fa
Feedback

فریب کلاهبرداران را نخورید! تل‌متریو این کانال‌ها را شناسایی و برچسب‌گذاری می‌کند 👉 برای مشاهده برچسب، اشتراک تهیه کنید

Рўйхатга олиш – 2026

Рўйхатга олиш – 2026

رفتن به کانال در Telegram

Рўйхатга олиш тадбирининг расмий саҳифаси 📞 1851 Лотин алифбосидаги талқин: @census_2026_lotin Миллий статистика қўмитасининг расмий саҳифалари: @uzstataxborot @statistika_rasmiy Тарғибот материаллари: @census_materiallari

نمایش بیشتر

📈 تحلیل کانال تلگرام Рўйхатга олиш – 2026

کانال Рўйхатга олиш – 2026 (@census_2026) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 27 983 مشترک است و جایگاه 6 929 را در دسته آموزش و رتبه 2 847 را در منطقه أوزبكستان دارد.

📊 شاخص‌های مخاطب و پویایی

از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 27 983 مشترک جذب کرده است.

بر اساس آخرین داده‌ها در تاریخ 09 نوامبر, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر -2 176 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر -52 بوده و همچنان دسترسی گسترده‌ای حفظ شده است.

  • وضعیت تأیید: تأیید نشده
  • نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 27.22% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 17.29% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب می‌کند.
  • دسترسی پست‌ها: هر پست به طور میانگین 7 630 بازدید دریافت می‌کند. در اولین روز معمولاً 4 848 بازدید جمع‌آوری می‌شود.
  • واکنش‌ها و تعامل: مخاطبان به‌طور فعال حمایت می‌کنند؛ میانگین واکنش به هر پست 6 است.

📝 توضیح و سیاست محتوایی

نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاه‌های شخصی توصیف می‌کند:
“Рўйхатга олиш тадбирининг расмий саҳифаси 📞 1851 Лотин алифбосидаги талқин: @census_2026_lotin Миллий статистика қўмитасининг расмий саҳифалари: @uzstataxborot @statistika_rasmiy Тарғибот материаллари: @census_materiallari”

به لطف به‌روزرسانی‌های پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 10 نوامبر, 2026)، کانال همواره به‌روز و دارای دسترسی بالاست. تحلیل‌ها نشان می‌دهد مخاطبان به‌طور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته آموزش تبدیل کرده‌اند.

27 983
مشترکین
-5224 ساعت
-4437 روز
-2 17630 روز
آرشیو پست ها
🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Ҳурматли тадбиркорлар! Бизнесни рўйхатга олиш тадбирида фаол иштирок этинг!
Ҳар бир маълумот тараққиёт учун хизмат қилади!
✈️Telegram | 📷 Instagram | 📱Facebook

📸📸📸📸📸📸📸 🖼 Бизнесни рўйхатга олиш жараёнларидан фотолавҳалар ✈️Telegram | 📷 Instagram | 📱Facebook
+3
📸📸📸📸📸📸📸 🖼 Бизнесни рўйхатга олиш жараёнларидан фотолавҳалар ✈️Telegram | 📷 Instagram | 📱Facebook

🎞🎞🎞🎞🎞🎞🎞 ❓Мавсумий ва кунбай ишловчилар ҳам бизнесни рўйхатга олиш саволномасида кўрсатиладими? ✈️Telegram | 📷 Instagram | 📱Facebook

❓❓❓❓❓❓❓❓❓❓ ❓Савол: Корхонамиз қуёш панелларида ишлаб чиқарган электр энергиясини ўзи истеъмол қилади. Бу ҳам саволномада кўрс
❓❓❓❓❓❓❓❓❓❓ ❓Савол: Корхонамиз қуёш панелларида ишлаб чиқарган электр энергиясини ўзи истеъмол қилади. Бу ҳам саволномада кўрсатиладими? ✅Жавоб: Ҳа. Иқтисодий саволномада корхона ўз эҳтиёжлари учун электр энергияси ишлаб чиқаргани ҳам қайд этилади. Жумладан, қуёш панеллари, шамол ёки сув турбиналари ҳамда ёқилғида ишлайдиган генераторлардан фойдаланилгани кўрсатилади.
Шунингдек, 2025 йилда ўз эҳтиёжи учун ёки тармоққа узатиш учун ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми киловатт-соатда киритилади.
#саволим_бор ✈️Telegram | 📷 Instagram | 📱Facebook

🎞🎞🎞🎞🎞🎞🎞 ❓Бизнесни рўйхатга олиш сифати қандай текширилади? ✈️Telegram | 📷 Instagram | 📱Facebook

