икки масаланинг эса ҳозиргача илм-фан ечимини топишдан ожиз бўлган. Бу салбий қаноат кўпчилик олимларни масалани ечимини топишга ҳаракат қилишдан, ҳатто, ўйлаб кўришдан ҳам тўсиб қўйган эди. Агар бу талаба ҳам дарсда уйғоқ бўлганда ва профессорнинг гапини эшитганда бу масаланинг ечимини топишни ўйлаб ҳам кўрмасди. P.S.: Баъзан муваффақиятга эришиш учун бу йўлдан қайтарадиган сўзларни эшитмаслик керак бўлади! ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунёi
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
#танқид Оналар дабдабаю ҳашамдан, оталар кайфу сафою телевизордан, болалар эса телефондан ортишмаяпти... Бир пайтлари дунёни илмию жасорати билан лол қолдирган аждодлардан нимага бугун бу қадар лоқайд ва қўрқоқ авлод чиқаётганининг сабаби ҳам айни шундадир, балки... Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Laa illaaha illalohu
Asmaaul_husnaa99
Shahobiddin_Odil
Уч нарсани доим қилиб юрсанг, бахтли бўласан: – Неъмат келса, Аллоҳга ҳамд айт; – Ризқинг кечикса, истиғфор айт; – Қийинчилик етса "Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллааҳ"ни кўп айт (Аллоҳдан ўзгада на қувват, на қудрат бор). ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунёi
Показать все...
Ибратдир дунё

Ибрат излаганга — ибратдир дунё... — ибратли ривоятлар; — доноларнинг ибратли сўзлари... Хизматимиздан манфаат топсангиз, Аллоҳнинг фазлидан, хатолик топсангиз, бизнинг қусримиздан билинг! Реклама хизмати: @barakali_reklama_xizmati