❓❓❓❓❓❓❓❓❓❓ ❓Савол: Корхона биносини ижарага беришдан олинган даромад ҳам иқтисодий саволномада кўрсатиладими? ✅Жавоб: Ҳа. Иқт
❓❓❓❓❓❓❓❓❓❓ ❓Савол: Корхона биносини ижарага беришдан олинган даромад ҳам иқтисодий саволномада кўрсатиладими? ✅Жавоб: Ҳа. Иқтисодий саволномада бино ва иншоотларни ижарага беришдан олинган даромад ҳам хизмат кўрсатиш фаолиятидан тушум таркибида ҳисобга олинади.
Демак, 2025 йилда корхона бино ёки иншоотни ижарага беришдан даромад олган бўлса, ушбу тушумни ҳам тегишли бўлимда кўрсатиш лозим.
#саволим_бор ✈️Telegram | 📷 Instagram | 📱Facebook

🎞🎞🎞🎞🎞🎞🎞 ❓Бизнесни рўйхатга олиш натижалари қачон эълон қилинади? ✈️Telegram | 📷 Instagram | 📱Facebook

📸📸📸📸📸📸📸 🖼 Бизнесни рўйхатга олиш жараёнларидан фотолавҳалар ✈️Telegram | 📷 Instagram | 📱Facebook
+3
📸📸📸📸📸📸📸 🖼 Бизнесни рўйхатга олиш жараёнларидан фотолавҳалар ✈️Telegram | 📷 Instagram | 📱Facebook

❓❓❓❓❓❓❓❓❓❓ ❓Савол: Алоҳида сайтим йўқ. Telegram ёки Instagram орқали буюртма олиб сотган маҳсулотларим ҳам электрон тижоратга
❓❓❓❓❓❓❓❓❓❓ ❓Савол: Алоҳида сайтим йўқ. Telegram ёки Instagram орқали буюртма олиб сотган маҳсулотларим ҳам электрон тижоратга кирадими? ✅Жавоб: Ҳа. Иқтисодий саволномада электрон тижорат фақат шахсий веб-сайт орқали савдо қилиш билан чекланмайди.
Ижтимоий тармоқлар, мобил иловалар ва онлайн маркетплейслар орқали буюртма олиб сотилган товарлар ҳам ҳисобга олинади.
#саволим_бор ✈️Telegram | 📷 Instagram | 📱Facebook

🇰🇷 Бизнесни рўйхатга олишда халқаро тажриба: Корея Республикаси Корея Республикасида иқтисодий рўйхатга олиш ҳар беш йилда
🇰🇷 Бизнесни рўйхатга олишда халқаро тажриба: Корея Республикаси Корея Республикасида иқтисодий рўйхатга олиш ҳар беш йилда ўтказилади. Унда иқтисодиёт тармоқлари, фаолият юритаётган корхоналар, иш ўринлари ва бизнес фаолиятига оид маълумотлар тўпланади.
2025 йил якунларига оид навбатдаги иқтисодий рўйхатга олиш 2026 йил 1 июндан 22 июлга қадар ўтказилган. Маълумотлар онлайн саволномалар ҳамда рўйхатга олувчиларнинг корхоналарга ташриф буюриб, юзма-юз сўров ўтказиши орқали йиғилган.
Саволномаларда корхонанинг фаолият тури, ходимлар сони, савдо тушуми ва бошқа иқтисодий кўрсаткичлар билан бирга, сунъий интеллект, роботлар ва «ақлли» ишлаб чиқариш технологияларидан фойдаланиш ҳолати ҳам ўрганилган.
📊 2020 йилги иқтисодий рўйхатга олиш натижаларига кўра: — 6,03 млн та иқтисодий фаолият объекти қайд этилган; — уларда 24,8 млн нафар ходим меҳнат қилган; — йиллик савдо тушуми 6 711 трлн вонни ташкил этган.
Шунингдек, айрим фаолият турлари бўйича рақамли платформалар орқали савдо қилиш, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш терминалларидан фойдаланиш ҳамда маҳсулотларни етказиб бериш орқали сотиш ҳолати ўрганилган.
Ушбу маълумотлар иқтисодиётдаги ўзгаришларни таҳлил қилиш, ҳудудларни ривожлантириш ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш чораларини белгилаш, шунингдек, иқтисодий статистика кўрсаткичларини ҳисоблаш учун асос бўлиб хизмат қилади.
#Халқаро_тажриба

🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Ҳурматли тадбиркорлар! Бизнесни рўйхатга олиш тадбирида фаол иштирок этинг!
Ҳар бир маълумот тараққиёт учун хизмат қилади!
✈️Telegram | 📷 Instagram | 📱Facebook

🎞🎞🎞🎞🎞🎞🎞 Бизнесни рўйхатга олиш жараёнларидан видеолавҳа ✈️Telegram | 📷 Instagram | 📱Facebook

🎞🎞🎞🎞🎞🎞🎞 ❓ 2026 йилда янги ташкил этилган корхоналар саволномани қандай тўлдиради? ✈️Telegram | 📷 Instagram | 📱Facebook

❓❓❓❓❓❓❓❓❓❓ ❓Савол: Бизнесни рўйхатга олиш натижалари қачон эълон қилинади? ✅Жавоб: Бизнесни рўйхатга олиш жараёнида тўпланган
❓❓❓❓❓❓❓❓❓❓ ❓Савол: Бизнесни рўйхатга олиш натижалари қачон эълон қилинади? ✅Жавоб: Бизнесни рўйхатга олиш жараёнида тўпланган маълумотлар қайта ишланади, текширилади ва умумлаштирилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 октябрдаги 557-сон қарорига мувофиқ, дастлабки маълумотлар 2027 йил 1 июнга қадар шакллантирилади. Бизнесни рўйхатга олишнинг якуний натижалари эса 2027 йил 1 сентябрга қадар эълон қилинади.
#саволим_бор ✈️Telegram | 📷 Instagram | 📱Facebook

📸📸📸📸📸📸📸 🖼 Бизнесни рўйхатга олиш жараёнларидан фотолавҳалар ✈️Telegram | 📷 Instagram | 📱Facebook
+3
📸📸📸📸📸📸📸 🖼 Бизнесни рўйхатга олиш жараёнларидан фотолавҳалар ✈️Telegram | 📷 Instagram | 📱Facebook

🎞🎞🎞🎞🎞🎞🎞 🇺🇿 Бизнесни рўйхатга олиш саволномаси онлайн шаклда қандай тартибда тўлдирилишини биласизми? ✅Юридик шахслар hisobot.stat.uz тизимига кириб, бизнесни рўйхатга олиш доирасидаги иқтисодий саволномани тўлдиради. Бунда саволларда кўрсатилган давр учун фаолият, ходимлар, айланма, харажатлар ва бошқа тегишли маълумотлар киритилади.
🎞 Саволномани тўлдириш тартиби билан видеоқўлланма орқали танишиш мумкин. Қийинчилик туғилса, 1851 рақамига мурожаат қилинг.

🇺🇿 Бизнесни рўйхатга олиш сифати қандай текширилади? Бизнесни рўйхатга олиш жараёнида маълумотларнинг тўлиқлиги, аниқлиги ва ишончлилигини таъминлаш учун бир нечта назорат механизми қўлланилади.
💙 Аввало, тўлдирилаётган саволномалар ахборот тизимида жараён давомида дастлабки мантиқий назоратдан ўтказилади. Бунда ўзаро мос келмайдиган, тўлиқ киритилмаган ёки эҳтимолий хатолар мавжуд маълумотлар автоматик равишда аниқланади.
❕ Саволнома одатдагидан тезроқ тўлдирилса ёки маълумотларда хатоликлар аниқланса, тизим рўйхатга олувчига огоҳлантириш юборади ва маълумотларни қайта текшириш талаб этилади.
📍 Шунингдек, GIS ва геолокация назорати орқали сўров ўтказилган жой ҳамда рўйхатга олувчининг белгиланган ҳудудда фаолият олиб бораётгани назорат қилинади.
🔵 Сифат назорати асосий рўйхатга олиш якунланганидан кейин ҳам давом этади. Юзма-юз сўров орқали рўйхатга олинган иқтисодий бирликларнинг 5 фоизигача бўлган қисми танланма асосида қайта ўрганилиб, маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги текширилади.
✅ Шу тариқа, бизнесни рўйхатга олишнинг ҳар бир босқичида мантиқий, технологик, геолокацион ва танланма назорат механизмлари орқали маълумотлар сифати таъминланади.

🇺🇿 Ўзбекистонда бизнесни рўйхатга олиш тадбири давом этмоқда Президент Фармонига мувофиқ, 2026 йил 15 октябрдан 30 ноябрга
🇺🇿 Ўзбекистонда бизнесни рўйхатга олиш тадбири давом этмоқда Президент Фармонига мувофиқ, 2026 йил 15 октябрдан 30 ноябрга қадар мамлакатимизда бизнесни рўйхатга олиш тадбири ўтказилмоқда.
Тадбирда юртимизда фаолият юритаётган йирик, ўрта ва кичик корхоналар, микрофирмалар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, хорижий корхоналарнинг филиал ва ваколатхоналари, якка тартибдаги тадбиркорлар, ўзини ўзи банд қилган шахслар, деҳқон ва оилавий хўжаликлар, ҳунармандлар ҳамда тегишли тартибда рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган иқтисодий бирликларни қамраб олади.
Маълумотлар асосан юзма-юз сўров орқали йиғилади. Юридик шахслар иқтисодий саволномани hisobot.stat.uz, ўзини ўзи банд қилган шахслар эса census.stat.uz орқали мустақил тўлдириши мумкин.
Саволномаларда субъектнинг жойлашуви, фаолият турлари, бандлик, интернет ва электрон тижоратдан фойдаланиш, экспорт-импорт ҳамда бошқа иқтисодий кўрсаткичлар қамраб олинади.
Рўйхатга олиш натижалари иқтисодиётнинг ҳақиқий кўламини аниқроқ баҳолаш, ҳудудлар ва тармоқлар кесимида тадбиркорлик фаоллигини таҳлил қилиш, статистик бизнес-регистрларни янгилаш ҳамда келгусидаги иқтисодий қарорлар учун ишончли маълумотлар базасини шакллантиришга хизмат қилади.
Респондентлар тақдим этган индивидуал маълумотлар махфий сақланади ва фақат статистик мақсадларда фойдаланилади.
📞 Call-center: 1851

🌐 Бизнесни рўйхатга олиш бўйича халқаро тажриба: Япония ➡️Японияда иқтисодий рўйхатга олиш мамлакатдаги корхона ва ташкилотл
🌐 Бизнесни рўйхатга олиш бўйича халқаро тажриба: Япония ➡️Японияда иқтисодий рўйхатга олиш мамлакатдаги корхона ва ташкилотлар фаолияти ҳамда иқтисодиётнинг тармоқ ва ҳудудлар кесимидаги тузилишини ўрганишнинг муҳим статистик манбаларидан бири ҳисобланади. 🇯🇵 Японияда замонавий иқтисодий рўйхатга олиш тизими 2009 йилда биринчи Economic Census for Business Frame ўтказилиши билан бошланган. 2012 йилда эса биринчи Economic Census for Business Activity ташкил этилган.
Бундай тизимни жорий этишгача мамлакатда йирик статистик кузатувлар турли тармоқлар бўйича турли йил ва даврийликда ўтказилган. Шу сабабли иқтисодиётнинг барча тармоқларини бир вақтнинг ўзида қамраб олувчи ягона манзарани шакллантириш қийин бўлган.
📊 Economic Census икки асосий йўналишни қамраб олади: — Business Frame — корхона ва ташкилотларнинг асосий тузилиши, фаолият тури ва бандлик кўрсаткичларини аниқлаш ҳамда статистик бизнес-регистрни шакллантиришга хизмат қилади; — Business Activity — корхоналарнинг иқтисодий фаолияти, жумладан тушумлари, харажатлари ва бошқа иқтисодий кўрсаткичларни ўрганади.
🗓 Economic Census for Business Activity ҳар беш йилда ўтказилади. Рўйхатга олиш ўтказилмайдиган оралиқ йилларда эса 2019 йилдан буён Annual Business Survey — йиллик бизнес кузатуви амалга оширилади.
📈 Иқтисодий рўйхатга олиш натижаларидан миллий ҳисоблар ва тармоқлараро балансларни шакллантириш, ҳудудлар иқтисодиётини таҳлил қилиш, давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ҳамда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш чораларини белгилашда фойдаланилади.
🏪 Натижалар хусусий сектор учун ҳам аҳамиятли бўлиб, корхоналар улардан бошқарув ва бизнес-режаларни ишлаб чиқишда ахборот манбаи сифатида фойдаланиши мумкин.
🔒 Респондентлар тақдим этган маълумотлар Япониянинг Статистика тўғрисидаги қонуни билан ҳимоя қилинади. Улардан статистикани тайёрлаш ва таҳлил қилишдан ташқари мақсадларда, жумладан солиқ ундириш учун фойдаланиш тақиқланган.
👍 Япония тажрибаси иқтисодий рўйхатга олиш, статистик бизнес-регистр ва йиллик бизнес кузатувлари ўзаро боғланган ҳолда иқтисодиёт ҳақида изчил маълумот шакллантиришини кўрсатади.
#Халқаро_тажриба